Тарих фанини ўқитиш ҳақида айрим мулоҳазалар (2-бўлимдан)

CC BY f
425-427
40
10
Поделиться
Алиева, Н. (2022). Тарих фанини ўқитиш ҳақида айрим мулоҳазалар (2-бўлимдан). Значение цифровых технологий в изучении истории Узбекистана, 1(01), 425–427. https://doi.org/10.47689/.v1i01.13680
Н Алиева, 22 - общеобразовательная школа

старший учитель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Дунёда х,еч бир халк ёки миллат йукки, узининг миллий ва бстакрор тарихи булмаса, шундай экан хар бир миллат ва халк уз тарихини яратишга ва уни авайлаб асрашга ва кслажак авлодга кандай булса шундайлигича колдиришга харакат килади. Бунда айникса мактаб таълимининг урни катта хисобланади. Таълим жараёнида эса тарих фанини укитиш, унда миллий асосга таяниш, халкимизнинг маърифатпарварлик, багрикснглик, мсхмондустлик каби анъаналари, андишалилик, иймон-инсоф, мсхр-окибат, ор-номус каби фазилатларини чукур урганиш ва уларни ёшлар калбига сингдириш асосий вазифа сифатида бслгилаб бсрилган.


background image

425

ТАРИХ ФАНИНИ ЎҚИТИШ ҲАҚИДА АЙРИМ

МУЛОҲАЗАЛАР (2-БЎЛИМДАН)

Алиева Н.Ф.

Тошкент вилояти Тошкент тумани

22 - умумтаълим мактаби, олий тоифали ўқитувчи

Дунёда ҳеч бир халқ ёки миллат йўқки, ўзининг миллий ва бетакрор

тарихи бўлмаса, шундай экан ҳар бир миллат ва халқ ўз тарихини
яратишга ва уни авайлаб асрашга ва келажак авлодга қандай бўлса
шундайлигича қолдиришга ҳаракат қилади. Бунда айниқса мактаб
таълимининг ўрни катта ҳисобланади. Таълим жараёнида эса тарих фанини
ўқитиш, унда миллий асосга таяниш, халқимизнинг маърифатпарварлик,
бағрикенглик, меҳмондўстлик каби анъаналари, андишалилик, иймон-
инсоф, меҳр-оқибат, ор-номус каби фазилатларини чуқур ўрганиш ва
уларни ёшлар қалбига сингдириш асосий вазифа сифатида белгилаб
берилган.

Инсоният тарихи узоқ давом этган ижтимоий-иқтисодий ва маданий

тараққиёт босқичларидан иборат бўлиб, инсоният томонидан қилинган
ўзгаришлар

натижасида

маънавий-маданий

юксалиш

даражасига

кўтарилади. Маълумки, мамлакатимиз ҳудуди

инсоният қадим

замонлардан биён яшаб келган макаонлардан бири ҳисобланади.
Ватанимиз тарихининг ҳар бир варағи биз учун қадрли манбадир.
Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Шавкат

Мирзиёев

таъкидлаганларидек, - “Ўзбек халқининг неча минг йиллик тарихида
қандай мураккаб давлар, оғир синовлар бўлганини барчамиз яхши
биламиз. Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва биз эришган оламшумул
ютуқлар мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчилик, тўсиқ ва
синовларни ўз кучи ва иродаси билан енгиб ўтишга қодир, деб баралла
айтишга тўла асос беради” [1]. Шундай экан бугунги кун ёш авлодга
миллий тарихимизни етказиш ва уларда фахр ҳиссини уйғотиш ҳар
биримизнинг Ватан ва халқ олдида бурчимиз бўлиши керак.

Бугунги кунда тарих дарсига қўйиладиган замонавий талабларнинг

ошиши, дарс турларининг ранг-баранглиги, тарихий манбаларга
эътиборнинг кучайиши, замонавий педагогик ҳамда ахбороткоммуникация
технологияларининг кундалик эҳтиёжга айланиши бугунги таълимнинг асл
манзарасидир. Қолаверса, таълим самарадорлигига бўлган эътиборнинг
заруратга айланиши жараёнида Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиш,
ёшларни ўтмишимизнинг бой маданий ва маънавий мероси, жаҳон илмий
тафаккури ва маданиятига қўшган ҳиссаси билан таништириш,


background image

426

маданиятимизнинг беназир алломалари номларини ҳурмат билан тилга
олиш, улар билан фахрланиш, миллий ифтихор руҳини сингдиришга ёрдам
беради.

Бунинг учун, назаримизда, энг аввало тарих дарси билан боғлиқ

бўлган ўқув жараёнида ижодкорлик муҳитини вужудга келтириш лозим.
Ўқувчи тарихий воқеа-ҳодисалар, тарихий саҳна-манзараларни чуқур
англаши учун унда ижодкорлик руҳини уйғотиш йўлларини излаш керак.
Акс ҳолда мавҳум тасаввур билан ёки ёдлаттириш усули орқали ўргатишга
ўхшаган методлар замон талабига мутлақо жавоб бермайди. Яна бир
муҳим омил, ўқувчилар фаолиятини муайян тартиб асосида ташкил этиш,
яъни олдинги дарсларда ўтилган мавзуларни кейинги дарслар мазмуни
билан мунтазам тарзда иложи борича узвийлигини излаб топиш зарур.
Албатта, ҳар бир педагог учун муҳимроқ бўлган яна бир омил – тарих
дарсларида ўқувчилар жамоаси орасида ўзаро дўстона муҳитни вужудга
келтириш муҳим аҳамият касб этади.

Ижодкорлик руҳини уйғотиш деганда нима назарда тутилади? Бунда

тарих дарсида қўлланиладиган ижодий топшириқлар орасида тарихнинг
маълум бир мавзуларида ижодий ишларни ёзиш муҳим ўрин эгаллайди.
Ижодий иш ёздириш орқали бир вақтнинг ўзида ўқувчиларда ёзма нутқни
ривожлантириш, тарихий саналар, воқеалар, шахслар ва тарихий жойларни
тасаввур қилиб, уни ёзма ифода этиш ижодий ҳамда тарихий тафаккур
шакллантирилади.

Тарих дарсларида ўқувчилар фаоллигини ошириш мақсадида

ўқитувчи албатта яна бир жиҳат – синфдаги муҳитни тўғри баҳолашни
инобатга олиши керак. Айнан шу ўринда дарс мазмунидан келиб чиқиб
муаммоли вазиятни юзага келтириш мақсадга мувофиқдир. Таъкидлаш
жоизки, муаммоли вазиятни ўқув машғулотларининг барчасида
шакллантириш мумкин. Уни дарс жараёнида қанча кўп шакллантириш
ўқитувчига боғлиқ. Муаммоли вазиятнинг аҳамияти шундаки, у ўқувчилар
диққатини бир жойга (муаммога) қаратади ва ўқувчиларни изланиш,
фикрлашга ўргатади. Муаммоли вазиятни яратганда ўқитувчи ўқувчилар
ўз диққатларини нималарга қаратишлари кераклигини айтиши мақсадга
мувофиқдир. Масалан, «Афинада демократия» (6-синф) мавзусида
муаммоли вазиятни «Нима учун Дракон қонунлари «қон билан ёзилган
қонунлар» деб юритилган?», «Бугунги демократияни Қадимги Афина
демократиясидан фарқли томонлари нимада?», деган савол билан
муаммоли вазият яратиш мумкин. Ёки «Чор Россиясининг Хива хонлигини
босиб олиши» (9-синф, Ўзбекистон тарихи) мавзусида ўқувчилар
диққатини икки муаммога қаратиш зарур. Бунинг учун ўқитувчи: 1. «Хива
хонлигининг бўйсундирилиши Россияга қандай манфаат келтирар эди?»
деган саволни қўйиб муаммоли вазиятни яратади ва ўқувчиларнинг
фикрларини эшитади. Барча фикрларни эшитгач, саволга якуний хулоса
эълон қилинади. 2. Туркманларнинг қўзғолонини таҳлил қилинг. Нима


background image

427

учун қўзғолон енгилди? Бу савол билан ўқитувчи иккинчи муаммоли
вазиятни вужудга келтиради. Ўқувчилар ечим жараёнида ўқитувчи билан
бирга ҳаракат қилиб, муаммо юзасидан фикр-мулоҳазаларини баён этиб,
муаммонинг ечимига ўз ҳиссаларини қўшадилар.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, бугунги кунда глобаллашув

жараёни кетаётган бир пайтда, иқтисодий ва сиёсий таҳдидлар авж олган
даврда, ёшларимизда ватанпарварлик руҳини кучайтирмасак, миллий
тарихимизни уларнинг онгига сингдирмасак, бошқа халқларнинг тарихи ва
уларнинг қаҳрамонлари орқасидан эргашиб кетиши ҳеч гап эмас. Тарихни
турли замонавий воситалар ва ёшлшаримиз ҳар куни дуч келадиган ва
тезда ижтимоийлашиб кетадиган механизмлардан фойдаланишимиз керак.
– “Бу ўринда гап, энг аввало, ёшлар ва аҳоли ўртасида мамлакатимизнинг
бой тарихини, унинг бетакрор маданияти ва миллий қадриятларини кенг
тарғиб қилиш, жаҳон илм-фани ва адабиёти ютуқларини етказиш учун
зарур муҳит ва шарт-шароит яратиш ҳақида бормоқда. Ҳозирги пайтда
ҳаммамизнинг олдимизда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган масала, яъни
китобхонликни кенг ёйиш ва ёшларимизнинг китобга бўлган муҳаббатини
уларнинг маънавий иммунитетини янада оширишга қаратилган
ишларимини янги босқичга олиб чиқиш вазифаси турибди [2]” .

Адабиётлар:

1. Mirziyoev Sh. Erkin va farovon, demokratik O‘zbekiston davlatini

birgalikda barpo etamiz. O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti lavozimiga
kirishish tantanali marosimiga bag‘ishlangan Oliy Majlis palatalarning
qo‘shma majlisidagi nutqi. - Toshkent. “O‘zbekiston”, 2016 yil. 5-bet.

2. Mirziyoev Sh. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy

javobgarlik - har bir faoliyatining kundalik qoidasi bo‘lishi kerak.
Mamalakatimizni 2016 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy
yakunlari va 2017 yilga mo‘ljallangan iqtisodiy dasturning eng muhim ustuvor
yo‘nalishlariga bag‘ishlangan Vazirlar Mahkamasining kengaytirilgan
majlisidagi ma’ruzasi. Toshkent: “O‘zbekiston”. 2017 yil. 47-bet.

ЎЗБЕК ХАЛҚИНИНГ ЭТНИК ШАКЛЛАНИШИ

МАСАЛАСИГА ОИД

Хомитов Р.Х.

т.ф.ф.д (PhD), катта ўқитувчи,

Ўзбекистон Миллий университети

Маълумки, ўзбек халқи қадимдан дарёларнинг оралиғи ва ён-бағрида

қўниб топиб, ўтроқ ва янги ерларни ўзлаштириб, халқ хўжалигининг барча

Библиографические ссылки

Mirziyocv Sh. Erkin va farovon, dcmokratik O‘zbckiston davlatini birgalikda barpo ctamiz. O‘zbckiston Rcspublikasi Prczidenti lavozimiga kirishish tantanali marosimiga bag‘ishlangan Oliy Majlis palatalaming qo‘shma majlisidagi nutqi. - Toshkcnt. “O‘zbckiston”, 2016 yil. 5-bct.

Mirziyocv Sh. Tanqidiy tahlil, qat’iy tartib-intizom va shaxsiy javobgarlik - har bir faoliyatining kundalik qoidasi bo‘lishi kcrak. Mamalakatimizni 2016 yilda ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishning asosiy yakunlari va 2017 yilga mo‘ljallangan iqtisodiy dastuming eng muhim ustuvor yo‘nalishlariga bag‘ishlangan Vazirlar Mahkamasining kcngaytirilgan majlisidagi ma’ruzasi. Toshkcnt: “O‘zbckiston”. 2017 yil. 47-bct.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов