Чанок-сон бугими тугма дисплазиясини эрта ташхислаш усуллари

CC BY f
116-121
418
9
Поделиться
Ахтамов, А., & Ишанкулов, Ш. (2014). Чанок-сон бугими тугма дисплазиясини эрта ташхислаш усуллари. Журнал проблемы биологии и медицины, (1 (77), 116–121. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_biology/article/view/4395
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Чанок-сон бугими дисплазияси беморларнинг фаол харакат ва мехнат кобилятини бузилишига сабаб булувчи таянч-харакат аъзоларининг энг куп таркалган тугма хасталикларидан бири хисобланади. Чанок-сон бугими дисплазиясида бугим хосил булишига катнашувчи барча суяк-тогайлар, бойлам, мушак, бугим девори, кон-томир ва нерв толаларининг ривожланиш жараёни бузилади. [21, 26].

Похожие статьи


background image

116

Проблемы биологии и медицины, 2014, №1 (77)

УДК 617.582-001.6-053.1-091.8-089

ЧАНОК-СОН БУГИМИ ТУГМА ДИСПЛАЗИЯСИНИ ЭРТА ТАШХИСЛАШ УСУЛЛАРИ

А.А. АХТАМОВ, Ш.З. ИШАНКУЛОВ
Самарканд Давлат медицина институти, Узбекистон Республикаси, Самарканд

Чанок-сон

бугими

дисплазияси

беморларнинг

фаол

харакат

ва

мехнат

кобилятини бузилишига сабаб булувчи таянч-
харакат аъзоларининг энг куп таркалган тугма
хасталикларидан бири хисобланади.

Чанок-сон бугими дисплазиясида бугим

хосил булишига катнашувчи барча суяк-
тогайлар, бойлам, мушак, бугим девори, кон-
томир ва нерв толаларининг ривожланиш
жараёни бузилади. [21, 26].

«Чанок-сон

бугими

дисплазияси»

иборасини

биринчи

бор

Хильгенрейнер

(Hilgenreiner) куллади ва унинг фикрича тугма
чикиш дисплазия натижасида ривожланади.
Холбуки, дисплазия тугма чикишга айланмайди.

Купчилик

мутахассислар

томонидан

мазкур концепция уз тасдигини топган булсада,
лекин баъзи муаллифлар чанок-сон бугими
дисплазиясини тугма чикиш натижаси деб
таърифлайдилар [6, 9, 16, 26].

Чанок-сон бугими дисплазияси тугма

чикиш тушунчасига кура кенгрок маъно касб
этади. Чунки дисплазия чанок-сон бугими барча
компонентларининг ривожланиш жараёнининг
бузилишини характерлайди.

Чанок-сон

бугимининг

етук

ривожланишини

бахолашда

турли

классификациялар

мавжуд.

Амалиётда

дисплазиянинг уч боскичли классификациясини
куллашни купгина мутахассислар маъкул
курадилар.
1.Чанок-сон бугими дисплазияси
2. Диспластик тугма ярим чикиш.
3. Диспластик тугма чикиш.

Соннинг чин тугма чикиши, яъни

хомиладаёк шаклланиб (тератоген) тугма чикиш
билан тугилиш кам учрайди. Тугма чикишлар
асосан чанок-сон бугимининг диспластик
хасталаниши

натижасида

постнатал

(тугилишдан сунги) даврда ривожланади [17,
36].

Чанок-сон бугимининг дисплазиясини

даволаш самарадорлиги бемор ёшига тескари
пропорционал.

Касалликни турт-олти ойгача булган

болаларда клиник ва рентгенологик текшириш
хамда ташхис куйиб даволаш чора-тадбирларини
эрта куллаш бугунги кунда коникарли деб
булмайди ва 30-40% ни ташкил этади. Холбуки,
илмий манбаларга кура касалликни бола уч

ойлик

булгунча

аниклаб

даволаш

97%

беморларда яхши натижалар бериши мумкин.
Бола олти ойликдан сунг касаллик кеч
аникланиб даволанса факат 30% беморларда
яхши натижаларга эришиш мумкин (7).

Даволаш муддати ва унинг давомийлиги

хам бола ёшига боглик. Бола 3 ойлик булгунча
даволаш муддати 3-5 ой, 3-6 ойликда 10-12 ой, 6-
12 ойлик булса 12-18 ой, бир ёшдан катта булса
икки уч йилдан йигирма йилгача давом этиши
мумкин (4).

Шундай килиб, даволаш муолажалари

канча эрта бошланса, даволаш натижалари хам
шунча яхши булади. Шунинг учун хам бола ёши,
даволаш муддати хамда унинг давомийлиги
канчалик бир-бирига боглик булса касалликни
эрта аниклаш хам шунчалик долзарб ва бугунги
кунда

ечимини

топиши

зарур

булган

муаммолардан бири хисобланади.

Бемор болаларни клиник текширишга

азалдан катта эътибор берилади.

Чанок-сон бугими дисплазияси ва тугма

чикишида энг асосий аломатлардан бири
«шилкиллаш» – Маркс-Ортолани аломати булиб
касалликнинг

жуда

ишончли

белгиси

хисобланади. Лекин бола бир ойлик булгунча
мазкур аломат йуколади ва бир ёшдан сунг
кузатилмаслиги хам мумкин. Бугунги кунда
баъзи мутахассислар мазкур аломат эхтимолдан
холи эмас ва унча хам ишончли эмас деган
фикрни билдиришмокда [23].

Чунки дисплазиянинг оддий формасида

мазкур аломат учрамайди. Чакалокларда ва
кукрак ёшидаги бола сон бугимларининг
ташкарига кериш харакат хажмининг чекланиб
колишига

мутахассислар

катта

эътибор

берадилар.

Мазкур аломат бугимни тулаконли

текширишга ундайди. Лекин, жуда эътибор
билан текшириш зарурки, мазкур аломат
марказий нерв системасининг гипоксия билан
кузатилган жарохатланишларида, тиреотоксик
миопатияда хам кузатилиши мумкин.

В. Путти сонниг тугма чикишида оёк

кафти ташкарига буралиб туришига эътибор
берди.

Соглом муътадил бугимда 6 та тери

бурмалари кузатилади. Соннинг олд-медиал
юзасида чов аддуктор ва тизза юкорисида, орка


background image

А.А. Ахтамов, Ш.З. Ишанкулов

Биология ва тиббиёт муаммолари, 2014, №1 (77)

117

медиал юзада, думба, сон ва тизза ости тери
бурмалари мавжуд.

Чанок-сон бугими дисплазиясида мазкур

тери бурмалари номутаносиб жойлашади ёки
битта кушимча тери бурмаси кузатилиши
мумкин. Шу билан бирга, мазкур холат
гипотрофик

болаларда,

неврологик

касалликларда

касаллик

икки

томонлама

учраганда эхтимоли кам булади [33, 34].

Одатда чакалокларда бир томонлама

нисбий калталик кузатилмайди. Кукрак ёшидаги
болаларда бир томонлама тугма чикишда
мушаклар кучининг ошиши ва куймич косача
пештоки томонидан таянч булмагач соннинг
проксимал

учлиги

краниал

юза

буйлаб

(ташкарига ) силжийди [9, 23].

Икки томонлама тугма чикиш ва оддий

дисплазия бор булган 3-4 ойлик болаларда хам
нисбий калталик кузатилмайди [9, 23].

Илмий адабиётларда касалликнинг яна

куплаб клиник аломатлари баён этилган.
Булардан Peltesnon, Luindloff, Joachimsahl,
Ляндерс аломатлари мавжуд [2, 7, 33].

Шундай килиб, юкорида кайд этилган

аломатларнинг бирортаси хам абсолют белги
булолмайди ва нисбийдир. Баъзи клиник
белгилар дисплазиянинг оддий формасида ёки
икки томонлама тугма чикишда уз кийматини
йукотса, бошка бири иккинчи бир касалликда
хам учрайди ва потогноматик белги була
олмайди. Учинчиси эса соглом болаларда хам
кузатилиши мумкин. Факат бир неча клиник
белгиларнинг биргаликда кузатилиши касаллик
эхтимоли борлигидан далолат беради хамда
чукуррок текшириш заруратини тугдиради.

Чанок-сон

бугими

дисплазиясини

аниклашда абсолют клиник белгиларнинг
йуклиги

объектив

текшириш

усулларини

куллашни зарур килиб куяди. Бугунги кунда
касалликни объектив текширишнинг асосий
усули

бизнинг

шароитда

рентгенологик

текшириш хисобланади.

Купгина муаллифлар касаллик эхтимоли

кузатилганда чанок-сон бугимини олд-орка
проекцияда рентген тасвир куллашни тавсия
килишади. Мазкур тешириш осон ва кулай
булганлиги учун асосий текшириш усули
хисобланади [32].

Шу билан бирга тугма чикиш ва ярим

чикишни рентген тасвирдан фарк килиш осон
булсада, лекин дисплазиянинг оддий формаси
билан муътадил бугимни, айникса касаллик икки
томонлама характерда булганда бир-биридан
фарк килиш кийин. Шунинг учун хам чанок-сон
бугими компонентларини бахолашда куплаб

схема ва сонлар ёрдамида хисоблаш усуллари
турли муаллифлар томонидан тавсия этилган.

Амалиётда Л. Омбредан таклиф этган

усул купрок кулланилади. Муаллиф У-симон
тогайлар оркали горизонтал йуналишда хамда
куймич пешток киррасидан вертикал йуналишда
чизик утказиб бугим холатини бахолайди.
Муътадил

бугимда

соннинг

проксимал

кисмининг

суякланиш

узаги

горизонтал

чизикдан пастда ва вертикал чизикдан ичкарида
туриши лозим. Соннинг тугма чикишида сон
бошчасининг

суякланиш

узаги

вертикал

чизикдан ташкарида ва горизонтал чизикдан
юкорида, ярим чикишда – вертикал чизикдан
ташкарида хамда горизонтал чизикдан пастда
булади.

Л. Омбредан чизмаси ёрдамида рентген

тасвирда суякланиш узаги яккол куриниб
латеропозицияда турган булса бахолаш осон.
Лекин, куймич пешток яссиланиб колганда,
ташки вертикал чизикни утказиш ва бугим
холатини бахолаш кийинлашади. Шунинг учун
хам мазкур чизма кукрак ёшидаги болаларда
куймич пешток яссиланиб колиши кузатилганда
куллаш самарасиз. G.Perkins таклиф этган чизма
хам худди шундай самарасиз [13, 22, 23].

В. Путти бир ёшгача булган болаларда

рентген тасвирни бахолаб тахлил килиш
чизмасини таклиф этди. Лекин мазкур усул
бугим

компонентларининг

диспластик

ривожланишини

бахолаш

усулини

мушкуллаштиради. Айникса, куймич косача
овалсимон шаклда булиб куймич пешток
яссиланган булса мазкур усулни куллаб бугим
пештокини бахолаб булмайди [32].

С.А.Рейнберг кукрак ёшидаги болалар

чанок-сон бугимининг рентген тасвирини
бахолаш усулини таклиф этди (31). Муаллиф
маълумотларига кура, мазкур усулни бир
томонлама чикишларда куллаш маъкул. Лекин,
куймич пешток яссиланиб колган холатларда ва
уч-турт ойлик болалар рентген тасвирини
бахолашда мазкур усул кул келмайди.

H.Hilgenreiner

соннинг

тугма

чикишининг янада аникрок аниклаш усулини
тавсия этади. Мазкур усул ёрдамида куймич
пешток ривожланиш холатини хамда соннинг
проксимал учлигини силжиш даражасини бир
вактда бахолаш мумкин. P.Erlacher Hilgenreiner
чизмасини мувофиклаштиради. Hilgenreiner-
Erlacher чизмаси соннинг тугма чикишини
бахолашда бугунги кунда кенг кулланилади [33].
Лекин, икки томонлама тугма чикишни
бахолашда мазкур усулни куллаш кийинчилик
тугдиради. Чунки, хар бир бугим элементини ва


background image

Чанок-сон бугими тугма дисплазиясини эрта ташхислаш усуллари

118

Проблемы биологии и медицины, 2014, №1 (77)

боланинг индивидуал ривожланиш хусусиятини
хисобга олиб куллаш кийинчилик тугдиради.
L.Andren ва S.Rosen сонниг тугма чикишини
бахолашнинг оддий усулини тавсия этишди.
Мазкур усул сонниг тугма чикишини сон
бошчасини куймич косачада жойлашган урнини
бахолаш имкониятини беради [4].

G.Kaiser (1958) таклиф этган чизма

буйича сон бошчасининг юкорига силжиш
даражасини бахолаш мумкин. Кукрак ёшидаги
болалар рентген тасвирида сон бошчаси ёпкич
тешигининг юкори сахтида, чикишда эса янада
юкорига силжийди. [14, 15, 33].

А.Редулеску 2-3 ойлик болалар чанок-

сон бугимининг рентген тасвирини бахолашнинг
оддий усулини таклиф этди. Куймич суяги
юкори сахтидан ёнбош суяк томон чизик
утказилади. Соглом болада мазкур чизик куймич
пешток юкори чеккасидан утади. Тугма чикиш
ёки ярим чикишда мазкур чизик куймич пешток
киррасининг юкори ёки остидан утади. Лекин
мазкур усул ёрдамида чанок-сон бугимининг
оддий дисплазиясини бахолаб булмайди [30].
В.И.Садофьева (1965) таклиф этган усул
ёрдамида кукрак ёшидаги болалар рентген
тасвиридан соннинг проксимал учлигининг
силжиш даражасини бахолаш мумкин. Сон
буйинчасининг юкори ва пастки контуридан
куймич пешток томон чизик утказилади.
Муътадил бугимда латерал чизик куймич
пешток сахтидан ташкарига чикмайди, ярим
чикишда ташкаридан утади. Медиал чизик
куймич пештокининг медиал сахтидан утади.
Тугма чикишларда эса иккала чизик хам куймич
пешток ташкарисидан утади. Мазкур усул
ёрдамида номутаносиб бугимларни бахолаш
самарали хисобланади [15].

М.Н.Гочарова,

В.Е.Каленова

ва

В.И.Садофьева

таклиф

этган

усулдан

фойдаланишади [15, 32].

Мазкур усул ёрдамида куймич пешток

бурчаги, вертикал мутаносиблик бурчаги сон
бошчасининг куймич пешток билан копланиш
даражаси, куймич пешток шакли, куймич
пешток киррасининг шакли (ясси, илмоксимон
ва х.к.) бахоланади. Купгина мутахассислар
мазкур усул Hilgenreiner схемаси билан
биргаликда кулланилса чанок-сон бугими
дисплазияси ва тугма чикишини бахолашда энг
кулай рентгенологик усул деб хисоблашади.
Лекин мазкур усул куплаб чизмалар чизиб
сонлардан фойдаланишни талаб килади хамда
мазкур курсаткичлар бир хил ёшдаги болаларда
турли хил натижалар беради [18, 19, 32, 33].

Чанок-сон бугими дисплазияси ва тугма

чикишни рентгенологик текширишлар юкори

самарадорлиги билан бирга маълум камчилик ва
кийинчилик томонлари хам бор.

Биринчидан, бир-уч ойлик болалар

чанок-сон

бугим

элементлари

тогайли

тукималардан

иборат

булгани

ва

суякланмаганлиги

учун

рентген

тасвирда

тулаконли куринмайди ва куллаш самарасиз
хисобланади [27].
Иккинчидан,

сон

бошчаси

ва

куймич

пештокининг ривожланишдан оркада колиши
хамда

рентген

тасвирда

факат

суякли

компонентларнинг курниши бугимнинг тогайли
каватини

ривожланишдаги

бузилишларини

бахолашга имконият беролмайди.

Уч ойлик булган болалар чанок-сон

бугимининг рентген тасвирдан муътадил бугим
ва

дисплазиянинг

кичик

даражасидаги

бузилишларини фарк килиш кийин. Рентген
тасвирни тавсия этилган бахолаш усуллари бир-
биридан мукаммал ва хатто бир-бирига зид
курсаткичларки,

уни

куллаш

кундалик

амалиётда кийинчилик тугдиради [13, 16, 19].

Яна, шуни таъкидлаш лозимки, рентген

тасвир килинадиган сохада жинсий аъзолар
жойлашган-ки улар рентген нурига жуда
таъсирчан ва бу холат динамикада такрорий
рентген

текширувлар

утказишни

маълум

микдорда чеклаб куяди [19].

Шунинг учун хам бугим холати

тугрисида энг аник батафсил маълумотларни
артрография куллаш ёрдамида олиш мумкин.
Артрография

сон

бошчасининг

хакикий

шаклини,

бугим

халтасининг

торайиш

даражасини,

лимбус

холатини,

гипертрофияланган кушувчи ва ёг тукималар
борлиги ёки йуклиги хакида аник маълумот
беради [32, 33].

Лекин кичик ёшдаги болалар бугим

хажмининг кикчиклиги, деворининг нозиклиги
унинг

осон

жарохатланишига

мойиллик

курсатади. Шу билан бирга артрографияда уч-
турт ойлик болалар учун нурланиш даражаси
катта. Шу билан бирга бугимда яллигланиш
жараёни ривожланиш хавфи хам булади.

Юкорида кайд этилган маълумотлар

шуни курсатадики 3 ойликкача булган болаларда
клиник

ва

4

ойлигидан

рентгенологик

текширувларга асосланиб чанок-сон бугими
дисплазиясини аниклаш ва бахолаш усуллари
юкори даражада самарали деб хисоблаш кийин.

Охирги йилларда мутахассислар чанок-

сон бугими дисплазиясини эрта аниклаш ва
бахолашда энг самарали ва кулай булган
ультрасонография

усулидан

кенг

фойдаланмокдалар. Мазкур усул бугимнинг
юмшок ва тогайсимон тукималарининг холатини


background image

А.А. Ахтамов, Ш.З. Ишанкулов

Биология ва тиббиёт муаммолари, 2014, №1 (77)

119

аниклашда жуда самарли хисобланади (R. Graf
1986).

Компьютерли томография ва магнит-

резонансли

томография

усулларидан

фойдаланиб бугимнинг юмшок тукималар
тасвирини олиш жуда кулай лекин кимматлиги
учун оммавий равишда фойдаланиб булмайди.

Ультрасонографик текширувларда сохта

маълумотлар

улуши

унча

катта

эмас.

Солиштирма текширув маълумотлари шуни
курсатадики, артрографияга нисбатан 0,78,
компьютерли пневмоартрографияга нисбатан
0,75 коэффицентга эга. Шунинг учун кенг
куламда фойдаланишга тавсия этилади [22].

Ультратовуш текширувини H.Kramps ва

E.Lenschov (Кодиров М, ва бошк., 1990 биринчи
булиб

ортопедияда

кулладилар.

Юмшок

тукималарнинг

ультратовуш

тулкинларини

ютишини суяк тукималарини эса акс товуш
бериш хусусиятини R.Graf (1984) чанок-сон
бугими дисплазиясини эрта аниклашда куллади
[14, 18]. Кейинчалик эса чанок-сон бугимини
текшириш

усулларини

хамда

диспластик

бугимнинг

ультрасонографик

классификациясини таклиф этди [18].

Катта

бугимлар

сонографиясига

багишланган ишлар катта техник имкониятларга
эга булишига карамасдан, амалиётда коникарли
ахволда

фойдаланилмокда

деб

булмайди.

Америка ва Европа давлатларида мазкур
йуналишда 25 йилдан буён иш олиб борилаётган
булса, бизда охирги 10 йилликда мазкур
йуналишда анчагина илмий ишлар амалга
оширилди [22].

Шунга

карамасдан

артросонография

компьютер томография ва МРТдан фойдаланиб
текшириш

усулларининг

самарадорлигини

ошириш ва амалиётга кенгрок тадбик этишни
такоза этади.

Ультрасонография усули собик иттифок

микёсида

1980

йилдан

буён

кулланилаётганлигига карамасдан, амалиётда
бугунги кунда ортопедия сохасида янада кенгрок
тадбик этишни такоза этади.

Купгина

муаллифларнинг

маълумотларига караганда R.Graf усулида
артросонография бугунги кунда текширишнинг
энг арзон ва кулай хамда самарадор усули
хисобланади. [19, 24].

R.Graf (1984) усулида чанок-сон бугими

бола ёнбош холатда тизза бугими 20-30

0

букилиб

ёткизилган холатда текширилади. Датчик катта
куст оркали фронтал йуналишда текширилади.
Олинган тасвирдан бугим пештокининг суяк ва
тогайли каватларини яссилик даражаси сон
бошчасининг тогайсимон (суякли) шакли,

жойлашган холати, муътадил бугим ёки
дисплазия даражаси аник бахоланади [18].

Бугимнинг ривожланиш жараёнида хам

сон

бошчасининг

ривожланиш

жараёни,

шарсимон ёки овалсимон шакли, бугим
мутаносиблигини

динамикада

текширилиб

бахолаш мумкин. Бугим мутаносиблигини
бахолашда C.Morin ва бошкалар таклиф этган
усулдан фойдаланиб бахолаш мумкин. Мазкур
усул ёрдамида бугимнинг суякли ва тогайли
стабиллик

коэффициенти

бахоланади.

Коэффициентнинг

ошуви

даволашнинг

самарадорлигидан

далолат

берса,

коэффициентнинг узгармаслиги ёки камайиши
даволашнинг самарасизлигидан далолат беради.
Сон бошчасининг куймич косачасида жойлашув
холатини ва ташкарига силжиш даражасини
T.Terjesen усулида бахолаш мумкин. Бунинг
учун сон бошчаси марказидан ёнбош суяк ташки
сахти томон горизонтал йуналишда чизик
утказиб бахоланади (асосий чизик). Муътадил
бугимда сон бошчаси марказидан утувчи чизик
асосий чизик остидан утади.

M.Zienger,

R.D.Schulz

чанок-сон

бугимининг стабиллик индексини аниклаш
усулини таклиф килдилар. Муътадил бугимда
мазкур стабиллик индекси 45-50 га тенг ёки
катта

булади.

Ультрасонографик

текширувларнинг устунлиги шундаки мазкур
усул зарарсиз, нурланиш эхтимоли йук. Рентген
тасвирда

куринмайдиган

тукималарнинг

куриниши, бир вактда бугимни бир неча марта
куриш мумкинлиги, оммавий курик утказиш
имкониятини борлиги, карши курсатмалар ва
йирингли асоратларнинг булмаслиги хамда аник
маълумотлар олиш имкониятини беради [19, 22,
24, 28,36].

Сонограммада

бугимнинг

тогайли

элементларининг

тула-тукис

куринишига

карамасдан,

муаллифлар

бугим

компонентларининг

анатомик

номутаносиблигини бахолаш билан чекланиб
колмокдалар [28].

Чанок-сон бугимининг ультрасонографик

текширув усулларининг хеч бирида сифат ва
микдор жихатдан бахолашнинг метрик усуллари
мавжуд эмас. Ундан ташкари, бугим атрофида
жойлашган периартикуляр тукималар (мушак,
пай, фасция, ёг тукималари, кон томирлари)
холатининг

тасвири

олинмайди

ва

бахоланмайди. Хатто, ультрасонографиянинг энг
катта

ютукларидан

хисобланадиган

допплерография

ёрдамида

бугимнинг

гемодинамик холати бахоланмайди. Холбуки,
сонниг тугма чикишини даволашда энг куп
кузатиладиган асептик некроз каби асоратлар


background image

Чанок-сон бугими тугма дисплазиясини эрта ташхислаш усуллари

120

Проблемы биологии и медицины, 2014, №1 (77)

патогенези кон айланишининг бузилиши билан
боглик.

Чанок-сон

бугими

дисплазиясини

сонографик классификацияси куплаб тип ва
кичик

типларлардан

иборат.

Холбуки,

касалликни даволаш усуллари эса барча типлар
учун карийиб бир хил.

Хулоса килиб айтганда, согнографик

классификациялар

бугимнинг

энхондрал

ривожланишининг динамик жараёнини акс
эттириб купрок илмий ахамиятга эга ва
амалиётда кам кулланилади.

Шуни хулоса килиб айтиш мумкинки,

юкорида кайд этилган барча муаллифлар
томонидан таклиф этилган усулларнинг хар
бири кенг куламда куриб чикилиб тахлил
килиниши, урганилиши ва амалиётга кенгрок
жорий этилиши максадга мувофик булади.
Шунда касалликни эрта аниклаб эрта даволаш ва
ногиронлик улушини камайтиришга имконият
булади.

Адабиётлар:

1.

Андрианов В.Л., Веселов Н.Г., Мирзоева

И.И. «Болаларда ортопедик ва травматологик
ёрдамни ташкил этиш». – Л.1988

2.

Ахтамов А. Чакалаокларда чанок-сон

бугими дисплазиясини сонографик текшириш
афзалликлари ва ортопедик профилактикаси.
Услубий кулланма. Тошкент – 2010. 23с

3.

Ахтамов

А.

Чанок-сон

бугими

дисплазияси. Соннинг тугма чикиши. Эрта
аниклаш, даволаш, олдини олиш. Укув услубий
кулланма. Тошкент -2006, 15с.

4.

Барта О. Чанок-сон бугими дисплазияси

ва тугма чикиши. Эрта аниклаш, даволаш ва
профилактикаси. – Бухарест, 1986. 368 с.

5.

Батурина В.В., Борейчук Н.В., Коробий

И.И. ва бошк., // Ортопед., травматология ва
протезлаш. Илмий туплам. – Киев 1988. – 19-20с

6.

Бахтеева Н.Х., Винокуров В.А., Норкин

И.А., Персова Е.А. Болаларда соннинг тугма
чикишини консерватив даволаш. Н.Н. Приоров
номидаги

«Травматология

ва

ортопедия

журнали». 2003. №4. 34-35 с.

7.

Беренштейн

С.С.

//

Ортопед.,

травматология, - 1991. - №1 – 64-65с.

8.

Ветлова Н.А., Киселева Н.В. Сонниг

тугма чикишини этиологияси, патогенези, эрта
аниклаш ва консерватив даволаш. – М., 1983.

9.

Вовченко А.Я., Куценок Я.Б. Болаларда

чанок-сон бугими касалликлари мониторинги ва
диагностикасида ультратовуш текширишларини
куллаш.

//

Тезислар

туплами.

Болалар

травматологияси ва ортопедиясининг долзарб
саволлари. – М., - 2001 – 55с.

10.

Волков М.В., Дедова В.Д. Болалар

ортопедияси. – М., 1980. - 133-167 с .

11.

Волков М.В., Тер-Елизаров Г.М., Юкина

Г.П. Соннинг тугма чикиши. – М., 1982.

12.

Воскис

Х.Я.

Чанок-сон

бугими

дисплазияси ва тугма чикишида рентген-
анатомик курсаткичлар. // Травматология,
ортопедия ва протезлаш. 21-23 ст.

13.

Гончарова М.М., Каленов В.Е., Иванова

К.И. ва бошк. // Ортопед., травматология. – 1974.
- №11. 75-82с.

14.

Горбунова

Р.Л.,

Елизарова

И.П.,

Осьминина А.Т. Чакалокларда чанок-сон бугими
дисплазияси ва тугма чикиши. – М., 1976.

15.

Гудушаури

О.Н.,

Чихладзе

Р.Т.,

Лордкипанидзе Э.Ф. // Ортопед., травматол. –
1990. - №2. 62-64с.

16.

Диагностик ультратовуш. // А.В.Зубарёва

тахрири остида. – Москва, «Реальное время»,
1999. – 225с.

17.

Кадыров М., Дусмуратов А.М., Ахтамов

А. // Ортопед., травматология ва протезлаш.
1990, № 10, 14-18.

18.

Кожевников О.В., Кралина С.Э., Иванов

И.В., Грибова И.В. Кичик ёшли болаларда
чанок-сон бугими тугма чикишини оператив
даволаш. Вестник травматология ва ортопедия.
Н.Н. Приорова 2008. №1. 53-62 с.

19.

Краснов А.Ф., Иванова К.А. Болалар

ортопедияси. – Куйбишев, 1983. 3-24с.

20.

Краснов

А.Ф.,

Котельников

Г.П.,

Иванова К.А. Ортопедия. Дарслик. Москва –
1989.

21.

Круминь К.А., Ястер Д. Чанок-сон

бугими дисплазиясини эрта аниклаш. //
Ортопед., травматол. ва протезлаш – 1986. - №3.
18-21с.

22.

Крылов В.В., Шастина В.Р. // Мед.

радиология. 1990 – Т. 35, №6. 31-33с.

23.

Левицкий А.Ф., Вовченко А.Я., Янович

Л.Е.,

Радомский

А.А.

//

Ортопедия,

травматология ва протез., - Киев 1988. - №18, 95-
97с.

24.

Лобов И.Л., Кульбанская С.Е., Уронова

М.А.Болаларда

коксалгия

билан

бирга

кузатилган касалликларни эрта ташхислаш ва
даволаш алгаритми. Н.Н. Приоров номидаги
«Травматология ва ортопедия журнали» 2009.
№2 67-71 с.

25.

Лубегина З.П., Заводовская Е.И. //

Ортопед., травматолог. – 1983. №3. – 1-3с.

26.

Майоров А.Н., Морозов А.К. Болалар ва

усмирларда чанок-сон бугимини иккиламчи
артрография

усулини

куллаш.

Вестник

травматология ва ортопедия. Н.Н. Приорова
2009. №2. 51-56 с.


background image

А.А. Ахтамов, Ш.З. Ишанкулов

Биология ва тиббиёт муаммолари, 2014, №1 (77)

121

27.

Малахов

О.А.,

Кожевников

О.В.,

Грибова И.В., Кралина С.Э. Турли ёшдаги
болаларда соннинг тугма чикишини даволашда
биз эришган натижалар. Вестник травматология
ва ортопедия. Н.Н. Приорова 2000. №4. 26-31 с.

28.

Малахов О.А., Крамина С.Э. Соннинг

тугма чикиши. Москва. «Медицина» 2006. 127с.

29.

Межинина Е.П., Куценок Я.Б. //

Ортопед., травматолог. – 1980. №6 – 67-71с.

30.

Огарев Е.В. Болалар ва усмирларда сон

суяги праксимал кисмининг ривожланиши.
Вестник травматология ва ортопедия. Н.Н.
Приорова 2006. №1. 51-56 с.

31.

Ортопедия (Национальное руководство).

(С.П.Миронов тахрири остида), Москва. 2008. –
828с.

32.

Поздникин

И.Ю.

Кичик

ёшдаги

болаларда сонни очик усулда тугрилангандан
сунг чанок-сон бугимининг ривожланиши. //
Н.Н. Приоров номидаги «Травматология ва
ортопедия журнали» 2011. №1. 28-32 с.

33.

Попоска. // Ортопед., травматолог. –

1991. - №1 - 18-21с.

34.

Ратнер А.Ю., Жарова Е.У. // Педиатрия. –

1991, 1980. – 58-61с.

35.

Садофьева В.И. Болалар таянч харакат

аъзоларининг

касалликларини

функционал

рентгенографияси. – Л. – 1986.

36.

Соловьева К.С., Битюков К.А. Ортопедик

касалликлар билан болалар уртасида ногиронлик
ва унинг реаблитациясида ортопедик вазифалар.
Н.Н. Приорова 2003. №4. 18-22 с.

37.

Стельмах П.К. Болаларда соннинг тугма

чикиши: Автореферат т.ф.н.дисс. – М., - 1985. 22
с.

38.

Стоматин С.И., Морару А.Т. Соннинг

тугма чикишини диагностикаси ва даволаш. –
Кишинев., 1986.

39.

Филюшкин

Н.Ю.,

Моргун

В.А.

Болаларда сонларнинг тугма чикишини даволаш
усулидаги муоммолар. Н.Н. Приоров номидаги
«Травматология ва ортопедия журнали» 1996.
№4. 11-16 с.

40.

Щевцов В.И., Макушин В.Д., Чиркова

Н.Г. Кичик ёшдаги болаларда соннинг тугма
чикишини

периацетабуляр

ва

комбинациялашган

кегайли

тунелизация

ёрдамида даволаш. Вестник травматология ва
ортопедия. Н.Н. Приорова 2009. №2. 57-60 с.

41.

Янакова О.М., Демидов В.И., Гашимова

С.А. Хомиланинг турли даврларида чанок-сон
бугимини ультратовуш ёрдамида текшириш
усуллари. // Ортопед., травматол. – 1990. - №10.
14-18с.

Библиографические ссылки

Андрианов В.Л., Веселов Н.Г., Мирзоева И.И. «Болаларда ортопедии ва травматологии ёрдамни ташиил этиш». - Л. 1988

Ахтамов А. Чаиалаоиларда чанон-сон бугими дисплазиясини сонографии теишириш афзаллинлари ва ортопедии профилаитинаси. Услубий иулланма. Тошнснт - 2010. 23с

Ахтамов А. Чанои-сон бугими дисплазияси. Соннинг тугма чиииши. Эрта аниилаш, даволаш, олдини олиш. Уиув услубий иулланма. Тошнент -2006, 15с.

Барта О. Чанои-сон бугими дисплазияси ва тугма чиииши. Эрта аниилаш, даволаш ва профилантииаси. - Бухарест, 1986. 368 с.

Батурина В.В., Борейчуи Н.В., Коробий И.И. ва боши., // Ортопед., травматология ва протезлаш. Илмий туплам. - Киев 1988. - 19-20с

Бахтеева Н.Х., Випоиуров В.А., Нориин И.А., Псрсова Е.А. Болаларда соннинг тугма чииишини ионссрватив даволаш. Н.Н. Приоров номидаги «Травматология ва ортопедия журнали». 2003. №4. 34-35 с.

Беренштейн С.С. И Ортопед., травматология, - 1991. - №1 - 64-65с.

Ветлова Н.А., Киселева Н.В. Сонниг тугма чииишини этиологияси, патогенези, эрга аниилаш ва ионсерватив даволаш. - М., 1983.

Вовченио А.Я., Куценои Я.Б. Болаларда чанон-сон бугими насаллинлари мониторинги ва диагностикасида ультратовуш тенширишларини нуллаш. // Тсзислар туплами. Болалар травматологияси ва ортопсдиясининг долзарб саволлари. - М., - 2001 - 55с.

Волков М.В., Дедова В.Д. Болалар ортопедияси. - М., 1980. - 133-167 с .

Волков М.В., Тер-Елизаров Г.М., Юкина Т.П. Соннинг тугма чикиши. - М., 1982.

Воскис Х.Я. Чанок-сон бугими дисплазияси ва тугма чикишида рентген-анатомик курсаткичлар. И Травматология, ортопедия ва протезлаш. 21-23 ст.

Гончарова М.М., Каленов В.Е., Иванова К.И. ва бошк. // Ортопед., травматология. - 1974. -№11.75-82с.

Горбунова Р.Л., Елизарова И.П., Осьминина А.Т. Чакалокларда чанок-сон бугими дисплазияси ва тугма чикиши. - М., 1976.

Гудушаури О.И., Чихладзе Р.Т., Лордкипанидзе Э.Ф. // Ортопед., травматол. -1990. - №2. 62-64с.

Диагностик ультратовуш. // А.В.Зубарева тахрири остида. - Москва, «Реальное время», 1999.-225с.

Кадыров М., Дусмуратов А.М., Ахтамов А. И Ортопед., травматология ва протезлаш. 1990, № 10, 14-18.

Кожевников О.В., Кралина С.Э., Иванов И.В., Грибова И.В. Кичик ёшли болаларда чанок-сон бугими тугма чикишини оператив даволаш. Вестник травматология ва ортопедия. Н.Н. Приорова 2008. №1. 53-62 с.

Краснов А.Ф., Иванова К.А. Болалар ортопедияси. - Куйбишсв, 1983. 3-24с.

Краснов А.Ф., Котельников Г.П., Иванова К.А. Ортопедия. Дарслик. Москва -1989.

Круминь К. А., Ястер Д.Чанок-сон бугими дисплазиясини эрта аниклаш.//Ортопед.,травматол. ва протезлаш-1986.- №3.18-21С.

Крылов В.В., Шастина В.Р. // Мед. радиология. 1990 - Т. 35, №6. 31 -33с.

Левицкий А.Ф., Вовченко А.Я., Янович Л.Е., Радомский А.А. // Ортопедия, травматология ва протез., - Киев 1988. - №18, 95-97с.

Лобов И.Л., Кульбанская С.Е., Уронова М.А.Болаларда коксалгия билан бирга кузатилган касалликларни эрта ташхислаш ва даволаш алгаритми. Н.Н. Приоров номидаги «Травматология ва ортопедия журнал и» 2009. №2 67-71 с.

Лубегина З.П., Заводовская Е.И. // Ортопед., травматолог. - 1983. №3. - 1-Зс.

Майоров А.Н., Морозов А.К. Болалар ва усмирларда чанок-сон бугимини иккиламчи артрография усулини куллаш. Вестник травматология ва ортопедия. Н.Н. Приорова 2009. №2. 51-56 с.

Малахов О.А., Кожевников О.В., Грибова И.В., Кралина С.Э. Турли ёшдаги болаларда соннинг тугма чикишини даволашда биз эришган натижалар. Вестник травматология ва ортопедия. Н.Н. Приорова 2000. №4. 26-31 с.

Малахов О.А., Крамина С.Э. Соннинг тугма чикиши. Москва. «Медицина» 2006. 127с.

Межинина Е.П., Куценок Я.Б. И Ортопед., травматолог. - 1980. №6 - 67-71с.

Огарев Е.В. Болалар ва усмирларда сон суяги праксимал кисмининг ривожланиши. Вестник травматология ва ортопедия. Н.Н. Приорова 2006. №1. 51-56 с.

Ортопедия (Национальное руководство). (С.П.Миронов тахрири остида), Москва. 2008. -828с.

Поздникин И.Ю. Кичик ешдаги болаларда сонни очик усулда тугрилангандан сунг чанок-сон бугимининг ривожланиши. // Н.Н. Приоров номидаги «Травматология ва ортопедия журнали» 2011. №1. 28-32 с.

Полоска. // Ортопед., травматолог. -1991. - №1 - 18-21С.

Ратнер А.Ю., Жарова Е.У. // Педиатрия. -1991, 1980. - 58-61С.

Садофьева В.И. Болалар таянч харакат аъзоларининг касалликларини функционал рснтгснографияси. - Л. - 1986.

Соловьева К.С., Битюков К.А. Ортопедии касалликлар билап болалар уртасида ногиронлик ва унинг реаблитациясида ортопедии вазифалар. Н.Н. Приорова 2003. №4. 18-22 с.

Стельмах П.К. Болаларда соннинг тугма чикиши: Автореферат т.ф.н.дисс. - М., - 1985. 22 с.

Стоматин С.И., Морару А.Т. Соннинг тугма чииишини диагностикаси ва даволаш. -Кишинев., 1986.

Филюшкин Н.Ю., Моргун В.А. Болаларда сонларнинг тугма чииишини даволаш усулидаги муоммолар. Н.Н. Приоров номидаги «Травматология ва ортопедия журнали» 1996. №4. 11-16 с.

Щсвцов В.И., Макушин В.Д., Чиркова

Н.Г. Кичик сшдаги болаларда соннинг тугма чииишини псриацстабуляр ва

комбинациялашган кегайли тунелизация ёрдамида даволаш. Вестник травматология ва ортопедия. Н.Н. Приорова 2009. №2. 57-60 с.

Янакова О.М., Демидов В.И., Гашимова С.А. Хомиланинг турли даврларида чанок-сон бугимини ультратовуш ёрдамида текшириш усуллари. И Ортопед., травматол. - 1990. - №10. 14-18с.

Hepagreen - восстановление нормальной работы печени Androgard — препарат для настоящих мужчин Androgard — препарат для настоящих мужчин Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Byutivit - Натуральный продукт для женщин любого возраста Maksimus - Натуральный продукт, для бодрости и энергии Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Lactovita - Номер один в естественном улучшении иммунитета Avicenna’s Lab inLibrary — это научная электронная библиотека UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации Gulyamov - Гулямов Саид Саидахрарович MUVI24 - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Интернет-аптека >METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг All.Tube - Смотрите онлайн видео бесплатно в хорошем качестве Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды UMAR PROEKT - Комплексное проектирование UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана