THE EMBODIMENT OF SPIRITUAL POWER

HAC
Google Scholar
Branch of knowledge
To share
To’ychiyeva, S. (2023). THE EMBODIMENT OF SPIRITUAL POWER. Modern Science and Research, 2(7), 188–192. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/21987
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article is dedicated to the meaning of book reading, the processes of organizing an event for the development and stimulation of book reading among the youth of Uzbekistan. The essence of the holidays "Young reader of books" and "Idea of reading" is revealed.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

188

МАЪНАВИЙ КУДРАТ ТИМСОЛИ

Сайёра Тўйчиева

Ўзбекистон халкаро ислом академияси профессори,

фалсафа фанлари доктори

https://doi.org/10.5281/zenodo.8141530

Аннотация.

Мақолада китобнинг, мутолаанинг инсон ҳаётидаги ўрни,

Ўзбекистонда китобхонликни тарғиб қилиш борасидаги самарали ишлар, “Китобхонлик
ҳафталиги” ва “Ёш китобхон” республика танловининг маънавий-маърифий аҳамияти
ҳақида сўз боради.

Калит сўзлар:

Китоб, мутолаа, тараққиёт, танлов, ташаббус, беллашув,

маърифат, рағбат, мукофот, тараққиёт, мотивация.

THE EMBODIMENT OF SPIRITUAL POWER

Abstract.

The article is dedicated to the meaning of book reading, the processes of

organizing an event for the development and stimulation of book reading among the youth of
Uzbekistan. The essence of the holidays "Young reader of books" and "Idea of reading" is
revealed.

Key words:

Book, reading, reading idea, competition, initiative, with competition,

enlightenment, encouragement, progress, motivation.

ВОПЛОЩЕНИЕ ДУХОВНОЙ СИЛЫ

Аннотация.

Статья посвящена значению книгочтения, процессам организации

мероприятия по развитию и стимулированию книгочтения среди молодёжи Узбекистана.
Раскрыта сущность праздников «Молодой читатель книг» и «Идея чтения».

Ключевые слова:

Книга, чтение, идея чтения, конкурс, инициатива, с состязание,

просвещение, поощрение, прогресс, мотивация.

“Мен шунга аминман – китобсиз тараққиётга,

юксак маънавиятга эришиб бўлмайди.

Китоб ўқимаган одамнинг ҳам,

миллатнинг ҳам келажаги йўқ”.

Ш. Мирзиёев

Китоб мутолааси руҳни, тафаккурни озиқлантиради. Шу боис уни нонга

менгзашади.Зотан фарзандларимизнинг бир қўлига нон, бир қўлига китоб бериб тарбия
қилиш шарқликларга хосдир.

Мутахассисларнинг фикрича, болани 3-4 ёшиданоқ китоб ўқишга ўргатиш керак

экан. Айтишларича, дунёда 95 фоиз одамлар дақиқасига 210 сўз ёки 2 дақиқада бир ярим
саҳифа китоб ўқишади. Лекин машҳур француз ёзувчиси Оноре де Бальзак ярим соатда 300
бет, император Наполеон эса дақиқасига 200 та сўзни ўқиган.

Булар мутолаанинг зоҳирий белгилари албатта.Унинг ботинимизга сингийдиган

фазилатлари эса беҳисобдир.Бугунги кунда мамлкатимизда анъанага айланган
китобхонлик танловлари келажакка узатилган ақлий эстафета таёқчаларидир. Зеро, бугун
китобхонлиги боис “Spark” минган ва бошқа моддий-маънавий рағбат олаётган, китобга
меҳрини бераётган минг-минглаб ёшлар эртага юртимиз, халқимиз учун маънавият


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

189

маёғини баланд тутиб, Ватанимиз орзу қилаётган етук инсонлар бўлиб етишадилар.Бу ёру
мужда, эзгу умидлар шубҳасиз бесамар кетмас.

Биз дунё илму закосига тамал тоши қўйган мутафаккирлар аждодларимиз.Зиёли

ва маърифатли инсонлар ҳамма замонларда ҳам миллат йўлининг йўлчироқлари
ҳисобланганлар.

Адабиёт –маданиятнинг, санъатнинг, маърифатнинг ўзаги. Аниқ фанлар илмнинг

улкан намояндаларини етиштириши мумкин, адабиёт эса ҳақиқий ватанпарварларни
тарбиялашини бугун мамлакатимизда китобхонлик ва мутолаани ривожлантириш
борасидаги мунаввар амалларда кўзимиз билан кўриб, ҳис этиб, англаб турибмиз.

Зотан, “Адабиёт яшаса – миллат яшар. Адабиёт ўлмаған ва адабиётнинг

тараққийсига чалишмаган ва адиблар етиштирмаған миллат бир куни охир ҳиссиётдан,
ўйдан, фикрдан маҳрум бўлиб қолиб. Секин-секин инқироз бўлур. Муни инкор қилиб
бўлмас. Инкор қилган миллат ўзини инқирозда эканин билдирур” дейилган пурҳикмат
иборанинг исботи бугунги китобхонликни тарғиб қилишдаги маънавий тадбирларда ўз
аксини топмоқда

(1).

Давлат раҳбарининг 2018 йилнинг 12 майдаги“Буюк алломалар, адиб ва

мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар
ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги, Вазирлар
Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020-2025 йилларда китобхонлик маданиятини
ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги, 2020
йил 26 декабрдаги

“Ёшларнинг китобхонлик маданиятини оширишга қаратилган “Ёш китобхон”

танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида”ги мажлис баёни ижросини таъминлаш,
Юртбошимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус доирасида аҳоли, айниқса ёшлар мутолаа
маданиятини юксалтириш, китобхонликни

1.Чўлпон.Асарлар, 1У жилд,Тошкент, Академия 2016, 4-б.
кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилган “Ёш китобхон” танловининг республика

босқичи ҳақиқий маърифат байрамига айланиб кетди.

Донишмандлар бу дунёда инсон учун икки нарса мукаррам ва азиз тутишган. Нон

инсон танасига куч-қувват берса, китоб эса маънавий қудрат тимсоли.

“Ёш китобхон” танловида ўтган тўрт йил мобайнида 2 миллион 470 минг нафардан

ортиқ ёшлар иштирок этдилар, 2020 йилда 300 мингдан ортик ёшларимиз биринчи марта
онлайн тарзида ариза топширдилар.

Энг муҳим хушхабар ҳаммани қувонтирди.
Яъни бу йилги танловнинг биринчи ўрин соҳиблари Президент совғаси “Spark”

автомашинаси, иккинчи ўрин даъвогарлари 30 миллиондан (аввалги йилларда 2-ўринга
компьютер жамланмаси берилган), 3 ўрин эгалари 15 миллион (ўтган йилларда 3-ўрин
эгаларига 200 дона китоб жамланмаси берилган)дан пул мукофотлари, ҳар бир
иштирокчига “Ёшлар кутубхонаси” рукни остида чоп этилган китоблар жамланмаси ва
қатор ҳомий ташклотларнингмахсус мукофотлари билан тақдирланади ва бундай эътибор
зукко китобхонларга берилган муносиб баҳо бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туманидан Шаҳзода Каримбоева ва

Самарқанд вилояти Нарпай туманидан Моҳинисо Шомуродова Зулфия номидаги давлат


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

190

мукофоти билан тақдирланганлари ҳам китоб ўқиган билимли ёшларимизнинг қўлга
киритган муносиб зафарларининг амалдаги исботидир.

Яна бир хушхабар.Сирдарёда “Энг яхши китобхон оила” танловида ғолиб чиққан

оилага Президент совғаси “Spark” автомашинаси топширилгани адабиётга, шеъриятга
ошно бўлган китобсевар оилалар учун янада руҳий кўтаринкилик бахш этади.

Ибройим Юсупов номидаги қорақалпоқ тили ва адабиёти фанини чуқур ўргатишга

ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчиси 14 ёшли Айнуранинг қорақалпоқ адабиёти
ҳақидаги ўзига хос беғубор мушоҳадаси, бадиий гимнастикага оид теран мулоҳазалари,
қорақалпоқ халқининг қадимги қадриятларидан жўшиб ҳикоя қилишини, Огаҳий
номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ҳамда хорижий тилларга
ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси Жавоҳир Каримовнинг даниялик ёзувчи
Ханс Христиан Андерсен ҳаётий ва ижодий фаолиятини худди ёзувчининг ёнида юриб,
барча тафсилотни кўриб тургандек ўзгача мароқ билан таърифлашини тингласангиз,
Бухоро шаҳар 30-ўрта мактаб ўқувчиси Мухлиса Насимованинг “Отага таъриф”ини
қизларининг китоб мутолаа қилишлари учун барча имкониятларни яратиб бераётган
оталарга бўлган муносабатни эшитсангиз беихтиёр китоб инсонни улғайтириб қўйишига,
доно ва мулоҳазали қилиб қўйишига яна бир бор амин бўласиз.

Ғалвир сувдан кўтариладиган куни 10-14 ёш тоифасидаги ёш китобхонлар

беллашувининг тақдирлаш маросимида 1 ўринни эгаллаган Фарғона вилояти, Ўзбекистон
тумани 30 умумтаълим мактаб 7-синф ўқувчиси Муҳаммадфозил Исмоиловнинг ҳаяжонли
сўзлари бутун зални қалқитиб юборди:

Азизлар,- дейди Муҳаммадфозил, - мен буюк Соҳибқирон Амир Темурнинг

“Курашиб эришилмаган ғалаба-ғалаба эмас”, деган ҳикматли сўзларига амал қилдим.
Мендан бугун Ватан ҳақида сўрашди, менимча Ватан бу менинг отамаконим
Ўзбекистоним, мен унга лойиқ фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан.

Бизга яхши оналарни беринг, шунда биз яхши болалар бўлиб етишамиз, дейилган

пурҳикмат сўзлар айтилмаган. Она қўрғон.Она оилага фақат яхши ниятни олиб кира олгани
учун, отанинг бор диққату эътиборини боланинг билимига қаратгани учун ҳали вояга
етмаган 15 ёшга ҳам тўлмаган болалар катта-катта заковат, тафаккур майдонларида куч
синашишга жасорат топаяпдилар.

“Ёш китобхон” кўрик-танловнинг 15-19 ёш тоифасидаги беллашувларида

Самарқанд вилояти Оқдарё туман 48 умумтаълим мактаби ўқувчиси Гулсанам
Абдулҳакимованинг мутолаа борасидаги ўзига хос қарашлари, ўзбек ва жаҳон адабиёти
дурдоналарига берилган шоирона таърифлар, ижодий ёндашувлар, руҳий кечинмаларнинг
ёруғ таърифларида, Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 2-сонли ихтисослаштирилган
мактаб-интернати ўқувчиси Шоҳсанам Ҳазратқулованинг онага, Ватанга, элу юртга
эҳтиром туйғулари йўғрилган шеьрий сатрларида, Хива шаҳридаги 121-сон кўзи ожиз
мактаб-интернати ўқувчиси Умиджон Қутлимуродовнинг бениҳоя кучли хотира ва зеҳн
билан адабиётга ва китобга берган таърифларида ҳазрат Жалолиддин Румийнинг

“Ҳотами мулки Сулаймондир илм,
Жумла олам жонига жондир илм”
деган ҳикматларини, илмли кишиларнинг биринчи дўстлари китоб экани яна бир

карра ўз тасдиғини топди.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

191

15-19 ёш тоифасидаги кўрик-танловда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат

ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси Мафтуна Умаровага Президент совғаси
“Spark” автомобилининг калити топширилди, Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани 38-ўрта
мактаб ўқувчиси Муниса Норқобилова эса фахрли 2-ўринни( 30 миллион пул мукофоти),
Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани 11- умумтаълим мактаби ўқувчиси Дилнавоз
Ҳайитаҳматова 3-ўринни (15 миллион пул мукофоти)ни қўлга киритишди. Тинимсиз
меҳнат, уйқусиз тунлар, билимга ташналик мана шу азиз ёшларни халқнинг эьтирофига,
дўстларнинг олқишига, ота-оналарнинг шукрона дуоларига ошно қилди.

“Инсонни, унинг маънавий оламини кашф этадиган яна бир қудратли восита борки,

у ҳам бўлса, сўз санъати, бадиий адабиётдир. Адабиётнинг инсоншунослик деб, шоир ва
ёзувчиларни эса инсон руҳининг муҳандислари, деб таърифланиши бежиз эмас, албатта

”(2

), шунинг учун ҳамхалқимиз барча китобхон ёшларнинг келгусида Ўзбекистон илму
маърифатини юксалтириш учун зукко олим, таниқли ёзувчи, хассос шоир бўлишни ният
қилган орзулари руёбида кўрса не бахт!
“Ёш китобхон” танловининг 20-30 ёшлилар ўртасидаги қизғин мусобақалари Алишер
Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Аҳмад Яссавий сингари улуғ
мутафаккирлар, Жек Лондон, Александр Пушкин, Лев Толстой, Чингиз Айтматов сингари
хориж ва қардош адабиёт вакиллари, Эркин Воҳидов,Ўткир Ҳошимов,Эшқобил Шукур,
Назар Эшонқул, Абдуқаюм Йўлдошев каби адабиёт дарғалари асарларининг моҳирона
таҳлили ва китобга бўлган

20-30 ёш тоифасидаги Андижон вилояти Олтинкўл тумани 35-умумтаълим мактаби

ўқитувчиси Фотима Мамдалиева 1-ўринни эгаллаб , Президент совғаси “Spark”
автомашинасини қўлга киритди , Бухоро давлат Университети 2 курс магистри Шамшода
Ҳамдамова фахрли 2-ўринни (30 миллион пул мукофоти), Низомий номидаги Тошкент
давлат Педагогика Университети Термиз филиали талабаси Санжар Шотемиров фахрли 3-
ўринни (15 миллион пул мукофоти) эгаллади.

2.Каримов И.А.-“Юксак маънавият – енгилмас куч”,-Тошкент, 2008. 136 – бет.,
Бир сўз билан айтганда юртда ниҳоятда ҳикматли жараён-бутун юртнинг катта бир

ҳикматли жараён -беназир апрелнинг дастлабки кунлари бутун мамлакатга янги замон,
янги Ўзбекистоннинг янги қаҳрамонларини элга танитди. Ўз меҳнатининг самарасидан,
вақтларини фойлали ишга сарфлашга ҳаракат қилган 42 нафар ёшларнинг ҳаммалари
“Ёшлик” журналининг китоблар жамланмасидан, йиллик обуна ваучерларидан журнал
ташкилотчиларининг ўзларидан қабул қилиб олишди.

Одамлар тўрт нарсани қидиришга мойилдирлар:биринчи-яхшилик ва ёмонликни

ажратишга ёрдам берадиган илмни, иккинчи –тириклик ўтказишга керак бўладиган асбоб-
анжомларни, учинчи-кайфиятини яхши тутадиган воситаларни, тўртинчи – одамлар билан
муросани

.(3)

Бизнингча ана шу тўрт нарсани яхши китобдан топиш муҳимроқдир.

3.Абдулбаракот Қодирий. (“Саодат йўли”,О.Салимов, М.Бекмуродов ва

бошқалар,Тошкент, Ғ.Ғулом номидаги матбаа ижодий уйи,49б.)




background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 7 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

192

REFERENCES

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ш.М.

Мирзиёевнинг

“Китоб

маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб
мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича
комиссия тузиш тўғрисида” Фармойиши. // Ўзбекистон Республикаси қонун
ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон.

2.

2018 йилнинг 12 майида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёевнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини
кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик
танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори.

3.

Мирзиёев Ш.М. “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан
қурамиз”,Тошкент, “Ўзбекистон,2017.

4.

Каримов И. А. “Юксак маънавият енгилмас куч”, Тошкент, ”Маънавият”, 2008.

5.

“Саодат йўли”, О.Салимов, М.Бекмуродов ва бошқалар,Тошкент, Ғ.Ғулом
,2016.

6.

Чўлпон.Асарлар, 1У жилд,Тошкент, Академия 2016.



References

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” Фармойиши. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 38-сон.

2018 йилнинг 12 майида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори.

Мирзиёев Ш.М. “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан қурамиз”,Тошкент, “Ўзбекистон,2017.

Каримов И. А. “Юксак маънавият енгилмас куч”, Тошкент, ”Маънавият”, 2008.

“Саодат йўли”, О.Салимов, М.Бекмуродов ва бошқалар,Тошкент, Ғ.Ғулом ,2016.

Чўлпон.Асарлар, 1У жилд,Тошкент, Академия 2016.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов