ХIX асрнинг иккинчи ярми – хх аср бошларида бухоро амирлигидагида таълим тизими

CC BY f
344-349
26
8
Поделиться
Очилдиев, Ф. (2022). ХIX асрнинг иккинчи ярми – хх аср бошларида бухоро амирлигидагида таълим тизими. Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 344–349. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13597
Ф Очилдиев, Национальный университет Узбекистана

к.и.н., доц. Заведующий отделом археологии

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бухоро амирлиги маркази ҳисобланган Бухоро шаҳри ислом дини устуни, ислом паноҳгоҳи сифатида мусулмон оламининг ўчоғи саналган. Бу ерга нафақат Бухоро амирлигининг турли вилоятлари ва туманларидан, қолаверса, хорижий юртлардан, жумладан Уфа, Оренбург, Қозон, Троицк, Оқмачит, Қрим ва Кавказдан ҳам ислом илмини эгаллаш учун бошқирд, татар, доғистонлик талабалар, ўз илмини ошириш учун уламо аҳли вакиллари ҳам келишар эди. Уламо аҳли ва талабалар оқими ҳамда ислом дини ва маданияти маркази сабабли амирлик пойтахти Бухоройи шариф номи билан довруғ қозонган. Бошқа жиҳатдан Бухоро тасаввуфнинг йирик тариқати – нақшбандийликнинг ҳам ўчоғи сифатида машҳур эди


background image

344

Rumbley. Published in 2009 by the United Nations Educational, Scientific and
Cultural Organization.

2.

https://ru.wikibrief.org/wiki/Indira_Gandhi_National_Open_University

3.

https://www.unisa.ac.za/sites/corporate/default/About/Facts-&-figures

4.

Татаринов К.А. Мобильное обучение поколения «Z» // балт.

гуманит. журн. 2019. № 2(27).

5.

“Тарихий манбашунослик, тарихнавислик, тарих тадқиқотлари

методлари ва методологиясининг долзарб масалалари” // Республика XII
илмий-амалий конференция материаллари. 12–илмий тўплам [Тошкент
давлат шарқшунослик университети. Масъул муҳаррир т.ф.д., проф.
М.М.Исҳоқов] - Тошкент: 2020.

170-174 бетлар.

ХIХ АСРНИНГ ИККИНЧИ ЯРМИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА БУХОРО

АМИРЛИГИДАГИДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Очилдиев Ф.Б.

т.ф.н., доц.,

Археология кафедраси мудири,

Ўзбекистон Миллий университети

Бухоро амирлиги маркази ҳисобланган Бухоро шаҳри ислом дини

устуни, ислом паноҳгоҳи сифатида мусулмон оламининг ўчоғи саналган.
Бу ерга нафақат Бухоро амирлигининг турли вилоятлари ва туманларидан,
қолаверса, хорижий юртлардан, жумладан Уфа, Оренбург, Қозон, Троицк,
Оқмачит, Қрим ва Кавказдан ҳам ислом илмини эгаллаш учун бошқирд,
татар, доғистонлик талабалар, ўз илмини ошириш учун уламо аҳли
вакиллари ҳам келишар эди. Уламо аҳли ва талабалар оқими ҳамда ислом
дини ва маданияти маркази сабабли амирлик пойтахти Бухоройи шариф
номи билан довруғ қозонган. Бошқа жиҳатдан Бухоро тасаввуфнинг йирик
тариқати – нақшбандийликнинг ҳам ўчоғи сифатида машҳур эди.

Муҳаммад Али Балжувоний Бухоро амирлигининг XX аср бошларига

оид таълим тизими тўғрисида қуйидаги маълумотларни ёзиб қолдирган:

Бухоро Туркистон ва Мовароуннаҳрдаги давлатлар орасида илм-фан,

маданият, шариат фанларининг тараққий этганлиги билан афзал. Тафсир,
ҳадис, фиқҳ, калом, усул, сарф-у наҳв илмларидан иборат бўлган шариат
илмлари шу муаззам диёрда ривожланган, ҳикмат илмини ҳам
мадрасаларда зарурат юзасидан ўқитадилар” [1].

Бухоро амирлигида таълим икки босқичда олиб борилган. Биринчи

босқич қуйи, яъни бошланғич мактабда, иккинчиси – юқори босқич
мадрасаларда давом эттирилган. Бошланғич мактабларда ўқувчилар араб
имлосида савод чиқариб, диний билимлар билан бирга табиат, жамият,
атроф-муҳит ва одоб-аҳлоқдан ҳам таълим олишган. С.Айнийнинг


background image

345

ёзишича, бошланғич мактабни битирганлар саводсиз қолиши ҳам мумкин
эди [2].

Бошланғич мактаблар асосан гузар ва масжидлар, баъзилари эса

мадрасалар қошида бўлган. Шаҳар ва қишлоқларнинг қарийб барчасида
бундай мактаблар фаолият юритган. Мактабларда ўғил ва қиз болаларга
алоҳида, ажратилган ҳолда таълим берилган. Ўғил болалар масжид,
мадраса ва қорихоналарда, қиз болалар эса отин ойилар уйида ёки ўз
хонадонларида ўқитилган. Мактаблар асосан мусулмонларнинг хайр-
эҳсонлари ёки маҳаллаларда яшовчи аҳолининг умумий маблағлари
ҳисобидан қурилар эди [3]. Архив манбаларида Мир Мансурнинг қизи
Нозимаой Бухорода ўзининг уйида қиз болалар учун мактаб очгани
хусусида маълумот келтирилган.

Маълумотларга кўра, 1910 йилга келиб, Бухорода 350 га яқин

бошланғич мактаблар фаолият юритган. Шаҳарлардаги бошланғич
мактабларда 10 нафардан 50-60 нафаргача ўқувчилар таълим олган бўлса,
қишлоқ мактабларида ўқувчилар сони 10 нафардан ошмаган [4].
Мактабларга ўғил болалар 5 ёшдан 12 ёшгача, қиз болалар эса 7 ёшдан 13
ёшгача, баъзи холларда 10-11 ёшда ҳам қабул қилинган ҳамда ўзига тўқ
оилаларнинг қизлари кўпроқ таълим олиш имконига эга бўлган [5].

Бошланғич мактабларда ўқиш 4 йилдан 10 йилгача чўзилган. Н.

Хаников Бухоро амирлигида бошланғич мактабларда ўқиш муддати 7 йил
бўлганини ёзади [6]. Бошланғич мактабларда болаларнинг ўқиши уларнинг
қобилияти ва иқтидорига ҳам боғлиқ бўлган. Юқори қобилият ва
иқтидорга эга болалар мактабни 4 йилда, қобилияти заиф ва ўзлаштириши
суст бўлган болалар эса ўқишни 10 йилгача давом эттирган. ХIХ асрнинг
иккинчи ярми – ХХ аср бошларида Бухоро амирлигидаги мактабларда
қанча ўқувчи таҳсил олганлиги тўғрисида аниқ маълумотлар бўлмаса-да,
баъзи далилларга таяниб бу хақда маълум бир тассавурга эга бўлишимиз
мумкин. Масалан Бухоро шаҳрида 20-25 минг нафар, бутун амирлик
бўйича 50 минг нафарга яқин ўқувчи таҳсил олишга жалб қилинганлигини
кўриш мумкин [7].

Бухоро амирлигида талабалар олий таълимни мадрасаларда олишган.

Мадраса олий ўқув даргоҳи ҳисобланиб, араб тилида дарс ўтиладиган жой
деган маънони англатган. Ҳужра мадрасанинг ичидаги хоналарни
билдирувчи ном бўлиб, араб тилида “хона” тушунилган. Қорихона эса
ўқув даргоҳларининг бир тури ҳисобланиб, унда асосан Қуръон ҳофизлари
тайёрланган [8].

Мадрасаларда таълим жараёни боқичма-босқич давом этиб, диний

таълим билан биргаликда тиббиёт, география ва тарих фанларидан ҳам
дарслар ўтилган. Мадрасалар асосан Бухоро, Қарши, Ғиждувон, Кармана,
Хисор, Душанбе, Шаҳрисабз, Китоб, Бойсун, Шеробод, Денов каби
шаҳарларда фаолият юритган. ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ҳам
Бухоро мадрасаларида Туркия, Кошғар, Туркистон ўлкаси ҳамда Россия


background image

346

империясининг турли ўлкаларидан келган талабалар ҳам таҳсил олишарди
[9].

Бухоро амирлигидаги мадрасалар кичик, ўрта ва йирик турларга

бўлинган. Л.Ремпель юқорида уч категорияга бўлинган мадрасаларни аъло,
авсат, одина деб номланганлигини қайд этиб ўтган ҳамда уларда 10
минглаб муллаваччалар, мударрислар ва имомлар хизмат қилганлигини
ёзган [10]. Муҳаммад Али Балжувоний Бухорода таҳсил олувчи талабалар
сонини 3-4 минг кишини ташкил этишини, мударрисларнинг сони эса
тахминан 800 нафар эканлигини қайд этади [11]. Мадрасаларга, одатда,
бошланғич мактабни тугатган саводли илм толиблари қабул қилинарди.
Мадрасада ўқиш учун келган талабаларнинг ўқиши, ёзиши ва
саводхонлиги мадраса мударриси томонидан ўрганилиб, талабга жавоб
берадиганларни қабул қилишган. Мадрасаларга талаба 16-20 ёшидан қабул
қилинган ва улар илм даргоҳида 36-40 ёшгача таълим олишган.

Тадқиқотчи А.Жуманазар амирликда фаолият юритувчи мадраса ва

уларда дарс берувчи мударрисларни шартли равишда қуйидаги тоифаларга
ажратган: Бешинчи даражали олий тоифа. Бу тоифага қуйидаги 2 та
мадраса кирган: 1. Кўкалдош мадрасаси – Бухоро ва Ўрта Осиёда юқори
мавқега эга бўлиб, унда “охунд” дарс бериб, талабаларнинг илм даражаси
ҳам бошқаларга нисбатан юқори бўлган. 2. Гавкушон мадрасаси.

Бу

мадрасада охунднинг ўринбосари - “аълам” дарс берган. Бу даргоҳда дарс
берувчи мударрисларнинг нуфузи муфтийлардан юқори турган.

Таълим

тизимида охунддан кейин тypувчи унинг ўринбосарлари сифатида
қаралган[25].

Тўртинчи даражали олий тоифадаги мадрасаларнинг сони 9 та бўлиб

[12], унда муфтилар дарс берган. Учинчи даражали олий тоифа

мадрасалари сони 40 тадан ортиқ бўлиб, уларда банорас тўнли
мударрислар дарс бериб, Бухорода уларнинг сони 287 нафар бўлиб,
шундан кирқ бир нафари олий мартабали саналган. Булардан бошқа
мударрисларга банорас тўн кийиш тақиқланган эди. Муфтийлардан бири
вафот этса, ушбу қирқ бир нафардан бирови муфтийликка тайинланган
[13].

Иккинчи даражали олий тоифадаги мадрасалар сони 7 та бўлиб, дарс

берувчи мударрислар банорас тўнлилар қаторига кирмаган. Уларнинг
илмий даражаси банорас тўнли ўқитувчилардан бир поғона паст турган.
Биринчи даражали қуйи тоифа ўқув даргоҳлари мадрасаларинг энг қуйи
табақаси ҳисобланиб, уларда маош камлиги сабабли мадрасани энди
тугатган салоҳатхон, ҳидояхон каби мутахассислар мударрислик қилган
[14].

Л.Ф.Костенко Бухоро шаҳрининг ўзида 140 та мадраса бўлиб, бу

мадрасаларга Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Россия каби давлатлардан
талабалар келиб, таҳсил олишини ёзади[15]. Н.Хаников Бухоро
амирлигида тахминан 180-200 атрофида мадрасалар борлигини ёзиб,


background image

347

Бухоро шаҳрида амирнинг рўйхатида турувчи 103 та мадрасанинг номини
келтириб ўтади. Шунингдек, мадрасалардаги ҳужралар сони, мударрис ва
талабалар учун тўланадиган йиллик маошлар тўғрисида ҳам маълумот
бериб ўтилган [16].

Мадрасалар

Ҳужр

алар сони

Мударрисн

инг маоши

Талабаларнинг

стипендияси

Кўкалдош

150 та

360 тилла

3 тилла

Мир Араб

110 та

5 тилла

Муҳаммад

Шариф

92 та

360 тилла

3,5 тилла

Хиёбон

93 та

180 тилла

4,5 тилла

Говкушон

31та

700 тилла

8-9 тилла

Жўйбори

Калон

29 та

500 тилла

20 тилла

Дорулшифо

40 та

700 тилла

Ҳалимжон

70 та

80 тилла

8 тилла

А.И. Ишонов

XIX асрнинг биринчи ярмида Бухоро шахрининг ўзида

360 та масжид, 140 та мадраса бўлиб, уларда диний таьлимдан дарс
берилишини қайд қилган [17]. Абдусаттор Жуманазар XIX асрнинг
биринчи чорагида Бухоро шаҳридан ташқари амирликнинг бошқа шаҳар ва
қишлоқларида 80 га яқин, амирлик бўйича эса 250 дан ортиқ мадрасалар
бўлганини таъкидлайди 18]. Бухоро амирлигида фаолият юритган
мадрасалар тўғрисида фикр билдирганда мадрасалар сони борасида
манбаларда турли хил маълумотлар келтирилган. Масалан, Фитрат ва
Садриддин Айний 200 та, Садри Зиё 204 та[19] Муҳаммад Али
Балжувоний эса 400 та деб кўрсатади [20]. 1914 йили Туркистон генерал
губернаторининг ҳисоботларида эса Бухоро амирлигида 350 та мадраса
фаолият юритганлиги қайд қилинган [21].

ХХ аср бошларига келиб Бухоро амирлигида ҳам янги усулдаги

мактаблар очила бошланди. Янги усул мактаблари мусулмон
мактабларининг дастурлари ва таълим тизимини ислоҳ қилиб, ўқувчиларга
ўз она тилида хат- савод чиқаришга мўлжалланган эди. Янги усулдаги
мактабларда ўқитиш тартиби анча осон ва содда бўлиб, тезда хат-савод
чиқариш имкони бўлган. Шунинг учун ҳам амирликдаги маҳаллий
зиёлилар кўпроқ янги усулдаги мактаб қуриш ва ўқитишни тарғиб
қилишга ҳаракат қилди.Бухорода илк маҳаллий янги усул мактаблари 1903
йилдан бошлаб очила бошланган ва шу йилнинг ўзида Бухорода янги
усулдаги мактаблар сони 6 тага етганди. 1911 йилнинг баҳорида Бухорода
Мукомиллидин Бурҳонов томонидан очилган янги усулдаги мактабда
ўқувчилар сони 40 нафарга етган эди. 1912 йилнинг 9 октябрида Чоржўйда
Отахўжа, 1912 йилнинг охирида Латифхўжа томонидан Говкушон
маҳалласида ҳам янги усулдаги мактабга асос солинди. Шунингдек, 1912


background image

348

йилда Бозори Нав гузарида яшовчи Мулло Ҳамидхўжа уйида янги мактаб
очиб, 32 нафар ўқувчига рус тилидан таълим бера бошлайди [22].

Янги усулдаги мактабларнинг қулайлиги ва унда тезда хат савод

чиқариш имконининг кенглиги маҳаллий аҳоли, ҳатто юқори лавозимдаги
баъзи мулозимлар, диний уламолар, шариат пешволари томонидан тан
олиниб, қўллаб-қуватланади. 1912 йилда Бухоро амирлигида янги усулдаги
мактабларнинг сони 57 тага етганди. Шуни алоҳида такидлаш жоизки,
янги усулдаги мактабларда янги дунёвий билимлар ўқитилиб, эскириб
қолган ўқитиш услубидан воз кечилган бўлса-да ўқувчиларнинг маънавий
дунёқарашини шакллантиришда ислом дини асос сифатида қабул
қилинган[26].

Мирзо Салимбек ўзининг хотираларида янги усулдаги мактабнинг

афзалликлари тўғрисида тўхталиб, уларда болалар жуда қисқа даврда
савод чиқарганлиги сабабли унинг нуфузи ошиб борганлигини,
шунингдек, эски мактаблардан аҳоли зодагон қатламининг бир қисми [23]
юз ўгириб, болаларини янги усул мактабларига бера бошлаганлигини, янги
усулдаги мактаблардаги дарсликларнинг ҳаммасида диний қоидаларга
амал қилинишини ёзиб қолдирган.

ХХ аср бошларида Бухоро амирлигининг барча бекликларида эски ва

янги мактаблар фаолият юрита бошлади. Қуйидаги жадвалда эски ва янги
мактаблар ва уларнинг қайси бекликларда мавжудлиги ҳамда сони
кўрсатилган [24].

Бекликлар

Эски мактаблар

Янги мактаблар

Денов

48 та

4 та

Сарижўй

85 та

4 та

Бойсун

9 та

6 та

Жарқўрғон

амлокдорлигида

16 та

3 та

Шеробод

23 та

6 та

Ғиждувон

43 та

16 та

Нурота

17 та

7 та

Хатирчи

11та

Китоб

6 та

Шаҳрисабз

4 та

Хулоса қилиб айтганда, XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Бухоро

амирлигида таълим тизими ўтган асрлар анъанаси асосида давом этади.
Бошланғич мактаблар асосан гузар ва масжидлар қошида, баъзилари эса
мадрасалар таркибида бўлиб, ҳукумат томонидан мактаблар қуришга
эътибор берилмаган. Бошланғич мактабларда ўқитиш, таълим-тарбия
бериш усули замон талабларидан анча орқада қолган эди.



background image

349

Адабиётлар:

1. Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи нофеи ... – Б. 33-34.
2. Айни С. Бухара (Воспоминания). В 2-х кн. / Пер. с тадж.

С.Бородина. Кн.1 – Душанбе: Ирфон, 1980. – С. 138.

3. Ханыков Н.Описание Бухарского ханства – СПб., 1843. – С. 210.
4. Бобожонова Ф.Х. Бухоро амирлигида талим тизими (XIХ аср охири

– ХХ асрнинг бошларида): тарих фан. номз. илмий даражасини олиш учун
ёзилган дисс... – Тошкент, 2011. – Б. 27.

5. Ўз МА, И.1010 - жамғарма, 1 - рўйхат, 66 - иш, 17 - варақ.
6. Ханыков Н. Описание Бухарского ханства ... – С. 212.
7. Орифжонов Э.Қ. ХХ аср бошларида Бухоро маданияти: ҳақиқат ва

афсоналар. – Тошкент: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 1998.
– Б.59.

8. Абдусаттор Жуманазар. Бухоро таълим тизими ... – Б.55.9.
9. Костенко.Л.Ф. Путешеств в Бухару Русских Мисси в 1870 году. –

СПб., 1871. – С. 84-85.

10. Ремпель Л.И. Далёкое и близкое страницы жизни, жизни, быта,

строительного дела ... – С. 49.

11. Муҳаммад Али Балжувоний. Тарихи нофеи ... – Б. 33.
12. Ўз МА, И 126 - жамғарма, 1 - рўйхат, 1995 - иш, 8 - варақ.
13. Ўз МА, И 47 - жамғарма, 1 - рўйхат, 333а - иш, 96 - варақ.
14. Абдусаттор Жуманазар. Бухоро таълим тизими ... – Б. 61.
15. Костенко.Л.Ф. Путешетвие с Бухару Русских Мисси в 1870 году. –

СПб., 1871. – С. 84-85.

16. Хаников. Н. Описание Бухарскаго ханства ... – С. 86-87.
17. Ишонов А.И. Бухарская Народная Советская Республика...– С. 39.
18. Жуманазар. Бухоро таълим тизими ... – Б. 54 – 77.
19. Бобожонова Ф.Х. Бухоро амирлигида таълим тизими .... – Б. 61.
20. Мухаммад Али Балжувоний. Тарихи Нофеи ... – Б. 34.
21. Ўз МА, И 461 - жамғарма, 1 - рўйхат, 1720 - иш, 76 - варақ.
22. Бобожонова Ф.Х. Бухоро амирлигида талим тизими...– Б. 131 –

132.

23. Булар асосан муллалар, ҳарбий сипоҳилар, савдогарлар ва

дўкондорлар бўлган.

24. Материалы по районированию Узбекистана. – С. 41 – 172.
25. Холикулов, Ахмаджон. "Некоторые комментарии к двусторонним

отношениям Бухарского ханства и Российского царства."

Общество и

инновации

2.10/S (2021): 561-571.

26. Kholikulov, A. B. "BUKHARA EMIRATES FARMING IN THE XIX-

XX CENTURIES (IN THE CASE OF KASHKADARYA OASIS
STABLES)."

Theoretical & Applied Science

4 (2019): 546-549.

Библиографические ссылки

Мухаммад Али Балжувонии. Тарихи нофси ... - Б. 33-34.

Айни С. Бухара (Воспоминания). В 2-х кн. / Пер. с тадж. С.Бородина. Кн.1 - Душанбе: Ирфон, 1980. - С. 138.

Ханыков Н.Описание Бухарского ханства - СПб., 1843. - С. 210.

Бобожонова Ф.Х. Бухоро амирлигида талим тизими (XIX аср охири - XX аернинг бошларида): тарих фан. номз. илмий даражасини олиш учун ёзилган дисс... - Тошкент, 2011. - Б. 27.

Уз МА, И. 1010 - жамгарма, 1 - руйхат, 66 - иш, 17 - варак.

Ханыков Н. Описание Бухарского ханства ... - С. 212.

Орифжонов Э.К. XX аср бошларида Бухоро маданияти: хакикат ва афсоналар. - Тошкент: Узбекистан Рсспубликаси ПИВ Акадсмияси, 1998. -Б.59.

Абдусаттор Жуманазар. Бухоро таълим тизими ... - Б.55.9.

Костенко.Л.Ф. Путешеств в Бухару Русских Мисси в 1870 году. -СПб., 1871.-С. 84-85.

Ремпель Л.И. Далёкое и близкое страницы жизни, жизни, быта, строительного дела ... - С. 49.

Мухаммад Али Балжувоний. Тарихи нофси ... - Б. 33.

Уз МА, И 126 - жамгарма, 1 - руйхат, 1995 - иш, 8 - варак.

Уз МА, И 47 - жамгарма, 1 - руйхат, 333а - иш, 96 - варак.

Абдусаттор Жуманазар. Бухоро таълим тизими ... - Б. 61.

Костенко.Л.Ф. Путешетвие с Бухару Русских Мисси в 1870 году. -СПб., 1871.-С. 84-85.

Хаников. Н. Описание Бухарскаго ханства ... - С. 86-87.

Ишонов А.И. Бухарская Народная Советская Республика...- С. 39.

Жуманазар. Бухоро таълим тизими ... - Б. 54 - 77.

Бобожонова Ф.Х. Бухоро амирлигида таълим тизими .... - Б. 61.

Мухаммад Али Балжувоний. Тарихи Нофси ... - Б. 34.

Уз МА, И 461 - жамгарма, 1 - руйхат, 1720 - иш, 76 - варак.

Бобожонова Ф.Х. Бухоро амирлигида талим тизими...- Б. 131 -132.

Булар асосан муллалар, харбий сипохилар, савдогарлар ва дукондорлар булган.

Материалы по районированию Узбекистана. - С. 41 - 172.

Холикулов, Ахмаджон. "Некоторые комментарии к двусторонним отношениям Бухарского ханства и Российского царства." Общество и инновации 2.10/S (2021): 561-571.

Kholikulov, А. В. "BUKHARA EMIRATES FARMING IN THE XIX-XX CENTURIES (IN THE CASE OF KASHKADARYA OASIS STABLES)." Theoretical & Applied Science 4 (2019): 546-549.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов