ENFORCEMENT OF COURT DOCUMENTS: MECHANISMS OF COMPULSORY AND VOLUNTARY ENFORCEMENT, SYSTEM REFORMS AND ILDAM STEPS

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
Safarov, A. (2023). ENFORCEMENT OF COURT DOCUMENTS: MECHANISMS OF COMPULSORY AND VOLUNTARY ENFORCEMENT, SYSTEM REFORMS AND ILDAM STEPS. Modern Science and Research, 2(6), 995–1001. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21296
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article reflected on the large-scale reforms carried out in the following years in our country regarding the mandatory execution of court documents, new procedures, opportunities and mechanisms in the process of executing court documents by state executors of the Bureau of mandatory enforcement under the prosecutor general's Office of the Republic of Uzbekistan.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

995

СУД

ҲУЖЖАТЛАРИНИ

ИЖРО

ЭТИШ: МАЖБУРИЙ ВА ИХТИЁРИЙ ИЖРО

ЭТИШ МЕХАНИЗМЛАРИ, ТИЗИМДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ВА ИЛДАМ ҚАДАМЛАР

Сафаров Анвар Амонович

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги

Судьялар олий мактаби магистратура тингловчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.8058242

Аннотация.

Мақолада суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш борасида

мамлакатимизда кейинги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар,
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси давлат
ижрочилари томонидан суд ҳужжатларини ижро этиш жараёнидаги янги тартиб-
таомиллар, имконият ва механизмлар ҳақида фикр юритилган.

Калит сўзлар:

ягона мажбурий ижро этиш органи, мажбурий ижро этиш

жараёнида медиация тартиб-таомили, соддалаштирилган мажбурий ижро ишини
юритиш институти, суд ҳужжатларини ихтиёрий ижро этиш, суд ҳужжатларини
мажбурий ижро этиш.

ИСПОЛНЕНИЕ СУДЕБНЫХ АКТОВ: МЕХАНИЗМЫ

ПРИНУДИТЕЛЬНОГО И ДОБРОВОЛЬНОГО ИСПОЛНЕНИЯ, РЕФОРМЫ В

СИСТЕМЕ И НАУКА ШАГИ

Аннотация.

В статье рассмотрены масштабные реформы, проведенные в

последние годы в нашей стране в области принудительного исполнения судебных актов,
новые процедуры, возможности и механизмы в процессе исполнения судебных актов
государственными исполнителями бюро по принудительному исполнению при Генеральной
прокуратуре Республики Узбекистан.

Ключевые слова:

единый орган принудительного исполнения, процедура

посредничества в процессе исполнения, упрощенный институт принудительного
исполнения, добровольное исполнение судебных актов, принудительное исполнение
судебных актов.

ENFORCEMENT OF COURT DOCUMENTS: MECHANISMS OF

COMPULSORY AND VOLUNTARY ENFORCEMENT, SYSTEM REFORMS AND

ILDAM STEPS

Abstract.

The article reflected on the large-scale reforms carried out in the following years

in our country regarding the mandatory execution of court documents, new procedures,
opportunities and mechanisms in the process of executing court documents by state executors of
the Bureau of mandatory enforcement under the prosecutor general's Office of the Republic of
Uzbekistan.

Key words:

single mandatory enforcement div, mediation procedure in the process of

compulsory execution, simplified mandatory enforcement proceedings Institute, voluntary
enforcement of court documents, mandatory enforcement of court documents.


Суд

ҳокимияти

мустақиллигини

мустаҳкамлаш

ва

суд

ҳимоясининг

самарадорлигини оширишга қаратилган мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишнинг
асосий вазифалари бўлиб, суд қарорларини ижро этишнинг самарали тизимини яратиш,
ўтказилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида қабул қилинган суд қарорларининг сўзсиз


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

996

бажарилишини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг фаолиятини такомиллаштириш ва жавобгарлигини
ошириш бўйича таъсирчан ташкилий-ҳуқуқий механизмларини яратишга алоҳида эътибор
қаратилганлиги муҳим аҳамият касб этади.

2017 - 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта

устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ,
шунингдек, электр ва газ таъминоти соҳасида бошқарув тизимини, назорат ва ҳисобга олиш
механизмларини

янада

такомиллаштириш,

тўлов

интизомини

мустаҳкамлаш,

жавобгарликни кучайтириш, ижро иши юритишнинг самарадорлигини тубдан ошириш
мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр
энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини
янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5059-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди ва тугатилаётган
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги Суд департаментининг Ўзбекистон
Республикасининг «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш
тўғрисида»ги Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифа,
функциялари ҳамда ваколатлари Бюрога ўтказилди.

Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт

ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг таклифларига
асосан, Мажбурий ижро бюроси тизими ва фаолиятида ўзгариш бўлиб, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги “Табиий газ ва электр энергиясини
сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги
6010-сонли Фармонига асосан Мажбурий ижро бюросининг табиий газ ва электр энергияси
борасидаги вазифа ва ваколатлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Энергетика
вазирлигига ўтказилди.

Бугунги кунда, Мажбурий ижро бюросининг энг асосий вазифаси суд ҳужжатлари

ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш бўлиб, бу борада
Мажбурий ижро бюроси

ягона мажбурий ижро этиш органи

сифатида эътироф этилган

ва Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги 258-II-сонли Қонунига асосан, суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси органларининг
давлат ижрочилари зиммасига юклатилган ва уларнинг ваколатлари ушбу Қонун ва бошқа
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.

Ижро тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, суд ҳужжатлари ва бошқа

органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ўз вақтида ижро этишни таъминлаш, жисмоний ва
юридик шахсларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш мақсадида, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 12 мартдаги ПҚ–4236-сонли «Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги Қарори қабул қилинган.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

997

Мазкур қарор суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш

соҳасига либерализм йўналишини олиб кирди десак янглишмаган бўламиз. Зеро, мазкур
қарор билан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш
жараёнига медиация институтининг киритилиши, ихтиёрий ижро этиш механизмига янги
ҳуқуқий инструмент жорий этилишига хизмат қилади.

Хусусан, суд ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнида

медиация тартиб-таомилини амалга ошириш ундирувчининг аризаси бўйича ўн беш кундан
кўп бўлмаган муддатга ижро иши юритишни тўхтатиб туриш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Томонлар ўртасида ижро ишининг ҳар қандай босқичида медиация тартиб-таомилини
амалга ошириш натижалари бўйича ижро предметига доир келишув расмийлаштирилган
ҳолларда, давлат ижрочиси ижро иши юритишни тугатиши белгиланди. Медиация тартиб-
таомилини амалга ошириш жараёнига давлат ижрочиси ва давлатнинг бошқа органлари
вакилларининг аралашуви тақиқланади.

Қисқача қилиб айтганда, мажбурий ижро этиш жараёнида медиация тартиб-

таомили, бу ижро ишининг ҳар қандай босқичида медиатор ёрдамида қарздор ва
ундирувчи ўртасида медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари
бўйича ижро предметига доир келишув расмийлаштирилишидир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва

бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги 6118-сонли Фармонида суд ҳужжатлари бажарилиши бўйича
давлатнинг мажбурлов кучини сафарбар қилмаган ҳолда уларнинг ихтиёрий ижро
қилинишини янада кенг татбиқ этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчаларни назарда
тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш назарда тутилган ва ушбу Фармонга асосан
11.04.2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида” ги 762-сонли Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонуннинг қабул қилиниши асносида Ўзбекистон Республикасининг “Суд

ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонунига алоҳида
аҳамиятга эга бўлган янги 8

2

-модда киритилиб, суд ҳужжатлари бажарилиши бўйича

давлатнинг мажбурлов кучини сафарбар қилмаган ҳолда уларнинг ихтиёрий ижро
қилинишини таъминлаш механизми жорий этилди.

Ушбу моддада айрим тоифадаги ижро ҳужжатларининг тугал рўйхати санаб ўтилган

бўлиб, уларнинг ижро этилишини ушбу ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси
органларига тақдим этилгунига қадар, ундирувчи томонидан тегишли давлат органига,
ташкилотга ёки унинг мансабдор шахсига ижросини таъминлаш учун топширилади.

Ушбу ижро ҳужжатлари ўзига ушбу ҳужжатлар тақдим этилган давлат органи,

ташкилот ва мансабдор шахслар томонидан, агар ижро ҳужжатларида бошқа муддат
кўрсатилмаган бўлса, улар тақдим этилган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, банкларга
тақдим этилган юридик шахсдан пул маблағларини ундириш тўғрисидаги ижро
ҳужжатлари эса кейинги иш кунидан кечиктирмай банк томонидан ижро этилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

998

Ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжатлари ишга тиклаш ваколати берилган иш

берувчига ижрони таъминлаш учун ундирувчи томонидан ижро ҳужжати тақдим этилган
кундан кейин дарҳол ижро этилади.

Айрим тоифадаги ижро ҳужжатлари қонунда кўрсатилган муддатларда давлат

органи, ташкилот ёки унинг мансабдор шахси томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро
этилмаган тақдирда, ундирувчи томонидан ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси
органларига тақдим этилади ҳамда айбдор шахслар суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун қонунда белгиланган
жавобгарликка тортилади.

Бундан ташқари, ушбу қонун билан яна бир ўзига хос ижро ҳужжатларини ижро

этиш механизми яъни, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби ва унда
қўлланиладиган мажбурий ижро этиш чоралари жорий этилди.

Унга кўра, ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида мажбурий ижро

этиш ундирув қарздорнинг мол-мулкига қаратилмаган ҳамда қарздорга нисбатан
жавобгарлик чоралари қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади. Бунда қарздорга нисбатан
фақат Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 43

2

-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган

ундирувни қарздор жисмоний шахснинг банклардаги ҳисобварақларида турган пул
маблағларига қаратиш, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кўп бўлмаган
миқдордаги суммани ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари бўйича ундирувни қарздор
жисмоний шахснинг иш ҳақига, стипендиясига, пенсиясига ва бошқа турлардаги
даромадларига қаратиш каби мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилиши мумкин.

Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби қарздор жисмоний

шахслардан маъмурий жарималарни, солиқ қарзини ва давлат божини ундириш
тўғрисидаги ижро ҳужжатларига нисбатан татбиқ этилади.

Ижро ишини соддалаштирилган тартибда юритиш бўйича давлат ижрочиси

томонидан қарорлар қабул қилинмайди, ундирув қарздорнинг яшаш жойига ёки мол-мулки
турган жойга бормаган ҳолда, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли
билан масофадан туриб амалга оширилади.

Давлат ижрочиси ижро ҳужжати келиб тушган пайтдан эътиборан бир иш куни

ичида қарздорга ижро ҳужжатидаги талабларни қонунда назарда тутилган тартибга
мувофиқ ижро этиш ҳақида хабарнома юборади.

Ижро ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда ижро этиш учун қарздорга, у

хабарномани олган кундан эътиборан беш кунлик муддат берилиб, бу ҳақда хабарномада
кўрсатилади.

Қарздор ушбу белгиланган муддатда ижро ҳужжатининг талабларини узрли

сабабларсиз ихтиёрий тартибда бажармаган тақдирда, давлат ижрочиси томонидан
қарздорга нисбатан юқорида кўрсатиб ўтилган мажбурий ижро этиш чоралари қўлланилади
ва ундан белгиланган тартибда ижро йиғими ундирилади.

Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибидаги мажбурий ижро этиш

чоралари беш кунлик белгиланган муддат тугаган кундан эътиборан уч иш кунидан кўп
бўлмаган муддатда қўлланилади.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

999

Ижро ишини юритишнинг соддалаштирилган тартибида қўлланиладиган мажбурий

ижро этиш чоралари натижасиз бўлган тақдирда ижро ҳужжати ва ижро йиғимини ундириш
тўғрисидаги қарор қонунда белгиланган умумий тартибда ижро этилади.

Хулоса қилиб айтганда, соддалаштирилган мажбурий ижро ишини юритиш

институти, бу фуқароларнинг мол-мулкига (пул маблағлари бундан мустасно) дахл
қилмаган ҳамда уларга нисбатан ҳуқуқий таъсир ва жавобгарлик чораларини
қўлламаган ҳолда мажбурий ижро этиш механизмидир.

Ҳар қандай суд ҳужжатлари сўзсиз ижро этилиши шарт, лекин чиқарилган барча суд

ҳужжатлари ҳам ихтиёрий равишда ижро этилавермайди, бундай ҳоларда ушбу суд
ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси давлат ижрочилари томонидан мажбурий тартибда
ижро этилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини

ижро этиш тўғрисида” ги Қонунининг 23-моддасида ижро иши юритишни қўзғатиш ва
давлат ижрочиси томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этишга киришиш
кўрсатиб ўтилган бўлиб, давлат ижрочиси ижро ҳужжатини суддан ёки уни берган бошқа
органдан ёхуд ундирувчидан ижро учун қабул қилиб олиши ва ижро иши юритишни
қўзғатиши шарт.

Давлат ижрочиси ижро ҳужжатини олган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида

ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор чиқаради.

Давлат ижрочиси ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарорда ижро

ҳужжатидаги талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун ижро иши юритиш қўзғатилган
кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кун муддат белгилайди.

Мазкур муддат тугаганидан кейин эса ижро ҳужжатидаги талаблар қарздордан

қўшимча равишда ижро йиғими, давлат ижрочиси томонидан қарздорга солинган
жарималар, шунингдек ижро харажатлари ундирилган ҳолда, Қонуннинг 46-моддасида
кўрсатиб ўтилган мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш яъни, ундирувни қарздорнинг
пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш, ундирувни қарздорнинг бошқа
шахсларда турган пул маблағларига ва бошқа мол-мулкига қаратиш, ундирувни
қарздорнинг дебиторлик қарзига, шу жумладан қарздор ундирувчи сифатида иштирок
этаётган ижро ҳужжати бўйича унга тегишли бўлган маблағларга қаратиш, ундирувни
қарздорга тегишли бўлган алоҳида мулкий ҳуқуқларга қаратиш, ундирувни қарздорнинг иш
ҳақи, стипендияси, пенсияси ва бошқа турдаги даромадларига қаратиш, ижро ҳужжатида
кўрсатилган муайян ашёларни қарздордан олиб қўйиш ва ундирувчига топшириш,
шунингдек, ижро ҳужжатининг ижро этилишини таъминловчи, қонунларга мувофиқ бошқа
чораларни қўллаш орқали мажбурий тартибда ижро этилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, хулоса қиладиган бўлсак, суд ҳужжатлари хоҳ

ихтиёрий, хоҳ мажбурий тарзда бўлсин, ижро этилиши шартдир.

Суд ҳужжатларини ихтиёрий ижро этиш, бу белгиланган ихтиёрий муддатда,

қарздорга нисбатан мажбурий чоралар қўлланилмасдан, давлатнинг мажбурлов
кучини сафарбар қилмаган ҳолда ижро этилишидир.

Суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш эса, қарздор томонидан суд

ҳужжатлари ижроси ихтиёрий тарзда ижро этилмаган тақдирда, давлатнинг


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1000

ваколатли мажбурий ижро органини жалб қилган ҳолда қарздорга нисбатан
мажбурий ижро этиш чораларини қўллаш орқали ижро этилишидир.

Ҳуқуқшунос олима, юридик фанлар доктори, профессор, Ўзбекистон

Республикасида хизмат кўрсатган юрист Эсанова Замира Нормуротовна фикрича,
фуқаролик процессуал қонунчилик нафақат фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш
билан боғлиқ муносабатларни, балки суд ва бошқа органлар қарорларини ижро этиш
масалаларини ҳам тартибга солади. Унинг фикрича, ижро ишини юритиш босқичининг
мақсади – қонунда белгиланган тартиб-қоидаларга асосан, суд ва бошқа органлар
қарорларини ихтиёрий ва мажбурий ижро этиш усуллари орқали фуқароларнинг бузилган
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган, шунингдек, олима таъкидлаганидек,
ижродаги медиация давлат ижрочиси фаолиятини алмаштирмайди, балки қўшимча
имконият саналгани каби, айрим тоифадаги ижро ҳужжатларини ихтиёрий ижро этиш,
соддалаштирилган мажбурий ижро ишини юритиш институти механизмлари ҳам суд
ҳужжатларини ижро этиш борасида қўшимча имкониятдир.


REFERENCES

1.

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги 258-II-сонли Қонуни.

2.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 762-сонли Қонуни.

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”
ги ПФ-4947-сонли Фармони.

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси
ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини
янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5059-сонли Фармони.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги “Табиий газ ва
электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида” ги 6010-сонли Фармони.

6.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида” ги 6118-сонли Фармони.

7.

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги 258-II-сонли Қонуни.

8.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа
органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати
билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 762-сонли Қонуни.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

1001

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 мартдаги «Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4236-сонли Қарори.

10.

З.Н.Эсанованинг “Низоларни ҳал қилишда медиатция институтини қўллашнинг
устивор жиҳатлари: Миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги мақоласи. (Илм-фан
ва инновацион ривожланиш. 2020 № 1. УЎК: 347.746.42 (042) (575.1))

References

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги 258-II-сонли Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 762-сонли Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5059-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 июндаги “Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 6010-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 6118-сонли Фармони.

Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги 258-II-сонли Қонуни.

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 11 апрелдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги 762-сонли Қонуни.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 мартдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4236-сонли Қарори.

З.Н.Эсанованинг “Низоларни ҳал қилишда медиатция институтини қўллашнинг устивор жиҳатлари: Миллий ва хорижий тажриба” мавзусидаги мақоласи. (Илм-фан ва инновацион ривожланиш. 2020 № 1. УЎК: 347.746.42 (042) (575.1))

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов