ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1073
“ЛУБОБУ-Л-АЛБОБ” ТАЗКИРАСИ СИРЛАРИ
Муртазоев Бобоназар Хуррамович
Термиз ДУ, фил.фан.ном., доцент
https://doi.org/10.5281/zenodo.12597010
Annotatsiya.
Maqolada Muhammad Avfiy “Lubobu-l-albob” tazkirasi nomining
o‘zbekcha tarjimasi masalasiga e’tibor qaratilib, bu borada o‘zbek va qisman tojik olimlarining
fikrlari tahlil nazaridan o‘tkazildi. “Lubobu-l-albob”ning biz tomonimizdan amalga oshirilgan
o‘zbek tilidagi tarjimasining nashrini qanday nomlash masalasi qarab chiqildi. Qator o‘zbek
olimlarining bu boradagi fikrlari obdan o‘rganib chiqildi va xulosa shu bo‘ldiki, tazkiraning
o‘zbek tilida “Ilmlar mag‘zi” deb nomlash maqbul topildi.
Kalit so‘zlar:
Tazkira, tarix, muallif, olim, talqin, tarjima, o‘zbek, tojik, ma’no, maqola,
kitobxon, nashr, ustoz, til, ilmiy, muallif, izlanish, atama, asos, mag‘z, asos, izhor.
SECRETS OF "LUBOBU-L-ALBOB" TAZKIRA
Abstract.
The article focuses on the issue of Uzbek translation of the name of Muhammad
Avfi "Lubobu-l-albab" tazkiras, and the opinions of Uzbek and partly Tajik scholars in this regard
were analyzed. The question of how to name the publication of the Uzbek translation of "Lubobu-
l-albab" carried out by us was considered. The opinions of a number of Uzbek scientists in this
regard were thoroughly studied, and the conclusion was that it was acceptable to call the tazkira
"Core of Sciences" in Uzbek.
Keywords:
Tazkira, history, author, scientist, interpretation, translation, Uzbek, Tajik,
meaning, article, reader, publication, teacher, language, scientific, author, research, term, basis,
magz , base, expression.
СЕКРЕТЫ «ЛЮБОБУ-Л-АЛЬБОБ» ТАЗКИРА
Аннотация.
В статье рассматривается вопрос узбекского перевода названия
тазкиры «Лубобу-л-албаб» Мухаммада Авфия, анализируются мнения узбекских и отчасти
таджикских ученых по этому поводу. Рассматривался вопрос о том, как назвать
осуществленную нами публикацию узбекского перевода «Лубобу-л-албаб». Мнения ряда
узбекских учёных по этому поводу были тщательно изучены, и был сделан вывод о том,
что тазкиру допустимо называть по-узбекски «Сердце науки».
Ключевые слова:
Антология, тазкира, история, автор, учёный, интерпретация,
перевод, узбекский, таджикский, смысл, статья, читатель, публикация, учитель, язык,
учёный, автор, исследование, термин, основа, ядро, база, выражение.
Биламизки, “Лубобу-л-албоб” (1221) тазкираси муаллифи Муҳаммад Авфий ((1172–
1241) бадиий меросининг кўлами улкан бўлиб, биз улар ҳақида эслатма шарт эмаслигини
мақбул топдик. Чунки Муҳаммад Авфийнинг бошқа асарлари ҳақида кўпчилик
китобхонлар маълумотга эга, шу боис фақат “Лубобу-л-албоб” хусусида сўз юритиш кўп
жиҳатдан тўғри бўлади. Аввало тазкира номининг маъноси, мазмуни боғлиқ масалаларга
эътиборни қаратдик, чунки “Лубобу-л-албоб” ва унинг айниқса, ўзбекча атамаси турлича
талқин этилади. Биз бу борада ўзбек, рус ва тожик олимларининг кузатувларини ўрганиб
чиқдик ҳамда ушбу амалга оширилган ишлар билан ўртоқлашмоқчимиз. Тўғри
олимларимиз “Лубобу-л-албоб” борасида алоҳида изланишлар олиб боришмаган, балки
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1074
маълум бир муносабатлар билан асар номи борасида фикр билдириш билан чекланган.
“Лубобу-л-албоб” тазкираси борасида олимларимизнинг изланиш ва кузатувларида
асарнинг номи айни бизнинг ўзбек тилимизда турлича шарҳланади. Тазкира номи ва унинг
маъноларининг ҳар хил турфа тарзда аталиши эса ушбу хусусда алоҳида фикр юритишни
тақозо этади. Собиқ Иттифоқ шўро ҳукуматининг кўзга кўринган рус олимларидан
Е.Э.Бертельс (1890–1957) биринчилардан бўлиб, Муҳаммад Авфийнинг “Лубобу-л-албоб”
тазкираси хусусида фикр изҳор этганлардан ҳисобланади. Олим ўзининг Низомий
Ганжавий (1141–1209) ҳақидаги монографиясида тазкира номининг рус тилида
таржимасини “Сердцевина талантов” – “Истеъдодлар гўзаллиги”
(“Истеъдодлар ўзаги”)
тарзида беради [5–С.9]. Рус олимларидан яна бири А.Н. Болдирев (1909–1993) асар номини
русчада “Сердцевина сердцевин” – “Ўзакларнинг ўзаги” шаклида аталишини ёқлаб чиқади
(6–С.433). Ўзбек олимларидан биринчилардан бўлиб, устоз Натан Муродович Маллаев
(1922–1996) ўзининг 1959 йил эълон қилинган “XV аср тазкираларининг тарихий-адабий
аҳамияти” мақоласида “Лубобу-л-албоб” номини “Ўзакларнинг ўзаги” деб аташни маъқул
топадилар [7–Б.255–291]. Натан Маллаевнинг “Ўзбек адабиёти тарихи” китобида “Лубобу-
л-албоб”нинг маъноси “Негизларнинг негизи” [10–Б.78]
1
тарзида берилади, худди шу атама
Натан Маллаев “Ўзбек адабиёти тарихи” дарслигининг 1965 [11–Б.141]
2
ва 1976 [12–Б.110]
3
йилги нашрларида ҳам мавжуд экан.
Академик Бўрибой Аҳмедов (1924–2002) тазкиранавис Давлатшоҳ Самарқандий
(1435–1495)нинг “Тазкирату-ш-шуаро” (1485) асарига бағишланган илмий ишларида
Авфий асарини “Қалблар қалби” [2–Б.8] деб номлайди. Мақсуд Шайхзода (1908–1967)дек
улуғ шоир ва беқиёс олим, зукко аллома, мумтоз адабиётимизнинг етук билимдони
тазкиралар боғлиқ “Тазкирачилик тарихидан” муаммосини ўрганар эканлар, “Лубобу-л-
албоб”ни “Мағизларнинг мағзи” шаклида тилга олиб ўтадилар [12–Б.43]. Олимнинг ушбу
мақоласи 1968 йил Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтининг
“Навоийга армуғон” тўпламида чоп этилган эди, айни шу мақола 1972 йилда шоир олти
томлигининг тўртинчи томида қайта нашр юзини кўради. Тўртинчи том саҳифаларидан
ўрин олган “Тазкирачилик тарихидан” мақоласиди Мақсуд Шайхзода бу гал “Лубобу-л-
албоб” таржимаси учун “Юракларнинг мағзи” [13–Б.307] атамасини қўллайди. Шу ўринда
бир эслатма Низомий номидаги ТошДПИ нашр эттирган “Навоийга армуғон” илмий
тўплами шу олийгоҳ олимларидан профессорлар Ҳамид Сулаймон, Саид Усмонов, Натан
Маллаев, Ҳаким Ҳомидий, Шарифа Абдуллева, Саломат Иброҳимова, Латиф Халилов,
Ҳамиджон Ҳомидий ва бошқаларнинг мақолаларини қамраб олган. Мажмуа нашрининг
амалга оширилиши кўп жиҳатдан йирик навоийшунос олим ва жонкуяр ташкилотчи Натан
Маллаев фаолияти билан чамбарчаслик касб этади. Шунингдек таниқли шоир Мақсуд
Шайхзоданинг олти томлик мажмуасининг тўртинчи томи айнан Натан Маллаев томонидан
нашрга тайёрланган. Шу зайлда Муҳаммад Авфий “Лубобу-л-албоб” тазкираси боғлиқ
тадқиқотлар тарихини ўрганишни давом эттирдик, олимларимиздан Шарқ мумтоз
1
Маллаев, Натан. Ўзбек адабиёти тарихи / [Матн]. – Тошкент: “Kafolat print company”, 2021. – 544 б.
2
Маллаев Н.М. Ўзбек адабиёти тарихи (Қадимги даврлардан XVII асргача). – “Ўқитувчи”, 1965. – 748 б.
3
Маллаев Н.М. Ўзбек адабиёти тарихи (Қадимги даврлардан XVII асргача. – “Ўқитувчи”, 1976. – 664 б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1075
адабиётининг донишманд билимдони профессор Шоислом Шомуҳамедов (1921–2007) ўз
тадқиқотларида Муҳаммад Авфий “Лубобу-л-албоб” тазкираси борасида сўз юритар
эканлар, унинг маъносини “Мағизларнинг мағзи” [14–Б.8] шаклида эътироф этади. Бу
атама юқорида зикрини топган Мақсуд Шайхзода “Лубобу-л-албоб” таржимаси маъноси
атамаси билан анча уйқаш ва бир хилдир, бу ўхшашлик шунчаки тасодифми ёки маълум
алоқадорлик борми ҳозирча билмадик. Кўзга кўринган тожик олими Холиқ Мирзозоданинг
“Таърихи адабиёти точик” китоби билан танишдик, олим “Лубобу-л-албоб”га алоҳида
саҳифалар бағишлайди. Саҳифалар мўъжаз бўлишига қарамай тазкира ҳақида маълум
миқдорда таассурот олиш имкониятини беради, олим тазкиранинг тожикча таржима
мазмунини “Мағзи донишҳо” (Илмлар мағзи ёки Илмларнинг мағзлари) [13–С.39]
дейилишига тарафдорлик изҳор этади.
Академик Ботурхон Валихўжаев (1932–2005) ўз тадқиқотларида тазкиралар
тарихига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, “Лубобу-л-албоб”нинг ўзбекчада “Билимлар мағзи”
аталишини ёқлаб чиқадилар [8–Б.21]. Очиғини айтганда ўзбек адабиётшгунос олимларидан
академик Ботурхон Валихўжаев биринчилардан бўлиб, “Лубобу-л-албоб” тазкираси
борасида атрофлича ўз фикр-мулоҳазаларини изҳор этиб, ҳатто “Лубобу-л-албоб”нинг
айрим муҳим ўринларидан эътиборли парчалар таржимасини ҳам амалга оширганлар.
Чунончи “Лубобу-л-албоб”даги Низомий Ганжавий (1141–1209)га тегишли Муҳаммад
Авфийнинг баъзи бир фикр-мулоҳазалари шулар жумласидандир. Олимнинг “Лубобу-л-
албоб” ҳақидаги адабий-бадиий услуб йўналишига доир фикрларидан айрим ўринларни
мухтасар тарзда келтириш бизнинг айни ушбу йўналишдаги тушунчаларимизни чархлашда
хизмат қилиши муқаррар. “Тазкирада шеър ва шоирлар хусусиятларига бағишланган
алоҳида бобларидан ташқари уч аср мобайнида яшаб ижод этган 300 (уч юз) шоирнинг
таржимаи ҳоли ва ижоди ҳақида маълумот ҳамда асарларидан намуналар келтирилган.
Шуни таъкидлаш лозимки, Муҳаммад Авфий шоирларни зикр этар экан, ўша даврдаги
адабий жараёнда мавжуд бўлган икки йўналишни таъкиддлаб, бир гуруҳ шоирлар
ижодиётини Рўдакий услубига (“Равони Рўдакий”) мансублигини қайд этса, бошқа бир
гуруҳдаги шоирлар ижодиётини Унсурий услубига (“Равони Унсурий”) мансуб деб билади.
Фикримизнинг исботи сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин, Авфий ўз тазкирасида
Низомий Ганжавий ва унинг “Хамса”сидаги достонлар, жумладан “Хусрав ва Ширин”
ҳақида тўхталиб, шундай ёзади: “Чун дар ширинсуханий бар сарири фазл Хусрав буд,
қиссаи “Хусрав ва Ширин” чунон назм кард, ки (8:21) равони Унсурий талхком шуд”
(1.М.Авфий. Лубоб ул-албоб. II жилд. Лейден, 1903, 396-бет.8: 22). (Мазмуни: Низомий
ширинбаёнлик тахтининг султони бўлгани учун “Хусрав ва Ширин” қиссасини шундай
тарзда яратдики, Унсурийнинг услуби унинг олдида шарманда бўлиб қолди).
Кўринадики, Авфий улуғ озарбайжон шоири Низомий услубини Унсурий услубидан
устун қўяди ва, шундан қилиб, Рўдакий (860–941), Фирдавсий (934–1021), Низомий(1141–
1209)ларни ниҳоят эҳтирос билан тилга олади. Маддоҳлик адабий йўналиши – Унсурий
(970
-
80–1039) услуби тарафдорлари ҳақида эса “баён рухсорини тамаъ тутуни билан хира
ва фазлу фасоҳат кўзини ҳаёсизлик ва беадаблик ғубори билан хиралаштиради”
(2.М.Авфий. Лубоб ул-албоб. II жилд. Лейден, 1903, 396-бет.8:22), – деб уларга нисбатан
ўзининг салбий муносабатини билдирган эди, Авфий. Биз юқоридаги матннинг форсчасини
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1076
келтиришга жазм айладик: “ва аксар шуарои замон рухсори баёни худро ба дуди тамаъ тира
ва чашми фазлу фасоҳатро ба ғубор ва қоҳат хира мегардонанд...”. Ушбу ўринда айнан шу
жумланинг ўзимиз амалга оширган ўзбекча таржимасини ножоиз бўлса ҳамки, келтиришни
лозим топдик. “Аксар рухсор баён замон шуароси ўзларини булғанч нафс умидида,
фасоҳатли фазилат кўзларини ғуборли беҳаёлик ила хира қиладилар”(7:). (Инсоф юзасидан
айтадиган бўлсак устоз Ботурхон Валихўжаев таржималари бизнинг таржимамиздан анча
устунлиги бор ҳақиқат!) Демак, Авфий уч асрлик адабиёт тарихини кўздан кечирар, бу давр
орасида яшаган нуқтаи назар, муайян адабий-танқидий қарашлар асосида умумлаштиради,
унга баҳо беради. Худди ана шу жараёнда у ўзининг нуктасанж адабиётшунос эканини
намойиш этади. Авфий ўз тазкираси билан X – XI асрлардаги форс-тожик тилидаги адабиёт
тарихининг ўзига хос лавҳаларини майдонга келтиради, гўё унинг босиб ўтган йўлини
умумлаштиради. Бу тазкиранинг яна бир хусусияти шундан иборатки, муаллиф асарга
турли халқларнинг (тожик, ҳинд, эрон, озарбайжон, афғон) форс-тожик тилида ижод қилган
вакилларини киритиб, уларга нисбатан холисона муносабатда бўлишга интилди. Бундай
холислик, айни пайтда бир неча халқлдар вакиллари ижодидан баҳс юритиш Ўрта Осиё ва
Хуросонда яратилган кўпгина тазкираларда давом эттирилди.
“Лубобу-л-албоб”нинг майдонга келиши билан Шарқ тазкиранавислигига тарихий-
замонавий тазкиралар ёзиш анъанаси ҳам кириб келди. Агар замондошларга бағишлангавн
тазкиралар араб адабиётшунослигида “Йатимат ад-даҳр” мисолида кўрингани ҳисобга
олинса, унда Мовароуннаҳр ва Хуросон тазкиранавислигида бундай асарлар ҳали мавжуд
эмас эди. Аммо шуни ҳам таъкидлаш керакки, тарихий-замонавий тазкира замондошларига
бағишланган тазкиралар вазифасини ҳам бажарар эди. Чунки уларнинг маълум бобларида
тазкира муаллифига замондош бўлган шоирлар ҳам зикр қилинар эди. Жумладан, “Лубобу-
л-албоб”нинг охирги XI – XII боблари ана шундай хусусиятга эга эди” (8:22).
Кўзга кўринган олима, профессор Суйима Ғаниева (1932–2018) ўзининг “Фахри
Ҳиравий ва унинг тазкиралари” мақоласида “Лубобу-л-албоб”ни “Юраклар юраги” [15–
Б.3] деб атайди. Биз ҳам ўзимизнинг “Лубобу-л-албоб” ҳақидаги “Авфийнинг “Лубобу-л-
албоб” тазкирасининг таркиби ва мундарижасига доир” мақоламизда тазкиранинг ўзбек
тилидаги маъносини “Илмлар мағзи” [9–Б.120] деб аталишини айтиб ўтканмиз.
Олимларимиздан Ҳамидулла Болтабоев ва Маҳкам Маҳмуд Андижонийлар тазкиранинг
ўзбекчадаги маъносини “Маъноларнинг мағзлари” [7–Б.8] деб аталишига истак изҳор
этадилар. Бу борада гоҳо Термиз ДУ, Ўзбек адабиётшунослиги кафедрасида ҳам айрим
баҳслар бўлиб туради, устозлардан филология фанлари доктори Илҳом Ғаниев ва ёш устоз
Абдулвосит Гулобов ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар. Масалан профессор Илҳом Ғаниев
“Лубобу-л-албоб”нинг ўзбекчада “Маъноларнинг жавҳари” тарзида жаранглашини,
ўқитувчи Абдулвосит Гулобов “Қалбларнинг қаймоғи” номланишига тарафдордирлар.
Эндиги масала “Лубоб” ва “Албоб” сўзларининг луғатлардаги изоҳлари билан
танишувдан иборат бўлади, чунончи “Ғиёс-ул-луғат”нинг тожик тилидаги нашрида بابلا –
албоб – донишҳо (илмлар – Б.М.) тарзида лўнда ва тушунарли берилади (12–С.82). Лубоб –
بل
با ўзига хос изоҳланади:– мағз ва холиси ҳар чиз; ва номи китоб, яъни тазкира بابلا بابل –
“Лубобу-л-албоб”нинг номи. Изоҳ давом эттирилади: “ба маънии ақл ва холиси ҳар чиз ва
мағзи бодом ва мисли он” [13 – С.206], кўринадики, лубобнинг илм, ақл ва мағз маънолари
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1077
таъкидланмоқда. Бу бехос тазкира номининг ўзбек тилида “Илмлар мағзи” дейилишига
пойдеворликка даъво қилгудек асосга эга деган фикрдамиз. Форс тилидаги 1349
ҳижрий
шамсий (1971 йил милодий)да нашри амалга оширилган “Фарҳанги Амид”нинг
саҳифаларида ўқиймиз: بابلا – ақлҳо, мағзҳо. بل عمج (– С.56), лубоб сўзининг шарҳига
эътибор қилинг: بابل – баргазида ва холис аз ҳар чиз, мағзи чизи [10–С. 225–226]. Агар
диққат қилган бўлсангиз بابلا – албоб ва بابل – лубоб сўзларининг изоҳ қисмда ҳар
иккисида ҳам мағз учрайди, бу эса тазкира номининг ўзбекчада “Мағизлар мағзи” бўлишига
асос бўлгидек туюлади.. Албоб – بابلا сўзи Баранов Х.К. ва Белкин В.М. луғатларида ушбу
хилда изоҳланади: 1) ум, разум; 2) душа, сердце; 3) всё наулучшее, отборное [3–С.710], 1)
сердцевина, ядро; 2) сущность, суть; 3) сердце, разум [4–С.512]. Англашиладики, онг, ақл,
қалб, юрак, барчадан яхшиси, танлангани [3], ўзакнинг маркази, ўзак, моҳият, асос, юрак,
ақл [4] юқоридаги сўзлар олимларимиз томонидан тазкира атамаси учун танланган
“Ўзакларнинг ўзаги” [М.Н.Маллаев], “Қалблар қалби” [Б.Аҳмедов], “Юраклар юраги”
(С.Ғаниева) ва инчунин бошқа номланишларда ҳам асос бордек хулоса ясашга имкон
беради. “Фарҳанги забони точики”да ўқиймиз: Лубоб – بابل – 1. Баргузидаи ҳар чиз, холиси
ҳар чиз, чизи беомизиш. 2. Мағз (писта, бодом ва ғ.). 3. Мажозан: ақл, хирад [11–С.608].
Биринчи изоҳга кўра ҳар бир нарсанинг танлаб олингани, албатта, яхшисининг
саралангани, ўрганиб бўлинган, ўрганишга зарурат йўқ. Иккинчи шарҳга биноан мағз, яъни
писта, бодом, (ёнғоқ–Б.М.) ва бошқа шунга монанд меваларнинг мағзлари, ниҳоят мажозан
ақл ва илм ёки [билим–Б.М.].
Биргина асарнинг арабча номининг ўзбекчага ўгириш шунчалар даражада
мушкуллиги ёки зарурлиги туфайли оз миқдорда бўлса ҳамки, маълум фикрларни изҳор
этиш амалга оширилди. Якунда “Лубобу-л-албоб” тазкирасининг ўзбекчадаги таржимавий
номи нима бўлишини узил-кесил ҳал қилиш лозимлиги масаласи кўндаланг туради.
Бизнинг фикримизча, тазкиранинг ўбекчадаги номи “Илмлар мағзи” кўп жиҳатдан
мақбулдек, тўғри уни “Илмларнинг мағзлари” ҳам дейиш мумкин. Лекин “Илмлар мағзи”
оддий ва содда бўлиб, айтишга ва англашга мослиги жиҳатидан биз айтган атамага
мувофиқлик касб этади. Қисқаси “Лубобу-л-албоб”нинг ўзбекчада “Илмлар мағзи” дея
жаранглашини кўп жиҳатдан тўғри деб ҳисоблаймиз. Биз томонимиздан ўзбекчага таржима
қилинган ушбу тазкиранинг биринчи жилди нашрини айни шу номда “Илмлар мағзи”
[“Илмларнинг мағзи”] деб аталишини истаган бўлар эдик.
“Лубобу-л-албоб”нинг мундарижаси ва таркиби ҳам ўзига хос жиҳатларни намоён
этади, тазкира икки жилдли бўлиб, ўн икки бобдан иборат. Унинг етти боби биринчи
жилдга тегишли, яъни биринчи бобдан еттинчи бобгача, саккизинчи бобдан ўн иккинчи
бобгача иккинчи жилдга тааллуқлидир. Тазкира анъанавий тўрт боб ила ибтидо топади,
анъанавий тўрт бобдан олдин басмала келади, басмала таркибида мўъжаз икки фасл ҳам
мавжуд. Ана шу зайлда анъанаваий тўрт бобнинг биринчи “Шеър ва шоирлик фазилати
ҳақида”ги боби бошланади, унинг иккинчи боби “Шеър маъноси ҳақида” деб номланади.
Қолган учинчи боб “Энг биринчи шеър айтган киши ҳақида”, тўртинчи боб “Форс тилида
биринчи шеър айтган киши” каби бобларда шеър ва шоирлик хусусида атрофлича фикрлар
зикр этилади. Анъанавий тўрт бобдан сўнг тазкиранинг асосий бобларидан бири
“Султонлар, шоҳлар, амирларнинг гўзал шеърлари ҳақида” номли бешинчи боб бошланади.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1078
Ушбу боб ўзига хос хусусиятларга молик, бобда йигирма еттита шеър ёзган шоҳлар ҳақида
қизиқарли маълумотлар келтирилади, боб Сомонийлар сулоласининг сўнги вакили
Мунтасир Исмоил ибн Нуҳ ҳақидага хабарлар билан бошланади, унинг шеърларидан
мисоллар келтирилади.
(Изоҳ: Ал-амир ал-Мунтасир Исмоил ибн Нуҳ, куняти Абу Иброҳим, у Сомонийлар
салтанатининг охирги подшоҳи, таваллуд йили номаълум. Мунтасир (ғолиб) тахаллусида
шеърлар ёзган, умрини жангу жадалда ўтказади, Қорахонийларнинг Узгандаги зиндони
(999 йил)да ҳибсда ётади. Қочиб Хоразмга боради, у ердан қуролли ёрдам олиб, қайтадан
Бухорони забт этади, аммо қорахоний Эликхон зарбидан Бухорони тарк этади. Бунга
Қорахоний Эликхон билан Маҳмуд Ғазнавий келишуви сабаб эди, Мунтасир иложсиз
Гургонга боради. Қобус (976 –1012) уни яхши қабул қилади ва Райга боришни маслаҳат
беради, у Райдан Хуросон тараф юриб Нишопурни эгаллайди. Мунтасир бу ерда Маҳмуд
Ғазнавийдан ёрдам кучи олмаган Эликхон устидан ғолиб келиб, кўп ўлжани қўлга
туширади. Мунтасир бу ғалабага Ғуз қабиласи лашкарининг кўмагида эришади ва ниҳоят
шу қабила хоинлиги туфайли у 1005 йили Нисо яқинида қатл этилади.
Олтинчи боб: Вазирлар, садрлар ва куфотларннг чиройли шеърлари хусусида.
Еттинчи боб: Имомлар, уламо, раислар, фузалоларнинг латиф шеърлари ҳақида.
Саккизинчи боб: Оли Тоҳир, Оли Лайс, Оли Сомон шоирларининг ноёб шеърлари
борасида ва бу тоифа биринчилардандир.
Тўққизинчи боб: Оли Носир шоирлари табақаси зикрида ва бу табақа иккинчидир.
Ўнинчи боб: Оли Салжуқдан бошлаб Султон Саъид давригача бўлган шоирлар
табақаси, бу табақа учинчидир.
Ўн биринчи боб: Султон Санжар давлати давридан токи ушбу асргача бўлган шоирлар
зикри.
Ўн иккинчи боб: Ҳазрати Султон Санжар давридан кейинги раислар, шоирлар ва
фозилларнинг латиф шеърлари хусусида.
REFERENCES
1.
Аҳмедов Б.А. Давлатшоҳ Самарқандий. –Тошкент: “Фан” нашриёти, 1967.–86 б.
2.
Аҳмедов Б.А. Давлатшоҳ ва унинг асари ҳақида сўз (–Б.3–8) // Самарқандий,
Давлатшоҳ. Шоирлар бўстони (“Тазкират уш-шуаро”дан). Форс-тожик тилидан
Б.Аҳмедов тарж.; шеърларни С.Раҳмон тарж. қилган.– Тошкент: Адабиёт ва санъат
нашриёти, 1981.–224 б.
3.
Баранов Х.К. Арабско-русский словарь: Около 42000 слов. –7-е изд., стереотип.–
Москва: Рус. Яз., 1989.– 928 с.
4.
Белкин Владимир Михайлович. Карманный арабско- русский словарь.– Москва:
“Сов. Энциклопедия”, 1970. 640 стр.
5.
Бертельс Е.Э. Низами. Творческий путь поэта. – Москва: Изд-ва АН СССР, 1956.–
262 стр. (Қаранг: – С.9).
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1079
6.
Болдырев А.Н. Персидские переводы “Маджалис ан-нафаис” Навои // “Уч. Зап.
ЛГУ”, 1952. №:128. Литературный энциклопедический словарь. – Москва: Сов.
Энциклопедия, 1987.–752 с. (Қаранг: –С.433).
7.
Болтабоев Ҳамидулла, Маҳкам Маҳмуд Андижоний. Муҳаммад Авфий Бухорий ва
унинг тазкираси (–Б.3–8) // Муҳаммад Авфий Бухорий. “Лубобу-л- албоб”
(Маъноларнинг мағзлари). Хомаки нашр. –Тошкент: “MUMTOZ SO’Z”, 2022. –516
б.
8.
Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи.–Тошкент: “Ўзбекистон”, 1993.–
192 саҳ.
9.
Маллаев Н. XV аср тазкираларининг тарихий-адабий аҳамияти (–Б.255–291) // Ўзбек
адабиёти масалалари. Адабий танқидий мақолалар тўплами. I. – Тошкент: ЎзССР
давлат бадиий адабиёт нашриёти, 1959. – 380 б.
10.
Маллаев, Натан. Ўзбек адабиёти тарихи / [Матн]. – Тошкент: “Kafolat print
compasny”, 2021.– 544 б.
11.
Маллаев Н.М. Ўзбек адабиёти тарихи (Қадимги даврлардан XVII асргача). –
“Ўқитувчи”, 1965. – 748 б.
12.
Маллаев Н.М. Ўзбек адабиёти тарихи (Қадимги даврлардан XVII асргача. –
“Ўқитувчи”, 1976. – 664 б.
13.
Мирзозода Холиқ. Таърихи адабиёти точик (Аз давраи қадим то асри XIII). Китоби
I (II). (–С.38–42). – Душанбе: “Маориф”, 1989. 424 саҳ.
14.
Муртазоев Бобоназар. Авфийнинг “Лубобу-л-албоб” тазкирасининг таркиби ва
мундарижасига доир (–Б.120–125) // Ўзбек адабиётшунослигида талқин ва таҳлил
муаммолари мавзуидаги илмий-назарий анжуман материаллари. – Тошкент:
“MUMTOZ SO’Z”, 2014. –332 б.
15.
Муҳаммад Авфий. Лубоб ул-албоб.–Теҳрон: Нашриёти Мумтоз, 1361. –1036 саҳ.
16.
Фарҳанги Амид. “Жибий”. Толиф Ҳасан Амид. Чопи саввум. – Теҳрон:
Созмони интишоороти жовидон, 1349. – 299 саҳ.
17.
Фарҳанги забони тожики (аз асри X то ибтидои асри XX). Иборат аз ду чилд. Чилди
I. – Москва: Нашриёти “Советская энциклопедия”, 1969. – 952 стр.
18.
Шайхзода М. Тазкирачилик тарихидан (Алишер Навоийнинг озарбайжонлик
тазкирачи шогирди ҳақида –Б.34–71) // Навоийга армуғон. –Тошкент: “Фан”, 1968. –
206 бет.
19.
Шайхзода Мақсуд. Тазкирачилик тарихидан (Алишер Навоийнинг озарбайжонлик
тазкирачи шогирди ҳақида –Б.295–346) // Шайхзода Мақсуд. Асарлар 6 томлик. Т.4.
Ғазал мулкининг султони. Нашрга тайёрловчи Н.Маллаев.– Тошкент: Адабиёт ва
санъат нашриёти, 1972. – 372 б.
20.
Шомуҳамедов Ш. Дилкушо ҳикоятлар (–Б.3–11) // Ҳикоятлар ва ривоятлар.
У.Законий, М.Авфий, Али Сафий, Абу Фарож: [ Тўпловчи ва тарж. Кибриё
Қаҳҳорова. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1983. –240 б.
21.
Ғаниева Суйима. Фахрий Ҳиравий ва унинг тазкиралари (–Б.3–11) // Ҳиравий,
Фахрий. Равзат ус-салотин. Жавоҳир ус-салотин / Фахрий Ҳиравий. Таржимонлар
С.Ғаниева, Ж.Жўраев. – Тошкент: “MUMTOZ SO’Z”, 2014. –192 б.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1080
22.
Ғиёс-ул-луғот: Иборат аз се жилд. Таҳияи матн бо пешгуфтор, мулҳакот, тавзеҳот
ва феҳристи Амон Нуров. – Душанбе: Адиб, жилди I. Алиф –Шин. – 1987. – 480 с.
23.
Ғиёс-ул-луғот: Иборат аз се жилд. – Душанбе: Адиб, жилди 2. Сод – Ё. 1988. – 416
саҳ.
