Ўзбекистонда электрон-рақамли кутубхоналарнинг яратилиш тарихидан

CC BY f
130-134
80
3
Поделиться
Олимджанов, К. (2022). Ўзбекистонда электрон-рақамли кутубхоналарнинг яратилиш тарихидан. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 130–134. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13359
К Олимджанов, Национальный университет Узбекистана

аспирант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳонда кутубхоналар маънавиятли инсонларни тарбиялашда асосий муассаса бўлиб, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий онгининг ривожланиши учун жуда кўп вазифаларни бажармоқда. Кутубхоналар бугунга қадар ўтмиш, ҳозир ва келажак ўртасидаги кўприк вазифасини ўтамоқда. Глобаллашув жараёни кутубхоналарга ҳам жуда катта таъсир кўрсатиб, улар аҳолининг маданий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий муаммоларини бартараф этишда катта таъсирга эга. Кутубхона ассоциациялари ва муассасалари Халқаро Федерацияси (IFLA) маълумотига кўра, жаҳонда 569 мингдан зиёд кутубхоналар фаолият юритмоқда


background image

130

Центральной Азии: программа «умный город» является частью
госпрограммы «Цифровой Казахстан»; в Узбекистане китайские компании
рассматриваются в качестве партнеров в разработке таких концепций как
«умный город» и «умная махалля» и др.

Литература:

1.

Один пояс, один путь. Полный текст речи Си Цзиньпина от

19.05.2017: офиц. текст [Электронный ресурс]. – Режим доступа.
http://inosmi.ru/politic://20170519/239391693.html

2.

Синь и дай жэньгун чжинэн фачжань гуйцэ (План развития

искусственного интеллекта в новую эпоху). – Пекин: Жэньминь чубаньшэ,
2017. – С. 185 с.

ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН-РАҚАМЛИ КУТУБХОНАЛАРНИНГ

ЯРАТИЛИШ ТАРИХИДАН

Олимжонов Х.А.

таянч докторант,

Ўзбекистон Миллий университети

Жаҳонда кутубхоналар маънавиятли инсонларни тарбиялашда

асосий муассаса бўлиб, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ва маданий
онгининг ривожланиши учун жуда кўп вазифаларни бажармоқда.
Кутубхоналар бугунга қадар ўтмиш, ҳозир ва келажак ўртасидаги кўприк
вазифасини ўтамоқда. Глобаллашув жараёни кутубхоналарга ҳам жуда
катта таъсир кўрсатиб, улар аҳолининг маданий, ижтимоий-иқтисодий ва
сиёсий муаммоларини бартараф этишда катта таъсирга эга. Кутубхона
ассоциациялари ва муассасалари Халқаро Федерацияси (IFLA)
маълумотига кўра, жаҳонда 569 мингдан зиёд кутубхоналар фаолият
юритмоқда.

Сўнги йилларда Ўзбекистонда ёшларни бўш вақтини мазмунли

ўтказиш, китобхонлик маданиятини шакллантириш, китоб мутолаасига
бўлган қизиқишни уйғотишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти томонидан илгари сурилаётган бешта муҳим
ташаббуснинг бири – ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, китоб
мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил
этишга йўналтирилган. Мазкур масалаларни амалга ошириш учун
кутубхоналар тарихини ўрганиш, бу бўйича илмий ҳулосалар, таклифлар
ишлаб чиқиш ўта долзарб ва заруратга айланмоқда. Боиси, “Ўзбекистонда
амалга оширилаётган эътиборга молик ишлар, хусусан илм-фан, таълим-
тарбия, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини изчил ривожлантириш,
бозор иқтисодиёти шароитида илм ва ижод аҳлини ҳар томонлама қўллаб-


background image

131

қувватлаш, китобхонлик маданиятини ошириш каби вазифалар давлат
сиёсатининг устувор йўналишига айланган”[1, Б. 340.].

Халқаро миқёсда электрон кутубхона тизими тез суръатлар билан

ривожланиб бормоқда. Дунёда “Google” томонидан яратилган “The Google
Books” энг йирик электрон кутубхона саналади. Бир миллиард ўттиз
миллиондан ортиқ китоб рақамлаштирилган бўлиб, улар 480 тилга
таржима қилинган. Бу рақамлар дунё бўйича ёзилган китобларнинг 20
фоизи рақамлаштирилганидан ва уларнинг барчаси электрон кутубхонага
жойлаштирилганидан далолат беради.

Мамлакатимизда ҳам электрон кутубхона иши ва электрон китоб

айланиш тизимига жиддий эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Миллий
кутубхонанинг 2022 йил I ярим йиллик ҳисоботига кўра умумий фонди
жами 7652438 та бўлиб, шундан босма нашрлар 6900365 тани, электрон
ресурлар сони эса 752073 тани ташкил этаётганлиги маълум бўлмоқда[2, Б.
24].

Ўзбекистондаги энг йирик Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ташкил

қилинганига 150 йилдан ошди. Кутубхона 1870 йил 21 майда ташкил
қилинган. Кўп йиллар давомида Ўрта Осиё тарихи бўйича қўлёзмалар,
китоблар ва даврий матбуот нашрлари каби манбаларни сақлаб
келмоқда[3, Б. 4–7.].

Кутубхона тарихидаги унутилмас вокеалардан бири 2002 йил 20

февралда рўй берди, яъни шу куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Махкамаси ҳузурида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий
кутубхонасини ташкил этиш туғрисидаги Фармон ва 2002 йил 12 апрелда
“Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасини ташкил
этиш тўғрисида”ги карор кабул килинган. Бунга мувофиқ кутубхона
миллий ва хорижий адабиётларнинг асосий давлат хазинаси,
кутубхонашунослик, библиографияшунослик, китобшунослик соҳасидаги
илмий-тадкикот. методик ишларни олиб борувчи ва мувофиқлаштирувчи
илмий марказ этиб белгиланган. Шу қарорда республикада чиқаётган
хамма босма нашрлар, аудио ва мультивидео материаллар икки нусхада
бепул кутубхонага берилиши кўзда тутилганлиги фондларининг мунтазам
равишда тўлдирилишига хизмат килган. Эндиликда нафакат босма
нашрлардан, балки электрон ресурслардан фойдаланиш хам йўлга
куйилган[4, Б. 320-323.].

Мамлакатимизда электрон кутубхоналарнинг жорий қилиниши,

ахборот-кутубхона ишига рақамли технолгияларнинг интеграциялашуви
жараёни Ўзекистон Республикси Президентининг 2008 йил 26 августдаги
ПҚ-952-сонли “Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағларини
жалб этган ҳолда илмий-техника адабиётлари электрон кутубхонасини
ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорига мувофиқ амалг
оширилган. Мазкур қарорга асосан Корея Республикаси Ҳукумати
томонидан 2008-2009 йиллар мобайнида илмий-техника адабиётлари


background image

132

электрон кутубхонасини ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси
Ҳукуматига жами 2 млн. АҚШ доллари миқдорида грант маблағлари
ажратилган[5].

Грант маблағлари доирасида олиб келинадиган ускуналар ва

материаллар, шунингдек кўрсатиладиган техник ёрдамида Ўзбекистон
алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг Тошкент шаҳар “Билим”
ахборот-кутубхона маркази ташкил этилган. Марказ томонидан
кутубхонанинг

имкониятлари

кенгайирилиб

борилган.

Хусусан,

китобхонларга тақдим этиш қийин бўлган ёки чекланган ахборот-
кутубхона ресурсларидан фойдаланишни кўлами кенгайтирилиб, катта
ҳажмли ахборот билан ишлашда фойдаланувчиларга шарт-шароитлар
яратилган, хизмат кўрсатишнинг сифати ва тезкорлиги оширилган.
Фойдаланувчиларга

электрон

кутубхонанинг

ахборот-кутубхона

ресурсларини тақдим этиш ҳисобига ахборот-кутубхона муассасалари
хизматлари рўйхати кенгайтирилган ва кутубхона технологиялари
модернизация қилинган. Электрон кутубхонанинг ахборот-кутубхона
ресурсларини жаҳон ахборот маконига интеграциялашуви тезлаштирилган,
электрон ахборот-кутубхона ресурсларини узоқ муддат бешикаст сақлаш
ва келажак авлодларга етказиб бериш имконияти вужудга келган [11].

Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 5 июлда 198-сон “Электрон

кутубхона тўғрисидаги намунавий низомни ҳамда ахборот-кутубхона ва
ахборот-ресурс марказларида ва кутубхоналарда тўлиқ матнли электрон
ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш режа-жадвалини
тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди. Унда Ахборот-кутубхона ва
ахборот-ресурс марказларида ҳамда кутубхоналарда тўлиқ матнли
электрон ахборот-кутубхона ресурслари фондини яратиш, иғма электрон
каталог республика маркази, йиғма электрон каталог секторлари ва
ахборот-кутубхона ресурсларини рақамлаш секторлари (электрон шаклга
ўтказиш),

ахборот-кутубхона

муассасаларининг

тўлиқ

матнли

маълумотлар базаларини йиғма электрон каталогга бириктириш, йиғма
электрон каталог республика маркази ва ахборот-кутубхона марказлари
(АКМ)нинг йиғма электрон каталог секторларини жиҳозлаш учун
компьютер ва тармоқ асбоб-ускуналари сотиб олиш, йиғма электрон
каталогни шакллантириш ва электрон библиографик ёзувларнинг ягона
базасини яратиш, йиғма электрон каталог республика маркази ва ахборот-
кутубхона

марказининг

йиғма

электрон

каталог

секторлари

мутахассисларини тайёрлаш ва уларни йиғма электрон каталогни
шакллантириш ишига ўқитиш каби вазифалар устувор қилиб
белгиланди[6].

Республика

йиғма

электрон

каталог

маркази

Ўзбекистон

Республикаси қонунчилигига ва ўз Низомига мувофиқ Ўзбекистон Миллий
кутубхонаси қошида фаолият олиб бормоқда. Республика йиғма электрон
каталог маркази, ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида ўзаро


background image

133

ҳамкорликда, аъзолик тўғрисидаги битимга ва хизмат кўрсатиш учун икки
томонлама тузилган шартномалар аcосида фаолият олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”

Қонунининг 3-моддасида “Йигма электрон каталог-ахборот-кутубхона
муассасаларининг электрон каталоглари мажмуи” деб таъриф берилган[7].

Республика йиғма электрон каталог маркази қуйдаги: Республика

худудидаги барча ахборот-кутубхона муассасаларида яратилаётган
библиографик ёзувларни йиғиш ва Ўзбекистон Республикасининг йиғма
электрон каталог базасини шакллантириш, Ўзбекистон Миллий
кутубхонаси ва бошқа ахборот-кутубхона муассасаларидан келиб
тушадиган электрон библиографик ёзувларни таҳрир қилиш, электрон
библиографик

ёзувларни

алмашишда,

хорижнинг

етакчи

кутубхоналарининг электрон каталоглари билан ҳамкорликда ишлар олиб
бориш, йиғилган библиографик ёзувларни стандартлар асосида
яратилишини таъминлаш вазифаларни бажариб келмоқда[8].

Халқимизнинг илмий, тарихий, маданий ва маърифий меросини

авайлаб асраш, унинг жаҳон тамаддунига қўшган улкан ҳиссасини янада
кенгроқ намойиш этиш, аждодларимиз яратган бетакорор асарлар,
қўлёзмалар ҳамда ноёб нашрлар келажак авлодга етказиш, уларни авайлаб
асраш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан 2012 йил 9 августда “Нодир, алоҳида қимматли ва ноёб
нашрлар сақланишини таъминлаш, уларнинг фондини тизимли
кўпайтириш ва бойитиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 202-сон қарорини
қабул қилиниши бошланган ишларни давлат миқиёсида ташкил этиш
имконини яратди [10].

Қарорда ахброт-кутубхона муассасалари, музейлар фондларида

сақланиб келинаётган қадимги қўлёзма ва ноёб китобларни электрон
форматга ўтказиш, шунингдек, аҳоли қўлида сақланаётган кўпдан-кўп эски
қўлёзмалар, қадимги ва нодир китобларни сотиб олиш, манбаларни
замонавий технологияларни қўллаган ҳолда реставрация қилиш, тизимли
кўпайтириш ишлари устувор вазифа сифатида уларни амалга оширилиши
юзасидан Дастурларни қабул қилиниши мухим ҳисобланади.

Юқоридаги вазифаларни самарали ташкил қилиш мақсадида,

ҳозирда давлат кутубхоналари, музейлар, архив ташкилотларида сақланиб
келинаётган қадимги қўлёзмалар, нодир китобларнинг электрон
каталогини тузиш шунингдек, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида мавжуд
бўлган нодир китоблар фондининг электрон каталоги билан қиёслаб, йўқ
китобларни аниқлаш ҳамда Миллий йиғма электрон каталоги асосида
мазкур нашрларнинг тўлиқ матнли электрон маълумотлар базасини яратиш
ишлари олиб борилмоқда[9].

Хулоса қилиб айтганда вилоят ва шаҳар марказларида кутубхоналар,

электрон кутубхоналар, китоб дўконлари ҳамда ярмаркаларини ташкил
этиш, замонавий “Book cafe”лар, шахсий ва рақамли (виртуал)


background image

134

кутубхоналар тармоғини йўлга қўйиш ва олий таълим муассасаларида
“Ақлли кутубхона” лойиҳаси устида илмий-тадқиқот ишларини янада
кенгайтириш, аждоларимиз томонидан яратилган, аммо йўқолиб бораётган
ёхуд чет эл кутубхоналарида сақланаётган асарларни қидириб топиш,
библиографиясини тузиш ва улар устида илмий-тадқиқот ишларини олиб
бориш ҳамда мазкур китобларни ўрганиш натижаларини босма ҳолда нашр
этиш, электрон ва мобил версияларини яратиш, олий таълим
муассасаларида кутубхонашунослик соҳасида ИТ-дастурчи йўналишида
малакали кадрлар тайёрлашга жиддий эътиб борилмоқда.

Адабиётлар:

1.

Мирзиёев Ш.М. Нияти улуғ халқнинг иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ

ва келажаги фаровон бўлади. – Тошкент, 2019. – Б. 340.

2.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг

2022-йил I ярим йиллик фаолияти бўйича ҳисоботи. – 24 бет.
https://uznel.natlib.uz.

3.

Умаров А. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий

кутубхонаси – тарих сахифалари ва замонавий тараққиёт // Kutubxona.uz. –
2009. – № 1. – Б. 4-7.

4.

Умаров А. Миллий кутубхона фаолияти ва мутолаа маданияти //

Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона
ресурслари: XIV халқаро конференция Central Asia–2021. – Тошкент, 2021.
– Б. 320–323.

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26

августдаги “Корея Республикаси ҳукуматининг грант маблағларини жалб
этган ҳолда илмий-техника адабиётлари электрон кутубхонасини ташкил
этиш

чора-тадбирлари

тўғрисида”

ПҚ-952-сон

Қарори.

https://lex.uz/docs/1386332.

6.

Рўзиева Ф. Ягона йиғма электрон каталог яратиш муаммолари //

Kutubxona.uz. – 2014. – № 4. – Б. 41–43.

7.

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти

тўғрисида”ги қонуни. 2011 йил 4 март.

8.

Республика йиғма электрон каталог (РЙЭКМ) Маркази Низоми. –

Тошкент, 2021. – 6 бет.

9.

Балтабаева, М. Ўзбек адабиёти классикларининг электрон ўқув

залини яратиш масалалари // Kutubxona.uz – 2014. – № 1. – Б. 38–40.

10.

Muminov, Aširbek. "Fonds nationaux et collections privées de

manuscrits en écriture arabe de l’Ouzbékistan."

Cahiers d’Asie centrale

7

(1999): 17-38.

11.

Ишанходжаева, З. Р. "Узбекистан в освоении Нечернозёмной

зоны

России

(1975-1985

гг.)."

Ученые

записки

Новгородского

государственного университета

3 (21) (2019): 7.

Библиографические ссылки

Мирзиёев Ш.М. Нияти улуг халкнинг иши хам улуг, хаёти ёруг ва келажаги фаровон булади. - Тошкент, 2019. - Б. 340.

Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонасининг 2022-йил I ярим йиллик фаолияти буйича хисоботи. - 24 бет. https://uzncl.natlib.uz.

Умаров А. Алишер Навоий номидаги Узбекистон Миллий кутубхонаси - тарих сахифалари ва замонавий тараккиёт // Kutubxona.uz. -2009.-№ 1.-Б.4-7.

Умаров А. Миллий кутубхона фаолияти ва мутолаа маданияти // Фан, таълим, маданият ва бизнссда Интернет ва ахборот-кутубхона рссурслари: XIV хал каре конференция Central Asia-2021. - Тошкент, 2021. -Б. 320-323.

Узбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 августдаги “Корея Рсспубликаси хукуматининг грант маблагларини жалб этган холда илмий-техника адабиётлари электрон кутубхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тугрисида” ПК-952-сон Карори. https://lex.uz/docs/1386332.

Рузисва Ф. Ягона йигма электрон каталог яратиш муаммолари // Kutubxona.uz. - 2014. - № 4. - Б. 41-43.

Узбекистон Рсспубликасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тугрисида’Ти конуни. 2011 йил 4 март.

Республика йигма электрон каталог (РИЭКМ) Маркази Низоми. -Тошкент, 2021. - 6 бет.

Балтабасва, М. Узбек адабиёти классикларининг электрон укув залини яратиш масалалари // Kutubxona.uz -2014. - № 1. - Б. 38-40.

Muminov, Asirbek. "Fonds nationaux et collections privees de manuscrits en ecriturc arabc de 1’Ouzbckistan." Cahiers d'Asie centralel (1999): 17-38.

Ишанходжасва, 3. P. "Узбекистан в освоении Нечернозёмной зоны России (1975-1985 гг.)." Ученые записки Новгородского государственного университета 3 (21) (2019): 7.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов