412
Literature:
1.
Jad Mouawad.,"China's Growth Shifts the Geopolitics of Oil,"The New
York
Times,
March
19,2010,
https://www.gainesville.com/story/news/2010/03/20/chinas-growth-shifts-the-
geopolitics-of-oil/31748569007/ (Accessed:20 March, 2022)
2.
Naser Al-Tamimi,“China in Iraq: Winning Without A War”
,
March
16,2013,http://english.alarabiya.net/en/views/2013/03/16/China-in-Iraq-
Winning-Without-a-War.html, (Accessed: 20 March, 2022)
3.
Meng Fanren, The Silk Road and Silk Road Archaeology,
http://www.cctv.com/lm/131/61/82900.html, (Accessed;20 March, 2022)
4.
Bahrom, K., Ravshan, T., & Dilshodbek, U. (2019). Theoretical-
Methodological Basis Of Studying Of The History Of Uighurs In Uzbekistan
According To Diasporas. International Journal of Scientific and Technology
Research, 8(12), 3338-3343.
ГЛОБАЛЛАШУВ ЖАРАЁНИДА ИНСОН КАПИТАЛИ ВА
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МИГРАЦИЯ
Азаматова Г.Б.
Жиззах политехника институти ўқитувчиси
Глобаллашув айни вақтда инсониятнинг бутун дунё бўйлаб
ҳаракатланиши билан биргаликда мамлакатлардаги миграция жараёнининг
ошишига ёрдам бермоқда. Дарҳақиқат, ҳозирги тараққиёт даврида бирор
давлат миграцион жараёнлардан четда қолгани йўқ, сабаби аҳоли
миграцияси мамлакатларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланишининг
муҳим омилига айланиб бормоқда. Сўнгги йилларда бутун дунёда олий
маълумотли ва юқори малакали кадрларни қамраб олаётган - интеллектуал
миграция жараёни ҳам жадаллашиб бормоқда. Энг билимли ва истиқболли
кадрларнинг миграцияси мамлакатда инсон капиталининг камайишига
олиб келади, бу ҳолат, албатта, мамлакатнинг тараққий этиш
имкониятларига ўз таъсирини ўтказади.Чунки миграция, одатда, меҳнат
фаолиятини инсон капиталининг баҳоси юқори бўлган соҳаларга
кўчиришга кўмаклашади [1,273]. Ҳозирги кунга қадар фанда интеллектуал
миграция тушунчасини изоҳ этадиган ягона ёндошувлар мавжуд эмас.
Аммо, бу тушунча тор маънода илм аҳлини, олимлар ва турли соҳа фан
тадқиқотчиларининг миграциясини ифода этиб, бу инновацион ғояларнинг
тараққий этишига ва глобаллашув жараёнларининг тезлашишига
боғлиқдир.
Ўзбкистон Республикаси Биринчи Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганидек: “Бугун ҳеч кимга сир эмаски, биз яшаётган XXI аср
интеллектуал бойлик ҳукмронлик қиладиган аср. Кимки бу ҳақиқатни ўз
вақтида англаб олмаса, интеллектуал билим, интеллектуал бойликка
интилиш ҳар қайси миллат ва давлат учун кундалик ҳаёт мазмунига
413
айланмаса – бундай давлат жаҳон тараққиёти йўлидан четда қолиб кетиши
муқаррар” [2, 95].
Инсон капитали – бу ҳар бир инсоннинг заҳирадаги билим ва
малакаси бўлиб, таълим, профессионал тажриба тўплаш, соғликни
муҳофаза қилиш, шунингдек, ахборотларни олиш инсон капиталининг
манбаидир. Бугунги фан ва техника тараққий этган замонавий дунёда энг
қимматга айланган ресурс - инсон капитали - аҳолининг турмуш даражаси
ва сифатини яхшилаш, интеллектуал фаолиятга сармоялар киритиш, ўзга
мамлакатлардан кириб келган юқори малакали кадрлар ва маблағлар
орқали шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат
Мирзиёев 2019 йил 28 май куни илм-фан ва олий таълим соҳасини
ривожлантириш бўйича белгиланган вазифалар ижросига бағишланган
йиғилишда
“асосий мақсад мамлакатимизда инсон капиталини
ривожлантириш” - эканлигини алоҳида таъкидлади [3]. Рақобат, сармоя,
инновациялар - инсон капитали ривожланишининг асосий омили бўлиб, бу
борада Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов
таъкидлаганидек: “...XXI аср глобаллашув ва чегараларнинг барҳам топиш
даври, ахборот-коммуникация технологиялари ва интернет асри, жаҳон
майдонида ва дунё бозорида тобора кучайиб, рақобат асрига айланиб
бораётган шароитда инсон капиталига йўналтирилаётган инвестиция ва
қўйилмаларнинг ўсишини, ҳозирги замонда демократик тараққиёт,
модернизация ва янгиланиш борасида белгиланган мақсадларга эришишда
энг муҳим қадрият ва ҳал қилувчи куч бўлган билимли ва интелектуал
ривожланган авлодни тарбиялаш вазифасини доимо ўзининг асосий
устувор йўналишлари қаторига қўядиган давлатгина ўзини намоён эта
олиши мумкин [4]. Таълим соҳаси - инсон капиталининг асосий
кўрсаткичларидан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикасида кейинги
йилларда таълим сифати ва уни баҳолашни халқаро стандартларга
мослаштириш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга
эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини
сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, инновацион илм-фан
ютуқларини амалиётга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш
орқали таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини ошириш борасида
кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Инсон капиталининг
ривожланиши одамлар, иқтисодиётлар, жамиятлар ва бутун дунёда
барқарорлик учун аҳамиятга эга [12]. Бу келгуси авлодлар учун ҳам
муҳимдир [5].
Ўзбекистон Республикасининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган
янги тараққиёт стратегиясида еттита устувор йўналиш бўйича “Инсон
қадри учун – 100 та мақсад” белгиланган. Улар орасида инсон капиталини
ривожлантиришга оид вазифалар ҳам бор. Инсон ақл-идрок соҳиби
бўлгани боис, реал дунёдаги воқеаларни тушунади, илму тафаккури,
меҳнати, салоҳияти билан дунёни бошқаради. Инсон капиталининг
414
юксалишига уни ўраб турган ижтимоий муҳитда рўй бераётган жамики
воқеалар таъсир кўрсатади [6].
Бутун инсоният тарихи давомида ривожланишнинг муҳим омили
бўлган миграция жараёнлари - мамлкатимиз аҳолисининг ташқи дунёга
интилишига, ўқиш ва изланишига, тараққий этган давлатларга йўл
олишига туртки бўлмоқда [15]. ”Мамлакатимизда катта илмий салоҳиятга
эга бўлган айрим олимлар, истеъдодли ёшлар ўртасида хорижий
давлатларга кетиб қолиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Қанча-қанча йигитлари,
ўзбек қизлари бугун чет эллардаги йирик компания ва банкларда, нуфузли
университетлар, халқаро ташкилотларда катта-катта лавозимларда хизмат
қилмоқда” [7,140]. Жамиятнинг билимли, илғор вакиллари “ақллилар”
нинг мамлакатни тарк этишига бир неча омиллар сабаб бўлганлиги боис
ҳозир бутун дунёда “ақллилар кўчиши ” нинг географияси кенгайиб
бормоқда. XXI асрда ёшлар миграцияси интеллектуал миграциянинг
ажралмас қисми бўлиб, Ўзбекистонлик ёшларнинг ҳам йилдан йилга яқин
ва узоқ хориж мамлакатларига ўқиш ёки ишлаш учун чиқиб кетиши
сезиларли ошиб бормоқда [14]. Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон
ассоциацияси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг биринчи ярмида
Россияга 181 500 нафар хорижлик ўқиш учун борган бўлса, шундан 24
минг нафари – ўзбекистонликлардир [8]. Ёшларнинг хорижга чиқиши,
аввало, иқтисодий - ижтимоий қийинчиликлар билан биргаликда
глобаллашув билан ҳам боғлиқдир. Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда чет
эллардаги юртдошларимизга консуллик хизматлари ва бошқа хизматлар
кўрсатиш, уларнинг юртимизга бемалол келиб-кетиши, мамлакатимизни
тараққий эттиришда иштирок этишлари учун зарур шароитлар
яратилмоқда [9,141]. Миграция нуқтаи назаридан минтақанинг барча
мамлакатларида умумий хусусиятларни кузатиш мумкин. Масалан,
Қозоғистон иш берувчи давлат бўлса, Қирғизистон, Тожикистон,
Туркманистон ва Ўзбекистон асосан ишчи кучи етказиб берадиган
давлатлар ҳисобланади. 2018 йилда Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат
мигрантлари умумий сонининг 52 фоизи 16-30 ёшдаги фуқаролар бўлган
[10]. Ўзбекистондан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий
қисми Қозоғистон (жами хориждан кўчиб келганларга нисбатан 56,6%),
Россия (30,5%), Тожикистон (3,7%), Қирғизистон (2,3%), Украина (1,6%)
ва бошқа мамлакатлар (5,3%) ҳиссасига тўғри келган [11].
Мамлакатимиз учун хорижда меҳнат фаолиятини олиб бораётган
юқори малакали, юксак билимли кадрларни юртимизга қайтариш ва уларга
муносиб шароитни яратиш масалалари айни вақтда муҳим вазифадир.
Чунки салоҳияти баланд малакали “ақлли” мигрантлар юксак илмий
кашфиётларни яратади. Бугунги глобаллашув шароитида ҳар қандай
инновация инсон капиталига қаратилган мамлакатнинг энг муҳим
стратегик ресурсларидан биридир [13].
415
Адабиётлар:
1. Абдураҳмонов Қ.Х. Инсон тараққиёти. Дарслик. - Т.: “Fan va
texnologiya”, 2013, - Б. 273.
2. Каримов И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш,
мамлакатимизни модернизация қилиш ва тараққий топган давлатлар
даражасига кўтарилиш сари. 18 боб. Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганининг 17 йиллигига бағишланган тантанали
маросимдаги маъруза, 2009 йил 5 декабрь. - Тошкент “Ўзбекистон”, 2010.
– Б. 95.
3. https://president.uz/uz/lists/view/2604
4. Каримов И.А. 2012 йил 18 февралда “Юксак билимли ва
интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор
тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти”
мавзусидаги халқаро конференциянинг очилиш маросимидаги нутқи. //
Халқ сўзи, 2012 йил 18 февраль.
5. https://xs.uz/uzkr/post/inson-kapitalini-rivozhlantirishdagi-uzilishlar
6.
https://yuz.uz/news/inson-kapitali-rivoji-shaxsning-ongi-bilimiaxloq-
odobi-dunyoqarashiga-bogliq
7. Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга
берилган энг олий баҳодир.-2-жилд. - Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ,
2018. – Б. 140.
8.
https://uzbek.life/news/yoshlar-orasida-xorijga-intilish-kuchaymoqda-
9. Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга
берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. - Тошкент: “Ўзбекистон” НМИУ,
2018. – Б. 141.
10. https://yuz.uz/news/ozbekistonda-yoshlar-mehnat-migratsiyasi-buguni-
11. O’zbekiston Respublikasining demografik holati. 2021-yil, yanvar-
dekabr.
12. Abdullaev, Utkir I., Anatoliy S. Sagdullaev, and Jasur E. Togaev.
"Migrations and Ethnocultural Processes in Central Asia (Eneolithic and Bronze
Age)." (2021).
13. Muminov, Alisher. "Makhalla as the Center and the Conductor of
Socio-political Development in Uzbekistan."
ISJ Theoretical & Applied
Science
4.48 (2017): 103-107.
14. Abdullaev, Utkir I., Anatoliy S. Sagdullaev, and Jasur E. Togaev.
"Migrations and Ethnocultural Processes in Central Asia (Eneolithic and Bronze
Age)." (2021).
15. Sagdullaev, Anatoliy, and Togaev Jasur. "Bronze age migrations in
Central Asia."
International Journal of Advanced Research in Management and
Social Sciences
7.12 (2018): 86-92.