“Иқтисодий ўзгаришларнинг минтақавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 5 сентябрь 2021 й.)
3
СЕКЦИЯ № 1. ИҚТИСОДИЙ ФАНЛАР /
ECONOMIC SCIENCES /
ЭКОНОМИЧЕСКИЕ НАУКИ
КАМБАҒАЛЛИК МУАММОСИ ВА
УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Ғаниев Муҳаммаджон Халилович,
Наманган муҳандислик-технология институти,
“Иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси и.ф.н.
Аннотация:
Мазкур мақолада Камбағаллик тушунчаси, камбағаллик муаммоси ва унинг
ўзига хос хусусиятлари ёритилади.
Калит сўзлар:
Камбағаллик тушунчаси, камбағаллик муаммоси, иқтисодий
ислоҳотлар.
Annotation:
This article discusses the concept of poverty, the problem of poverty and its
specific features.
Keywords:
The concept of poverty, the problem of poverty, economic reform.
Аннотация:
В статье рассматриваются понятие бедности, проблема бедности и ее
особенности.
Ключевые слова:
понятие бедности, проблема бедности, экономическая
реформа.
Бугунги кунда камбағаллик муаммоси умумбашарий ҳодиса сифатида
дунёдаги барча давлатларда учрайди. Замонавий дунёда камбағаллик феномени
кенг тарқалган бўлиб, Африка давлатлари аҳолисининг 44,6 фоизи, Лотин
Америкасида 55 фоиз ва Осиёда 33,5 фоиз аҳоли камбағал ҳолатда ҳаёт кечиради.
Камбағалликнинг бундай таҳликали динамикаси нафақат иқтисодий балки
ижтимоий ва сиёсий муаммоларни келтириб чиқаради [1]. Мамлакатлар
иқтисодий тараққиётидаги тафовутдан келиб чиқиб камбағаллик ҳар хил бўлиб,
нисбий мазмунга эга бўлади.
Қашшоқлашиш, камбағаллашиш муаммосини олдини олиш, аҳоли
бандлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорликка оид интилишларини
рағбатлантириш иқтисодий ислоҳотларни рўёбга чиқаришнинг муҳим калити
Секция №1. Иқтисодий фанлар / Economic sciences / Экономические науки
“Иқтисодий ўзгаришларнинг минтақавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 5 сентябрь 2021 й.)
4
ҳисобланадики пировардида аҳоли фаровонлиги яхшилана боради. Шу ўринда
таъкидлаш керакки, аҳоли даромадлардаги тенгсизлик бозор тизимининг
белгиси бўлар экан, бу тизимда камбағалларнинг бўлиши объектив ҳодисадир.
Шу сабабли камбағалликни тугатиб бўлмайди, лекин унинг миқёси қисқариши
мумкин. Боиси камбағаллик миллатнинг соғлиғи, меҳнатга лаёқати ва илмий
салоҳиятига путур етказади. Шунингдек, унинг оқибати натижасида давлат
бюджетининг пасайиши ва сиёсий жараёнларнинг кескинлашишига сабаб
бўлади.
Мамлакатимизда камбағаллик муаммосининг кескинлигини 2020 йил
25 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Олий
мажлисга Мурожаатномасида илк бор маълум қилди. Хусусан Мурожаатномада
ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда аҳолининг аксарият қисми етарли даромад
манбаига эга эмаслиги, ҳисоб-китобларга кўра, улар таҳминан 12–15 фоизни
ташкил этиши таъкидланди. Бу ўринда гап кичкина рақамлар эмас, балки
аҳолимизнинг 4–5 миллионлик вакиллари ҳақида бормоқда. Шу боис
мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади камбағалликни
қисқартириш ва аҳоли фаровонлигини оширишдир. Иқтисодий таҳлилларга кўра
камбағалликни ойлик ёки нафақа миқдорини кўпайтириш, кредит бериш билан
қисқартириб бўлмайди. Ушбу стратегик мақсадларга ҳамма учун тенг имконият
яратадиган юқори иқтисодий ўсишга эришиш, боқимандаликни тугатиш ҳамда
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали эришилади.
Бугунги кунда Ўзбекистондаги ислоҳотлар “Инсон манфаатлари ҳар нарсадан
устун” тамойилига асосланган бўлиб, бу тамойил Бирлашган Миллатлар
Ташкилотининг 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш дастурининг
“ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” тамойили билан ҳамоҳангдир. Расмий
статистика маълумотларига кўра, Ўзбекистонда камбағалликка қарши курашда
сезиларли ютуқларга эришилди. Хусусан камбағаллик даражаси 2000 йилдан
бери икки баробарга камайиб, 2000 йилдаги 28% дан 2019 йилда 11% га тушди.
Шу билан бирга ҳудудий тенгсизлик сақланиб қолмоқда ва ҳатто йилдан-йилга
ошиб бормоқда [2]. Мамлакатимизда 2020 йил ҳукумат томонидан киритилган
қатъий карантин чораларидан сўнг барча хўжалик юритувчи субъектларнинг
ярми пандемиянинг дастлабки босқичида ўз фаолиятини вақтинчалик тўҳтатди.
Ялпи ички маҳсулот прогноз қилинган 5,7 фоизли иқтисодий ўсиш 1,6 фоизга
тушиб кетди. Ташқи савдо, инвестициялар ва пул ўтказмалари ҳажми сезиларли
даражада камайди. Буларнинг бари иқтисодиётга ва, айниқса, аҳолининг
камбағал қатламига салбий таъсир кўрсатди. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган
даромаднинг ўсиши барқарор бўлиб қолгани билан, ҳисоб-китобларга кўра,
аҳолининг 1,3 фоизи ёки 448 минг нафар инсон [3] инқироз туфайли камбағаллик
домига тушди. Камбағаллик тушунчасига иқтисодий адабиётларда жуда кўп
тавсифлар берилган. Хусусан, Халқаро ташкилотлар томонидан ҳам
камбағаллик тушунчасига таърифлар берилган ҳамда бу ёндашувлар муайян
хусусиятга эга. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) томонидан
камбағаллик категориясига қуйидагича қараш мавжуд. “Камбағаллик бу танлов
ва имкониятларни етишмаслиги ва инсонлар қадр-қимматини поймол қилиниши
бўлиб, инсонларни жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларда иштирок
Секция №1. Иқтисодий фанлар / Economic sciences / Экономические науки
“Иқтисодий ўзгаришларнинг минтақавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 5 сентябрь 2021 й.)
5
этишдаги имконият ҳамда қобилиятининг етишмаслигини англатади. Бу дегани,
оила учун белгиланган миқдорда озиқ-овқат ва кийим-кечак йўқлиги, ўқиш учун
мактаб ёки поликлиниканинг мавжуд эмаслиги, озиқ-овқат етиштириш учун
ернинг, пул топиш учун ишлашнинг ва кредит олишга зарур шароитнинг
яратилмаганидир. Шунингдек, одамлар, уй хўжаликлари ва бошқа иқтисодий
субъектлар хавфсизлиги таъминланмаганлиги, ноқулай санитария шароитида
яшашини англатади” [4]. Бу таърифда камбағалликнинг иқтисодий, ижтимоий ва
сиёсий турларига алоҳида эътибор қаратилганлигини кўришимиз мумкин. Инсон
жамиятдаги барча сиёсий жараёнларда фаол иштирокчи бўлиши, бунинг учун
дастлабки зарурий моддий неьматлар билан таъминланиши, билим олиши ва
турли касалликларда даволаниши керак бўлади. Бунда иш ўринга эга бўлиш,
бизнесни юритишда кредит олиш механизмларини яратилганлигига жиддий
қаралади. Бирлашган миллатлар ташкилоти 1992 йилнинг 12 декабрида А-RES-
47-196-сонли резолюция қабул қилиб, ҳар йили 17 октябрни “Халқаро
қашшоқликка қарши кураш куни”, деб эълон қилган.
Жаҳон банки томонидан ҳам камбағаллик муаммосини қисқартириш муҳим
йўналишлардан бири бўлиб, камбағаллик категорияси қуйидагича изоҳланади.
“Камбағаллик – кўп ўлчамга эга бўлиб, инсонларни аниқ даромадларга эга
бўлмаслигидир. Бу кам даромадга эга инсонларни яшаш учун зарур бўлган
асосий товар ва хизматларни етарли даражада сотиб ололмаслиги, шунингдек,
соғлиқни сақлаш ва таълимнинг ёмонлиги, тоза сув ва санитария шароитининг
ёмонлашиб бориши, хавфсизликни етарли эмаслигини билдиради [4].” Бу
таърифнинг муҳим жиҳати шундаки, камбағалликнинг сабаби сифатида
етарлича бўлмаган даромадларга эътибор берилади. Аҳоли даромадларини
камлиги ёки умуман йўқлиги тирикчилик воситаларини сотиб ололмаслигини
келтириб чиқаради. Етарлича овқатланмаслик эса касаллик ҳамда камбағалликка
йўл очади. Бугунги кунда ҳар икки халқаро ташкилот ўз олдига турли дунёвий
муаммоларни хусусан, жаҳонда камбағалликни қисқартиришга алоҳида эътибор
бермоқда.
Юқорида билдирилган фикрлар ўз хусусиятига бўлиб, бизнинг фикримизча,
қамбағаллик бу – бозор иқтисодиёти шароитида ўзгарувчан даромадлар
тенгсизлиги ва бошқа ижтимоий, иқтисодий, тиббий ва демографик жараёнлар
билан боғланган муносабатларнинг маҳсули бўлиб, инсонларнинг минимал
истеъмоли учун зарур неъматларнинг етарли бўлмаслигидир. Қашшоқлик эса
узоқ давом этган камбағалликнинг натижаси бўлиб, инсоннинг ҳаёт кечириши
учун зарур бўлган даромад ва ресурсларни харид қилиш имкониятининг
йўқлигини
билдиради.
Албатта,
камбағаллик
категорияси
орқали
ифодаланадиган ижтимоий муносабатларни инсоннинг қобилиятлари ва
уларнинг иқтисодий ҳаётда ишга солинишидан ташқарида тасаввур қилиш
мумкин эмас. Мамлакатимиз қишлоқ жойларида камбағалликни камайтириш,
аҳоли бандлигини таъминлашда томорқа хўжалиги муҳим ўрин тутади. Аҳолига
уруғлик ва кўчат етказиб бериш, хизматлар кўрсатиш бўйича 244 та “Томорқа
хизмати” корхонаси фаолияти йўлга қўйилди. Томорқада янги лойиҳаларни
амалга ошириш учун давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилди. Кейинги
йилларда республикамизнинг кўплаб туманларида томорқадан самарали
Секция №1. Иқтисодий фанлар / Economic sciences / Экономические науки
“Иқтисодий ўзгаришларнинг минтақавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 5 сентябрь 2021 й.)
6
фойдаланиб аҳоли бандлиги ва шахсий манфаатдорликка эришишда юқори
натижаларга эришмоқдалар. Мисол учун Асака, Олтинкўл, Наманган, Уйчи,
Ангор, Жарқўрғон, Китоб, Тайлоқ, Самарқанд, Янгийўл, Зангиота, Олтиариқ,
Қува каби туманлардаги аксарият томорқаларда 2–3 марта ҳосил олиниб, битта
оила 8–10 сотихли экин майдонидан ўртача 50–60 миллион сўм, баъзилар эса
100 миллион сўм даромад қиляпти. Демак, “Темир дафтар”га киритилган
оилаларни
томорқадан
фойдаланишларини
қўллаб-қувватлаш
уларни
камбағалликдан чиқаришга имкон беради. Мамлакатимизда иш билан банд
бўлмаганларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан бирга, меҳнат бозорини
бошқаришда кейинги икки йил ичида давлатнинг фаоллиги сезиларли даражада
ортмоқда. Бу аввало, фуқароларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини
қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, иш билан таъминланиш соҳасида
ижтимоий кафолатлар бериш ва мажбурий меҳнатга батамом барҳам беришда
кўзга ташланади. Хусусан, мамлакатимизда 2020 йилдан бошлаб “Ҳар бир ёшга
бир гектар” лойиҳаси амалиётга тадбиқ этила бошланди. Мазкур лойиҳа ёшлар
ўртасида ишсизликни олдини олиш, аҳоли камбағаллигини камайтиришга
қаратилган бўлиб, лойиҳа доирасида 25 минг гектардан зиёд ер майдонлари
ёшларга ажратилди. Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг айнан ишсизлик
муаммосини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлари бу борада қатор ижобий
натижалар бермоқда.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Бедность в современной экономической системе. Тема диссертации и
автореферата по ВАК РФ 08.00.01. кандидат экономических наук. Хуснутдинова
Лилия Мухаметвалеевна. Казань. 2012 г. 3-стр.
2.
2021-2030
йилларда
камбағалликни
қисқартириш
стратегияси.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш
вазирлиги. 2021.
3.
Всемирный банк, 2020 год. Результаты опроса «Слушая граждан
Узбекистана».
4.
https://ru.qwe.wiki/wiki/Poverty.
QUALITY OF SERVICES AS A RESULT
OF THE SOPHISTICATION OF THE CATERING TEAM
Habibullo Ziyavitdinov,
basic doctoral student (PhD),
Department of Economics of the service sphere,
Bukhara State University.
Annotation:
The purpose of research – analysis of service quality, which depends on the
professionalism of catering staff. The article presents the characteristics of the five
Секция №1. Иқтисодий фанлар / Economic sciences / Экономические науки