LEGAL GUARANTEE OF THE FAMILY UNDER STATE PROTECTION

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Qurbonov, D., & Rustamova, S. (2023). LEGAL GUARANTEE OF THE FAMILY UNDER STATE PROTECTION. Modern Science and Research, 2(5), 548–552. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/20308
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

In this article, "Property rights and obligations of a husband and wife" the common property of a husband and wife, its ownership, use, disposal, the property of each of the husband and wife, the division of the common property of the husband and wife. the issues of property distribution and allocation of shares, ownership of jointly owned property, its use, and its disposal were analyzed.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

548

ОИЛАНИНГ ДАВЛАТ МУҲОФАЗАСИДАГИ ҲУҚУҚИЙ КАФОЛАТИ

Д.Р.Курбонов

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети

Махcус ҳуқуқий фанлар кафедраси мудири доц.

Рустамова Шахзода

Ҳуқуқшунослик факультети 1-босқич талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.7948946

Аннотация.

Мазкур мақолада "Эр ва хотиннинг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари"

эр ва хотиннинг умумий мулки,унга эгалик қилиши,ундан фойдаланиш, тасарруф этиш, эр
ва хотиннинг хар бирининг мулки,эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш мулкий
муносабатларининг объектив томони улушли мулкдаги мол-мулкни тақсимлаш ва ундан
улуш ажратиш ҳамда биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкка эгалик қилиш,ундан
фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш туғрисида масалалар таҳлил қилинган.

Калит сузлар:

оила,никоҳ, мулкка эгалик қилиш,алоҳида мулклар, мулкнинг

тақсимоти, улуш ажратиш, даво муддати, экспертиза, компенсация, низо, арз, келишув,
мерос.

ПРАВОВАЯ ГАРАНТИЯ СЕМЬИ ПОД ЗАЩИТОЙ ГОСУДАРСТВА

Аннотация.

В данной статье «Имущественные права и обязанности мужа и

жены» общее имущество мужа и жены, его владение, пользование, распоряжение,
имущество каждого из мужа и жены, раздел общего имущества мужа и жена.
анализировались вопросы раздела имущества и выделения долей, владения общим
имуществом, его использования и распоряжения им.

Ключевые слова:

семья, брак, право собственности на имущество, раздельное

имущество, раздел имущества, раздел долей, срок обращения, экспертиза, отступное,
спор, заявление, соглашение, наследство.

LEGAL GUARANTEE OF THE FAMILY UNDER STATE PROTECTION

Abstract.

In this article, "Property rights and obligations of a husband and wife" the

common property of a husband and wife, its ownership, use, disposal, the property of each of the
husband and wife, the division of the common property of the husband and wife. the issues of
property distribution and allocation of shares, ownership of jointly owned property, its use, and
its disposal were analyzed.

Key words:

family, marriage, ownership of property, separate properties, distribution of

property, division of share, period of treatment, expertise, compensation, dispute, application,
agreement, inheritance.

Оила тушунчаси ҳамиша давлатимиз томонидан ҳам, халкимиз томонидан ҳам

диққат-эътиборда бўлиб келган ва бундан кейин ҳам бош мақсади бўлиб қолаверади. Оила
халқнинг, жамиятнинг ҳаёти, турмушига оид урф-одатларни ўзида мужассам этгувчи
муқаддас даргоҳдир.Оила ўз фарзандларини тарбиялаб, ўларга умуминсоний қадриятларни
сингдириш билан уларга бошланғич ижтимоий йўналиш беради.Ўз фарзандларини катта
оқимга жамиятга қўшиш билан эса оила жамият йўналиши, иқтисодиёти,маданияти ва
маърифатини ҳам белгилашга ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Шунинг учун ҳам
Шарқда оила тушунчаси қадим-қадимдан муқаддас қўрғон ҳисобланиб келинган. Хусусан,


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

549

ўзбек оилаларининг серилдизлик, сербутоқлик хусусиятлари ҳозир ҳам сақланиб қолмоқда.
Ўзбекларда оилаларнинг муайян турмуш тарзи шаклланиб, ҳаётий тажриба орттириб
бориши, тежамли ва саришта рўзғор тутиши, фарзандларни одобли, маънавий етук бўлиб
камол топишида кексалар, ота-онанинг ўрни беқийосдир. Ўзбек оилалари ўзларининг
мустаҳкамлиги,саранжом-саришталиги, болажонлиги, қариндош-қондошлик ришталарини
ҳурмат қилиши, мехр-оқибатли ва бошка қадриятлари билан бошқа оилалардан ажралиб
туриши сир эмас.
Президент Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек,

“Биз учун муқаддас бўлган оила

асосларини янада мустаҳкамлаш, хонадонларда тинчлик-хотиржамлик, аҳиллик ва ўзаро
ҳурмат муҳитини яратиш, маънавий-маърифий ишларни аниқ мазмун билан тўлдиришдан
иборат бўлмоғи зарур. Аёллар ўртасида жиноятчилик, оилаларда ажралишлар кўпайгани,
ёшларнинг турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар таъсирига
тушиши каби халқимизга хос бўлмаган аччиқ ва нохуш масалалар билан боғлиқ”

1

.

Юртимизда ҳар бир оила давлат муҳофазасига олинган. Оила кодекси ва бошқа қонун

ҳужжатлари оилавий муносабатларни тартибга солиш, оилавий ажримларнинг олдини
олиш, нафақат эр-хотин, айни чоғда вояга етмаган фарзандларнинг ҳам ҳуқуқ ва
манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга молик. Эътиборли жиҳати шундаки,
ажралиш арафасида турган оилаларни яраштириш, юзага келган низоларни тинч йўл билан
бартараф этиш борасида фуқаролик ишлари бўйича судлар ҳамда ҳар бир маҳалла
фуқаролар йиғини қошида ташкил этилган яраштирув комиссиялари томонидан зарур чора-
тадбирлар амалга оширилмоқда.

Муҳокама ва натижалар.

Жамиятнинг энг оғриқли нуқтаси – барбод бўлган оилалар хусусида сўз борар экан,

бегуноҳ фарзандлар тақдири кишини беихтиёр ташвишга солиши хеч гап эмас. Негаки, ота-
онанинг ажралишидан мурғак қалб эгалари ҳаммадан кўпроқ азият чекади, кўнгли кемтик
ҳолда улғаяди.Тан олиш жоиз, маънан етук бўлмаган шахс ҳаётда ўз ўрнини топиш, касб
танлаш, ижтимоий ҳаётга мослашиш, тенгдошлари, кенг жамоатчилик билан мулоқотга
киришиш борасида кўп қийинчиликларга дуч келади. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки,
дилбандининг бахтли ҳаёт кечиришини истаган соғлом фикрли ҳар бир ота-она юзага
келган келишмовчиликни оғир-вазминлик ва чуқур мушоҳада билан ҳал этиши, турмуш
қийинчиликларини,оғир синовларни енгиб ўтиши, оила аъзоларининг бахтли турмуш
кечиришларини таъминлаши шарт ва зарурлиги давлатимизнинг олий сарҳади
ҳисобланади. Кези келганда шуни ҳам айтиш ўринлики, оилавий ажралишларнинг салбий
оқибатлари нафақат собиқ эр-хотинлар ҳаётида, балки уларнинг меҳнат фаолиятида,
жамият ва давлат миқёсида ҳам муайян бўшлиқни юзага келтиради.

1

Мирзиёев, Шавкат Миромонович

Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Ўзбекистон
Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий
Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқ/Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент : Ўзбекистон,
2017. - 56 б.



background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

550

Ҳозирги кунда кўпгина долзарб масалаларга сабаб бўлаётган муаммолардан бири бу

Эр ва ҳотиннинг мулкий ҳуқуқлари, муносабатлари ҳамда мажбуриятлари”дир.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 13-моддасининг 1, 2-қисмларига асосан никоҳ
фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида тузилади. Диний расм-
русумларга биноан тузилган никоҳ ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Оила кодексининг 18-
моддасига мувофиқ, никоҳ фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларида
рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар, ва шу
пайтдан эътиборан улар ўртасида эр-хотинлик ҳуқуқ ва мажбуриятлари вужудга келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси эр ва хотиннинг умумий мулкка қонун ёки
шартнома орқали эга бўлишнинг икки тартибини белгилайди. Шунга кўра, оила кодекси
нинг 23-моддасига кўра, эр ва хотиннинг никоҳ давомида орттирган мол-мулклари,
шунингдек никоҳ қайд этилгунга қадар, бўлажак эр-хотиннинг умумий маблағлари
ҳисобига олинган мол-мулклари, агар қонун ёки никоҳ шартномасида бошқача ҳол
кўрсатилмаган бўлса, уларнинг биргаликдаги умумий мулки ҳисобланади.

Эр-хотинларнинг мулкий ҳуқуқий муносабатларида мулкларнинг орттирган вақти

ва манбалари катта аҳамият касб этади. Барча ҳуқуқий тизимларда эр-хотиннинг мулклари
уларнинг никоҳ қайд этилгунга қадар ва никоҳ давомида орттирган мол-мулкларига
ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 25-моддасига мувофиқ эр ва
хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган молмулки, шунингдек, улардан ҳар
бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган
мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади. Никоҳ давомида эр-хотиннинг
умумий мулки ёки улардан ҳар бирининг мол-мулки ёхуд эр ва хотиндан бирининг меҳнати
ҳисобига мол-мулкнинг қиймати анча ошишига олиб келган маблағлар (капитал
таъмирлаш, қайта қуриш, қайта жиҳозлаш ва бошқалар) қўшилгани аниқланса, эр ёки
хотиндан ҳар бирининг мол-мулки уларнинг биргаликдаги мулки деб топилиши мумкин.
Шуни таъкидлаш муҳимки, биргаликдаги мулкка никоҳ даврида уйда хўжалик ишлари ва
болалар парвариши билан банд бўлган ҳамда бетоб бўлган ёки ўқишда бўлган эр (хотин)
ҳам эгалик қилиш ҳуқуқига эга. Уларнинг мол-мулкини бўлиш Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик кодексининг 223- ва 225-моддаларида назарда тутилган қоидалар асосида
амалга оширилади. Эр ва хотин уларнинг биргаликдаги умумий мулки бўлган молмулкка
эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этишда, одатда, тенг ҳуқуқларга эга
бўлади.

Эр ва хотиндан бирининг умумий мол-мулкини тасарруф этиши билан боғлиқ битим

тузилганда бу ҳаракат бошқасининг розилигига кўра амалга оширилаётганлигини, бу кўчар
мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битимларини тузаётганда эр-хотинларнинг
ишончномага муҳтож эмаслигини англатади. Шубҳасиз, эр (хотин)нинг умумий мулкни
тасарруф этиш билан боғлиқ розилигининг тахмини ҳақиқий ҳолатга мос келмаслиги
мумкин, бу пайтда битимни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги масаласи келиб чиқади.
Шунга кўра, ОК 24-моддаси 2-қисмига мувофиқ, эр-хотиндан бирининг умумий мол-
мулкни тасарруф этиш юзасидан амалга оширган битими бошқасининг бунга розилиги
бўлмаганлиги сабаблигина билдирган талабига биноан ва фақат битимни амалга оширган
иккинчи томон амалга оширилган битим юзасидан эр (хотин) рози эмаслигини олдиндан
билгани ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳолларда суд томонидан ҳақиқий эмас


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

551

деб топилиши мумкин. Кўчмас мулкни тасарруф этиш билан боғлиқ битимларни амалга
оширишда махсус қоидалар белгиланган.

Эр ва хотин ўртасидаги умумий мулкни бўлиш Эр-хотиннинг умумий мулкини

бўлиш, одатда, улар никоҳдан ажратилганда вужудга келади. Уларнинг умумий мулкини
бўлиш никоҳ даврида ҳам амалга оширилиши мумкин. Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг 27-моддасига мувофиқ, эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва
хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам, никоҳдан
ажралишгандан кейин ҳам, шунингдек, кредитор эр ва хотиндан бирининг умумий мол-
мулкдаги улушига ундирувни қаратиш учун умумий мол-мулкни бўлиш талаби билан арз
қилган ҳолларда амалга оширилиши мумкин. Кўп ҳолатда эр ва хотиннинг умумий мол-
мулки эр ва хотин ўртасида ўзаро келишув асосида бўлиб олиниши мумкин. Эр ва
хотиннинг хоҳиши билан уларнинг умумий мол-мулкни бўлиш тўғрисидаги ўзаро
келишуви нотариал тартибда тасдиқланиши мумкин. Бироқ улар ўртасида низо туғилган
ҳолларда эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш, шунингдек, эр ва хотиннинг бу
молмулкдаги улушини аниқлаш суд тартибида амалга оширилади. Умумий мол-мулкни
бўлишда суд эр ва хотиннинг ҳар бирига мулкнинг қайси қисми берилиши лозимлигини
аниқлайди. Эр (хотин) га унга қарашли улушдан ошиқ қийматга эга бўлган мол-мулк
бериладиган ҳолларда, хотин (эр)га тегишли пул ёки ўзга компенсация белгиланиши
мумкин.

Мол-мулкни бўлиш ҳақидаги фуқаролик ишлари судда кўришга тайёрлаб бўлинган

кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўрилиши лозим, никоҳдан ажратилган эр-
хотиннинг бирлагикдаги умумий мулкини бўлиш ҳақидаги талабларига нисбатан уч йиллик
даъво муддати қўлланилади. Даъво муддатининг ўтиши эр ёки хотин ўзининг ҳуқуқи
бузилганини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ҳисобланади. Эр-хотиннинг умумий
даромадлари ҳисобига олинган уй-жой эр ёки хотиннинг қайси бири номига
расмийлаштирилганлигидан қатъий назар, агар никоҳ шартномасида бошқача ҳол
кўрсатилмаган бўлса, уларнинг умумий мол-мулки ҳисобланади.

Уй-жойни бўлишда агар тарафлар ўзаро келиша олмасалар, бу масала бўйича суд-

қурилиш экспертизаси тайинланиши лозим. Уй-жойни бўлиш ҳақидаги талабга нисбатан
уч йиллик даъво муддати қўлланилади. Даъво муддатининг ўтиши эр ёки хотин ўзининг
ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан ҳисобланади. Уйни асл
ҳолида бўлиш масаласи суд томонидан фуқаролик қонунчилиги нормаларини инобатга
олган ҳолда ҳал этилиши лозим (Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 223-моддаси).
Бўлиниши лозим бўлган мол-мулк қиймати ҳал қилув қарори чиқариладиган кундаги бозор
нархларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Уйнинг қиймати низоли уй турган жойдаги
нархдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Даъвогар даъво аризани тақдим этишда қуйидаги
ҳужжатларни илова қилиши лозим: никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги суднинг ҳал ҳилув
қароридан нусха ёки никоҳдан ажратилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, уй-
жойга нисбатан ҳуқуқни белгиловчи ҳужжатлар (уйжой қуриш учун ер ажратилганлиги
ҳақида тегишли ҳокимнинг қарори, олди-сотди, ҳадя, айирбошлаш шартномалари, меросга
бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома, уй-жойнинг рўйхатга олинганлиги ҳақида гувоҳнома),
уй-жойнинг никоҳ давомида қурилганлиги ёки сотиб олинганлигини тасдиқловчи
далиллар, ваколатли ташкилот томонидан уй ва унинг қисмлари умумий баҳоси тўғрисида


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

552

берилган маълумотнома, давлат божи тўланганлиги ҳақида чипта (квитанция). Бундай
тоифадаги фуқаролик ишлари бўйича даъволар судда кўришга тайёрлаб бўлинган кундан
эътиборан бир ойдан кечиктирмай кўрилиши лозим

.

Оила-инсон тафаккурининг олий маҳсули. Зотан, бу мўъжаз маскан умримизга

мазмун, ҳаётимизга файз берибгина қолмай, жамият равнақи, юрт тараққиётида муҳим
ўрин тутади. Айни чоғда оиладаги тотувлик ва аҳиллик кишининг онгу шуурида ҳаётга
муҳаббат, касбга садоқат, атрофдагиларга нисбатан ҳурмат ва эътибор сингари юксак
инсоний фазилатларни ҳам шакллантиради.

Соғлом муҳит қарор топган оилалар юрт

корига ярайдиган, эл хизматига камарбаста бўла оладиган фарзандларни тарбиялаб,
камолга етказишнинг энг асосий омилларидан биридир. Шу боисдан ҳам мамлакатимизда
оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, уни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланган.


REFERENCES

1.

“Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва
халқ фаровонлигининг гарови”. Ш.М.Мирзиёев. – Тошкент : “Ўзбекистон”, 2017. –
48 б

.

2.

“Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо
этамиз”.Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент : Ўзбекистон, 2017. - 56 б.

3.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси :( 2021-йил 1 апрелгача бўлган ўзгартириш
ва қўшимчалар билан )-Т,:”Yuridik adabiyotlar publish”, 2021 й.-200 б.

4.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси [

Janr/bo‘lim: HuquqshunoslikNashr

yili: 2022Tili: O'zbek (kir)Betlar: 608Nashriyot: Yuridik adabiyotlar publish ISBN
raqami: 978-9943-8011-3-4]

5.

https://lex.uz/

6.

https://unilibrary.uz/

7.

http://www.gov.uz/

8.

http://www.ziyonet.uz./

References

Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови”. Ш.М.Мирзиёев. – Тошкент : “Ўзбекистон”, 2017. – 48 б.

“Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз”.Ш.М. Мирзиёев. – Тошкент : Ўзбекистон, 2017. - 56 б.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси :( 2021-йил 1 апрелгача бўлган ўзгартириш ва қўшимчалар билан )-Т,:”Yuridik adabiyotlar publish”, 2021 й.-200 б.

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси [Janr/bo‘lim: HuquqshunoslikNashr yili: 2022Tili: O'zbek (kir)Betlar: 608Nashriyot: Yuridik adabiyotlar publish ISBN raqami: 978-9943-8011-3-4]

https://lex.uz/

https://unilibrary.uz/

http://www.gov.uz/

http://www.ziyonet.uz./

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов