323
Ўрта асрда яшаб хоразмшоҳлар саройида
табиблик қилган Исмоил Журжоний 1042 йилда
Журжон шаҳрида туғилган. Лекин ҳаётининг кўп
қисмини у Хоразмда ўтказган. Шу сабабли унинг
замондошлари уни Зайниддин Абул Фазойил
Исмоил ибн Хусайн ал-Журжоний ал-Хоразмий деб
улуғлаб чақиришган. Журжоний хоразмшоҳ
Қутбиддин Муҳаммад ибн Ануштагин (1097-1127)
ва унинг ўғли Алоуддавла Отсиз (1127-1156)
ларнинг саройида хизмат қилган.
Исмоил
Журжоний
табобат
илмини
юнонистонлик табобат вакиллари бўлган Гален ва
Гиппократдан ҳамда ўзидан олдин яшаб ўтган Абу
Бакр Розийдан ва айниқса Ибн Синонинг
асарларини ўқиб чуқур ўрганади. Журжоний
тафаккури кенг инсон бўлиб, бошқа илм соҳаларида
ҳам машҳур бўлган. Шу сабаб унга ойига минг
динордан маош тайин қилинган. Журжонийнинг
табобатга бағишлаган энг йирик асари “Заҳираи
Хоразмшоҳий” бўлиб, у бу асарини 1110 йилда ёзиб
тугатади. Бу асарни у хоразмшоҳ Қугбиддинга
бағишлайди.
Исмоил Журжоний бу асарини Алоуддавла
Отсизнинг буйруғига кўра, қисқартириб, 1113
йилда “Ал-Хуффайи ал- Аълоий” номи билан ёзиб
тугатади. Асар форс тилида ёзилган. Ҳарбий
юришларда ва саёҳатга чиққанларга фойдаланишда
қулай бўлиши учун шундай килинган.
“Заҳираи Хоразмшоҳий” ўн китобдан
иборат бўлиб, кейинчалик унга “Дорисозликка оид
китоб” (“Корабодин”) қўшилди
1
.
Бу асарнинг қиймати, Жолинус (Гален),
Муҳаммад Закариё, Ибн Сино, Абу Саҳл
Масиҳийларнинг ёзган асарлари қаторида бўлиб,
тиббиёт соҳасидаги энг муҳим асар ва манбалардан
бири сифатида қабул қилинган. Ўн икки жилддан
иборат бўлган бу асар тиббиётнинг барча
йўналишлари, ташриҳ оддий ва мураккаб дорилар
ҳақидаги тадқиқотларни ўз ичига олган. У араб ва
турк тилларига таржима қилинган. Исмоил
Журжонийнинг энг катта хизматларидан бири
шундаки, у Ибн Синодан кейин тиббиёт соҳасидаги
барча йўналишларни янги тадқиқотлар асосида
қайтадан баён қилиб чиққан
2
.
Амир Темур ва темурийлар даврида табобат
илмига, даволаш ва орасталик ишларига, бу
соҳадаги қурилишларга катта аҳамият берилган.
Амир Темур ҳакимлар, табиблар, мунажжимлар ва
муҳандисларни (саккизинчи тоифа) ҳам давлат
таянчи ҳисоблаб, уларнинг салтанат корхонаси
ривожига беқиёс хизмат қилишини теран англаган.
“Ҳакимлар ва табиблар билан иттифоқда, - деб
давом этади у - беморларни даволатардим.
Мунажжимларимдан сайёраларнинг қутлуғ ва
қутсиз кунлари, уларнинг ҳаракати ва айланишини
аниқлаб олардим. Муҳандислар билан иттифоқда
олий иморатлар бино қилиб, боғу-бўстонларнинг
тарҳини (лойиҳасини) чиздирдим”
1
.
Темур замонида ҳар бир шаҳарда шифохона
бўлган, уларда тажрибали табиблар ишлаганлар.
Самарқандда эса «Доруш-шифо» (Шифо маскани)
номли йирик касалхона бўлиб,
7.
Farber E.M., Nall L. Pustular psoriasis. Cutis. 2017:29-31.
8.
Zaraa I., Fazaa B., Zeglaoui F., Zermani R., Ezzine N., Goucha S., Ben Jiliani S., Kamoun M.R. Pustular
psoriasis in childhood in 15 cases. PediatrDermatol. 2017;24 (5):563-564.
9.
Fujisawa T., Seishima M. Maintenance therapy with granulocyte/monocyte adsorption apheresis for
generalized pustular psoriasis. Journal of the European Academy of Dermatology and Venereology©2013
European Academy of Dermatology and Venereology JEADV (2013)27 (Suppl. 4),1-77, JEADV Abstracts of the
4th Congress of the Psoriasis International Network 4-6 July 2013 Paris, France, p. 29
10.
Augey F., Renaudier P., Nicolas J.F. General pustular psoriasis: a French epidemiological survey. Eur. J.
Dermatol. 2006;16 (6):669-673.
11.
Zaouak A., Benmously R., Hammami H., Badri T., Fenniche S., Mokhtar I. Recalcitrant generalized pustular
psoriasis successfullytreated with infliximab. JEADV Abstracts of the 4th Congress of the Psoriasis International
Network 4-6 July 2013 Paris, France. 170.
12.
Vieira Serrao V., Martins A., Lopes M.J. Infliximab in recalcitrant generalized pustular arthropatic psoriasis.
Eur. J. Dermatol. 2018;18(1):71-73.
Каримова М.Ж.
ЎРТА АСРЛАРДА МАМЛАКАТИМИЗДА ТИББИЁТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
П
ос
вя
щ
ае
тс
я
к
1
00
-л
ет
и
ю
с
о
дн
я
р
ож
де
н
и
я
п
ро
ф
ес
со
р
а
К
ар
и
м
а
С
ул
ей
м
ан
ов
и
ч
а
С
ул
ей
м
ан
ов
а
324
унга ўз замонасининг таниқли табиби - Мир Саййид
Шариф Шерозий (1330-1414) раҳбарлик қилган.
Шифохоналарда ишловчи табибларга яхши маош
тўланган. Ўша даврда табиблар ўртасида моҳир
жарроҳлар ҳам бўлган. Шулардан бири Тожиддин
Ҳаким эди. У мураккаб операциялардан бири, кўз
катарактасини
операция
йўли
билан
муваффақиятли
даволаган.
Бу
жарроҳни
антисептика усулининг асосчиси деса бўлади.
Темурийлар даврида йирик табиблардан
яна бири Ҳаким Кирмоний эди. Уни иккинчи Ибн
Сино деб атардилар. Унинг 1464 йилда ёзилган
“Хосиятлар денгизи” номли китоби машҳурдир.
Шунингдек
ўша
даврларда
Нурбахший
Баҳоуддавла Шарқ табибларидан биринчи бўлиб,
болаларда учрайдиган кўк йўтал, оташак (захм)
касалликлари ҳақида маълумот берган ва уларни
даволаган.
Бу даврда “Шифоия” касалхонаси тиббий
мактаб учун ўқув- амалиёт баъзасини ролини
ўйнаган. Қутбиддин Одам Хуросоннинг энг машҳур
табибларидан бўлган. Уни ҳатто Шарқнинг
намунаси деб атаганлар. У ҳам “Шифоия”
касалхонасида хизмат қилган.
Самарқандга келиб ижод қилган табобат
илмининг йирик вакилларидан Бурхониддин Нафис
ибн Эваз ҳаким ал-Кирмонийдир. Ҳаким ал-
Кирмоний асли кирмонлик бўлиб, Улуғбекнинг
таклифи билан Самарқандга келиб табиблик
қилади.
У
ўзбек
табиби
Нажмиддин
Самарқандийнинг
“ал-Асбоб
ва-л-аломат”
(“Касаллик сабаблари ва аломатлари”) асарига
шарҳ ёзиб, Улуғбекка ҳадя қилади. Унинг яна бир
рисоласи “Шарқ ал-Мўъжаз” (“Қисқарта”нинг
шарҳи) бўлиб, у Шарқ табобат тарихига, Ибн
Синонинг кейинги олимларга кўрсатган таъсирига
бағишлангандир
1
. Ибн Синонинг тиббиёт ва
мантиққа бағишланган рисолаларига кўплаб
шарҳлар битилади. Шулардан бири “Ҳалли
мўъжаз” (“Қисқартмага шарҳ”) деб аталиб, унинг
муаллифи Жалоллиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад
ал-Оқсаройи (У^асрда яшаган) бўлиб, Ибн
Синонинг “Қонун”ини шарҳлаб берган
2
.
Зайниддин Восифий ўзининг “Бадои ул-
вақое” рисоласида Ибн Синонинг ҳаёти ва ижодига
тўхталиб,
уни
қомусий
олим
сифатида
таърифлайди. Алишер Навоий эса “Ҳайратул
аброр” асарида ибн Синони бошқа олимларга ўрнак
қилиб кўрсатади
3
.
Алишер
Навоийнинг
инсонпарварлик
ғояларини тарғиб қилиши ва халқ аҳволини
яхшилашга бўлган интилиши унинг табобатга
бўлган қизиқишининг ортишига сабаб бўлган.
Ҳиротда Дорушшифо, яъни даволаш уйи очилди.
Унда машҳур табибларнинг тўпланиши, табобат
илмини ривожланишига қулайлик туғдирди
4
.
Боғдоддан машҳур табибларни сўратади. Ҳисоблаб
чиққанда уларнинг сони 100 дан ортади.Адуд ад-
Давла уларнинг орасидан табобат илмидаги
маҳорати ва қобилиятига қараб 50 тага яқинини
танлайди. Розий ҳам шулар орасида бўлади. Кейин
улар сонини ўнтага тушуради. Розий яна шулар
орасида эди. Кейин ўнтанинг орасидан учтасини
танлади. Розий шу уч кишининг бири эди. Сўнг
учтасидан биттасини танлайди. Розий уларнинг энг
афзали бўлиб чиқади ва уни Адудий ўз
касалхонасига
мудир
қилиб
тайинлайди.
Дорушшифога табибларни жалб қилиш, уларга
маош тайинлаш Навоий, Ҳусайн Бойқаро ва бошқа
мансабдор шахслар, эътиборли олимлар маслаҳати
билан бўлган
5
. Мовароуннаҳр ва Хуросонда ўз
даврининг
машҳур
бўлган
табиблардан
Камолиддин Ҳусайн Ҳулқий, Мавлоно Муҳаммад
Мазид, Ҳакими Шаҳрисабзий, Жалолий табиб,
Давоий Самарқандий, Миртабиби Ишқий ва
бошқалар бўлган. Бу табиблар Навоий даврида
яшаган табиблардир. Улар ҳақида “Латоифнома”,
“Туҳфаи Сомий”, “Музаккир ул-аҳбоб”, “Тазкират
уш-шуаро”
каби
асарларда
маълумотлар
келтирилган
1
.
Дорушшифо табибларининг маҳорати ва
қобилиятлари ҳақида Навоийнинг ўзи ва тарихчи
Хондамир
ҳақида бошқа муаллифлар
маълумотлар ёзиб қолдиришган. Жумладан,
Ғиёсуддин Муҳаммад табибгина бўлиб қолмай,
ажойиб шоир ҳам бўлган. Низомийнинг “Маҳзан
ул-асрор” (“Сирлар хазинаси”) номли достонига
жуда кўп шоирлар назира ёзганлар. Бу машҳур
асарга назира ёза олиш ҳамманинг қўлидан
келавермаслиги ўз-ўзидан маълум. Шунинг учун
Навоий уни шоир сифатида ўзининг “Мажолисун-
нафоис” асарига киритади ва у ҳақда шундай ёзади:
“Мавлоно Ғиёсуддин - толиби илм ва
хуштабъ йигитдур. Холо табобатқа машғулдур ва
шуҳрати табобатда ўзга ишлардин кўпрак эмишдур.
Балки расоил тасниф қилибдур. Ва назмларда
ҳазрати Шайхнинг “Махзан ул- асрори”га татаббуъ
қилибдур. Рангин ва ҳамвор айтибдур”.Навоий
фикрича Ғиёсуддин Муҳаммаднинг табобатга
бўлган интилиши бошқа фанларга нисбатан кучли
бўлган. Хондамирнинг
П
ос
вя
щ
ае
тс
я
к
1
00
-л
ет
и
ю
с
о
дн
я
р
ож
де
н
и
я
п
ро
ф
ес
со
р
а
К
ар
и
м
а
С
ул
ей
м
ан
ов
и
ч
а
С
ул
ей
м
ан
ов
а
325
1498-1499 йиллари ёзилган “Хулосат ул-ахбор”
китобида “Ҳол - аҳволининг чеҳраси турли илм ва
фазилатли фанлар билан безатилган. Айниқса,
шарофатли тибб илмида зўр маҳорат ҳосил
қилган...Кўп вақт бўлдики, султон ҳазратлари яқин
дўстининг
Дорушшифосида
амалий
тибб
китобларидан дарс бериш ва беморларни даволаш
билан
машғулдир”.Шу
даврдаги
ёзилган
манбаларда ёзилишича Ғиёсуддин Муҳаммад дарс
бериб, беморларни даволабгина қолмасдан у
тиббий асарлар ҳам ёзган.Унинг араб тилида ёзган
шарҳининг ўзиёқ Ғиёсуддин Муҳаммаднинг
табобат илмини қанчалик чуқур билгандан
ташқари,
араб
тилидан
ҳам
мукаммал
хабадорлигини кўрсатади.У ўзининг даврининг энг
фозил олимларидан бўлиб, табобатда катта билим
эгаси бўлган ва Навоийнинг ҳурматини қозона
олган
2
.
Темурийлар
даврида
бошқа
фанлар
қаторида
тиббиёт
илми
ҳам
қадрланган.
Шифокорлик илмини ривожлантиришда ўтмиш
меъросини ўрганиш ва илмий асарлар ёзиб, уларни
тарғиб қилиш жараёни кенг тарқалган. Бу даврда
Мовароуннаҳр ва Хуросонда кўплаб масжид,
мадраса ва мақбаралар қаторида шифохоналар ҳам
қурилиб, улар асосан вақф мулклари бўлган. Вақф
мулкларидан
тушган
даромадлардан
бошқа
муассасалар
қаторида
шифохоналар
ҳам
таъмирланган,
жиҳозланган.
Шунингдек,
мутавалли, мударрис ва табибларга маош,
талабаларга
бериладиган
нафақалар
ҳамда
мусофирхона ва шифохоналарнинг кундалик
харажатлари (озиқ-овқат, тозалик ва ёритқичлар)
учун сарф этилган
1
.
Аштархонийлардан
бўлган
Субҳонқулихоннинг ўзи ҳам илм-маърифатли
ҳукмдор бўлган. У кўпроқ тиббиётга қизиққан.
Субҳонқулихон Бухорода махсус шифохона- (дори-
ш-шифо) қурдирган. Унда беморлар даволанар ва
тиббиёт фани ўрганилар эди
2
. Бу ерда махсус
тиббиёт кутубхонаси ҳам бўлган. Субҳонқулихон
яхшигина шоир ҳам бўлган. “Нишоний”тахаллуси
билан шеърлар ёзган. Унинг шахсий кутубхонаси
бўлиб, унда кўплаб ноёб китоблар сақланган.
Жумладан унинг шахсан қаламига мансуб бўлган
манбалар ва Субҳонқулихоннинг ўзи ҳақида
ёзилган асарлар ҳам бўлган
3
.
Муҳаммад Ҳусайн Мироки Самарқандий
тиббиёт ва доришуносликка оид бўлган илмий
асарини1541 йилда ёзган. Бу даврда катта
шаҳарларда табиблар беморларни даволаш билан
шуғулланишган. Самарқандда ишлаган табиб
Султон Али касалликлар ва даволаш ҳақида
умумий маълумот берадиган “Дастур ул-илож”
асарини ёзган
4
.
Хулоса қилсак, ўрта асрлар даврида тиббиёт
соҳасида анча ривожланиш бўлганини кўриш
мумкин.Бу даврларда эхтиёждан келиб чиқиб,
ҳукмдорлар шаҳарларда шифохоналар барпо
этишган. Табиблар беморларни шу жойда
даволаганлар.
Улар
ўз
тажрибаларини
рисолаларида
ёзиб
қолдиришга
ҳаракат
қилганлар.Юқорида кўрганимиздек, Ибн Синодек
улуғ мутаффаккир бўлган Исмоил Журжоний ҳам
ўзининг асари билан бутун дунёда бугунги кунгача
машҳурдир.
П
ос
вя
щ
ае
тс
я
к
1
00
-л
ет
и
ю
с
о
дн
я
ро
ж
де
н
и
я
п
ро
ф
ес
со
р
а
К
ар
и
м
а
С
ул
ей
м
ан
ов
и
ч
а
С
ул
ей
м
ан
ов
а
Адабиётлар
П
ос
вя
щ
ае
тс
я
к
1
00
-л
ет
и
ю
с
о
дн
я
ро
ж
де
н
и
я
п
ро
ф
ес
со
р
а
К
ар
и
м
а
С
ул
ей
м
ан
ов
и
ч
а
С
ул
ей
м
ан
ов
а
1.
Маънавият юлдузлари (Марказий Осиёлик машҳур сиймолар, алломалар, адиблар). Абдулла Кодирий
номидаги халқ мероси нашриёти. Тошкент. 2001:138.
2.
Азамат Зиё. Ўзбек давлатчилиги тарихи. (Энг қадимги даврдан Россия босқинига қадар). «Шарк.»
нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси бош тахририяти. Тошкент. 2001:148.
3.
Аҳмедов Б. Амир Темурни ёд этиб. -Т.: “Ўзбекистон”. 1996:9.
4.
Хайруллаев М.М., Ўринбоев А, Бўриев О. ва бошқалар. Темурийлар бунёдкорлиги давр манбаларида.
“Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси”. 1997:20.
5.
Ҳасаний М.,Каримова С.Навоий даври табобати. Тошкент, Ибн Сино номидаги нашриёт,1991.24 б.
6.
Мусаев Н. Ўрта Осиёда деҳқончилик маданияти ва аграр муносабатлар тарихидан. (Тош даври
охирларидан - XX аср бошларига қадар). -Т.: “Фан”.2005:118.
7.
Шамсутдинов Р., Каримов Ш.,Убайдуллаев Ў.Ватан тарихи.(XVI-XX аср бошлари). Иккинчи китоб.
“Шарқ”. Тошкент. 2003:44-45.
8.
Бобобеков Ҳ., Каримов Ш..Содиқов М.,Усмонов Қ., Холбоев С., Шамсутдинов Р.Ўзбекистон тарихи.
Қисқача маълумотнома. “Шарқ”. Тошкент. 2000:130.
9.
Икрамов, А. И., et al. "Методическое руководство «Медицинские основы физического воспитания и
спорта в формировании гармонично-развитого поколения»." Ташкент,«Узбекистон (2011).
10.
Акрамова, Х. А., and Д. И. Ахмедова. "Характерные особенности плацентарного фактора роста
при задержке внутриутробного развития плода." Педиатрия 3-4 (2014): 29-31.
11.
Ahmedova, D. I., and Rahimjanov Sh A. Growth. "development of children. Methodical
recommendation." (2006): 3-82.
12.
Хакимова, Г. Г., А. А. Трякин, and Г. А. Хакимов. "Применение ниволумаба при раке толстой
кишки с синдромом Линча. Клиническое наблюдение." Злокачественные опухоли 10.1 (2020): 41-48.