Қатағон қурбони-Тожихон Аҳмедова

CC BY f
253-256
34
3
Поделиться
Ахророва, А. (2022). Қатағон қурбони-Тожихон Аҳмедова. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 253–256. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13505
А Ахророва, При Кабинете Министров Государственная память о жертвах репрессий

заведующая отделом экскурсий музея

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

1937 йил 15 августда СССР ХКС кошидаги НКВД раиси “нарком” Н.Ежов томонидан № 00486 сонли “Ватан хоинларининг хотинларини катагон килиш           тугрисида”ги буйруги тайсрланди. Узбскистонда хам бошка собик иттифок давлатлари каторида НКВД нинг бу буйруги буйича катагонга учраган эркаклар каторида уларнинг купчилиги уй бскаси булган асллари хам катагон гирдобига тортилди. Сиёсий катагон булганларнинг аёллари, хатто болалари хам у ёки бу шаклда катагон тигига учраган, улар учун алох.ида, махсус лагсрлар, болалар уйлари ташкил этилган [6].


background image

253

8.

Mukhammadiev, Rakhman. "Organizational Skills Of Usman Yusupov

In The Second World War."

The American Journal of Social Science and

Education Innovations

3.11 (2021): 119-124

.

ҚАТАҒОН ҚУРБОНИ-ТОЖИХОН АҲМЕДОВА

Ахророва А.Н.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Қатағон қурбонлари хотираси давлат

музейи экскурсоводлар бўлими бошлиғи

1937 йил 15 августда СССР ХКС қошидаги НКВД раиси “нарком”

Н.Ежов томонидан № 00486 сонли “Ватан хоинларининг хотинларини
қатағон қилиш тўғрисида”ги буйруғи тайёрланди. Ўзбекистонда ҳам бошқа
собиқ иттифоқ давлатлари қаторида НКВД нинг бу буйруғи бўйича
қатағонга учраган эркаклар қаторида уларнинг кўпчилиги уй бекаси бўлган
аёллари ҳам қатағон гирдобига тортилди. Cиёсий қатағон бўлганларнинг
аёллари, ҳатто болалари ҳам у ёки бу шаклда қатағон тиғига учраган, улар
учун алоҳида, махсус лагерлар, болалар уйлари ташкил этилган [6].
Қуйида қатағонга учраган уй бекаси бўлган аёллардан бири билан
танишамиз:

Aхмедова Тожихон -Тошкент шаҳрида 1906 йилда туғилган, уй

бекаси, ижтимоий келиб чиқиши майда савдогар, яшаш жойи Тошкент
шахри, Бородино кўчаси 57-уй. Ўзбекистон ССР Ички Ишлар Халқ
Комиссарлиги, Давлат хавфсизлиги катта майёри Загвоздин қарори
асосида, Aҳмедова Тожихон 1937 йил 2 ноябрда ҳибсга олинган. [1]

Оиласи: Турмуш ўртоғи: Aбдулхай Тожиев, 39 ёш, 1937 йилнинг 2

августда ҳибсга олинган. Ҳибсга олингунга қада Тошшахар совети раиси
лавозимида ишлаган.

Қизи: Латофат 12 ёш (асраб олинган), ўғли Учқун 14 ёш, иккаласи

ҳам Крупская номли етти йиллик мактабда ўқийди. Уларни Тожихоннинг
акаси Саидғани Аҳмедов ўз қарамоғига олган.

ЎзССР ИИХК Давлат хавфсизлиги бошқармаси ходими Бегляров

1937 йил 25 октябрда айбланувчи Тожихон Aҳмедованинг сўроқ қилади.

Савол: Қамоққа олинган Тожиев Aбдулҳай билан қандай

муносабатда бўлгансиз?

Жавоб: Тожиев Абдулҳай ҳибсга олингунча унинг рафиқаси

бўлганман. Абдулҳай Тожиевга 1922 йилда турмушга чиққанман.

Савол: Тожиев Aбдулҳайнинг аксилинқилобий фаолияти ҳақида

нималарни биласиз?

Жавоб: Эрим Aбдулхай Тожиевнинг аксилинқилобий фаолияти

ҳақида ҳеч нарса билмайман.


background image

254

Савол: Сиз ёлғон кўрсатма бераяпсиз. Терговга шу нарса аниқки, сиз

эрингиз Aбдулҳай Тожиевнинг аксилинқилобий фаолиятидан хабардор
бўлгансиз ва буни яшириб, унинг фаолиятига ёрдам бергансиз. Биз сизга
ҳақиқатни айтишни таклиф қиламиз?

Жавоб: Яна бир бор такрорлайманки, мен эримнинг аксилинқилобий

фаолияти ҳақида ҳеч нарса билмайман.[2]

1937 йил 21 ноябрида Тожихон Аҳмедованинг “иши” СССР НКВДси

алоҳида мажлиси да кўриб чиқилди ва у “ватан хоини” оиласининг аъзоси
сифатида 8 йилга ҳукм қилинди. Шундай қилиб, эри Абдулҳай Тожиев
1938 йил 4 октябр куни Тошкентннг Юнусобод туманидаги
қатлгоҳларнинг бирида отиб ташлаганида, Тожихон Аҳмедова Мордва
автоном республикасидаги қамоқ жазосини ўтаётган эди.

Тожихон Аҳмедованинг акаси Саидғани Аҳмедов 1939 йил 15

апрелда НКВД нинг Ўзбекистон бўлимига мурожаат этиб, синглисининг
тақдири ҳақида маълумот беришларини сўрайди. Тожихон Аҳмедованинг
ўғли Учқун ва қизи Латофат билан бирга 1942 йил 14 март куни ариза
ёзиб, отаси туфайли қамоққа олинган онасининг ишини қайта кўриб
чиқишларини сўрайдилар. Аризада улар онасининг ҳеч қандай сиёсий айби
йўқлиги, қамалганига 5 йил бўлгани, бу пайтда бошқа эри туфайли
қамоққа олинган аёллар оқланиб қайтиб келгани, лекин уларнинг оналари
ҳалиям қамоқда эканлигини баён этадилар. Лекин ИИХК нинг
раҳбарлари уларнинг бу аризаларини беэътибор қолдирдилар. Бу орада
Учқун Тожиев армия сафига олиниб, 79 – махсус ўқчи бригадага юборилди
ва у урушда ҳалок бўлади. [4]

1945 йил 2 октябрда Тожихон Аҳмедова меҳнат лагеридан озод

этилди. Лекин судланганлиги бекор бўлмаганлиги учун у ватанига қайта
олмади.

1950 йил 31 декабрда у қуйидаги аризани ёзади:

Қозоғистон ССР Сариоғоч тумани МГБсига Сариоғгоч тумани,

Бўстонлиқ кўчасидаги 13-уйда яшовчи Аҳмедова Тожихондан

АРИЗА

1937йили “халқ душмани” сифатида фош этилганидан кейин собиқ

эрим Тошшахарсовет раиси Тожиев Абдулҳай ўша йилнинг 3 августида
қамоққа олинган. Эрим қамоққа олинганидан сўнг, 1937 йил 2 октябрда,
мен ҳам жазоланган эримнинг хотини сифатида ҳибсга тушдим. МВД
органлари меҳнат-тузатиш лагерларида ўташ шарти билан мени 8 йилга
озодликдан маҳрум этилганимни эълон килишди. Лагерларда бўлавериб,
1945 йил 4 октябрда муддатни ўтадим. Ҳозир 45 ёшдаман. Мен, ҳеч
каерда ишламаган, уй хўжалиги билан машғул бўлган аёл, камокка олинган
собик эрим учун жазога мубтало бўлганман. Мен онамнинг 87 ёшга
кирганини, менинг ёрдамимга муҳтож эканини ҳисобга олишингизни
сўрайман, зеро, унга кимнингдир доимо қараб туриши лозим. Шунинг учун
ҳам судланганим ҳақидаги моддани олиб ташлашингизни ва 14 йил


background image

255

давомида жудо этилганим - оилам бағрига кайтишимга имкон
беришингизни илтимос киламан. Мен ўз вақтида Тожиевнинг хотини
бўлганим учун етарли даражада жазоландим. Илтимосимни рад
этмаслигингизни Сиздан ўтиниб сўрайман.

Ахмедова. [5]

Озод этилганидан кейин ҳам азоблари тугамаган Тожихон

Тошкентга қайтиб келиб ҳам рўшнолик кўрмади. Уй-жойидан айрилган,
соғлиғини йўқотган Тожихон моддий аҳволини яхшилаш ва соғлиғини
тиклаш мақсадида ёрдам сўраб, муттасади ташкилотларга мурожаат
қилади:

1957 йил 4 январь Вазирлар Кенгашлари таркибидаги Давлат

Хавфсизлик Комитетига Тошкент шахри, Октябрь райони, Эгарчи кўчаси,
18 уйда истиқомат қилувчи Тожихон Ахмедовадан

Ариза

Мен ўзбек оиласида туғилганман, ҳозир 51 ёшдаман. Бир неча йил

олдин мен Aбдулхай Тожиевга турмушга чиқиб, 1937 йилнинг 2 август
кунигача бирга яшадим, турмуш ўртоғим Aбдулхай Тожиев “халқ
душмани” сифатида ҳибсга олиниб, қарийб 20 йилдан бери у ҳақда ҳеч
нарса маълум эмас. Турмушимиздан Учқун исмли битта ўғил бор эди, у
ҳам Ватан урушида ном- нишонсиз ғойиб бўлди. 1937-йил 2-октабрда
Aбдулхай Тожиевнинг рафиқаси сифатида мен ҳам ҳеч қандай айбсиз 8
йилга ҳукм қилиндим ва олис лагерларга юборилдим. Кўп қийинчиликларни
бошдан кечириб, саломатлигини йўқотиб, 9 йиллик сургундан сўнг
Тошкентга қайтиб келдим. Эримни ҳам, урушда ғойиб бўлган ёлғиз
ўғлимни ҳам тополмадим. Биз ҳибсга олинганимиздан кейин уй-рўзғор
буюмлари ва кийим-кечаклар ички ишлар ходимлари томонидан 2 марта
тинтув ўтказилиб, олиб чиқиб кетилган. Ҳеч нарса қолмаган. Менинг
яшаш шароитим жуда ҳам оғир. Меҳнат қилиб, пул топишга соғлиғим
кўтармайди. Мана шу оғирликларга, 9 йил қамоқ жазосига чидамай,
ишимни кўриб чиқиш учун яна республиканинг олий органларига ариза
бердим. 1956 йилда Ўзбекистон ССР Олий суди ва прокуратураси
аризамни кўриб чиқиб, ҳеч қандай далил топмай, мени оқлади. Ҳозир
эримнинг акасини уйида яшайман. Шу боис, барча оғир шароитимни,
ўғлимдан айрилганимни инобатга олиб, саломатлигимни, моддий
аҳволимни яхшилашга ёрдам беришингизни сўрайман. Ички ишлар
ходимлари томонидан олиб қўйилган барча мулкимни қайтариб
беришингизни сўрайман.

Бу аризани кейинги тақдир номаълум. [3]

Юқорида маълумотлардан бир оиланинг аянчли тақдирини

кўришимиз мумкин. “Катта қирғин” нинг мудҳиш оқибатларидан бири бу
оддий уй бекаси бўлган аёлларнинг сиёсий айб билан узоқ муддатга
қамоққа олиниши ва унинг энг гуллаган ёшлик вақтлари хўрлик, хору


background image

256

зорликда ўтганлигидир. Ундан ташқари бу аёлларнинг қўпчилиги Она.
Юқоридаги қаҳрамонимиз ҳам Она. Бу қандай бедодликки, Она ўз
фарзандини кўп йиллар кўрмагани етмагандай, фарзанди урушда ҳалок
бўлганини ҳам билмайди. Бу аёлларни ҳам турмуш ўртоқлари сингари
ҳурмат билан ёдга олишимиз, ҳурмат бажо келтиришимиз зарур [7]

.

Адабиётлар:

1.Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси

давлат музейи архиви. П-20230. 6-варақ.

2.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси

давлат музейи архиви. П-20230. 15-варақ

3. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси

давлат музейи архиви. П-20230

4.

Қор қўйнида лолалар.Тошкент: “Академия” 2001 йил. 24-25 бет.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат
музейи архиви. П-20230. 11, 21, 23 варақ.

5.

Қор қўйнида лолалар.Тошкент: “Академия” 2001 йил.25-26 бет.

6. Исламова, Саодат Фуркатовна, and Ильяс Рахимзянович Шакиров.

"ГЕНОЦИД В НАЧАЛЕ XX ВЕКА И СОВРЕМЕННЫЕ СПОСОБЫ
ПРЕОДОЛЕНИЯ ЕГО ПОСЛЕДСТВИЙ."

Вестник развития науки и

образования

2 (2015): 72-76.

7. Ишанходжаева, З. Р. "Управление культурной политикой и

идеологией в Узбекистане в 1920-е-1930-е гг." Южный Урал: история,
историография, источники. 2018. 38-43.

ОБЗОР ИНТЕРНЕТ-РЕСУРСОВ О ПОДВИГАХ УЗБЕКИСТАНЦЕВ

ВО ВТОРОЙ МИРОВОЙ ВОЙНЕ

Абдурахманова М.М.

докторант 2-курса АН РУз Института истории

Изучение истории участия узбекистанцев на фронтах Второй

мировой войны, а также великого вклада Узбекистана в победу является на
сегодняшний день очень актуальным. Исследование военного периода,
помогает извлечь уроки из горького прошлого, увековечивание памяти
погибших на воинов способствует формированию чувства благодарности и
ответственности в деле сохранения мира и стабильности в каждой стране
[1].

Библиографические ссылки

Вазирлар Махкамаси хузуридаги Катагон курбонлари хотираси давлат музейи архиви. П-20230. 6-варак.

Вазирлар Махкамаси хузуридаги Катагон курбонлари хотираси давлат музейи архиви. П-20230. 15-варак

Вазирлар Махкамаси хузуридаги Катагон курбонлари хотираси давлат музейи архиви. П-20230

Кор куйнида лолалар.Тошкент: “Академия” 2001 йил. 24-25 бет. Вазирлар Махкамаси хузуридаги Катагон курбонлари хотираси давлат музейи архиви. П-20230. 11,21, 23 варак.

Кор куйнида лолалар.Тошкент: “Академия” 2001 йил.25-26 бет.

Исламова, Саодат Фуркатовна, and Ильяс Рахимзянович Шакиров. "ГЕНОЦИД В НАЧАЛЕ XX ВЕКА И СОВРЕМЕННЫЕ СПОСОБЫ ПРЕОДОЛЕНИЯ ЕГО ПОСЛЕДСТВИЙ." Вестник развития науки и образования 2 (2015): 72-76.

Ишанходжасва, 3. Р. "Управление культурной политикой и идеологией в Узбекистане в 1920-е-1930-е гг." Южный Урал: история, историография, источники. 2018. 38-43.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов