SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
59
сўзлари эса уларнинг қалбларига оғир жазодан дарак берувчи қўрқув
ҳиссини олиб киради. Хитобадаги
كرت نم ىلع يفيسو يطوسو
خ و يرمأ
يدهع فلا
ва
савтии ва сайфии ъала ман тарака амрии ва хаалафа аҳдии
сўзлари эса ўз
навбатида қофияли наср-сажъ санъатини намоён этади.
Убайдуллоҳ бин Зияднинг ушбу қисқагина хитобаси нотиқ ўз олдига
қўйган мақсадига етганига – эшитувчилар қалбига ўзи истагандек таъсир
кўрсатганига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Негаки ушбу хитоба берилган
манбада Убайдуллоҳ бин Зияднинг нутқи одамларга ва қабила оқсоқол-
ларига кучли таъсир этгани ҳақидаги хабар ҳам келтирилади.
1
Биз уммавийлар асри сиёсий воқелигининг ушбу асрда энг юксак
босқичига кўтарилган хитоба жанридаги инъикосини уммавий волийлардан
бирининг кичиккина нутқи орқали баҳоли қудрат таҳлил этдик. Аммо ўша
даврнинг ижтимоий –сиёсий, диний, маънавий ва адабий ҳаётини тадқиқ
этарканмиз, ушбу аср воқелигининг ўзи, араб жамияти бошидан ўтказган
деярли ҳар бир кун ана шундай вазиятлар ва уларга муносиб хитобаларга
тўла эди дея ишонч билан айта оламиз.
Ушбу тадқиқотимизнинг хулосасида яна бир аниқ ҳақиқатга дуч
келганимизни ҳам алоҳида эътироф этамиз: бадиий ва маъно-мазмун жиҳа-
тидан мукаммал бундай хитобалар араб нотиқларининг ҳар бир вазият учун
узоқ машқлар орқали меъёрига келтиргач; олдиндан пухта тайёргарлик
кўриб бўлингач, айтилмаган, билакс, вазият тақозоси билан кутилмаганда
оммага тез ва самарали таъсир кўрсатиш учун нотиқларнинг туғма иқти-
дорлари ва балоғатлари эвазига яратилган юксак адабий меросдир.
ҚОСИМОВА ГУЛНОРАХОН
Таянч докторант, ТДШУ
“Нихон эйтайгура” тўплами ва Ихара Сайкаку
бадиий услуби масаласи
Аннотация. Мазкур мақола XVII аср япон адабиётида “Замонавий адабиётнинг
реалистик мактаби” (“укиёзоши”) асосчиси сифатида шуҳрат қозонган адиб Ихара
Сайкаку ва унинг “Нихон эйтайгура” (“Япониянинг боқий хазинаси”) новеллалар тўп-
ламининг бадиий таҳлилига бағишланган.“Нихон эйтайгура” тўплами ёзувчининг
“чёнинмоно”, яъни шаҳарликлар учун тарбиявий новеллалар жанридаги бадиий жи-
ҳатдан энг етук асари ҳисобланади. Ихара Сайкакунинг ёзувчи сифатидаги ўзига хос
услуби айнан мазкур тўпламда ўзининг юқори чўққисига етганлиги яққол намоён
бўлади. “Нихон эйтайгура” новеллалар тўпламнинг бадиий хусусиятлари ва унинг
адабий манба сифатида ўрта аср япон адабиётидаги аҳамиятини таҳлил қилиш
1
Ahmad Zakiy Safuut. Jamharatu xutab al arab. Fii ‘usuuril arabiyyati az zaahidati. Al asr al
ummaviyyu. Aljuz’ as saanii. Al Qahiratu 1933. T 1,s 37-38 Ahmad Zakiy Safuut. The collection
of the khutabs of arab.
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
60
ишнинг мақсади ҳисобланади. Тўпламнинг мавзулар кўлами, ёзувчи томонидан илгари
сурилган асосий ғояни ёритиш ҳамда ундан жой олган новеллалар мисолида асарнинг
сюжет, композицион тузилиши, образлар тизимини аниқлаш ва шу орқали адибнинг
ўзига хос услубини таҳлил қилиш эса тадқиқоднинг вазифаси ҳисобланади. Ушбу
мақсад ва вазифаларнинг бажарилишида маданий – тарихий, қиёсий – тарихий
таҳлил методларидан фойдаланилди. Мақолада дастлаб, XVII аср япон насрининг
йирик намояндаси Ихара Сайкаку ижодининг ўрганилиш ҳолати ва адиб қаламига
мансуб “Нихон эйтайгура” новеллалар тўпламининг яратилиш шароити ҳақида сўз
боради. Тўпламнинг таркибий тузилиши ва мавзулар кўлами ундаги новеллаларни
мисол қилиб келтириш орқали ёритилади. Сўнг, адибнинг шаҳарликлар учун
бағишланган ушбу тарбиявий новеллаларида мавжуд бўлган образларнинг тизими ва
унинг ўзига хос жиҳатлари таҳлиллар ёрдамида аниқланади. “Нихон эйтайгура”дан
танлаб олинган новеллаларга таянилган ҳолда адиб илгари сурган ғоя, у интилган
ҳақиқат ва идеаллари ҳақида фикр юритилади. Шу билан бирга, мақолада санъаткор
сифатида ўрта аср ҳаёти, ўз даври одамларининг турмуш тарзи ва урф-одатларини
маҳорат билан кўрсатиб бера олган ҳамда шаҳарликларнинг инсоний қадр-қим-
матлари ҳақида қалам тебратган адибнинг услуби ва унинг ўзига хос жиҳатлари
ҳақида ҳам таҳлилий мулоҳазалар келтирилади.
Таянч сўз ва иборалар: Ихара Сайкаку, “Нихон эйтайгура”, XVII аср адабиё-
ти, Гэнроку даври адабиёти, “чёнин бунгаку”, шаҳар адабиёти, дидактик новел-
лалар, панд-насиҳат.
Аннотация. Данная статья посвящена творчеству писаталя Ихара Сайкаку,
получившему большое признание как основатель «Школы современной реалисти-
ческой литературы» («укиёзоши») в японской литературе XVII века, и худо-
жественному анализу его сборника новелл «Нихон эйтайгура» («Вечное сокро-
вищница Японии»). С точки зрения поэтики сборник "Нихон эйтайгура" считает-
ся одним из самых лучших произведений писателя в жанре поучительных новелл
для горожан - «ченинмоно». Именно данный сборник является художественной
вершиной творчества Ихару Сайкаку, образцом его уникального стиля. Анализ
художественных свойств сборника новелл "Нихон эйтайгура" и его значимость в
японской средневековой литературе как литературного источника является целью
работы. Освещение тематики и главной идеи, выдвинутой писателем, а также
определение сюжетно-композиционной структуры, системы образов в сборнике
на примере входящих в него новелл является задачей исследования. Для дости-
жении вышеуказанных целей и задач используются культурно-исторические,
сравнительно-исторические методы анализа. В начале статьи идёт речь о изуче-
нии творчества крупного представителя японской прозы XVII века Ихара Сайкаку
и об условиях создания принадлежащего его перу сборника новелл «Нихон
эйтайгура». Структура и тематика сборника раскрываются в примерах из новелл.
Затем посредством анализа раскрывается система образов и присущих ей
свойств в поучительных новеллах для горожан. Опираясь на избранные новеллы из
«Нихон эйтайгура» определяется идея, выдвинутая писателем, а также истины,
идеалы к которым он стремился. Вместе с тем в статье аналитически рассма-
ривается стиль писателя, его своеобразие, изысканное мастерство художника,
сумевшего показать жизнь средневекового города, быт и нравы своей эпохи, а
также выразить человеческое достоинство простого горожанина.
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
61
Опорные слова и выражения: Ихара Сайкаку, “Нихон эйтайгура”, литература XVII
века, литература эпохи Гэнроку, “чёнин бунгаку”, городская литература, дидактические
новеллы, нравоучение.
Abstract. The article is dedicated to the literary figure Ihara Saikaku, who was widely
recognized as the founder of the “school of modern realistic literature (“ukiyooshi”) in
Japanese literature of the 17th century, and to the literary analysis of his collection of
short stories “Nihon eitaigura” (“Eternal Storehouse of Japan”). From the point of view
of poetics, the collection of short stories"Nihon eitaigura" is considered as one of the best
works of the writer in the genre of “choninmono” didactic short stories for townsmen.
Exactly, in this collection the peculiar style of Ihara Saikaku clearly reaches its highest
zenith as a writer. The analysis of the poetic and literary characteristics of the short
stories collection "Nihon eitaigura" and its role in Japanese medieval literature as a
literary source is considered to be the aim of the article. Revealing the main theme and
the idea put forward by the writer, as well as defining the structure of plot and
composition, the system of characters in the “Nihon eitaigura” through the example of
the short stories included in it, is the research’s main task. Cultural and historical,
comparative historical methods of analysis are used to achieve the goals and accomplish
the tasks mentioned above. At the beginning of the article, author gives information about
the studies related to the works of a prominent representative of Japanese 17
th
century
prose, Ihara Saikaku, and about the conditions of creating the collection of short stories
“Nihon eitaigura” that belongs to him. The structure and theme of the collection are
revealed by examples given from the short stories that included in it. Then, through
analysis, a system of characters and its characteristic features existing in the didactic
short stories of the writer for the townspeople is characterized. Relying on selected short
stories from “Nihon eitaigura, the idea put forward by the writer and the ideals to which
he sought, are clarified. Along with, in the article, reflection is given on the style of the
writer and the characteristic features existing in it, thanks to which he was able to show
the life of the medieval city and customs of his era with amazing skill of the artist, as well
as express much about the human dignity of a simple townsmen.
Keywords and expressions: Ihara Saikaku, “Nihon eitaigura”, literature of 17
th
century, literature of Genroku period, “chonin bungaku”, literature of townsmen,
didactic short stories, moral.
Кириш.
Ихара Сайкаку (1642-1693) – XVII аср япон адабиётининг энг
ёрқин намояндаларидан бири ҳисобланади. “Замонавий адабиётнинг реа-
листик мактаби” (“укиёзоши”) асосчиси бўлмиш Сайкаку ўз замондошлари
ижодига катта таъсир ўтказган. Адибнинг издошлари ва унга тақлид қилган
ҳолда ижодий фаолият юритган ёзувчилар кўпчиликни ташкил этган.
Мақсад ва вазифалар.
“Нихон эйтайгура” новеллалар тўпламнинг
бадиий хусусиятлари ва унинг адабий манба сифатида ўрта аср япон ада-
биётидаги аҳамиятини таҳлил қилиш ишнинг мақсади ҳисобланади. Тўплам-
нинг мавзулар кўлами, унда ёзувчи томонидан илгари сурилган асосий
ғояни ёритиш, ундан жой олган новеллалар мисолида асарнинг сюжет,
композицион тузилиши, образлар тизимини аниқлаш ва шу орқали адибнинг
ўзига хос усулбини таҳлил қилиш эса тадқиқоднинг вазифаси ҳисобланади.
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
62
Усуллар.
Мақолада қўйилган мақсад ва вазифалардан келиб чиққан
ҳолда, маданий – тарихий, қиёсий – тарихий таҳлил методларидан фой-
даланилган.
Натижалар ва мулоҳаза.
XVII асрнинг иккинчи ярмида, адабиёт
маркази Осака ва Киотодан Эдога (Токио) яъни Япониянинг жануби-ғарби-
дан шимоли-шарқига кўчган пайтда, Сайкакунинг ижоди деярли унутилди.
Бироқ, XIХ асрнинг охирларида, Япония капиталистик ривожланиш йўлини
танлаганида япон зиёлилари европа цивилизациясига қизиқиш даври
ортидан намуна бўла оладиган образларни излаган ҳолда яна ўз маданий
меросларига мурожаат қилдилар.
Ихара Сайкакунинг ижоди – япон адабиётшунослари томонидан олиб
борилган кўплаб тадқиқот ишларининг объектига айланган. Европада Сай-
какунинг ижоди асосан ХХ асрларнинг иккинчи ярмидан кейингина ўрга-
нила бошлаган. Ғарбда япон адабиёти тарихи бўйича нашр эттирилган
деярли барча илмий ишларда Сайкакунинг ижоди албатта тилга олинса-да,
уларда ёзувчи авваламбор бош қаҳрамони гэйшялар бўлган ишқий роман-
ларнинг муаллифи сифатида гавдаланади. Астон, Брайант, Куни Мацуо,
Рэвонлар ўз тадқиқотларида адибни айнан шундай ёзувчи сифатида талқин
қилади. Сайкаку ижодини нисбатан тўғрироқ баҳолай олган тадқиқотчилар
сифатида Хиббетт ва Лейнни
1
келтириш мумкин. Европа тилларига Сайка-
кунинг асосан ишқий романлари таржима қилинган. Адибнинг шаҳарликлар
учун яратилган дидактик новеллаларининг тўпламлари европалик тадқиқот-
чиларнинг қизиқишини фақатгина XX асрнинг 50-йилларидан кейингина
торта бошлади. 1959-йилда инглиз тадқиқодчиси Г. Саржент томонидан қи-
линган Ихара Сайкакунинг “Hихон эйтайгура” номли тўпламининг
таржимаси нашр эттирилди.
Рус японшунослигида эса илк бора Сайкаку машҳур новеллаларининг
таржимаси Е.М. Пинус томонидан ёзилган кириш сўзи билан нашр этилган.
Е.М. Пинуснинг
2
Сайкаку ижодига тегишли мақоласи ҳам чоп этилган бўлиб,
бизнинг фикримизча, унда муаллиф Сайкаку ижодига асосли ва тўғри баҳо
бера олган
3
. Бироқ, “Нихон эйтайгура” тўплами бошқа чет тилларига тўлиқ
таржима қилинмаган ва китобхонлар учун ҳанузгача яхши таниш эмас.
1
Lane R. Postwar Japanese studies of the novelist Saikaku. – “Harvard Journal of Asiatic studies”. v. 18.
1955. June, N 1-2, pp. 181-199; Aston W. The History of Japanese literature, London, 1899. 408 p; Bryant
J. The literature of Japan, London, 1929; Kuni Matsuno, Histoire de la literature Japonaise des temps
arfchaques a 1935, Paris, 1935; Adler-Ravon, Japanische Literater, Frankfurt am Main, 1896; Hibbett
H.S., Saikaku as a realist, – “Harvard Journal of Asiatic studies”, v. 15, 1952, December, N 3-4; Keene D.
Japanese literature, An introduction for Japanese Reader, London, 1953. 113 p.
2
Pinus Y., Markova V. Ihara Saikaku. Novelly [Ihara Saikaku. Novels] Moscow, 1960, 230 p.
3
Pinus Y. Gorodskaya literatura v Yaponii XVIII veke i vjprosy razvitiya literaturnogo metoda
[Urban literature of Japan in 17
th
centuries and issues of the development of poetic method] –
“Vestnik Leningradskogo universiteta. Seriya istorii yazyka i literatury. v.14, Leningrad, 1960.
pp.51-60. Е.М. Пинус, Городская литература в Японии века и вопросы развития
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
63
Аксарият тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, Сайкаку услуби айнан маз-
кур тўпламда ўзининг юқори чўққисига етган эди. Асосийси, Сайкаку айнан
“Нихон эйтайгура” тўпламида ўз даври нафасини замонавий китобхон-
ларгача етказиб берган ҳолда ўрта аср япон шаҳарларининг ҳаётини
тасвирлайди.
XVII асрнинг иккинчи ярми Японияда мураккаб қарама-қаршиликларга
тўла давр бўлди. Мамлакатдаги тинчлик ва давлат бошқарувининг барқа-
рорлашуви ўз натижаларини берди. Экин майдонларининг кенгайиши, ҳо-
силнинг ортиши, ҳунармандчилик, савдо-сотиқнинг гуллаб-яшнаши, шаҳар-
ларнинг ўсиши ва савдогарлар таъсирининг кучайиши шулар жумла-
сидандир. Шундай бўлсада, XVII аср охирларига келиб Токугава хокимияти
томонидан жорий қилинган қатъий феодализм тизимининг оқибатлари ҳам
намоён бўла бошлади яъни асосий солиқ тўловчи қатлам – деҳқонлар –
қашшоқлашиб бордилар ва касодга учрадилар. Бу вазият ички бозорнинг
торайишига олиб келди. Ташқи бозор эса ўша пайтларда мавжуд эмас эди.
Япония чет элликларга деярли ёпиб қўйилган, японларга эса мамлакатни
тарк этиш таъқиқланиб қўйилганди. Бундай ҳолат Сайкаку асарларида
савдогарларнинг оғир вазияти ва шундай бўлсада, шаҳарларнинг ўсиши
ҳамда Осака савдо ҳудудларидаги савдогарларнинг жўшқин фаолиятини
тасвирлашига сабаб бўлди.
“Нихон эйтайгура” тўпламнинг биринчи китобидаги учинчи новеллада
“Нанива кўпригида турганингизда, ўз эътиборингизни ғарбга қаратинг, – деб
ёзади Сайкаку, – шунда кўз ўнгингизда юз хил манзара намоён бўлади!
Черепица томли минглаб чакана дўконлар қатор бўлиб тизилиб туради,
деворларнинг оқлиги тонгда қорнинг оппоқлигини билинтирмайди, гуруч
тўлдирилган похол халталар уч бурчак шаклида уйилиб қўйилган
криптомериялар каби осилиб туради; худди тоғ-тоғ бойлик каби араваларда
ҳаракатланади; катта йўлларда шовқин шундай баландки, гўё кучли порт-
лашларнинг гумбур-гумбуридек; сон-cаноқсиз шатакка олиб юриладиган
палубасиз ёки ўзиюрар ясси кемалар сувдаги кузги тол барглари каби дарё
тўлқинларида тебранмоқда; гўё олдимизда йўлбарс беркиниб олган бамбук
ўрмони турганидек, шчупларнинг ўткир учлари қарама-қарши тўқнашмоқда,
катта ҳисоб китоблари енгил очилмоқда, чўтлар шишага урилган дўл каби
қарсилламоқда, тарозиларнинг жаранглаши тунги қўнғироқ овозини босиб
қўяди, шамол идоралардаги пардаларни учиради”
1
.
литературного метода, – «Вестник Ленинградского университета. Серия истории языка и
литературы», № 14, Л., 1960, стр. 51-60.
1
谷脇理史氏・神保
五弥・暉峻
康隆「井原西鶴集
③
日本永代蔵、万の文反古、世間胸
算用、西鶴置土産」
(
小学館
、
1996) 33. (Taniwaki M., Shinbo K., Gunji K. Ihara Saikaku shu
(3) Nihon eitaigura, Yorozu no fumihougu, Seken mune sanyo, Saikaku okimiyage [Collection of
Ihara Saikaku works Vol. 3. Eternal Storehouse of Japan, An Old letter scrapbook, This Scheming
World, Saikaku's Parting Gift.] Tokyo, Shogakukan, 1996, p.33)
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
64
Бу каби мўлчиликка зид равишда мамлакатда савдогарлар ўртасидаги
шавқатсиз рақобат, харидор учун кураш, муддатли тўлов эвазига ёки
баъзида қарзларни тўламаслик учун сохта битимлар тузиш, касодга учраш,
судхўрликнинг гуллаб-яшнаши, турли хил хийла-найранглар, шаҳар чекка-
сидаги ночор уйларда қашшоқлик ва очарчилик кабилар ҳукм сурар эди.
Ушбу шароит келиб чиқишидан осакалик савдогарлардан бўлган Ихара
Сайкаку учун жуда таниш бўлиб, буларнинг барчаси унинг асарларида кўп
тасвирланган. Асл исми Хираяма Того бўлган адиб 1642 йилда туғилган ва
1693 йилда вафот этган. Сайкаку ёшлик чоғлариданоқ шоир – бадиҳагўй
сифатида адабий доираларда машҳур бўлган.
Сайкаку нисбатан кеч, 40 ёшларида насрда ижод қилишни бошлаган.
1682 йилда адиб ўзининг “Ёлғиз эркакнинг ишқий саргузаштлари” (“Кошёку
ичидай отоко”) номли илк романини яратди. Роман китобхонларда катта
таассурот қолдирди ва унинг қолган бошқа романлари ичида энг катта
шуҳрат қозонган асарга айланди. Япон адабиётида илк бора асосий қаҳра-
мони шаҳзода, зодагон ёки жангчи – феодал эмас, балки оддий шаҳарлик
бўлган асар юзага келди.
Сайкаку яна бир қанча романларни ҳамда турли хил мавзу ва
характердаги новеллаларни яратди. Руҳлар ва афсун орқали турли хил тусга
кира оладиган одамлар тўғрисидаги фантастик ёки суд ишлари билан боғлиқ
можаролар ҳақидаги новеллалар шулар жумласидандир.
Сайкаку умрининг охиридагина янги мавзу ва жанр – “чёнинмоно”, яъни
шаҳарликлар учун тарбиявий новеллаларга мурожаат қилган бўлиб, “Нихон
эйтайгура” (“Япониянинг боқий хазинаси”) адибнинг ана шундай асарлар
сирасига кирувчи новеллалар тўплами ҳисобланади. Ушбу тўплам 1688
йилда нашр эттирилган ва жуда катта шуҳрат қозонган. Тўпламнинг адиб
ҳаётлигидаёқ иккинчи марта қайта чоп этилгани бунинг исботидир.
“Нихон эйтайгура” тўплами олтита китобдан ташкил топган ва ҳар бир
китоб ўзида бештадан новеллани мужассамлаштиради. Тўплам умумий
ҳисобда ўттизта новелладан ташкил топган. Сайкаку уларда шаҳарликлар,
деҳқонлар, ҳунарманд ва балиқчиларни гавдалантиради. Турли хил мисол-
лар орқали мол-мулк топиш учун қандай яшаб, қандай меҳнат қилиш ке-
раклиги, савдо-сотиқ ёки ҳунармандчиликнинг сердаромад усулини топиш
қанчалик қийин эканлиги ҳақида фикр юритилади. Шу билан бирга, ишга
лоқайдлик қилиб фақат ўйин-кулгу билангина шуғулланса касодга учраб
қашшоқликка юз тутиш қанчалик осон эканлигини, тежамкорлик ва ҳисоб-
китобнинг зарурлиги, аксинча ҳалокатга олиб келувчи ҳаддан ташқари
хасислик эса хавфли эканлигини уқтиради. “Нихон эйтайгура” гўёки адабий
шаклда ифодаланган шаҳарликлар ёки янада аниқроқ айтганда, ўз меҳнати
билан кун кечирувчи инсонлар учун панд-насиҳатлар тўпламидир.
Новеллалар мавзу ёки сюжет бўйича муайян бир аниқ тартибда ту-
зилмаган. Шундай бўлсада, тўплам бир бутун асар ҳисобланади. Чунки у
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
65
катта бир мавзу – шаҳарликлар ҳаёти, аниқроқ айтганда, учинчи қатлам ва
унинг ижобий фазилатлари, ушбу фазилатларнинг фойдаси тўғрисидаги
мавзуга бағишланган.
Биз “Нихон эйтайгура”ни новеллалар тўплами деб таъкидладик. Сайкаку
асарларининг ҳар бирида сюжет қисмининг мавжудлиги уларни новелла
жанри билан яқинлаштиради. Тўпламнинг биринчи китобидаги “Хасис ота-
нинг хасис ўғли” (“Нидаймэ ни ябуру оуги но казэ”) деб номланган иккинчи
новелласидагидек баъзида сюжет асар баёнини бутунлай қамраб олади.
Ушбу новеллада қолган новеллаларга қараганда мулоҳаза ва хулосалар жуда
кам. Баъзида муаллифнинг фикр-мулоҳазалари сюжет мантиғига зид келади.
Мисол учун биринчи китобнинг учинчи новелласи даймё – феодал
ҳарбийларнинг бойлиги ва ҳашаматли ҳаёт тарзининг мақтовлари билан
бошланади. Муаллиф уларни тирик буддага тенглаштиради. Бироқ, ушбу
хушомад ва мақтовларда нозик киноя сезилади. Сайкакунинг ўзи ва унинг
китобхонлари даймёларни фақат буддадан ташқари, қолган хоҳлаган ким-
сага тенглаштириш мумкинлигини жуда яхши биладилар. Мақтовлардан
сўнг, даймё ёнида улкан кема ясаб, гуруч савдосида муваффақиятга
эришган, ақлли ишбилармон савдогарни гавдалантиради. Бу ерда тўғридан-
тўғри таққослаш мавжуд бўлмай, икки образ шунчаки ёнма – ён қўйилади ва
китобхон ўзига тегишли хулосани чиқариб олади. Сўнгра Сайкаку
Осакадаги савдо бандаргоҳи – мамлакатдаги гуруч савдоси бўйича энг катта
марказ бўлмиш Китахаманинг ғоят завқли тасвирига ўтади. Деярли барча
япон тарихшунослари ўз ишларида тўпламда келтирилган ушбу тасвирга
ҳавола келтирадилар. Сайкаку йирик савдогарларнинг барчасини бирин –
кетин санаб ўтади ва шаҳарликларнинг шогирд боладан тортиб ишбош-
чигача, сўнгра етказиб берувчи, агар омади келса ҳатто савдогаргача бўлган
одатий ҳаёт йўли ҳақида баён қилади. “Хизматда энг муҳими ишга кир-
моқчи бўлган савдо-саноат корхонасини тўғри танлашдир” – дея таъкид-
лайди муаллиф ва шу ўринда зодагонларга қаратилган танқидга тўла, аччиқ
танбеҳни келтиради: “Ахир кугэ (сарой аёни)нинг авлоди сунъий гулни
сотиб кун кўриши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд эмасми?” Бундай
мулоҳазалар барча новеллаларни қамраб олган. Фақат, сюжет қисми
асарнинг охиридагина жойлаштирилган бўлиб, у қуйидаги мақол билан
бошланади: “Дунёда машғулотлар турли бўлиб, ўт-ўландан ясалган супургу-
нинг уруғидек бир талай”. Сўнгра қашшоқ бир кампир ҳақида ҳикоя қи-
линади. Ушбу кампир бандаргоҳда тўкилган гуруч доналарини териб олиб,
уларни йиғиб боради ва шу йўл билан ўғлини шундай вояга етказади-ки, у
аввал пул айрибошлайдиган савдогар, вақт ўтиб эса даймёнинг молиявий
ишлар бўйича маслаҳатчиси бўлиб етишади
1
.
1
谷脇理史氏・神保
五弥・暉峻
康隆「井原西鶴集
③
日本永代蔵、万の文反古、世間胸
算用、西鶴置土産」
(
小学館
、
1996) 33-36. (Taniwaki M., Shinbo K., Gunji K. Ihara Saikaku
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
66
“Нихон эйтайгура”да Сайкаку уста ижодкор ва батафсил тафсилотлар-
нинг устаси сифатида намоён бўлади. Адиб шаҳарлар, бекатлар, карвон-
саройлар, савдо бандаргоҳлари, дўкон ва уйларни, хуллас, ўзининг қаҳра-
монлари яшайдиган ва ҳаракатланадиган муҳитни завқ билан тасвирлайди.
Ушбу тасвирларга муаллиф ўзидан кўплаб янгиликларни киритиб,
ўзгартиради. Сайкаку япон адабиётида биринчи бўлиб асарларга шаҳар-
ликлар кундалик ҳаётининг ажойиб манзара ва тасвирларини олиб кирди.
Адиб инсонни, унинг бутун ҳаёт тарзини бир нечта жумлада ёрқин
тасвирлай олган. Сайкаку тўпламнинг учинчи китобидаги учинчи новеллада
кичик бир судхўр дўкон бошлиғи ҳақида қуйидагича ёзади:
“... Уни олдига гаровга нарсаларни олиб келишарди ва бунда шунчалик
алам бор эди-ки, санаб ҳисобига ета олмайсан. Одамлар эски, хўл соябонни
олти фун
1
, эрталабки гуручдан кейин ювилмаган қозонни 10 мон
2
қарз эвазига
қолдириб кетадиган ҳоллар ҳам бўлади. Август ойида ички кийимсиз канопдан
кийим кийиб олган аёл, кир бўлиб кетган ички кимоносини олиб келади ва
юпқа кийимидан ичи кўринаётганлигига парво қилмай, 6 фунни олади-да
кетади. Узоқ умр кўрган бўлса-да, бу йили уни нима кутаётганини бил-
майдиган, саксон ёшдаги, қадди букик кампир эса қўли синиб қолган
будданинг ҳайкали, газак учун мўлжалланган идишни олиб келади ва 48 монни
олади. Аслида мана қандай бу дунё! 12-13 ёшлик қиз ва 7-8 ёш атрофидаги
болакай харсиллаган ҳолда, елкаларида нарвонни олиб келадилар, олган 30
фунларига ўша заҳотиёқ қўшни дўкондан тозаланмаган гуручдан 5 го
3
, бир
ўрам ўтин сотиб олиб, уйларига қайтадилар. Ҳа! Гаровхонада ишлаш ёқимли
иш эмас. Четдан қараганингни ўзида кўнглингни ғам босади”
4
.
Сайкаку шаҳарлик одамнинг умумийлаштирилган яъни типик образини
ярата олишнинг уддасидан чиққан. Иккинчи китобнинг биринчи новелла-
сида адиб бой ва шу билан бирга қўли очиқ, кичик бир уйда яшайдиган,
ўзига оро бериш ҳақида ўйламай оддий кийиниб юрадиган, тежамкор,
ишбилармон, зеҳни ўткир, зодагонларга тақлид қилмаган ҳолда ўзига
ўхшаган одамни тарбиялай оладиган савдогар ҳақида ҳикоя қилади.
shu (3) Nihon eitaigura, Yorozu no fumihougu, Seken mune sanyo, Saikaku okimiyage [Collection
of Ihara Saikaku works Vol. 3. Eternal Storehouse of Japan, An Old letter scrapbook, This
Scheming World, Saikaku's Parting Gift.] Tokyo, Shogakukan, 1996, pp.33-36)
1
Фун – қадимги япон пул бирлиги.
2
Мон – қадимги япон пул бирлиги.
3
Го - оғирлик ўлчов бирлиги. Асосан гуруч ва японча май “саке”ни оғирлигини ўлчашда
қўлланилган. 1 го 0,18039 литрга тўғри келади.
4
谷脇理史氏・神保
五弥・暉峻
康隆「井原西鶴集
③
日本永代蔵、万の文反古、世間胸
算用、西鶴置土産」
(
小学館
、
1996) 96-97. (Taniwaki M., Shinbo K., Gunji K. Ihara Saikaku
shu (3) Nihon eitaigura, Yorozu no fumihougu, Seken mune sanyo, Saikaku okimiyage [Collection
of Ihara Saikaku works Vol. 3. Eternal Storehouse of Japan, An Old letter scrapbook, This
Scheming World, Saikaku's Parting Gift.] Tokyo, Shogakukan, 1996, pp.96-97)
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
67
Бошқа новеллаларда ушбу шаҳарлик – карвонсаройнинг доно бошлиғи,
уддабурон балиқчи, зеҳнли шогирд болакай сифатида гавдаланади. Тўғри,
Сайкаку қаҳрамонлари характеристикасида кўп бўрттиришлар учрайди ва
уларда ўзига хос индивидуал хусусиятлар жуда кам. Бундай образларни
типик образлар деб аташ қийин. Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, Сайкаку
янги қатлам тўғрисида тасаввур ҳосил қилдирувчи тафсилотларни танлашга
ҳаракат қилган.
Адиб ўз асарларида ижобий қаҳрамонлар билан бирга виждонсизлик,
инсофсизлик ила бойлик орттирган ўта кетган хасис, фирибгар одамларни
ёки савдогарларнинг зодагонларга хос тартибда тарбияланган, етарли
даражада ўқимишли бўлса-да, амалий билимларга эга бўлмаган ва ҳаётга
мослашмаган ўғил фарзандларини гавдалантиради.
Сайкаку ўзи аслида қандай идеалларга интилган эди? Адиб китобхон-
ларига нимани уқтирмоқчи бўлган? Қизиқарли сюжетнинг йўқлигига қара-
май тўплам нима сабабдан катта шуҳратга эришганлигини қандай изоҳлаш
мумкин?
Барча япон ва европалик тадқиқотчиларнинг фикрича “Нихон эйтайгура”
асосий мақсад – бойиб кетиш йўлида шаҳарликларни меҳнаткашликка,
тежамкорликка, топқирликка ўргатувчи кўрсатма, панд-насиҳатлардир.
Ушбу қараш умуман олганда тўғри бўлса-да, фикримизча бундай талқин
“Нихон эйтайгура” асосини ташкил этувчи, тўпламнинг аҳамиятини янада
орттирувчи асосий тагмаънони эътибордан четда қолдиради. Сайкаку ижо-
дининг тарихий шароитларини диққат билан ўрганиш “Нихон эйтайгура”
тўпламининг сиёсий йўналганлигини англаб етишга ёрдам беради. Биз Сайкаку
ўзига эзилган ва кўп нарсалардан маҳрум қилинган, ночор қатлам вакили
сифатида шавқатсиз феодалларга қарши курашувчи сиёсий курашчи ролини
олган деб айтмоқчи эмасмиз, албатта. Бироқ, Сайкаку изчиллик билан шаҳар-
ликларнинг, яъни учинчи қатлам вакилларининг яшашга бўлган ҳақ-ҳуқуқла-
рини ҳимоя қилиб чиқади. Тўпламда ҳеч меҳнат қилмаса-да, барча нарсага ҳақли
ва аксинча оғир меҳнат қилиб, ўз ҳақ-ҳуқуқларига умуман эга бўлмаган икки
қатлам орасидаги тафовутни ишонч билан ёрқин ифодаланган.
Бундай таққослашни тўпламнинг илк новелласиданоқ кузатамиз. Сай-
каку пул ҳамма нарсанинг асоси, “ҳаётнинг ота-онаси” эканлиги ҳамда шу
сабабдан нафақат зодагон ва деҳқонлар, савдогар, ҳунармандлар, балки
руҳонийлар ҳам пул йиғишлари керак эканлигини таъкидлайди. Демак, пул
Сайкаку учун бахт-саодатнинг асоси. Ушбу бош ғоя моҳиятан ер мулкини
бойликнинг асоси деб билган, “савдо-сотиқ” билан боғлиқ барча нарсага
паст назар билан қараган зодагонларнинг мафкурасига зид келар эди.
Маълумки, самурайлар савдогарнинг дўконига очиқдан-очиқ киришни ўзи
учун уятли иш деб билганлар ва дўконларга иложи борича шомдан кейин,
юзларини рўмол билан беркитган ҳолда киришга ҳаракат қилганлар.
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
68
Бироқ, Сайкакунинг образларига пул нима учун керак? Сайкаку ижодига
бағишланган аксарият тадқиқот ва мақолаларнинг муаллифлари мазкур
саволнинг жавоби адибнинг нозик жойини намоён қилади деб ҳисоблайди.
“Пул нима учун керак? – деб савол беради Сузуки Тошия
1
, – фақатгина
бойлик билан мақтаниш ва уни сарфлаш учун...” Айрим тадқиқотчилар
Сайкаку пул олдида худди илоҳий куч олдида сажда қилгандек бош эгади
деган фикрни ҳам келтирадилар. “У пулга оддий нарсаданда анча муҳимроқ
насрага қарагандек қарайди, пул у учун инсон қалбининг бир қисми”, – деб
ёзади Нацумэ Сосэки
2
.
Фикримизча, мазкур мулоҳазаларнинг барчаси ҳақиқатдан йироқ. “Пул нима
учун керак” деган саволга Сайкакунинг ўзи “Нихон эйтайгура” тўпламининг
олтинчи китобидаги бешинчи новеллада қуйидагича жавоб беради:
“На насл-насаб, на қон аҳамиятга эга. Пул – мана нима шаҳарликнинг
насл-насаби, шажараси. Агар киши шаҳарда яшаса-ю, бироқ қашшоқ бўлса,
у хоҳ Тайшёккан
3
сулоласидан бўлсин, барибир маймун билан кўчаларда
санғийдиган қашшоқдан баттардир”
4
.
Шундай қилиб, уруғ-аймоғнинг аҳамияти ҳамда оқ суякларга хос насл-
насабга қарши қўйиш мумкин бўлган куч бу – пул эканлигига Сайкакунинг
ишончи комил. Адиб пулнинг қудратини юқори қатлам насл-насабининг
кучига қарши қўйган ҳолда, барча ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум қилинган
шаҳарликларни ўзича ҳимоя қилади.
Мана нима сабабдан Сайкаку тежамкорликни тарғиб қилиб, бир вақтнинг
ўзида пулнинг қули бўлмиш хасислар устидан кулади. Хусусан, тўпламнинг
учинчи китобидаги тўртинчи новеллада бу яққол намоён бўлади:
“Қадим даврларда, Осакада бир машҳур хасис яшаган экан. У бутун
умрини ёлғиз яшаб ўтган, хасислигидан ҳатто овқатдан ҳам ўзини тийган
экан. Энг кучга тўлган пайтида, ҳеч қандай бахтни билмай тўсатдан вафот
этибди. Ундан қолган пулларни ибодатхонага бериб юборишибди.
Руҳонийлар уни 48 кеча хотирлаган бўлсалар-да, унга бундан не фойда?”
5
1
鈴木敏也
「
近世日本小説史
」
(
内外出版
, 1926) 448. (Suzuki T. Kinsei nihon shyosetsu shi
[History of Japanese novels of medieval periods] Tokyo, Naigai shyuppan, 1926, p. 448)
2
井原西鶴
」
(
至文堂
, 1926) 338. (Kataoka R. Ihara Saikaku [Ihara Saikaku]
Tokyo,Shibundo , 1926, p.338)
3
Тайшёккан – Фуживара зодагорлар сулоласида авлоддан-авлодга мерос бўлиб ўтган сарой
унвони.
4
谷脇理史氏・神保
五弥・暉峻
康隆「井原西鶴集
③
日本永代蔵、万の文反古、世間胸
算用、西鶴置土産」
(
小学館
、
1996) 201. (Taniwaki M., Shinbo K., Gunji K. Ihara Saikaku shu
(3 Nihon eitaigura, Yorozu no fumihougu, Seken mune sanyo, Saikaku okimiyage [Collection of
Ihara Saikaku works Vol. 3. Eternal Storehouse of Japan, An Old letter scrapbook, This Scheming
World, Saikaku's Parting Gift.] Tokyo, Shogakukan, 1996, p.201)
5
Ўша манба, 101-бет
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
69
Сайкаку бошқа новеллаларида кўп бора ҳар бир танга учун қалти-
райдиган зиқна одамлар ҳақида ғазаб билан, хасислик қилмай пул сарфлай
оладиган, севимли актёрини томоша қилиш учун катта миқдордаги пулни
тўлашга қодир ёки фарзандини даволаган шифокорни яхшигина мукофот-
лашга қурби етадиган савдогарлар ҳақида эса мақтов ила кўп таъкидлаган.
Шу билан бирга, Сайкаку оддий кийиниб, арзимайдиган майда
нарсалардан пулни тежай оладиган, камтарин савдогарлардан завқланади.
Савдогарларнинг яхши фазилатларига қаратилган бундай мақтовлар катта
сиёсий аҳамиятга эга бўлган. Чунки учинчи қатламнинг айнан ушбу
фазилатлари зодагонларда нафрат ҳиссини уйғотишга сабаб бўлган эди.
Сайкаку зодагонлар ҳақида масхараомуз тарзда тўпламнинг биринчи китоби
тўртинчи новелласида қуйидагича ёзади: “Самурайнинг бутун хизмати –
олифталик қилиб чиройли кийимда юриш. Ҳатто хизматкори бўлмаган
камбағал самурай учун оддий одамлар каби кийиниб юриш уятлидир”
1
.
Тежамкорлик ва меҳнатсеварлик – “Нихон эйтайгура” тўпламининг асосий
ғоясидир. Учинчи китобдаги биринчи новеллада ёзувчи ўз дастурини
қуйидаги ўзига хос рецепт шаклида ифодалайди:
“Мен “бойваччанинг ҳапдориси” деб номланадиган ажойиб дорининг
таркибини айтиб бермоқчиман”.
Эрта туриш .............................. 5 рё
Отадан қолган касб ................. 20 рё
Тинимсиз меҳнат .................... 8 рё
Тежамкорлик ........................... 10 рё
Соғлиқ ...................................... 7 рё
Бу 50 рёни яхшилаб майдалаш, эҳтиёткорлик билан аралаштириш, аниқ
адолат тарозисида тортиш ва эрталаб ҳамда кечқурун қабул қилиш керак.
Шунда бойиб кетишингиз мумкин”
2
.
Бироқ, адиб огоҳлантиради: дорининг биз ўзи кам ва етарли эмас. У
билан бирга парҳезга риоя қилиш керак, яъни барча зарарли одатлардан
ўзини тийиш керак. Акс ҳолда дори таъсир қилмайди.
Асосий ғоя – меҳнат ва тежамкорликнинг муҳимлигини Сайкаку ҳам
ижобий, ҳам салбий мисоллар билан кўрсатиб беради. Аммо, бу ерда ёзувчи
қарашларининг чегараланганлиги ўз таъсирини ўтказмай қолмаган. Адиб
даромад, фойда билан боғлиқ барча нарсани муҳим ва мақтовга сазовар
эканлигини эътироф этса-да, билимни излаш у учун ишончни оқламайдиган
машғулотдир. Бешинчи китобнинг биринчи новелласида Сайкаку янги
соатнинг ихтиро қилинганлиги ҳақида гапиради. Уч авлод – ота, ўғил ва
1
Ўша манба, 41-бет
2
Ўша манба, 85-бет
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
70
невара мазкур кашфиётнинг устида ишлашади. Фақат неваранигина муваф-
фақият кутар эди. Бироқ, даромад сарф-ҳаражатларни қопламади. Муаллиф
бу ҳақида ҳафсаласи пир бўлиб хабар беради.
Сайкаку новеллаларининг асл ғояси аксарият ҳолларда яхшигина
ниқобланган бўлиб, фақат киноя ва кутилмаган таққослашларгина адибнинг
мавжуд нарсаларга бўлган муносабатини намоён қилади. Мисол учун, Сай-
каку тўпламнинг тўртинчи китобидан жой олган иккинчи новеллада ҳоки-
мият томонидан япон савдогарларига савдо мақсадида фақат мамлакат
ичидаги денгизлардагина ҳаракатланиш рухсат этилган бир пайтда, улар-
нинг денгиз бўйлаб ҳеч қандай тўсиқларсиз сузиб юрган хитойлик ҳамкасб-
ларига нисбатан юзага келган ҳасад ҳисси ҳақида ҳикоя қилади. “Дунёда
кемалар мавжудлиги учун одамлар бир куда 100 ри денгиз кенглигини сузиб
ўтадилар ва мол-мулк орттирадилар. Шу сабабдан йирик савдогарларнинг
қалбини катта денгиз кемасига тенглаштириш мумкин. Уйимиз ёнидаги
кичик ариқда қаерга сузиб борардинг?... Бутун умр тарози паллалари олдида
ўтириб, кенг дунёни билмай ўтиб кетадиган одамларнинг ҳоли ачинарли!
1
”
Сайкаку “мамлакатни ёпиш”, денгиз бўйлаб савдонинг тақиқланишига
қарши очиқ курашишга аҳд қила олмайди. Лекин, унинг сузиш учун рухсат
берилган тор ариқ образи жуда ҳам ифодалидир.
Ушбу новелланинг ўзида, у япон савдогарларидан фарқли ўлароқ текин
даромадга интилмайдиган, узоқни кўзлайдиган, ноҳаққоний келишувлар
орқали ишдаги имкониятларни йўқ қилмайдиган хитойлик савдогарларни
мақтайди:
“Хитойликлар – ҳалол, тўғри одамлар, ўз сўзларида турадилар, шойи
парчасининг икки четини теккис қилиб тайёрлайдилар, дори-дармонга ҳеч
нимани қўшиб қўймайдилар, дарахт дарахтдек, кумуш кумушдек, доим
ишни ҳалол ва ҳаққоний олиб борадилар. Текин даромад ва фойда учун
фирибгарликка қодир одамлар – булар японлардир. Игналарни янада калта-
роқ қилмоқдалар, матоларнинг ўлчамини камайтирмоқдалар, ҳатто соябонни
мойламаяптилар – арзон бўлса бўлгани. Сотиб бўлишлари билан кейин нима
бўлиши ҳақида умуман қайғурмайдилар”
2
.
Сайкаку ўз асарининг кўп саҳифаларини аҳлоқий мавзу юзасидаги фикр-
мулоҳазалар, даврининг эстетик меъёрларини тушунтириб беришга сарфлайди.
“Нихон эйтайгура”да илк бора нариги дунёга нисбатан бефарқлик, фо-
нийлик, мавжуд барча нарсаларнинг реал эмаслиги тўғрисидаги фикр-
мулоҳазаларнинг йўқлиги каби шаҳарликлар адабиётининг ўзига хос хусу-
сиятлари намоён бўлади.
Учинчи китобнинг тўртинчи новелласида Сайкаку қуйидаги фикрларни
келтиради: “Ҳаёт энг азиз неъмат, ҳаёт учун эса соғлиқ ҳақида қайғуриш
1
Ўша манба, 121-бет
2
Ўша манба, 121-бет
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
71
муҳимдир”
1
. Сўнгра ёзувчи соғлиқни қандай сақлаш жоиз эканлиги тўғри-
сида маслаҳатлар беради.
Даврни ҳисобга олган ҳолда, тақводорликнинг фойдасини инкор қил-
майди. Аммо, ибодатхона ва дуо учун камроқ пул ишлатиш кераклигини
маслаҳат беради. Масалан, биринчи китобнинг учинчи новелласида
меҳнаткаш деҳқон ҳақида қуйидагича сўз боради:
“У ўз вақтида ерни ўғитлар, бегона ўтлардан тозалар, сувни чиқариб
ташларди ва шунинг учун гуруч яхши бошоқ отарди, пахта оқ капалаклар
галаси билан қоплангандек қалин ўсарди. Ҳосилни бошқалардан кўра
кўпроқ олар эди. Аммо, осмоннинг бу ерга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Буларнинг ҳаммаси унинг дастаки сўха ва омочи тез чарчаб қоладиган
даражада тун-у кун меҳнат қилганлигидандир”
2
.
Сайкаку илоҳий куч ёрдамида бойиб кетаман деб ўйлаган одамлар усти-
дан қаттиқ кулади. Учинчи китобнинг бешинчи новелласида ўз ишларини
йўлга қўйиш учун Накаямадаги Каннон маъбудасининг ибодатхонасига
отланган бир савдогар ҳақида ҳикоя қилинади. Ўша ибодатхонада гўёки ерга
қўнғироқ кўмиб қўйилган бўлиб, кимки муқаддас дарахт сакакининг
новдаси билан ўша ерга урса, у бу дунёда бойликка эришар, бироқ вафот
этганидан сўнг дўзахга тушармиш.
“Савдогар қачонлардир қўнғироқ қўмиб қўйилган ерга борибди. Бор кучини
йиғиб, илтижо билан мурожаат қилибди: “Мени бу ҳаётда ҳеч бўлмаса бир
мартта бойга айлантир. Болалар катта бўлганда, яна қашшоқ бўлсам ҳам майли.
Лекин ҳозир ёрдам бер!” – деб, шундай ерга урибди-ки, зарбининг овози
жаҳаннамгача етиб борибди... Аҳмоқ Чюноскэ! Бекордан – бекорга йўлда
ушланиб қолди ва шунча зарар кўрди. Суругага қайтиб барчага бўлган воқеани
айтиб берганда, ҳамма кулиб юборишибди
3
” – деб ёзади Сайкаку.
“Нихон эйтайгура” новеллаларида илоҳ ва буддалар меҳнаткаш ҳамда
тежамкор одамларга баъзида ёрдам беради. Лекин, улар савдо-сотиқ
илоҳлари бўлиб, савдо ишларини жуда яхши биладилар ҳамда амалий
маслаҳатлар берадилар. Бахт-саодат худоси Эбису жасур балиқчиларга
қандай қилиб сунъий ҳовузда балиқни тирик ҳолда узоқроқ сақлаб туриш
мумкин эканлиги ҳақида, қашшоқлик худоси эса бўёқчига қандай қилиб
янги бўёқни кашф қилиш тўғрисида маслаҳат беради.
Таъкидлаганимиздек, Сайкаку руҳонийларга нисбатан алоҳида илтифот
қилмайди ва ҳатто уларнинг умуман руҳонийларга хос бўлмаган ҳаёт
тарзини таъкидлаб кўрсатади
4
.
Сайкаку учун асосий рақиб зодагонлар табақаси бўлиб, адиб улар ҳақида
иззат-эҳтиром ниқоби остида бўлса-да, қаттиқ алам билан гапиради. Тўп-
1
Ўша манба, 100-105-бетлар
2
Ўша манба, 33-39-бетлар
3
Ўша манба, 105-109-бетлар
4
Ўша манба, 31-35-бетлар
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
72
ламнинг учинчи китобидаги “Бойваччанинг ҳапдориси”
1
деб номланган
биринчи новеллада одам ўзини тийиши керак бўлган зарарли одатлар
рўйхатида тоат-ибодат ва нариги дунё ҳақидаги ошиқча ғам-ташвиш билан
бир қаторда зодагонлар муҳитида одатий ҳолга айланган чой маросими,
камондан ўқ отиш, қиличбозлик каби ўйин-кулгулар келтирилган.
Сайкакунинг севимли образи бойликда зодагонларга тақлид қиладиган
савдогардир. Бундай савдогар пойтахтнинг суви ҳаммомга ярамайди деб,
қандайдир ўзига хос сувни олиб келишни буюртириш каби инжиқликларни
ўйлаб топади ва охир-оқибат касодга учрайди
2
. Бироқ, Сайкаку хизматдаги
самурайларга тил теккизмайди. Аксинча, ўткир танқидларини ронинларга
яъни ишини йўқотган самурайларга йўналтиради.
“Бир раҳмдил савдогар бир нечта ронинларга ўз уйидан жой берибди.
Хўш, улар нима билан шуғулланибди дейсизми? Бири ростдан ҳам турли
хил илмларни ўзлаштирганлиги учун савдогарнинг ўғилларини хитойча
“Тўрт китоб”ни ўқишга ўргатибди. Сайкаку уни таҳсинга сазовар эканли-
гини таъкидлайди. Иккинчиси айш-ишрат, майхўрлик соҳасида мутахассис
бўлиб, у савдогарнинг кичик ўғлига буларнинг барчасини ўргатибди. Учин-
чи ронин пичоқ ёрдамида ёғочдан турли хил буюмларни ясай олар экан.
Тўртинчи ронин қўшиқ айтиш ва рақсда устаси фаранг экан. Бешинчиси ўта
кетган художўй бўлиб, бутун қалби билан ўзини буддавийликка бағишлаган
экан. Олтинчиси жангчилик, ҳарбийликдан бошқа ишни билмас ва билишни
ҳам хоҳламас экан. Аммо, вазият ўзгарибди ва барча ронинлар кун кўриш
учун ўзларига машғулот топишга мажбур бўлибдилар. Хўш, улар нима иш
қилиб кун кечира бошладилар экан? Китобларнинг шинавандаси тиланчига
айланиб, Эдодаги кўприкка ўтириб олиб, “Тайхэйки” жангнома эпопеясини
куйлай бошлабди. Ишқий саргузаштларнинг “билимдон”и савдогарлар кўнг-
лини очиш учун чой уйларида доимий масхарабозга айланибди. Ўймакор
ронин эса ҳеч қандай уят ҳиссисиз ясаган буюмларини ўзи сота бошлабди.
“Ахир ҳозир сомондан тўқилган бош кийим кулгули кўринади-да!” – дея
киноя билан таъкидлайди Сайкаку, яъни ўзига номуносиб иш билан шу-
ғулланаётган самурай энди аввалгидек юзларини ёпиш учун катта бош
кийимини кийиб юрмас эдилар. Қўшиқ айтиш ва рақс шинавандаси театрда
иккинчи даражали ролларни ижро этиш учун ишга кирибди. Диндор эса
тиланчи руҳонийга айланибди. Фақат ҳарбий, жангчи самурайнинг омади
чопибди: у яна ворислик ҳуқуқига эга бўлган даймё қўл остида ишлай
бошлабди. “Зодагоннинг жонига қасд қилиш ўлим жазоси билан жазолани-
ши, аксинча оддий шаҳарликни ўлдирган зодагон жазоланмай қолиб кетиши
тўғрисидаги ўша давр қонунига ишора қилган ҳолда Сайкаку қуйидагича
1
Ўша манба, 85-90-бетлар
2
Ўша манба, 90-94-бетларда келтирилган тўпламнинг учинчи китобидаги иккинчи новелла.
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
73
истеҳзоли изоҳни келтиради: “Ахир уларнинг барчаси ойлик маош олар ва
ҳаётлари қонун ҳимоясида эди”
1
.
“Нихон эйтайгура” тўпламининг сўнгги новелласида Сайкаку ўзининг
асосий ғоясини қуйидагича ифодалайди:
“Ҳамма одамларнинг кўзи ва бурни бор, ҳамманинг туғилишидан оёғи ва
қўли бўлади”.
Ҳамма тенг. Бу фикр Сайкакуда тасодифан юзага келмаган. Адибнинг
бундай мулоҳазасини унинг бошқа асарларида ўзгача шакл ва образларда
кузатамиз:
“Ҳамма одамнинг қалби бир хил бўлади: белига қилични тақиб олса –
буши (самурай), эбоши яъни руҳонийнинг бош кийимини кийса – шинто
руҳонийси, кетмонни қўлига олса – деҳқон, болтани тутса – ҳунарманд,
олдига чўтни қўйса – савдогар бўлади”
2
.
Сайкаку бутун япон адабиёти тарихида уста насрнавис сифатида из
қолдирган. Сайкаку ёшлигида таълим олган Данрин шеърият мактаби ҳам-
мага маълум бўлган муайян бир образларни кундалик ҳаёт ташвишларига
оид оддий сўзлар билан қўлланиши каби ўткир диссонанс
3
усулини
стилистиканинг асоси деб билар эди. Мисол учун мумтоз шеъриятда боқий-
лик тимсоли бўлмиш Фужи тоғи чойнакдан чиқаётган буғга, ажойиб Бива
кўли эса тоғарадаги сувга қиёсланади. Сайкакунинг таъкидлашича, мазкур
мактабнинг вакиллари “ўзлари яшаётган воқеликнинг образлари”га муро-
жаат қилганлар, шеърият янги мазмун билан тўлдирилган, замонавий
жамият ҳаётини ўзида акс эттира бошлаган. Мумтоз адабиётдаги анъанавий
образлар эса кўп ҳолларда ҳатто истеҳзоли маънода қўлланилган.
Бундай стилистик диссонансларни “Нихон эйтайгура” тўпламида ҳам
учратамиз:
Сазанами я
О Бива кўлидаги
Оми но мизууми
Майда мавж
Шизумэтэ ва
Ғарқ қилсанг-да унга
Ишшёири цубо ва
Бир шёлик хумни
Соно тори нари
4
Барибир кўпайиб қолмайди у
Сайкаку тўплами иккинчи китобининг иккинчи новелласини
5
айнан шун-
дай бошлайди. Япон мумтоз шеъриятининг севимли образи (“О Бива
кўлидаги мавж”) бу ўринда тўсатдан ўзгача ифодаланган халқ мақоли (Бир
1
Ўша манба, 167-171-бетларда келтирилган тўпламнинг бешинчи китобидаги тўртинчи
новелла.
2
Ўша манба, 200-204-бетлар.
3
Товуш, оҳанг уйғунлиги; ҳамоҳанг бўлмаган, уйғунлашмаган товушлар йиғиндиси.
4
Ўша манба, 58-бет
5
Ўша манба, 58-63-бетлар
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
74
шё
1
лик хумча, хоҳ уни денгизга ғарқ қил барибир бир шёлик хумчалигича
қолади”) билан зид қўйилади.
Оддий ҳаёт донишмандлигининг назм ва насрдаги мумтоз образлар,
буддавийлик китобларидаги цитаталар, конфуцийликнинг панд-насиҳатлари
билан таққосланиши “Нихон эйтайгура” тўпламида жуда кўп учрайди.
Сайкаку новеллаларидан бирини руҳоний Кенко Хоши (XIV аср)нинг
“Цурэгурэгуса” (“Зерикишдан қайдлар”) номли машҳур асаридан келтирил-
ган цитата билан бошлайди: “Одамларнинг уйида олхўри, олча, қарағай ва
заранг дарахтини кўриш одат тусига айланган”. Шу ўриннинг ўзида, адиб
фикрни қуйидагича давом эттиради: “Тилла ва кумуш, гуруч ва пулни
кўриш унданда одатий ҳол! Боғдан очилаётган тоғ манзарасидан кўра,
ҳовлидаги омборни кузатиш завқлироқдир”
2
.
Катта карвонсаройнинг ошхонаси қуйидагича тасвирланади:
“Уйда одам шунчалик кўп йиғилган эди-ки, буғ дошқозондан худди
Фужи тоғидан чиқаётгандек чиқар, кўзаларда бутун кўлнинг суви, қизил
пиёлалар Тацутадаги заранг барглари, оқ таёқчалар (овқат учун) эса гўё
Мусаши даласидаги қировга қопланган ўт-ўланлар мисоли эди”.
Бу ўриндаги барча ўхшатиш ва қиёслашлар япон мумтоз шеъриятидан
3
олинган.
Бироқ, хайкай но рэнга мумтоз рэнгадан кўп жиҳатларни ўзлаштириб,
бир вақтнинг ўзида ундан анчагина узоқлашиб кетади. Ана шундай хайкай
но рэнга ўз ўрнида Сайкаку насрига чуқур кириб борган эди. Адиб асарлари
мазкур шеърий жанрга хос бўлган ассоциациялар бўйича танлаб олинган
образлар занжири – “энго” усули (олча ва булбул, зарангнинг алвон
барглари ва кийик кабилар), омонимлар ўйини – “какэкотоба” (масалан:
Сэнжё цунэни каваран ишёцуки кабиларни кузатамиз.
Бу ердаги “каваран” (ўзгармайди) бир вақтнинг ўзида ҳам эга “сэнжё”
(дамлама)га нисбатан кесим, ҳам “ишёцуки” (кийим)га нисбатан аниқловчи
ҳисобланади. Тўлиқ ёйилган, муфассал гап қуйидагича жаранглаган бўлар эди:
“Сэнжё цунэни каваразу, каваран ишёцуки (нари)” (“Кийим ҳеч қачон
ўзгармаганидек, дамлама ҳам ўзгармас”). Ёки “Рётэ но най буцу иттай
саканабачи хитоцу моттэ китэ шизаю хачимон кари но ё я....
4
”.
“Кари” – “кариру” – “қарзга олмоқ” феълининг асоси, бошқа тарафдан
“кари” – “ўткинчи”, “фоний” деган маънони англатади. “Кари” омоними
ёрдамида иккита гап боғланган: “Рётэ но най буцу иттай саканабачи хитоцу
моттэ китэ шизаю хачимон кари но ё я....” яъни “Қўли синган будданинг
ҳайкали, газак учун косани олиб келиб 40 мон қарзни олади”.
1
Ўлчов бирлиги.
2
Ўша манба, 60-бет
3
Тацута тоғи ўзининг заранг дарахтлари билан машхур бўлиб, ушбу дарахтларнинг
барглари кузда алвон рангга киради.
4
Ўша манба, 95-100-бетларда келтирилган тўпламнинг учинчи китобидаги учинчи новелла.
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
75
“Кари но ё я!” (“О ўткинчи дунё”)
Сайкаку ўз асарларида халқ қўшиқлари, мақол, матал, афсона кабилардан
фойдаланган ҳолда образларнинг янги ассоциатив занжирини яратади. Адиб
нафис шеъриятдаги образлар билан бир қаторда ҳужжатлардан парчалар
келтиради. Ўз даврининг сўзлашув тилидан, мутахассисликларга хос жар-
гонлардан кўп сўзларни ўзлаштирди. “...Бир дунё янги овозларни ҳикоя-
чининг монологидан эшитиш мумкин”, – деб ёзади америкалик тадқиқодчи
Хиббетт
1
Сайкакунинг услуби ҳақида. Асарлари образлар билан тўйин-
ганлигига қарамай, Сайкаку услуби учун ўзига хос янгилик ва ёрқин
ҳаётийлик хосдир. Муаллиф китобхонлар билан энг мураккаб ҳаётий
масалалар тўғрисида таъсирли ва образли равишда суҳбат қуради.
“Нихон эйтайгура” новеллаларининг бошланиши ҳам ўзига хос. Бу хоҳ
“Кун келса, овқат ҳам бўлади”
2
каби мақол, хоҳ қўшиқ, провинциялар
жаргонларидан ўзлаштирилган ибора, хоҳ “Муромачи ҳудудида Хиши
Чёзаэмоннинг уйида яшаётган, номи қуйида зикр этилган Фужиичи ростдан
ҳам 1000 канга эга”
3
каби ҳужжатлардан парчалар бўлиши мумкин.
Сайкакунинг қаҳрамонлари мутахассислиги ва касбига хос бўлган тилда
сўзлашадилар. Муаллифнинг ўзи ҳам масалан, камбағал, чаласавод табиб
ҳақида гапирганида “касб ва мутахассисликка” оид қиёслашларни қўллайди:
“Дарвозалар олдида аллақачон касалларнинг овози эшитилмай қолган,
уйда ҳатто суръатдаги худо Шинно (шифокорларнинг ҳомийси) бутун
вужуди билан совуқдан титрамоқда, дорилар солинган қоғоз қоплар чангга
кўмилган... Унинг ўзи қишда ҳам, ёзда ҳам астарсиз хаори
4
да юради.
Дамламаларини ўзгартирмаганидек, кийимларини ҳам алмаштирмайди”
5
.
Сайкаку савдогарларнинг жаргонини усталик ва нозик истеҳзо билан
етказиб беради. Жон бераётган савдогар ўз оиласи билан қуйидагича
видолашади:
“Мен 63 йил яшадим, ҳаёт мувозанати зиён кўрмади, фоний дунёнинг
ҳисоб дафтарчасидаги ҳисоблар тўлиқ тўланган ва менинг асосий ғамим –
қандай қилиб Энма (ерости салтанатининг ҳукмдори)нинг назаридан жой
олиш, шу сабабдан мен бу ерда ҳеч нимадан афсусланмайман...”
6
.
Сайкаку услубининг қисқалиги, ёрдамчи сўзлар ва алоҳида морфемаларнинг
чиқариб ташланганлиги, жумладаги сўзларнинг одатдагидан бошқача
жойлашиши, ўрин алмашиши матнни тушунишда қийинчиликларни туғдиради
ва кўп ҳолларда таржима қилинмай қолиб кетади. XIX асрда Сайкаку ижоди
1
Hibbett H.S., Saikaku as a realist, – “Harvard Journal of Asiatic studies”, v. 15, 1952, December, N 3-4;
2
Ўша манба, 135-142-бетларда келтирилган тўпламнинг тўртинчи китобидаги бешинчи новелла.
3
Ўша манба, 53-58-бетларда келтирилган тўпламнинг иккинчи китобидаги биринчи новелла.
4
Хаори - японларнинг миллий кийимлари сирасига киради. Хаори кимононинг устидан
кийиладиган, тугмасиз устки кийим.
5
Ўша манба, 58-63-бетларда келтирилган тўпламнинг иккинчи китобидаги иккинчи новелла.
6
Ўша манба, 90-94-бетларда келтирилган тўпламнинг учинчи китобидаги иккинчи новелла.
SHARQSHUNOSLIK /
ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е
/ ORIENTAL STUDIES 2020,
№
2
76
билан биринчилардан бўлиб шуғуллана бошлаган япон ёзувчиси Кода Рохан
адибнинг ўз фикрларини лўнда ифодалаши тўғрисида шундай деб ёзади:
“Сайкакунинг услубига енгиллик хос бўлиб, бу бизнинг олдимизда такрорланиш
ва ортиқча сўзларнинг тўлиқ бартараф эта олган уста адиб турганини кўрсатади.
Гўёки тез оқим бўйлаб енгил қайиқда сузиб бораётгандек ҳис қиласан ўзингни.
Тоғлар учмоқда, қоялар югурмоқда, гуллар ва дарахтларни синчковлик билан
томоша қилишга вақт йўқ. Ваниҳоят, барча нарсалар ғойиб бўлади, қайиқ чексиз
денгизга чиқади. Илк бора атрофимизга боқиб қараймиз, бироқ, оқ булутлар
босиб ўтилган йўлни беркитиб қўйган, олдимизда эса фақат кўпикланган кучли
тўлқинлар ва кенг уфқгина бор холос. Қалбимиз мафтун бўлган, нигоҳларимиз
афсун қилинган. Биз қандай жойлардан ўтганимизни, қандай тоғлар, қандай
қоялар, қандай гул, ўт-ўлан, дарахтларни кўрганимизни эслаймиз. Шунда улар
айнан қандай дарахт, қандай гул ва ўт-ўлан эканлигини, қоялар қора ёки
бинафшаранг эдими, йўқми, тоғлар баландмиди ёки пастмиди англай олмаймиз.
Биз фақат кўрганларимиз қандайдир ажойиб, сеҳрли мамлакатнинг гўзаллиги
бўлганлигини эслаймиз холос. Яна бир бора мутолаа қилиб кўрамиз. Гўёки
тафсилотларни синчиклаб кўздан кечирган ҳолда, оқим бўйлаб юқорига
кўтарилгандек, секинроқ мутолаа қилсак ўша тоғ, қоялар, майда ўт-ўланлар,
қадимги дарахтларнинг барчаси бизга азалдан таниш бўлган оддий нарсалар
бўлиб чиқади. Агар учинчи марта ўқиб чиқадиган бўлсак, биз яна тезлик билан
шиддатли оқимнинг йўналишида елдак уча бошлаймиз; яна ўша жозиба, биз яна
ўша, олдинлари ҳеч қаерда кўрмаган ажойиб манзарани кузатамиз. Сайкакунинг
услуби – ўз китобхонини шамолдай учириб кетаётган кемадир. Биз кўраётган
манзараларнинг барчаси ўша фоний дунёнинг ўзгинасидир. Фақат кемадангина
дунё гўзал ва сеҳрли мамлакатдек намоён бўлади. Чунки, кема бир сонияга ҳам
секинлашмаган ҳолда учар юлдуз ва камондан отилган ўқ каби учади
1
.
Хулоса.
Сайкаку санъаткор сифатида ўрта аср шаҳарларининг ҳаёти,
замондошларининг ҳаёт тарзи ва урф-одатларини ажойиб маҳорат билан
кўрсатиб бера олди ҳамда ўзининг такрорланмас, ўзига хос услубини яратди.
Япон адабиётида илк бора “Нихон эйтайгура” тўпламининг муаллифи ўз
қаҳрамонлари сифатида шаҳарликларни танлаб олди ва уларнинг инсоний
қадр-қимматлари ҳақида сўзлай бошлади.
Сайкакуга ҳақли равишда XVII асрнинг энг йирик ёзувчиси сифатида
шуҳрат олиб келган ижодининг ўзига хос жиҳатлари айнан “Нихон
эйтайгура”новеллалар тўпламида ўзининг ёрқин ифодасини топган эди.
1
片岡良一「井原西鶴」
(
至文堂
, 1926) 421 – 422. (Kataoka R. Ihara Saikaku [Ihara Saikaku]
Tokyo,Shibundo , 1926, p. 421 – 422)
