40
подавляющего большинства пациентов из основной группы (87,2%; 41 из 47),
где хороший уровень качества жизни в отдаленные сроки после лечения
отмечен лишь в 63,6% (28 из 44 прослеженных) случаях (/2=7,215; df=2;
p=0,028). При этом, в остальных 12,8% (6 из 47) случаях в основной группе
пациенты характеризовали качество жизни как удовлетворительный уровень.
Выводы.
Разработанный способ локальной протекции афтозного поражения
слизистой оболочки полости рта отечественным препаратом «ГЕПРОЦЕЛ» в
совокупности с системным подходом к лечению стоматита позволил
сократить сроки регенерации эрозивного процесса с 6,8±0,19 до 4,4±0,13 суток
(p<0,001), период полного регресса воспалительных изменений с 10,2±0,31 до
6,9±0,28 суток (p<0,001).
Совершенствование лечебно-профилактических подходов у пациентов с
ХРАС позволило сократить частоту рецидивов заболевания с 45,3% до 18,8%
(p=0,005) и в целом обеспечить более существенное улучшение показателей
качества жизни, определенных в течение 6-12 месяцев после протезирования
по специальному опроснику «OHIP-14», с ростом доли хороших отдаленных
результатов с 63,6% до 87,2% (p=0,028).
Список литературы
1.
Конференция, VIIЕМ. "СПУТНИКОВЫЙ ФОРУМ ПО
ОБЩЕСТВЕННОМУ ЗДОРОВЬЮ И ПОЛИТИКЕ ЗДРАВООХРАНЕНИЯ."
(2018).
2.
Lukovskaya, E. V., Bobyleva, A. A., Pekhk, T. I., Dubitskaya, N. F.,
Petrushenkova, I. A., & Belikova, N. A. (1988). Interaction of cis-bicyclo (4.3. 0)
nona-3, 7-diene with iodine. Synthesis of tricyclo (4.3. 0.0 3, 7) nona-4, 8-diene
(brexa-4, 8-diene). Zhurnal Organicheskoj Khimii, 24(7), 1457-1463.
3.
Арипова, Г. Э., Расулова, Ш. Р., Насимов, Э. Э., & Акбаров, К. С.
ОРТОДОНТИЧЕСКОГО ЛЕЧЕНИЯ ДЕТЕЙ С ДИСТАЛЬНОЙ
ОККЛЮЗИЕЙ ЗУБНЫХ РЯДОВ В ПЕРИОД СМЕНЫ ПРИКУСА.
ТИШ ҚАТОРЛАРИ ДЕФОРМАЦИЯСИ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИ
ОРТОДОНТИК ДАВОЛАШ ЖАРАЁНИДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИ
ГИГИЕНИК ҲОЛАТИ
Саидов А.А., Алиев Ҳ.Р.
Бухоро давлат тиббиёт институти, Ўзбекистон
akbar_saidov_1980@mail. ru
Тиш-жағ ва тишлов деформациялари болалар орасида стоматологик
касалликлар тарқалиши бўйича иккинчи ўринда туради. Уларни ташхислаш ва
даволаш ортодонтиядаги долзарб вазифалардан бири саналади, модомики
улар чайнаш функцияларига таъсир қилиб, нутқ бузилишлари, эстетик
нуқсонларга олиб келади ва инсон салоҳиятини намоён қилишни чекланишига
олиб келиб, ҳаёт сифатини сезиларли равишда пасайтиради.
Тиш қаторлари деформацияси бўлган болаларда ортодонтик даволашни
бошлашдан олдин кенг қамровли клиник текширувлар ўтказилди. Тиш
41
қаторлари деформацияси пайдо бўлиш хавфи бўлган болаларни ўрганиш ва
аниқлаш учун биз томондан 2018-2021 йиллар мобайнида Бухоро вилоят
стоматология поликлиникасида амбулатор даволанишда бўлган ва Бухоро
давлат тиббиёт институтига қарашли стоматология ўқув-илмий-амалий
марказига мурожаат қилган тишлов турли аномалиялари бўлган 202 нафар
болалардан 45 нафари асосий гурухимизга олинди.
Клиник текширувлар умумий қоидаларга асосан стандарт стоматологик
жиҳозлар тўплами ёрдамида олиб борилди: сўров, кўрик, оғиз бўшлиғи
шиллиқ қавати, тиш ва тиш қаторлари, пародонт тўқималари, чайнов
мушаклари, чакка-пастки жағ бўғими текшируви. Сўровда беморларнинг ёши,
ҳаёт тарзи, овқатланиш хусусияти тўғрисидаги умумий маълумотлардан
ташқари, ирсий ва мавжуд умумий соматик касалликлари, тиш - жағ соҳаси
жароҳатлари, зарарли одатлари, тишларнинг чиқиш муддати ва алмашиниши
ҳақидаги маълумотлар инобатга олинди. Сут тишларининг муддатидан олдин
йўқотилиши ва тишларнинг олинган вақти ҳамда унинг сабаблари аниқланди.
Юмшоқ тўқималарни кўрикдан ўтказишда лаб қизил ҳошияси, тил, лаб, лунж
шиллиқ қаватлари, милк сўрғичи, пародонтнинг маргинал қисми, оғиз даҳлизи
чуқурлиги, тил ва лаб юганчалари бирикиши, лунж бурмалари, танглай
муртаги ҳолати ва ўлчамига этибор қаратилди. Оғиз очилиши ва ёпилишида
пастки жағнинг бир меёрдаги ҳаракати, бўғим бошчасининг ҳаракати ва бўғим
чуқурчасидаги жойлашуви баҳоланди. Сагиттал, вертикал ва трансверзал
йўналишларда тиш қаторлари жипслашув хусусияти баҳоланди. Функционал
ташхислаш жараёнида динамик синовлар ўтказилди (нафас олиш, нутқ,
ютиниш). Кўрсатмага мувофиқ Эшлер-Битнер,Ильино-Маркосяннинг клиник
функционал синамалари ўтказилди.
Клиник текширувдан сўнг болаларга ортодонтик аппаратлар тайёрланди
ва ўрнатилди, гигиеник машғулотлар ўтказилди, ортодонтик аппаратларни
парвариш қилиш бўйича тавсиялар берилди. Ортодонтик даволаш ташхисга
мувофиқ равишда олинадиган механик-фаол аппаратлар ва аралаш таъсир
қилувчи аппаратлар ёрдамида амалга оширилди. Асосий гуруҳдаги болалар бу
аппаратлардан кундузи, миофункционал трейнерлар (LM - активатор)дан
кечаси фойдаланишди.
Тиш қаторлари деформацияси бўлган болалар ортодонтик даволаш
режалаштирилган болаларда дастлабки гигиена ҳолати "қониқарсиз" ҳолатга
мос келганлигини кўрсатади ва миқдорий ва сифат жиҳатидан статистик
сезиларли фарқ аниқланмади. Тиш қаторлари деформацияси бўлган болаларда
парадонт тўқималарда РМА (папилла-маргина-альвеоляр) индексининг
қиймати ва Шиллер-Писаревнинг синамаси бўйича яллиғланиш ўзгариши
деярли соғлом гуруҳнинг тегишли маълумотлари билан янада аниқ ва
ишончли фарқланади. Асосий гурухдаги болаларда қон кетиш белгилари 65%
ҳолларда 29 кишида кузатилди. Асосий гуруҳда тиш тошлари 73,3% ва назорат
гуруҳида - 46,6% да аниқланди. Назорат гуруҳида милк ости тиш тошлари 8
нафар болаларда аниқланди, бу 53,3% ни ташкил эди. Асосий гуруҳнинг
болалари ҳам CPITN индексига кўра, гигиеник кўникмаларни ўрганишни,
мотивацияни, , "профессионал" тишларни тозалашни назорат қилишни ўз
42
ичига оладиган профессионал оғиз гигиенасини ўтказишга муҳтож эдилар.
CPITN индексига кўра асосий гуруҳда ушбу тадбирларга бўлган эҳтиёж 82,2%,
назорат гуруҳида - 60% ни ташкил этди. Ортодонтик даволаниш жараёнида
баҳолаш мезонлари сифатида пародонтал тўқималарнинг ҳолатини акс
эттирувчи гигиеник индекслардаги ўзгаришлар динамикаси аниқланди.
Барча беморларда гигиена индекслари ва пародонтал индексларнинг
ошиши тенденциясини кўрсатади. Гингивитнинг белгилари РМА ва Шиллер-
Писаревнинг пародонтал синамаси кўрсаткичларининг ортиши билан назорат
гуруҳи ва асосий гуруҳ маълумотларига нисбатан ишончли (Р<0,01) даражада
ташхисланди. Асосий гуруҳ ва соғлом гуруҳ болаларида Шиллер-Писарев
синамасининг кўрсаткичларида сезиларли фарқ кузатилмади. Асосий
гуруҳдаги болаларда милклар қонашининг аломати 24,4% ҳолларда
аниқланди. Милк усти тиш тошлари асосий гуруҳда 15,5% болаларда
аниқланди.
Хулоса қилиб айтганда барча гуруҳлардаги болаларда оғиз бўшлиғининг
профессионал гигиенаси амалга оширилди: “Тушунарли
стоматология” дастуридан фойдаланган ҳолда мотивация пайдо қилиш,
оғиз бўшлиғининг индивидуал гигиенасини ўргатиш, тиш тошларини
инструментал олиб ташлаш билан тишларни профессионал тозалаш, гигиена
воситалари ва усулларини танлаш. Тақдим этилган маълумотлар ортодонтик
аппаратлар ёрдамида фаол даволашни бошлашдан олдин ва даволаш
жараёнларида профилактик чора-тадбирлар ўтказиш зарурлигини оқлади.
Адабиёт
1.
Флейшер, Григорий. Пропедевтика детской ортопедической
стоматологии. Руководство для врачей. Litres, 2022.
2.
Хабилов, Н. Л., Ф. А. Шаамухамедова, and Г. Э. Арипова.
"Ортодонтия с детским зубным протезированием." Ташкент, 2016.–218
с (2016).
3.
Bardyshev, I. I., A. S. Degtyarenko, and T. I. Pekhk. "8, 13-Epoxylabd-
14-en-19-oic acid—A component of the needles ofPinus sylvestris." Chemistry of
Natural Compounds 18.4 (1982): 447-449.
4.
Нигматова, И., З. Ходжаева, and Р. Нигматов. "Ранняя
профилактика речевых нарушений у детей с использованием
миофункционального аппарата." Stomatologiya 1.4 (73) (2018): 30-33.
5.
Олесов, Е. Е., and В. В. Уйба. "МЕДИКО-ЭКОНОМИЧЕСКАЯ
ЭФФЕКТИВНОСТЬ ПРОФИЛАКТИКИ И ЛЕЧЕНИЯ ЗУБОЧЕЛЮСТНЫХ
АНОМАЛИЙ У ДЕТЕЙ В ПЕРИОД РАННЕГО СМЕННОГО ПРИКУСА."
6.
АРИПОВА, ГАВХАР ЭРКИНОВНА, and ШАХНОЗА
РАСУЛЖАНОВНА РАСУЛОВА. "ПОДХОД К ЛЕЧЕНИЮ ПАЦИЕНТОВ С
ДИСТАЛЬНЫМ ПРИКУСОМ С УЧЁТОМ ТИПА РОСТА ЧЕЛЮСТНЫХ
КОСТЕЙ."
МОЛОДЕЖНЫЙ ИННОВАЦИОННЫЙ ВЕСТНИК Учредители:
Воронежский государственный медицинский университет имени НН
Бурденко
11.S1 (2022): 414-415.