Authors

  • Жасур Суюнов

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mpttp.59705

Keywords:

рақамли банк иқтисодий самарадорлик хавф-хатарлар рақамли хавфсизлик

Abstract

Мазкур мақолада рақамли банк хизматларининг иқтисодиётдаги аҳамияти, истиқболлари ва улар билан боғлиқ хатарлар таҳлил қилинган. Рақамли технологияларнинг молиявий секторга жорий этилиши банкларнинг барқарорлигини таъминлаш, мижозларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш имкониятларини ошириш билан бирга, янги молиявий хавф-хатарларни ҳам келтириб чиқаради. Мақолада рақамли банкнинг молиявий инклюзияни оширишдаги ўрни, инновацион технологияларни жорий этиш орқали иқтисодий самарадорликка эришиш истиқболлари ҳамда рақамли хавфсизлик ва регуляция муаммолари ўрганилган. Тадқиқот натижалари рақамли банкнинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшадиган ҳиссасини аниқлаш ва унинг устувор йўналишларини белгилашга қаратилган.


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

337

Рақамли банк: Рақамли иқтисодиётдаги истиқболлар ва хатарлар

Суюнов Жасур Бозорович

Аннотация

Мазкур мақолада рақамли банк хизматларининг иқтисодиётдаги аҳамияти,

истиқболлари ва улар билан боғлиқ хатарлар таҳлил қилинган. Рақамли
технологияларнинг

молиявий

секторга

жорий

этилиши

банкларнинг

барқарорлигини таъминлаш, мижозларга қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш
имкониятларини ошириш билан бирга, янги молиявий хавф-хатарларни ҳам
келтириб чиқаради. Мақолада рақамли банкнинг молиявий инклюзияни
оширишдаги ўрни, инновацион технологияларни жорий этиш орқали иқтисодий
самарадорликка эришиш истиқболлари ҳамда рақамли хавфсизлик ва регуляция
муаммолари ўрганилган. Тадқиқот натижалари рақамли банкнинг мамлакат
иқтисодиёти ривожига қўшадиган ҳиссасини аниқлаш ва унинг устувор
йўналишларини белгилашга қаратилган.

Калит сўзлар

:

рақамли банк, иқтисодий самарадорлик, хавф-хатарлар,

рақамли хавфсизлик

Аннотация

В данной статье анализируется значение, перспективы и риски цифровых

банковских услуг в экономике. Внедрение цифровых технологий в финансовый
сектор, обеспечивая стабильность банков и увеличивая возможности удобного и
быстрого обслуживания клиентов, также создает новые финансовые риски. В
статье рассматривается роль цифрового банкинга в повышении финансовой
доступности, перспективы достижения экономической эффективности за счет
внедрения инновационных технологий, а также вопросы цифровой безопасности
и регулирования. Результаты исследования направлены на определение вклада
цифрового банка в развитие экономики страны и определение его приоритетов.

Ключивые слова

: цифровой банк, экономическая эффективность, риски,

цифровая безопасность

Abstract

This article analyzes the importance of digital banking services in the economy,

their prospects and associated risks. The introduction of digital technologies into the
financial sector, while ensuring the stability of banks and increasing the ability to
provide convenient and fast services to customers, also creates new financial risks. The


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

338

article examines the role of digital banking in increasing financial inclusion, the
prospects for achieving economic efficiency through the introduction of innovative
technologies, as well as the problems of digital security and regulation. The results of
the study are aimed at identifying the contribution of digital banking to the development
of the country's economy and determining its priorities

Key words

:

digital bank, economic efficiency, risks, digital security


Кириш

Банк тизими иқтисодиётнинг муҳим тармоғи бўлиб, у молиявий хизматлар

кўрсатиш орқали иқтисодий ривожланишни таъминлайди. Рақамли иқтисодиёт
эса замонавий иқтисодий фаолиятнинг ажралмас қисми бўлиб, банк ва молия
хизматлари

соҳасида

ҳам

самарали

жорий

этилмоқда.

Ўзбекистон

Республикасида банк тизимини рақамлаштириш жараёни давлатнинг иқтисодий
ривожланиши ва глобал молия бозорларига интеграциялашув жараёнининг муҳим
таркибий қисми ҳисобланиб, ушбу соҳасида рақамли хизматларнинг жорий
қилиниши ва уларни ривожлантириш замонавий банк тизимининг асосий
йўналишларидан бирига айланди. Банк соҳасида рақамли хизматларнинг жорий
қилиниши ва уларни ривожлантириш замонавий банк тизимининг асосий
йўналишларидан бирига айланди. Ўзбекитсон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган «Рақамли Ўзбекистон-2030»
стратегияси доирасида рақамли банк хизматларини кенгайтириш асосий
мақсадлардан бири ҳисобланади. Рақамли банклар анъанавий банкларга
қараганда тезкор, қулай ва самарали молиявий хизматлар таклиф қилиши мумкин,
бироқ, уларнинг фаолияти билан боғлиқ хавфлар ҳам аҳамият касб этади.
Шунингдек, ахборот технологиялари ва интернет тармоғи орқали банк
операцияларини амалга ошириш борасида янги имкониятлар очади.

Рақамли банк бу – банк хизматларининг тўлиқ ёки қисман

рақамлаштирилган кўринишда тақдим этилиши бўлиб, мижозлар учун барча
молиявий операцияларни интернет орқали масофадан туриб амалга ошириш
имкониятини беради. Бу хизматлар қаторидан тўловларни амалга ошириш,
депозитлар очиш, кредитлар олиш, ҳисоб-китоблар юритиш каби операциялар
ўрин олади.

Рақамли банкнинг устунликлари


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

339

Рақамли банкларнинг асосий устунликлари қуйидагилардан иборат:
-

операцияларнинг

тезкорлиги:

анъанавий

банкларга

нисбатан

операцияларни тезроқ амалга ошириш имконияти.

- хизматларнинг арзонлиги: транзакция харажатларини камайтириш ва

мижозларга қулай шарт-шароитлар яратиш.

- 24/7 хизмат кўрсатиш: куннинг исталган вақтида банк хизматларидан

фойдаланиш имконияти.

- кенг қамровли хизматлар: қулай мобил иловалар орқали турли банк

операцияларини амалга ошириш имконияти.

Рақамли банк ривожланишининг хатарлари
Рақамли банк ривожланиши билан боғлиқ қатор хатарлар мавжуд:
- ахборот хавфсизлиги: киберхавфлар ва ҳужумлар орқали банк тизимларига

зарар етказиш хавфи юқори.

- мижозлар маълумотларини муҳофаза қилиш: шахсий ва молиявий

маълумотларни ҳимоялаш масаласи муҳим аҳамиятга эга.

- технологик инфратузилма: узлуксиз ва самарали хизмат кўрсатиш учун

зарур бўлган инфратузилма бўйича муаммолар.

- қонунчиликка мослик: молиявий хизматлар учун халқаро ва маҳаллий

қонунчилик талабларига мос келадиган технологиялардан фойдаланиш.

Тадқиқот методологияси
Ушбу тадқиқотда қуйидаги тадқиқот методларидан фойдаланилган:
1. Аналитик усул: Банк хизматларини рақамлаштиришнинг иқтисодий

самарадорлигини баҳолаш учун ахборот ва статистик маълумотлар таҳлили
ўтказилди.

2. Солиштирма таҳлил: Ўзбекистон банк тизимидаги рақамли хизматлар

халқаро тажрибалар билан солиштирилди.

3. Сўров ва интервьюлар: Маҳаллий банклардаги мутахассислар ва

мижозлар билан ўтказилган интервью ва сўровлар орқали рақамли хизматларга
бўлган талаб ўрганилди.

4. Ҳужжат таҳлили: Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва

қарорлари, шунингдек, халқаро қонунчилик меъёрларига асосланган таҳлил.


Таҳлил ва натижалар


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

340

Рақамли банк хизматлари ҳозирги замон иқтисодиётининг ажралмас

қисмига айланмоқда. Улар нафақат банклар фаолиятини автоматлаштириш, балки
мижозлар учун янги имкониятлар яратишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, рақамли банкнинг ривожланиши жамиятнинг барча
қатламлари учун ижобий ўзгаришларни олиб келмоқда, аммо бу жараён ўзи билан
бирга янги хатарларни ҳам келтириб чиқармоқда.

Аввало, рақамли банк хизматлари иқтисодий фаолликни оширишда катта

аҳамиятга эга. Ушбу хизматлар орқали молиявий операциялар анча тезкор ва
қулай шаклда амалга оширилади. Масалан, мобил банк иловалари мижозларга
уйдан чиқмасдан, исталган вақтда молиявий операцияларни бажариш
имкониятини тақдим этмоқда. Бу эса нафақат вақтни тежайди, балки иқтисодий
муносабатлардаги самарадорликни ҳам оширади. Айниқса, узоқ ҳудудларда
яшовчи аҳолини молиявий тизимга жалб қилишда рақамли хизматларнинг
аҳамияти жуда катта.

Бироқ, рақамли банк ривожи билан боғлиқ бир қатор хатарлар мавжуд.

Киберхавфсизлик бу хатарларнинг энг асосийси ҳисобланади. Банк
мижозларининг шахсий маълумотлари ва маблағлари хавфсизлигини таъминлаш
ҳар бир молиявий ташкилот учун устувор вазифа ҳисобланади. Замонавий
киберҳужумлар банк тизимларига жиддий зарар етказиши мумкин, шунинг учун
банклар хавфсизлик чораларини кучайтириш ва инновацион ҳимоя воситаларини
жорий этишга мажбур. Шу билан бирга, рақамли саводхонликнинг паст даражада
экани мижозлар орасида хизматлардан тўғри фойдаланмаслик ҳолатларини
келтириб чиқаради.

Иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан рақамли банк хизматлари

банкларнинг харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Масалан, физик
филиалларнинг сонини қисқартириш орқали молиявий ресурслар тежалади ва
мижозларга янада яхшироқ хизмат кўрсатишга қаратилган технологияларга
сармоя йўналтирилади. Бундан ташқари, инновацион ечимлар, масалан, сунъий
интеллект ёки блокчейн технологиялари, банк тизимини янада оптималлаштириш
ва унинг рақобатбардошлигини ошириш имконини беради.

Шу билан бирга, ҳуқуқий база ва регуляциянинг етарли даражада

ривожланмагани янги муаммоларни келтириб чиқаради. Баъзи ҳолларда рақамли
банк хизматлари халқаро стандартларга мувофиқ бўлмаслиги ёки мижозлар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида етарли кафолатлар таъминланмаслиги


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

341

мумкин. Шу боис, давлат ва хусусий сектор ҳамкорликда ушбу муаммоларни ҳал
қилишга эътибор қаратиши лозим.[5]

Хулоса қилиб айтганда, рақамли банк хизматлари иқтисодиёт учун янги

истиқболлар эшигини очмоқда. Улар банк фаолиятини оптималлаштириш,
иқтисодий фаолликни рағбатлантириш ва жамиятнинг молиявий саводхонлигини
ошириш имкониятини яратади. Бироқ, ушбу ривожни муваффақиятли бошқариш
учун хавф-хатарларни аниқлаш, уларга қарши самарали чоралар кўриш ва
барқарор регуляцияни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади. Рақамли банк
келажак иқтисодиётининг асосий қувватига айланиши учун инновация ва
хавфсизлик бир-бирига мослашган ҳолда ривожланиши керак.

1-жадвал

Ўзбекистондаги рақамли банк хизматларининг сўнгги йиллардаги

ривожланиши

Кўрсаткичлар

2019 йил 2020 йил 2021 йил

2022 йил

2023 йил

Ўрнатилган
терминаллар сони

244,913

392,361

438,410

433,384

450,000

Инфокиоскалар ва
банкоматлар сони

6,859

9,203

11,800

12,940

14,000

Масофавий

банк

хизматлари
фойдаланувчилари
сони

1,500,000

2,500,000

3,800,000

4,500,000

5,200,000

Мобил

банк

иловалари орқали
амалга оширилган
транзакциялар
сони

50,000,000 75,000,000 100,000,000 125,000,000 150,000,000

Манба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг статистик

маълумотлари.

2-жадвал




background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

342

Банк фаолияти билан боғлиқ имкониятлар ва хатарларни

Йўналиш

Истиқболлар

Хатарлар

Молиявий хизматлар

сифати

Тезкор ва қулай хизмат

кўрсатиш; харажатларни

камайтириш; инновацион

маҳсулотлар таклиф

қилиш.

Техник носозликлар;
ходимларнинг янги

технологияларни

ўзлаштира олмаслиги.

Мижозлар қамрови

Узоқ ҳудудларда

яшовчи аҳолига хизмат

кўрсатиш; молиявий

инклюзияни ошириш.

Рақамли саводхонлик

даражасининг пастлиги

сабабли хизматлардан

фойдаланишдаги

қийинчиликлар.

Технологик

ривожланиш

Сунъий интеллект,

блокчейн,

автоматлаштирилган

хизматлар жорий

этилиши.

Технологик

янгиликларни тез

эскириши ва юқори сарф-

харажат талаб қилиши.

Молиявий

хавфсизлик

Киберҳужумларга

қарши кучли ҳимоя

тизимлари яратиш

имконияти.

Киберҳужумлар, мижоз

маълумотлари

хавфсизлиги билан

боғлиқ таҳдидлар.

Иқтисодий

самарадорлик

Банк операцияларининг

самарадорлигини

ошириш; маблағ

айланмасини

тезлаштириш.

Рақамли

инфратузилмани жорий

этиш учун катта

бошланғич харажатлар.

Регуляция ва ҳуқуқий

база

Рақамли банк

хизматларини бошқариш

учун мос ҳуқуқий

муҳитни яратиш

имконияти.

Номаълум ҳуқуқий

вазиятлар, халқаро

стандартларга мослашиш

зарурати.


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

343

Аҳоли саводхонлиги

Рақамли хизматлардан

фойдаланиш орқали

молиявий саводхонликни

ошириш.

Аҳоли ўртасида

технологиядан

фойдаланишга қаршилик

ёки эътиборсизлик.

Manba: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Рақамли банк

хизматлари бўйича йиллик ҳисоботлар.

https://cbu.uz

Иқтисодий самарадорлик Рақамли банк хизматлари қўлланилиши

натижасида банкларнинг операция харажатлари қисқармоқда. Мобил ва интернет
банкинг орқали хизмат кўрсатиш банклардаги ходимлар сонини камайтиришга,
шунингдек, филиалларни очиш заруратини пасайтиришга олиб келади. Бу эса
банклар учун иқтисодий самарадорликни таъминлайди.[9]

Хавфлар ва уларни бартараф этиш чоралари Рақамли банкнинг кенгайиши

билан бир қатор киберхавфлар ва ахборот хавфсизлиги муаммолари пайдо
бўлмоқда. Мижозлар маълумотларини ҳимоя қилиш, шахсий маълумотларнинг
махфийлиги ва хавфсизлиги муҳим вазифа ҳисобланади. Шунингдек,
киберхужумлардан ҳимояни таъминлаш учун банклар янги технологиялардан
фойдаланиши талаб қилинади. Давлат раҳбарининг рақамлаштириш бўйича
кўрсатмаларида ахборот хавфсизлигини кучайтириш учун тегишли қонунчилик
асосида чоралар кўриш зарурлиги таъкидланган.

Муҳокама

Рақамли банк хизматларининг оммалашиши ва ривожланиши замонавий

жамиятда

банк

хизматларининг

самарадорлигини

оширишда

катта

имкониятларни яратади. Бу жараён нафақат банк соҳасида, балки мамлакат
иқтисодиётининг турли соҳаларида ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Қуйида бу
йўналишдаги асосий масалалар ва уларнинг аҳамияти ҳақида батафсил тўхталиб
ўтамиз:

Банк

хизматларининг

барқарорлигини

таъминлаш

Рақамли технологияларни жорий этиш орқали банклар ўз иш жараёнларини
автоматлаштиради ва оптималлаштиради. Бу эса молиявий операцияларнинг
хавфсизлиги ва ишончлилигини ошириш билан бирга, банкнинг ички
ресурсларини самарали бошқаришга ёрдам беради. Шунингдек, рақамли


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

344

платформа орқали турли хил хизматларни тезкорлик билан кўрсатиш имконияти
банкларнинг рақобатбардошлигини таъминлайди.[6]

Молиявий операцияларни тезкор амалга ошириш: Рақамли хизматлар

орқали мижозлар ўз маблағларини бошқариш, тўловларни амалга ошириш ёки
кредит олиш жараёнларини узоқ вақт сарфламасдан, тез ва қулай шаклда
бажариши мумкин. Бунда замонавий мобил иловалар ва веб-платформалар муҳим
ўрин тутади. Шу орқали иқтисодиётда молиявий маблағларнинг айланиши
тезлашади ва бу иқтисодий фаолликни рағбатлантиради.

Молиявий инклюзияни ошириш: Рақамли банк хизматлари орқали

аҳоли кенг қатламлари молиявий тизимга жалб этилади. Хусусан, узоқ
ҳудудларда яшовчи аҳоли ёки анъанавий банк хизматларидан фойдаланиш
имконияти чекланган гуруҳлар учун электрон тўлов тизимлари, мобил банк
хизматлари муҳим аҳамият касб этади. Бу нафақат молиявий саводхонликни
оширишга, балки мамлакатда иқтисодий тенгликни таъминлашга ҳам хизмат
қилади.

Инновацияларни жорий этиш: Рақамли хизматлар орқали банклар

янги технологияларни жорий қилиб, бозорга янги маҳсулот ва хизмат турларини
таклиф этади. Масалан, сунъий интеллект асосидаги хизматлар, блокчейн
технологияси ва "ақлли шартномалар" каби ечимлар мижозларга замонавий ва
юқори даражада индивидуаллаштирилган хизматлар кўрсатиш имконини беради.

Рақамли хавф-хатарларни бошқариш: Рақамли хизматлар ривожи

билан бир қаторда янги турдаги киберҳавф-хатарлар ҳам пайдо бўлмоқда. Банклар
рақамли хавфсизликни таъминлаш учун замонавий киберхавфсизлик
технологияларини жорий этиш, мижозлар маълумотларини ҳимоя қилиш ва хавф-
хатарларни бартараф этиш бўйича самарали механизмларни ишлаб чиқиши зарур.
Бунда хавфларнинг олдини олишга қаратилган доимий мониторинг,
ходимларнинг рақамли саводхонлигини ошириш ва мижозларга хавфсизлик
бўйича маълумот бериш муҳим ўрин тутади.

Ижтимоий ва иқтисодий аҳамият: Рақамли хизматлар жорий этилиши

аҳолининг кундалик турмуш тарзини енгиллаштириши билан бирга, бизнесни
ривожлантиришда ҳам муҳим восита ҳисобланади. Бу жараёнда кичик ва ўрта
бизнес субъектлари учун кредитлаш жараёнларини соддалаштириш, ҳисоб-
китоблар автоматлаштириш ва маблағ айланмасини тезлаштириш имкониятлари
яратилади.


background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

345

Шундай қилиб, рақамли банк хизматлари нафақат молиявий секторнинг

янги босқичга ўтишида, балки иқтисодиётнинг умумий ривожланишида ҳам
муҳим аҳамият касб этади. Бу жараёнда инновацияларни рағбатлантириш, хавф-
хатарларни минималлаштириш ва аҳоли молиявий саводхонлигини ошириш
асосий мақсадлардан бири бўлиши лозим.

Хулоса ва таклифлар

Тадқиқот натижаларига кўра, рақамли банкнинг самарадорлиги ва унинг

Ўзбекистон банк тизимидаги ривожланиш истиқболлари қуйидагича баҳоланади:

1. Рақамли инфратузилмани ривожлантириш: Ахборот технологияларини

жорий этиш орқали рақамли банк фаолиятини янада кенгайтириш ҳамда
рақамлаштириш жараёнини самарали амалга ошириш учун зарур бўлган
инфратузилмани яратиш.[7]

2.

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш: Киберхавфларга қарши

кучайтирилган хавфсизлик чораларини ишлаб чиқиш, киберхавфсизликни
яхшилаш учун замонавий технологияларни жорий этиши ва хавфсизлик
протоколларини такомиллаштириш.

3. Мижозлар билан муносабатларни яхшилаш: Мижозларга қулай ва тезкор

хизмат кўрсатиш учун мобил иловаларни такомиллаштириш, шу билан бирга
мижозлар учун қулай ва фойдали мобил хизматларни таклиф қилиш, шунингдек,
рақамли саводхонликни ошириш бўйича мунтазам равишда махсус тадбирлар
олиб бориш.

4. Қонунчилик асосларини такомиллаштириш: Рақамли хизматларни

тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларни янгилаш ва халқаро стандартларга
мувофиқлаштириш зарур.

Рақамли банкнинг тўғри ривожланиши мамлакатнинг молия тизимини

янада барқарорлаштиришга, иқтисодий ўсишга ҳисса қўшиши мумкин. Рақамли
иқтисодиётда рақамли банк муҳим омил бўлиб, унинг ривожланиши аҳолининг
молиявий инклюзивлигини ошириш ва молиявий бозорда рақобатбардошликни
таъминлашга хизмат қилади. Рақамлаштириш борасидаги ислоҳотлар фақатгина
иқтисодий ўсишни эмас, балки мижозларга яқинлашиш ва банк хизматларининг
сифатида янгиланишини таъминлайди.




background image

МЕДИЦИНА, ПЕДАГОГИКА И ТЕХНОЛОГИЯ:

ТЕОРИЯ И ПРАКТИКА

Researchbib Impact factor: 11.79/2023

SJIF 2024 = 5.444

Том 2, Выпуск 11, Ноябрь

https://universalpublishings.com

346

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Рақамли банк хизматлари

бўйича йиллик ҳисоботлар.

https://cbu.uz

2.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик базаси. "Электрон тўловлар

тўғрисида"ги Қонун.

https://lex.uz

3.

К. Каримов, Ж. Бекназаров. "Рақамли иқтисодиёт шароитида банк

тизими ривожланишининг асосий йўналишлари". – Тошкент, 2023 йил.

4.

Statista.

Global Digital Banking Trends and Adoption

.

https://statista.com

5.

Каримов К., Бекназаров Ж. "Рақамли иқтисодиёт шароитида банк

тизими ривожланишининг асосий йўналишлари", Тошкент, 2023 йил.

6.

Халилов А. "Ўзбекистонда рақамли банк хизматларининг

истиқболлари ва муаммолари", Молия журнали, №3, 2022 йил.

.

7.

Давронов Ш. "Молиявий технологиялар ва рақамли трансформация",

Тошкент давлат иқтисодиёт университети нашри, 2021 йил

8.

Goldstein, M., & Jiang, S. "Digital Banking and Economic Inclusion in

Emerging Markets", Journal of Banking and Finance, Vol. 45, 2021.

9.

Орипов А., Назаров И. "Ўзбекистон банк тизимида рақамли

трансформация жараёни", Иқтисодиёт журнали, №2, 2023 йил.

10.

Johnson, K. "The Role of Blockchain in Digital Banking Transformation",

Digital Finance Review, 2020.

.

11.

Шарипов М. "Рақамли иқтисодиёт шароитида молиявий хавф-

хатарларни

бошқариш",

Миллий

иқтисодиёт

нашри,

2022

йил.

References

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки. Рақамли банк хизматлари бўйича йиллик ҳисоботлар. https://cbu.uz

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик базаси. "Электрон тўловлар тўғрисида"ги Қонун. https://lex.uz

К. Каримов, Ж. Бекназаров. "Рақамли иқтисодиёт шароитида банк тизими ривожланишининг асосий йўналишлари". – Тошкент, 2023 йил.

Statista. Global Digital Banking Trends and Adoption. https://statista.com

Каримов К., Бекназаров Ж. "Рақамли иқтисодиёт шароитида банк тизими ривожланишининг асосий йўналишлари", Тошкент, 2023 йил.

Халилов А. "Ўзбекистонда рақамли банк хизматларининг истиқболлари ва муаммолари", Молия журнали, №3, 2022 йил..

Давронов Ш. "Молиявий технологиялар ва рақамли трансформация", Тошкент давлат иқтисодиёт университети нашри, 2021 йил

Goldstein, M., & Jiang, S. "Digital Banking and Economic Inclusion in Emerging Markets", Journal of Banking and Finance, Vol. 45, 2021.

Орипов А., Назаров И. "Ўзбекистон банк тизимида рақамли трансформация жараёни", Иқтисодиёт журнали, №2, 2023 йил.

Johnson, K. "The Role of Blockchain in Digital Banking Transformation", Digital Finance Review, 2020..

Шарипов М. "Рақамли иқтисодиёт шароитида молиявий хавф-хатарларни бошқариш", Миллий иқтисодиёт нашри, 2022 йил.