Градостроительный анализ состояния подземных инженерных сетей в наших городах сегодня

Поделиться
Усмонов, Қ., Оразбаева, Н., & Холбеков, С. (2023). Градостроительный анализ состояния подземных инженерных сетей в наших городах сегодня. Тенденции и перспективы развития городов, 1(1), 284–286. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/prospects-urban-development/article/view/27367
Назокат Оразбаева
Ассистент
Сирожиддин Холбеков
Ассистент
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В данной статье описано современное состояние инженерных сетей города, их анализ и необходимость инженерной реконструкции.

Похожие статьи


background image

БУГУНГИ КУНДА ШАҲАРЛАРИМИЗДАГИ ЕР ОСТИ

МУҲАНДИСЛИК

ТАРМОҚЛАРИ ХОЛАТИНИНГ ШАХАРСОЗЛИК ТАҲЛИЛИ.

Т.ф.н., доц. УСМОНОВ ҚУВВАТ ТУРДИЕВИЧ

, Тел: +99893 589 14 98 Электрон манзил:

usmonov.quvat@gmail.com

Ассистент: ОРАЗБАЕВА НАЗОКАТ МАКСЕТОВНА

Тел: +998 90 972 07 27 Электрон манзил:

nazokat@6563gmail.com

Ассистент: ХОЛБЕКОВ СИРОЖИДДИН РАХМАТУЛЛО ЎҒЛИ

Тел: +99890 998 95 07 Электрон

манзил:

xolbekov95@inbox.ru

Анотатция:

Мазкур мақола шаҳар ҳудудидаги муҳандислик тармоқларининг мавжуд ҳолатини, уларнинг

таҳлили ва мухандислик жиҳатдан реканструксия қилиш зарузлиги ёритилган.

Kalit so’zlar;

Шаҳар ер ости урбанистикаси, муҳандислик тармоқлари, нишаблик, Оқова сув тармоғи

,

санитария-техникавий жиҳозлар.

Аннотaция;

В данной статье описано современное состояние инженерных сетей города, их анализ и

необходимость инженерной реконструкции.

Ключевые слова;

Подземная урбанизация города, инженерные сети, склон, канализация, санитарно-

техническое оборудование.

Abstract:

This article describes the current state of engineering networks in the city, their analysis and the need

for engineering reconstruction.

Keywords;

Underground urbanism of the city, engineering networks, slope, sewage network, sanitary and

technical equipment.

Шаҳарларнинг бугунги кундаги замонавий куринишларини шакилланишларига жуда

катта етибор қаратилиб бормоқда. Малумки шаҳарларнинг урбанистик усишида, ҳудудининг
муҳандислик ободонлаштирилишида, шаҳарнинг тўлиқ ва умумий маиший хизмат курсатиш
соҳаларида, саноат тармоқларида муҳандислик коммуникацияларининг урни жуда катта
хисобланади. Ер остки муҳандислик тармоқларини шаҳар ҳудудида қулланилаши шаҳар
ҳудудининг мураккаб силсила эканлиги ҳамда хизмат кўрсатиш жараёнида бир талай
қўшимча ускуналардан ҳам фойдаланиш мазқур соҳанинг мураккаблигидан далолат беради.

Муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари ер устки, ер ости, ерда жойлашган

туркумларга бўлинади.

Ер остки муҳандислик тармоқларини шаҳар ҳудудида қулланилаши шаҳар ҳудудининг

муҳандислик ободонлаштирилишида алоҳида ахамиятга эга. Шаҳар муҳандислик тармоқлари
шаҳарнинг тўлиқ ва умумий маиший хизмат ва саноат талабларини қондиришга хизмат
қилади. Муҳандислик тармоқлари туркумига қувурлар, кабеллар ва коллекторлар силсиласи
киради.

Шаҳар ер ости урбанистикасининг шаклланишида муҳандислик тармоқларининг

тутган урни алоҳида аҳамият касб этиб, ушбу соқанинг ҳар бир элементини Ташқил этувчи:

- ичимллик сув қувури (хўжалик - ичимлик, ут ўчиришга мўлжалланган, иссиқ сув ва

саноат сув таъминоти ҳамда суғориш қувурлари);

- ақова сув қувурлари (маиший хизмат, ёмғир ва саноат оқава сувлари);
-газ ва иситиш қувурларининг ўзлуксиз ишлаши шаҳар қаётида муҳим ўрин тўтади.
Шаҳар хаётида ушбу муҳандислик тармоқлари билан биргаликда махсус хизматларга

мўлжалланган - дренаж, буғ, нефт ва қаво босими билан ишлайдиган ва ҳ.к. қувурлардан
фойдаланилади[4].

Барча турдаги ер ости муҳандислик тармоқларининг чуқурлиги камида 3 м бўлиши

белгилаб қуйилади. Ер ости қувурларини биргаликда умумий тонелларда жойлаштирилиши
Америка шаҳарсозлигида оммовий тус олмаган. Кейинги пайтларга келиб айрим шаҳарларда
икки ва кўп поғонали коммуникациялар жойлашиши амалга оширилган. Хорижий
мамлакатлар шаҳарларида ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштиришдаги техникавий
ечимлари диққат билан ўрганилганда энг асосий талаб шаҳар ер ости фазосидан унумли
фойдаланиш биринчи ўринга қуйилганлигидан далолат беради.

Муҳандислик тармоқларини жойлаштиришда Германия Федератив Республикаси

шаҳарсозлигида ер ости муҳандислик

тармоқларини жойлаштиришда кабель тармоқлари


background image

пиёдалар йўлаклари тагида умумшаҳар миқёсига эга бўлган тармоқлар эса белгиланган
стандартларга қаттиқ риоя қилинган ҳолда қурилиш чизигидан бошлаб жойлашишига етибор
қаратилади. Мамлакатнинг белгиланган стандартларида турли улчамдаги кўчалар кўндаланг
кесимининг 10 та тури белгилаб берилган. Шаҳарнинг айрим кўчалари кўндаланг
кесимларини шакллантиришнинг аниқ шакли белгиланган бўлиб, унда оқова сув тармоғи
кўчанинг транспорт қатнови қисми четидан ва пиёдалар қатнов қисми тагидан жойлашиши
белгилаб берилган. Ер ости муҳандислик тармоқларини жойлаштиришдаги усулининг энг
катта камчилиги, бу тармоқларни кўчанинг транспорт қатнови қисми тагида кўплаб
жойлашганлигидадир. Бунда ҳар бир ер ости муҳандислик тармоқларини ва
коммуникацияларини таъмирлаш, қайта бунёд этиш ва назорат қилиш жараёнида транспорт
ҳаракатига катта миқдорда тусқинликлар содир этилади.

Муҳандислик тармоқларини жойлаштиришда Франция шаҳарларида булса кўчанинг

кўндаланг кесимида ер ости фазосидан фойдаланишда тежамкорлик биринчи ўринга
қуйилган. Яни коллекторларга имкониятлар топилмаган ҳолатлардагина умумий ер ости
муҳандислик тармоқларини жойлаштириш қулланилган. Якка қандакда жойлаштириш усули
бу мамлакатда қулланилмаган. Коллекторлар ва коллектор тонеллари асосан кўча буйлаб
жойлаштирилган. Бу усулда жойлаштириш кўчанинг транспорт қатнови қисмидаги транспорт
ҳаракатига тасир қилмайди.

Муҳандислик тармоқларини жойлаштиришда Япония шахарлари мисолида курсак

кўчаларнинг ўта торлиги ва ер нархининг ҳаддан ташҳари қимматлиги талабларидан келиб
чиққан ҳолда ер ости фазосида муҳандислик тармоқларини жойлаштириш талаблари Европа
шаҳарларидан иктисодий жихатдан катта фарқ қилади. «Токио кўчаларида ер ости
иншоотларини жойлаштиришнинг шакллар стандарти»да кўчанинг кўндаланг кесимининг
эни 3 метрдан 44 метргача белгиланган [3].

Хозирги кунда Ўзбекистон республикаси шаҳарларидан Тошкент, Самарқанд ва бошқа

шаҳарларда ҳудудида оқова сувларни ташқарига чикаришда умумий бир йуналишда
оқиздириладиган, ярим булакларга ажратилган тармоқли ва барча усуллар жамланмасидан
Ташқил топган усуллар қулланилади.

Тошкент шақрида рельеф хусусиятидан келиб чиққан ҳолда Салар - оқова ва Қуйи -

Бозсув оқова тармоқ хавзалари ташкфяил қилинган. Салар хавзаси шаҳарнинг шимолий -
шарқий, марказий ва айрим жанубий ҳудудларига хизмат қилади: Кора - Сув (сі =600-
2000мм), Салар (сі = 500- 1750 мм), Темир йўл (сі=400 - ЮООмм). Қуйи - Бозсув шаҳарнинг
шимолий, шимолий гарбий, жанубий -гарбий ҳудудларини ҳамраб олган: Тахтапул (сі =
ІОООм), Қораҳамчи (сі = 1000- 1750 м), Ташқи шаҳар (сі = 2000 - 2500мм).

Турар жой масканининг оқова сув тармоғи

асосан бир қонуният бўйича,

яъни

ҳудуддаги рельефнинг

хусусиятига, нишаблик тарафни инобатга олиб лойиқаланади. Оқова

сув тармоғи бинонинг ҳар бир кириш йўлагидан ташҳарига 20 метргача бўлган масофада
махсус оқова сув назорат қудуқлари орқали умумий оқова сув тармоғига уланади. Оқова сув
тармоғнинг жойлашиши, ҳудуднинг хусусиятига ҳараб қуйи томонга ҳараб; бутун атрофни
қамраган усулда ва ички турар жой ҳудуди тармоғи тартибида ўрнатилади.

Шаҳар оқова сув

тармоқлари

махсус ускуналар ёрдамида маиший хизмат - хўжалик оқова сув тармоқларига

уланиб, кучли ёмғир пайтида дастлабки пайдо бўлган оқова сувларнинг бир қисмини, кучсиз
ёмғир пайтида доимий равишда тозалаш иншоотига юбориб туради. Бундай усул
шаҳарларимизда қулланилмасада, тозаланишга муқтож бўлган ёмғир сувларини
ободонлаштириш ходимлари томонидан оқова сув тармоғининг қудуқлари орқали улаб қуйиш
холлари учраб туради. Фақатгина Тошкент шахрининг биргина Шайхантохур тумани
ҳудудида бундай салбий холатларининг 40 дан зиёдини учратиш мумкин. Аслида Ўзбекистон
шаҳарларидаги қор ёмғир сувлари очиқ шаҳар ирригация тармоқлари орқали оқова сув ариқ
ва каналларига уланганлиги билан шаҳардаги ободанлаштириш ишлари дунё шаҳарлари
ечимларидан кескин фарқ қилади [1].

Ҳозирги кунда тошкент шаҳридаги жами мухандислик тармоқларидан канализатсия ва

коллекторларнинг узунлиги 2634 км булиб шундан кунига 1945000

м

2

оқава сув оқиб утади.


background image

2019- йилга келиб канализатсия тармоғининг 60 % , ичимлик сув таминотининг 72% яроқсиз
холга келган.

1-расм.Тошкент шаҳридаги ер ости қуврларининг умумий узунлиги.

Хулоса қилиб ҳозирги замон шаҳарларининг асосий қисмини кўп қаватли бинолардан

иборат бўлган аҳоли турар жой масканлари Ташқил этиб Бундан кўриниб турибдики, аҳоли
турар жой масканлари ҳудудида катта миқдорда ер-ости муҳандислик тармоқлари бино ва
иншоотларга хизмат қилади. Турар жой масканлари ҳудудида лойиқаланаётган ер ости
муҳандислик тармоқларини ўзлуксиз ва ишончли ддаражада таъминлаш мақсадида уларни энг
кам масофадан утказиш яхши самара беради. Ер ости коммуникацияларини тартиби билан
меъёрида жойлаштириш учун аҳоли турар-жойининг режавий ечимлари ҳамда ҳудуд
рельефининг хусусиятлари эътиборга олинади.

Турар-жой биноларининг инженерлик қурилмаларини модернизациялаш бўйича иш

олиб боришда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

-

Инженерлик тармоқларнинг санитария-техникавий жиҳозлар техник ҳолати;

-

Инженерлик тармоқларнинг жисмоний ва маънавий эскириши;

-

Инженерлик тармоқларнинг санитария-техникавий жиҳозларнинг эксплуатация

қилиш даври [2].

Юқори таъкидлаб

ўтилган барча усуллардан фойдаланишда шаҳарнинг меъморий ва

маъмурий талабларидан келиб чиққан холда ҳар бир усул мақсадга қура қулланилади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР:

1.

А.Т. Хотамов, Қ.Т. Усмонов «Шаҳар ҳудудини комплекс ободонлаштириш». Ўқув қулланма. ЎзР Олий ва
ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент, ТАҚИ, 2014й. 160бет.

2.

Б.Х. Рахимов., С.Т. Қосимова., Ш. Шоджалилов., О.А. Бадер "Бино ва иншоотлар реконструксияси" Тошкент
«ИҚТИСОД-МОЛИЯ» 2008

3.

Исамухамедова Д.У., Исмоилов А.Т., Хотамов А.Т. Инженерлик ободолаштириш ва транспорт. Т., Алоқачи,
2009.

4.

ШНҚ 2.07.01-03* Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва
қурилишни режалаштириш. Т. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси. 2009

5.

Muminov N. S. et al. RESEARCH OF TRANSPORT ECOLOGICAL SYSTEM OF TASHKENT CITY
INFRASTRUCTURE: PROBLEMS, REQUIREMENTS AND SOLUTIONS //British Journal of Global Ecology
and Sustainable Development. – 2022. – Т. 11. – С. 112-125.

6.

Jo’rayev M. B., Tugalov B. Q., Xolbekov S. R. ARMATURA QURILISH MATERIALLARIGA DOIR
XAVFSIZLIK TALABLARINI BELGILASHDA TEXNIK REGLAMENTLARNING AFZALLIKLARI
/Conferencea.

– 2022. – С. 72-77.

Библиографические ссылки

А.Т. Хотамов, Қ.Т. Усмонов «Шаҳар ҳудудини комплекс ободонлаштириш». Ўқув қулланма. ЎзР Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент, ТАҚИ, 2014й. 160бет.

Б.Х. Рахимов., С.Т. Қосимова., Ш. Шоджалилов., О.А. Бадер "Бино ва иншоотлар реконструксияси" Тошкент «ИҚТИСОД-МОЛИЯ» 2008

Исамухамедова Д.У., Исмоилов А.Т., Хотамов А.Т. Инженерлик ободолаштириш ва транспорт. Т., Алоқачи, 2009.

ШНҚ 2.07.01-03* Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ривожлантириш ва қурилишни режалаштириш. Т. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси. 2009

Muminov N. S. et al. RESEARCH OF TRANSPORT ECOLOGICAL SYSTEM OF TASHKENT CITY INFRASTRUCTURE: PROBLEMS, REQUIREMENTS AND SOLUTIONS //British Journal of Global Ecology and Sustainable Development. – 2022. – Т. 11. – С. 112-125.

Jo’rayev M. B., Tugalov B. Q., Xolbekov S. R. ARMATURA QURILISH MATERIALLARIGA DOIR XAVFSIZLIK TALABLARINI BELGILASHDA TEXNIK REGLAMENTLARNING AFZALLIKLARI /Conferencea. – 2022. – С. 72-77.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов