HISTORY OF CONSTRUCTION OF IRRIGATION FACILITIES IN BUKHARA REGION IN 1950S

HAC
Google Scholar
To share
Mirzoyev, S. . (2023). HISTORY OF CONSTRUCTION OF IRRIGATION FACILITIES IN BUKHARA REGION IN 1950S. Modern Science and Research, 2(9), 228–231. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/science-research/article/view/24110
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This article provides information on the history of the construction of irrigation facilities in the Bukhara region in the 1950s.


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

228

БУХОРО ОБЛАСТИДА 1950-ЙИЛЛАРДА СУҒОРИШ ИНШООТЛАРИ

ҚУРИШ ТАРИХИ

Мирзоев Шарифжон Миршакарович

Осиё Халқаро университети ўқитувчиси

Бухоро давлат университети таянч докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.8364305

Аннотация.

Ушбу мақолада Бухоро областида 1950-йилларда суғориш

иншоотларини қуриш тарихи бўйича маълумотлар келтирилиб ўтилган.

Калит сўзлар:

суғориш иншоотлари, суғориш тизимлари, ёғингарчилик миқдори,

сув йўллари, сув хўжалиги ташкилотлари.

HISTORY OF CONSTRUCTION OF IRRIGATION FACILITIES IN BUKHARA

REGION IN 1950S

Abstract.

This article provides information on the history of the construction of irrigation

facilities in the Bukhara region in the 1950s.

Key words:

irrigation facilities, Irrigation systems, amount of precipitation, waterways,

water management organizations.

ИСТОРИЯ СТРОИТЕЛЬСТВА ИРРИГАЦИОННЫХ СООРУЖЕНИЙ В

БУХАРСКОЙ ОБЛАСТИ В 1950-Е ГОДЫ.

Аннотация.

В данной статье представлены сведения об истории строительства

ирригационных сооружений в Бухарской области в 1950-е годы.

Ключевые слова:

ирригационные сооружения, оросительные системы, количество

осадков, водные пути, водохозяйственные организации.


Янги суғориш тизимларига ўтиш қарори Бухоро областида мавжуд сув муаммосини

яққол кўрсатиб берди. Суғориш тизимлари деярли яроқсиз ҳолатига келиб қолаганди.
Мисол учун, Зарафшон дарёсида мавжуд Хархур, Дуоба, Мохонкўл каби иншооатлар
авария ҳолатида эди. Ушбу объектлар зудлик билан транспорт ва ишчи кучи билан
таъминлаш талаб этарди.

Акс ҳолда 1951 йилда ёғингарчилик миқдори меъёридан бир неча бор ортиқ бўлиши,

дарё сув сатҳи ниҳоятда кўтарилиши натижасида ирригация иношоатларга талофат кўриши
мукинлигидан Республика Сув хўжалиги вазирлиги Бухоро области раҳбариятини
огоҳлантиради

1

. Юқорида келтирилган мисол сув мўл бўлган йилларда ҳам область экин

майдонларига сувни тенг ва барқарор тақсимлаш имконияти йўқлигидан далолат бериб
турибди. Сув йўллари, коллектр ва заур тармоқларини тозалаш ишлари талаб даражасижда
эмас. 1953 йилни 20 январ ҳолатидаги маълумотга қараганда область бўйича тозалаш
ишлари палани 52 фоизга бажарилган.

Бу ишларга режа бўйича ҳар куни 30 минг киши қатнашуви лозим бўлган ҳолда,

фақат 6,5 минг киши иштирок этган. Экскаватор парки ва бошқа ер казиш механизмлари
колхозлараро коллектор тармоғини тозалашда нўноқлик қилган

2

. Шунга қарамасдан сув

таъминотини яхшилашга қартилган тадбирлар кўлами тизимли кенгайтириб борилди.

1

Бухоро вилоят давлат архиви 1111-фонд, 1-рўйхат, 136-иш, 83-варақ

2

Бухоро вилоят давлат архиви 1023-фонд, 1-рўйхат, 906-йиғма жилд, 30-варақ


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

229

1952 йилни 12 апрель санасида Обком партия томонидан “Бухорода пахта хомашёси

етиштиришни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғриси”даги қарор қабул қилинди.
Унда область суғориладиган ерлари мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув хўжалигини
механизациялаш ҳамда алмашлаб экишни жорий қилиш асосида яқин 2-3 йилда пахта
ҳосилдорлигини 22 центнерга етказиш вазифа қилиб қўйилди. Белгиланган вазифаларни
асосий қисми сув таъминоти масаласига алоқадор бўлди. Область қишлоқ ва сув хўжалиги
ташкилотлари эскидан экилиб келинаётган ҳамда янги суғорилиши режа қилинган ерларни
сув билан таъминлаш, мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига 15 от кучига эга бўлган
жами:3200 дан ортиқ трактор, 69 та экскаватор ва кўплаб бошқа ер қазиш ва текислаш
маиналарини жалб этади

3

.

Истиқболда Марказий Бухоро коллектори қуриш, Жанубий-Бухоро ташламаси зах

сувларини Қоракўл воҳасидан чиқариб бориш, Мохонкўл ташламасида замонавий
инжинерлик типидаги иншооатлар қуриш кўзда тутилди. 1954-1955 йиллар коллектр ва
дренаж тармоқлари 8,5 млн

3

млнга, Зарафшон дарёсидан сув олишга мўлжалланган

иношатлари ҳажмини 300 тага етказиш ҳамда Қуйимозор сув омбори қурилиш ишларини
якунлашга қарор қилинди

4

. Зарафшон воҳасини сув таъминотига қаратилган кенг-

кўламдаги тадбирлар ўз самарасини берган бўлса-да, соҳада амалга ошириши режа
қилинган ишлар кўп эди.

Жумладан, Зарафшон дараёсидан сув олувчи каналларни бирлаштириш ва уларда

шлюзлар қуриш; Вобкент, Жўйзар ва Хайрабод сув иншооталарида қайта қуриш ишларини
олиб бориш; Бухорони жанубий заур зонасида Зарафшон дарёси чап қирғоғида, Бухорони
шимолий заур зонаси Зарафшон дарёси ўнг қирғоғи, Қоракўл дельтаси, Бухоро райони ва
Кармана районида мавжуд заурлар қайта қурилиб, янги заурлар чиқариш; ишлаб чиқариш
тажрибаси шаклидаги 3 та қудуқсимон заурлар қуриш; Зарафшон дарёсида Торабод сув
узелини қуриш кабилардан иборат бўлди.

ХХ аср 50-йиллар бошида область ирригация ва мелиорация тизимларини

ривожлантириш мақсадида белгиланган чора-тадбирлар кейинчалик сув таъминоти
яхшиланишига оз бўлсада ҳисса қўшди. Аммо, муаммони тўлиқ бартараф этишга мувофиқ
бўлинмади. Гидротехник иншоатлар қайта қурилди, тозаланди, назоратга олинди. Лекин,
Заафшон дарёси юқори оқимида сув сарфини кескин ошрилиши ҳисобига Бухоро областга
келувчи сув ҳажми йилдан-йилга камайиб боради.

1954 йил 3 июнь ЎзССР Министрлар Совети “Самарқанд ва Бухоро областлари

ўртасидаги сув тақсимоти тўғрисида”ги қарорини қабул қилди. Қарорда ҳар иккала область
раҳбариятидан сув тақсимоти масалалсига жиддий эътибор қаратиш талаб этилди:

-Бухоро областига келувчи сув ҳажми камайган тақдирда Каттақўрғон сув

омборидан эҳтиёж қондирилсин;

-1954 йил августидан Бухоро области Тўдакўл ва Қуйимозор сув омборларини

фойдалнишга топширилсин;

-Нарпай канали дамбасида 24 соат ишлашга эриши мақсадида зурур ишчи кучи ва

мутахасисларни жалб этиш кабилар

5

;

3

Бухоро вилоят давлат архиви 1023-фонд, 1-рўйхат, 906-йиғма жилд, 33-варақ.

4

Бухоро вилоят давлат архиви 1023-фонд, 1-рўйхат, 906-йиғма жилд, 33-варақ.

5

Бухоро вилоят давлат архиви 1023-фонд, 1-рўйхат, 876-йиғма жилд, 173-варақ


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

230

Аммо, ушбу режалари шошма-шошалик ҳамда вазиятдан келиб чиқиб фавқулотда

қаббул қилнган қарорлар эди. Зотан, Нарпай кана сув ўтказиш қобилияти ҳисобга
олинмасдан катта ҳажмда сув берилгани боис авария кузатилди. Бу каби авариялар қайта
такрорланмаслигини олдина олиш мақсадида юқоридаги қарорда дамбага алоҳида этибор
қартилганди.

Қийинчиликларга қарамасдан 50-йиллар орхилларида ирригация соҳасида бир

қадар ижобий натижаларга эришилди. 1959 йил область 53328

га

суғориладиган ерлар янги

суғориш тизимига ўтказилди. 1649 га ерла ирригация-мелиорация ишлари олиб борилди,
шундан 1223 га қўриқ, шу йилда янги суғориш тизимлари режасига асосан 87512 дарах
кўчатлари экилди

6

. Янги суғориш тизимларига ўтилиши муносабати билан сув парланиши

камайди, ерларни шўрланиш ва ботқоқга айланишига чек қўйилди шунингдек,
суғориладиган ерлар оптималлаштирилди.

Оптималлаштириш натижасида область ҳудуди тартибсиз ер фонди 5 га дан 25

гагача бўлган йирик участкаларга бирлаштирилди. Суғориш картасини умумлаштирилиши
шароитида мавжуд техникадан унумли фойдаланиш ва суғорма деҳқончиликни комплекс
механизациялаш имконияти юзага келди.

Суғориш тизимларини ривожланиши экин майдонлари мелиоратив ҳолатини

яхшиланишига олиб келди. Қуйи Зарафон воҳаси шўрланиши ва ботқоқланишини олдини
олиш мақсадида йирик коллекторлар: Марказий Олот 16 км узунликда Олот районида,
Шимолий Бухоро 28 км узнликда Ғиждувон район, Нақиб 20 км узунликда Ромитан район,
Каттазаур 16,5 км узунликда Қизилтепа район, Харгўш 23 км узунликда Галаосиё райони
ва бошқалар қурилиб фойдаланишга топширилди

7

.

50-йиллар охириларига келиб область ирригация ва мелиорация борасида ижобий

ўзгаришлар кўзга ташлана бошлади. Бироқ, муттасил ўсиб бораётган сувга бўлган эҳтиёжни
таъминлаш имконияти бўлмади. Ирригация тизимлари баҳорда юқори сув босимига дош
бера олмаса, кузда талаб этилган сувни дарёдан олиш имкониятига эга бўла олмади. Бу
ҳолатда сув хўжалиги органлари юқоридан сувти тежаш ва ундан унумли фойадаланиш
кўрсатилган директив топшириқлар олиб туради.

Жумладан, ҳар бир колхоз ва совхозлар вегитация даврида ички сув ресурсларидан

фойдаланиш чора-тадбирларини кўришга топшириқ берилади. Унда мавжуд коллектрлар
ва ботқоқларда тўпланиб қолган сувларни насослар ёрдамида тортиб далаларни суғориш
мақсадида фойдаланишга йўналтириш таъкидланади

8

. Юқорида келтирилган мисоллар

область сув муаммоси ҳалигача долзарб бўлиб қолаётганидан далолат беради. Сув
маласаласини бартараф этилма экан, совет ҳукумати белглаган режаларни амалга
оширишни амалда иложи йўқлиги барчага маълум бўлиб қолди.

Республика ҳукумати СССР раҳбарияти эътиборини Бухоро областидаги вазията

қаратишга мувофақ бўлди. 1958 йилда Зарафшон аодийсини сув билан таъминланишини
тубдан яхшилаш мақсадида Амударё сувини Бухоро областига ташлаш лойиҳаларини

6

Ауму-Бухоро ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси жорий архиви, 1950-йиғма жилд, 75-варақ

7

М.М.Тагиев. Из истории ирригационного строительства низовьев Зарафшанской долины. –Тошкент: Фан,

1978. –С. 52.

8

Бухоро вилоят давлат архиви 1111-фонд, 1-рўйхат, 136-йиғма жилд, 151-варақ


background image

ISSN:

2181-3906

2023

International scientific journal

«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»

VOLUME 2 / ISSUE 9 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ

231

амалда рўёбга чиқариш ишлари бошлаб юборилди

9

. Зеро, Аму-Қоракў, Аму-Бухоро

(Биринчи ва иккинчи навбатлари) каналлари Амударё сувини Бухоро области экин
майдонлари суғорилишига катта ҳисса қўша бошлади. Кўп йиллик ору – ҳаваслар рўёбга
чиқарилди. Бухоро области сув таъминоти 1975 йилга бориб юз фоиз Амударёда суғориш
системасига ўтказилди. Ўз ўрнида муаммолар ижобий ҳал этилиб, қишлоқ хўжалиги
тармоқлари ривожига муносиб ҳисса қўша бошлаганди.

9

М.Тагиев. Амударё сувлари Бухоро далаларида. –Тошкент: Фан, 1988. –Б. 15.

References

references

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов