Джавод Курбанбаев
Маълумки, бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўқитиш ва ўрганиш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиѐевнинг 2021 йил 19 май 5117-сонли қарорида аҳоли орасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш ва уларни мукаммал ўзлаштириш учун зарур шароитлар яратиш, хорижий тилларни ўқитишнинг халқаро тан олинган дастур ва дарсликлари таълимнинг барча босқичларида жорий этилишини мувофиқлаштириш ҳамда ўқитувчиларда замонавий ўқитиш кўникмаларини ривожлантириш; ҳудудлар, тармоқлар ва таълим муассасаларининг хорижий тилларни ўзлаштирган мутахассисларга эҳтиѐжларини таҳлил қилиш натижалари асосида талаб юқори бўлган хорижий тилларни ўқитишни ташкиллаштириш; хорижий тилларни ўқитиш соҳасида «боғча-мактаб-олий таълим ташкилоти-корхона» тамойилидаги узлуксиз таълим занжирини жорий этиш мақсадида аҳолининг барча қатламларига мос бўлган тилни ўрганиш бўйича услубиѐт ва тавсияларни ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш лозимлиги таъкидланган.