Barcha maqolalar
Зоир Мамажоновнинг “Гулхан атрофида ўтирганлар” қиссасида тиббиётчилар образи
Тиббиётимиз ривожланиб, янги ўзгаришлар содир бўлаётган бир даврда китобхонлар, ўқувчилар, тиббиёт олий ўқув юртлари талабаларининг китобга бўлган қизиқишларини ошириш, инсон саломатлиги, соғлом турмуш тарзи, маънавий ҳамда маърифий етукликни юқори поғонага кўтариш асосий вазифаларимиздан бўлиб ҳисобланади. Таниқли адиб ва публицист Зоир Мамажоновнинг “Гулхан атрофида ўтирганлар” қиссаси ҳар бир давр учун долзарблигини йўқотмайди, чунки унда инсон саломатлиги посбонлари бўлмиш шифокорларнинг маънавий қиёфаси, одоб ахлоқи, жамият ва ҳар бир инсон учун нақадар муҳимлиги тилга олинади.
Замонавий кувайт ҳикоянавислиги тараққиётида адибалар лайло ал-усмон ва сурайё ал-бақсамий ижодининг ўрни
Тадқиқот объектлари: замонавий Кувайт ҳикоянавислигининг ривожини тадқиқ этиш ва унинг ёрқин намояндалари Лайло ал-Усмон ва Сурайё ал-Бақсамий ҳикоялари асосида адибалар ижодини ўрганиш.
Ишнинг мақсади: араб насрининг салмоқли кисмини ташкил этган Кувайт ҳикоянавислиги тараққиётига ҳисса қўшган адибалар Лайло ал-Усмон ва Сурайё ал-Баксамий ижодини тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқот методлари: қиёсий-тарихий, киёсий-типологик комплекс тарзда тахдил қилиш методлари белгиланди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда илк бор замонавий Кувайт ҳикоянавислигининг босқичлари ва бадиий йўналишлари масаласи ўрганилди ва илмий муомалага киритилди.
Тадқиқот учун асосий манба сифатида машҳур адибалар Лайло ал-Усмон ва Сурайё ал-Бақсамийнинг хикоялари тахдилга тортилди. Асарларидаги образлар тизими, уларнинг гоявий-эстетик таъсирчанлиги, анъанавийлик ва новаторлик, каҳрамон шахсиятининг шаклланиши, аёл образининг тадрижий ривожи каби бадиият масалалари кўтарилди.
Амалий ахамияти: диссертациянинг илмий-назарий хулосаларидан араб адабиёти, хусусан, Кувайт адабиётига дойр дарслик ва ўкув қўлланмалари, умумий тарихий-адабий ва махсус курслар тайёрлашда, миллий адабиётнинг жаҳон адабий жараёнига кириб боришига багишланган назарий ишлар яратишда бой манба бўлиб хизмат килади.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкиқот натижалари чоп этилган 16та илмий маколада, шу жумладан, 5таси чет эл илмий нашрларида, шунингдек, илмий-назарий анжуманлардаги маърузаларда акс этган. «Араб адабиётида янги оқимлар» (магистратура), «Араб адабиёти поэтикаси» (бакалавриат) махсус курсларида диссертация материаллари асосида маърузалар ўқилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: адабиётшунослик ва араб адабиёти.
Жанровая особенность романа Кристофера Бакли “Спасибо, что куришь”
манипулируют обществом, провозглашая слабости свободой выбора. Через развитие сюжета были проанализированы главные герои и отношение автора к политическому истеблишменту
Жадид адиблари ижодида мумтоз адабиёт анъаналари
Диссертация мавзуининг долзарблиги ва зарурати. Дунё адабиёт-шунослигида жадидчилик даври адабиётининг шаклланиш, ривожланиш ва поэтик хусусиятлари муайян даражада кузатилган, жамият ҳаётидаги ва ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги тутган ўрни кўрсатилган. Айни пайтда, жаҳон адабиётининг узвий қисми бўлган ўзбек жадидчилик даври адабиётини ўрганишдаги муаммолар кўп қатламли бўлиб, давр адабиётига хос алоҳида хусусият, анъанавийлик, ворисийлик, янгилик ва ўзгаришларни тадкиқ этиш бугунги адабиётшунослик ва адабий алоқалар йўналишларида тобора долзарб аҳамият касб этмоқда. Ушбу ҳолат, айниқса, Шарқ халқлари адабиётларида деярли бир вақтга тўғри келиши уларнинг ўзига хосликларида муштараклик касб этиши билан хам белгиланади.
Жахон адабиётшунослигида жадид маърифатпарварлик адабиёти билан боғлиқ масалалар, хусусан, жадид адиблари асарларининг матни ва маъно қатламларини чуқур ўрганиш, жадид адиблари ижодини янгича йўналишда таткик этиш, хар бир ижодкор шахсияти ва ижодий меросини тарихий нуктаи назардан баҳолаш аллақачон табиий жараёнга айланганлиги нуктаи назаридан бу йўналишларда амалга оширилаётган илмий тадқиқотлар муҳим илмий-назарий аҳамият касб этади.
Ўзбек мумтоз адабиёти дунё бадиий тафаккури таракқиёти ва такомилига муносиб улуш қўшганлиги билан башарият маънавий ва маърифий ривожида ўзига хос мавкеъ касб этади. Зеро, «бизнинг ҳавас қилса арзийдиган буюк тарихимиз бор, ҳавас қилса арзийдиган улуғ аждодларимиз бор. Ҳавас қилса арзийдиган беқиёс бойликларимиз бор. Ва мен ишонаман, насиб этса, ҳавас қилса арзийдиган буюк келажагимиз, буюк адабиётимиз ва санъатимиз ҳам албатта бўлади»1. Бинобарин, мумтоз адабиёт анъаналарининг бугунги маданий, адабий ва тарихий қадриятлар тикланиши жараёнига татбиқ этилиши, айниқса, ёш авлод маънавий камолотини таъминлашга хизмат қилиши нуқтаи назаридан ҳам ўзига хос маърифий-тарбиявий аҳамият касб этади. Жадид адиблари мумтоз адабиёт тарихи гоявий-бадиий анъаналари ва шеърий шаклларини XX аср бошларидаги янгича шароитда давом эттирдилар, мумтоз адабиётимиз жанр хусусиятларини ўз ижодларига сингдириб, мумтоз анъаналарни янгилашга харакат килдилар, адабий тараққиёт жараёни узлуксизлигини таъминладилар ҳамда миллий уйгониш даври адабиёти такомилида анъанавий адабий жанрлар, тимсол ва поэтик унсурлардан самарали фойдаландилар. Шунингдек, ушбу муносабатлар шаклланишидаги ислоҳотчилик, адабий-бадиий янгиликларга замин бўлган мумтоз анъаналарга ворислик ва адабий таъсир масалаларини ўрганиш бугунги адабиётшуносликнинг ўзига хос муаммоларидан бўлиб, уларни ҳал килиш зарурати тадкикот мавзуси долзарблигини белгилайди. Зеро, яқин даврларгача адабиётшуносликда жадид адабиётининг шаклланиши ва таракқиётини баҳолашда унинг янгилик ҳаракатларига кўпроқ эътибор қаратилган ҳолда мумтоз адабиётдаги анъаналар тадрижийлиги масаласи етарли даражада илмий умумлаштирилмаган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797- сонли «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» Фармони, 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451- сонли «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909- сонли «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271- сонли «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш хамда тарғиб килиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарорлари, шунингдек, илмий-педагогик фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация иши муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг максади ўзбек жадид адиблари асарларида акс этган мумтоз адабий анъаналарнинг йўналиши, анъанавий тимсолларнинг бадиий асарлар таркибидаги ўрни, муаллиф ўзига хослиги ва маҳоратини белгилашдаги иштирокини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
янги ўзбек адабиёти тараққиётининг асосий омилларидан бўлган мумтоз бадиият қонунларининг жадид адиблари ўзига хослигини шакллантиришдаги роли очиб берилган;
адабий анъана, ворислик ва адабий таъсир муаммоларининг назарий асослари ва жадид адибларининг мумтоз меросга муносабатдаги илмий позицияси кўрсатилган;
жадид адиблари ижодида ғазал, лириканинг кичик жанрлари ва мусаммат шаклларининг қўлланилиш даражаси ҳамда жанр поэтикасидаги янгиликлар аникланган;
шеъриятда фаол қўлланилишда бўлган анъанавий тимсоллар ва бадиий тасвир воситаларининг замонавий матнлар структурасидаги ўрни белгиланган;
жадид шоирларининг аруз вазни ва мумтоз қофия тизимига мурожаати сабаблари ҳамда уларни қўллашдаги поэтик маҳорат ва ўзига хослик даражаси асосланган;
янги ўзбек насрида ҳикоя, қисса ва саёҳатнома типидаги асарлар поэтикаси ворислик нуктаи назаридан таҳлил этилиб, улардаги мумтоз насрга хос жиҳатларлар билан янгиланиш тамойилларининг синтезлашуви аниқланган;
жадид романчилигида акс этган мумтоз насрга хос поэтик хусусиятлар, услубий жиҳатларнинг ўрни ва роли кўрсатилиб, уларнинг ўзбек романи шаклланишидаги иштироки кўрсатиб берилган.
Хулоса
Тадкиқот давомида амалга оширилган талқин ва таҳлиллардан қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Ҳар қандай адабий-бадиий такомил у ёки бу даражада ўзигача бўлган адабиёт билан ворислик алоқалари асосида шаклланади. Бу жиҳатдан анъана ва янгилик, маданий меросга ворислик ва адабий таъсир масалалари «ички алокалар» занжирини ташкил килиб, адабиётшуносликда бевосита ва билвосита таъсирланиш ҳоллари сифатида қаралади. Бевосита таъсир-ланишда икки объект: таъсир қилувчи ва таъсирланувчи иштирок этса, билвосита таъсирда учинчи объектга эҳтиёж туғилади ва бу биринчи ва иккинчи объектларни боғловчи восита вазифасини бажаради.
2. Узбек жадид адабиёти янгиланган шароитда миллий адабиётнинг кўрки бўлган, бокий қадриятлар сифатида жаҳон адабий-бадиий хазинасини бойитган Навоий, Бобур, Машраб, Огаҳий каби буюк шоирлар ижодидан озикланган, улар ижодида барқарор бўлган ғоялар, тимсоллар, поэтик усул ва воситаларни ўз асарларида муваффақиятли кўллаб, ўтмиш ва замонавий шеърият ўртасида муҳим таянч вазифасини бажарган. Жадид шеърияти мумтоз адабиётдан олган адабий сабоқ ва тажрибалар уларни ўзига хос тарзда янгилаш ва такомиллаштириш йўли орқали бадиий янгиликка айланиши мумкинлигини исботлаб берди.
3. Янги аср бўсағасида Шарқ мумтоз адабиёти тарихига мурожаат қилиш, уларни тахдил ва тадқиқ қилиш зарурати юзага келди, воқеликка даврий мезонлар нуктаи назаридан ёндашилди. XX аср бошларида яшаб ижод этган Ибрат, А.Авлоний, Ҳамза, А.Чўлпон каби жадид шоирлари шеъриятни маърифатпарварлик ва миллиятпарварлик рухида ривож топиши учун мумтоз шеъриятда кенг қўлланилган бадиий шаклларни истифода этиш билан бирга мумтоз жанрлар имкониятини кенгайтиришга, анъанавий ифодаларни ичдан янгилашга уруниб, жанрлар трансформациям оркали янги замон адабиёт олдига кўйган мазмунни акс эттиришни ўзларининг адиблик бурчи деб билдилар.
4. Узбек мумтоз шеъриятидаги фаол жанрлардан бири бўлиб келган газал XX аср бошларида янги шеъриятга ўтиш даврида ҳам етакчи мавқеъ эгаллади. Айтиш мумкинки, газал шоирлар шуурини янги замон рухини кабул килишга тайёрлади, шоирлар истеъдодини ўзига хос тарзда имтиҳон қилиб, уларни газалда даврнинг ижтимоий мотивларини акс эттириш сари йўналтирди. Бунинг натижасида газал жанрининг XX аср шеъриятида собит колиши учун адабий замин хозирланди.
5. Мумтоз шеъриятнинг нисбатан кичик жанрлари хисобланган рубоий, қитъа, фард кабилар XX аср ўзбек шеърияти поэтикасининг шаклланиш босқичларида таянч восита бўлиб хизмат килди. Авлоний анъанавий рубоийнинг вазн хусусиятларини сақлашга интилган бўлса, Сиддиқий Ажзий зуллисонайнлик анъаналарини давом эттириб, форсий рубоийлар битди. Мумтоз шеъриятда ўзига хос ўринга эга бўлган қитъа жанрининг жадид шеъриятида ўринлашишига сабаб унинг жанрий талаблари жадид шоирлари томонидан ўзлаштирилишидир. Авлоний, Фитрат, Чўлпон, Боту каби шоирлар китъа жанрини мазмунан бойитгани, унинг истилохий кўламини кенгайтирганлиги асосли мисоллар билан далилланди.
6. Мумтоз шеъриятдаги мусаммат шакллари: мураббаъ, мухаммас, мусаддас, мусамман, асосан, ишкий ва маърифий мавзуларда яратилган бўлса, жадид шоирлари бундай шеър шаклларидан ижтимоий мазмунни ифодалаш учун фойдаландилар. Бу билан янги давр шеъриятини айни шу жанрлар доирасида бойитишга уриндилар. XX аср бошлари шеъриятида мумтоз адабиётда кўлланилган асосий жанрлар истифода этилгани кузатилар экан, бу холнинг ўзиёк жадид шоирлари ижодида мумтоз анъаналар иштирок этиши билан бирга, улар жадид адабиёти вакилларини янги бармок тизимидаги жанрларда шеър ёзишга тайёргарлик вазифасини ўтаганини хам кайд этиш лозим.
7. Жадид шеъриятидаги янгича талқинлар шоир эътиқоди, истеъдоди табиати ва унинг янгиликка интилиш нияти билан боғлиқ ҳолда ижтимоий ҳаёт талаблари ва мавжуд зиддиятларни енгишга ҳаракат мумтоз шеъриятдаги анъанавий поэтик тимсоллар ошиқ, маъшуқа, ракиб, дўст, гул, булбул, ёр, агёр, чарх тарзида юзага чикди. Анъанавий ошиқ тимсоли кўпроқ «лирик мен» воситасида берилган бўлса-да, Чўлпон шеърларидаги маъшука тимсоли талкинида уни ватанга менгзаш, ёр муҳаббати орқали диёрга бўлган муносабати ифодаланади. Авлоний шеърларида ёр тимсоли - илм, маърифат, таракқиёт, халқ тушунчаларини; агёр - нодонлик, жахолат, зулм, истибдод аҳли маъноларини ифодалашга йўналтирилди. Натижада Туркистон дарди унинг қиёфаси сифатида ўзга бир тасвирда, мумтоз тимсоллар билан тўйинган ҳолда намоён бўлди: гул - бу багрига ботган тиконлар захмидан озор топган Туркистон; булбул - Туркистон келажаги учун курашаётган миллий қаҳрамон. Поэтик тимсолнинг бу қадар ўзгарувчан тарзда талқин қилиниши шоир яшаб турган ижтимоий шароит ва асар яратилган мухит билан богликдир.
8. Жадид шоирлари томонидан аруз вазнининг азалий қонунлари, хилма-хил бахрлари, уларнинг оҳанг хусусиятлари чукур ўзлаштирилди. Мумтоз арузнинг машхур вазнлари фаол истеъмолда бўлиши билан бирга давр нафаси аниқ сезилган назм намуналарида арузнинг қатъий талабларидан чекиниш холлари хам юз берди. Мумтоз вазн талабларининг ўзгариши адабий жараёнда аруздан бармоқ вазни томон бўлган янгиланиш сифатида содир бўлди. Бу холнинг нафақат жадид шеъриятида, балки шўро адабиётининг бошида турган Ғ.Ғулом, Ҳамид Олимжон, Усмон Носир каби шоирлар ижодида учраши кўхна аруз умрининг давомийлиги ва янгиланиш имкониятлари яратганлигини кўрсатади.
9. Мумтоз шеъриятдаги каби XX аср шеъриятида тимсоллар табиатини очишда, маъно ва фикрларни таъкидлашда, шеър мазмунини аник ифодалашда катта ахамият касб этган кофия аруз вазнида хам, бармокда ёзилган шеърларда хам муайян бир поэтик вазифани бажарди. Қофия учун танланган сўз ўз жилоси ва маъно теранлиги билан шеърнинг бадиий бутунлигини таъминлади. Жадид шоирлари ижодида кофиянинг мумтоз талабларини қўллаш мураббаъ асосида юзага келган янги шеър шаклларида хам, мумтоз газал ва рубоийларда хам анъанавий шеър табиатининг янгиланишига сабаб бўлди.
10. Насрдаги мумтоз анъаналарга садоқат XX аср бошларида яратилган хикоя, қисса ва романларнинг структурасида акс этади. Саъдий Шерозий ва Хожанинг хикоятлари мумтоз ҳикоянинг мезони сифатида каралиши билан бирга улардаги қиссадан хисса тарзида шеър келтириш анъанаси жадид адабиётида хам акс этган. Мумтоз ҳикоячиликдаги дидактик оҳанг ва эпик тасвир жадид ҳикоячилигида трансформацияга учрайди ва воқеалар окимига қараб гоҳ тезлашиш, гоҳ осойишталик юзага келади. А.Қодирий янги ҳикоячи-қаҳрамон типининг вужудга келишида эпик тасвирнинг мумтоз насрга хос белгиларини сақлагани учун асар персонажлари ёркин тимсол даражасига кўтарилди ва реалистик моҳият касб этади. Чўлпон хикояларида маърифатнинг жаҳолатдан устун кўйилиши ва дунё саодатига элтувчи восита сифатида талқин этилиши мумтоз адабиётдаги маърифийлик гояларининг янги давр олдига қўйган ижтимоий масалалар билан синтезлашуви тарзида юзага чикди.
11. Узбек жадид адабиётига саёҳатнома типидаги асарларнинг кириб келиши мумтоз насрдаги хилма-хил жанрлар кенг қўлланилиш даврига кадам қўйганидан далолат беради. Бирок жадид насрида саёҳатнома йўналишидаги асарларда сафардаги муаллиф-қахрамон вазифаси ўзгаради, у факат вокеа-ҳодисани кузатувчи ёки кундалик юритувчи бўлиб эмас, балки ҳодисотларнинг тахлилчисига айланади. Бу тахдил жараёнида Беҳбудий қаҳрамони хорижда кўрган фан ва маданият янгиликларини ўзбек заминига кўчиришга интилса, Авлоний асари қахрамони сафар давомида учраган шаҳар ва қишлоқларнинг аянчи ҳолатини кўриб уни тузатиш йўлларини ахтаради. Чўлпон сафарномаларида эса сайёҳ-муаллиф тасвиридаги воқеа баёни рухий холат тасвири билан алмашинади, каламга олинган хар бир вокеа ва предмет рамзийлик касб этади.
12. Ўзбек мумтоз насри анъаналарини чуқур ўрганиш, ўзлаштириш ва улардан унумли фойдаланиш натижасида «Ўткан кунлар», «Меҳробдан чаён» каби романларда Қодирий ижодиётининг ўзига хос абадиятини таъминлаган омил сюжетнинг таранг тортилиши, воқеаларнинг изчил, муфассал ва тугал баёни, характер яратишда кахрамонлар портрета тасвирига алоҳида эътибор берилиши, асар тилининг имкон қадар халк тилига яқинлашуви каби ҳолларда кўзга ташланади. Мўминжон Тошқиннинг «Турмуш урунишлари» асаридаги хронологик тартиб «Бобурнома»даги воқеалар баёнининг изчиллиги билан боғланади, бироқ муаллиф давр талабларидан келиб чиқиб реалистик тасвир билан иш кўради, замонавий кундалик юритиш услубини ўз асари учун асос қилиб олади. Мумтоз анъаналардан узоқлашиб, замонавий роман усулларига боғланиш жараёни ўз-ўзича кечмаган. Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз» романи поэтикасида янги замон техникаси талаб қилган сюжет сиқиклиги, характерларнинг аниқ ифодаси, эпик кўламнинг сертармоқлиги каби жиҳатларга эришишда мумтоз наср хусусиятларини янги замонавий талқин билан синтезлаштиргани етук роман яратилишида ўзига хос бадиийлик омили бўлиб хизмат қилган.
Господин Великий Новгород», «Марфа - посадница», «Государи Московские» асарлари материаллари асосида)
Тадқиқот объекта: Д.Балашовнинг «Господин Великий Новгород» повести, «Марфа-посадница» тарихий романи, «Государи Московские» цикл ига кирувчи романлари.
Тадқиқот мақсади: Д.Балашов тарихий романлари поэтикасининг ўзига хослигини ўрганиш; роман жанри билан боғлик кахрамон, конфликт, сюжет, услуб марказий катсгориялар тизимида муаллиф фаоллиги даражаси ва унинг намоён бўлиш шаклларини тадқиқ қилиш.
Тадқиқот методлари: умумлаштириш-назарий англаш, систем таҳлил, қиёсий-типологик ва концептуал тахлиллар
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тарихий романчилик муаммоллари комплекс тахдил қилинди; Д.Балашов поэтикасининг сифат тамойиллари аникланди ва ижодининг систем тахлили бсрилди; ёзувчи тарихий романларининг типологик ўхшашлиги ва услубий ўзига хослиги ажратиб кўрсатилди.
Тадқиқотнинг амалий ахамияти: Д.Балашов ижодининг систем тахлили асосида килинган илмий хулосалар ва якуний натижалар адабий жанр хусусиятларини чукур тушунишга, ёзувчи каламита мансуб тарихий романларнинг бадий жиҳатдан ўзига хослигини очишга ёрдам бсради.Тадқиқотдан олинган натижалар тарихий романчилик билан боглик назарий муаммоларни янада чуқурроқ тадқиқ килишда фойдаланилиши, хулосалар эса тарихий роман муаммоллари буйича маъруза курслари ва ссминарларда қўлланилиши мумкин.
Амалиётга татбик этиш даражаси: тадкикот натижалари Навоий давлат педагогика института хорижий тиллар факультетида адабиёт назарияси ва тарихини ўрганиш амалиётида татбик килинди.
Қўлланиш сохаси: ўрта, ўрта махсус ва олий таълим тизими, педагогик кадрлар малакасини ошириш институтлари тизими.
Влияние Фараби на творчество Алишера Навои
Алишер Навои в известной степени был знаком с античной философией, с уважением отзывался о мыслителях прошлого, окружал своих героев - справедливых правителей - мудрыми наставниками. Навои в своем творчестве испытал огромное влияние философского наследия Абу Насыра Фараби, которого называл «Вторым учителем». Данная статья посвящена раскрытию некоторых 1раней влияния Фараби на философское мировоззрение Алишера Навои.
Вирджиния Вулф асарларида “онг оқими” техникасини қўллаш маҳорати
Тадқиқот объекти: Вирджиния Вулф томонидан адабиётга киритилган психологик анъана. Диссертацияда ёзувчи томонидан ишлаб чиқарилган ўзига хос психологии проза таднин нилинади.
Ишнинг мақсади: Вирджиния Вулфнинг ёзувчи - психолог сифатидаги индивидуал ўзига хослигини иўрсатиш, унинг ижодий ютунлари ва жаҳон адабиёти ва иейинги психологии прозаларга таъсирини ўрганишдир.
Тадқиқот методлари: муаммонинг назарий аспеитларини ўрганишда ниёсий - тарихий метод қўлланилган. Диссертацияда шунингден, адабиётнинг типологии ўрганиш методидан ҳам фойдаланилган. Вирджиния Вулфнинг бадиий индивидуал ўзига хослиги асарлар матни илмий талнинини бериш жараёнида таднин нилинади.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда биринчи марта ёзувчи томонидан сўнги романлар (“Тўлқинлар”, “Орландо”) да “онг оқими” технинаси қўлланиш специфинаси муаммоси нўтарилган. Диссертацияда “онг оними” тушунчаси ҳаннида янги назарий тартиблар ҳамда уларнинг ёзувчи ва адабиётшунослар томонидан кўлланиши ҳанида финрюритилган.
Амалий аҳамияти: таднинот натижалари филология йўналишларида чет эл адабиёти тарихи,адабиёт назарияси ва эстетина нурслари бўйича ўқув -услубий нўлланма сифатида фойдаланилиши мумнин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация натижалари тадқиқотчи олиб борган ишлар - турли конференциялардаги илмий маъруза ва ахборотларда ўз аксини топтан. Улар чет эл адабиётитарихи, адабиёт назарияси ва эстетика курслари бўйича ўқув - услубий қўлланма ва маъруза матнлари яратишда муҳим манба сифатида фойдаланиши мумкин бўлган диссертациянинг илмий нашрларида акс эттирилган.
Қўлланиш сохаси: чет эл адабиёти тарихи, адабиёт назарияси ва эстетика.
Буюк Ибн Сино образининг янгича талқини
“Ҳиммат ва саботи бўлмаган миллатнинг ҳақи ҳаёти йўқдир”. Бундан роппароса бир юзу беш йил олдин “Ойна” журналида босилган мақоласига улуғ маърифатпарвар Абдурауф Фитрат ана шундай сарлавҳа қўйган эди. Ҳиммат – Ватан ва миллат учун, зарур бўлганда, молу жондан кеча олмоқ. Сабот – Ватан ва миллатнинг шаъни-шарафи, ор-номусини ҳимоя қилиш йўлида метин иродани намоён эта билмоқдир. Биз тарихий илдизлари қадимият булоқларидан сув ичган, дунё тамаддунининг, инсониятнинг илму ирфон бешигини тебратган миллатмиз. Башариятга маърифат ва ахлоқдан, ҳиммат ва саботдан дарс берган буюк мутафаккирлар ворисимиз. Лекин ворислик ҳақи бу ҳақда жар солиш, оғиз йиртиш билангина адо этилмас. Ворислик ҳуқуқига қуруқ даъволар билан эришилмас. Бунинг учун аждодларни мукаммал танимоқ, улар меросини қунт билан ўрганмоқ, тафаккур ва тадаббур этмоқ, илму ирфонда улар эришган оламшумул ютуқларни янгилари билан бойитмоқ зарур.
Бурҳонуддин Маҳмуд алБухорийнинг “ал-Муҳит” асари ва унинг Мовароуннаҳр қозилигида тутган ўрни
Тадқиқот объектлари: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ҳаёти ва бой илмий мероси ҳамда “ал-Муҳит” асарида келган “шурут” ва “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимлари.
Ишнинг мақсади: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ижодий фаолияти ҳамда XI-XIII асрлар Мовароуннахр козилик тизимидаги хужжатларнинг ҳолатини тадқиқ этиш. Шунингдек, манбашунослик нуктаи назаридан қози ҳужжатлари тузилишининг назарий ва амалий асосларини “ал-Муҳит” асари мисолида ўрганиш.
Тадқиқот методлари: Тарихий-таҳлилий ва қиёсий-тахдилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Мазкур диссертация Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг илмий мероси, Оли Моза оиласининг Бухородаги фаолияти хамда “ал-Муҳит” асари мисолида Мовароуннахрда амалда бўлган козилик маҳкамалари ва улар фойдаланган хужжатлар тарихи, уларнинг ёзилиш тартиби бўйича маълумот берувчи илк тадқиқот саналади. Шунингдек, тадкиқотда “ал-Муҳит” асарининг ЎзР ФА ШИ кўлёзмалар фонди, ал-Азҳар, Сулаймония кутубхоналарида сақланаётган, ҳали тадкиқ қилинмаган қўлёзма нусхалари хам киёсий таҳлил килинди.
Амалий аҳамияти: Тадқикотда Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг кам ўрганилган асарлари илмий муомалага киритилди. Ўзбекистон тарихида Х1-ХШ асрлардаёқ козилик маҳкамалари орқали ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари бўйича бой тажриба тўпланганлиги исботланди. Алломанинг асарларига таяниб, юртимиз тарихига оид янги илмий маълумотлар ва хулосалар берилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзуга оид 12 та илмий мақола чоп этилди. Мамлакат микёсида 2 та ва 6 та халқаро илмий конференцияда маъруза билан иштирок этилди. Шунингдек, 2007-2008 ўқув йилида Германиянинг Фрайбург университета шарқшунослик бўлими талабаларига Марказий Осиё халқлари тарихи курсини ўқишда ва ТДШИ, ТИУ талабаларига исломшунослик фанларини ўқитишда диссертация материалларидан фойдаланилди.
Қўлланилиш сохаси: Тадкиқотдан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Манбашунослик”, “Исломшунослик”, “Марказий Осиё алломалари”, “Ислом ҳукуқи тарихи”, каби курсларда ўқув қўлланма ҳамда келгусида ислом тарихи ва ҳукукшунослиги соҳаларида амалга ошириладиган тадқиқотларда манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Бурхонуддин Махмуд Ал-Бухорийнинг “Ал-Мухит” асари ва унинг Мовароуннахр қозилигида тутган ўрни
Тадқиқот объектлари: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ҳаёти ва бой илмий мероси ҳамда “ал-Муҳит” асарида келган “шурут” ва “ал-маҳозир ва-с-сижиллот” бўлимлари.
Ишнинг мақсади: Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорий ижодий фаолияти ҳамда XI-XIII асрлар Мовароуннахр козилик тизимидаги хужжатларнинг ҳолатини тадқиқ этиш. Шунингдек, манбашунослик нуктаи назаридан қози ҳужжатлари тузилишининг назарий ва амалий асосларини “ал-Муҳит” асари мисолида ўрганиш.
Тадқиқот методлари: Тарихий-таҳлилий ва қиёсий-тахдилий.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Мазкур диссертация Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг илмий мероси, Оли Моза оиласининг Бухородаги фаолияти хамда “ал-Муҳит” асари мисолида Мовароуннахрда амалда бўлган козилик маҳкамалари ва улар фойдаланган хужжатлар тарихи, уларнинг ёзилиш тартиби бўйича маълумот берувчи илк тадқиқот саналади. Шунингдек, тадқиқотда “ал-Мухит” асарининг ЎзР ФА ШИ қўлёзмалар фонди, ал-Азҳар, Сулаймония кутубхоналарида сақланаётган, ҳали тадкиқ қилинмаган қўлёзма нусхалари хам киёсий таҳлил килинди.
Амалий ахамияти: Тадқикотда Бурҳонуддин Махмуд ал-Бухорийнинг кам ўрганилган асарлари илмий муомалага киритилди. Ўзбекистон тарихида Х1-ХШ асрлардаёқ козилик маҳкамалари орқали ижтимоий
муносабатларнинг ҳуқуқий асослари бўйича бой тажриба тўпланганлиги исботланди. Алломанинг асарларига таяниб, юртимиз тарихига оид янги илмий маълумотлар ва хулосалар берилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Мавзуга оид 12 та илмий мақола чоп этилди. Мамлакат микёсида 2 та ва 6 та халқаро илмий конференцияда маъруза билан иштирок этилди. Шунингдек, 2007-2008 ўқув йилида Германиянинг Фрайбург университета шарқшунослик бўлими талабаларига Марказий Осиё халқлари тарихи курсини ўқишда ва ТДШИ, ТИУ талабаларига исломшунослик фанларини ўқитишда диссертация материалларидан фойдаланилди.
Қўлланилиш сохаси: Тадкиқотдан олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида “Манбашунослик”, “Исломшунослик”, “Марказий Осиё алломалари”, “Ислом ҳуқуқи тарихи”, каби курсларда ўқув қўлланма ҳамда келгусида ислом тарихи ва ҳукукшунослиги соҳаларида амалга ошириладиган тадқиқотларда манба сифатида фойдаланиш мумкин.
Бобурийлар даври бҳакти адабиёти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бадиий асарлар мазмунида акс этадиган умумбашарий ва маънавий қадриятлар турли халқлар адабиётларининг бир-бирига боғлиқ ҳолда ривожланишига замин яратади. Ҳеч бир халқ адабиёти ўзаро таъсир, адабий алоқалар жараёниданмустасноҳолдаривожланганэмас, жаҳон тамаддуни ривожида уларнинг ҳар бири ўз ўрни ва аҳамиятига эга. Бетакрор адабий мерос ва бебаҳо миллий қадриятларга эга бўлган аждодларимизнинг умумжаҳон тамаддуни ривожига қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритиш ва у ҳақда тўғри тасаввур ҳосил қилиш учун адабий алоқалар тарихини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади. Зеро, «...биз маънавиятимизни юксалтириш, ёшларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга интилаётган эканмиз, ҳеч қачон ўз қобиғимизга ўралашиб қолмаслигимиз керак. Қисқача айтганда, бошқа соҳалар қатори адабиёт соҳасидаҳам халқаро алоқаларни кучайтириш зарур. Қайси мамлакатдабиз-нинг маданиятимиз, қадриятларимизга ҳурмат билан карашади, хориждан биз нималарни ўрганишимиз мумкин ва ўз навбатида, уларга нималар такдим этишимиз мумкин - бугун бу масалалар халқаро майдонда ўзлигимизни намоён этишда катта аҳамиятга эга эканини доимо ёдда тутишимиз лозим»1, - деган фикрлар бугунги кун адабиётшунослигининг муҳим вазифаларини белгилаб беради.
Дархақиқат, ҳозирда ўзининг фундаментал тадқикотлари билан халқаро майдонга дадил кириб бораётган ўзбек адабиётшунослиги олдида халқимиз маданияти ва адабиёти билан турли даражадаги алоқаларда бўлиб келган хорижий шарқ мамлакатлари адабиётини тадқиқ этиш муҳим масалалар қаторидан ўрин олган.
Ушбу йўналишдаги изланишлар доирасида буюк аждодларимиз Заҳириддин Мухаммад Бобур ва унинг авлодлари даврида, ҳатто уларнинг бевосита ҳомийлигида Ҳиндистонда кенг таркалган ва катта мавқега эга бўлган бҳакти адабиёти, унинг илдизлари ва ижтимоий тафаккурга таъсири масалаларини хал қилиш муҳим ўрин тутади.
Бобурийлар ҳукмронлик қилган XVI-XVIII асрлар Ҳиндистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий тарихида ўзгача тараққиёт даври бўлиб, бошқа соҳалар қатори, адабиёт соҳасида ҳам катга ютуқларга эришилди. Хусусан, маҳаллий халқ адабиёти билан бирга форсий ва туркийзабон адабиётларнинг кенг ривожланишида Марказий Осиёдан2, айнан Ўзбекистондан чиққан йирик шоир, тазкиранавис, адабиётшунос ва мутасаввиф олимларнинг роли алоҳида бўлган. Шу даврда инсон манфаатлари ҳимояси йўлида шаклланган, Ўрта Осиё тасаввуфий қарашлари билан ғоявий яқинлик касб этган бҳакти таълимоти ва адабиёти Бобурий ҳукмдорлар ҳомийлигида ривожланиб, шакл ва мазмун жиҳатдан янгипоғонага кўтарилди ва хинд-мусулмон маданиятининг ўзаро чатишув жараёнларида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.
Буюк аждодларимиз Форобий, Навоий ва Бобурлар каби инсонни улуғлаган, комил инсонни тарбиялашни бош мақсад қилиб олган бҳакти таълимоти ва адабиёти ҳинд жамиятидаги паст табака вакилларини ҳар томонламақўллаб-қувватловчи биркуч сифатида шаклланиб, ўзининг меҳр, садоқат, тенглик ва бағрикенглик ғояларини адабиёт воситасида тарғиб этди ва ҳинд жамиятида анъанавий дунёқарашдан фаркди ўлароқ, бхакти дунёқарашига эга бўлган янги инсонни тарбиялади. Бҳакти таълимоти асосида вужудга келган бадиий ижод намуналарини Рабиндранат Тагор ўз вақтида «ўта халқчил адабиёт», деб баҳолаган эди.
Мазкур диссертацияда бобурийлар сулоласининг, хусусан, Акбар, Жаҳонгир, Шоҳжаҳон ва Аврангзеблар даврида яшаган, маҳаллий халқнинг браж ва авадхи (ҳозирги ҳиндий) тилларида ижод қилган бҳакт шоирлар ижодининг илк бор Бобурийлар сулоласи билан боғлаган ҳолда тадқиқ этилиши мавзунинг янгилигини кўрсатади.
Бобур ва унинг авлодларининг ҳинд халқи маънавий-маърифий тафаккури ривожига қўшган ҳиссаси, бҳакти таълимотининг шу давр ижтимоий-фалсафий карашлар тизимидаги устувор тамойиллари, бхакти адабиётининг қадимги санскритэпослари билан узвий боғлиқлиги, бадиий адабиётда инсон концепциясининг етакчи ўринга кўтарилиши, бхакти инсонпарвар ғояларининг кишилар онгига таъсиридан вужудга келган ноанъанавий 1 ЧЯТ - «мустақил бўл», f^T SIFK - «ўзинг роҳатлан», ЧГ 4TSFF - «шам нури гадоси», - «устозга садоқат» каби) бҳакти йўлида бўлган шоирлар ижодини, бҳакти адабиётининг тасаввуф адабиёти билан (хусусан, Ўрта Осиёдан Ҳиндистонга бориб ривожланган Нақшбандия ва Чиштия тариқатлари) ўзаро якинлигини диссертация мавзуи доирасида атрофлича ўрганиш бҳакти адабиётининг долзарб масалалари саналади. Шунингдек, ушбу адабий мероснинг поэтик мезонлари: мавзу ва ғоя мутаносиблиги, ҳаётни бадиий акс эттириш прин-циплари, жанрлардаги барқарорлик, образлилик, бадиий нутк семантикаси, сюжет ва композицион бир бутунлик каби масалаларнинг герменевтик талқини бҳакти адабиёти бадииятининг ўзига хос жиҳатларини очишга хизмат килади.
Президентимизнинг: «Бирон бир халқ маънавиятига хос кад-риятларнинг бошқа халқлар томонидан тан олиниши, табиийки, ана шу халқ тарихига нисбатан чуқур ҳурмат ифодасидир»3, деган фикрларини инобатга олган ҳолда ёш авлодни комил инсон қилиб тарбиялашда хинд халқи маънавиятини юксак даражага кўтарган, миллий, маънавий ва адабий қадриятлар ўз ифодасини топтан, халқ манфаатлари устун бўлган бадиий асарлар, шу адабиётни яратган, маънавий юксак, ўзига хос дунёкарашга эга бўлган ва бобурийлар ҳомийлигида ижод қилган бҳакт шоирларнинг адабий мероси зарурий манба бўлиб хизмат килади. Зеро, ҳар бир миллат ўз маданияти, маънавияти ва миллий қадриятлари билан абадийликка дахлдордир.
Тадқиқотнинг мақсади - Ҳиндистонда бобурийлар ҳукмронлиги даврида ривожланган бҳакти адабий мероси, шу меросни яратган бҳакт шоирлар ижоди ҳамда бҳакти адабиёти ривожига бобурийлар сулоласининг қўшган ҳиссаси масалаларини манбалар асосида тадқиқ этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор бобурийлар сулоласи фаолиятининг бҳакти адабиёти ривожи ва такомилига кўшган ҳиссаси манбалар асосида баҳоланган;
XVI-XVIII асрлар ижтимоий ва диний-фалсафий карашлар тизимининг қиёсий тахлили асосида бҳакти таълимотининг ҳал қилувчи аҳамияти асослаб берилган;
бобурийлар давридаги мавжуд туркийзабон адабиёт, сарой, сидҳ ва натҳ, жайн ҳамда тасаввуф каби адабий жараёнлар кесимида бҳакти адабиётининг етакчи мавкеи очиб берилган;
бҳакт шоирлар ижодида бҳакти ғояларининг акс этиши ва уларнинг ўрта аср ҳинд жамияти тараққиётида тутган ўрни ёритиб берилган;
бҳакти адабиётининг қадимий ҳинд эпослари билан узвий боғлиқлиги бҳакт шоирлар ижодидаги сюжет, образ ва мотивлар билан тасдиқланган;
бҳакти адабий мероси йўналишлар асосида илк бор илмий тасниф этилган ва бҳактида ўзига хос дунёқарашга эга бўлган, бҳактининг янги йўлларига: цч><11 (ckla chalo) - «мустақил бўл», f^T 3{Н? (nij anand) -
«ўзинг роҳатлан», ДГУТ (jyoti ke sadhak) - «шам нури гадоси»,
(gurubhakti) - «устозга садоқат» каби) асос солган, бобурий шохдар билан яқин муносабатларда бўлган шоирлар ижоди илмий доирага киритилган;
бҳакти адабий меросининг тил ва услуб масалалари бадиий асарларда учрайдиган (tatsam) - санскрит тилидан ўзгаришсиз ўтган, (tadbhao) - санскрит тилидан шакли ўзгарган ҳолда ўтган, (deshaj) - маҳаллий, (prantiy) - ҳудудий ҳамда бошқа тиллардан (жумладан, форс ва араб тилларидан) ўзлашган сўзлар ўрганилган ҳамда асарларнинг услубий ўзига хослиги аниқланган;
кадимда шаклланган ҳинд миллий қадрият ва анъаналарининг ўрта асрларда бҳакти ғоялари билан бойитилгани, уларнинг жамиятда тутган ўрнининг мустаҳкамлангани бҳакт шоирлар ижодида акс этган турли миллий байрам, урф-одат, миллий қадрият ва анъаналар асосида исботлаб берилган.
Хулоса
Бхакти адабиётига оид барна назарий манбаларни, бхакт ва сайт шоирларнинг адабий меросини илмий, фалсафий ва бадиий жиҳатлардан киёсий-тарихий ва типологик тадқиқи асосида ўрта аср хинд жамияти, инсоннинг инки олами, унинг муаммолари, бҳакти ғояларига асосланган дунёқараши, маънавияти ва қадриятларинингтарихий илдизларини ўзида акс этгирган, бобурийлар сулоласи ҳукмронлиги даврида равнақ топган бхакти адабий мероси бўйича қуйидаги хулосалар берилди:
1. Ҳиндистон халқлари адабиётининг ўрта асрларгача бўлган ривожланиш тарихида тўрт адабий мерос хинд жамиятидаги ижтимоий, фалсафий ва маънавий соҳалардаги туб ўзгаришлар асосида вужудга келган мерос саналади. Тарихий жараёнлардаги бу ўзгаришлар адабиёт тарихида бутунлай янги мазмундаги бадиий асарларнинг яралишига замин яратган бўлиб, бу меросга ведалар, эпослар, буддавий адабиёт ва бхакти адабиёти киради. Улардан бхакти адабиёти айнан Бобурийлар даврида, шу сулола вакилларининг бевосита ҳомийлигида ривож топди.
2. Бхакти таълимоти ҳиндуизм мутаассиблиги ва унинг кастачилик тизимига карши шаклланган диний-ислоҳотчилик ҳаракати. Ўрта асрларга келиб динларда мутаассиблик кучайиб, эътиқод камситилиши юз бергач халқ орасидаги норозиликлар сектантлик тусини ола бошлади ва ҳар бир динда халқ манфаатларини ҳимояловчи турли секта ва мактаблар шаклланди. Жамиятдаги бундай бўлинишлар даврида барчани бир ғоя остида бирлаштириш зарурати вужудга келди ва бу зарурат бхакти харакати ва таълимоти орқали амалга оширилди.
3. Бхакти таълимоти илк бор VI асрда аввал жанубда шаклланди ва XV асрларда шимолга кириб келиб, ўзининг “Яратган олдида барчатенг” ва “Яратганга меҳрли ва садоқатли бўлиш” каби халқчил ва демократик ғоялари билан шу даврдаги хилма-хил диний-фасафий қарашлар (ҳиндуизм, буддизм, жайнизм, сикхизм, сиддх ва натх секталари, ислом ва насронийлик) тизимини ислоҳ этди, ўзининг меҳр, садоқат, тенглик ва бағрикенглик каби умумбашарий ғоялари билан шу давр мафкуравий оламида ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллади, халқ манфаатларини ҳимоя қилди ва мамлакатда хар соҳада ижобий ўзгаришлар юз беришига замин яратди. Жамиятаъзолариўртасидаэркин эътиқодйўлигаасос солиб, янги -бҳакти дунёқарашидаги инсонлар жамиятини барпо этди.
4. Бхакти адабиёти ўрта аср хинд жамиятига илғор ғояларни олиб кирган бхакти таълимотининг бадиий сўз воситасида тарғиб қилиниши асосида бунёдга келган соф миллий адабиётдир.
5. Бхакти адабиёти айнан бобурийлар сулоласи даврида, шу сулола ҳукмдорларининг қўллаб қувватлаши натижасида ўзининг таракқиёт чўққисига эришди. Бҳакти адабиётига оид янги манбаларни тадқиқ этиш асосида бугунги кунда Ҳиндистон маънавий маърифий-тафаккури ривожида Акбаршоҳга оид маълумотларга Жаҳонгир, Шохжаҳон ва Аврангзебларнинг қўшган ҳиссасини очиб берувчи маълумотлар киритилди. Бунгабобурийларнингбҳактитарғиботчиларивабҳакт шоирлар билан доимий яқин муносабатлари, уларга ижод учун зарурий шарт-шароитлар яратиб бериш билан боғлиқ фаолиятлари асос бўлгани аниқ-ланди. Тадқиқотда илк бор жайн бҳактлар ҳақида маълумот берилди, уларнинг бобурий шохлар билан жуда яқин муносабатда бўлгани аниқланди. Айниқса, бобурийларнинг жайн бҳактларни ҳам қўллаб-қувватлаб, уларни доимий равишда саройнинг нуфузли лавозимларига тайинлаб борганликлари бу сулоланинг Ҳиндистон ўрта асрлар тарихида энг тараққийпарвар ва бағрикенг сулола бўлганини кўрсатди. Бҳактларга нисбатан алохида эътибор Акбаршох даврида бошланган бўлса, бу анъана унинг авлодлари Жахонгир, Шохжаҳон ва Аврангзеблар томонидан ҳам давом этгирилди. Буэса бобурийларнинг мусулмонанъаналарини маҳаллий ҳинд халқи анъаналари билан уйғунлиги, Ҳиндистон шимолида шаклланган ҳинд ва мусулмон маданияти синтезининг ривожига кўшган катта ҳиссасини очиб беришга асос бўлди. Ўз навбатида, бҳакти таълимоти бобурий шохлар учун кўптилли ва кўпдинли ҳинд жамиятини бошқаришда, мамлакат равнақи учун зарур бўлган тенглик ва бағрикенглик сиёсатини олиб боришда ҳамда салтанатда тинч-тотув ҳаётни таъминлашда ишончли ғоявий қурол бўлиб хизмат қилгани яққол намоён бўлди.
6. Бхакти адабиёти шаклланган мураккаб адабий жараёнда етги турдаги адабиёт (хусусан, сарой адабиёти, туркийзабон адабиёт, сидх ва натҳ секталари адабиёти, жайнлар адабиёти, сикхлар адабиёти, тасаввуф ва бхакти адабиёти) бўлиб,уларнингҳар бириўз адабий меросига эга бўлгани ҳолда бҳакти адабиёти ўзининг халқчил ғоялари, мазмун-моҳиятида инсон манфаатларининг кучли ифодаси, миллий қадриятларнинг мустаҳкамлани-шига қўшган хиссаси, адабий мероснингҳажми, давр етакчи мафкурасининг бадиий инъикосиҳамдахалқнинг эркин ва фаровон турмуш ҳақидаги орзу-умидларини акс эттирган ва, энг муҳими, халқ учун севимли адабиёт сифатида тан олингани аниқланди.
7. Тасаввуф адабиётининг равнаки хам айнан бҳакти адабиётининг тараққиёт даврига тўғри келиши бҳакти ва тасаввуф адабий меросларининг киёсий тадқиқи орқали аниқланди. Ҳинд тасаввуф адабиёти бҳактлар билан ўхшаш дунёкарашда бўлган кашмирлик суфий шоирлар Лаллешвари ҳамда шайх Нуриддинлар ижоди мисолида ўрганилди. Уларнинг дунёқараши ва шеъриятини сайт Кабир ижоди билан қиёслаш асосида бҳакти ва тасаввуф адабиётининг ўхшаш жиҳатлари очиб берилди.
8. Бхакти адабиётининг қадимий ҳинд эпослари «Рамаяна» ва «Махабхарата» билан узвий боғликдигининг назарий ва мантиқий асослари мавжудлиги аниқланди. Ҳиндуизмга танқидий муносабат билдириш билан боғлиқ бҳакти шеъриятда шоирларнинг ўз ўзидан «Рамаяна» ва «Махабхарата» эпосларига мурожаат этишлари эпослардаги турли мотив, образ ва воқеаларнинг бҳакти адабиёти саҳифларидан кенг миқёсда ўрин олишини таъминлаган. Бугунги кунда ҳинд халқи ўртасида қадимий санскрит эпосларига нисбатан бхакти ғоялари билан суғорилган, ўзида ҳинд миллий маъанавияти ва қадриятларини янада мазмунлироқ акс этгирган, халқ тилларида яратилган бҳакти адабиётининг кўпроқ аҳамият касб этиши шоирлар шеъриятининг тадқиқи оркали аниқланди.
9. Бхакти адабиёти сагун ва ниргун бҳакти йўналишларида ривожланди. Диссертацияда тадқиқот объекта бўлган Бобурийлар шохдардан Акбаршоҳ, Жаҳонгир, Шохжаҳон ва Аврангзеблар даврида яшаган, ижоди ҳали махсус ўрганилмаган, бҳактинингҳам сагун (Говиндсвами, Чхитсвами, Кришнадас, Нандадас, Мирабаи), хам ниргун (Даду Дайал, Ражжаб, Малукдас, Рамалингам) йўналишларида калам тебратган шоирлар ижоди тадқиқ этилди.
10. Тадқиқотда илк бор бхакти адабий меросининг таснифи амалга оширилган бўлиб, бу таснифга асосан бхакти адабиётида сагун бхакти вейшнав, шив ва жайн бҳактидан иборатлиги кўрсатиб ўтилди. Шу билан бир қаторда бҳактининг кишилар онгига таъсирининг ўзгача натижалари сифатида (gurubhakti) - «устозга садоқат» (Ражжаб),
(jyoti ke sadhak) - «шам нури гадоси» (Рамалингам), 'ЯҒГТ (nij anand) -«ўзинг роҳатлан» ёки (ekla chalo) - «мустақил бўл» (Ананддҳан)
каби бҳактининг ўзига хос эътиқод йўллари мавжудлиги шу йўналишда ижод қилган шоирлар ижоди ва дунёқараши мисолида тасдиқланди.
11. Ўрта аср ҳинд адабиёгида инсон концепцияси масаласи бхакти адабиёгида комил инсон концепцияси даражасига кўтарилишига бхакти ва тасаввуф адабиётлари асос бўлгани очиб бсрилди.
12. Шоирлар бҳакти ғояларини тарғиб этишда шу давр адабиётининг етакчи жанрлари бўлган (doha) - иккилик, гГК (tripad) - учлик, (chaopad) - тўртлик, ТЧТГ (panchpad) - бешлик, (satsai) - еттилик ҳамда (vinai), (rameyni) каби кичик жанрларда ижод қилганлиги ва бу жанрлар ўз навбатида, шу давр шеъриятининг мазмунга бой сермаҳсул жанрига айлангани аниқланди.
Ҳиндистондаги ҳар бир миллий адабиётда ижоди тўлиқ ўрганилиши лозим бўлган кўплаб бҳакт ва сайт шоирлар мавжуд бўлиб, уларнинг адабий меросини ўрганиш ҳинд адабиётшунослигида ҳали ўз якунига етмаган. Зеро, уларнинг ижоди бхактинингяна бошқа, бизга маълум бўлмаганжиҳатларини очиб беришда зарурий манба бўлиб хизмат қилади.
Бердақнинг ижоди - қорақалпоқ адабиётининг гавҳари
Жаҳон адабиёти тараққиёти, ҳар бир халқ тарихида, ижтимоий ва маданий ҳаётида ўзиниг сезиларли муҳим из қолдирган улкан санъаткорлардан бири Бердақдир. Унинг асарлари халқ дарди, орзу-умидларига ҳамдард ва ҳамнафас бўлгани учун ҳам умри боқийдир.
Бердақнинг «Шажара» достонида фольклористик ва реалистик тасвирлаш усулларининг қўлланиш хусусиятлари» мавзуидаги диссертациясининг
Тадқиқот объекти: диссертацияда Бердақ «Шажара»сииинг жанр асосларининг фольклор ва адабий-реалистик хусусиятларини очиб бериш орқали ундаги фольклористик ва реалистик тасвир усулларининг қўлланилиш ўзига хосликлари махсус ўрганилади.
Ишнинг мақсади: адабиётшунослик ва фольклоршуносликнинг долзарб муаммоларидан бири бўлган фольклорга хос ва реалистик тасвир усулларининг Бердақ «Шажара»сида қўлланилиш ўзига хослигини очиб беришдан иборат.
Тадқиқот методи: ишда тарихий-филологик, қиёсий-тарихий, тарихий-типологик, бадиий-эстетик тахлил методлари қўлланилди.
Олинган натижалар ва уларнннг янгилиги: диссертацияда «Шажара» асари махсус монографик йўналишда биринчи бор ўрганилди. Иш кириш, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташқари учта асосий боблардан ташкил топтан.
Диссертациянинг асосий вазифаси Бердақ «Шажара»сида фольклористик ва реалистик тасвир усулларининг истифода хусусиятлари, асарнинг жанр белгиларининг аниқлаш контекстида олиб борилган.
Амалий ауамияти: диссертация натижалари келажакда Бердақ ижодини, унинг эпик асарларидаги жанрлар тизимини ва улариинг эволюциои тараққиёти тарихини ўрганишда, шуиингдек, қорақалпоқ мумтоз адабиётининг яиги тарихини яратишда назарий таянч ва илмий тажриба вазифасини ўташи мумкин.
Диссертациянинг илмий-назарий натижалари биринчи иавбатда XIX аср қорақалпоқ адабиёти, хусусан, Бердақ ижодиёти бўйича дарсликлар, ўқув қўлланмалари, намунавий дастурлар, маъруза матнлари, шунингдек, адабиётшунослик атамалари луғатларини тузишда ёрдамчи манба сифатида иш беради.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертациянинг асосий мазмуни 2002-2011 йиллар оралиғида эълон қилинган илмий журналлар мақолаларида ва илмий анжуманлардаги баёнотларда ўз аксини топган.
Қўлланиш сохаси: диссертация материаллари фольклоршуиослик ва адабиётшуносликка доир илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда, филология соҳаси бўйича кадрлар тайёрловчи ўқув ўринларида таълимни яна ҳам такомиллаштиришда, маънавият тарғиботида муҳим маиба сифатида иш беради.
Бердақ ижодида сатира ва юмор
Ижтимоий ҳаёти ниҳоят даражада ёмонлашган давр эди. Ўша пайтларда солиқлар тўхтовсиз оширилиб борган, тенгсизлик ҳукм сурган, аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқлари оёқ ости қилинган эди. Мана шундай оғир шароитда яшаб ижод этган қорақалпоқ адабиётининг асосчиси шоир Бердақ Қарғабой ўғли бу адолатсизликларни кўриб, чидаб тура олмади. Ўзининг қатор достон ва шеърларида халқ бошига азоб-уқубатлар ёғдираётган мана шундай золимларни танқид остига олди. Шоир ҳажв ва кулги орқали ижтимоий тузумдан ўзига хос тарзда ўч олиб, меҳнаткашларни эзган шахсларни эл-юрт олдида масхара қилади ва уларнинг маънан тубан қиёфаларини “кўзгу” каби аск эттиради.
Бевосита таржимада бадиий услубни қайта тиклаш
Тадкиқот объектлари: Америка адиблари ҳикояларининг ўзбек тилига қилинган бевосита ва билвосита таржималари.
Ишнинг мақсади: америка хикоячилигининг бадиий-услубий ўзига хосликларини қайта тиклашда аслиятни тушуниш ва талқин қилиш ҳамда ҳикояларнинг билвосита ва бевосита таржималарини қиёсий ўрганилиши асносида уларнинг аслиятга адекватлик даражасини белгилаш билан боғлиқ масалаларни ўрганишдан иборат.
Тадқиқот усули: қиёсий-солиштирма метод.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Америка ҳикояларининг билвосита ва бевосита таржималари қиёсий-солиштирма усулда илмий тахлилдан ўтказилиб шакл, мазмун, услуб мутаносиблиги каби масалалар махсус тадқиқ этилди; таржимонларнинг бадиий таржима борасидаги маҳоратлари илмий баҳоланди; таржимадаги ғализликларнинг аксарияти воситачи тил таъсирида вужудга келгани аниқланди ва уларни бартараф этиш усуллари таклиф этилди.
Амалий ахамияти: Тадқиқот натижаларидан филолог-таржимонлар тайёрлашда, “Таржима назарияси ва амалиёти”, “Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик”, “Бадиий таржима амалиёти”, “Таржима маҳорати”, “Таржима тарихи” сингари фанларни ўқитишда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси: Диссертация мавзуси юзасидан ЎзДЖТУ профессор ўқитувчиларининг йиллик илмий-амалий анжуманларида (2009, 2010) маърузалар килинган. Шунингдек, НамМПИда бакалавр ва магистрлар учун “Инглиз тили” фани бўйича амалий машғулотлар ўтишда, НамДУда таржима назарияси ва амалиётини ўқитишда ушбу тадқиқот натижаларидан фойдаланилмокда.
Қўлланиш сохаси: адабиётшунослик, киёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик.
Бадиий асарда тушнинг поэтик-композицион вазифалари
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳон адабиётшунослигида шеърий, насрий ҳамда драматик асарларда туш мотивини бадиий мақсадга боғлаган ҳолда қўллаш, туш деталидан қаҳрамонларнинг руҳий ҳолатини очиб бериш, сюжет воқеаларини ўзаро боғлаган ҳолда шаклан ва мазмунан яхлит бир бадиий шаклни яратиш масалалари бўйича кўплаб тадқиқотлар амалга оширилган. Хусусан, тушнинг бадиий талқини орқали муаллиф - қаҳрамон - китобхон алоқасини мустаҳкамлаш, унинг бадиий-эстетик вазифаларини, ифода воситаси ва усули бўлиб келишини илмий асослаш миллий адабиётшунослик фанининг устувор вазифаларидан биридир. Тушнинг бадиий асар композициясидаги ўрни ҳамда бадиий талқини хусусидаги илмий-назарий ёндашувлар адабиётда тушдан фойдаланиш анъанасининг шаклланиш омиллари, поэтик имкониятлари, тадрижий такомили, тушнинг асар структурасидаги ўрни ва эстетик вазифалари, психоанализ воситаси бўлиб келиши, тушга ишонч билан боғлиқ эътиқодий қарашларнинг асарлардаги бадиий талқини, ҳаётий ва рамзий, ноэстетик ва эстетик моҳияти каби масалаларни ўрганишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда.
Мустақиллик йилларида ўзбек фольклори ва ёзма адабиётидаги туш сюжетларини тадқиқ этишда маълум муваффақиятларга эришилди, халқимизнинг тарихий ўтмиши, бой дунёқараши, миллий руҳияти, оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналари билан боғлиқ бўлган туш мотивлари жиддий илмий таҳлил қилинди. Бу борадаги илмий изланишларни давом эттириш ҳамда тушнинг бадиий асардаги поэтик-композицион вазифаларини атрофлича тадқиқ этиш муҳим вазифа бўлиб қолмокда. Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “ижтимоий соҳани, жумладан, адабиёт ва санъат соҳаларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги” таъкидланган.1 Бинобарин, тушнинг бадиий асар таркибида руҳий таҳлилни таъминловчи услубий восита, композицион бадиий деталь, эпизодик тасвир, ҳаёт ҳақиқатини рамзий акс эттириш усули, тугун ёхуд сюжет чизиқларининг бошланиш ёки тугаш нуқтаси, воқеалар ривожини таъминловчи, асар воқеаларини уюштирувчи ва яхлитлаштирувчи, уларни мантиқан боғловчи ифода шакли сифатида асослаш ва унинг моҳиятини очиб бериш алоҳида аҳамият касб этади. Шунингдек, миллий оғзаки ва ёзма адабиёт анъаналаридаги туш мотивлари асосида фольклор ва ёзма адабиёт муносабатини атрофлича илмий тадқиқ этиш зарурати мавжуд.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2006 йил 25 августдаги «Миллий гоя таргиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451-сон Қарори, 2016 йил 13 майдаги «Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПФ-4797-сон Фармони, 2017 йил 12 январдаги «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги ПҚ-1271 Фармойиши ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
ТадҚиҚотнинг маҚсади ўзбек адабиётида тушнинг бадиий талқинини ўрганиш асосида унинг композицион ҳамда услубий вазифаларини, поэтик санъат сифатидаги моҳиятини аниқлашдан иборат.
ТадҚиҚотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бадиий асарда қўлланилган туш мотивининг ўзига хос адабий-бадиий, эстетик, услубий, поэтик-композицион вазифалари ҳамда хусусиятлари очиб берилган;
тушнинг қолиплаш санъати, ҳаёт ҳақиқатини рамзий акс эттириш усули, киритма воқеа, бадиий деталь, эпизодик тасвир, руҳий таҳлил воситаси, сюжетнинг ўзак мотиви бўлиб келиши асосланган;
асарда тушдан фойдаланишнинг анъанавийлиги ёки ўзига хослигини аниқлашнинг адабий-бадиий йўл-йўриқлари ишлаб чиқилган, туш мотивининг қаҳрамон психологик портретини яратишдаги ўрни ёритиб берилган;
ўзбек ижодкорларининг туш компоненти билан асар сюжети, бадиий мақсади, конфликта, воқеалар ривожи, моҳияти ва ечимини ёритишдаги маҳорати очиб берилган.
Хулоса
1. Тушлар поэтик восита сифатида ҳаётий ҳақиқатни бадиий талқин қилишга ёрдам беради. Бадиий асарда кишиларнинг туш ҳақидаги тасаввур-тушунчалари, ишонч-эътиқоди поэтик акс эттирилади.Тушлар бадиий асарда кўпинча қаҳрамоннинг руҳиятини очишда қўл келади. Образлар характерный сифатлашга, воқеалар ривожида драматизмни чуқурлаштиришга, асар композицион қурилишини ихчам шакллантиришга, сюжет элементлари орасида боғланишни вужудга келтиришга, муаллиф - қаҳрамон - китобхон алоқасини таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, туш ижодкорга ифодалаётган фикрини теран, ихчам, таъсирчан, халқчил қилиб етказишга кўмаклашади. Шу жиҳатдан туш бадиий асарда композицион-эстетик, интертекстуаллик, психоанализ воситаси бўлиб кўзга ташланади ва алоҳида санъат даражасидаги ҳодиса тарзида диққатни тортади.
2. Туш мотиви бадиий асарлар сюжетида ё воқеалар бошида, ё ўртасида (воқеалар ривожида), ёки воқеалар сўнгида келтирилади. Кўпинча туш орқали ё асар тугуни, ёки ечими яратилади. Айрим асарларда ҳатто тушнинг сарлавҳага чиқарилганлиги кузатилади.
3. Туш эпизодлари композицион восита сифатида асар ичидаги ёндош сюжет линияси - киритма воқеалар, янги саргузаштларнинг бошланиш нуқтаси бўлиб келади, иккиламчи тугун ҳосил қилади. Воқеаларнинг мантиқий боғланишини таъминлайди ҳамда уларнинг авж нуқтага -кульминацияга кўтарилишида катализатор вазифасини ўтайди, асар ечимини тезлаштиради. Яна қолиплаш санъатининг қулай воситаси сифатида намоён бўлади.
4. Бадиий асарга туш эпизодлари маълум поэтик қонуниятларга асосланган тамойиллар негизида, муайян мақсад билан асар сюжетига жойлаштирилади. Насрий, лирик ва драматик асарларда тушнинг баёни, тафсилоти, таъбирини ифодалашда асар ёзилаётган шаклнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинади. Уларда туш ё шаклни белгилайди, ё мазмунни бадиий ёрқин ифодалаб келади.
5. Ўзбек адабиётида туш мотивларидан фойдаланиш фольклор асарларидан бошланган бўлиб, бу бадиий тажриба мумтоз ва замонавий адабиётда поэтик ҳодиса сифатида янада тадрижий тараққиётга эришганлиги кузатилади. Аслида туш мотивидан бадиий асар сюжетида фойдаланиш жаҳон миқёсидаги қадимий анъаналардандир.
6. Туш билан боғлиқ мифологик, анъанавий-диний қарашларнинг ифодаси сифатида таъбирчилик шаклланган. Ҳатто бора-бора таъбирчилик профессионал тус олиб, унинг бадиий ифода йўналиши кучайган. Шунинг учун таъбир ўзбек фольклоршунослигида алоҳида жанр сифатида қаралмоқда. Уни ўрганиш эса мифологик тафаккурнинг поэтик тафаккурга ўтиш жараёнини ҳамда фольклор анъаналарининг ёзма ижодда давом эттирилишига хос хусусиятларни билиб олишга имкон яратади.
7. Халқ оғзаки ижоди таъсирида ёзма адабиётга ўтган туш ифода воситаси фольклордагидан фарқли ўлароқ, ёзма адабиёт қонуниятларига мувофиқ индивидуал ижодкорнинг бадиий маҳорати, ҳиссий кечинмалари, қарашлари, ижодий тўқимаси асосида қўлланила бошланди. Мумтоз адабиёт намуналарида тушлар кўпинча диний қарашлар ва тушунчалар билан боғлаб талқин қилиниши кузатилади. Уларда кўпинча илоҳий тушлар ёритилади. Илоҳий тушларда эса воқелик ғайриодций, сирли тусда талқин топади.
8. Туш таъбирларининг ёзма бадиий адабиётда воқеликни ифодалашдаги поэтик воситалик вазифаси, ифодаланаётган мотивларни ягона сюжет таркибига бирлаштиришдаги роли, сюжет поэтикасини бойитишдаги аҳамияти, бадиий тасвир ва образлар талқинидаги ўрни беқиёсдир. Хусусан, ёзувчи ва шоирларнинг мақсадини англашда, маҳоратини белгилашда улар муҳим аҳамият касб этади.
9. Туш ва рамз муносабати алоҳида эътиборни тортадиган муҳим масалалардан биридир. Туш таъбирларида рамзийлик кучли бўлади. Тушлар асарнинг бош ғоясига ҳамоҳанг бўлганлигидан бадиийликнинг қолган унсурларини ўз атрофида бирлаштириб келади.Тушдаги ҳар бир тасвир, нарса ва ҳодиса, хатти-ҳаракат ва ҳолат ўзининг рамзий ёки реал маъносига, таъбирига эгадир. Бадиий асарларда кўпинча рамзий моҳиятга эта тушлар қўлланади ва тушда кечган воқеликнинг ҳаёт воқелиги билан мутаносиб келиши воситасида юксак таъсирчанликка эришилади.
10. Туш қаҳрамон ҳаётининг узвий бир қисми эканлигига тингловчи ишонтирилади. Тушларда макон ва замон қатъиятлиги бўлмайди. Уларда ўтган замон ва ҳозирги замон воқелиги ва одамлари аралашиб кетаверади. Бадиий асарларда қўлланган туш мотивларида кўпинча уй-рўзғор буюмлари; ҳайвонлар, қушлар, ҳашоратлар; сув, тоғ, жар, шамол, ёмғир, қор, туман ва ҳоказо сингари табиат ҳодисалари; жанг қуроллари образи рамзлаштирилади; марҳумлар, пайғамбарлар, азиз авлиёлар, тарихий шахслар образи акс эттирилади.
11. Ёзма адабиёт дурдоналарида туш воситасида кўпроқ юз бериши кутилган ижтимоий турмуш воқеликлари ҳақидаги башорат ифода этилади. Асар сюжети тушда баён этилган воқеликка мувофиқ ривожлантирилади. Тушдаги рамзларнинг моҳияти асардаги воқеалар ривожи давомида аста-секин очиб борилади.Тушдаги рамзлар ҳар бир тушда ўзгача маъно акс эттириб келиши мумкин. Негаки, бадиий асарларда тушдаги рамзлар қаҳрамоннинг мавжуд руҳий ҳолатидан келиб чиқиб талқин қилинади.
Хуллас, бадиий асарда учрайдиган туш эпизодлари ва мотивлари ўзига хос хусусиятлари, поэтик-композицион вазифалари билан характерланади.
Араб тилидаги Меърожга оид шеърлар баёни
Араб луғатшунослиги мактаблари тарихида маҳмуд замахшарийнинг роли ва ўрни
Анималистический жанр в художественных образах
Андижанский государственный университет Семантика категории вида русского глагола и его значение (на примере рассказов А.П.Чехова) Semantika kategorii vida russkogo glagola i yego znacheniye (na primere rasskazov A.P.Chekhova) 93 / 5 000 Результаты перевода Перевод Rus tilidagi fe'l aspekt kategoriyasining semantikasi va uning ma'nosi (A.P. Chexovning hikoyalari misolida)
В данной статье рассмотрена категория вида и способность глагола характеризовать, каким образом развивается действие во времени (безотносительно к моментy речи). В русском языке категория вида является одной из основных грамматических категорий глагола. Она выражает способ протекания действия во времени, независимо от момента речи. Глаголы совершенного вида обозначают действие, которое имеет предел, результат. В этом случае действие рассматривается как единое целое, не расчленённое на отдельные этапы. Глаголы несовершенного вида обозначают действие, которое не имеет предела. В этом случае действие рассматривается как процесс, имеющий начало, продолжение и конец.
Амир Ҳамза Шинворий шеърияти ва Хайбар адабий мактаби (анъанавийлик ва янгиланиш жараёни)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги дунё адабиётшунослигида шарк халқлари адабиётини ўрганишда халқларнинг миллий маданияти, тарихи, урф-одатлари, анъаналари ва миллий қадриятларига катта эътибор каратилмокда. Зеро, ушбу жихатларни чукур билиш асосида ўрнатилган халқаро адабий алокалар мустаҳкам заминга эга бўлади. Айрим шарқ мамлакатларида содир бўлаётган кескин ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар хам жаҳон адабиётшуносларининг мазкур халклар адабиётига бўлган қизикишини янада оширмокда. Афғон (паштун) халқи адабиётини хам шундай адабиётлар сирасига кўшиш мумкин. Айникса, кейинги пайтларда Покистон ҳудудидаги пашту адабиётининг жадал ривожланиб бораётганлиги шаркшунос олимлар олдида мазкур ҳудуддаги адабий жараёнлар, адабий оқимлар, йўналишлар ва адабий мактаблар доирасида қатор илмий тадқиқотлар олиб бориш эҳтиёжини пайдо қилди.
Таъкидлаш лозимки, мамлакатимиз адабиётшунослари мустакиллик йилларида жахон адабиётини ўрганишга алоҳида эътибор каратдилар. Хусусан, шарк халқлари адабиётини ўрганиш, унинг энг ёркин намояндалари ижодини илмий-назарий жиҳатдан чуқур таҳлил килиш янада кучайди. Бу борада афғон адабиёти вакиллари ижоди хам атрофлича тадкиқ килиниши лозим бўлган долзарб мавзу ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг «Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чукур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий рухдаги ташки сиёсат юритиш»1 деб номланган бешинчи йўналиши доирасида Ўзбекистоннинг атрофида хавфсизлик, барқарор ва аҳил кўшничилик муҳитини шакллантириш масалаларининг устувор стратегик йўналиш сифатида белгилаб кўйилиши адабиётшунослик соҳасида афтон адабиёти йўналишида илмий изланишлар кўламини кенгайтиришга имкониятлар яратди. Қолаверса, ўзбек халки қадим-қадимдан афғонлар билан яқиндан иктисодий, сиёсий, маданий-адабий алоқаларда бўлиб келган. Навоий, Лутфий, Бобур, Машраб ва бошқа кўплаб буюк аждодларимизнинг Афтонистон заминида яшаб ижод этганликлари фикримизнинг ёрқин далилидир.
Кейинги пайтларда жахон адабиётшунослигида Покистон худудидаги пашту адабиётини тадкик килиш долзарб масалалардан бири бўлиб қолмокда. Зеро, XIX асрнинг охиригача Ҳиндистон яримороли ва ҳозирги Афтонистон худудида бир бутун этнос сифатида яшаб келган афгон (паштун) халқининг бир кисми «Дюранд битами» (1893) асосида Британия Ҳиндистони (ҳозирги Покистон)га кўшиб олинган пайтдан бошлаб Британия Ҳиндистони таркибига ўтган паштунлар ва Афгонистон худудида жойлашган афгонлар адабиёти бир-биридан мустакил равишда, алоҳида йўналишларда ривожланди. Амир Ҳамза Шинворий ижоди ҳамда у асос солган Хайбар адабий мактаби вакиллари ижодиётини таҳлил қилиш жаҳон шаркшунослиги (афғоншунослиги)даги муҳим ва долзарб масалалардан ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон Фармони, 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошкариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2789- сон, 2017 йил 18 апрелдаги «Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боги ҳудудида Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида»ги ПҚ-2894-сон Қарорлари ҳамда мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади XX аср Покистон ҳудудида янги давр пашту адабиётининг шаклланиши, Амир Ҳамза Шинворий ижоди, унинг маҳорати, у асос солган Хайбар адабий мактаби, ушбу мактаб вакиллари ижоди ва пашту адабиётдаги анъанавийлик ва янгиланиш жараёнини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
XX аср Покистон ҳудудидаги янги давр пашту адабиётининг шаклланишида миллий уйғониш даври арбоблари роли далилланган;
Амир Ҳамза Шинворийнинг ижод йўли босқичлари далиллар билан очиб берилган ҳамда шоир назмий мероси мавзу кўламининг кенглиги ва ғоявий-бадиий савияси кўрсатиб берилган;
Амир Ҳамза Шинворий шеъриятида анъанавийлик ва янгиланиш тамойиллари ва унинг ўз даври шеъриятига кўрсатган таъсири исботланган;
Хайбар адабий мактабининг вужудга келиши, ривожланиш омиллари ва пашту адабиётидаги ўрни асосланган;
Хайбар адабий мактаби йирик намояндаларининг бадиий маҳорати ҳамда пашту шеъриятида мазкур адабий мактаб анъаналари далилланган.
Хулоса
XX асрда шарк адабиётида рўй берган янгиланишлар пашту адабиётини ҳам четлаб ўтмади. Пашту адабиётидаги янгиланиш жараёнининг ўзига хос томони - икки давлат (Афтонистон ва хозирги Покистон) худудида бир-биридан фарқли равишда амалга ошди.
Ҳозирги Покистон худуддаги пашту адабиётнинг янгиланиш жараёни юзасидан ўтказилган тадкикот куйидаги хулосаларга олиб келди:
1. Покистон ҳудудидаги пашту адабиёти бой ва мустахкам тарихий илдизга эта бўлган. Мумтоз пашту адабиётидаги рўшонийлар, хаттаклар, мўмандлар каби йирик адабий мактаблар ва Пешовар ҳудудидаги қиссанавислар фаолияти XX асрда хам мазкур заминда бой адабиётнинг вужудга келиши учун асос бўлди.
2. XX аср Покистон худудидаги янги давр пашту адабиётининг шаклланиш жараёнида миллий уйгониш даври арбобларининг ўрни катта бўлди. Саид Рохатулло Зохейлий замонавий пашту насрининг асосчиси сифатида танилган бўлса, Азимшох Хиёл Бухорий пашту тилининг илмий услубини шакллантирган олим сифатида машҳур бўлди. Фазли Махмуд Махфийнинг ижодий фаолияти натижасида пашту шеъриятига ноанъанавий шеърий шакллар кириб келган бўлса, Мастер Абдулкаримнинг ижоди орқали Покистон худудидаги пашту адабиётида реализм шаклланди. Шу билан бирга Абдугаффорхон каби Миллий уйгониш даври арбобларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Покистон ҳудудидаги пашту матбуоти таркиб топди.
3. Амир Ҳамза Шинворий XX аср Покистон худудидаги паштунлар адабиётининг ёрқин намояндаларидан бири бўлиб, етмиш йиллик ижодий изланишлари натижасида ўзидан капа адабий мерос колдирди. Ҳамза Шинворий насрда ўзини серқирра ижодкор сифатида намоён килди. Унинг асарлари орасида кичик ҳикоядан тортиб йирик ҳажмли романгача мавжуд. Унинг насрий асарлари мавзулар кўлами ҳам анча кенг.
4. Ҳамза Шинворий таржима, драматургия ва кино соҳасида ҳам самарали фаолият юритди. У ёзган драмалар Пешовар радиоси оркали узок муддат ўқиб эшиттирилган, асарлари асосида бир нечта бадиий фильм суратга олинган.
5. Ҳамза Шинворий адабий меросининг асосий қисмини шеърият ташкил этади. Шоирнинг ўнта йирик ҳажмдаги шеърий тўплами чоп этилди. У шоир сифатида ўз юрти, миллати шарафини кўкка кўтарган шеърлар езди. Ҳамза Шинворий, асосан, ғазалнавис шоир сифатида танилди ва «пашту ғазалининг отаси» деб улуғланди. Унинг газалиётида паштун халкининг миллий руҳи, ўзига хос характерини ҳис қилиш мумкин. Уларда аждодлар анъанасига содиклик ва юксак ватанпарварлик гоялари, миллий кадриятларга чуқур хурмат уфуриб туради. У шакл жиҳатдан анъанавий адабиёт вакили бўлса, ғоя, мазмун, ва қаламга олинган мавзу жиҳатдан янги давр адабиёти вакилидир.
6. Амир Ҳамза Шинворий шеъриятида анъанавий шеърий жанрларга биринчилардан бўлиб замонавий мавзуларни, долзарб ижтимоий-сиёсий муаммоларни олиб кириш ижтимоий эҳтиёж сифатида бошланиб, барқарор услубий анъана сифатида шаклланди ва бу тенденция пашту адабиётида оммалашди. Амир Ҳамза Шинворийнинг энг катта хизмати ўзидан кейинги шоирларни изидан эргаштира олди ва кейинчалик «Хайбар адабий мактаби» деб аталган адабий мактабга асос солди.
7. Хайбар адабий мактабининг шоирлари ёзган шеърларининг шакли жиҳатидан анъанавий ва ноанъанавий шаклларда ижод қилган гуруҳларга бўлинади.
8. Хайбар адабий мактабининг анъанавий шеърий жанрларда ижод қилган вакиллари пашту адабиётидаги мумтоз жанрларни замон рухи билан бойитиб, уларнинг нафакат сакланиб колиши, балки янада бойиши ва кенг тарқалишига сабабчи бўлдилар. Ушбу гуруҳ вакилларининг ижодий изланишлари натижасида айрим умумбашарий қадриятлар янги анъаналар тизими сифатида шаклланди.
9. Хайбар адабий мактабининг ноанъанавий шеърий жанрларда ижод қилган шоирларининг ижодий изланишлари натижасида замонавий тизимдаги шеърий шаклларда янгиланиш жараёни амалга ошди ва пашту тилида бир неча эркин шеър турлари жорий килинди. Улар ижоди маҳсули ўлароқ, «тапиз» шеърлар каби янги шеърий шакллар юзага келди.
10. Хайбар адабий мактаби вакилларининг воқеа-ҳодисаларни янгича бадиий талқин килишга интилиши пашту шеъриятида янги поэтик образлар системасининг шаклланишига олиб келди. Хайбар шоирлари мумтоз адабиётда асрлар давомида яшаб келаётган рамзлар сафини кенгайтирдилар. Айниқса, ранглар билан боглик рамзлар янги маънолар касб эта бошлади. Бу борада Хайбар шоирлари Ҳамза Шинворий анъаналарини давом эттирдилар. Хайбар шоирлари мумтоз бадиий санъатларни қўллашда хам ўзларининг юксак бадиий маҳоратга эга эканликларини кўрсатдилар.
11. Хайбар адабий мактаби вакиллари ижодида шеърият тематикаси хам ўз ўрнида янгилана борди. Аммо улар ўз халкининг фидойилари сифатида баъзи анъаналарга содиқ қолдилар. Бу холат паштунлар характерини тасвирлаш, озодлик ғояларини ифода этиш ва ислом динига ўзига хос муносабатда ёркин акс этади.
12. Хайбар адабий мактабининг шаклланиши ижтимоий вокелик бўлиб, у тасодиф эмас, балки ижтимоий, мафкуравий ва маданий зарурат туфайли вужудга келди. У паштун жамияти турмуш тарзидаги ижтимоий, сиёсий, маданий ўзгаришлар натижасида юзага келган янгича бадиий тафаккур, янгича карашлар, ҳаётга бўлган янгича муносабатнинг ифодачиси бўлган бир бутун адабий мактаб эди. Хайбар адабий мактаби вакиллари турли йўналишларда ижод қилишган бўлса-да, уларнинг асосий максади ёшларни миллий ватанпарварлик, анъаналар, миллий ва умуминсоний кадриятлар ҳамда аждодлар руҳига садокатли килиб тарбиялаш эди.
Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достони сарлавҳалари бадиияти
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жахон адабиётшунослигида Алишер Навоий “Хамса”си, жумладан, “Фарход ва Ширин” достонининг ғоявий-бадиий олами, анъана ва ижодийлик, ўзаро таъсир ва санъаткорлик, сюжет ва композиция, образлар тизими, генезиси, типологик жиҳатлари, жанр, вазн, услуб масалалари билан бир каторда, асардаги боблар сарлавҳасини ўрганиш, уларнинг ўзига хос поэтикасини тадкик килиш, умумматн таркибидаги ўрнини аниқлаш ҳамда ижодкор бадиий маҳоратини намойиш қилувчи етакчи тасвирий воситаларни тахдил килиш муҳим назарий аҳамиятга эга.
Жахон адабиётшунослигида асар, жумладан, боб сарлавхаларига хам эътибор қаратилиб, куйидаги устувор йўналишларда тадқиқотлар олиб борилмокда: сарлавҳаларнинг шакланиш тарихи, инкишофи, ўзига хос поэтикаси, адабий жанрлар, мавзу, гоя билан алоқадор жиҳатлари, мавзуий гуруҳлари, асар ғоясини очишдаги ўрнига ва бошкалар. Сарлавха, хусусан, боб сарлавхалари асар структурасида хилма-хил бадиий-эстетик вазифаларни бажаради: бир ўринда ҳикоя қилинажак вокеалар ҳақида хабар берса, бошқа ўринда китобхон эътиборини асосий воқеаларга жалб этади. “Фарход ва Ширин” сарлавхаларининг вазифалар доираси янада кенгрок: хар бир сарлавҳани ўша бобнинг ўзига хос “дебоча”си деб айтиш мумкин. Чунки уларда боб мазмуни қискача баён килинишидан ташкари, шоирнинг адабий-назарий карашлари, бадиий нияти ва асар гоявий мазмуни хам ўз ифодасини топган. Шунингдек, сарлавхалар шоирнинг барча асарлари каби юксак ва бетакрор бадиийлиги билан хам ажралиб туради. Уларнинг бу каби ўзига хос жиҳатларини тадкик этиш Навоий поэтикасининг долзарб масалаларидан биридир.
Мустақиллик йилларида Алишер Навоий асарларининг мукаммал матнларини яратиш, жанр хусусиятлари, образлар тизими, сюжет ва композицияси, услуби ва тасвирий воситаларини ўрганиш соҳасида катта ютуқларга эришилди. Шоирнинг ўлмас асарлари бетакрор мазмун-моҳият ва юксак бадииятга эга бўлиб, “умумбашарият хазинасидан муносиб ўрин олган”.1 Шоир ижодининг ёрқин саҳифаларидан бирини “Фарҳод ва Ширин” достонидаги сарлавҳалар ташкил қилади. Навоий бу соҳада устоз шоирлар: Низомий, Хусрав Деҳлавий ва Жомийлар анъаналарини давом эттирди. Шу билан бирга, уларни беҳад ривожлантириб, мазмун томонидан хам, шакл жиҳатидан хам бутунлай янги поғонага кўтарди. Навоийшунослик фанининг ривожи, жамиятнинг маънавий-эстетик эҳтиёжлари сарлавҳалар бадииятини махсус тадқиқот объекти сифатида ўрганиш, шоир ижодига ўзбек халкининг қадимий ва бой маънавий қадриятлари билан боғлиқ ҳолда баҳо беришни тақозо қилади. Зеро, илм-фан олдида турган асосий вазифалардан бири хам “Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, барча соҳа ва тармоқлар қатори маданият ва санъат, адабиёт равнакини янги босқичга кўтариш”дир.2
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 13 майдаги ПФ-4797-сонли “Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетини ташкил этиш тўғрисида”ги, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сонли “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадкикот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2017 йил 13 сентябрдаги ПҚ-3271-сонли “Китоб махсулотларини нашр этиш ва таркатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб килиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги Қарорлари, шунингдек, мазкур фаолиятга тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация тадкикоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий “Фарҳод ва Ширин” достонидаги сарлавҳалар бадиияти, уларнинг асар умумматнида тутган ўрни, муаллиф бадиий нияти ва асар гоявий мазмунини ифодалашдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“Фарҳод ва Ширин” достони сарлавҳаларининг композицияси ва услуби, достон умумматнида тутган ўрни, поэтик вазифаси аниқланган;
сарлавҳалар муаллиф бадиий нияти ва асар ғоявий мазмунини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга эканлиги исботланган;
достон поэтикаси “ўзлик - фано - васл” силсиласига қурилгани ва бу силсила асар ғоявий мазмунининг ўзига хос ифодаси эканлиги аникланган;
достон мазмуний мундарижасидан ўрин олган “аввалги фано” ва “иккинчи фано ” тушунчалари навоийшуносликка олиб кирилган;
шоирнинг ташбеҳ, истиора, талмеҳ, иштиқоқ, муаммо каби тасвирий воситаларда акс этган юксак бадиий маҳорати очиб берилган.
Хулоса
1. Алишер Навоий сарлавҳачилик анъаналарини беҳад ривожлантириб, уларни ҳар жиҳатдан янги поғонага кўтарди. “Фарход ва Ширин”даги ҳар бир сарлавҳани шу бобнинг ўзига хос насрий дебочаси деб айтиш мумкин.Улар муайян кайфият, кечинма ва вокеалар ҳакида хабар бериш, шу билан бирга, бобнинг етакчи тасвирий восита ва усуллар доирасини белгилаш, улар ҳақида дастлабки тасаввур яратишга хизмат қилади.
2. “Фарход ва Ширин” достондаги сарлавхалар ўзига хос поэтик қурилишга эта, улар:
а) йирик ҳажмли. Ўртача 50-70 сўздан иборат;
б) сарлавҳанинг аксарияти 3-7 жумлали бўлиб, улар ичида 5-7 жумлали сарлавҳалар кўпчиликни ташкил қилади. Жумла ва байтлар микдори жиҳатидан сарлавхалар билан шоир ғазаллари ўртасида маълум алоқадорлик кўзга ташланади;
в) сарлавҳалар композицион жиҳатдан воқеабанд ва мусалсал ғазалларга ўхшаб кетди. Сажъ ва таносуб асосий композицион воситалардир. Сажъ жумлаларни оҳанг жиҳатидан боғлаб, икки, уч ва ҳатто тўрт жумлали бандлар ҳосил қилади. Сарлавҳалар композициясида таносубнинг алоҳида ўрни бор: у жумлалараро образли боғланишни юзага келтиради. Таносуб композицион восита бўлиш баробарида, услубий ходиса ҳамдир. Деярли барча лафзий ва маънавий санъатлар таносуб қонуниятлари асосида ўзаро уйғунлашиб, сарлавҳаларда бадиий тафаккурнинг алоҳида кўринишини юзага келтиради. Фақат улуғ шоир ижодига хос бўлган бундай услубни юксак мутаносиблик деб айтиш мумкин;
г) сарлавҳалар шеърий матнда тасвирланган “воқеа ва фикрларнинг мухтасар баёни” бўлса-да, сарлавҳа ва шеърий матн ўртасидаги муносабат шарҳлаш, изоҳлаш, кенгайтириш, тўлдириш, гоявий ният ва унинг бадиий ифодаси каби хилма-хил кўринишларда юзага чикади. Бу муносабатлар бадиий тасвир жиҳатидан, айникса, диқкатга сазовор: сарлавҳа муайян бир восита асосига курилиб, сўнгра у “бароати истихдол”, шунингдек, “соқийнома”да хам етакчи бўлади. Бу воситани юзага келтирган омил эса бобнинг умумий мазмуни: ундаги бирор воқеа ёки тимсолдир.
Шундай қилиб, сарлавҳа, бир тарафдан, асар таркибидаги ўз мазмун ва образли қурилишига эга нисбатан мустакил кичик матн бўлса, иккинчи тарафдан, бобнинг турли қисмлари билан хам мазмун, хам образ жиҳатидан богланиб, умумматннинг мазмун ва бадииятини тўлдирувчи бир поэтик унсур сифатида намоён бўлади.
3. Сарлавхалар шоир адабий-назарий қарашлари ҳамда достон гоявий мазмунининг хам ихчам ифодасидир. Чунончи, шоирнинг IX боб ва унинг сарлавхасида таъкидлашича, бадиий асарда шохдар мадхи эмас, “маоний ақмишаси” -Ҳак, ишқи, унинг дарду сўзи тасвирланиши лозим.
4. Шоир Ҳақ васлига етиш ҳақида сўзлар экан, бу хакда шундай деб ёзади: Бири ўзликни қилмоқ бўлди фоний, Яна бир доги топмок, бўлди они. Илохий висол йўлини шундай ифодалаш мумкин: ўзлик - фано - васл. Бу силсиладаги дастлабки ҳалқа Фарҳоднинг Юнон мулкига сафаридир. Фарход бир манзилда бир офатни махв этиб, унинг хазинасидаги бир мўъжизавий жисмга эга бўлади: 1) аждар - Афридун ганжи', 2) дев -Сулаймон узугщ 3) тилсим - Жамшид жоми. Дастлабки тимсоллар ўзлик, кейинги тимсоллар эса васл рамзларидир. Умуман, бу тимсоллар кўп маъноли бўлиб, уларни ўрни билан Ҳақ жамолининг жилваси деб ҳам, кўнгил деб хам талкин килиш мумкин. Фарход отасининг хазинасида дуч келган тилсимли сандиқ ва Оинаи Искандарий, Арман кишварида казиган тог ва айнул уаёт чашмасидъ хам шу гоя мужассам.
5. Арман кишварига сафар ўзликни фоиий қилмоқ ва Ҳақ васлини пюпмок, ғоясининг олий ифодасидир. Юнон сафари аввалги фано эди. Бу мақомда Фарҳоднинг кўнгил Оинаси ўзликнинг касрат, нафс ва гайр нак,ши каби катор иллатларидан покланиб, унда Ёр жамоли жилва қилди. Арман кишваридаги вокеалар: хусусан, XXXV боб сарлавҳасида тасвирланган Фарҳоднинг “фироқ хоро камари”ни тарк айлаб, “висол атласи чархи ҳарамида тўққуз парда ичра (Ширинга) махрам бўл”иши эса иккинчи фанодир. Иккинчи фано Фарходни Ёр (васлига) га ошно цилади. Шоир фано ва васл тасвирида меърож вокеасидан ўрнак олган. Бу икки ҳолат тасвирининг образли курилиши деярли бир хил: тийра хокдон -тўққиз осмон - ҳарими ваҳдат = хоро камари - тўққиз парда - висол чархи ҳарами.
6. Сарлавҳалар нафақат чуқур мазмуни, айни пайтда ташбеҳ, истиора, талмеҳ каби юксак бадиий тасвир воситалари билан ҳам ажралиб туради. Муҳими шундаки, улар ғоявий мазмуннинг мутаассир ифодасига хизмат қилиш билан бирга, асардаги воқеа ва тимсоллар асосида яратилиб, улар билан юксак даражада уйғунлашиб кетади. Бундай узвийлик натижасида, бир тарафдан, холат ёки фикр аниқ ва ёркин ифодаланса, иккинчи тарафдан, ғоявий мазмун шу муносабат билан яна бир бор таъкидланади. Бинобарин, ҳар бир воситани ғоявий мазмуннинг ихчам ва мўъжаз ифодаси деб айтиш мумкин.
7. Юксак даражадаги таъсирчанлик шоир яратган иштикок ва муаммо каби ҳарфий санъатларга хам хос. Улар сарлавхаларда хилма-хил аспектларда намоён бўлган: бир ўринда қарама-карши маъно касб этиб, фикр-қарашлар ўртасидаги зиддиятлар тасвирини кабарик холда ифодалашга хизмат килса, бир ўринда тушунчалар ўртасидаги алоқадорлик, бошқа ўринда эса кахрамонлар руҳий холатининг ифодаси бўлиб келган. Шоирнинг муаммо санъатига эътибори шу қадар кучлики, ибтидода асар ғоясини муаммо билан ифодаласа, интихода хам муаммо билан якунлайди.
8. Мазкур хулосалар нафақат “Фарход ва Ширин”, балки “Хамса”даги бошқа достонларга ҳам тааллуқлидир. Шу билан бирга, сарлавҳаларнинг хар бир достон мазмун ва бадиияти билан боғлиқ ўзига хос жиҳатларга хам эта эканлиги шубҳасиз. Уларни махсус тадкик килиш галдаги вазифадир.
Алишер Навоий назмий анъаналарининг Фурқат шеъриятида янгиланиши тамойиллари
Ҳазрат Алишер Навоий асарлари – миллат бадиий-эстетик тафаккурининг чўққиси. Наинки ўзбек ёки бошқа туркий халқлар адабиётида, ҳатто жаҳон адабиётида ҳам ижодий камолотнинг бунчалик юксак даражасига эришган мутафаккирни топиш қийин. Шунинг учун ҳам халафлари орасида бирор шоир ёки адиб йўқки, ҳазрат Навоий санъатхонасидан сабоқ олмаган бўлсин. Лекин буюк шоир назмий анъаналарини, муайян поэтик образ ёки рамзлар воситасида бўлса ҳам, такомилга етказган, ривожлантирган ижодкор кўп эмас. Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат лирикаси ана шундай ноёб ижод намуналари сирасига кириши билан алоҳида аҳамиятга эга.
Актуальные вопросы изучения русского языка
Статья посвящена рассмотрению актуальных вопросов изучения русского языка. Развивая интерес к предмету, продумывая все этапы урока, учитель должен уместно использовать методы преподавания для получения более высокого результата. Установлено положительное влияние использования дифференцированного метода в ходе преподавания русского языка как иностранного, позволяющего учитывать разные показатели индивидуальных особенностей учащихся.Рассмотрены основные особенности подбора материала для работы на занятиях, а также оценено влияние личностных особенностей учащихся, менталитета, пола, возраста на развитие интереса к изучаемому предмету. Контроль за усвоением знаний учащихся должен проводиться учителем на каждом уроке. При этом выяснено,что степень грамотности учащихся зависит от наличия у них навыков самоконтроля во время выполнения письменных и устных заданий.
Аксиологические категории «добро» и «зло» в русском, английском и каракалпакском языках
В статье рассмотрены концепты «добро» и «зло» на материале разносистемных языков (английского, русского и каракалпакского) в качестве этноспецифичных единиц и их аксиологические категории. Изучение в этом аспекте важно, поскольку именно в ключевых концептах отражается миропредставление носителей языков.