Жаҳон тамаддуни дурдоналаридан бири бўлган “Минг бир кеча” эртаклари яратилгани ва бошқа халқлар тилларига таржима қилинганидан бери унинг генезиси ҳақида турли мулоҳазалар мавжуд. Дунё олимларининг ушбу масаладаги фикрларини кенг мушоҳада этиб, муаллиф бу мулоҳазалар ва хулосаларга ўзининг хос қарашларини билдирган. Манбанинг яратилиш тарихига оид қарашлар икки лагерга бўлинадилар. Форс фольклори манбаси – “Ҳезор афсонэ” (“Минг эртак”) асосида яратилган дегувчилар бир қутб бўлсалар, тўпламдаги барча эртакларнинг асоси-араб фольклоридан келган, дегувчилар иккинчи қутб тарафдорлари ҳисобланадилар. Форс фольклори маҳсули дегувчилар ҳақ, деб биламиз. Паҳлавий тилида ёзилган “Ҳезор афсонэ” тўплами Эрон фольклорида жуда машҳур бўлган. Араб таржимашунослигининг “олтин асри” бўлган IX-X асрларда бу фольклор асар паҳлавийдан арабчага ўгирилган. “Минг бир кеча” қаҳрамонлари- шоҳ Шахриёр ва малика Шаҳризодаларнинг исмлари ҳам форсийдир. “Алф лайла ва лайла” китоби бир халқ-арабларгагина тааллуқли эмас, балки Марказий Осиё, Эрон, Ҳинд халқлари орасида тарқалган эртаклардан ҳам фойдаланиб, яратилган асардир. У жаҳон фольклоршунослигидаги турли халқлар мотив ва сюжетлари муштараклиги ва “сюжетлар кўчиши” жараёнлари мисолида таҳлил қилинган. Бу манбанинг икки варианти бўлган. Биринчи вариант VIII асрда форсларнинг “Минг эртак”идаги арабчага ўгирилган вариантидир. Иккинчи вариант эса X асрда яшаган бағдодлик Жахшиёр томонидан тузилгандир. Жахшиёр тўплаган араб эртакларидан кўплаб Миср эртаклари XIII-XIV асрларда ёзиб олинган халқ оғзаки ижоди намуналаридир. “Бир минг эртак” номи билан машҳур бўлган тўплам Мисрда йиғилган, кейинчалик унга янги-янги эртаклар киритилди. “Минг бир кеча” дастлаб ҳинд эртаклари асосида форсларда пайдо бўлган, араб сўз усталари томонидан ишлов берилиб, сайқалланган ва араб халқининг нодир ёдгорлигига айланган. Тўпламнинг ҳозирги нусхаси араб халқининг қимматли ёдгорлигидир. Бу асар дунё маданиятининг ноёб дурдонаси ҳамдир. “Минг бир кеча”дек маҳобатли ёдгорлик турли Шарқ халқларининг, шу жумладан ўзбек халқининг ҳам адабий мероси саналади.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat