Архитектура мечети Сармозор Гузар XIX-XX веков в Каттакоргане и вопросы сохранения ее первоначального облика

  • Самаркандский государственный архитектурно-строительный университет
CC BY f
176-179
3
2
Поделиться
Ярашев, Ф. (2023). Архитектура мечети Сармозор Гузар XIX-XX веков в Каттакоргане и вопросы сохранения ее первоначального облика. Тенденции и перспективы развития городов, 1(1), 176–179. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/prospects-urban-development/article/view/27305
Фозилбек Ярашев, Самаркандский государственный архитектурно-строительный университет
аспирант (PhD)
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье рассматриваются архитектурное решение, архитектура, художественное убранство Сармазарской гузарской мечети, построенной в городе Каттакурган в начале XIX-XX веков, и вопросы сохранения ее современного облика, а также вопросы консервации и реставрации. квалифицированными специалистами.


background image

КАТТАҚЎРҒОН ШАҲРИДАГИ XIX-XX АСР САРМОЗОР ГУЗАР МАСЖИДИ

МЕЪМОРЧИЛИГИ ВА УНИНГ АСЛ ҚИЁФАСИНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ

МАСАЛАЛАРИ

ЯРАШЕВ ФОЗИЛБЕК. СОБИР ЎҒЛИ,

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети таянч докторанти (PhD).

Аннотация:

Ушбу мақолада Каттақўрғон шаҳрида XIX-XX аср бошида қурилган Сармозор гузар

масжидининг архитектуравий ечими, меъморчилиги, бадиий безаклари ва унинг ҳозирги қиёфасини сақлаш
масаларари шунингдек, малакали мутаҳассислар томонидан консерватция ва реставрация қилиш масалалари
тўғрисида сўз боради.

Калит сўзлар:

масжид, қабристон, Каттақўрғон, Сармозор гузар, консервация, реставрация, хонақоҳ.

Аннотация:

В данной статье рассматриваются архитектурное решение, архитектура, художественное

убранство Сармазарской гузарской мечети, построенной в городе Каттакурган в начале XIX-XX веков, и
вопросы сохранения ее современного облика, а также вопросы консервации и реставрации.
квалифицированными специалистами.

Ключевые слова:

мечеть, кладбище, Каттакурган, Сармазар гузар, консервация, реставрация, ханакаҳ.

Annotation:

This article discusses the architectural solution, architecture, artistic decorations of the Sarmozor

guzar mosque built in Kattakorgan in the early 19th-20th centuries, and the issues of preserving its current appearance,
as well as issues of conservation and restoration by qualified specialists.

Key words:

mosque, cemetery, Kattakurgan, Sarmozor guzar, conservation, restoration, khanakаh.

Кириш.

Бугунги кунгага келиб, кичик ўрта шаҳарларимизда XIX-XX аср бошида қурилган масжидлар

мавжуд. Мазкур масжидларнинг аксарияти фойдаланилмай келинмоқда. Ана шундай масжидлардан бири
Каттақўрғон шаҳрида жойлашган Cармозор гузар масжидидир. Мазкур масжидларни биз, консервация,
реставрация, регенератция қилиш орқали, кичик ўрта
шаҳарларимизда ҳам туризмни ривожланиб

, маданий

меърос обектларимизни, асл қиёфасида келажак
авлодга етказиб беришимиз зарур.

Асосий

қисм

.

Сарбозор

гузар

масжиди, Каттақўрғон шаҳрининг шарқий
қисмида шаҳар қўрғонининг ташқарисида,
шаҳар қабристони ёнида жойлашган. Шунинг
учун ҳам, маҳалла, масжид номи, Сарбозор
деб аталган.
Сарбозор гузар масжиди, шимолий
томонидан маҳалла марказини кўча кесиб
ўтган. Масжид жанубидан катта ариқ оқиб
ўтган. Масжид атрофи очиқ бўлиб, унинг
шарқий томонида ҳовлиси ва ҳовузи бўлган. Таъкидлаш лозимки, масжиднинг маҳалла
тарҳида жойлашувида бир неча омиллар назарда тутилган. Масжиднинг катта ариқ бўйида
жойлашиши, масжид ҳовузига сув оқиб кириши, масжиднинг кўча бўйида жойлашиши,
маҳалла аҳолига келиш қулай бўлган ҳамда маҳалладан ўтган мехмон ва йўлобчиларни ҳам
масжидга кириши назарда тутилган. Умуман олганда, масжид атрофининг очиқ бўлганлиги,
унинг атрофдаги дарахтлар ва ҳовузнинг бири-бирига ҳамоҳанг бўлиб кетиши, маҳалла
кўркига ўзгача тантанаворлик бағшлайди. Масжиднинг ўзи баланд жойда қурилган. Бу тадбир
хам, масжид умумий кўринишига янада чирой бағшлайди.

Таъкидлаш жоиски, мазкур масжид биноси бир неча бор бузилган ва қайта қурилган.

Бизга эски масжид биноси тарҳи ва тузилиши маълум эмас. Ҳозирги масжид биноси 1910
йилда ушбу маҳаллада ёшовчи Олимбой ўз сармоясидан қурдирган [1].
Масжид тарҳда тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, шарқий ва жанубдан айвон билан
туташтирилган. Масжид хонақоси ташқи ўлчамлари 5.6 х 7.5 метрни, бино баландлиги эса
полдан шифтгача 5.2 метрни ташкил қилади. Масжид интерьери деворларида равоқсимон
токчалар ўрнатилган.

1-расм. Масжид тарҳи. (муаллиф
чизмаси)


background image


Масжид мехроби ғарбий деворга туташган бўлиб, мехробнинг икки томонидан равоқсимон
токчалар ишланган

.

Хонақоҳ шифти текис шаклда ёпилган бўлиб, бундай шифтлар одатда

Самарқандда кўп учрайди [3].
Хонақоҳнинг шимоли-шарқий томонида кичикроқ хона-хужра мавжуд бўлган. Бир
пайтлар хужра хонақох таркибида бўлган, кейинчалик эса иккига бўлинган деган фикрга
келамиз.
Масжид айвони икки қаторли устунли бўлиб, айвоннинг шимолий қисми девор билан
ўралган. Масжид айвонининг томонлари хар-хил узунликда бўлганлиги сабабли, биринчи
оралиқда 4та, иккинчида 2 та устунга эга. Устунлар уймаколик услубида ишланиб нақшлар
билан безатилган.

2,3-расм. Масжиднинг ҳозирги умумий кўринишлари. (муаллиф фотоси).

Таъкидлаш лозимки, масжид ўзининг типологияси бўйича Воронина таърифлаган гузар
масжидлар турига киради. Маҳалла ёки гузар масжидлари

нафақат кундалик беш вақт намоз

учун мўлжалланган, балки бу масжиднинг ўзига хос ижтимоий маркази ёки унинг алоҳида
аҳолиси билан боғлиқ воқеалар муҳокама қилинадиган учрашув жойи бўлган: тўйлар, дафн
маросимлари ва бошқалар, [2}
Масжид деворлари, пишган ғиштдан кўтарилган. Масжид шифти болорли, тўсинли,
васса жуфт шаклда ёпилган. Устунлари ёғочдан анъанавий халқ меъморчилиги услубида
қурилган. Умуман олганда, масжид композицион ечими, устунларларнинг уймакорлик
услубида нафис дид билан ишланганлиги билан ўзгача гўзалликкка эришилган.

Хулоса.

Тадқиқодларимиздан шуни хулоса қилишимиз мумкинки: Сармозор

гузар масжиди бошқа шаҳарлардаги масжидлар билан фарқи шундаки масжид ёнида шаҳар
қабристони бўлганлиги; масжиднинг маҳалланинг марказида жойлашиши; устунларининг
нафис дид билан ишланганлиги; Шунингдек ўзининг архитектуравий ечими билан маҳалла
композициясидан мухим ўрин тутган.
Юқоридаги келтирилган тадқиқодлармиздан келиб чиқиб, қуйидаги таклифларга изн
беради: масжид биносини проект реставрация, реконструкция қилиш; обиданинг меъморий
яхлитлиги асраб қолиш. Шунингдек, ушбу иншоотни юқори малакали даражада илмий-
амалий тадқиқ этиш, муҳофаза қилиш, асрашга ўз ҳиссамизни қўшиш ҳамда илмий тадқиқот
натижаларига асосланган ҳолда малакали рестовраторларни жалб этиш масалаларини амалга
ошириш лозим.

АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Абдуҳакимов Ш. Каттақўрғон тарихидан лавхалар. Тошкент, 2016.

2.

Воронина В. Л. Народные традиции архитектуры Узбекистана, М., 1951.

3.

Зоҳидов П. Ш. Самаркандская школа зодчих. Ташкент,1965.

Библиографические ссылки

Абдуҳакимов Ш. Каттақўрғон тарихидан лавхалар. Тошкент, 2016.

Воронина В. Л. Народные традиции архитектуры Узбекистана, М., 1951.

Зоҳидов П. Ш. Самаркандская школа зодчих. Ташкент,1965.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов