МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
81
https://universalpublishings.com
ҒЎЗА ҲОСИЛДОРЛИГИ
Jumanov D.T. –
TerAIRI Agrobiologiya fakulteti dekani, q.x.f.nomzodi,
dotsent,
Ochildiyev N.N. –
Ingichka tolali paxtachilik ilmiy-tadqiqot instituti,
“Birlamchi urug‘chilik va urug‘shunoslik” mudiri, q.x.f. falsafa doktori,
Ubaydullayeva Sh.H. –
TerAIRI Agrobiologiya fakulteti, O‘simliklar va
qishloq xo‘jaligi mahsulotlari karantini yo‘nalishi talabasi.
Аннотация
70-70-60 % суғориш режимида туп қалинлиги ва ўғитларнинг ўзаро
нисбатига боғлиқ ҳолда ўртача 35,4-40,5 ц/га ҳосил олинган бўлса, 75-75-60 %
суғориш режимида ҳосилдорлик вариантлар бўйича ўртача 33,5-36,5 ц/га ни
ташкил этди.
Тажриба вариантларидан териб олинган пахта ҳосилида толанинг
микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5 ни ташкил этиб, 75-75-60 % суғориш режимига
нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардан териб олинган пахта
толасининг микронейр кўрсаткичи бир оз юқорилиги аниқланди.
Резюме
В режиме орошения 70-70-60 % средняя урожайность составляла 35,4-
40,5 ц/га в зависимости от толщины куста и соотношения удобрений, в то
время как в режиме орошения 75-75-60 % средняя урожайность составляла
33,5-36,5 ц/га
Опыт показывает что индекс микронейра волокно выше в режиме
орошения 70-70-60 % чем волокон который составляет 4,3-4,5 микронейр и
орошение 75-75-60 %.
Annotasiya
At 70-70-60% irrigation mode, depending on the thickness of the bush and the
fertilizer ration, on average yield of 35,4-40,5c/ha is abtained, 75-75-60% the yield
in cultivation varied by an average of 33,5-36,5e/s.
Experience shows that the micronaire index of the fibers is higher in the
irrigation mode of 70-70-60 % than the fiber which consists of 4,3-4,5 micronaire
and irrigation of 75-75-60 %.
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
82
https://universalpublishings.com
Калит сўзлар
Туп қалинлик, ўғитлаш нисбати, суғориш режими, ҳосилдорлик, сифат,
чекланган дала нам сиғими, нам сиғими, ялпи, умумий, ҳаракатчан, азот,
фосфор калий, гумус, иқтисодий самарадорлик, рентабеллик.
Ключевой слова
Толщина куста, коэффициент оплодотворения, режим полива,
плодовитость, качество, ограниченная влагоемкость поля, влажная емкость,
брутто, общий, движения, азот, фосфор, калий, гумус, экономическая
эффективность, рентабельность.
Keywords
Bush thickness, fertilization ratio, watering regime, fertility, the quality, limited
field moisture capacity, wet capacity, gross, general, mobile, nitrogen, phosphorus,
potassium, humus, economic efficiency, profitability.
Ўзбекистон
Республикасининг
тупроқ-иқлим,
гидрогеологик,
мелиоратив ва бошқа табиий шароитлари ниҳоятда турличадир. Ҳар бир
иқлим ҳудуди учун муайян агротехника, жумладан суғориш, ўғитлаш
тизимлари ҳамда туп сон қалинлиги ишлаб чиқилиши лозим.
Ғўза навларига тўғри туп сон белгилаш, суғориш ва ўғитлаш режими
тупроқ-иқлим шароитлари, сизот сувларининг жойлашиш чуқурлиги ва
ривожланиш даврларига боғлиқ ҳолда ўсимликларнинг эҳтиёжлари билан
белгиланади.
Маълумки, у ёки бу ғўза навининг ҳосилдорлиги ва тола сифати,
аввало, унинг биологик ва морфологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда,
тавсия этилган агротехник тадбирларга қатъий риоя этилишига боғлиқ бўлади.
Бу борада ғўзани суғориш ва ўғитлаш режими алоҳида муҳим аҳамиятга
эгадир.
Ғўзанинг тезпишарлиги, туп конструкцияси, сербаргли ва бошқа
биологик хусусиятлари жиҳатидан ҳар бир ғўза навлари тупроқ намидан
турлича таъсирланади. Шу боисдан улар учун мақбул туп қалинликларини,
ўғитлар меъёрини белгилаш ва суғориш режимларини тузиб чиқишда ҳар
галги суғориш муддатларини диагноз қилишнинг туғри усулларига
асосланиш, суғориш меъёрлари тизими ва усулларини белгилаш ҳамда
суғориш миқдори ва технологиясига амал қилиш зарурдир.
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
83
https://universalpublishings.com
Экинлардан мўл ҳосил олишда туп қалинлиги, сув ва озиқа режимларини
мақбул меъёрда бўлишини аҳамияти катта.
Шуларни инобатга олиб, Республикамизнинг қатор вилоятларида шу
жумладан Самарқанд вилоятида ҳам кенг майдонларда экилиб келинаётган
ғўзанинг Зарафшон навининг суғориш ва озиқа режимларини ўрганиш
натижасида шу навнинг потенциал имкониятларидан кенг фойдаланишга
сабаб бўлади. Шу мақсадда турли суғориш режимларини маъдан ўғитлар
меъёрлари билан боғлиқ равишда ўрганиш мақсадида псуеаити Самарқанд
итининг ўтлоқ-бўз тупроқлари шароитида дала тажрибалари ўтказилди [9. 4-
б.].
Тажриба даласи тупроғининг сув-физик ва агрокимёвий хоссаларини
таърифи қўйидагичадир: баҳор фаслида чигитлар экилишидан олдин
тупроқнинг ҳажм массаси ўртача 0-70 см қатламда 1,27, 0-100 см қатламда 1,30
г/см3 ни ташкил этди.
Тупроқнинг чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) ўртача 0-70 см қатламда
21,0 %, 0-100 см қатламда эса 22,0 % бўлганлиги аниқланди. Тажриба
ўтказилган даланинг тупроғини агрокимёвий ҳолати баҳор фаслида тажриба
қўйилишидан олдин ўртача қўйидаги миқдорда бўлганлиги қайд этилди:
гумус 0-30 см қатламда 1,13 %, 30-50 см да 0,80 %, умумий азот юқоридагига
мос равишда 0,125, 0,078 %, ялпи фосфор-0,220, 0,155 %, нитрат шаклидаги
азот-21,4, 9,2, ҳаракатчан фосфор 32,2, 14,3 мг/кг [1;18-б].
Тажрибада ғўзанинг уч хил туп қалинлиги (гектарига 80; 100 ва 120 минг,
шунингдек 1 погонометрда мос равишда 7,2; 9,0 ва 10,8 дона ўсимлик),
тупроқнинг чекланган дала нам сиғимига (ЧДНС) нисбатан икки хил суғориш
режими (70-70-60 ва 75-75-60 %, шунингдек суғориш тартиби мос равишда 2-
3-0 ва 2-4-0) ва икки меъёрдаги ўғитларнинг (NPK) ўзаро нисбатлари (1:0,7:0,5
ва 1:1:0,5) бўлган икки меъёри ўрганилди. Ўғитларнинг йиллик меъёри: N200
P140 ва K100 ҳамда N200 Р200 ва К100 кг/га ташкил этди (1-жадвал).
Қўлланиладиган
агротехнологиялар
мажмуасида
ғўза
ҳосилдорлигини ошириш билан бир қаторда жаҳон андозаларига мувофиқ
равишда тола сифатини рақобатбардош бўлишини таъминлаш ҳам муҳим
вазифалардан биридир.
Ғўзаларнинг амал даври охирига келиб, режимлар бўйича суғоришлар
ўсимликларнинг ривожланиш фазалари бўйича қўйидагича тақсимланди.
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
84
https://universalpublishings.com
Тажрибанинг 70-70-60 фоизлик суғориш режимида мавсум давомида ғўзалар
5 маротаба суғорилиб 2-3-0 тартибда, яъни ғўзаларниг гуллаш фазасигача 2
маротаба, гуллаш ва ҳосил тўплаш даврида 3 маротаба суғорилиб, (пишиш
даврида эса суғориш ўтказилмади, яъни тупроқ намлиги дала нам сиғимига
нисбатан 60 фоизга тушмаганлиги сабабли) гектарига мавсумий сув сарфи
ўртача 5110 м
3
ни ташкил қилди [2; 2-б].
75-75-60 фоиз суғориш режимидаги вариантларда эса, ғўзаларнинг амал
даврида 6 маротаба 2-4-0 тартибда суғорилиб, гектарига мавсумий сув сарфи
5330 м
3
ни ташкил қилди.
Тажриба даласида ғўзанинг ўсув даврида ўтказилган фенологик кузатув
натижалари таҳлил этилганда суғориш режими, туп сон қалинлиги,
шунингдек, ўғитларнинг ўзаро турли меъёр ва нисбатларда бўлиши,
ўсимликларнинг ўсиши, ривожланишига катта таъсир қилиши маълум бўлди.
1 сентябрда ўтказилган кузатувларда ҳам барча ўрганилган вариантларда
кўчат сонини ортиши билан, ҳар бир туп ўсимликка тўғри келадиган кўсак
сони 2,1 донагача ва уларнинг очилишини 1,2 донагача камайиши аниқланди.
Ғўзанинг 1 сентябр санасидаги тўплаган кўсакларини очилиши таҳлил
қилинганда маълум бўлишича, 75-75-60 % режимда суғорилган вариантларда
ўстирилган ғўзаларнинг кўсакларини очилиши 70-70-60 % режимда
суғорилган вариантлардаги ғўзага қиёслаганда сезиларди даражада 1,5
донагача орқада қолиши маълум бўлди. Аммо, тажрибада ўғитлар билан
1:1:0,5 нисбатда озиқлантирилган вариантлардаги ғўзада тўпланган кўсакни
1:0,7:0,5 нисбатда озиқлантирилган вариантлардаги ғўзанинг кўсакларига
нисбатан 0,6 донагача тезроқ очилиши маълум бўлди [4. 21-б.].
Олиб борилган дала тажрибалари маълумотларини кўрсатишича, ғўза
ҳосилдорлигига ташқи муҳит омиллари уйғунлашган ҳолда таъсир қилиши
маълум бўлди.
Суғориш режими тупроқни ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % бўлган
шароитда ўстирилган ғўзаларнинг ҳосилдорлиги 75-75-60 % режимда
суғорилган вариантлардаги ҳосилдорликка нисбатан тажрибалар ўтказилган
йилларда юқори бўлишлиги ҳисобга олинди (1-жадвал).
70-70-60 % суғориш режимида туп қалинлиги ва ўғитларнинг ўзаро
нисбатига боғлиқ ҳолда ўртача 37,2-42,3 ц/га ҳосил олинган бўлса, 75-75-60 %
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
85
https://universalpublishings.com
суғориш режимида ҳосилдорлик вариантлар бўйича ўртача 36,3-39,3 ц/га ни
ташкил этди [9. 87-б.] (1-жадвал).
1-жадвал
Турли туп қалинлиги, суғориш ва озиқ режимларида ғўза
ҳосилдорлиги, ц/га
Тажриба
вариантлари
ЧДНС га
нисбатан
сугориш
режими, %
Ҳосил терими
олдидан туп
қалинлиги,
минг дона/га
NPK нинг
ўзаро
нисбати
Ўртача
Жами
ҳосил
Шундан
кўсак
шаклида
1 (назорат)
70-70-60
80,4
1:0,7:0,5
38,3
4,0
2
99,1
40,6
5,3
3
118,9
37,2
4,9
4
79,2
1:1:0,5
39,6
3,6
5
98,1
42,3
4,2
6
118,2
38,4
5,2
7
75-75-60
78,9
1:0,7:0,5
38,0
3,8
8
99,6
36,9
4,9
9
118,5
36,3
4,7
10
81,2
1:1:0,5
39,3
3,4
11
99,1
37,2
3,7
12
118,9
36,5
4,8
А(сув).
ЭКФ
0,5
=1,59 ц/га,
В(NPK).
ЭКФ
0,5
=1,59 ц/га,
С(туп сон).
ЭКФ
0,5
=1,3 ц/га
Ўғитлаш 1:0,7:0,5 нисбатда суғориш 75-75-60 % режимда олиб борилиб,
туп сони ўртача 80 минг/га қолдирилган вариантда ғўза ҳосилдорлиги ўртача
38,0 ц/га ни ташкил этган бўлса, туп қалинлиги 100 мингтагача оширилганда,
ҳосилдорлик 36,9 ц/га, туп сони 120 мингтагача кўпайган вариантда эса 36,3
ц/га бўлганлиги ҳисобга олинди. Худди шундай ҳолат ўғитлар 1:1:0,5 нисбатда
қўлланилганда ҳам кузатилди (1-жадвал).
Тажриба ўтказилган йиллар давомида ўртача энг юқори ҳосил (42,3 ц/га)
ғўзанинг ўсув даврида тупроқни ЧДНС га нисбатан 70-70-60 % режимда
суғорилган, ўғитларнинг ўзаро нисбати 1:1:0,5 ва кўчат қалинлиги 100 минг/га
бўлган шароитда олинганлиги аниқланди [8; 11-б] (1-жадвал).
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
86
https://universalpublishings.com
Ўғитлар 1:1:0,5 нисбатида қўлланилганда ғўза 70-70-60 % режимда
суғорилганда гектар ҳисобига туп қалинлиги 80-100 мингта бўлган
вариантларда тола чиқиши, тола узунлиги ва 1000 дона чигитнинг массасида
ижобий ўзгаришлар аниқланди, аммо, кўчат қалинлигини 120 минг тупга
ошиши билан ушбу кўрсаткичларни пасайиши ҳисобга олинди.
Суғориш 75-75-60 % режимда ўтказилганда туп қалинлиги 80 мингдан
100 минггача бўлганда тола узунлигини 33,5-33,6 мм бўлиши, 1000 дона чигит
массаси ўртача 120-121,1 г ни ташкил этиши, аммо, туп қалинлигини 120
минггача кўпайиши билан тола чиқиш фоизи, тола узунлиги, толанинг етилиш
коэффициенти, шунингдек 1000 дона чигит массасини бошқа ўрганилган
вариантларга қиёслаганда сезиларли камайиши аниқланди (2-жадвал).
Тажриба вариантларидан териб олинган пахта ҳосилида толанинг
микронейр кўрсаткичи 4,3-4,5 ни ташкил этиб, 75-75-60 % суғориш режимига
нисбатан 70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардан териб олинган пахта
толасининг микронейр кўрсаткичи бир оз юқорилиги аниқланди [5; 35-б].
Ғўза 75-75-60 % режимда суғорилганда 70-70-60 % режимда суғорилган
вариантлардагига нисбатан пахтанинг саноат навини пасайиш ҳолати ҳам қайд
этилди.
Шундай қилиб, тажриба натижалари асосида хулоса қилиш мумкинки,
агротехнологик элементларнинг ўзаро ўйғунлашуви ҳосилдорлик ва ҳосил
сифатини оширишда асосий омиллардан бўлиб ҳисобланади.
Ўғитлар нисбати ва суғориш режимларига боғлиқ ҳолда туп қалинлиги
гектар ҳисобига 80 мингдан 120 минггача ошиб бориши билан тола чиқиши
1,6 % гача, тола узунлиги 0,6 мм гача ва минг дона чигит массаси 3,4 г гача
камайиб бориши кузатилди.
2-жадвал
Суғориш, озиқ режимлари ва туп қалинликларини пахта
толасининг
технологик кўрсаткичларига таъсири
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
87
https://universalpublishings.com
Тажриба
вари-
антлари
Тола
чиқиш
и, %
Тола
узунлиги,
мм
Узилиш
кучи, гк
Микронеер
кўрсаткичи
Етилиш
коэф-
фиценти
Саноа
т нави
1000
дона
чигит
массаси,
г
1(назорат) 36,8
33,5
4,6
4,4
2,0
I
121,4
2
36,5
33,4
4,4
4,4
2,0
I
120,0
3
35,2
33,0
4,4
4,3
2,0
I
118,0
4
36,8
33,6
4,6
4,5
2,0
I
121,9
5
36,8
33,6
4,5
4,4
2,0
I
121,2
6
35,4
33,1
4,5
4,4
2,0
I
119,0
7
36,4
33,6
4,4
4,3
2,0
I
120,9
8
36,0
33,5
4,3
4,4
1,9
II
120,0
9
35,0
33,0
4,3
4,3
1,9
II
118,0
10
36,5
33,6
4,5
4,4
2,0
I
121,1
11
36,2
33,6
4,5
4,4
1,9
II
120,3
12
35,0
33,1
4,3
4,4
1,9
II
118,2
Ғўза 70-70-60 % суғориш режимида парвариш қилиниб, гектарига ўртача
100 минг туп сон қолдирилган ва ўғитлар 1:1:0,5 нисбатда қўлланилган
вариантдан энг юқори ҳосилдорлик-42,3 ц/га, рентабеллик даражаси 34,0 % ни
ташкил қилди, иқтисодий жиҳатдан энг самарали вариант эканлиги
аниқланди. Шунингдек, назорат вариантига нисбатан рентабеллик даражаси
4,3 % га баланд бўлди [3. 26-б.].
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ғўзалар 70-70-60 % суғориш
режимида парвариш қилиниб, гектарига ўртача 100 минг туп сон қолдирилган
ва ўғитлар 1:1:0,5 (N
200
P
140
ва K
100
ҳамда N
200
Р
200
ва К
100
кг/га) нисбатда
қўлланилган вариант иқтисодий ва пахта толасининг барча технологик сифат
кўрсаткичлари жиҳатдан энг самарали вариант эканлиги аниқланди. Тажриба
вариантларидан териб олинган пахта ҳосилида толанинг микронейр
кўрсаткичи 4,3-4,5 ни ташкил этиб, 75-75-60 % суғориш режимига нисбатан
70-70-60 % режимда суғорилган вариантлардан териб олинган пахта
толасининг микронейр кўрсаткичи бир оз юқорилиги аниқланди.
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
88
https://universalpublishings.com
Ғўза 75-75-60 % режимда суғорилганда 70-70-60 % режимда суғорилган
вариантлардагига нисбатан пахтанинг саноат навини пасайиш ҳолати ҳам қайд
этилди.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Жуманов Д.Т. Суғориш меъёри. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги
журнали 2007 йил №4 18-бет.
2.
Жуманов Д.Т., Ризаев А., Орипов Р., Тоштемиров А. - Ўйғунлашган
технология элементларини асослаш. АГРО ИЛМ «Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги» журнали илмий иловаси, Нишона сон, 2007 йил № 1 (1), 2-3-бетлар.
3.
Жуманов Д.Т., Тухтамешова М., Назарова А., У.Бахромов -
Технологик омилларнинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири. Тошкент «Ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги» журнали 2011 йил №11. 26-бет.
4.
Жуманов Д.Т., Евка В. - Ўйғунлашган технологияда ҳосил.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги журнали. 2007 йил № 12-сон 21-бет.
5.
Жуманов Д.Т., Евка В.- Мақбул технология ва ҳосилдорлик.
Самарқанд Сам ҚХИ «Картошка селекцияси, уруғчилик ва етиштириш, сақлаш
технологиясини ривожлантириш муаммолари» Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари тўплами 2007 йил 33-35 бетлар.
6.
Жуманов Д.Т. Ўйғунлашган технологиянинг афзаллиги. Самарқанд
Сам ҚХИ «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш-даги муаммолар ва ёш
олимларнинг тадқиқотлари» Аспирант, докторант ва тадқиқотчиларнинг 2009
йил «Қишлоқ тараққиёти ва фаравонлиги йили»га бағишланган илмий-амалий
анжумани 22-23 апрел 2009 йил 5-9 бетлар.
7.
Жуманов Д.Т., Орипов Р. Агротехнология-лар уйғунлашуви ва ғўза
ҳосилдорлиги. Самарқанд Сам ҚХИ «Фермер хўжаликларида ишлаб чиқариш
самарадорлигини ошириш истиқболлари» Профессор-ўқитувчиларнинг
қишлоқ тараққийти ва фаравонлиги йили»га бағишланган илмий-амалий
конференцияси материаллари ТЎПЛАМИ 1-қисм 6-7 май 2009 йил 30-33
бетлар.
8.
Жуманов Д.Т., Қулатов Б. Омад ғўза навининг ҳосилдорлигига сув
ва озиқа режимларининг таъсири. Самарқанд Сам ҚХИ «Қишлоқ хўжалигида
ислоҳотларни чуқурлаштиришда ёш олимларнинг эришган ютуқлари ва
муаммолар» Стажиёр-тадқиқотчи-изланувчи ва ёш олимларнинг 2011 йил
МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:
ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА
Researchbib Impact factor: 11.79/2023
SJIF 2024 = 5.444
Том 2, Выпуск 7, 31 Июль
89
https://universalpublishings.com
«Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили»га бағишланган илмий-амалий
конференцияси материаллари ТЎПЛАМИ 1-қисм 26-27 апрел 2011 йил 9-11
бетлар.
9.
Жуманов Д.Т. Оқдарё-6 ғўза навининг ўсиши, ривожланиши ва
ҳосилдорлигига
технологик
жараёнларнинг
таъсири.
06.01.09
–
Ўсимликшунослик. Қишлоқ хўжалик фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун ёзилган диссертация. Самарқанд-2008 йил. 178 бет.
10.
Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. - М.: «Агропромиздат»,
1985.
11.
Методика полевых опытов с хлопчатником. – Т.: 1981. (Дала
тажрибаларини ўтказиш услублари. – Т.: 2007.)
