Интеллектуал мулк муҳофазаси – инсон ижодкорлиги маҳсулотининг муносиб ҳимояси

  • Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича
CC BY f
231-232
12
12
Поделиться
Абдусаттарова, Н. (2022). Интеллектуал мулк муҳофазаси – инсон ижодкорлиги маҳсулотининг муносиб ҳимояси. Ренессанс в парадигме новаций образования и технологий в XXI веке, (1), 231–232. https://doi.org/10.47689/innovations-in-edu-vol-iss1-pp231-232
Н Абдусаттарова, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича

мувофиқлаштирувчи-методик марказ таянч докторанти

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Давлат тараққиѐти даражаси ушбу мамлакат фуқароларининг интеллектуал салоҳияти билан белгиланади. Шу сабабли ривожланган мамлакатлар да интеллектуал мулк муҳофазасига катта эътибор қаратилади.


background image

230

ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК МУҲОФАЗАСИ –

ИНСОН ИЖОДКОРЛИГИ МАҲСУЛОТИНИНГ МУНОСИБ ҲИМОЯСИ

Абдусаттарова Н.Б.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи

масалалари бўйича

мувофиқлаштирувчи-методик марказ таянч докторанти, Ўзбекистон

e-mail:

nargiz.ub@gmail.com

тел: +99897 442-29-89

Давлат тараққиѐти даражаси ушбу мамлакат фуқароларининг интеллектуал салоҳияти

билан белгиланади. Шу сабабли ривожланган мамлакатлар да интеллектуал мулк муҳофазасига
катта эътибор қаратилади.

Инсоннинг ақл-тафаккури, қобилияти, билими, илмий салоҳияти асосида яратилган ижод

маҳсули унинг интеллектуал мулки бўлиб ҳисобланади. Интеллектуал мулк инсоннинг мустақил
изланишлари, илмий тадқиқоти натижасида шахсий қобилияти, билим ва тажрибаси, заковатининг
уйғунлигида яратилган маҳсулотдир. Бу маҳсулотнинг салмоғи давлат ривожи, жамият маданий
тараққиѐтига ижобий таъсир кўрсатиши билан ўлчанади. Муайян жамиятдаги шахслар қанча кўп
интеллектуал мулкка эга бўлса, бу мамлакат шунча тез ривож топади ҳамда ҳалқаро ҳамжамиятда
ўз ўрнига эга бўлади.

Президентимиз Ш.Мирзиѐев таъкидлаганидек, ―Ривожланган мамлакатларда инсон

капиталидан

самарали

фойдаланиш,

яратилган

интеллектуал

мулк

объектларини

тижоратлаштириш жараѐнига кенг жорий этиш ва интеллектуал мулк соҳасини иқтисодиѐтнинг
энг ривожланган тармоқларидан бирига айлантириш иқтисодий тараққиѐтнинг муҳим
кўрсаткичлари ҳисобланади. Маҳсулотни қадоқлашда муваффақиятли ишлатилган битта товар
белгиси йирик компания, ҳатто бутун давлатнинг имижини намойиш этишга қодир. Бунга Rolex,
Nike, Adidas, Apple, Toyota, Mercedes Benz каби машҳур брендлар яққол мисол бўла олади‖ [2].

Бугунги даврда Ўзбекистон салмоқли интеллектуал мулк базасига эгадир. Маълумотларга

кўра, мамлакатимизда 102 та илмий-изланиш институти, 55 та олий ўқув юртлари илмий изланиш
бўлимлари, 65 та лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари, 32 та илмий ишлаб чиқариш
бирлашмалари ва экспериментал корхоналар, 30 та ахборот ҳисоб марказлари‖

[Мирзаахмадов,

2019: 7] фаолият юритмоқда. Ушбу масканларда яратилган интеллектуал бойликларнинг қонуний
асосда муҳофазасини таъминлаш, давлат манфаатларига мақсадли сафарбар қилиш Ўзбекистонни
ҳалқаро даражадаги мавқеини оширишга хизмат қилади. Шу боисдан, интеллектуал мулк соҳасида
ислоҳотлар олиб бориш, замон талаблари асосида қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга
давлат сиѐсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг ―Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ [3] 2019 йил 8 февралдаги ПҚ–4168-сон ва ―Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ [4] 2019 йил 1 июлдаги ПҚ–4380-сон Қарорларида интеллектуал мулк
ҳимоясини
таъминлашга қаратилган вазифалар белгилаб берилди. Шунингдек, 2020 йил 20
августда ―Интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси янада такомиллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида‖[5] Ўзбекистон Республикасининг Қонуни қабул қилинди.

Юқорида кўриб ўтилган меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасида

интеллектуал мулк ҳимоясини таъминлайди. Мамлакатимизда шахсий имижига эга бўлган бренд
маҳсулотларнинг дахлсизлигини кафолатлаб, уларнинг қонуний муҳофазасини амалга оширади.
Ушбу ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ шахснинг мустақил илмий изланишлари, ихтиролари
натижасида қўлга киритган ютуқлари ҳам давлат томонидан муносиб қадрланиб, муаллифлик
ҳуқуқи билан кафолатланади.

Бу борада, дастлаб, жамият аъзоларида интеллектуал мулкнинг мазмун-моҳияти, ҳуқуқий

асоси ҳақида билим ва кўникмалар мавжуд бўлиши муҳим ҳисобланади. Бунинг учун,
интеллектуал мулк хусусияти, турлари, амал қилиш доираси, қонуний муҳофазасига оид махсус
билимларга қаратилган ҳуқуқий саводхонлик, ҳуқуқий маданиятни ошириш вазифаларини кўриб
чиқиш ўринлидир. Ушбу билимларни жамлаш, халққа йўналтириш мазкур соҳада илмий
тадқиқотлар олиб бориш, интеллектуал мулкнинг тарихи, мазмун-моҳияти, методолик асосни
такомиллаштириш, мавзуга оид долзарб муаммолар бўйича изланишлар ўтказиш лозимлигини
ифодалайди.

Жаҳонда интеллектуал мулк мавзусини ўрганишга қаратилган илмий тадқиқотлар катта

миқѐсда олиб борилган бўлса-да, Ўзбекистонда ушбу соҳага жуда кам мурожаат қилинган.


background image

231

Айниқса, мамлакатимиздаги ижтимоий-гуманитар соҳаларда мазкур мавзу бўйича деярли илмий
изланишлар олиб борилмаган. Аммо, бугунги даврда жамиятнинг ижтимоийлашуви, интеллектуал
потенциали, маънавий-маърифий юксалишига таъсир кўрсатувчи мазкур соҳаларнинг
интеллектуал мулк мавзусига жиддий эътибор қаратиши, чуқур таҳлилий илмий изланишлар олиб
бориши долзарб аҳамият касб этади.

Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда давлат сиѐсати томонидан

интеллектуал мулк ҳимоясига катта эътибор қаратилмоқда. Инсон капиталини ривожлантириш,
интеллектуал маҳсулотларни яратишга кенг кўламли имкониятлар яратилмоқда. Аммо, бу борада
олдимизда улкан вазифалар ҳам мавжуд. Булардан энг асосийлари бўлиб давлат томонидан
берилаѐтган имкониятларни тўғри ва тўлиқ англаш, интеллектуал мулк соҳасини турли фанлар
кесими ва интеграциясида ўрганиш, жамиятда ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонликни
юксалтириш ҳисобланади. Зеро, адолат ўрнатиш учун илмга таяниш зарур. Бу эса, албатта, изчил
илмий изланишлар орқали амалга ошиши мумкин.

АДАБИЁТЛАР:

1.

Мирзаахмадов Д. ―Интеллектуал мулк муҳофазаси‖.- Самарқанд, СамИСИ, 2019, 7-бет.

2.

Ёқубова И. Интеллектуал мулк – инновацион ривожланишнинг зарурий омили.

https://yuz.uz/news/intellektual-mulk--innovatsion-rivojlanishning-zaruriy-omili

3.

https://lex.uz/docs/4195426

4.

https://lex.uz/docs/4395007

5.

https://lex.uz/ru/docs/5592857


ҚОРАҚАЛПОҚ АЁЛЛАРИ СОЧ БЕЗАНИШ БУЮМЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ

Кудайбергенова Д.А.

ЎзР ФА ҚҚБ Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқод институти таянч

докторанти, Нукус, Ўзбекистон

е-mail:

k_dilfuza93@mail.ru

тел: + 99891 387-83-93

Заргарлик буюмлари ҳар бир даврда аѐлга гўзаллик, башанглик бериб турган. Уларнинг

чексиз хилма-хиллиги кишини хайратда

қолдиради. Бунчалик кўп шакл-қиѐфалар қаердан пайдо

бўлди экан? Бу

масалани ўрганиш жараѐнида инсон

дунѐга келган пайтдан тирикчилиги учун

зарур бўлган оддий тақинчоқсимон ашѐлар бундай шакл-қиѐфаларнинг келиб чиқишига асос
бўлган, деган

фикр туғилади. Маьлум бир ѐшда ва ҳаѐтнинг маьлум бир пайтида, масалан, тўйда,

байрамда, ѐки кундалик турмушда асқотадиган буюмлар жумласи

шулардан келиб чиқади. Бу зеб-

зийнат буюмларининг жуда кўпчилик шакл

ва безакларнинг туб негизи анча олдинги асрларда

яратилган асарларига

бориб тақалади. Мазкур заргарлик буюмлари қоракўз, қорақош,

қорасоч,

гўзал ва эҳтиросли, ранг-баранг либосларга буркалган аѐлларга

мўлжалланган бадиий

рамзийлик

маьносини очиб берувчи яхлит ансамблларни ташкил этади.

Асрлар давомида заргарлик зеб-зийнатларининг шакли ва безаклари учун бир бирига сира

ўхшамаган услублар: геометрик, ўсимликсимон, самовий ва

махлуқот дунѐси асос қилиб олинган.

Даврлар ўзгариши мобайнида

кишиларнинг тасаввуридаги наққошлик турлари ҳам ўзгариб борди,

кўхна

санъат изларини сақлаб қолган ҳолда янги замон санъати шаклланди.

Хозирги давр

кишилари учун қуѐш, ой, юлдуз, сув, ҳайвонлар,

паррандалар, балиқлар ва ҳ.к. ларнинг тасвири

ноъмалум, нотаниш, ѐд

эмас эди, булар кишиларни қуршаб турган борлиқ табиатнинг ўзи бўлиб, у

санъатда ҳам ўз интикосини топмаслиги мумкин эмас эди. Ахир, улар

муайян бир хайвон ѐки

ўсимликнинг бадиийлаштирилган ѐки афсонавийлаштирилган ифодаси зеб-зийнат буюмининг
безаклари

тузилишига мослаб акс эттирилган.

Қорақалпоқ халқи аѐлларининг зеб-зийнатлари талайгина. Улар нафақат хилма-хил, балки

ранг-барангдир. Бизнинг ота-боболаримиз заргарлик буюмларини тўплашни, тўй ва ҳашамларда
тақишни ўзларига эп кўришган. Улар орасида асосан аѐллар зеб-зийнатлари ҳамиша мураккаблиги
билан ажралиб турган. Ушбу кунга қадар аѐллар соч безаниш зийнатлари тадқиқотнинг алоҳида
объекти сифатида олиб қаралмаган. Улар либоснинг бир элементи ѐки тақинчоқларнинг бир тури
сифатида олиб қаралган. Мазкур мавзуда амалга оширилган ишлар ва қўшни мамлакатлар
халқларидаги тадқиқотлар қўйдаги маълумотларни беради. Т.А. Жданко ҳәм С.К. Камалов
қорақалпоқ соч безаниш буюмлари (шашбаў) ҳақида умумий маълумот келтириб ўткан бўлса
[Жданко, Камалов, 1980: 99], А.Алламуратов қорақалпоқ халқи соч бешаниш буюмлари материал
ва техникасига тўҳталиб ўтган [Алламуратов, 1993: 71]. И.Сейтназарова, Қ.Зайровалар томонидан

Библиографические ссылки

Мирзаахмадов Д. “Интеллектуал мулк мухофазаси”.- Самарканд, СамИСИ, 2019, 7-бет.

Ёкубова И. Интеллектуал мулк - инновацион ривожланишнинг зарурий омили.

https://yuz.uz/news/intellektual-mulk--innovatsion-rivojlanishning-zaruriy-omili

https://lex.uz/docs/4195426

https://lex.uz/docs/4395007

https://lex.uz/ru/docs/5592857

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов