WEDDING THEME IN MODERN LITERATURE

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Keldiyorov, I., Ergashova, M., & Berdimuratova, M. (2023). WEDDING THEME IN MODERN LITERATURE. Modern Science and Research, 2(5), 1084–1088. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/20523
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Keywords:

Abstract

In this article, the decisions of the Uzbek government regarding the wedding ceremony, the opinions and critical views of enlightened poets, modern poets about this ceremony in their artistic works and articles are covered.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1084

ЖАДИД АДАБИЁТИДА ТЎЙ МАВЗУСИ

Келдиёров Илҳом Норқобил ўғли

Эргашова Моҳинур Шуҳратовна

Термиз давлат университети адабиётшунослик йўналиши

2-босқич магистрантлари

Маxсуда Бердимуратова

Илмий раҳбар: Дотс.

https://doi.org/10.5281/zenodo.7971640

Аннотация.

Ушбу мақолада тўй маросими юзасидан Ўзбекисон ҳукуматининг

чиқарган қарорлари, маърифатпарвар шоирларнинг, жадидларнинг бадиий асарлари ва
мақолаларидаги бу маросим борасидаги фикр-мулоҳазлари, танқидий қарашлари
ёритилган.

Калит сўзлар:

Тўй, исрофгарчилик, жаҳолат, танқид, фармон, тақиқлаш,

тартибга солиш.

WEDDING THEME IN MODERN LITERATURE

Abstract.

In this article, the decisions of the Uzbek government regarding the wedding

ceremony, the opinions and critical views of enlightened poets, modern poets about this ceremony
in their artistic works and articles are covered.

Key words:

Wedding, extravagance, ignorance, criticism, decree, prohibition, regulation.

СВАДЕБНАЯ ТЕМА В ДЖАДИДСКОЙ ЛИТЕРАТУРЕ

Аннотация.

В этой статье указ правителя о свадьбе, выделены критические мысли

и взгляды поэтов и джадидые на этот обряд.

Ключевые слова:

Свадьба, экстравагантность, невежество, критика, указ,

запрет.


"Миллатнинг манфаати учун ҳаракат қилмаган одам охират саодатига эришолмайди".

Абдурауф Фитрат


Ўзбек халқининг жону қонига сингиб кетган маросимларидан бири бу тўйдир. Ҳатто

халқимизнинг эртаку халқ достонлари ҳам "Қирқ кечаю қирқ кундуз тўй қилди" ибораси
билан ниҳояланиши ҳам одатга айланган. Аслида бир қарашда хурсандчилик манбайи
сифатида воқе бўладиган, кишиларни бир-бир билан яқинлаштириб, ўзаро меҳр-муҳаббат
уйғотадиган бу маросим сўнгги йилларда оддий халқ учун зарардан бошқа нарса
беролмайдига тузалмас бир дардга айланди. Шу сабабли 2019-йилнинг 14-сентябрида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик палатаси кенгаши ва
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг кенгаши "Тўйлар, оилавий
тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш"
тўғрисидаги № 2736–III/КҚ-592 сонли қўшма қарорига мувофиқ, мамлакатимиздаги
маросимлар қонунан тартибга солинди ва тўйлардаги дабдабабозликларнинг олдини олиш
мақсадида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Халқимиз тарихига назар солсак, бу каби қарор ва фармонлар Бухоро амири Саид

Олимхон (1910-1920) ҳукумронлигининг илк йилларидаёқ, яъни 1911-йилнинг март ойида


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1085

тўйлардаги шуҳратпараслику исрофгарчиликларнинг олдини олиш мақсадида "Жуда
исрофли тўйларни тугатиш" тўғрисида фармоннинг мавжудлигини билишимиз лозим. Ўша
даврда тўйлардаги “ким ўзарлик” пойгаси шунчалик авжига минганлигини ушбу
фармондаги жазо чораларининг қаттиқлигидан ҳам билса бўлади. Унга кўра, тўйларда
кўпкари, пойга тадбирлари бекор қилинган, унга амал қилмай ўзбошимчалик қилганларга
ўлим жазоси тайинланган. Меҳмонларга 6-7 хил овқат бериш, тўн тарқатиш тақиқланиб,
паловдан бошқа овқат берганларни 75 дарра уриш жазоси белгиланган. Ушбу фармон
миллий қадриятларни сақлаган ҳолда маросимлардаги исрофгарчиликларни маълум
миқдорга чеклаганлиги билан аҳамиятга моликдир.

Халқ ҳаётининг барча икир-чикирлари, жаҳолат оқибатида юзага келган

чиркинликларидан хабардор бўлган миллатнинг маърифатпарвар адиблари мақолалари,
асарлари орқали халқнинг кўзини очиш, ўзига ўзи чоҳ қазиётганлигини тушунтиришни
мақсад қилган. Хусусан, Муқимий "Тўйи Иқонбачча" ҳажвиясида тўй мотиви орқали
мустамлакачилик сиёсатини қаттиқ қоралаган. Ҳатто бу халқнинг орзу-истаклари,
қувончлари-да эрксизликка маҳкумлиги биргина тўй воқеа-ҳодисалари мисолида жонли
тасвирланган. Асарда тасвирланган тўй бошдан оёқ заҳарҳанда кулгига йўғрилган. Шоир
Муқимий ҳажвиядаги хўжайиннинг "Ман ризомас кишига нон берсанг", "Туйнигингдан
агарда чиқса тутун", "Бўлса умидингиз агар биздан" каби шартли дағ-дағалари оқибатида
боши берк кўчага кириб қолган Иқонлик хизматкор мисолида ноҳақлик, зулм остида
эзилган халқ қиёфасини рангли бўёқларда чизади.

Ўзбек драмачилигида "Падаркуш"дан сўнг ёзилган "Тўй" драмасида Беҳбудийнинг

таъбири билан айтганда, тўй номли қаттол душман жаҳолатнинг айни сабаби, бош дастаги
сифатида эътироф этилган. Муаллифлар саводсиз, алифни кўрса, таёқ дейдиган бой ва
унинг атрофидаги ўзи каби жоҳилларга илм-маърифатли, кенг фикрли, узоқни кўра
биладиган банк мирзосини қарши қўяди. Хусусан, мирзо хатна қилиш суннат бўлса-да,
бутун бошли тўйга ўн беш минг сўм сарф этишнинг аҳмоқлик эканлигини, ундан кўра ушбу
пулларни фарзандининг илм олишига йўналтириши афзаллиги каби манфаатли фикрига
бой: "Шунча ота-бобомиздан қолган урф-русумни сани бир оғиз гапинг билан барҳам
берамизми?"[5,161] дейиш орқали аслида катта тўй қилиб бойлигини кўз-кўз қилишни,
қилаётган хатнаси бошқаларнинг тўйидан "... бир парда зиёд" бўлишини, халқ ичида овоза
бўлишни мақсад қилган бой ўзини аждодларидан қолган қадриятларнинг муносиб
посбонидек тутади. Бу каби кимсалар ҳақида Ҳожи Муин "Тўй ва аза маросими ҳақинда"
номли мақоласида шундай дейди: "...диннинг амр ва наҳйилариндан юздан бирига амал
қилмагон ҳолда, ота-боболаридан қолгон урф ва одатлардан четга чиқмаслиқ учун бор кучи
ила тиришадир"[1].

Шунингдек, драматург Ҳожи бобо тилидан биз билан бир тилда сўзлашувчи қариндош,

диндош бўлган Туркия давлатининг Истанбул шаҳрида ўттиз-қирқ кишилик ихчамгина
ўтган бир тўйни ҳикоя қилиш орқали икки мусулмон халқининг бу маросимга
муносабатини, бири мустамлака, бири сиёсий жиҳатдан мустақил бўлган бу икки давлат
иқтисодий, ижтимоий, маънавий тараққиётнинг қайси босқичида эканлигини ўқувчига
намоён этади. Драма сўнгида мирзонинг исрофгарчилик сабаб хонавайрон бўлган бойга
қарата айтган қуйидаги сўзлари ҳамма замонларда ҳам долзарблиги билан аҳамиятга эга:
"Бизларни илмсизлик шаробхўр қилди, жувонбоз қилди, аҳмоқ ва исрофкор қилди... Бошқа


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1086

миллатлар топган пулларини илм ва маориф, дин ва миллат йўлига сарф қилуб кундан кунга
тараққий қилсалар, бизлар жаҳолат ва нодонлигимиз сабабидан топган молимизни ҳатто
боғ ва ҳовлиларимизни сотуб, тўй ва аза, базм ва кўпкорига харажот қилиб, ўзгаларнинг
бир парча нонига муҳтож хор-зор бўлмакдамиз"[5,171].

Асар муаллифлари драма орқали халққа маърифат ойнасини тутиб, мақсадли харажат

қилиш, исрофгарчиликдан, бемаъни одатлардан воз кечишга чақиради. Мисол тариқасида
фикран, ахлоқан таназзулга юз тутган бойнинг ҳаёт йўлини келтиради, унинг тутган йўлини
қоралайди ва юз берган воқеа-ҳодисаларнинг барчасига илмсизлик сабабчи эканлигини
уқтиришни мақсад қилади.

М.Беҳбудий "Бизни кемиргувчи иллатлар" мақоласида бошдан оёқ тўй, аза каби

маросимларни иллат деб атайди ва бу каби маросимлар учун халқнинг исроф қилиб сарф
этаётган маблағига, вақтига ачиниб қуйидаги аччиқ ҳақиқатларни ёзади: "Шаҳарларда
ўртаҳол, яьни ўтурарга хона ва боғи бор бир киши никоҳ учун икки минг сўм сарф этар ва
ўғул хатнаси учун ҳеч бўлмаганда минг сўм", "...тўй бўлдими, ҳар ким ишини,
деҳқончилигини қўюб, отланиб кўпкарига кетар. Деҳқон учун олтундан азиз вақт фавт
бўлди-кетди"[3,338-342].

Муаллиф тўйларнинг ким ўзарга қилинаётганига ва исрофгарчиликлар оқибатида

хонавайрон, ғариб бўлган, бўлаётган халқнинг ҳолига, уларни ғарибликка гирифтор
қилаётган қолоқ тафаккурига чин дилдан ачиниб: "Биз девонами? Биз таклифдан
ташқарими, Худо учун сўйлангиз. Биз нима?! "[3,338-342], дейди. Адиб ўзи англаб етган
ҳақиқатни, баҳам кўрган фикрларини қувватлаш учун Қуръондаги "Ло талаққу би ядикум
ала таҳликкатиҳи" [3,338-342], яъни ўз қўлларингиз ила ўзингизни таҳликага отмангиз”,
оятини инкор этиб бўлмас далил сифатида келтиради.

М.Беҳбудий халқнинг маросимлар учун сарф этаётган катта-катта маблағларини, увол

бўлаётган вақтини илм, дин йўлига ишлатишни ва бунинг натижасида жаҳоннинг тараққий
этган давлатлари қаторида бўлишни чин дилдан хоҳлайди, орзу қилади. Юрт, миллат, дин
манфаати учун энг мақбул йўл, нажот йўли шу эканлигига иймон келтиради.

А.Қодирий насри ҳақида кўплаб фиклар билдирилган, аммо адиб шеърий тўплам

яратмаган бўлсада, ижодини шеър ёзишдан бошлаган. Шулардан бир адибнинг шоир
сифатидаги илк шеъри "Тўй" шеъридир. Мустамлака сиёсати оқибатида қашшоқликка юз
тутган халқнинг қалбида тўй маросими ва ундаги дабдабалар оғир бир дардга айланиб
улгурганди. Бу ҳолат Абдулла Қодирий каби буюк шахснинг қалбини жунбушга келтириши
табиий эди. Муаллиф шеърда тўй маросимини "Кори мажус, кори шайтон" деб атайди,
чунки бу маросимни на шариат, на Қуръони карим биз мусулмонларга буюрмаган. Шундай
бўлса-да адиб тўй маросимининг ёр-дўстлар, биродарлар билан яқинлаштирадиган, орадаги
гина-адоватларни унуттирадиган хусусиятларини ҳам инкор этмайди, аммо ўзини
мусулмон деб биладиганларга фақирларни ҳонавайрон қилаётган, мулкидан, тандаги
жонидан айирган, умрини хазон қилиб, ер билан яксон этаётган тўйдан воз кечишни
сўрайди, "Ташласун" дея хитоб қилади.

Тўй мотиви А.Қодирийнинг бошқа жанрдаги асарлари, бинобарин, "Бахтсиз куёв"

пьесаси, "Улоқда" ҳикояси, "Ўткан кунлар" романларида ҳам акс этган. Хусусан, "Бахтсиз
куёв" драмасида Солиҳ ва Раҳима исмли ёшларнинг бўлажак тўйи ва ушбу тўй
тафсилотлари асносида сюжет динамикаси вужудга келади. Воқеалар тўрт парда давомида


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1087

босқичма-босқич ривожланиб, ўзининг кульминацион нуқтасига кўтарилади кўтарилади.
Драма ҳақида Собир Мирвалиев ўзининг "Абдулла Қодирий кашфиёти" номли асарида:
"...1914-йилда яратган "Тўй" номли шеъридаёқ бундай бидъат тўйларни қоралаш сари
борган эди. Чамаси шеърда ифодалаб улгурмаган тўй исрофгарчиликлари ва унинг
оқибатида рўй бериши мумкин бўлган бундай фожиалар уни ушбу фожиа асарни ёзишга
онгли равишда тортган бўлса, ажаб эмас"[4,52], -деб ёзади.

Асарда ота-онасидан эрта ажралган, бир бошига ўзидан бошқа биров қайғурмайдиган,

бировнинг эшигида хизматкор бўлиб кун кўрадиган, ўн гулидан бир гули очилмаган
йигирма беш ёшли Солиҳга шундоқ ҳам машаққатли ҳаёти, атрофидаги инсонларнинг
жоҳиллиги, тафаккурсизлиги сабаб янада оғирлашади. Кўрпасига қараб оёқ узатишни
маъқул биладиган Солиҳ амакиси Абдураҳимнинг қистови билан отасининг дўсти
Файзибойнинг қизига уйланишга қарор беради ва охир-оқибат қайсар, оқибатини ўйлаб иш
қилмайдиган, атрофдагиларига кўр-кўрона тақлид қиладиган Файзибойнинг хархашалари
орқасидан керагидан ортиқ тўй харажатлари учун ижарахўр бойдан отасидан қолган ёлғиз
уйини гаровга қўйиш эвазига қарз кўтаради. Шу ўринда адиб Файзибойнинг илмсизлиги
ортидан фожиа учун замин тайёрлайди ва қарзини тўлай олмай боридан ажралиб, орига
чидолмаган Солиҳ ҳамда аёли ўз жонларига қасд қилади.

А.Қодирий драманинг бошқа қаҳрамонларидан илман, фикран тубдан фарқ қиладиган,

шариат қонун-қоидаларини ўзига дастур ул-амал қилиб олган мингбоши образини
“ўрганган кўнгил ўртанса қўймас”, - деганларидек кўнгли назр-у ниёзларга ўрганиб қолган
домла-имом ва мустақил фикри йўқ Файзибой образларига қарши қўяди. Адиб ушбу икки
қарама-қарши фикрли инсонларнинг тўй юзасидан суҳбати орқали асарда илгари сурган
ғояни китобхонга ошкора намоён этади ва қадам-бақадам конфликт ипини таранглашириб,
персонажлар қиёфасини ёрқинлаштириб боради. Бинобарин, Карим мингбошининг
фикрлари нечоғлик тўғри эканлигини асар сўнгида фарзанди устида ёш тўкаётган
Файзибойга, ушбу ҳолатга гувоҳ бўлиб турган китобхонга, пьеса томошабинларига
мурожаатидан: "Шариати Мустафога бўюнсунинглар, энди кўзларингизни очинглар.
Бидъат тўйга исроф бўладурган оқчага ўғлингизларни ўқутинглар, ёки жамияти хайрияга
иона қилинглар. Ўғул ўқутмоқ яхши ҳам фарздур, тўйга исроф қилмоқ бидъатдур"[5,193]
каби маърифатпарварликка йўғрилган фикрларидан билиб олиш мумкин.

Хулоса сифатида шуни эътироф этиш лозимки, жадидлар мустамлака ҳолатда, йўғон

чўзиладиган, ингичка узиладиган бундай шароитда халқнинг исрофгарчиликларга тап
тортмай қўл уришини қоралашган. Илмсизлик оқибатида кундан кунга авж олиб бораётган
бидъат тўйларни тўхтатиш учун баҳоли қудрат ҳаракат қилишган ва ўз асарлари,
фавқулодда ўткир мақолаларидаги реал фикрлари орқали миллат тараққиётига тўсиқ
бўлаётган бу каби тўйларнинг нечоғлик зарарли ва самарасиз эканлигини халққа
тушунтирмоқ учун бел боғлашган.







background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 5 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1088

REFERENCES

1.

Ҳожи Муин "Тўй ва аза маросими ҳақинда"//”Меҳнаткашлар товуши” газетаси, 1919
йил, 22 март.

2.

https://lex.uz/ru/docs/-5153833

3.

Маҳмудхўжа Беҳбудий "Бизни кемиргувчи иллатлар"//”Ойна» журнали, 1915 йил. №
13. 338-342 бетлар.

4.

Мирвалиев С. Абдулла Қодирий кашфиёти. - Тошкент: "Машҳур пресс", 2018. – Б.
208

5.

Ризаев Ш. Жадид драмаси. Тошкент: Шарқ, 1997. – Б 320.

References

Ҳожи Муин "Тўй ва аза маросими ҳақинда"//”Меҳнаткашлар товуши” газетаси, 1919 йил, 22 март.

https://lex.uz/ru/docs/-5153833

Маҳмудхўжа Беҳбудий "Бизни кемиргувчи иллатлар"//”Ойна» журнали, 1915 йил. № 13. 338-342 бетлар.

Мирвалиев С. Абдулла Қодирий кашфиёти. - Тошкент: "Машҳур пресс", 2018. – Б. 208

Ризаев Ш. Жадид драмаси. Тошкент: Шарқ, 1997. – Б 320.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов