ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1098
ПЕДАГОГЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ТАЙМ МЕНЖМЕНТИДА
РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ
Мадрахимов Баходир Садуллаевич
https://doi.org/10.5281/zenodo.12597193
Аннотация.
Педагогларнинг таълим жараёнида тайм менжмент фаолияти
самарадорлигини оширишда рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ва
унинг афзалликлари илмий жиҳатдан тадқиқ этилган.
Тайм менжментда рақамли технологияларни қўллаш ва уларнинг самарадорлигини
баҳолаш имкониятлари назарий жиҳатидан ёритиб берилди. Шу билан биргаликда,
педагогларнинг таълим жараёнидаги фаолиятида тайм менжментни жорий этишнинг
хориж тажрибаси чуқур таҳлил қилинди. Педагогларнинг таълим жараёнида тайм
менжментни бошқаришда рақамли технологиянинг жалб қилиш орқали педагогларга
енгилик яратишга урғу берилди.
Таянч сўзлар:
рақамли технология, бошқарув фаолияти, самарадорлик, мактабгача
таълим самарадорлиги, рақобат, харажат.
FOREIGN EXPERIENCE OF USING DIGITAL TECHNOLOGIES IN TIME
MANAGEMENT IN THE EDUCATIONAL PROCESS OF TEACHERS
Abstract.
Possibilities of using digital technologies and its advantages in improving the
effectiveness of time management activities of teachers in the educational process have been
scientifically researched.
The possibilities of using digital technologies in time management and evaluating their
effectiveness were explained theoretically. Along with this, the foreign experience of introducing
time management in the activities of pedagogues in the educational process was analyzed in depth.
In the educational process of pedagogues, emphasis was placed on creating ease for pedagogues
through the involvement of digital technology in managing time management.
Key words:
digital technology, management performance, efficiency, effectiveness of
preschool education, competition, cost.
ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ ИСПОЛЬЗОВАНИЯ ЦИФРОВЫХ ТЕХНОЛОГИЙ В
УПРАВЛЕНИИ ВРЕМЕНЕМ В ОБРАЗОВАТЕЛЬНОМ ПРОЦЕССЕ ПЕДАГОГИ
Аннотация.
Научно исследованы возможности использования цифровых
технологий и их преимущества в повышении эффективности тайм-менеджмента в
образовательном процессе педагогов.
Теоретически объяснены возможности использования цифровых технологий в
тайм-менеджменте и оценка их эффективности. Наряду с этим углубленно
проанализирован зарубежный опыт внедрения тайм-менеджмента в деятельность
педагогов в образовательном процессе. В образовательном процессе педагогов акцент был
сделан на облегчении работы педагогов за счет привлечения цифровых технологий к
управлению временем.
Ключевые
слова:
цифровые
технологии,
эффективность
управления,
эффективность, результативность дошкольного образования, конкуренция, стоимость.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1099
Кириш
Рақамли технологиялар ҳаётимизга шунчалик сингиб кетдики, бугунги кунда
нафақат кундалик фаолиятимиз, балки ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожини ҳам
уларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Табиийки, бошқа соҳаларда бўлгани сингари каби
pақамли технологияларни таълим жараёнида жорий этиш ҳам унинг фаолиятини тубдан
ўзгартирмоқда. Бу нафақат тарбияланувчилар ва ўқувчиларнинг ва педагоглар ўртасидаги
муносабатлар билан боғлиқ бўлиб қолмай, балки педагогларнинг таълим бериш
усулларигача ҳам янгиликликлар киритяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
йўллаган мурожаатномасида “Рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар
сифатини оширади, ортиқча харажатларни камайтиради. Шу билан бирга, мени жуда қаттиқ
ташвишга соладиган ва безовта қиладиган энг оғир иллат – коррупция балосини йўқотишда
ҳам улар самарали воситадир.
Буни барчамиз теран англаб олишимиз даркор. Давлат ва жамият бошқаруви,
ижтимоий соҳада ҳам рақамли технологияларни кенг жорий этиб, натижадорликни
ошириш, бир сўз билан айтганда, одамлар турмушини кескин яхшилаш мумкин”, -дея
таъкидлаб ўтган эди. Бугунги кунда жаҳон Ялпи ички маҳсулотида (ЯИМ) рақамли
иқтисодиётнинг улуши 15,5 фоизни ташкил этади. АҚШ ЯИМда бу кўрсаткич 10,9 фоиз,
Хитойда эса 10 фоизни, Ҳиндистонда 5,5 фоизни, мамалакатимизда эса 2 фоизни ташкил
этади.
Замонавий бошқарувда рақамли технологиялардан фойдаланиш бошқарув фаолияти
самарадорлигини оширибгина қолмай, балки унинг шаффофлиги, сифатини ошириш ва
иқтисодий жиҳатдан тежамкорлигига ҳам имконият яратиши мумкин.
Шу кунга қадар “рақамли трансформация” ёки “рақамлаштириш” тушунчаларининг
аниқ таърифи шаклланмаган. Кенг маънода рақамли трансформация жамиятнинг барча
соҳаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш билан боғлиқ ўзгаришларни англатади.
Ҳозирги кунда рақамли трансформация таълимнинг турли тармоқ ва соҳаларида, давлат ёки
хусусий сектор ташкилотлари фаолияти кўрсаткичларини тубдан яхшилаш ёки кўламини
кенгайтириш имконини берувчи асосий тенденция сифатида ўрганилади. Рақамли
трансформация стратегиялари кўпинча таълим, жараёнларни ўзгартиришга, инновацион
технологияларни қўллаш асосида фаолиятни (бошқарувни) ташкил этишга, вақтдан унумли
фойдаланишга қаратилган.
Бугунги кунда рақамли технологиялар жадал суръатлар билан ривожланмоқда.
Ривожланган давлатларда бошқаришда рақамли технологияни ривожлантириш учун узоқ
муддатга мўлжалланган давлат дастурлари ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда
ҳам ҳозирда рақамли технологияни ривожлантириш давлат дастури ишлаб чиқилган ва уни
амалга ошириш жараёни жадал ривожланмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5
октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон - 2030»
стратегияси доирасида мактабгача таълим тизимларини қўллаб-қувватлаш соҳаларини
рақамли трансформация қилиш бўйича устувор лойиҳалар амалга ошириш вазифалари
юклатилганлиги фикримизнинг яқол тасдиғидир.
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1100
Мактабгача таълим ташкилотларини қуйидаги керакли компьютер ва видеокузатув
мосламалари билан жиҳозлаш:
50 та компьютер техникалари билан таъминлаш;
20 та бошқа оргтехникалари билан таъминлаш.
Шунингдек, болаларнинг давомати ва саломатлигини онлайн мониторинг қилиш,
шунингдек, онлайн тўлов ва тўлов ҳисоби учун биллинг тизимини жорий этиш бўйича
«Болалар боғчаси»
намунавий ахборот тизимини жорий этилиши бунга яқол мисол
бўлади.
Президентимиз ва ҳукуматимизнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги
Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида; оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-
қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида; мактабгача
таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида; Молия вазирлиги ҳузурида Давлат молиявий назорати инспекцияси
фаолиятини ташкил этиш ҳамда бюджет ташкилотларида молиявий назоратни
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида; мактабгача таълим соҳасида давлат-
хусусий шериклик муносабатларини замонавий рақамли технологиялар ёрдамида
соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарорларида мактабгача таълим тизимини
рақамли тенологиларни жалб қилиш ва ундан фойдаланиш борасида педагогларнинг
таълим жараёнида тайм менжментни самарали бошқариш имкониятлари кенгайтирилди.
Рақамли технологиянинг келиб чиқиши, назарий асослари А. Форк, Л.В. Лапидус,
Д.Белл, М.Кастелс, В.Десоуза, Д.Макконаз, М.Линч, С.Дирикан, С.Халфорд, М.Саваж
М.А.Шнепс-Шнеппе, Д.Е. Намиот, П.Виня, М.Кейн, Н.Поппер, Е.Филиппов сингари
хорижлик олимларнинг илмий тадқиқотларида атрофлича ёритилган.
Добролюбова, Е.И., Южаков, В.Н., Ефремов ва бошқалар “Цифровое будущее
государственного управления по результатам” номли методик қўлланмада давлат
бошқарувини натижаларга йўналишини таъминлаш учун рақамли технологиялардан
фойдаланиш имкоинияти ва зарурлигига эътибор қаратганлар* Ўзбекистонлик олимлардан
С.С.Ғуломов, Р.Ҳ.Аюпов, Г.Р.Болтабоева, Т.Шодиев, Т.З.Тешабаев, З.М.Отакузиева,
Ш.Мустафақулов, Р.С.Урунов, М.Ю.Жуманиёзова, З.М.Қурбонов, У.М.Асраевнинг
ишларида бошқаришда рақамли технологияларни қўллашнинг назарий асосларини баён
этишган.
1995 йилда Массачусет университетининг информатика соҳасидаги олими Николас
Негропонте “Рақамли иқтисодиёт” атамасини амалиётга киритиб, уни атомлар ҳаракатидан
битлар ҳаракатига ўтиш метафораси шаклида ифодалади.
Рақамли технология тайм менжмент бошқарувида, илмий-ижтимоий, маданий ва
маърифий муносабатлардаги алоқаларда, фуқароларни вақтини тежашда рақамли
технологияларни қўллаш ёрдамида амалга оширувчи янги тизим ҳисобланади.
Рақамли
технологиянинг
асосий
белгилари
юқори
даражада
автоматлаштирилганлик, электрон ҳужжат алмашинувини сифатли амалга ошириш
мавжудлиги, бухгалтерлик, аудиторлик ва бошқарув тизимларининг ўзаро электрон
интеграциялашуви, маълумотларнинг электрон базалари, CRM (мижозлар билан ўзаро
муносабат тизими) мавжудлиги, турли хилдаги корпоратив тармоқлардан иборат. Унинг
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1101
қулайликларига турли тўловлар учун харажатларнинг қисқариши (масалан, банкка бориш
учун йўлкира ва бошқа ресурслар тежалади), товар ва хизматлар ҳақида жуда кўп оператив
маълумотларга эга бўлган ҳолда, уларни жаҳон стандартларида рақобатлашиш имконини
беради.
Мамлакаттимиз миқёсида кўрадиган бўлсак, мактабгача таълим тизимида бошқариш
рақамли технологиянинг афзалиги нимадалигига изоҳ берайлик;
26 мингдан
зиёд давлат-
хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларида
Нодавлат мактабгача
таълим ташкилотларини бошқариш рақамли технология ахборот тизими
жорий
этилиб, ушбу рақамли технология ахборот тизими орқали янги оилавий МТТларни ташкил
этиш, уларнинг қувватини ошириш ва битим муддатларини узайтириш масалаларда
30 мингта
электрон ариза қабул қилинди, нодавлат МТТларга
2,5 трлн.сўмдан
зиёд
субсидия ва компенсациялар автоматлаштирилган тарзда тўлаб берилди.
Нодавлат
мактабгача
таълим
ташкилотларини
бошқаришда
рақамли
технологияларни ахборот тизиминининг функционал имкониятлари кенгайтирилиб,
мактабгача таълим ташкилотларининг электрон паспорти
модули
, Ягона мавсумий
таомнома асосида
озиқ-овқат харажатларини
бошқаришда рақамли технологиялардан
автоматик тарзда
ҳисоблаш модули
ишлаб чиқилди
ва бола таъминоти учун
ота-оналар
тўловини электрон ҳисобга олиш
ҳамда
фискал чекини
тўловчига тақдим этиш
имкониятлари яратилди.
Давлат
мактабгача
таълим
ташкилотларининг
бошқаришда
рақамли
технологиялардан
1,2 мингтасида
83 нафар
тадбиркорлар томонидан
аутсорсинг
хизматлари
йўлга қўйилган. Қолган
5,5 мингта
давлат мактабгача таълим ташкилотларида
анъанавий усулда
овқатлантириш ташкил этилган.
Аслида, ҳаммамиз аллақачон рақамли технологиялар ичидамиз, унинг
қулайликларидан фойдаланиб келмоқдамиз. Масалан, ойликларимиз пластик карталарга
тушади, электрон тўловлар ёрдамида коммунал хизматлар, телефон, интернет ва бошқа
маҳсулот ва хизматларга тўлов қиламиз, электрон тарзда солиқ декларацияси ҳамда
ҳисоботини топширамиз, картадан-картага пул ўтказамиз, уйимизга ёки ишхонамизга таом
буюртма қиламиз ва ҳоказо. Кейинги йилларда интернетга кириш ва ундан фойдаланиш
бўйича шаҳар ва қишлоқлар ўртасидаги тафовут йўқолиб бормоқда. Мобиль интернет
тобора ривожланмоқда. Тадқиқот методологияси Мазкур мақолада бошқарув фаолиятида
рақамли технологиялардан фойдаланиш ва бу орқали бошқарув фаолияти самарадорлигини
янада ошириш, сўнгги йилларда амалга оширилаётган ишлар, бу борада хориж тажрибаси
атрофлича таҳлил қилинган. Таҳлил жараёнида илмий абстракциялаш, эксперт баҳолаш,
индукция ва дедукция, таққослаш, тизимли таҳлил усулларидан фойдаланилган. Таҳлил ва
натижалар Замонавий технологиянинг энг муҳим ва қимматли бойликларидан бири
рақамли платформалардир. Бундай платформаларни ишлаб чиқариш ва ривожлантиришда
Facebook, iTunes, eBay, Amazon, LinkedIn, Airbnb, Tencent, VKontakte, Yandex, Avito, OZON
фаол иштирок этмоқда. Рақамли технологияларни жорий этиш ва улардан бошқарув
фаолияти самарадорлигини оширишда жаҳондаги ривожланган давлатлар тажрибасини
илмий жиҳатдан ўрганиш ва уни мамлакатимизда жорий этиш имкониятларини баҳолаш
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1102
учун қуйида бу фаолият бўйича намуна бўла олувчи давлатлар тажрибасини таҳлил қилиб,
ўрганиб чиқамиз.
Россия Федерациясида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш дастурининг ҳуқуқий
асоси Россия Федерациясининг Конституцияси, 2014 йил 28 июндаги 172-ФҚ-сонли
“Россия Федерациясида стратегик режалаштириш тўғрисида”ги федерал қонуни,
шунингдек, федерал қонунлар, Россия Федерацияси Президенти ва Россия Федерацияси
ҳукумати ҳужжатлари, Миллий иқтисодиётнинг янги технологик асосини шакллантириш
муносабати билан ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини тартибга солувчи
бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, рақамли технологияни ривожлантириш миллий
дастури янги иқтисодий тизимда бизнесни ривожлантириш учун Россия рақамли
қонунчилигининг энг мақбул ташкилий, инфратузилма ва тартибга солувчи
хусусиятларини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш учун ривожланиш йўналишларини
шакллантириш, шунингдек, рақамли иқтисодиётнинг миллий институтларини жадал
ривожлантиришга қаратилган*.
Давлат даражасида бошқарув, рақамли технологияда муваффақиятга эришишнинг
асосий омили янги технология ва маълумотларни бошқариш моделлари бўлиб, улар
ҳукуматлар, хуссусий секторни кенгайтиришда ва фуқаролик жамияти учун келажакдаги
муаммолар ва уларга тезкор жавоб бериш ва моделлаштириш имконини беради.
Германия
саноат технологияларининг улкан маконидир. Бу ерда аҳолининг қарийб
10 фоизи юқори технология билан фаолият юритувчи соҳаларда банд бўлиб, бу Россияга
нисбатан қарийб икки баравар кўпдир.
Германия учун давлат истиқболи рақамли лойиҳаларни молиялаштиришда
давлатнинг асосий вазифаси рақамлаштириш бўйича қонуний асосларни яратиш,
фундаментал таълимни ривожлантириш ва тадқиқотни рағбатлантиришдан иборат.
Рақамлилаштириш
жараёнлари
шароитида
бошқарувнинг
асосий
тамойиллари
Жанубий Корея
ва
Японияда
йирик миллий корпорациялар (Samsung, LG, Toyota,
Sony, Toshiba, SoftBank) негизида инновациялар пайдо бўладиган энг йирик рақамли
компанияларни яратишга муваффақ бўлинди.
Рақамли технологиянинг улушини АҚШ билан таққослаш мумкин бўлган
Хитой
,
ривожланаётган мамлакатларга тегишли бўлишига қарамай, истиқболли рақамли
ечимларни аниқлаш ва амалга ошириш, шунингдек, ўз лойиҳаларини ишлаб чиқишда
муваффақият қозонди. Буни айниқса экспортга йўналтирилган Alibaba, Huawei
корхоналари мисолида кузатиш мумкин. Хитой кўп миллионли аҳолининг хизматлар
соҳасидаги эҳтиёжларни “рақамлаштирди”. Бугунги кунда хитойликлар интернет-чакана
савдо, он-лайн экотизим ва рақамли банк имкониятларидан фаол фойдаланмоқдалар*.
АҚШ
ҳам федерал ҳукумат ходимларининг касбий фаолиятини баҳолаш учун
махсус дастурлардан (USA Performance) фойдаланади. Бу дастур юқори даражадаги давлат
хизматчилари (яъни юқори лавозимли давлат хизматчилари) ва бошқа давлат хизматчилари
учун индивидуал даражадаги натижаларни бошқаришнинг амалга оширилишини
таъминлаш учун мўлжалланган. Дастурий таъминот бошқарув жараёнларининг барча
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1103
босқичларида профессионал фаолиятни режалаштириш, кузатиш ва баҳолаш жараёнини
автоматлаштириш имконини беради. Шундай қилиб, ушбу дастурий маҳсулотдан
фойдаланувчи раҳбарлар давлат хизматчилари иш режаларини электрон шаклда ишлаб
чиқадилар ва тасдиқлайдилар, уларнинг бажарилишини назорат қиладилар, фикр-
мулоҳазалар юборадилар ва баҳолайдилар.
Кузатиш ва баҳолаш жараёнини мактабгача таълим тизимини оптималлаштириш
орқали дастурий таъминотни профессионал дастурий таъминотни режалаштириш
натижаларга эътибор бериш, шунингдек реал вақт режимида ишлашни бошқариш
имкониятини беради. Шундай қилиб, рақамли технологиялар давлат органлари
натижаларини режалаштириш, мониторинг қилиш ва баҳолашга анъанавий ёндашувларни
сезиларли даражада ўзгартириши мумкин. Турли манбалардан олинган маълумотларни
бирлаштириш, тузилмаган ва қисман тузилган маълумот манбалари билан ишлаш, назорат
қилинадиган синовларнинг бир қисми сифатида индивидуал ташаббусларни синаш, давлат
томонидан тартибга солишни ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнига
узлуксиз тескари алоқа тўплашни давлатга ҳозирги муаммоларни яхшироқ аниқлаш ва ҳал
қилиш имконини беради*.
Давлат бошқарувида рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятларини
баҳолаш учун давлат бошқаруви сифатининг турли томонларини (давлат аралашуви
асослилиги, натижадорлик ва самарадорлиги) кўриб чиқиш, шунингдек, бир томондан
давлат бошқаруви эҳтиёжларини таҳлил қилиш ва бундай эҳтиёжларни қондириш учун
рақамли технологиялардан фойдаланиш имкониятлари ва чекловларини аниқлаш мақсадга
мувофиқдир.
Таклиф
: Ўрганилган чет эл тажрибасидан келиб чиқиб, марказлашган тартибда
бошқарувида рақамли технологиялардан фойдаланиб озиқ-овқат маҳулотларни қабул
қилиш, уларнинг ҳар бир партиясини санитария талабларига мослигини назоратдан
ўтказиш, сақлаш учун шароитлар яратиш ҳамда ташкилотлар кесимида тақсимлаб етказиб
бериш хизматини кўрсатувчи худудий
логистика марказларини
ташкил этиш.
Шу билан бирга, давлат бошқарувида маълум рақамли технологияларни жорий
этишнинг мақсадга мувофиқлиги мезонлари сифатида қуйидагиларни кўриб чиқиш таклиф
этилади:
➢
самарадорлик – бу ёки бошқа рақамли технологияларнинг жорий этилиши кўриб
чиқилаётган йўналишда давлат бошқаруви сифатини ошириш эҳтиёжларини қондиришга
ёрдам бериши керак, шу сабабли давлат бошқаруви самарадорлиги ва унинг ўзига хос
параметрларини оширишни таъминлаши керак (масалан, технологияни жорий этиш муайян
давлат функцияларини бажариш муддатларини қисқартиришга олиб келиши мумкин.
Вақтдан унумли фойдаланишга имконият яратади ва бошқалар);
➢
рақамли технология самарадорлиги – биттасини жорий этиш давлат
бошқарувидаги бошқа рақамли технологиялар бюджет харажатларини (хеч бўлмаганда
асбоб-ускуналарни сақлаш харажатлари) ёки фуқаролар ва ташкилотларнинг
харажатларини камида ўрта муддатли истиқболда камайтиришга ёрдам бериши керак;
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1104
➢
ташқи рақобатбардошлик – ташқи томонлар орқали белгиланган шартлар ва
ўлчамлар мавжудлиги, стандартлар, кутилаётган натижалар (масалан, хусусий секторнинг
ривожланиши даражаси ва давлат хизматларини тақдим этишнинг сифат кўрсаткичларига
нисбатан фуқаролар ва уларнинг хусусий компаниялар (нодавлат ташкилотлари томонидан
тақдим этиладиган хизматлардан фойдаланиш) тажрибаси асосида)[17].
Бу мезонлар бўйича баҳолашни ўтказиш учун маълум бир технологиядан ўхшаш
мақсадларда (шу жумладан хусусий секторда ёки чет элда) фойдаланиш имкониятлари
кўриб чиқилади. Истиқболли (ҳозирда бу мақсадлар учун фойдаланилмаётган)
технологияларни татбиқ этиш имкониятларини баҳолаш учун уларни кўллаш
самарадорлиги ва иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинади.
Шу билан бирга рақамли технологияларни жорий этишнинг асосий хатарлари ҳам
мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
❖
ҳукуматнинг муҳим соҳаларида назоратни йўқотиш;
❖
шахсий маълумотлардан рухсатсиз фойдаланиш;
❖
автоматлаштирилган бошқарув қарорларини қабул қилиш пайтида инсон
ҳуқуқлари бузилиши эҳтимоли;
❖
ташкилий хатарлар, шу жумладан идоравий ахборотлаштиришдан платформавий
ечимларга ўтиш учун айрим ҳокимият вакилларининг қаршилиги (бошқарув имкониятини
йўқотиш хавфи, фаолият билан боғлиқ маълумотларнинг жамоатчилик учун очиқлигидан
қўрқиш)[18]. Хулоса ва таклифлар Юқоридаги таҳлил натижаларидан келиб чиқиб, хулоса
қилсак, мамлакатимиздаги давлат бошқарув соҳасида ҳам рақамли технологиялардан
фойдаланиш орқали қуйидаги афзалликларга эришиш мумкин:
➢
бошқарув жараёни харажатларини камайтириш;
➢
бошқарув қарорларини тезкор ва сифатли қабул қилишга эришиш;
➢
жамоатчиликка давлат ҳокимияти органлари фаолияти шаффоф эканлигини
кузатиб бориш имкониятини бериш;
➢
давлат хокимияти органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолаш
жараёнида рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда фаолият самарадорлигини
ошириш;
➢
рақамли технологияларни қўллаш орқали яширин иқтисодиётни кескин
камайтириш мумкин;
➢
давлат бошқарувида рақамли технодогиялардан фойдаланиш самарадорлигини
баҳолаш
ISSN:
2181-3906
2024
International scientific journal
«MODERN SCIENCE АND RESEARCH»
VOLUME 3 / ISSUE 6 / UIF:8.2 / MODERNSCIENCE.UZ
1105
REFERENCES
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон – 2030”
стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида” 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони;
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январдаги
Олий Мажлисга йўллаган мурожаатномаси.
3.
2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон, «
Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-
қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
4.
«Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»;
5.
2022 йил 14 июлдаги ПҚ-322-сон
6.
2022 йил 24 февралдаги 129-сон
мувофиқ мактабгача таълим соҳасида
давлат-хусусий шериклик жараёнларини янада такомиллаштириш.
7.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 426-сон
8.
9.
Кенжабаев А.Т., Якубов У.К. Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиёт одимлари.
Мақола
https://tfi.uz/uz/page/ilm-marifat
10.
Tapscott D. Macrowikinomics: Rebooting Business and the World / D. Tapscott, A. D.
Williams. N.Y., 2010.
11.
Авдеева И.Л. Новые формы развития информационных систем поддержки бизнеса в
условиях глобализации. // Национальные интересы, приоритеты и безопасность. –
М.: Финансы и кредит, 2017. Том 13 № 4. С. 52.
12.
Авдеева И.Л. Новые формы развития информационных систем поддержки бизнеса в
условиях глобализации // Национальные интересы, приоритеты и безопасность. – М.:
Финансы и кредит, 2017. Том 13 № 4. С. 760–772.
13.
Авдеева И.Л. Новые формы развития информационных систем поддержки бизнеса в
условиях глобализации. // Национальные интересы, приоритеты и безопасность. –
М.: Финансы и кредит, 2017. Том 13 № 4. С. 58.
14.
Добролюбова Е.И., Южаков В.Н., Ефремов А.А., Клочкова Е.Н., Талапина Э.В.,
Старцев Я.Ю. Цифровое будущее государственного управления по результатам. –
М., С.30.
15.
Марц Н. Большие данные. Принципы и практика построения масштабируемых
систем обработки данных в реальном времени. – М.: Вильямс, 2016. - 292 c.
16.
Добролюбова Е.И., Южаков В.Н., Ефремов А.А., Клочкова Е.Н., Талапина Э.В.,
Старцев Я.Ю. Цифровое будущее государственного управления по результатам. –
М., С.46.
