Чўл озуқабоп ўсимликлари интродукцияси, селекцияси ва уруғчилиги йўналишларидаги тадқиқот ишларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари

Поделиться
Раббимов A. (2023). Чўл озуқабоп ўсимликлари интродукцияси, селекцияси ва уруғчилиги йўналишларидаги тадқиқот ишларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари. Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов, 1(1), 137–141. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems-desert-husbandry/article/view/25105
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Ключевые слова:

Аннотация

Чўл -яйлов чорвачилигининг асосий озуқа манбаи бўлиб, табиий яйловлар хизмат қилади ва улардан деярли йил давомида фойдаланилади. Бундай яйловлар майдони Ўзбекистонда қарийиб 20 млн. га ни ташкил қилади. Ўсимлик қоплами, тупроқ-иқлим шароитларига қараб Ўзбекистон яйловлари асосан 3 типга ажратилади: қумли, гипсли чўл яйловлари ва адирлар. Яйловлардан узлуксиз фойдаланиш натижасида ҳозирги кунда катта майдонларда яйлов инқирози юзага келган. Инқироз натижасида яйловларнинг ўсимлик қоплами сийраклашиб, ҳосилдорлиги ва яйлов озуқаси тўйимлилик даражаси пасайиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб қарийиб 9 млн. га яйловда ҳосилдорлик 20 % га, 5 млн. га яйловда-30 % га, 2 млн. га яйловда 40% ва ундан ортиққа пасайган.


background image

137

III. CHO‘L OZUQABOP O‘SIMLIKLARI

INTRODUKSIYASI, SELEKSIYASI VA

URUG‘CHILIGI, YAYLOVLAR EKOLOGIYASI,

FITOMELIORATSIYASI VA

AGROFITOTSENOZLAR YARATISHNING

DOLZARB MUAMMOLARI VA YECHIMLARI



УЎК: 631.525:633.2/.3.(252)

ЧЎЛ ОЗУҚАБОП ЎСИМЛИКЛАРИ ИНТРОДУКЦИЯСИ, СЕЛЕКЦИЯСИ ВА

УРУҒЧИЛИГИ ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИНГ ҲОЗИРГИ

ҲОЛАТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

А.Раббимов-

Уруғчилик ва уруғшунослик лабораторияси

мудири, қ-х.ф.д, К.И.Х.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий тадқиқот институти

Чўл -яйлов чорвачилигининг асосий озуқа манбаи бўлиб, табиий яйловлар хизмат

қилади ва улардан деярли йил давомида фойдаланилади. Бундай яйловлар майдони
Ўзбекистонда қарийиб 20 млн. га ни ташкил қилади. Ўсимлик қоплами, тупроқ-иқлим
шароитларига қараб Ўзбекистон яйловлари асосан 3 типга ажратилади: қумли, гипсли
чўл яйловлари ва адирлар. Яйловлардан узлуксиз фойдаланиш натижасида ҳозирги кунда
катта майдонларда яйлов инқирози юзага келган. Инқироз натижасида яйловларнинг
ўсимлик қоплами сийраклашиб, ҳосилдорлиги ва яйлов озуқаси тўйимлилик даражаси
пасайиб бормоқда. Ҳозирги кунга келиб қарийиб 9 млн. га яйловда ҳосилдорлик 20 % га,
5 млн. га яйловда-30 % га, 2 млн. га яйловда 40% ва ундан ортиққа пасайган.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтида олиб борилаётган

илмий-тадқиқот ишларининг асосий йўналишларидан бири-чўл яйловларидан рационал
фойдаланишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш, табиий флорадан чўл минтақасининг
экстремал шароитларига бардошли, қимматли озуқавий хусусиятларга эга бўлган
ўсимлик турларини излаб топиш, уларни маданий шароитда етиштиришнинг агротехник
тадбирларини ишлаб чиқиш, истиқболли турларнинг маҳаллий навларини яратиш ва
инқирозга учраган яйловлар ҳосилдорлигини қайта тиклаш технологияларини ишлаб
чиқишдан иборат.

Институтда чўл озуқабоп ўсимликлари инродукцияси, селекцияси ва уруғчилиги

йўналишларида кенг қамровли илмий- тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Қимматли
озуқабоп ўсимлик турларидан бўлган изен, терескен, қуйровуқ, камфоросма, чўғон, эркак
ўт, оқ ва қора саксовуллар сингари ўсимлик турларининг 1200 намунасидан ортиқ тирик
генофонди сақланиб келинмоқда ва уларнинг эколого-биологик, хўжаликбоп
хусусиятларини қиёсий ўрганиш натижасида Ўзбекистон чўлларининг турли тупроқ ва
иқлим шароитларида ўсишга ва юқори ҳосил тўплашга мослашган қатор маҳаллий
навларини яратиш борасида селекция ишлари олиб борилмоқда.

Кейинги йилларда интродукцион тадқиқотларга хориж мамлакатларда тарқалган

қурғоқчиликка, тупроқ шўрланишига чидамли, юқори озуқавий хусусиятларга эга бўлган
кўп йиллик озуқабоп ўсимликлар ҳам жалб қилинмоқда. Жумладан, Сурия мамлакатидан
олиб келинган кўп йиллик олабутанинг

Atriplex undulata,

АҚШ нинг Невада штатидан


background image

138

олиб келинган

Atriplex canescens

ўсимлик турлари шулар жумласидандир. Ушбу ўсимлик

турлари Қарнабчўл тупроқ-иқлим шароитларида ўсишга яхши мослашиб, юқори ҳосил
тўплаш имкониятига эга эканлиги аниқланди. Селекция ва танлов ишлари натижасида

Atriplex

undulata

туридан маҳаллий “Ягона” навини яратилиб, Ўзбекистон

республикасида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалик экинлари навлари Давлат
реестрига киритилишига эришилди.Чўл озуқабоп ўсимликлари интродукцияси,
селекцияси ва уруғчилиги йўналишидаги илмий-тадқиқот ишларини янада
ривожлантиришда Халқаро илмий ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатиш муҳим
аҳамиятга эга. Шу боис, институт томонидан БМТ нинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги
ташкилоти (FAO), Швейцариянинг CARITAS Халқаро илмий ташкилотлари билан ўзаро
ҳамкорлик ўрнатилган. Ушбу ҳамкорлик ўзаро тажриба алмашиниш, ўсимликлар
генофондини бойитиш ишларида ўз амалий натижаларини бермоқда.

Кўп йиллик интродукцион ва селекцион тадқиқотлар натижасида маҳаллий ёввойи

флора намоёндаларидан институтда чўл озуқабоп ўсимлик турларининг 15 дан ортиқ
маҳаллий навлари яратилди. Ушбу навлар жумласига қора саксовулнинг “Нортуя”,
чўғоннинг “Жайхун”, изеннинг “Карнабчульский”, “Пустынный”, “Отавный”, “Нурота”,
“Сахро” навларини, терескеннинг “Тўлқин”, камфоросманинг “Согдиана”, қуйровуқнинг
“Первенец Карнаба”, “Сенокосный”, астрагалнинг “Оқтоғ”, эркак ўтнинг “Ишонч”,
қўнғирбошнинг “Роҳат”, маҳаллий сув ресурсларидан фойдаланиб чўлда озуқа
етиштиришни интенсивлаштиришда истиқболли бўлган маккасупургининг “Малика”
навларини киритиш мумкин. Ушбу навлар иштирокида барпо этилган кўп компонентли
яйлов агрофитоценозларининг ҳосилдорлиги турли йилларда 15-25 ц/га қуруқ массани
ташкил қилиши ишлаб чиқариш тажрибалари натижаларига кўра исботланди.

Қарнабчўлда барпо этилган кўп компонентли яйлов агрофитоценози


Чўл озуқабоп ўсимлик турлари билан интродукция, селекция ва уруғчилик ишлари

бўйича олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари ушбу йўналишлардаги
тадқиқот ишларини янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатмоқда. Ҳозирги кунда
институт томонидан чўл озуқабоп ўсимликлари генофондини бойитиш, уларнинг
хўжаликбоп хусусиятларини маҳаллий шароитларда қиёсий баҳолаш ва истиқболли
селекция манбаларини танлаш, янги маҳаллий навларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот
ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, қимматли озуқабоп бута ўсимликлардан бўлган
Палецкий черкезининг маҳаллий навини яратиш бўйича селекция-танлов ишлари олиб
борилмоқда.


background image

139

Чўл озуқабоп ўсимликлари билан селекция ишларини олиб бориш ҳозирги кунгача

генофондни ўрганиш ва истиқболли селекция манбаларини танлаш, яъни аналитик
селекция услубидан фойдаланиб келинмоқда. Аммо, селекцияда қўлланиладиган
услубларини такомиллаштириш орқалигина янги навларни яратиш жараёнини
жадаллаштириш мумкин. Шу боис, селекция ишлари олиб борилаётган қимматли
озуқабоп ўсимлик турларининг биологик, генетик хусусиятларини чуқур ўрганиш орқали
селекциянинг самарали усулларидан, жумладан полиплоидия, дурагайлаш каби
замонавий услубларини қўллаш мумкин. Демак, селекцион тадқиқотларнинг устувор
йўналишлари бўлиб, селекция манбаининг биологик, экологик, физиологик, цитогенетик
хусусиятларини ҳар томонлама ўрганиш ҳисобланади.

Кўп компонентли юқори ҳосилли яйлов агрофитоценозлари кузги-қишки

мавсумларда чорва ҳайвонларини яйловда тўйимли озиқлантириш имконини беради.
Турли ҳаётий формалар, турлар ва навлар уруғларининг ҳар хил нисбатлардаги
аралашмаларининг экилишига қараб йилнинг турли мавсумларида фойдаланишга тавсия
этиладиган яйлов агрофитоценозларини яратиш технологиялари ҳам ишлаб чиқилди.

Ҳозирги кунда 500-600 бош қўйлар боқилаётган ҳар бир отарлар қошида юқори

ҳосилли яйловлар барпо қилиш кунлик шиоримизга айланиши керак. Бу эса ўз навбатида
қўйларни куз ва қиш мавсумларида яйлов озуқаси билан тўлиқ таъминлаш ва қишловдан
беталафот олиб чиқиш имконини берса, иккинчидан, маълум майдондаги яйловларга дам
бериш, ўсимлик қопламининг қайта тикланишига имкон яратиш ва муҳими, яйловлардан
мавсумий фойдаланиш тизимини жойларда жорий қилиш имконини ҳам яратади. Яйлов
хўжалигини ривожлантиришда ҳозирги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири
яратилган навларнинг уруғчилик майдонларини жадал кенгайтиришдир.

Чўл озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги Собиқ Совет тузими даврида, яъни 1975-

1985 йиллар давомида Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшробод туманларида
ривожланган бўлиб, асосан изен ўсимлиги етиштириладиган майдонлар 2,5-3,0 минг
гектарни ташкил қилган. Ушбу уруғчилик майдонларини барпо қилиш ишлари Давлат
томонидан молиялаштирилган “Республика яйлов- мелиоратив трести” ва унинг ҳудудий
бўлинмалари томонидан амалга оширилган. Масалан, Нуробод туманидаги собиқ
“Қарнаб” Давлат наслчилик заводи ҳудудида 1,5 минг гектар изензорлар мавжуд бўлиб,
ҳар йили 100-120 тонна изен уруғлари йиғиб олинган ва асосан Қозоғистон, Доғистон,
Тожикистон республикаларига сотилган. Хўжалик уруғчиликдан катта даромад олган.
Хўжаликда махсус “Изен” бригадаси фаолият кўрсатган, уруғчилик майдонларини
қўриқлаш, уруғларни йиғиб-териб олиш ишлари ушбу бригада томонидан амалга
оширилган.Уруғчилик майдонларидан охирги марта уруғ йиғиб олиш ишлари 1985 йилда
амалга оширилган, уруғга талаб бўлмаган, йиғиб олинган уруғлар чорва озуқаси
сифатида ишлатилган. Кейинчалик, уруғчилик майдонларидан яйлов сифатида
фойдаланилган, улардан узлуксиз фойдаланиш натижасида изен ўсимлиги ўсимлик
қопламидан батамом йўқолиб кетган.

Кейинги

35-40

йиллар

мобайнида

Республикамизда

яйловларни

фитомелиорациялаш ишлари умуман олиб борилмади. Яйловлардан тартибсиз ва
узлуксиз, меъёридан бир неча баробар ортиқ фойдаланиш оқибатида яйлов инқирози
жадаллашиб кетди. Яйловлар ҳолатини ўрганиш, баҳолаш, уларни муҳофаза қилиш,
улардан мавсумий фойдаланиш тизимини жорий қилиш ишлари батамом унутилди,
аксинча, яйловларни ҳаддан ташқари эксплуатация қилиш, максимал фойда олиш
ҳанузгача давом этиб келмоқда. Натижада, ҳозирги кунга келиб, 9,0 млн. гектар яйловда
ҳосилдорлик 20% га, 5,0 млн. гектарда 30% га, 2,5 млн. гектарда 40 ва ундан ортиқ
фоизга пасайган. Мавжуд маълумотларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, ҳозирги
кунда 20 млн. гектар чўл яйловларининг 10 млн. гектари яхшиланишга муҳтож аҳволда.


background image

140

Маълумки, чорвачиликни барқарор ривожлантиришнинг асосий омили- мустаҳкам

озуқа базасидир. Яйлов чорвачилигининг асосий озуқа манбаи бўлиб чўл ва ярим чўл
яйловлари хизмат қилар экан, соҳани келгусида ривожлантириш бевосита яйловлар
ҳосилдорлигини ошириш билан боғлиқ.

Яйловлар ҳосилдорлигини оширишнинг илмий- амалий, экологик, фитоценологик

ва технологик асослари Республикамизда алла қачон ишлаб чиқилган ва бу борада
мамлакатимиз жаҳонда етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистон табиий
яйловларининг ўртача ҳосилдорлиги гектаридан 3,0 центнер қуруқ массани ташкил
қилади. Қурғоқчил йилларда ушбу миқдор 2,5- 3 маротабага пасайиб кетади. Яйловларни
қисман яхшилаш, яъни яйлов иҳотазорларини барпо қилиш технологиясини жорий
қилиш орқали, табиий яйловлар ҳосилдорлигини 20% га, ўрмон ихота полосаларидаги
ҳосилдорликни 15-25 ц/га га етказиш мумкин. Ушбу технологияни жорий қилиш орқали
яйловлардан мавсумий фойдаланиш тизимини ҳам йўлга қўйиш мумкин, яъни полосалар
орасидаги табиий яйловлардан баҳор ва ёз ойларида, полосалардан эса куз ва қиш
мавсумларида фойдаланиш имконияти юзага келади.

Юқорида тавсифи келтирилган технологияларни жорий қилиш ўз навбатида зарур

ассортиментдаги ва ҳажмдаги уруғларни етиштиришни, яъни чўл озуқабоп ўсимликлари
навлари уруғчилик тизимини йўлга қўйишни тақозо қилади.

Қишлоқ хўжалик экинлари уруғчилик тизими асосан икки звенодан ташкил топади:

-биринчи звено-

нав оригинатори, яъни нав яратилган илмий ташкилот бўлиб,

навларнинг бирламчи уруғчилиги бўйича илмий-амалий ишлар олиб борилади, навнинг
тозалигини таъминлаш бўйича агротехник чора-тадбирлар ва танлаш-саралаш ишлари
амалга оширилади. Нав оригинатори уруғчилик хўжаликларини элита ва биринчи
репродукция уруғлари билан таъминлайди.

-иккинчи звено

- уруғчилик хўжаликлари бўлиб, навларнинг товар уруғларини

етиштириш ва ишлаб чиқариш ташкилотларини уруғ билан таъминлаш функциясини
бажаради. Чўл озуқабоп ўсимликлари уруғчилик тизимида ушбу функцияни Бухоро чўл-
яйлов ўсимликлари уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш маркази амалга ошириши
мақсадга мувофиқ бўлади.

Яйлов иҳотазорларини яратишда асосан саксовул ўсимлигидан фойдаланилади.

Саксовул уруғларини етиштириш Республика ўрмон хўжаликларида яхши йўлга
қўйилган ва зарур уруғларни етиштиришда ҳудудий ўрмон хўжаликлари
имкониятларидан кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Чўл озуқабоп ўсимлик навлари бирламчи уруғчилик майдонларини барпо қилиш

мақсадида қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институтида 2019 йилда 200
гектар майдон атрофи сим тўрлар билан ўралиб, 64 гектар майдонга изен,чўғон, олабута,
терескен сингари ўсимлик навлари уруғлари экилди. 2023 йилнинг охирида 200 гектар
майдонни тўлиқ ўзлаштириш режалаштирилган. 2023-2024 йиллардан бошлаб мавжуд
уруғчилик майдонларидан йилига 10-15 тонна уруғ ишлаб чиқариш бошланади ва
қоракўлчилик ривожланган вилоятларда уруғчилик майдонларини барпо қилиш учун
сарфланиши мумкин. Технологик параметрлар бўйича 1 га уруғчилик майдонини барпо
қилиш учун ўртача 12-15 кг уруғ сарфланади, яъни 15 тонна уруғлар 1300-1500 гектар
майдонда уруғчилик майдонларини барпо қилиш имконини беради.

Чўл озуқабоп ўсимлик навлари уруғчилигини ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи

қатор омиллар мавжуд. Жумладан, уруғчилик инфратузилмасининг мутлақо йўқлиги.
Уруғларни йиғиб- териб олиш ишлари фақат қўл кучи ёрдамида амалга оширилади, уруғ
йиғиш, тозалаш, қуритиш механизмлари мавжуд эмас. Чўл шароитида уруғларни
қуритиш, тозалаш ишларини бажаришда зарур бўлган асфалтланган майдончалар, усти
ёпиқ айвонлар, омборхоналар мавжуд эмас. Уруғ йиғиш даврида ишчи ва


background image

141

хизматчиларнинг дам олиши учун зарур ётоқхоналар, уруғ сифатини назорат қилиш учун
лаборатория бинолари узоқ чўл ҳудудида мавжуд эмас.

Уруғчилик тизимини илмий асосда ташкил қилиш ўта муҳим ҳисобланади. Бунда

навларнинг уруғчилик майдонларини илмий асосда районлаштириш уруғ сифати ва
ҳосилдорлигига бевосита таъсир қилади. Ваҳоланки, турли иқлим ва тупроқ шароитли
чўл минтақасининг барча ҳудудларида ўсиб, юқори самара берувчи универсал навлар
мавжуд эмас. Ўзбекистон республикасининг “Уруғчилик тўғрисида” ги қонунида
Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари навлари
Давлат реестрига киритилган уруғлардангина фойдаланиш мумкинлиги кўрсатилган.
Ҳозирги кунда уруғчилик инспекцияларида чўл озуқабоп ўсимликлари уруғларининг
экинбоплик сифатларини сертификатлаш ишлари йўлга қўйилмаган. Чунки,
инспекциялар мазкур ўсимликларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш услублари билан
таъминланмаган. Шу боис, институтда уруғларнинг унувчанлигини аниқлашнинг тезкор
усулларини, истиқболли навларнинг уруғчилик майдонларини барпо қилишнинг
агротехник асосларини, навлар уруғлари сифат кўрсаткичларига техник шартлар ишлаб
чиқиш чўл озуқабоп ўсимликлари уруғчилиги ва уруғшунослиги соҳасидаги илмий-
тадқиқот ишларининг устувор йўналишлари қилиб белгилаб олинди. Институтда ҳозирги
кунда истиқболли навларнинг бирламчи уруғчилик майдонларидан йилига 5-7 тоннадан
уруғлар етиштириш ишлари йўлга қўйилган. Ушбу навларнинг оригинал уруғларидан
Бухоро яйлов ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази томонидан
уруғчилик майдонларини барпо қилиш ва кенгайтиришда фойдаланишни йўлга қўйиш
мақсадга мувофиқ бўлади. Фикримизча, юқоридаги муаммоларни ҳал қилишда Бухоро
яйлов ўсимликлари уруғчилиги илмий-ишлаб чиқариш маркази қоракўлчилик ва чўл
экологияси илмий-тадқиқот институти билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиб, институт
олимлари билан маслаҳатлашиб, фикр алмашиниб иш тутса, соҳа бўйича илмда
эришилган ютуқларни ишлаб чиқариш соҳасига кенг жорий қилиш ва республикамизда
яйлов хўжалигини ривожлантиришга қўшилган катта ҳисса бўлади.


УЎК: :631.55.01+633.39

ИЗЕН НАВЛАРИ УРУҒЧИЛИК МАЙДОНЛАРИНИ БАРПО ҚИЛИШНИНГ

АГРОТЕХНИК АСОСЛАРИ

А.Раббимов

-қ.х.ф.д., К.И.Х.

Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти


Аннотация.

Мақолада изен навлари уруғчилик майдонларини барпо қилишда ерга

ишлов бериш, ўсимликларнинг гектардаги оптимал туп сонлари ва уруғчилик
майдонларини парваришлаш агротехник тадбирлари бўйича маълумотлар келтирилган.

Калит сўзлар:

изен, шудгорлаш, ҳосилдорлик, уруғ сифати, уруғ махсулдорлиги,

уруғ ҳосили,уруғ тозалиги,

Annotation.

The article provides information on tillage, optimal number of plants per

hectare, and agrotechnical measures for maintenance of seedbeds in the establishment of
seedbeds of izen varieties.

Key words:

Kochia prostrata, ploughing, productivity, seed quality, seed productivity,

seed yield, seed purity.

Кириш.

Яйловлар мамлакатимиз чўл чорвачилигининг асосий озуқа манбаи бўлиб,

улардан йил бўйи фойдаланиш имконияти мавжуд. Аммо, қоракўлчилик яйловларининг
ҳозирги ҳолати соҳани барқарор ривожлантириш талабига жавоб бермайди. Чунки,
яйловлар ҳосилдорлиги паст, қуруқ масса ҳисобида гектарига 1,5-3,0 центнердан

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 10 июнида қабул қилинган “Ерлар деградациясига қарши курашишнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-277 сонли қарори. Lex.uz.

Доспехов Б.А. Методика полевого опыта. М.: «Колос», 1979. – 350 с.

Кулешов Н.Н. Агрономическое семеноведение. М., Сельхозиздат, 1963.-312 с.

Леурда И.Г., Бельских Л.В. Определение качество семян. М., «Колос»,1974.-100 с.

Раббимов А. Ўзбекистонда изен (Kochia prostrata (L) Schrad) ўсимлиги ва ундан фойдаланиш. Самарқанд, 2014. “Zarafshon” нашриёти ДК.- 111б.

Шиманов В.Г., Назарюк Л.А. Биохимические особенности новых кормовых растений и их значение для селекции.- В кн.: Материалы Всесоюзного совещания «Состояние и перспективы селекции и интродукции кормовых растений для пустынной и полупустынной зон». Самарканд, 1979. - С.39-40.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов