Омар Хайям – глубокий знаток мировоззрения

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
201-211
2
2
Поделиться
Пулатова, Д. (2021). Омар Хайям – глубокий знаток мировоззрения. Востоковедения, 4(4), 201–211. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/oriental-studies/article/view/16713
Дилдор Пулатова, Ташкентский государственный университет востоковедения

к.ф.н., профессор

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Формирование национального самосознания каждой нации начинается, прежде всего, с осознания ее духовных ценностей. Духовное наследие народов Востока всегда было пропитано нравственными ценностями. Известный ученый-энциклопедист, мыслитель, поэт Омар Хайям стал одним из подлинных гениев восточного Возрождения благодаря своему уникальному творчеству, оказавшему огромное влияние не только на развитие исламского мира, но и всей мировой цивилизации. Большое значение в ознакомлении нашего народа с рубайатом Омара Хайяма и отраженным в нем мировоззрением мыслителя, имеют заслуги переводчика и востоковеда Шоислома Шомухамедова, знатока творчества Омара Хайяма. Хотя прошло уже почти тысячу лет, творчество Омара Хайяма вызывает большой интерес у ученых, философов и любителей поэзии. Даже сегодня среди наших современников немало философов, литературоведов и лингвистов, интересующихся творчеством мыслителя и научными исследованиями с целью его углубленного изучения. Труды Шоислома Шомухамедова в этой области служат важным научным источником для нас и для будущих поколений.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

201

ФАЛСАФА

//

ФИЛОСОФИЯ

// PHILOSOPHY

ПУЛАТОВА ДИЛДОР

фалсафа фанлари номзоди, профессор, ТДШУ

Умар Хайём дунёқарашининг чуқур билимдони

Аннотация. Ҳар бир халқ миллий ўзлигининг шаклланиши аввало, ўз маънавий

қадриятларини англашдан бошланади. Шарқ халқларининг маънавий мероси эса азалдан
ахлоқий қадриятлар билан йўғрилгандир.

Таниқли қомусий олим, мутафаккир, шоир Умар Хайём ўзининг ноёб ижоди туфайли

нафақат Ислом оламининг, балки бутун жаҳон цивилизациясининг ривожланишига
катта таъсир кўрсатган Шарқ ренессансининг асл дурдоналаридан бирига айланди.

Умар Хайём рубоийларини ва унда ўз аксини топган мутафаккир дунёқараши билан

халқимизни таништиришда таржимон ва Умар Хайём ижодининг билимдони шарқшунос
олим Шоислом Шомуҳамедовнинг хизматлари муҳим аҳамиятга эга.

Деярли минг йил ўтган бўлса-да, Умар Хайём ижоди олимлар, файласуфлар ва

шеърият ихлосмандлари орасида катта қизиқиш уйғотиб келмоқда. Бугунги кунда
ҳам бизнинг замондошларимиз орасида мутафаккир ижоди ихлосмандлари, уни
чуқур ўрганиш мақсадида илмий тадқиқ этишга қизиқиш билдирган файласуф,
адабиётшунос, тилшунос изланувчилар кўплаб топилади. Бу соҳада устоз
Шоислом Шомуҳамедов ёзиб қолдирган асарлари биз учун ва биздан кейинги
авлодлар учун муҳим илмий манба бўлиб хизмат қилади.

Таянч сўз ва иборалар: Умар Хайём, Шарқ халқлари, Шоислом Шомуҳамедов,

рубоий, Ислом олами, цивилизация.

Аннотация. Формирование национального самосознания каждой нации начинается,

прежде всего, с осознания ее духовных ценностей. Духовное наследие народов Востока
всегда было пропитано нравственными ценностями.

Известный ученый-энциклопедист, мыслитель, поэт Омар Хайям стал одним

из подлинных гениев восточного Возрождения благодаря своему уникальному
творчеству, оказавшему огромное влияние не только на развитие исламского
мира, но и всей мировой цивилизации.

Большое значение в ознакомлении нашего народа с рубайатом Омара Хайяма и

отраженным в нем мировоззрением мыслителя, имеют заслуги переводчика и
востоковеда Шоислома Шомухамедова, знатока творчества Омара Хайяма.

Хотя прошло уже почти тысячу лет, творчество Омара Хайяма вызывает большой

интерес у ученых, философов и любителей поэзии. Даже сегодня среди наших
современников немало философов, литературоведов и лингвистов, интересующихся
творчеством мыслителя и научными исследованиями с целью его углубленного изучения.
Труды Шоислома Шомухамедова в этой области служат важным научным источником
для нас и для будущих поколений.

Опорные слова и выражения: Омар Хайям, восточные народы, Шоислом

Шомухамедов, рубаи, исламский мир, цивилизация.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

202

Abstract. The formation of the national identity of each nation begins, first of all, with the

realization of its spiritual values. The spiritual heritage of the peoples of the East has always
been steeped in moral values.

Well-known encyclopedic scholar, thinker, poet Umar Khayyam became one of the

original masterpieces of the Eastern Renaissance due to his unique work, which had a great
impact not only on the development of the Islamic world, but also the entire world civilization.

The services of the translator and orientalist Shoislom Shomuhamedov, an expert on the

works of Umar Khayyam, are of great importance in acquainting our people with the rubai of
Umar Khayyam and the worldview of the thinker reflected in him.

Although almost a thousand years have passed, the work of Umar Khayyam has aroused

great interest among scholars, philosophers and poetry lovers. Even today, there are many
philosophers, literary critics and linguists among our contemporaries who are interested in
the work of the thinker and are interested in scientific research in order to study it in depth.
The works of teacher Shoislom Shomuhamedov in this area serve as an important scientific
source for us and for future generations.

Keywords and expressions: Umar Khayyam, Oriental peoples, Shoislom Shomuhamedov,

rubai, Islamic world, civilization.

Кириш.

IХ-ХII асрлар Ўрта Осиё ва Эронда илм-фан, фалсафа, маданият

гуллаб-яшнаган давр бўлган ва у тарихда Шарқ ренессанси номи билан аталиб,
нафақат Ислом дунёси, балки бутун башарият цивилизацияси тараққиётига
катта таъсир кўрсатганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу даврда Мусо ал-Хоразмий,
Абу Наср Форобий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний каби машҳур энцик-
лопедик олимлар қаторида Умар Хайём ҳам бўлиб, у ўзининг ноёб ижоди
билан Шарқ ренессансининг асл дурдоналаридан бирига айланди.

Лекин Умар Хайём бутун дунёга, энг аввало, ўзининг фалсафий

рубоийлари билан машҳур бўлган. Бугунги кунга келиб, улар дунёнинг
деярли барча тилларига таржима қилинган. Умар Хайём рубоиётининг асл
маъносини англаш учун аввало унинг ҳаёти ва ижодининг мазмунини
билиш, фалсафий дунёқарашининг моҳиятини тушуниш керак.

Умар Хайём рубоийларини ва унда ўз аксини топган мутафаккир

дунёқараши билан халқимизни таништиришда машҳур ўзбек олими Шоис-
лом Шомуҳамедовнинг олиб борган илмий тадқиқотлари, таржималари,
илмий асарлари муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Умар Хайём рубоийлари чуқур фалсафий маънога эга эканлиги ҳамда

нозик тасаввуфий услубда ёзилганлиги сабабли, уларни герменевтик таҳлил
қилиш, яъни маъносини очиб бериш орқали таржима қилиш ўта мураккаб
муаммодир. Бу ўз навбатида таржимондан илмий, фалсафий, бадиий тайёр-
гарликни, шунингдек ноёб маънавий фазилатлар ва истеъдодни талаб этади.
Ана шундай фазилатлар ва ноёб истеъдод эгаси – шарқшунос олим ва шарқ
халқлари адабиётларининг оташин тарғиботчиси, машҳур шоир ва таржимон,
мураббий ва жамоат арбоби, филология фанлари доктори, профессор Шоислом
Шомуҳамедов эди. Олимнинг “Мумтоз форс адабиёти (Х–XV асрлар)”, “Форс-
тожик адабиёти классиклари ижодида гуманизм тараққиёти”, “Форс-тожик


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

203

адабиёти классиклари” каби илмий асарларида Умар Хайём ижоди, илмий
мероси, фалсафий дунёқарашининг моҳияти теран очиб берилган.

Умар Хайёмнинг ҳаёти ва ижоди

Умар Хайём Салжуқийлар даври ижтимоий-сиёсий, фалсафий ва илмий

тафаккурининг энг атоқли намояндаларидан биридир. У Хуросоннинг ўша
вақтдаги маркази бўлган Нишопур шаҳрида 1048 йилнинг 18 майида
туғилди. Унинг вафоти ҳам аниқ ҳисобланган бўлиб 1131 йилнинг 4
декабрида 83 ёшида вафот этган. Олимнинг лақаби бўлган "Хайём"
("чодир тикувчи")дан маълумки, унинг келиб чиқиши ҳунарманд-
лардан бўлган. Умар Хайём Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг Балх, Бухоро,
Самарқанд ва бошқа шаҳарларида ўқиб-улғайди. У ерда табиат-
шунослик фанлари, фалсафа, мусулмон ҳуқуқи, фиқҳ ва тиббиёт илмини
ўрганди. Забардаст олим бўлиб етишди. Ҳаким, яъни шифокор малакасига
эга бўлди, лекин тиббий амалиёт уни кўп ҳам қизиқтирмас эди.

Самарқанд ўша даврларда Шарқда тан олинган илмий ва маданий марказ

бўлган. Самарқандда Хайём дастлаб мадрасада таҳсил олган, баҳс-
мунозараларда бир нечта чиқишларидан сўнг, у ўзининг илмий ишлари
билан барчани ҳайратда қолдирган. Шундан сўнг, уни устозлик даражасига
кўтарилади. Кейинчалик у Бухорога кўчиб ўтиб, кутубхоналарида ишлайди,
илмий изланишларини олиб боради. Ўн йил давомида олим Бухорода
яшайди, машҳур математик ва астроном Собит Ибн Қурранинг, юнон
математикларининг асарларини ўрганади. У 25-26 ёшида математика бўйи-
ча ёзган рисолалари, уни замондошлари орасида, сўнгра асрлар давомида
жаҳон илми аҳлига танитган. Кейинчалик у ўз даврининг таниқли
олимларидан бирига айланди. У табиий фанлар, айниқса математика ва
астрономия соҳасидаги йирик олим сифатида машҳур бўлган.

1074 йилда Умар Хайём Салжуқийлар султони Маликшоҳ томонидан

пойтахт Исфаҳондаги расадхонага мутасаддилик лавозимига чақирилди. У
ерда 471 ҳижрий йилнинг ўнинчи рамазонида (1079 йилнинг 15 марти) узоқ
астрономик изланишлар натижасида ҳозиргача мавжуд бўлган Қуёш
тақвимлари (календарь) ичида энг аниғи бўлган "Маликшоҳ солномаси",
деб аталган тақвимни яратди. Ўзининг иккинчи энг муҳим риёзиётга доир
асари бўлган "Евклид китоби муқаддимасининг тушуниш қийин бўлган
жойларига шарҳ" ва баъзи қисқача фалсафий асарлари, жумладан, "Рисола
фил вужуд" ("Борлиқ ҳақида рисола")ни ҳам шу ерда ёзди.

Умар Хайёмнинг математика, астрономия, фалсафа ва бошқа фанлар

соҳасида "Рисолат-ул-кави ва ат-таклиф" (“Коинот ва унинг вазифалари"),
"Рисола фи-куллиёти вужуд» ("Борлиқ ,умумийлиги ҳақида рисола"),
"Рисолаи жабр" каби асарлари бизгача етиб келган.

1092 йилда Умар Хайёмга ҳомийлик қилган Маликшоҳ ва унинг бош

вазири Низомулмулк вафотидан кейин Исфаҳондаги расадхона бекитилади.
Умар Хайём кейинги тахт ворисларини қизиқтириш мақсадида ўз


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

204

астрономик изланишларни давом эттиради. У Қуёш тақвими билан боғлиқ
бўлган қадимги Эроннинг Янги йил календари бўлган Наврўзга бағишлаб
форс тилида рисола ёзади.

Ой тақвими ноқулай ва ўзгарувчан бўлганлигидан Хайём, Туркистон ва

Эрон араблар истилосидан олдин фойдаланиб келган 365 кундан иборат
Қуёш тақвимини қайтадан тузиб чиқди. Аммо унинг ҳукмдорларни
қизиқтиришга бўлган уринишлари яхши натижа бермади. Бир неча
йилдан кейин Салжуқийларнинг пойтахти яна Марвга кўчирилди. Замон
ҳукмдорлари билан иш кўришга мажбур бўлган Умар Хайём Марвга келиб,
ўз илмий фаолиятини давом эттирди. Табиатшунослик соҳаларида ёзган
унинг ўнта рисоласи бизгача етиб келган.

Шундай қилиб, у астрономия, математика, физика ва бошқа фанлар

бўйича қатор муҳим кашфиётлар қилди. Хайём «Тақвими Жалоли» («Жалол
календари») деб аталган календарь ишлаб чиқиб, жорий қилдирганлиги
маълум. Хайём раҳбарлигида ўтказилган бу календарь ислоҳоти Европада
фақатгина 400 йилдан ортиқ вақт ўтгандан сўнг иккинчи марта амалга
оширилди. У алгебра фани соҳасида бир неча кашфиётлар қилди, ноевклид
геометриясига асос солди. Хайём биномистик қаторни тўла аниқлик билан
таърифлай олмаган бўлса ҳам, аслида уни кашф этган олимлардан биридир.

Ньютон биноми формуласининг ҳар қандай бутун кўрсаткич
учун ишлатилиши XV аср Самарқанд олими ва математиги Жамшид

Ғиёсиддин томонидан баён қилинади. Аммо бу формула Хайём томонидан
тайёрланган эди. Хайёмнинг кўпгина кашфиётлари Европа олимларига
иккинчи ёки учинчи манба орқали етиб келган. Масалан, чексиз миқдорлар
ва мураккаб нисбатлар назариясининг тақдири ҳам шундай бўлган. Ф. А.
Қосимхонов ўзининг «Чексиз миқдорлар назарияси ва Муҳаммад Насриддин
Тусий асарларида сон ҳақидаги таълимот» деган мақоласида шундай дейди:
«Насриддин ўзининг мураккаб нисбатлар назариясига оид тадқиқотларида
Табризий ва Хайёмнинг тадқиқотларига таянган»

1

.

Хайём даврида ва ундан кейин ҳам узоқ вақт давомида Шарқда китоб

нашр этишни кашф этилмаганлиги сабабли унинг қимматли илмий
кашфиётлари Европага ўз вақтида етиб бормади. ХVI асрда Эрон
маданиятини ўрганган Европа олимлари унинг исми билан яхши таниш
эмас эдилар. Шунинг учун бўлса керак, Умар Хайём Эрон ва Ўрта Осиёда
гўё унутилгандек бўлди. Алгебрага жуда катта янгиликлар киритган, унинг
риёзиётга доир рисолалари параллелли муносабатлар назарияси, рақамлар
ҳақидаги таълимот, ноевклид геометрияси элементларини аниқлашга доир
эди. Лекин ХII асрда бу соҳада Умар Хайём томонидан қилинган

1

Касумханов Ф.А. Теория непрерывных величин и учение о числе в работах Мухаммада

Насриддина Туси, “Труды истории естествознания и техники”, т. I, Изд-во AH CCCP, М.,
1954. стр. 142// Шомухамедов Ш. Умар Хайём. // Форс-тожик адабиёти классиклари.
Танланган асарлар (тўрт жилдлик). Ш.Шомуҳамедов. – Т.ТДШУ. 2021.Б.178.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

205

кашфиётларни Декарт яна ХVII асрда қайтадан очишга мажбур бўлди.
Хайёмнинг алгебрага доир рисоласи илк бор Европада фақат 1742
йилдагина тилга олинади.

Лекин кейинчалик, унинг ижоди Шарқ ва Ғарб олимлари томонидан катта

қизиқиш билан ўрганила бошланди. Хусусан, Умар Хайём меросини ўрганиш
борасида рус олимлари А.А.Семенов

1

, А.Болотников

2

, А.Юшкевич

3

,

В.Жуковский

4

, Б.Розенфельд

5

, Г.Зутер

6

, М.Занд

7

, С.Морнчик, ва француз

олими М.Николас, даниялик А.Кристенсен, немис олими Ф.Розен ва
Г.Ремнис, венгер олими Силлик, ҳинд олими Свами Говинда Тиртха ҳамда
Эрон олимлари Муҳаммад Али Фуруғий, доктор Ғаний, Содиқ Ҳидоят,
Саййид Насафийларнинг олиб борган тадқиқотлари диққатга сазовордир.

Умар Хайёмнинг фалсафий қарашлари

Умар Хайём Самарқанд ва Бухорода яшаган даврида юнон фалсафаси,

Шарқ перипатетизми билан яхши танишган. Умар Хайём фалсафий дунёқара-
шининг шаклланишида Аристотель ва Ибн Сино таълимотлари муҳим аҳамият
касб этган. Фалсафада у ўзини Ибн Синонинг издоши, деб ҳисоблар эди.

Ш.Шомуҳамедов Умар Хайём фалсафий дунёқарашининг

шаклланишида энциклопедист олим ва файласуфлар Абу Али ибн Сино ва
Форобийнинг таъсири катта бўлганига эътибор қаратиб, уларнинг бадиий
сўз устаси сифатида шеърларига юқори баҳо беради.

Замонасининг энциклопедист олими Абу Али ибн Сино ёзади:
Ҳеч бир гап қолмади маълум бўлмаган,
Жуда оз сир қолди мавҳум бўлмаган,
Билимим ҳақида чуқур ўйласам,
Билдимки, ҳеч нарса маълум бўлмаган.
Дил бу чўл ичинда қанча чопмади,
Қирққа бўлиндию бир қил топмади.
Кўнглимда минг қуёш нур сочди, лекин
Камолга заррача ҳам йўл топмади.
каби мисраларида ёки Абу Наср Форобий:
Вужуд сирлари хом, пиширилмай қолди,
Бу қиммат дур ипга тизилмай қолди.
Ҳар ким ўз ақлича бир сўз дедию,
Аммо асл сир ҳеч очилмай қолди.

1

Семенов А.А. Омар Хайям (к 900 летию со дня рождения иранского поэта). – М., 1940.

2

Болтоников А. Статья, “Омар Хайям” в книге “Восток”, Сборник, II. – М., 1935.

3

Юшкевич А.П. Омар Хайям и его “Алгебра”. – М., 1984.

4

Жуковский В.А. Омар Хайям и стравствуюшие четвероствишия. – М., 1997.

5

Розенфельд Б.А., Юшкевич А.П. Омар Хайям. – М.: “Наука”, 1965.

6

Suter H. Die Mathematiker und Astronomen der Araber und ihre Werke. – Leipziq, 1900.

7

Занд М. Шесть веков славы. Очерки персидско-таджикской литературы. – М.: “Наука”, 1964.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

206

каби ажойиб рубоийсида чуқур фалсафий фикрларни ифода этар экан,

уларни шоир демай бўладими!

1

Шу билан бирга, олим Ибн Сино ва Форобий

рубоийларининг Умар Хайём рубоийларига ўхшаб кетиши уларнинг муаллиф-
ларини баъзида адаштириш ҳолатлари учраб туришини ҳам айтиб ўтади.

Ш.ШомуҳамедовУмар Хайёмнинг фалсафий дунёқарашини тадқиқ этиб,

шундай деб ёзади: «Олим бир гуруҳ дўстларининг илтимоси билан 1079
йили Ибн Синонинг «Хутба» номли фалсафий китобини арабчадан форсчага
таржима ҳам қилган. Улуғ шоир рубоийларидан бирида:

Мени файласуф деб ёв қилур хато,
Мен ундай эмасман, билади худо.
Шу қайғу уйига келгач, ўзимни –
Ким билсам – ўшандан камроқман ҳатто, –
деб камтаринлик қилган бўлса-да, фалсафада замонасининг забардаст

олимларидан бўлган. Абу Али ибн Сино асарларига тушуна олмаган
кишилар изоҳ ва шарҳ учун Умар Хайёмга мурожаат қилганлар».

2

Ш. Шомуҳамедовнинг фикрича, шундайлардан бири – Ибн Синонинг

шогирди ва издошларидан, Форс вилоятининг қозиси бўлмиш Абунаср ибн
Абдураҳмон Насафий 1080 йилда Хайёмга мактуб ёзиб, баъзи фалсафий
масалаларни тушунтириб беришни илтимос қилган.

Умар Хайёмнинг Насафийга жавоби «Рисолат ул-кавн ва-т-таклиф»

(«Қоинот ва унинг вазифалари ҳақида рисола») номи билан машҳур бўлган.
Бу рисола бизнинг кунларимизга қадар етиб келган. Рисоланинг кириш
қисмида олим унинг мулоҳазасига тақдим этилган масалаларнинг ҳаммасига
мукаммал жавоб беришга вақт ҳам, имконият ҳам йўқлиги ҳақида гапиради;
бу масалаларни бир-биридан ажратиб, категорияларга бўлиб, қўлида бор
ҳужжат-исботларни келтириб, устодидан олган билим ёрдамида қисқа-
қисқагина шарҳлаб беришини айтади. (Хайём ўзининг фалсафий асарларида
Ибн Синони ҳурмат билан ҳар доим «устод» деб атайди).

Хайём бу асарида Ибн Сино фикрларини ривожлантира бориб, дунёдаги

ҳамма нарса, ҳамма воқеалар ўзаро бузилмас алоқада эканлигини, улар бир-
бирини тақозо этишини, бири-бирига сабаб ва бири-бирининг натижаси
эканлигини кўрсатади. Борлиқ жаҳоннинг пайдо бўлишида биринчи
сабабкор худо эканлигини эътироф қилган Хайём, дунёдаги тартиботда
худонинг закосини кўради, аммо ҳар бир воқеа сабабини табиатнинг ўзидан
қидириш лозимлигини уқтиради.

3

Умар Хайём фикрича, борлиқ мураккаб (ашё, модда) ва оддий

(биринчи ибтидолар, бирламчи асослар) нарсалардан ташкил топган.

1

Шомухамедов Ш. Умар Хайём. // Форс-тожик адабиёти классиклари. Танланган асарлар

(тўрт жилдлик). Ш.Шомуҳамедов. – Т.ТДШУ. 2021.Б.191-192.

2

Ўша жойда. .Б.160.

3

Ўша асар. .Б.160-161.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

207

Умумийлик бўлинувчан ва бўлинмас нарсалардан иборат. Кимки умумий
нарсаларни билса, заруратан хусусий нарсаларни ҳам тушунади.

Борлиқ, тўхтовсиз тараққиёт ҳолатидадир. У жонсиз дунёдан тадрижий

равишда юқори шаклга, яъни одам даражасигача юксалади. Ҳар бир дои-
радаги мавжудотга ўзига хос ақл ва руҳ мувофиқ келади. Руҳ –
ҳаракатлантирувчи куч бўлиб, ақл эса-ишқ-муҳаббатни қўзғовчидир. Бу
алоқадорликда устувор куч ақлдир, аммо руҳ ақлдан юқорироқ кўтарилишга
ҳаракат қилади. Руҳнинг ақлга қарама-қаршилиги туфайли турли доира-
ларда ривожланиш юз бериб туради.

Дунё моддий бўлиб, ўзининг қонуниятларига эга. Борлиқ – ибтидоси ва

интиҳоси бўлмаган доимий оқимдир. Модданииг мавжудлигининг бир
шаклидан бошқасига чексиз равишда ўтиб туриши, бир сифатий ҳолатдан
иккинчисига айланиши борлиқнинг табиий ҳолатидир.

Ижтимоий соҳада Умар Хайёмнинг орзуси – ҳур фикрли, озод фикр

юритувчи, соф дилли, фалсафий тафаккурга эга инсон бўлган. Унинг
фикрича, инсон эркин ва бахтли яшаш учун туғилади. Бахт-саодатнинг
асоси эса табиатдир. Аммо табиат бойликларидан фойдаланиш, эркин яшаш
учун табиатни ўрганиш керак. Яъни, Умар Хайём бахт-саодатнинг заминини
илм ташкил этишини эътироф этади.

Шундай қилиб, Хайёмнинг кўп фалсафий фикрлари 1095-1100 йилларда

ёзилган «Рисолат ул-кавн ва-т-таклиф» («Коинот ва унинг вазифалари») ва араб
тилидаги «Рисола фи-л-вужуд» («Борлиқ ҳақида рисола») номли китобларида баён
қилинган. Улуғ мутафаккирнинг фалсафага оид бундан бошқа асарлари ҳам бор.
Унинг фалсафий фикрлари, айниқса, рубоийларида жуда ёрқин ифодасини топган.

Умар Хайём рубоиёти

IХ-ХII асрлар Мусулмон Шарқида маънавий-маданий юксалиш даврининг

машҳур энциклопедик олимлари қаторидан ўрин олган Умар Хайём бутун
дунёга, энг аввало, ўзининг фалсафий рубоийлари билан машҳур бўлди.
Серқирра илмий асарлар ёзган қомусий олим жаҳонга дастлаб ўзининг
асарларининг илмий қиммати билан эмас, балки китоблари ҳошиясига дам олган
кезларида ёзган рубоийлари билан танилди. Ҳолбуки, ХIII асрнинг ўрталарида
яшаган машҳур тарихчи ал-Қифтий ўзининг “Торихи ҳукамо” (“Ҳакимлар
тарихи”) асарида Хайём тўғрисида: “Астрономия ва фалсафа соҳасида унга тенг
келадиган киши йўқ эди”, - деб таърифлаган эди.

Қизиғи яна шундаки, ХIХ–ХХ асрлардагина тадқиқотчилар унинг

рубоийларига эътибор бера бошладилар. Бугунги кунга келиб, улар дунёнинг
деярли барча тилларига таржима қилинган. Бу рубоийларни шоирнинг
вафотидан сўнг 350 йилдан кейингина нашр қилингани, эски қўлёзма
нусхаларида мазкур рубоийларнинг фақат 70 га яқини қайд этилганлиги ва
баъзида уларда бир-бирига зид ғояларининг учраши ҳозир сони тахминан
400 дан ортиқ бўлган бу рубоийларнинг барчаси ҳам Умар Хайём қаламига
мансуб эмас, деган нуқтаи назарнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

208

Умуман олганда, бугунги кунга келиб, Умар Хайём рубоийларининг

нафақат асл сони, балки уларнинг фалсафий мазмун-моҳияти ҳам Шарқ ва
Ғарб мутахассисларини қизиқтириб келаётгани муҳим муаммолардан бирига
айланиб қолмоқда. Назаримизда, бу энг аввало, мазкур рубоийларнинг чуқур
фалсафий маънога эга эканлиги ҳамда баъзида уларда ғоявий изчилликнинг
йўқлиги билан ҳам билан боғлиқ.

Ўтган асрнинг 60-70 йилларида бу рубоийларнинг мазмунини бир ёқлама,

юзаки таҳлил этган баъзи мутахассислар улар ҳаттоки материалистик ва
атеистик характерга эга деган хулосага келганлар.

1

ХIХ асрда яшаган Европа

тадқиқотчилари Ренан, Мюллер, Вепка ва бошқалар уни тарки дунёчилик
қарашлари устидан кулган бўлсалар ҳам, аммо уни эркин фикрловчи
файласуф сифатида қадрлаганлар. Аслида, Умар Хайём рубоийларида кўп
учрайдиган май,бода, ишқ, ҳур, санам, жаннат, дўзах каби ибораларни айнан
эмас, тасаввуф анъаналарида мажозий маънода тушуниш лозим.

Шоир рубоийларида ўзининг кечинмаларини ифодалаш билан чекланиб

қолмасдан, асосий эътиборини ҳаёт ҳақиқатини рационал тушунишга,

борлиқдаги сабаб ва оқибат алоқадорлигини топишга ҳаракат қилган. Умар

Хайём рубоийлари чуқур эркин фалсафий тафаккур натижаси бўлибгина

қолмай, ўзининг таъсирчан кучи билан ўқувчини ҳам шундай фикр юритишга

мажбур қилади. Лекин, уларни қандай тушуниш ва талқин этиш ҳар бир

ўқувчининг дунёқараши, эътиқоди, илмий савиясига боғлиқ бўлиб қолади.

Шоир рубоийнавислик санъатини чуқур эгаллаган ҳолда унинг

имкониятларидан ўз тасаввуфий фалсафасини баён этишда моҳирона фойда-

ланган. Умар Хайём рубоийларида май, бода, майхона каби ибораларнинг

кўп учрашига ишора этиб, уларни юзаки тушунган, тасаввуфий мазмун-

моҳиятини англаб етмаган ўқувчилар, уни майпарастлик, ўткинчи дунё

лаззатларидан баҳраманд бўлишликни тарғиб этади деган фикрларга ҳам

боради. Аслида, шоир ҳаётнинг маъносини илоҳий ишқда, ўзликни унутиб,

Аллоҳ ҳақиқатини англашда деб билади.

Умар Хайём ҳаётнинг ноз-неъматларидан бутунлай воз кечишга,

таркидунё қилишга чақирмайди, у инсон ҳаёт ҳақиқатига ўзликдан кечиш
орқалигина эришиши мумкинлигини таъкидлайди.

Идрис Шоҳ ўзининг тасаввуф илмини ўрганишга бағишланган “Суфии”

номли асарида Умар Хайём рубоийларини ўқиб, тўғри таҳлил қилиш учун, энг
аввало, уларни форс тилида ўқиш, ундаги тасаввуфий ғояларни тушуниш учун
эса ислом дини асосларини яхши билиш лозим, деб ҳисоблайди. Унинг
фикрича, Хайём ижоди суфийлик илмининг алоҳида йўналишларидан бўлиб,
уни йўл кўрсатувчи устоз ёрдамисиз юзаки ўқиб тушуниш мумкин эмас.

2

Умар Хайём ўзининг шеърий асарлари-рубоиёти билан бутун оламга

машҳур бўлди, десак муболаға бўлмайди. У ўз рубоийларида ҳам илмий-

1

Григорян С.Н. Из истории философии Средней Азии и Ирана 7-12 вв. –М., 1960. С.120-

122.; Большая Советская Энциклопедия. –М., 1974, Т.18. С.391-392.

2

Идрис Шах. Суфии. –М., 2001. –С.200-201.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

209

фалсафий китобларида бўлганидек олам сирлари, ҳаёт ҳақиқатини излай-
ди, бу борадаги фикру ўйларини ажойиб шеърий сиймоларга ўраб, мажозий
ва мўъжизакор тўртликларда ифодалаб беради.

Машҳур олим, таржимон Шоислом Шомуҳамедов Умар Хайём рубоий-

ларини форс тилидан ўзбек тилига таржима қилган ва бир неча бор синхрон
ўзбек, рус ва форс тилларида нашр этган. Чуқур илмий изланишлар олиб
бориб, мазкур рубоийларнинг мазмун-моҳиятини фалсафий таҳлил қилиб
берган. Шоирнинг рубоиётини ўзбек тилида ўқиш ва маъносини тушунишда
устознинг хизматлари катта. Қуйида келтирилган рубоий намуналаридан
олим ва таржимон У.Хайёмнинг дунёқараши, кечинмаларининг чуқур маъ-
носини ниҳоятда теран очиб берганлигини кўришимиз мумкин.

Умар Хайём инсонни улуғлаб, оламнинг гавҳари сифатида таърифлаган

мисраларида шундай дейди:

Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,

Ақл кўзин қараси – жавҳари ҳам биз.

Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,

Шаксиз унинг кўзи - гавҳари ҳам биз.
Илмда жасорат кўрсатиб, инсониятга шундай хизмат қила олган олим

бутун умрининг якуни сифатида кейинги авлодларга ёзиб қолдирган
насиҳатларидан бири – кишини тинмай илм олишга чақириш ва илмнинг
теги йўқ эканлигини, билим денгизи чексиз эканлигини таъкидлаш бўлди:

Дилим илмлардан маҳрум бўлмабди

Бир сир қолмадики, мавҳум бўлмабди.

Туну кун ўйладим етмиш икки йил,

Англадим, ҳеч нарса маълум бўлмабди.
Олим табиатнинг ўзидек бепоён илмни тинмай меҳнат билан йиғиш

мумкин эканлигини курсатиб:

Кимдаки ақлдан бирон сатр бор,

Умрин бир лаҳзасин ўтказмас бекор, –
деса, яна бошқа жойда ёшликдан бошлаб илм ўрганиш
кераклигига ишора қилади:
Ёшликда биз шогирд ўзгалар устод,
Сўнгра устод бўлиб, дилни этдик шод.
Инсоннинг тила ва дили амаллари билан уйғун бўлиши кераклиги ҳақида

шундай ёзади:

Фақат илм билан баландмас одам,
Аҳду вафо билан баланд - паст одам.
Сўзи билан иши бир келса агар,
Ҳар нарсадан баланд, муқаддас одам.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

210

Ҳаётда мавжуд ноҳақлик, адолатсизликларни кузатган шоир ёзади:
Фалакка ҳукм этган Тангридай бўлсам,
Фалакни қилардим ўртадан барҳам.
Янгидан шундай бир фалак тузардим,
Яхшилар тилакка етарди ул дам.
Ҳаётнинг нақадар қисқалигини, энг олий мавжудот – қудратли инсон ҳам

охири тупроқ билан қўшилишини кўрган ва ўлимга чора топиш мумкин
эмаслигини тушунган шоир: шундай экан, бу дунёга келишнинг нима қизиғи
бор эди, деган хулосага келади:

Келмоқ қўлда бўлса, келмасдим бир дам,
Кетмоқ қўлда бўлса, кетмас эдим ҳам,
Жуда соз бўларди – бу ғамхонага
Келмасам, турмасам, келиб-кетмасам.
Шунинг учун ҳам Хайёмнинг умидсизлик руҳи бор дейиш мумкин

бўлган ҳар бир рубоийсида ҳаётга жўшқин муҳаббат қулф уриб туради,
мангу ҳаётни орзу қилиш сезилади. Шоир умуман ҳаётга қарши эмас, у
ҳаётдаги ўткинчиликка ва носозликларга қаршидир, чунки:

Бу кулфатхонада ҳосили инсон –
Ғуссадан бўлакмас чиққунича жон.
Ҳуррамдир – ким тезроқ кетди жаҳондан,
Осудадир – кимки келмаса бир он.
Ҳаётнинг ўткинчилиги ҳақида яна шундай деб ёзади Умар Хайём:
Кекса, ёш – ҳаётга ҳар кимки етар –
Ҳаммаси изма-из, бирма-бир ўтар.
Бу дунёда ҳеч ким қолмас абадий,
Кетдилар, кетамиз, келишар, кетар.
Сабодан бўлибди гул ёқаси чок,
Гул юзидан булбул бўлмиш тарабнок.
Гул тагида ўтир, чунки жуда тез
Гул ерга тўкилур, биз бўлурмиз хок.
Шунинг учун ҳам шоир куйиниб дейди:
Мен келдиму – дунё кўрдими фойда?
Кетсам мартабаси ошарми? Қайда!
Ҳеч ким тушунтириб бера олмади:
Келишим-кетишим сабаби қайда?
Жаҳонда ғам ема қўлингдан келса,
Яхшимас бор-йўқдан дил дардга тўлса.


background image

SHARQSHUNOSLIK /

ВО С Т О К О ВЕ ДЕ Н И Е

/ ORIENTAL STUDIES 2021,

4

211

Беш кунлик дунёда шодлик-ла еб-ич,
Бир дон элтолмассан хазинанг бўлса.

Хулоса.

Шоислом Шомуҳамедов Умар Хайёмнинг форсчадан таржима

қилган рубоийлари халқимиз дилидан жой олган. Бундан ташқари, жуда кўп
сўз санъаткорлари Хайём рубоийларини ўз асарларига киритадилар,
минглаб кишилар бу дурдона тўртликларни ёддан ўқиб юрадилар, шоир
китобларини бир-бирларига совға қиладилар. Ўзбекнинг кўркам маърака-
лари эса Хайём рубоийларисиз деярли қизимайди.

1

Шундай қилиб, устоз Шоислом Шомуҳамедовнинг ноёб истеъдод соҳиби

эканликлари Умар Хайём рубоийларининг ўзбек тилидаги таржималарида форс
тилидаги жозибадор оҳанги билан бирга чуқур фалсафий маъносини ўқувчи ва
тингловчиларга етказа бера олганликларида ҳам ёрқин намоён бўлади.

Устоз яратиб қолдирган илмий мерос нафақат адабиётшунос, тилшунос,

манбашунослар учун, балки Шарқ фалсафаси ва маданиятини илмий тадқиқ
этаётган изланувчилар, бу соҳага қизиқувчи барча илм соҳиблари учун жуда
қимматли манба ҳисобланади.

ПУЛАТОВ ШЕРДОР

таянч докторант, ТДШУ

Маҳатама Ганди фалсафий дунёқараши

шаклланишининг ижтимоий-ғоявий асослари

Аннотация. Маҳатма Ганди дунёқарашининг шакилланиш ғоявий асоси, ўзиндан

аввалги мутафаккирларнинг илгари сурган ғояларига бориб тақалади. Шу даврга назар
ташлашлаб, назарий-ғоявий жиҳатдан қараганда, ҳинд миллий озодлик ҳаракатига ҳос
таълимотнинг кўзга ташланадиган томонларидан бири, унинг диний-ақидавий
мазмунидир. Ҳинд миллий озодлик ҳаракати жароёнида диний-фалсафий таълимотларни
долзарб сиёсий муаммоларга мослаштириш мақ¬садида уларни замонавийлаштириш ва
ушбу ҳаракат талабларига мувофиқлаштириш, айниқса, ўта долзарб вазифа бўлиб юзага
келган эди. Ҳамда, ижтимоий тенгсизлик, кастачилик ва миллий бирлик масалалари ҳам
ўрганилган. Ҳиндистоннинг илк миллий-маърифатпарварлик мутафаккири Рам Мохан
Рой бўлиб, Ҳиндистонда миллий озодлик ҳаракати туғилишида катта аҳамиятга эга
бўлган. ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларида фаолият олиб борган миллий
мутафаккирлардан бири Дадабхай Наороджи ҳиндларнинг давлат бошқарувида иштирок
этишларини талаб қилган ва Ҳиндистон давлатини, ҳинд миллати барпо этиш
кераклигини такидлаган. Бонкимчондро Чоттопаддҳай мамлакат ривожланишидаги энг
асосий тўсиқ – бу халқ юқори ва қуйи табақалари манфаатларининг умумий эмаслигида
деб билган. Ҳиндувийлик динининг фалсафий жиҳатлари Свама Вивеканда қарашларида
ўз аксини топган, Умумий дин ғоясини илгари сурган. Бал Гангадхар Тилак қашошоқлик

1

Шоислом Шомуҳамедов муқаддимаси. Умар Хайём. Рубоийлар. Т.:Шарқ, 1997, Б.11.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов