438
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА КАСАНАЧИЛИК ВА ҚЎЛ МЕҲНАТИ
Рахматова Н.М.
Навоий давлат педагогика институти тадқиқотчиси
Глобаллашув даврида
аёллар
ва
эркаклар
ҳуқуқ
ҳамда
имкониятларининг тенглиги БМТ томонидан асосий қадриятлардан бири
сифатида тан олиниши билан биргаликда Ўзбекистонда ҳам бу сиёсатга
давлат аҳамияти даражасида қаралди. Аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш
2000 йилда 191 давлатнинг, шу жумладан, Ўзбекистоннинг, 147 нафар
давлат раҳбарлари ва вакиллари қабул қилган ҳужжат – БМТнинг Минг
йиллик Деклорациясига мувофиқ шакллантирилган минг йилликнинг
ривожланиш мақсадларидан бири бўлди.[1, – Б. 6] Хориж
тадқиқотчиларининг берган маълумот-ларига кўра, дунёда хотин –қизлар
билимининг ошиши аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички
маҳсулотнинг ўсиши билан боғлиқ бўлган.[2, -Б. 28]
Айни пайтда меҳнат бозорида иштирок этиш кўрсаткичларда гендер
тавофутлари сезиларли даражада мўтаъдиллашди. Экспертларнинг
маълумотларига кўра, аёллар уй хўжалигидаги турли ишларни бажаришда
эркакларга нисбатан беш маротаба кўпроқ вақт сарфлар экан.[3, – Б. 25]
2006 йилда давлат статистика органлари томонидан ўтказилган уй
хўжаликларини танлов асосида тадқиқ қилиш маълумотларига кўра, аёллар
маош тўланадиган фаолиятдан ташқари ўртача 8,87 соат вақтга эга
бўлишар экан. Бу эркаклардан ана шу кўрсаткичдан 3,10 соат кўп бўлиб,
амалда мазкур “қўшимча” вақтнинг барчаси уйдаги ишларни бажаришга ва
оила аъзоларига қарашга кетади, бунинг учун аёллар деярли тўрт соат
сарфлар экан, эркаклар эса бир соатгина вақтни бу ишга сарфлашар
экан.[4, – Б. 13]
Қайд этиш лозимки, мустақиллик йиллари Ўзбекистонда аёллaр
тaдбиркoрлиги кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрликни шaкллaнтириш
жaрaёнлaри билaн бeвoситa бoғлиқ ҳолда ривожланди. кейинги йилларда
Ўзбекистон ишбилармон аёлларнинг “Тадбиркор аёл” уюшмаси ҳам
мамлакат иқтисодиётида бозор муносабатларини жорий этишда хотин-
қизларнинг фаол иштирок этиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш,
уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, бизнесда
ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш каби кўплаб аҳамиятга молик
ишларни амалга оширди [17]. Шу билан бирга бозор муносабатларига
ўтиш жараёнида хотин-қизлар ўртасида ишсизлик даражасининг ўсиши,
олий ва касбий таълим олиш салоҳиятининг пасайиши, айрим оилаларда
патриархал муносабатлар тизимини қайта тиклашга уринишлар,
демократия ғояларига ёт турли сохта диний оқимларнинг пайдо бўлиши
каби муаммолар вa бoшқa иқтисoдий-ижтимoий oмиллaр aёллaрнинг
439
иқтисoдиётгa тўлиқ киришигa ўз таъсирини кўрсатди.[5] Ўзбекистонда
аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришга кредитлар ҳам
ажратилди. Марказий банк маълумотларига кўра 2010 йилда тадбиркор
аёлларга 264 млрд. сўм ажратилди, бу 2009 йилга нисбатан 30 фоизга кўп
бўлди.[6, – Б. 17] Бу вазифаларни амалга ошириш “Оила йили” давлат
дастурини амалга ошириш доирасида ҳам кўзда тутилган бўлиб, у
аҳолининг муносиб турмуш шароитларини яратиш, кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, мазкур соҳага аёллар ва касб-
ҳунар коллежлари битирувчиларини жалб қилишга йўналтирилди.[7]
Ушбу ўзгаришлар бозор иқтисодиёти шароитида хотин-қизларни бу
шароитга мослаштириш, бу йўналишда тегишли чора-тадбирлар кўриш
муҳим аҳамият касб этди. Шу ўринда касаначилик ҳақида алоҳида
таъкидлаш лозим. Ўзбекистонда касаначилик юзага келиши ва
ривожланиши узоқ тарихга бориб тақалади, унинг турли шакллари
қадимдан мавжуд бўлган [16].
2006 йил 5 январда Ўзбекистон Республикаси биринчи
Президентининг “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни
ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида
кооперацияни
кенгайтиришни
рағбат-лантириш
чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПФ-3707-сон Фармони қабул қилинди. Мазкур Фармонни
амалга оширишни таъминлаш чораларига бағишланган Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 11 январдаги 4-сон
Қарори ва шу қарор юзасидан “Касаначилик тўғрисидаги Низом”, 2008 йил
1 июлдаги “Касаначиликни ташкил этишни такомиллаш-тириш ҳамда
маҳаллий давлат ҳокимияти ва хўжалик бошқаруви органлари
раҳбарларининг уни ривожлантириш параметрлари бажарилиши юзасидан
жавобгарлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли қарори
амалиётга тадбиқ этилди.
Республикада касаначиликни ривожлантириш билан биргаликда
ҳунармандчиликнинг каштачилик тармоғи ҳам ривожланиб борди. Бу
борада Навоий вилоятида ҳам маълум тадбирлар амалга оширилганлигини
алоҳида таъкидлаш лозим. Маълумки, вилоятда каштачилик ҳам узоқ
йиллар давомида маҳаллий аҳоли, яъни, хотин-қизларнинг энг муҳим уй
машғулотларидан бири бўлиб келган.[8]
2006 йилдаги “Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни
ривожлантириш асосида ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида
кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғриси-
да”ги ПФ-3707-сон Фармони қабул қилингандан сўнг Навоий вилояти,
хусусан, «Қизилқумцемент» ОАЖ маъмурияти ҳукумат томонидан 72 та
иш ўрни тўлиқ ташкил этилиб, фуқаролар касаначилик асосида иш
бошлади. Улар орасида 42 нафар тикувчи, 21 нафар чорвадор, 3 нафар
сарторош, 1 нафар мехмонхона маъмури, 2 нафар темирчи чиланган, 3
нафар китоб муқоваловчи бўлиб ишладилар. Биргина заводга қарашли
440
ишчилар ётоқхо-насида касаначилик бўйича иш бошлаган аёллар фаолияти
йўлга қўйилди.[9].
Нуроталик хунарманд Рухсора Турақулова ва унинг оиласи
томонидан тикиб тайёрланган чиройли кашталар эса Нурота усулда
тикилган сўзана, ёстиққош, миллий кийимлар, стул қопламалари, ойна
халта, зардевор, аёллар костюми, сумкалар, қуроқдан тикилган ёстиқ,
кўрпача, нимсўзана, рўмол, халтача, жойнамоз, белбоғ, дастурхон,
чойхалта каби 30 дан ортиқ турдаги маҳсулотдан иборат бўлиб, у доимо
харидоргир бўлиб келди. Бу ҳунарманд оиласида тўққиз киши каштачилик
билан шуғулланиб, хар йили йигирма-ўттиз нафар ўқувчи қизни
тайёрлади. Р.Тўрақулова эса 2008 йилда ўказилган «Асрлар садоси»
танловида биринчи ўринни эгаллаб, Лондонда бўлиб ўтган Ҳалқаро кўрик-
танловда иштирок этишга муваффақ бўлди.[10]
2012 йил “Обод турмуш йили” давлат дастурида белгилаб берилган
устувор вазифалар доирасида ҳам ёшларнинг ижтимоий фаоллигини
ошириш, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, академик лицей ва
касб – ҳунар коллежларини битираётган йигит-қизларни ишга
жойлаштириш, жумладан, ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга
алоҳида эътибор қара-тилди. Хусусан, уйда ўтирган ёшларнинг
касаначилик билан шуғулланишлари учун имкониятлар яратилиб, улар,
ҳунармандчилик, тикувчилик, қуроқчилик, зардўзлик каби ҳунарлар билан
машғул бўлдилар. Жумладан, вилоятдаги саноат корхоналарида
касаначиликни ривожлантириш эвазига ишлаб чиқариш ва хизматлар
ўртасидаги кооперацияни кенгайтириш асосида жорий йилнинг ўтган
даврида 1171 та янги иш ўрни яратилди.[11] Қизилтепалик С.Муҳиддинова
ҳам бу имкониятлардан самарали фойдаланиб, тумандаги агросервис касб -
ҳунар коллежи ҳузурида “Чевар” миллий қуроқчилик тўгарагини ташкил
этди. Тўгарак аъзолари томонидан компьютер графикасида миллий
қуроқчиликнинг 20 дан ортиқ тури - сўзана, палаклар, дастурхон, ёстиқ
жилдлари, сумкача, ҳамён, оёқ кийимлари ишлаб чиқариш йўлга
қўйилди.[12, – Б. 10-14]
2012 йилга келиб Нурота туманида 284 нафар тадбиркор рўйҳатга
олинган бўлса, шундан 110 нафарини хотин-қизлар ташкил қилди.
Туманда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш мақсадида 2012
йилнинг 8 ойи давомида тумандаги “Микрокредитбанк” томонидан 49
нафар тадбиркор аёлга 134 миллион 900 минг сўм, “Халқ банки”
томонидан 11 нафар хотин-қизларга 38 млн. сўм, “Агробанк” томонидан 29
нафар тадбиркор аёлларга 92 млн. 600 минг сўм, жами банклар томонидан
265 млн. 500 минг сўмлик кредитлар берилди. Кредит олган хотин-қизлар
қисқа вақтда бу маблағлардан мақсадли фойдаланиб, ўз ишларини йўлга
қўйиб олдилар. Биргина Бўдиқ маҳалласида яшовчи ёш тадбиркор
С.Сафарова ҳамда Ф.Назаровалар “Ол-мос либослар” хусусий
корхонасини очдилар.[13] Қизилқум “WOOLTEKS” Ўзбекистон-Россия
441
қўшма корхонаси асосан жунни қайта ишлашга ихтисос-лашган бўлиб, ҳар
бир сменада 250 кг. атрофида жунни қайта ишлаб, йиги-риб, калава килиш
билан шуғулланган бўлса, цехдаги асосий ишчилар каса-начилар ва
ҳунармандлар бўлди, улар ҳар йили шартнома бўйича калава ип етказиб
бериш билан шуғулландилар. Корхонани хом ашё билан тумандаги
“Сарибел”, “Сарижал”, “Қарақата” ширкат хўжаликлари катта рол
ўйнади.[14]
Янги Ўзбекистон шароитида қабул қилинган Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
Ҳаракатлар
стратегиясининг
“Иқтисодиётни
янада
ривожлантириш
ва
либераллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли 4 – йўналишида
2017-2021 йилларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, оилавий
бизнес ва касаначиликни ривожлантиришни, аҳоли бандлиги ва турмуш
даражаси яхшиланишини янги босқичга олиб чиқиш белгиланди.[15, – Б.
10-14] Мазкур кўрсатмалар ишбилармонлик муҳитининг яратилиши кичик
бизнес ва тадбиркорлик ривожига муҳим туртки ва омил бўлиб хизмат
қилди. Имтиёзли кредитлар оилавий тадбиркорликка, даромад топишга
қаратилган муайян меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва фаолият турини
кенгайтириш
истагини
билдирган
аҳоли
ҳамда
тадбиркорлик
субъектларига йиллик 8 фоиз ставкада 3-6 ойгача имтиёзлик давр билан 3
йилдан кўп бўлмаган муддатларга ажратилди.
Адабиётлар:
1.
Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси. Таҳлилий маъруза.
Бандликнинг
самарали
сиёсати:
аёлларнинг
меҳнат
қилиш
имкониятларини ошириш. 6 – бет.
2.
Chen D.C. (2004). Gender Equality and Economic Development. The
Role for information and Communication Technologies. Work Bank Policy
Reserch Working paper 3285, P.28.
3.
ЮНИСЕФ/БМТТДнинг “Ўрта Осиёда аёллар тадбиркорлигини
ривожлантириш” мавзусидаги семинар материаллари. Женева. 2011.
Сентябрь. 25 – бет.
4.
Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси. Таҳлилий маъруза.
Бандликнинг
самарали
сиёсати:
аёлларнинг
меҳнат
қилиш
имкониятларини ошириш. 13 – бет.
5.
ЎзМА. М-37-жамғарма, 1-рўйхат, 2565-иш, 17-варақ.
6.
Ўзбекистондаги БМТТД ваколатхонаси. Таҳлилий маъруза.
Бандликнинг
самарали
сиёсати:
аёлларнинг
меҳнат
қилиш
имкониятларини ошириш. 17 – бет.
7.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 27
февралдаги “Оила йили” Давлат дастури тўғрисидаги қарори.
8.
Жумаев У. Дунёни ҳайратга солган кашталар // Дўстлик байроғи.
2013 йил 11 октябрь.
442
9.
Файзиева Х. Корхона касаначиликка йўл очди // Дўстлик
байроғи. 2006 йил, 28-декабрь.
10.
Ёрқул уман Ғолиблар аниқланди // Дустлик байроғи. 2009 йил,
12-март
11.
Азаматова Ғ. Касаначилик: имконият ва истиқбол // Дўстлик
байроғи. 2013 йил 23 август.
12.
Ражабов Ў.Д. Касаначилик – бандлик ва оила бюджети
даромадларини оширишнинг қўшимча манбаи // Иқтисод ва молия. 2017.-
№6, -10-14 бетлар.
13.
Давр тлаби // Нурнома. 2012 йил 20 сентябрь.
14.
Юксалиш пиллапояларида // Дўстлик байроғи. 2013 йил 20
август.
15.
Ражабов Ў.Д. Касаначилик – бандлик ва оила бюджети
даромадларини оширишнинг қўшимча манбаи // Иқтисод ва молия. 2017.-
№6, -10-14 бетлар.
16.
Muminov, A. G., et al. "Leading tendencies in the development of
cultural and spiritual identity of the peoples of Uzbekistan."
International
Journal of Psychosocial Rehabilitation
24.8 (2020): 5525-5538.
17. Мухаммадиев, Рахмон Рашидович, and Обиджон Ҳамид Ўғли
Жайнаров. "ЎЗБЕКИСТОНДА ТОМОРҚА ХЎЖАЛИГИ ВА ҚИШЛОҚ
ЁШЛАРИНИНГ
МЕҲНАТ
ТАРБИЯСИ
(XX
АСР
70
ЙИЛЛАРИ)."
Academic research in educational sciences
2.3 (2021): 237-242.