Қашқадарѐ вилояти адир яйловларининг ҳосилдорлик динамикаси

CC BY f
208-209
4
2
Поделиться
Рахимов, У. (2023). Қашқадарѐ вилояти адир яйловларининг ҳосилдорлик динамикаси. Актуальные проблемы пустынного животноводства, экологии и создания пастбищных агрофитоценозов, 1(1), 208–209. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems-desert-husbandry/article/view/25165
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мақолада Қашқадарё вилоятининг адир яйловлари ҳосилдорлиги бўйича маълумотлар баён қилинган.


background image

208

УЎК:633.2/.3.03.(213.52)

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ АДИР ЯЙЛОВЛАРИНИНГ ҲОСИЛДОРЛИК

ДИНАМИКАСИ

У.Ў.Рахимов

–мустақил тадқиқотчи

Қарши Давлат ирригация ва агротехнологиялар институти

Аннотация

. Мақолада Қашқадарё вилоятининг адир яйловлари ҳосилдорлиги

бўйича маълумотлар баён қилинган.

Калит сўзлар:

адирлар, ўсимлик қоплами, иқлим хусусиятлари, трансект,

ёғингарчилик, ҳосилдорлик, фитомелиорация.

Annotation.

The article describes the data on the productivity of hill pastures of

Kashkadarya region.

Key words:

hills, plant cover, climatic features, transect, precipitation, productivity,

phytoremediation.


Кириш.

Қашқадарѐ вилояти республикамизда яйлов чорвачилиги ривожланган

йирик регионлардан бири ҳисобланади. Вилоятнинг Муборак, Косон туманлари
яйловлари тоғ олди чўл минтақаси яйловларига хос ўсимлик қопламига эга бўлса, Ғузор,
Дехқонобод, Қамаши, Шахрисабз, Китоб, Чироқчи туманлари яйловлари эса адир
минтақаси яйловларига хос бўлиб, ўсимлик қоплами асосан эфемер ва эфемероид
турлардан ташкил топган. Адир яйловларининг яйлов чорвачилигида қулайлик ва шу
билан бирга ноқулайлик томонлари мавжуд. Яйловларнинг қулайлик томонларига
баҳорги мавсумда чорва ҳайвонларини юқори тўйимли, аъло даражада ейилувчангликка
эга барра ўтлардан иборат озуқа билан таъминлаш хусусиятини киритиш мумкин.
Ноқулайлик томонларига эса яйлов ҳосилдорлигининг гидротермик шароит билан узвий
боғлиқлигини, ѐзги мавсумдан бошлаб озуқа захираларининг кескин камайиб кетишини
ва куз-қиш мавсумларида фойдаланиш учун деярли яроқсиз ҳолда бўлишини киритиш
мумкин.

Кейинги йилларда глобал иқлим ўзгариши яйловлар ўсимлик қопламининг

ривожланиши ва ҳосилдорлик кўрсаткичларига ўз салбий таъсирини ўтказмоқда. Бу
ҳолат бевосита йиллик ѐғингарчилик миқдорининг камайиши, қор шаклидаги
ѐғингарчиликнинг тезда эриб кетиши, тупроққа намликнинг сингишининг камайиши,
физик буғланишнинг кучайиши каби ҳолатлар натижасидир. Шу боис, адир
яйловларининг кейинги йиллардаги ҳосилдорлик динамикасини мониторинг қилиш
яйлов чорвачилиги озуқа захираларини мустаҳкамлашнинг самарали йўлларини
белгилаш имконини беради.

Тадқиқотлар мақсади.

Қашқадарѐ вилояти адир яйловларининг кейинги йилларда

юзага келган иқлим хусусиятлари шароитида ҳосилдорлик динамикасини ўрганишдан
иборат.

Тадқиқот услублари.

Тадқиқотларни олиб боришда табиий яйлов ва

пичанзорларда геоботаник тадқиқотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланмалардан [2; 3]
фойдаланилди.

Тадқиқот натижалари.

Тадқиқотлар 2021-2023 йиллар давомида Қашқадарѐ

вилоятининг Нишон, Ғузор ва Қамаши туманларида олиб борилди. Тадқиқот йилларида
турли йилларда йиллик ѐғингарчилик миқдорининг турлича бўлганлиги кузатилди.
Масалан 2021-2023-йиллар иқлим хусусиятлари жиҳатидан бир-биридан кескин фарқ
қилиб, 2021-йилни серѐғин, 2022-йилни ўртача ва 2023-йилни эса қурғоқчил йиллар
қаторига қўшишимиз мумкин. Қашқадарѐ вилоятининг Нишон, Ғузор ва Қамаши
туманлари яйловлари денгиз сатҳидан турли баландликларда жойлашган ва туманларда
бўладиган ѐғингарчилик миқдорлари ҳам турлича. Масалан, 2021-йилда Нишон туманида


background image

209

ѐғингарчилик миқдори 96,3 мм ни, Ғузор туманида 163,2 мм ни ва Қамаши туманида 172
мм ни ташкил қилгди. 2022-йилда эса бу кўрсаткич Нишон туманида 201,4 мм ни, Ғузор
туманида 238,7 мм ни ва Қамаши туманида эса 319 мм ни ташкил қилди.

Ўта қурғоқчил йил ҳисобланган 2023-йилнинг баҳор мавсумида эса ѐғингарчилик

миқдори Нишон туманида 49,3 мм ни, Ғузор туманида 71 мм ни ва Қамаши туманида 90
мм ни ташкил қилди. Турли йиллардаги юзага келган иқлим шароитларига қараб,
яйловлар ҳосилдорлиги ҳам турлича бўлганлиги кузатилди. Яъни, 2021 йилда Нишон
тумани яйловларининг ҳосилдорлиги гектаридан 1,7 центнерни ташкил қилган бўлса,
2022-йилда бу кўрсаткич 2,3 ц/га ни, Ғузор туманида эса мутаносиб равшда 2,5 ва 2,8
ц/га ни, Қамаши туманида эса 3,2 ва 4,6 ц/га қуруқ массани ташкил қилди. Ғузор
туманида кўп йиллик кўрсаткичлар бўйича ўртача ѐғингарчилик миқдори 285 мм бўлган
[1].

Ҳозирги кунга келиб, глобал иқлим ўзгариши натижасида йиллик ѐғингарчилик

миқдори ҳам ўзгарганлиги кузатилмоқда. Кейинги икки йилда, яъни 2021-2022 йилларда
ўртача ѐғингарчилик миқдори 200,9 мм ни ташкил қилади. Агарда ўта қурғоқчил келган
2023 йилги кўрсаткичларни қўшсак, бу миқдорнинг янада камайишидан дарак беради.
Демак, кейинги йилларда ѐғингарчилик миқдорининг кескин камайиши кузатилмоқда. Бу
ҳолат албатта яйловлар ҳосилдорлигига ўз салбий таъсирини ўтказмоқда. Яйловлар
ҳосилдорлигини белгиловчи қиш ва баҳор мавсумларида ѐғадиган ѐғингарчилик миқдори
туманларда бир хил эмас. Ғузорда бу кўрсаткич 2023- йилда 71мм, Нишонда 49 мм ва
Қамашида эса 90 мм бўлган. Шу боис, Нишон яйловларининг ҳосилдорлиги атиги 0,7
с/га, Ғузор яйловлариники 1,9 с/га ва энг юқори ҳосилдолик Қамаши яйловларида бўлиб,
гектаридан 2,7 сентнерни ташкил қилган (1-жадвал). Ушбу кўрсаткичлар адир
яйловларида қурғоқчил келган 2023-йилда эфемер ва эфемероид турларнинг баҳор
мавсумида яхши ривожланмай қолганлигидан дарак беради.

1-жадвал

Қашқадарѐ вилояти адир яйловларининг ҳосилдорлик динамикаси, ц/га

Туманлар

2021-йил

2022-йил

2023-йил

Нишон

1,7

2,3

0,7

Ғузор

2,5

2,8

1,9

Қамаши

3,2

4,6

2,7

Ваҳоланки, адир яйловларининг ҳосилдорлиги иқлими қулай келган йилларда ушбу

кўрсаткичлардан камида 2-3 маротаба юқори бўлишини жадвал маълумотлари исботлаб
турибди.

Хулосалар.

1.

Қашқадарѐ вилояти адир яйловлари минтақасида глобал иқлим

ўзгариши оқибатида кейинги 48-50 йил давомида ўртача йиллик ѐғингарчилик миқдори
сезиларли камайган (ғузор туманида бу кўрсаткич 84,1 мм ни ташкил қилмоқда) ва бу
яйловларнинг ўртача ҳосилдорлигининг пасайишига олиб келмоқда.

2. Қашқадарѐ вилоятининг адир яйловлари ҳосилдорлиги йиллик ѐғингарчилик

миқдори ва яйловларнинг денгиз сатҳидан баландликда жойлашган ўрнига қараб кейинги
йилларда 0,7-4,6 ц/га қуруқ масса атрофида ўзгариб туради ва мавжуд чорва
ҳайвонларини яйлов озуқаси билан тўлиқ таъминлаш имконини бермайди.

3. Вилоятнинг адир минтақасида кўп йиллик, узоқ вегетация даврига эга бўлган чўл

озуқабоп ўсимлик тур ва навларини синаш, истиқболли тур ва навлар уруғчилигини
йўлга қўйиш, юқори ҳосилли яйлов агрофитоценозларини барпо қилиш долзарб вазифа
ҳисобланади.

Фойдаланилган адабиётлар

1. Гаевская Л.С., Сальманов Н.С. Пастбища пустынь и полупустынь Узбекистана.

Ташкент, Изд-во «Фан» УзССР, 1975.-138 с.

Библиографические ссылки

Гаевская Л.С., Сальманов Н.С. Пастбища пустынь и полупустынь Узбекистана. Ташкент, Изд-во «Фан» УзССР, 1975.-138 с.

Методические указания по геоботаническому обследованию естественных кормовых угодий Узбекистана / Отв. руковд. А.И.Гранитов, главный геоботаник отдела пастбищ института по землеустройству “Узгипрозем”. - Ташкент, 1980. - 170 с.

Рузметов М.И., Тўраев Р.А. Ўзбекистоннинг табиий яйлов ва пичанзорларида геоботаник тадқиқотлар ўтказиш бўйича услубий қўлланма. Тошкент, 1918. – 155 б.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов