Наука, общество, образование в современных
реалиях
86
АДВОКАТЛАРНИ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Зарипов Фазлиддин Шамсиддинович,
Адлия вазирлиги ходими
fazliddinzaripov@gmail.com
Аннотация:
Мазкур
мақолада
адвотура
институтининг
ривожланиши
борасидаги
қонунчиликдаги
ўзгаришлар
ҳамда
адвокатларнинг малакасини ошириш бўйича қонунчиликдаги талаблар,
уларнинг ижроси юзасидан таҳлил қилинган. Шунингдек, адвокатлар
томонидан малакасини ошириш бўйича қўйилган талаблар бўйича
муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва
мулоҳазалар илгари сурилган.
Калит сўзлар:
адвокатура, адвокат,
юридик хизмат,
адвоатлар
касбий малакаси.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда адвокатура институтининг роли
катта ҳисобланади. Адвокатура институти ваколатларининг кенгайиб,
фаолиятининг ривожланиб бориши инсон манфаатлари, ҳуқуқлари ва
эркинликларини ҳимоя қилишнинг носудлов механизми янада
такомиллашиб бораётганидан ва кучли фуқаролик жамиятининг
пойдевори мустаҳкамланмоқда.
Сўнгги вақтларда юртимизда рўй бераётган ижтимоий, иқтисодий,
сиёсий ўзгаришлар, юксак ривожланган ҳуқуқий демократик давлат барпо
этишга қаратилган ислоҳотларни амалга ошириш фуқароларнинг
ҳуқуқлари
ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий
институтларни ҳам янада такомиллаштиришни тақозо зтмоқда. Бу
жараёнда фуқаролик жамиятининг энг муҳим институтларидан бири
бўлган
адвокатурани
–
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишнинг энг ишончли ва мукаммал
воситасини такомиллаштириш ўта муҳим ўрин эгаллайди. Адвокатура –
бу
ҳар
қандай давлатнинг энг муҳим ҳуқуқий институти бўлиб,
фуқароларнинг ва улар бирлашмаларининг асосий ҳуқуқлари ҳимоясини
амалга оширад [1]. Адвокатлар фуқароларга ҳар қандай
масалада ҳуқуқий
ёрдам бериш орқали уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини рўёбга
чиқаришларига кўмаклашади. Шундай экан, албатта адвокатура
фаолиятини
тартибга
солиш
тизимини
такомиллаштириш,
адвокатларнинг касбий малака ва маҳоратларини ошириш жуда муҳим
аҳамият касб этади.
Наука, общество, образование в современных
реалиях
87
Конституция [2] мизнинг 141
-
моддасига кўра, жисмоний ва юридик
шахсларга малакали юридик ёрдам кўрсатиш учун адвокатура фаолият
кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси
тўғрисида”ги
ПФ–
60-
сон
Фармонида
“Адвокатура
институтининг
инсон
ҳуқуқлари,
эркинликлари
ва
қонуний
манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш,
шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий
хизматларга бўлган талабини тўлиқ қондириш [3] каби вазифалар
қўйилганлиги ушбу соҳани янада такомиллаштириш зарурати
мавжудлигидан далолат беради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги
ПФ–
5997-
сон Фармони билан тасдиқланган
2020
–2024 йилларда адлия
органлари ва муассасаларини ривожлантириш Консепцияси[4]да
жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи нотариат,
адвокатура ва бошқа тузилмалар тизимининг самарали ишлашини,
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари
ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш назарда тутилган.
Шу муносабат билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
8 сентябрдаги 544
-
сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш
марказида қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низом
қабул қилинди.
Мазкур низом [5] Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида (кейинги ўринларда –
Марказ), унинг ҳудудий филиалларида ҳамда буюртмачи ташкилотларда
адлия органлари ва муассасалари ходимлари, адвокатлар, нотариуслар,
юрисконсультлар, патент вакиллари, медиаторлар ҳамда бошқа соҳа
мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибини
белгилайди.
“Адвокатура тўғрисида”ги Қонун[6]нинг 7
-
моддасига кўра, адвокат
ўз билимларини доимий равишда такомиллаштириб бориши, Адвокатлар
палатаси томонидан белгиланган тартибда уч йилда камида бир марта
касбий малакасини ошириши шарт.
Шунга кўра, адвокатлар уч йилда камида бир марта касбий
малакасини ошириши лозим бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8
сентябрдаги 544
-
сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида
қайта тайёрлаш ва малака ошириш тартиби тўғрисидаги низомга асосан
Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази
томонидан касбий малакасини ошириши мумкин.
Наука, общество, образование в современных
реалиях
88
Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази
томонидан берилган статистик маълумотларга кўра, 2021 йил 623 нафар,
2022 йил 979 нафар ҳамда 2023 йилнинг 3 ойи давомида 190 нафар
адвокатлар касбий малакасини оширган.
Бироқ, амалиётда адвокатлар томонидан “Адвокатура тўғрисида”ги
Қонуннинг 7
-
модасида белгиланган уч йилда камида бир марта касбий
малакасини ошириши шартлиги талабига амал қилмаслик ҳолатлари
кузатилмоқда.
Шу муносбат адвокатларнинг уч йилда камида бир марта касбий
малакасини ошириши бўйича тегишли ишларни амалга ошириш чоралари
кўрилиши лозим. Бу эса биринчи навбатда Қонун талабларини
бажарилиши ҳамда адвокатларнинг ўз билим ва савиясини ошриб бориши,
доимий равишда ўз устида ишлашини ва бу билан жисмоний ва юридик
шахсларга малакали юридик хизмат кўрсатилишини таъминлайди.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Адвокатура. Олий ўқув юртлари учун дарслик. Эгамбердиев А.У.,
Аҳмедов Р.Т., Мирзаев Ш.М., Фазилов Ф., Никонов И., Сайфиева Г. Т.: ТДЮУ
нашриёти, 2016. –
7-
б.
2.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси.
(Мазкур
янги
таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель
куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз
бериш орқали қабул қилинган.).
http://old.lex.uz/docs/6445145
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
“2022–2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт
стратегияси тўғрисида” ПФ–
60-
сон Фармони. http://
old.lex.uz/docs/5841063
4.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги
ПФ
-5997-
сон Фармони билан тасдиқланган 2020–2024 йилларда адлия
органлари
ва
муассасаларини
ривожлантириш
Консепцияси.
http://old.lex.uz/docs/4820060
5.
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги 544
-
сон қарори
билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги
Юристлар малакасини ошириш марказида қайта тайёрлаш ва малака
ошириш тартиби тўғрисидаги низом.
http://old.lex.uz/docs/4987967
6.
Ўзбекистон Республикасининг “Адвокатура тўғрисида”ги Қонуни.
349-I-
сон 27.12.1996.
http://old.lex.uz/docs/54503