All articles

458-462 55 0

Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида озиқ-овқат саноати ривожидаги камчилик ва нуқсонлар

U Khudaykulov

Мустақиллик йилларида ижтмоий-иқтисодий ўзгаришлар кенг миқиёсида ислоҳотларнинг амалга оширилиши туфайли жамиятнинг тубдан ўзгариш. Янги ижтимоий тузумнинг шаклланишига имконият яратди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти тарихнинг инсонва жамияттараққиётидаги ролига баҳо бериб: “Ўз тарихини билмайдиганкечагикунини унутганмиллатнинг келажагийўқ бу хақида кишилик тарихида кўп бора ўз исботини топган” деб таъкидлайди.

130-134 342 0

Ўзбекистонда электрон-рақамли кутубхоналарнинг яратилиш тарихидан

K Olimdzhanov

Жаҳонда кутубхоналар маънавиятли инсонларни тарбиялашда асосий муассаса бўлиб, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий онгининг ривожланиши учун жуда кўп вазифаларни бажармоқда. Кутубхоналар бугунга қадар ўтмиш, ҳозир ва келажак ўртасидаги кўприк вазифасини ўтамоқда. Глобаллашув жараёни кутубхоналарга ҳам жуда катта таъсир кўрсатиб, улар аҳолининг маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларини бартараф этишда катта таъсирга эга. Кутубхона ассоциациялари ва муассасалари Халқаро Федерацияси (IFLA) маълумотига кўра, жаҳонда 569 мингдан зиёд кутубхоналар фаолият юритмоқда

5-27 95 0

Ўзбекистонда шарқшунос мутахассислар тайёрлашнинг йирик маркази

Abdurahim Mannonov

Маълумки, ХХ аср дунё тарихига таълим асри бўлиб кирди ва бу жараён бетўхтов  XXI  асрда  ҳам  давом  этмоқда.  Жаҳон  бўйлаб  кезаётган  глобаллашув жараёни таълим тизими олдига ҳам янгиянги муаммоларни, талабларни қўймоқда. Ҳозирги  кунда  таълим  тизимида  унинг  самарадорлигини  таъминлашда дифференциал  ёндашув  ва  ихтисослашиш  масаласи  етакчи  омил  сифатида майдонга чиқди. Битта шахс ҳозирги замон таълимида бир вақтнинг ўзида ҳамма  нарса,  ҳамма  мутахассис  бўла  олмайди.  Шу  боис,  шахснинг  бир тўхтамга келиб, маълум бир мутахассисликни танлаши ва шу  мутахассислик бўйича ўз билимни тизимли равишда ошириб бориши муайян соҳанинг тараққий этишини кафолатлаши аниқ. Таълим тизимида кадрларни саралаш ва  дифференциациялаш  (табақалаштириш)  қонун-қоидалари  амалда  бўлган дунёнинг ривожланган давлатларида мутахассис тайёрлаш масаласи, асосан, уч  жиҳатга  таянади:  истеъдод,  энг  юқори  малакали  профессионаллик  ва учинчиси – интеллектуал қудрат, яъни салоҳият. Айни шу уч жиҳат ҳозирги замонавий таълимни ташкил қилишда асосий маёқ сифатида танланган.

265-269 84 0

Ўзбекистонда ўзини оқламаган кадрни маҳаллийлаштириш сиёсати (Сурхондарё округи мисолида)

Sh Davlatova

ХХ асрнинг 20-йилларида Ўрта Осиё халқлари ҳаётида содир бўлган сиёсий ўзгаришлар бу ҳудудда мажбуран миллий-ҳудудий чегараланишнинг ўтказилиши, бунинг ҳисобига бир неча миллий республикаларнинг, жумладан, Ўзбекистон ССРнинг ташкил этилиши туб ерли аҳолининг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ҳуқуқларининг чекланишини янада кучайтирди, уларни миллий, маънавий, диний соҳалардаги эркинликларидан мосуво қилиш авж олди. Маҳаллий кадрлар техник қолоқликда, саводсизликда айбланиб, марказдан маҳаллий шарт-шароитни, туб ерли аҳолининг тили, урф-одатларини билмайдиган, тушунмайдиган европалик кадрлар оқимининг кириб келиши ортиб борди.

462-465 81 0

Ўзбекистонда солиқ тизимининг ташкил этилиши ва унинг такомиллашув босқичлари

A Khudayorov

Ўзбекистонда истиқлолнинг биринчи кунларидан бошлаб самарали солиқ тизимини яратишга катта эътибор берилди ва бу масалага ижтимоийиқтисодий ислоҳотлар муваффақиятини таъминлашнинг энг муҳим омили сифатида қаралди.

335-340 134 0

Ўзбекистонда немис диаспораси: тарих ва ҳозирги замон

O Buriyev, A Mahmudov

Жахондаги энг йирик этнослардан бири нсмислар узларини “дойче” (“Deutsche”) деб атайдилар ва Европа китъасидаги Германия давлати ахолисининг 90 фоизини (82,16 млн. нафардан ортик) ташкил этади. У мумий сони 86 млн. нафар киши. Россия Фсдсрациясида - 843 нафар, Козогистонда - 958 минг нафар, Узбекистонда 25 минг нафардан зиёд нсмислар истикомат килишади.

144 0

Ўзбекистонда ижтимоий ислоҳотлар стратегияси ва уни амалга ошириш йўналишлари

У. Зайнутдинова, Б. Турсунов
Ўзбекистонда ижтимоий ислоҳотлар стратегияси ва уни амалга ошириш йўналишлари
1-44 196 0

Ўзбекистонда ёдгорликларни таъмирлаш тарихи ва уларни музейлаштириш муаммолари

Umida Alieva

Мавзунинг долзарблиги. Маданий-маънавий мсроснинг кўплиги, бой ва ранг-баранглиги хамда кадимийлиги билан Узбекистан дунёда етакчи ўринлардан бирида туради. Шуниси эътиборлики, бугунги кунга қадар Ўрта Осиё давлатларида жойлашган 6 та маданий мсрос объсктлари “Бутунжахон маданий мсрослари рўйхати”дан жой олган бўлса, шундан 5 таси Узбекистан Рсспубликаси ҳудудида жойлашган. Ҳозирги вақтда барча тарихий объсктларни ҳимоялаш, саклаб колишда давлат назорати ўрнатилган. Мустакиллик йиллари халқимизнинг ўзлигини уйғотиб, руҳий-маънавий юксалтириш ва миллий таракқиётимизни таъминлаш учун ўтмиш мсросимизни тиклаш ва ривожлантириш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Эндиликда улуғ аждодларимиз яратиб қолдирган ғоят бой ва ранг-баранг моддий ҳамда маънавий мсрослар тикланиб, халкимиз ҳаётига янги мазмун бахш этмокда. Улар биз учун факат ўтмишдан колган ёдгорликларгина эмас, балки аждодларимизнинг мсхнати, акл-идроки ва тафаккурининг улкан ютуғи, бсбаҳо бойлигимиз, маънавиятимиз шаклланишининг битмас манбаидир.
Юртимизнинг ссрқирра ва кадимги мсъморий ёдгорликларини сақлаб қолиш борасидаги таъмир ишларини илмий ўрганиш ва замонавий музей-қўриқхона сифатида янги туризм инфраструктурасини яратиш нафақат Узбекистан ва бутун Урта Осиё миқёсида, шунингдек жаҳон илмий тадқикотчилари ўртасида ҳам катта кизиқиш уйғотмокда. Таъмиршуносликда эски услубларни чуқур тадкиқ этган ҳолда, янги услубларни ёдгорликларнинг ижобий таъмирланиши борасида уйгунлаштирилиши ва қўлланилиши ҳолатлари ҳамда замонавий музейлаштириш муаммолари назарий баён этилмаган бўлиб, фақатгина амалий кўринишларида акс эттирилиб, умумий архив ҳужжатларида кискача баён этиб ўтилган. Биз ушбу илмий иш борасида мавзу доирасидаги турли мсъморлар томонидан таъмир жараёнлари кайд этилган дсярли барча маълумотларни жамлаб, ёдгорликларда олиб борилган таъмирлаш, тиклаш ишларини яхлит кўринишда бсришга харакат қиламиз. Таъмирлаш ишлари бсвосита ёдгорликларнинг бадиий кийматини сақлаб қолиб, уларни оммага тадбиқ этиш вазифасини хам камраб олади. Ушбу маънавий ва моддий бойликларимизни сақлаш услубиятини ўрганиш, ундаги салбий оқибатларга олиб келадиган холатларни бартараф этиш ва уларни замонавий музсйлаштириш малакавий битирув ишимизнинг асоси хисобланади. Шу туфайли хам бу мавзу алохида ахамият касб этади ва илмий ўрганиш учун долзарб бўлиб колади.
Мақсад ва вазифалар. Ўрта Осиёда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш амалиёти тарихининг вужудга кслиши, унинг илк асосчилари, ушбу борада кенг изланишлар олиб борган ташкилотлар, замонавий таъмир амалиётлари ҳамда замонавий музейлаштириш ҳакида маълумот бсриш, шунингдек илк таъмир ишларининг салбий ва ижобий ҳолатлари, халк усталарининг тажрибаларидан фойдаланиш амалиёти тарихини ўрганиш ва бу услубларни замонавий таъмир услубларига тадбиқ этиш малакавий битирув ишимизнинг асосий максади ҳисобланади. Санъат ёдгорликлари асрлар давомида ҳар кандай фалокатларни енгиб ўтиб, ўз кўрку жамолини, жозибаси ва умри боқий бўёқларини кўз-кўз қилиб турган обидалардаги таъмир жараёнлари кай тарзда шаклланиши хам бу борада муҳим аҳамиятга эта. Таъмирловчи усталар аждодларимиз табаррук хотираси олдида ҳамиша таъзимда бўлиб, уларнинг ҳаёт синовларидан мардона ўтган иш услубларига қатъий риоя қилиши, шарафли касбига садоқатини бундан ксйин хам бир неча асрлар давомида намойиш этиш тарихини баён этиш хам малакавий битирув ишимиз асосида кўриб ўтилади.
Малакавий битирув ишимизнинг асосий вазифаси таъмир этилган барча ёдгорликларни ўз жойида рўйхатга олиш, мухофазалаш ва музей-қўриқхона таркибига халқаро тажрибалар асосида киритиш учун бир қанча талаб ва таклифларни ўрганган холда, янги услубларни тадбиқ этиш муаммоларини ўрганиш ҳамда замонавий музейлаштириш бўйича ижобий ҳолатларни кашф этилиши каби муаммоларни ўрганишдан иборат. Шунингдек, таъмир ишларидаги нуқсонларни бартараф этиш, фан-техника ютуқларидан окилона фойдаланиш, классик ва замонавий мсъморчиликнинг энг яхши кирраларини ўзаро уйғунлаштириш учун барча чора-тадбирларни кўриш шу куннинг долзарб вазифаси сифатида тадбиқ этилади.
Хулоса.
Илмий тадқикот ишларини олиб бориш жараёнида Кириш кисмида кўрсатилган максад ва вазифалар асосида тадкиқотлар олиб борилди ва натижада қуйидаги хулоса ва якунлар хал этилди.
Узбекистан ёдгорликлари кадимийлиги ва ўз санъатининг гўзаллиги билан дунёга машҳурдир. Бизнинг бу тарихий ёдгорликларимиз ҳозирги кунгача ўз мафтункор жилвасини йўкотмаган. Юксак дид билан ишланган бсзаклар бизни хозиргача ҳайратга солиб келмокда. Ҳакикатдан хам, мсъморчилик ёдгорликлари Урта Осиё халкларининг ўлмас солномасидир: у дидларни чархлайди, гўзаллик туйғуларини тарбиялайди, ўз даврининг ғоялари, мақсадлари ва орзу-ўйларини ифодалайди”.
Асрлар ўтиши билан ҳар хил даҳшатли урушлар ва табиий офатлар кўпгина ёдгорликлар багридаги такрорланмас жозибани смиришга, кошинларнинг кўчишига хамда иморатларнинг кулашига олиб келади.
Узбскистоннинг ссркирра ва қадимги ёдгорликларини ўрганиш ва уни сақлаб колиш борасидаги таъмир ишларини кузатиб, назарий ва амалий аҳамиятини тўлақонли ёритиб бсриш, шунингдек замонавий музей-қўриқхона сифатида янги туризм инфраструктурасини яратиш услубияти илмий ишимизнинг асосий қисмида кўриб ўтилди.
Малакавий битирув ишининг биринчи бобида Узбеки стон мсъморий ёдгорликларини таъмирлаш амалиёти тарихининг вужудга кслиши, бу соҳадаги муаммолар XX аернинг 20-йилларидан бошлаб ўрганиб чиқилди. Шундай қилиб, 1921 Йили музей ишлари, қадимий мсъморчилик обидаларини сақлаш бўйича Туркистон комитета (Турккомстарис), 1925 йилда Ўрта Осиё комитета (Средкомстарис), 1932 йилда Ўрта Осиё ташкилоти Бухорода ўз филиалини очган. Бухоро ташкилотида (Бухкомстарис) олиб борилган ишлар ва таниқли таъмиршунос олимлар В.А.Шишкин, И.И.Умняков, Муса Саиджонов олиб борган таъмир услубларини амалиётда халк усталари билан хамкорликда олиб борган ишлари тадқиқ қилинди.
Мустақиллик йилларида юртимизнинг қадимий шаҳарларида олиб борилган йирик таъмир ишлари бор маълумотлар асосида тўлиқ ёритилган.
Музей-қўриқхонанинг шаклланишида янги босқич бошланиши, музейшуносликда ёдгорликлар билан ишлаш бўйича асосий вазифа -маданий бойликларимизни асраш, обидаларнинг эстетик ва бадиий қийматини оммага стказиш услублари ўрганиб чикилди.
Иқтисоднинг ривожланиши, замонавий туризм индустриясидан тушган реал даромад асосида музей-қўрикхонада янги услубларни жорий этилиши кўриб ўтилди. Таъмирланган хар бир бино катта маблаг асосида қайта тикланади, ана шу сарф этилган барча харажатларни музей-қўрикхонадан оқилона, биноларига зарар етказмасдан туристик маршрутлар ташкил этиш билан давлат ғазнасига қайтариш мумкин бўлган йўллар ўрганиб чиқилди.
Узбекистан мсъморчилик ёдгорликлари ўзига хослиги, гўзаллиги, салобати, композицион тузилишининг ўта уйғунлиги ва мутаносиблиги, улугворлиги, нафосатга бойлиги билан жаҳонга машҳурдир. Лскин кудратли вакт улар дан кўпчилигининг бағрида чукур асорат колдирган. Шу туфайли иншоотлар таъмирга мухтождир. Таъмир иши эса кишидан юксак тажриба, чукур билим, юқори махорат ва малака талаб қилади. Зотан, бу гўзаллик обидаларига иккинчи умр бахш этиш иштиёки билан ёнган халқ усталари зиммасида муқаддас, шарафли, айни пайтда машаққатли бурч турибди.
Албатта, кўҳна обидаларни таъмирлаш умумхалк ахамиятидаги иш бўлиб, бу сохада юксак даражадаги сифат ва самарадорлик сув билан хаводек зарур. Зотан, кадимги мсъморлар масаланинг мана шу жихатига жиддий эътибор бсришган. Мсъморчилик ва бинокорлик ишларида, лойиҳалашда иложи борича нуқсонларга йўл қўймасликка, энг муҳими мсъморчиликда зарур бўлган матсриалларнинг пишиқ, чидамли бўлишига ҳаракат қилишган.
Шу туфайли бу санъат ёдгорликлари асрлар давомида ҳар қандай фалокатларни енгиб ўтиб, ўз кўрку жамолини, жозибаси ва умри боқий бўёқларини кўз-кўз қилиб турибди. Таъмирловчи усталар аждодларимиз табаррук хотираси олдида ҳамиша таъзимда бўлиб, уларнинг ҳаёт синовларидан мардона ўтган иш услубларига қатъий риоя қилиши, шарафли касбига садоқатини бундан ксйин ҳам бир неча асрлар давомида намойиш этиши ксрак.
Хулоса қилиб айтганда, таъмир ишларидаги нуксонларни бартараф этиш, фан-техника ютукларидан оқилона фойдаланиш, классик ва замонавий мсъморчиликнинг энг яхши кирраларини ўзаро уйғунлаштириш учун барча чора-тадбирларни кўриш шу куннинг долзарб масалаларидан биридир.


101-108 168 0

Ўзбекистонда виртуал музейлар: маданий маконни рақамлаштириш масалалари

N Kenjayeva

Мамлакатимизда маданий соҳадаги ҳуқуқ ва эркинликлар жамият маънавий тараққиётининг асосини ташкил этади, бу эса, ўз навбатида, ҳаёт
сифатининг ўсиши ва давлатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омилларидан бири ҳисобланади. Маданий ҳуқуқларни тарғиб
қилиш ва ҳимоя этиш давлатнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб, маданиятни ривожлантиришнинг мақсадлари ва стратегиясини
тушунишни тақозо этади

330-333 129 0

Ўзбекистонда бадиий хаваскорлик жамоалари фаолияти тарихидан

D Chorieva

Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг давлат бошқарувида маданият соҳасидаги сиёсатини белгилаш ва амалга оширишда асосан миллийлик, тарихийлик ва халқ маънавий-ахлоқий тараққиётининг кўп асрлик анъаналари ҳисобга олиниб, миллий қадриятлар, миллий анъаналар, халқнинг миллий ўзига хослиги сақлаб қолиниши учун зарур шартшароитлар яратилиб, қўллаб-қувватланди. Ушбу миллий маданий меросни тиклаш, тарғиб қилиш маъсулиятини ўз зиммасига олган бадиий жамоалар фаолияти муҳим аҳамиятга эга бўлди.

414-418 68 0

Ўзбекистон энг янги тарих чорраҳасида (геосиёсат ва унда инсон омилига оид айрим мулоҳазалар)

A Kholbekov

Социология ижтимоий ҳаётни, хусусан ижтимоий ўзгаришларни инсон хатти-ҳаракатларининг сабаблари ва социал оқибатлари контекстида ўрганади. Ушбу жараёнлар шунингдек умуман тарих ва хусусан аниқ бир даврга боғлаб ўрганилади. Шундан келиб чиққан ҳолда, ижтимоий констурукциялар, яъни ижтимоий гуруҳлар, институтлар ва ташкилотлар одамларнинг ушбу тузилмалардаги ҳолати ва роли нуқтаи назаридан қаралади. Инсоннинг барча хулқ-атвори ва хатти ҳаракати ўз моҳияти ва оқибатларига кўра ижтимоий мазмунга эга бўлганлиги сабабли, социологияпредмети инсон омили билан боғлиқ. Бу айниқса жамиятнинг сиёсий тарихи, аввало энг янги тарихи билан боғлиқлигини кўрсатади.

59-62 149 0

Ўзбекистон тарихини даврлаштиришга доир айрим мулоҳазалар

S Kudratov

Даврлаштириш – материални таҳлил қилиш ва тартибга солишнинг самарали усулидир.Тарихни даврлаштириш эса тарихий жараёнларни шартли равишда маълум бир хронологик даврларга ажратишнинг ўзига хос тизими. Бу даврлар ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.

280-283 171 0

Ўзбекистон тарихий маданий ёдгорликларига муносабатнинг 1980 йиллардаги ҳолати

Kh Yunusova

Ўзбекистон нафақат иттифоқда, балки бутун дунёда ўзининг бетакрор меъморий обидалари билан машҳур бўлган очиқ осмон остидаги музей бўлган. 1980 йил бошларида республикадаги 7056 та йирик маданий тарихий ёдгорликлар илмий асосда ўрганилиб, уларнинг тарихий ва маданий аҳамияти аниқланган ҳамда давлат рўйхатига олинган эди

39-48 67 0

Ўзбекистон республикасининг экологик ноқулай муҳитда яшовчи ўткир зотилжам билан оғриган болаларда гемостаз тизими кўрсаткичларининг мавсумий ўзгаришлари

T Bobomuratov, U Yusupova, M Khudaiberganov

Ўткир зотилжам касаллиги дунёдаги болалар ўлимининг биринчи энг муҳим сабабидир ҳар йили у беш ёшгача бўлган 1,8 миллион болани ҳаётдан олиб кетади, улардан 98% дан кўпроқ қисми ривожланаётган мамлакатларга тўғри келади [10, 136 б.; 11, 42 б.]. ЖССТ маълумотларига кўра, ўткир зотилжам касаллиги бутун дунёдаги болалар ўлимининг асосий инфекцион
сабабидир, у дунёдаги 5 ёшгача бўлган болалар орасида барча ўлим ҳолатларининг 15%га сабаб бўлади

77-79 134 0

Ўзбекистон миллий архивида ҳужжатларни рақамлаштириш тартиб қоидалари

Sh Choriyev , R Duschanov

Жаҳон глобаллашув жараёнида рақамли архивлар, кутубхоналар ва музейларга бўлган эҳтиёж кескин ошиб бормоқда. Жаҳон архивлари тарихидан маълумки, қадимги даврларда ҳужжатлар сопол, ёғоч тахтачаларда, тош жисмлар, деворлар, қоятошларда, папирусларда, дарахт пўстлоқларида, махсус ишлов берилган териларга битилган. Ўзбекистонда архивларнинг пайдо бўлиши бевосита уч минг йиллик давлатчилик тарихи билан боғлиқ ҳисобланади

518-520 212 0

Ўзбекистон миллий архив ҳужжатлари совет ҳокимиятининг коллективлаштириш сиёсати тарихига оид манба сифатида

Sh Choriev

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасини коллективлаштириш сиёсати тарихини ўрганиш совет ҳокимиятининг республикада олиб борган ижтимоий иқтисодий сиёсатининг мазмун моҳиятини очиб беришда муҳим аҳамият касб этади. Айнан 1924-1941 йилларда совет ҳокимиятининг колхозлаштириш сиёсати ўзининг муҳим босқичиин босиб ўтди.

423-427 57 0

Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини ўрганишда архив ва музей манбаларининг аҳамияти

Kh Burieva

Ўзбекистон Республикасида мустақиллик йилларида миллий ўзликни англаш, қадриятларни ҳаётга қайтариш, собиқ совет тизими даврида асоссиз равишда ўзгартириб юборилган кўплаб қадимий жой номларини тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Айниқса, мамлакат пойтахти Тошкент шаҳрида топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш борасида мунтазам тадбирлар олиб борилиб, дастлаб шаҳардаги маъмурий бирликлар – туманлар ва даҳалар, кейинги навбатда аҳоли пунктларининг таркибий қисмлари – маҳаллалар, шунингдек, шоҳкўча, кўча, майдон, боғ, хиёбонлар номларига тегишли ўзгартиришлар киритила бошланди.

442-445 91 0

Ўзбекистон меъморий ёдгорликларини ўрганишда архив ва музей манбаларининг аҳамияти

M Hamidova

Ўзбекистон халқлари меъморий меросини тадқиқ этилиши натижасида яратилган архив ҳужжатларининг аксарият қисмиXIX аср охири-–ХХ асрга оиддир. Хусусан, Ўзбекистон Миллий архивида сақланаётганТКЛА, Средазкомстарис,Узкомстарис,Ўрта Осиё бош музейи архив фондлари ҳамдаВ.Л. Вяткин, М.Е. Массон, Г.А. Пугаченкова, Б.Н. Засыпкин, Я.Ғ. Ғуломов, Л.И. Ремпель, С.Н. Полупанов, Л.Ю. Маньковская ва бошқа тадқиқотчи-олимнинг шахсий архив фондлари ҳужжатлари Ўзбекистон миллий меъморий мероси тарихини ўрганишда катта аҳамиятга эгадир[1-12].

441-442 174 0

Ўзбекистон - Марказий Осиё ва жахон цивилизациясининг ажралмас қисми

Shakhnoza Yunusova

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатлар ижтимоий ҳаёт борасидаги янгиланишлар, XXI асрга ривожланиш концепцияси билан қадам қўйдик. Ватан тарихини ҳар томонлама чуқур тадқиқ этиш, бирламчи манбаларга таяниб, бугунги шиддатли даврда ўз миллий қадриятларимизни тарихимиз босиб отган тарихий даврдаги цивилизациявий жараёнларга қошган буюк хиссамизни жахон хамжамиятига намоён қилиш ва бу билан хозирги Учинчи Ренессанс пойдеворини қўйишни мақсад қилиб қойганмиз.

427-430 149 0

Ўзбек халқининг этник шаклланиши масаласига оид

R Xomitov

Маълумки, ўзбек халқи қадимдан дарёларнинг оралиғи ва ён-бағрида қўниб топиб, ўтроқ ва янги ерларни ўзлаштириб, халқ хўжалигининг барчасоҳаларидан унумли фойдаланган ҳолда, уни янада такомиллаштириб ҳаёт тарзини давом эттирганига олиб борилган тадқиқотлар гувоҳлик беради 

159-162 78 0

Ўзбек тили тараққиётида даврий нашрларнинг ўрни

Nadir Hamraev

Инсоният ҳаётида матбуот доим муҳим ўрин тутиб келган. Ривожланиш босқичидан ўтаётган ҳар қандай жамиятда ҳар қандай ижтимоий-сиёсий ҳаракат матбуотсиз, газета ва журналларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Даврий нашрлар ўзининг ҳар битта соҳага таъсир ўтказа олиш хусусияти билан аҳамиятли: «Маълумки, матбуот ижтимоий ҳаётни акс эттириш кўринишларидан бири, реал воқеликни билиш, тадқиқ этиш ҳамда унга таъсир кўрсатишнинг муҳим воситасидир». [1] Таъсир қилиш мобайнида у ўша соҳанинг камчилик-ютуқларини, келажак ва ўтмишини рўй-рост айта олмиши керак. Она тили ҳар бир давлатнинг энг муҳим бойлиги, ғурури, фахри ҳисобланади. Унга қандай, муносабатда бўлинса бу ўша халққа қилинган муносабат бўлади. бекорга халқ орасида «Тилга ихтиёрсиз элга- эътиборсиз» дейилмаган. Шу боисдан ҳам азалдан олимларимиз ва тил учун қайғурадиган ҳар қандай инсон фикрларини мақола шаклига келтирган ва рўзномалар орқали халққа етказган.

145-148 69 0

Ўзбек мифологиясида соғломлаштириш масалалари ва миллий анъаналардаги ўрни

Gavhar Karakaeva

Ҳар қандай миллатнинг миллий анъаналари озуқланадиган, куч оладиган афсоналари, достонлари, халқ оғзаки ижоди бўладики, уларсиз миллий анъаналар ва миллий маънавият ўзининг мазмунини ва гўзаллигини тўлалигича намоён қила олмайди. Бугунги кунда дунё маданий меросининг бой ва ажралмас қисми ҳисобланадиган Миер, Юнон, Хинд, Хитой, Рим мифологичен нафақат ўша миллатларнинг, балки бутун инсониятнинг маънавий бойлиги ҳисобланади. Узбек халқи ҳам кўп минг йиллик тарихга эга бўлган асотирлари, афсоналари ва достонлари, халқ оғзаки ижоди, буларнинг барчасини ўзида мужассамлаштирган, ўз мифологиясига эга..

323-324 100 0

Ўзбек миллий қадриятларини ифодаловчи мақолларнинг тарихий илдизлари ва уларнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни

Nargiz Boliyeva

Мақолада ўзбек миллий мақолларининг қўлланилиши, уларнинг илдизлари ва миллий қадриятларимиз билан узвий боғлиқлиги, ҳар бир сўзнинг маъно хилма-хиллиги, ибораларнинг турғунлиги, шаклий барқарорлигининг устунлик қилиши, қулланиш ўрнига қараб уларнинг маъно доираси доимий равишда кенгайиб бориши ва оиладаги,ёшлар тарбиясидаги ўрни қанчалик муҳим эканлиги бир неча мисоллар билан кўрсатилган

109 0

Турон ҳудудида Шайбонийлар сулоласи бошқарувнинг ўзига хосликлари ҳақида

A Zamonov

Муҳаммад Шайбонийхон томонидан Мовароуннаҳр ва Хуросонда марказлашган давлат ташкил этилишидан бошлаб, то хонлик тарихининг сўнгги даврларигача ҳам давлат бошқарувида, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳаётда мамлакат олий амалдорларининг ўрни юқори бўлиб, шу туфайли ҳам шайбонийлар давлати тарихини хонлик мансаби ва унинг эгалланиш тартибларини қамраб олган марказий бошқарув тарихисиз ажратган ҳолда кўриш мумкин эмас.