Кибермаконда эмодзиларнинг фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида роли ва аҳамияти

CC BY f
70-74
6
4
Поделиться
Норкулов, А. (2023). Кибермаконда эмодзиларнинг фуқаролик ҳуқуқининг объекти сифатида роли ва аҳамияти. Наука, общество, образование в современных реалиях, 1(1), 70–74. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/science-society-education/article/view/20004
Акбар Норкулов, Ташкентский государственный юридический университет

независимый исследователь, магистр права

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ушбу мақолада бугунги кунда долзарблиги кундан кунга ошиб бораётган кибермакон, унинг пайдо бўлиши, тараққиёт этиш асослари ва ижтимоий тармоқлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари атрофлича ўрганиб чиқилган. Кибермакондаги ҳуқуқий тартибга солиш асослари, унинг ҳуқуқий белгилари ҳамда ҳуқуқий табиати, кибермакон ҳақида олимларнинг фикр мулоҳазалари асосида илмий таҳлил қилинган.


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

70

КИБЕРМАКОНДА ЭМОДЗИЛАРНИНГ ФУҚАРОЛИК

ҲУҚУҚИНИНГ ОБЪЕКТИ СИФАТИДА РОЛИ ВА АҲАМИЯТИ

Норқулов Акбар Уроқович,

Тошкент давлат юридик университети

мустақил изланувчиси,

ҳуқуқ

магистри

akbarnorqulov92@gmail.com

Aннотация:

Ушбу

мақолада бугунги кунда долзарблиги кундан кунга

ошиб бораётган кибермакон, унинг пайдо бўлиши, тараққиёт этиш асослари

ва ижтимоий тармоқлар билан ўзаро боғлиқ жиҳатлари атрофлича

ўрганиб чиқилган. Кибермакондаги ҳуқуқий тартибга солиш асослари, унинг

ҳуқуқий белгилари ҳамда ҳуқуқий табиати, кибермакон ҳақида олимларнинг

фикр

-

мулоҳазалари асосида илмий таҳлил қилинган.

Кибермакондаги турли муносабатлар, виртуал оламидаги янги

объектлар, улар билан боғлиқ муносабатлар, уларнинг тушунчаси, мазмун

-

моҳияти ҳамда аҳамияти, кибермакондаги ижтимоий муносабатларнинг

янги объектлари ҳисобланмиш эмодзиларга алоҳида урғу берилган.

Эмодзиларнинг виртуал дунё, умуман кибермакон билан боғлиқ жиҳатлари,

бу борада олимларнинг келтирган фикр ва илмий қарашлари, тавсиялари

мақолада ўз аксини топган. Шунингдек, эмодзиларнинг кибермакон билан

боғлиқ жиҳатлари ва улардан қонуний фойдаланиш чегаралари ва усуллари

илмий таҳлил қилинган. Бу борада олимлар томонидан ўтказилан

статистик материллар ҳам келтириб ўтилган.

Шу билан бир қаторда, эмодзиларнинг фуқаролик ҳуқуқинининг

объекти, интеллектуал фаолият натижаси эканлиги, интеллектуал мулк

объекти ҳисобланиши, уларнинг асоси сифатида етук олимлар томонидан

берилган илмий таърифлари таҳлил қилиб ўтилган.

Kалит сўзлар:

кибермакон, ижтимоий тармоқ, эмодзи, фуқаролик

ҳуқуқи, интернет.

Кибермакон бу бугунги ривожланаётган даврнинг ўзига хос белгиси

сифатида айни ҳақиқатга айланиб бормоқда. Кибермаконнинг ривожланиб

бориши эса ундаги турли муносабатлар, унинг объектлари, уларнинг

ҳуқуқий

нуқтай назардан тартибга солиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ҳуқуқий

нуқтаи назардан олиб қараганда кибермаконнинг кўплаб

фойдаланувчилари томонидан фойдаланиладиган ҳолатлар фуқаролик

ҳуқуқининг

объекти ҳисобланади. Хусусан, айрим фойдаланувчилар

томонидан

кибермаконда фойдаланиладиган предметлар тегишли


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

71

рухсатнома ёки лицензияни олмасдан фойдаланмоқда. Бу эса тўғридан

тўғри фуқаролик ҳуқуқининг бузилиши ҳисобланиб, эмодзиларнинг

фуқаролик ҳуқуқининг объекти деб баҳолашимиз имконини яратади.

Е.Костронваннинг фикр билдиришича, ҳозирги вақтда кибермакон

объектларининг ўрни турли шартномалар, жумладан, олди

-

сотди, ижара,

лицензия шартномаларининг предмети сифатида ҳам ошиб бормоқда

[1].

Бу ҳам ўз навбатида кибермакон объектларининг фуқаролик ҳуқуқининг

объекти эканлигини яна бир бор исботлаб беради.

Кибермакон фуқаролик ҳуқуқи, интеллектуал ҳуқуққа оид бўлган

жуда кўплаб компонентлар ва объектларни ўз ичига олиб ривожланиб

бормоқда. Масалан, виртуал фотосуратлар, эмодзиларга бўлган ҳуқуқларни
ўз ичига олиши мумкин.

Кибермакон билан реал ҳаётнинг ўзаро боғлиқлик томони шундан

иборатки, реал ҳаётдаги кўплаб муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари,

қонуности ҳужжатлар, халқаро принциплар ҳамда халқаро ҳуқуқ одатлари

билан бевосита ёки билвосита ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинади.

Масалан, мулкий ва шахсий номулкий муносабатлар фуқаролик қонунчилиги

билан, ерга оид муносабатлар эса тегишли тартибда соҳага оид қонун ёки

қонуности ҳужжатлари билан ҳуқуқий тартибга солиниб борилади.

Худди мана шу нуқтаи назардан кибермакондаги айрим муносабатлар

ҳам ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиниши мақсадга мувофиқ жараён

ҳисобланади.

Кибермаконда ҳам реал дунёдаги маълум бир ҳолат ёки жараён

шунчаки кўчириб ўтказилиши мумкин эмас, кўчириб ўтказилиш тегишли

нормалар асосида амалга оширилиши керак.

Ҳозирги

амалдаги қонунчилигимизда кибермакондаги оферта ва

акцептга ишора қиладиган ёки бевосита таъсир ўтказадиган

эмодзиларнинг ҳуқуқий тартибга солинишига оида норма мавжуд эмас.

Лекин мазкур ҳолат бўйича хорижий мамлакатларда аллақачон

эмодзилардан кейсларни ечишда материал сифатида қаралиб келинмоқда.

Масалан, виртуал оламдаги маълум бир сайтга сотувчи ўз маҳсулотини

жойлаштирди, харидор маҳсулотни сотиб олиш мақсадида сотувчи билан

мулоқотга киришди. Шунда онлайн олди

-

сотди муҳокамаси жараёнида

харидор маҳсулотни сотиб олишга ишора сифатида турли эмодзилар (бош

бармоқни кўрсатиш, бош қимирлатиш ва ҳоказо) юборди. Лекин орадан бир

неча кун ўтгандан сўнг маҳсулотни олмаслик бўйича сотувчига хабар

юборди. Мазкур ҳолат бўйича сотувчининг офертасини дастлаб қабул

қилиб, сўнгра битимни бир томонлама бекор қилиш ҳолати сифатида

квалификация қилиниши керак. Айнан мазкур жараённи тўлалигича ҳал

қилиш учун, яъни кибермакондаги муносабатларни тартибга солиш учун

норма мавжуд эмас.


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

72

Шу ўринда В.

Архиповнинг фикрини ҳам келтириб ўтиш ўринли

ҳисобланади, унинг фикрича кибермакон объектлари йилдан йилга

фуқаролик

ҳуқуқий муносабатларнинг объекти сифатида шартномаларда,

битимларда тобора ўз аксини топиб бормоқда

[2].

Айниқса, мазкур ҳолатлар онлайн савдоларда учрайдиган турли олди

-

сотди, ижара, рента, аукцион каби ҳолатларда фуқаролик ҳуқуқий

жиҳатдан тартибга солишни тақоза этмоқда. Айни вақтда кибермаконда

мавжуд ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солмаслик бир қатор

салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Эмодзиларнинг фуқаролик ҳуқуқий муносабатнинг объекти

сифатида ўрни ўсиб бориши муносабати билан

уларнинг ҳуқуқий жиҳатдан

тартибга солиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

Биламизки, кибермаконда эмодзиларнинг фуқаролик ҳуқуқи ҳамда

интеллектуал мулк ҳуқуқининг бевосита объекти сифатида умумий

асослари яратилган. Амалдаги Фуқаролик кодексининг 2

-

моддасида

фуқаролик қонун ҳужжатлари фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг

ҳуқуқий ҳолатини, мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларининг,

интеллектуал фаолияти натижаларига бўлган ҳуқуқларнинг вужудга

келиш асосларини ҳамда уларни амалга ошириш тартибини белгилайди

,

шартнома мажбуриятлари ва ўзга мажбуриятларни, шунингдек, бошқа

мулкий ҳамда шахсий номулкий муносабатларни тартибга солади.

Фуқаролик ҳуқуқий муносабатларни уч турга бўлган ҳолда таҳлил

қилиб ўтишимиз мумкин. Жумладан, мулкий муносабатлар; шахсий

номулкий муносабатлар ҳамда шахснинг ўзи билан бевосита боғлиқ

ҳисобланган номоддий манфаатлар ҳисобланган шахсий муносабатлар

сифатида таҳлил қилишимиз мумкин.

Кибермакондаги эмодзиларнинг айнан фуқаролик ҳуқуқий

муносабатларининг бир элементи сифатида қарашимиз учун умумий

ҳуқуқий асоси яратиб ўтилган.

Кибермакондаги эмодзиларнинг мулкий муносабатларга боғлиқ

шахсий номулкий муносабатлар сифатида квалификация қилишимиз

мумкин. Сабаби, эмодзиларни бевосита муаллифлик ҳуқуқи, адабиёт ва

санъат асарларига, илм

-

фанга бўлган ҳуқуқларнинг вужудга келиши

сифатида таҳлил қилишимиз мумкин.

Илмий тадқиқотни сифатли бажариш учун эмодзиларнинг фуқаролик

ҳуқуқий муносабатларининг объекти сифатидаги ўрнини алоҳида ўрганиб

чиқамиз.

Биламизки, кибермаконнинг ривожланиб бориши

билан барча

муносабатлар турли шаклда ривожлана бошланди. Дастлаб эмодзилар

интернет орқали яратилган график тасвир сифатида кўриб келинган бўлса,

ҳозирги кунда уларга бўлган ҳуқуқ ва муносабатлар ҳам турли тартибда

шаклланиб бўлди, фақат уларни ҳуқуқий жиҳатдан қонун

-

қоидалар орқали

тартибга солиш механизмини ишлаб чиқиш илмий тадқиқотимизнинг

асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

73

В.

Дабежанинг таклиф қилишича, эмодзилар кибермаконнинг

алоҳида муҳим қисмига айланиб бораётганлиги ҳамда кибермаконнинг

безагига айланиб бораётганлиги билан кибермаконда муносиб ўрин

эгаллаб бормоқда

[3].

Д.Войновнинг фикрига кўра, эмодзилар ижтимоий тармоқлар ёки

турли мессенджерларда турли ҳиссиётларни уйғотишга таъсир кўрсатишга

қаратилган сурат ҳисобланади

[4].

Келтирилган

фикрлардан

англашиладики,

эмодзилар

кибермаконнинг турли қисмларда фойдаланиб келинадиган объекти

сифатида шаклланиб бормоқда.

Бир сўз билан айтганда қачонлардир оддий мулоқот жараёнида ўнта

сўз ишлатиш ўрнига битта белги билан тушунтиришга қаратилган

эмодзилар ҳозирги вақтда тўла маънода фуқаролик ҳуқуқи ва

интеллектуал

мулк

ҳуқуқининг

ажралмас

қисми

ҳисобланади.

Интеллектуал мулк ҳуқуқининг айни бир қисми сифатида муаллифлик

ҳуқуқи ёрдамида ҳимоя қилиниши керак. Бу эса бир қатор халқаро

умумэътироф этилган нормаларда ўз аксини топган. Жумладан, 1886 йил

қабул қилинган Берн конвенциясида ҳам ихтирочилар, ёзувчилар,

мусиқачилар ҳамда рассомларнинг яратган асарлари қандай ҳолатда

фойдаланилишидан қатъи назар, муаллифлик ҳуқуқи билан қонуний ҳимоя

қилинишини мустаҳкамлаб қўйган.

Ушбу ҳолатдан билиб олишимиз мумкинки, ҳозирги кунда турли

брендларнинг сиймосини ўзида акс эттириб келаётган эмодзилардан

фойдаланишда ҳам муаллифлик ҳуқуқи қоидалари ишлатилиши керак.

Аҳамият бериладиган бўлса, эмодзилардан фойдаланишда интеллектуал

мулк ҳуқуқининг қоидалари амал қилиши учун умумий асослар мавжуд,

лекин ундан ҳеч ким фойдаланмайди. Кибермаконда эмодзиларни

интеллектуал мулк ҳуқуқининг объекти сифатида ҳимоя қилиниши учун

икки асосини

таҳлил қилиб ўтиш мумкин. Уларга қуйидагилар киради:

Биринчидан

,

эмодзилар ижоднинг намунаси эканлиги.

Бунда кибермаконнинг асосий элементларидан бирига айланиб

бораётган эмодзилар қайсидир бир шахс томонидан ўйлаб топилиб, ҳаётга

татбиқ этилган ижод намунаси сифатида қаралади.

Иккинчидан

,

эмодзиларнинг объект жиҳатдан мавжуд эканлиги.

Ушбу ҳолатда эса эмодзилар маълум бир шахснинг яратган ижод

намунаси сифатида кибермакондаги турли ижтимоий тармоқларнинг

ташриф қоғозига айланиб бормоқда.

Эрик Колдманниг таклиф беришича, шахсий эмодзилар “Unicode”

(эмодзилар тўплами)да белгиланган бўлса, муаллифлик ҳуқуқига эга деб

таъриф беради

[5]

. Бундан англашиладики, келтирилган фикрда шахсий

эмодзиларнинг муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимоя қилиниши ҳақида фикр


background image

Наука, общество, образование в современных

реалиях

74

юритилмоқда. Аслини олганда умумий маънода эмодзилар муаллифлик

ҳуқуқи билан тўлиқ ҳимоя қилиниши бир қатор миллий ва халқаро

нормаларда ҳам келтириб ўтилган.

Юқоридаги икки асосни ҳисобга олган ҳолда эмодзиларни фуқаролик

ҳуқуқининг объекти сифатида ҳимоя қилиш мумкин бўлади. Бунга асос

эмодзиларнинг ҳам

айни бир ижод намунаси сифатида қарашимиздир.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Castronova E. Virtual Worlds: A First-Hand Account of Market and

Society on the Cyberian Frontier, 2013

2.

Архипов

В.В.

Виртуальное право: основные проблемы нового

направления юридических исследований

/

Правоведение.

2013.

–№2.

3.

Коммуникация в социально

-

гуманитарном знании, экономике,

образовании : материалы V Междунар. науч.

-

практ. конф., Минск, 13–15 мая

2021 г. / Белорус. гос. ун

-

т ; В. Ф. Гигин (гл. ред.) [и др.

].

Минск: БГУ,

2021.

С. 18.

4.

Войнов Д.А. «Эмодзи» как технология политической коммуникации

в Интернете // Электронный научный журнал «Век качества».

2016.

№4. С

. 103.

5.

Эрик Голдмен “

Emojis: Trademark, copyright, rights of publicity and

other consideration

Библиографические ссылки

Castronova E. Virtual Worlds: A First-Hand Account of Market and Society on the Cyberian Frontier, 2013

Архипов В.В. Виртуальное право: основные проблемы нового направления юридических исследований / Правоведение. 2013. –№2.

Коммуникация в социально-гуманитарном знании, экономике, образовании : материалы V Междунар. науч.-практ. конф., Минск, 13–15 мая 2021 г. / Белорус. гос. ун-т ; В. Ф. Гигин (гл. ред.) [и др.]. – Минск: БГУ, 2021. – С. 18.

Войнов Д.А. «Эмодзи» как технология политической коммуникации в Интернете // Электронный научный журнал «Век качества». 2016. №4. С. 103.

Эрик Голдмен “Emojis: Trademark, copyright, rights of publicity and other consideration”

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов