Хитой адибаси Фан Сяотинг (范小青) ижодида реалистик тамойиллар табиати

CC BY f
13-18
11
2
Поделиться
Назирова, Ш. (2022). Хитой адибаси Фан Сяотинг (范小青) ижодида реалистик тамойиллар табиати. Третье возрождение:проблемы и решения, 1(01), 13–18. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/renaissance_solution/article/view/13280
Шукрия Назирова, Ташкентский государственный университет востоковедения

Факультет китаеведения, кафедра «китайской филологии», доцент, кандидат филологических наук

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

ХХ асрнинг сўнгги чорагида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли сонининг кўплиги, бир маромдаги иқтисодий ўсиш ва бошқа омиллар Хитойни дунёнинг етакчи мамлакатлари сафига киришига, жаҳон сиёсати
майдонида ўз овозига эга бўлишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси маданият, маънавият, санъат ва адабиётга ўзининг жиддий таъсирини кўрсатиши табиий ҳолатдир


background image

13

“UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI”

Хитой адибаси Фан Сяотинг (

范小青

) ижодида реалистик

тамойиллар табиати

ТошДШУ Хитойшунослик факультети,

“Хитой филологияси” кафедраси доц.в.б., PhD

Назирова Шукрия Миадовна

Тел: +99890 97 7419110, e-mail:

doston088@mail.ru

ХХ асрнинг сўнгги чорагида амалга оширилган ислоҳотлар, аҳоли

сонининг кўплиги, бир маромдаги иқтисодий ўсиш ва бошқа омиллар

Хитойни дунёнинг етакчи мамлакатлари сафига киришига, жаҳон сиёсати

майдонида ўз овозига эга бўлишига сабаб бўлди. Буларнинг барчаси

маданият, маънавият, санъат ва адабиётга ўзининг жиддий таъсирини

кўрсатиши табиий ҳолатдир.

Аср бошида Хитойдаги барқарор иқтисодий ўсиш ва нисбатан сиёсий

барқарорлик хитой адабиётининг жамоатчилик ҳаётининг перефириясига

қоришиб кетишига олиб келди. ХХ аср охирги ўн йиллигида бозор

муносабатларининг жадаллашуви адабиётнинг

деидеологизациясига,

уни

оммавий маданият билан тўқнашувига олиб келди ва тижорий рақобат

шароитига қўйди. Бундай шароитда неореализм ривожланди, оддий инсон

ҳаётини ҳеч қандай безаксиз, натуралистик тасвирлаш тамойили кузатилди

ва аёллар адабиётида психологик наср ривожланди. Адабиёт анъаналарига

қарши, ҳар қандай таъқиқ ва чекловларни инкор қилувчи «индивидуал

услуб» тарафдорлари чиқди. Айнан шу ўн йилликда тижорий мақсадда

эротика, саргузашт ва детектив руҳдаги кўплаб асарлар яратилди

1

. Адабиёт

оламига ХХ асрнинг 70-йилларида туғилган ёзувчилар авлоди кириб келди.

Шунингдек, бу даврда нисбатан катта авлод ҳам ўз ижодий фаолиятида

1

Китайская проза XXI века. С.4


background image

14

“UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI”

давом этди. Умум адабиёт кесимида аёллар адабиёти сифат жиҳатдан катта

ўзгаришларни бошидан кечирди. Энди ёзувчилар ўтган асрдаги каби сохта

идеаллар, ислоҳотлар, синфий манфаатларни эмас, уларнинг инсонлар

тақдирига таъсири, асоратлари ҳақида ёза бошладилар. Уларнинг

асарларининг қаҳрамонлари сиёсий йўлбошчилар, раҳнамолар эмас, оддий

ишчилар, хизматчилар. Шаҳар ва қишлоқлардаги турмуш тарзининг қиёси,

анъаналар ва янгиликларнинг тўқнашуви, инсонларнинг «янги дунё»,

мегополисларга мослашиши, одамларнинг маиший турмуш тарзидаги

ўзгаришлар тасвири кенг ўрин эгаллади.

XXI аср дастлабки ўн йиллигида ҳам наср ва назмда кўплаб аёллар

ижод қилди. Мазкур фаслда ижоди нафақат хитой, балки хорижлик ўқувчи ва

мунаққидлар эътиборига тушган, адабиёт соҳасидаги нуфузли мукофотларга

сазавор бўлган адибаларнинг асарлари таҳлилга тортилди. Булар Тяо Йэ (

), Лу Мин (

鲁敏

), Фан Сяотинг (

范小青

), Вэй Вэй (

魏微

), Чи Цзицян (

迟子

)лардир. Уларнинг ижоди замонавий хитой реалистик адабиётининг

бадиий баркамол намуналари бўлиши билан бирга аёллар адабиёти

хусусиятларини ўзида акс эттирганлиги билан ҳам эътиборга моликдир. Бу

давр аёллар насрида қисса, ҳикоя, эссе каби жанрлар етакчилик қилди.

ХХI аср аёллар адабиётининг таниқли намояндаларидан бири адиба

Фан Сяотинг (

范小青

) 1955 йилда Шанхайда туғилган. 1982 йилда Цзянсу

педагогика институтини тугатган ва шу ерда ўз меҳнат фаолиятини, ижодини

эса 1980 йилларда бошлаган. 1985 йилдан Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

Ҳозирда Цзянсу Ёзувчилар Уюшмасининг раиси. 17 та роман, 200 дан ортиқ

ҳикоя ва қиссалар муаллифи. Кўплаб давлат мукофотларига сазовор бўлган.

«Шаҳар туйғулари» (

城市表情》

), «Ўртоқ аёл» (

女同志》

), «Оёқяланг

шифокор Ван Цюанхе» (

赤脚医生万泉》

) романлари билан машҳур. 2006


background image

15

“UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI”

йилда ёзилган «Шаҳар ва қишлоқнинг қисқа тарихи» (

城 乡 简 史 》

)

ҳикояси учун Лу Син номидаги мукофот билан тақдирланган.

Адибанинг асосий қаҳрамонлари оддий ва соддадил деҳқонлар.

«Шаҳар ва қишлоқнинг қисқа тарихи» ҳикоясининг бош қаҳрамони

Цзицин. Муаллиф ҳикояда характери бир-бирига тамомила қарама-қарши

бўлган эр ва хотин образини яратади. Бу, энг аввало, эр ва хотиннинг

китобларга муносабатида намоён бўлади. Цзицин – китобсевар, китобни

маънавий бойлик манбаи деб қарайди ва китоб сотиб олиш учун маблағини

аямайди. Унинг хотини эса аксинча, китоб уйни тўлдириб қўяётганини,

ундан чиққан чанг соғликка зарар эканини рўкач қилиб китобларни сотиш

тарафдори. Шу ўринда иккинчи муаммо юзага чиқади: китобларни ҳозир ҳеч

ким сотиб олмайди, техника ривожланган янги асрда Цзициннинг

кутубхонасига ўхшаш ўнлаб кутубхонанинг китобларини битта дискка

сиғдириш мумкин. Цзицин китобларини сотишга кўзи қиймай, уларнинг

қадрига етадиган дўстига совға қилишга қарор қилади. Аммо у дўстининг

хотини «кераксиз матоҳдан қутилмоқчи бўлаётган»ларнинг совғасини қабул

қилмаймиз деб туриб олади. Охир оқибат у китобларининг маълум қисмини

мактаб ва қашшоқ ҳудудларга китоб йиғадиган хайрия фондига топширади.

Ҳикояда бир маромда кетаётган воқеа оқими Цзициннинг кирим-чиқим

дафтари йўқолиб қолганлиги ҳодисаси туфайли тамомила бошқа ўзанга

бурилади. Ҳикояда кирим-чиқим дафтари детал сифатида катта аҳамият касб

этади. Цзициннинг ўзига хос характери айнан шу детал орқали юзага чиқади.

Ваҳоланки, кирим-чиқим дафтари кўпчилик одатий турмушда тутадиган қайд

дафтари. Амма Цзициннинг ўзига хослиги шундаки, у бу дафтарга ҳар бир

харид қилган нарсасининг қачон, қаерда, қандай вазиятда, нима сабабдан

сотиб олганини батафсил ёзадиган одати бор эди. У баъзан шу қадар

тафсилотларга берилиб кетардики, натижада ҳарид қилинган молдан кўра


background image

16

“UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI”

унинг атрофида содир бўлган ҳодисалар баёни кўпроқ жойни эгаллар эди.

Цзициннинг кирим-чиқим дафтари эҳсон қилинган китоблар орасида

бўлиб, тасодифан бир қишлоқдаги мактаб ўқувчиси қўлига тушади:

«

午饭后毓秀说她皮肤干燥,去美容院做测试,美容院推荐了一款香薰

精油,

7

毫升,价格:

679

元。毓秀有美容院的白金卡,打七折,为

475

元。拿回来一看,是拇指大的一瓶东西

……»

2

.

«

Тушдан кейин Юйсю териси қурушиб кетганлиги сабабли косметика

салонига синов муолажасига боргани ва у ерда косметолог унга 679 юан

турадиган етти миллилитрли хушбўй ёғ тавсия қилганини айтади. Юйсюда

доимий мижозларга бериладиган платина картаси бор бўлгани учун, бу

сеҳрли модда унга ўттиз фоизли чегирма билан атиги 475 юанга тушди. У

уйга қайтиб бориб кўрса, бош бармоқдек катталикдаги бир шишача нарса

эди

»

.

«Асарни серсув қиладиган нарсалардан бири кўрсатиши ўрнига сўзлаб

беришдир»

3

деган қоида бу ўринда яққол кўзга ташланади. Ҳикояда

мувафаққиятли қўлланилган детал муҳим аҳамиятга эга. Бу ўринда кирим-

чиқим дафтари детал вазифасини ўтайди. Айнан шу дафтардаги хушбўй

ёғининг нархи оддий қишлоқда яшовчи хонадоннинг эътиборини тортади ва

оилада шаҳарликлар шундай қиммат нарсаларни сотиб олишга қурби етаркан

деган қизиқиш орқасидан шаҳарга кўчиш тараддудига тушади:

«

说起来也太不可思议,就是因为账本上的那四个字

香薰精油

,王才

想,贼日的,我枉做了半辈子的人,连什么叫

香薰精油

都不知道,我要到

城里去看一看

香薰精油

”»

4

.

2

范小青:《城乡简史》

.-

人民文学出版社

, 2001

, 10-25

3

Қодирий А. Кичик асарлар. Тошкент, 1969. – Б.201.

4

范小青:《城乡简史》

.-

人民文学出版社

, 2001

, 10-25


background image

17

“UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI”

«

Бировга

айтсанг

қулоғига

ишонмаса

керак.

Кимнингдир

дафтарчасида учраган

«

хушбўй ёғ

»

сўзини деб Ванг Цай ўйланиб қолди: жин

урсин, мен ярим умрини яшаб қўйган одам хушбўй ёғ нималигини билиш тугул,

эшитмабман ҳам, шаҳарга ҳеч бўлмаса шу

«

хушбўй ёғни

»

кўриш учун ҳам

бориш керак

»

.

Ванг Цай ўз оиласи билан Цзициннинг дафтарчаси муқовасида

кўрсатилган шаҳарга кўчиб келади. Цзицин эса аксинча, дафтарини излаб

Ванг Цай яшаган Ганьсу қишлоғига келади. Аммо оилани топа олмагач, ўз

шаҳрига қайтади.

Адиба тасодиф воқеалардан унумли фойдаланади. Шундай

тасодифлардан бири Ванг Цай оиласининг Цзицин уйи ёнидаги гаражни

ижарага олганлигидир. Шу воқеа сабабли улар танишиб олишади ва илиқ

муносабатлар шаклланади.

Ванг Цай меҳнати эвазига яхши маош ола бошлайди. Айнан шу

дафтарча уни қолоқ қишлоқдан ҳаёт қайнаган шаҳарга олиб келади. У ҳар

куни Цзициннинг дафтаридаги қайдларни ўқийди ва уни амалга тадбиқ

этади. Ўзи ҳам кирим-чиқим дафтари тутиб кўрган-кечирганларини ёза

бошлайди.

Ҳикояда энг муҳим ғоя шундаки, айнан, шу дафтарча туфайли Ванг

Цай оиласининг ҳаёти бутунлай ўзгаради. Муҳими у шунчаки кирим-чиқим

дафтари эмас, балки Цзициннинг синчковлиги, атрофида содир бўлаётган

воқеаларга бефарқ эмаслиги туфайли ҳаётий тажриба дафтари эканлиги

билан алоҳида аҳамият касб этади. Бу билан адиба дунёда ҳеч бир ҳодиса

бирор бир сабабсиз содир бўлмаслигини, унинг албатта натижаси бўлиши

ҳақидаги ғояни илгари суради.

Ҳикоянинг сарлавҳасиданоқ шаҳар ва қишлоқ ҳаётининг муқояса

қилинишига ишора сезилади. Ҳикояда ҳар бир эпизод (хушбўй ёғ, орхидея


background image

18

“UCHINCHI RENESSANS:MUAMMO VA YECHIMLARI”

капалак, Ванг Цайнинг туши) ва ҳолатлар қаҳрамонларнинг психологияси

ҳамда улар орқали ўша давр психологиясини очиб беради.

Юқорида баён этилганлардан маълум бўладики, барча адибалар

ижодини бирлаштириб турувчи ягона хусусият бу уларнинг реалистик

ижодий методда ҳаётнинг кенг қамровли манзараларини тасвирлашидир.

Шунингдек, асар қаҳрамонларини танлашда ҳам улар асосан ўзлари яшаган

ҳудуд

одамлари,

замондошлари,

оддий

инсонлар

қиёфасини

гавдалантирадилар. Маиший турмуш, кундалик ҳаёт тарзи тасвири орқали

тарихий воқеликнинг реал манзаралари бадиий жонлантирилади.





























inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов