© TOSHKENT БАУЕАУ STOMАTOLOGIYA INSTITUTI “YOSH бЕШЕАИ KUNLАRI” 2022
1
368
I
ОРТОДОНТИК МИКРОИМПЛАНТЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИ
САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Усмонова М. Болалар стоматология факультети талабаси,
Батиров Б. Ортодонтия ва тиш протезлаш кафедраси магистри
Илмийраҳбар: Шаамухамедова Ф.А. “Ортодонтия ва тиш протезлаш”
кафедраси доценти т.ф.н.
Тошкент давлат стоматология институти, Ўзбекистон
Тадқиқотнинг
долзарблиги:
Ортодонтик
даволашнинг
асосий
элементларидан бири бир ёки бир нечта тишларнинг ҳаракатланиши учун таянч
яратишдир.
Тошкент Давлат Стоматология институти Ортодонтия ва тишларни
протезлаш кафедрасида 2019-йилдан т.ф.д профессор Нигматов Р.Н., Нигматова
И.М. ва 2021-йилдан Лкбаров К. ва Қодиров Ж. лар ортодонтиядан
микроимплантларни қўллаш устида иш олиб боришмоқда.
Тадқиқотнинг максад ва вазифалари:
ортодонтик микроимплантларни
ўрнатиш учун кўрсатмаларни аниқлаш. Микроимплантлар ёрдамида даволаш
режасини тузишни ўрганиш.
Материаллар ва усуллар:
Тадқиқотда тиш-жағ аномалиялари бўлган ва
тўлиқ шаклланган доимий прикусга эга бўлган 68 бемор иштирок этди. Барча
беморлар диагностик текширувдан ўтказилди. Лнтропометрик, цефалометрик
таҳлиллар, компьютер томографияси асосида индивидуал даволаш режалари
тузилди.
Натижалар:
43 беморга (ўрганилганларнинг 63%) даволаш режасида бир
ёки бир нечта ортодонтик микроимплантлар ўрнатилди. Улардан 17 бемор
(40%) даволаш режасида тиш -алвеоляр ўсимта таянчи станционар мақсадида
микроимплантлар ёрдамида чўктирилди; 8 бемор (18,6%) ретенцияга учраган
тишларни тиш ёйига олиб чиқилди; 9 бемор (20,9%) алоҳида тишларнинг
дистализациясини талаб қилди [2]; 7 бемор (16,3%) тиш олишдан сўнг тиш
катаги нуқсонлари ёпилди; 2 беморда (4,6%), окклюзион юзани текислаш учун
юқори ва пастки жағларнинг фронтал тишлари чўктирилди.
Хулоса:
тиш ҳаракати билан ортодонтик даволашда кортикал таянчдан
фойдаланиш даволаш сифатини яхшилайди ва унинг давомийлигини
қисқартиради. Ортодонтик микроимплантлар ёрдамида қўшимча стабилизация
тишларнинг бир қатор ҳаракатларини амалга оширишга имкон беради.
Микроимплантлар билан муваффақиятли даволанишга ортодонт
томонидан эҳтиёткорлик билан даволашни режалаштириш, шунингдек,
ҳаракатлар кетма-кетлигига риоя қилиш ва жарроҳ-стоматолог билан
мувофиқлаштириш орқали эришилади.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Tulyaganov, Dilshat U., et al. "In Vivo Evaluation of 3D-Printed Silica-
Based Bioactive Glass Scaffolds for Bone Regeneration." Journal of Functional
Biomaterials 13.2 (2022): 74.
2. Нигматов, Р., Муртазаев, С., Арипова, Г., Шаамухамедова, Ф.,
Рузметова, И., & Юлдашев, О. (2015). Разработка тактики лечения при случаях
редкой врожденной олигодентии. Stomatologiya, 1(1-2 (59-60)), 143-147.
© TOSHKENT БАУЕАУ STOMАTOLOGIYA INSTITUTI “YOSH бЕШЕАИ KUNLАRI” 2022
1
369
I
3.
Конференция,
VIIЕМ.
"СПУТНИКОВЫЙ
ФОРУМ
ПО
ОБЩЕСТВЕННОМУ ЗДОРОВЬЮ И ПОЛИТИКЕ ЗДРАВООХРАНЕНИЯ."
(2018).
4.
Флейшер,
Григорий. Пропедевтика
детской
ортопедической
стоматологии. Руководство для врачей. Litres, 2022.
5. Билял, Н. М. "Значение Фото-пРотокола пРи диагноСтике ЗуБо-
челЮСтныХ аноМалиЙ в оРтодонтии." Forcipe 3.S (2020): 769-770.