Шарқда қадимдан бошқарув соҳасига эътибор қаратиб келинган. Сабаби, жамият ва давлат бошқаруви қадимдан шарқлик мутафаккирларнинг эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Кўплаб олимлар ва уламолар жамият ва давлатни бошқаришда адолат ва тенглик ғояларини илгари суришган. Ҳозирги даврга келиб, Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуриш ислоҳотларининг чуқурлашиб бориши Шарқ мутафаккирлари илмий меросини ўрганишга эҳтиёжни янада кучайтирган бир даврда мазкур мақола долзарблик касб этади. Мақолада қадимги Шарқ мутафаккирларининг давлат ва жамият бошқарувига оид қарашлари ҳақида фикрлар баён этилган.