ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ЭРИШИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ҲАМДА ҲОЗИРГИ ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ

CC BY f
18-24
34
11
Поделиться
Мирзалиев, С., & Абдутурапова, Д. (2022). ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ ЭРИШИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ҲАМДА ҲОЗИРГИ ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ. Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества, 1(1), 18–24. https://doi.org/10.47689/inlibrary-SSPBSIDS-2022-pp18-24
С. Мирзалиев, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

“Илмий тадқиқотлар ва инновациялар” 

Д. Абдутурапова, Тошкент давлат иқтисодиёт университети

таянч докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Қуйидаги мақолада бугунги глобаллашув тенденциялари ва COVID-19 пандемияси шароитида мамлакатни янада барқарор ривожлантириш бўйича эришилган ютуқлар таҳлили ва истиқболдаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари кенг муҳокама қилинди.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

18

ЎЗБЕКИСТОНДА МАКРОИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ

ЭРИШИШГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР ҲАМДА ҲОЗИРГИ

ҲОЛАТ ТАҲЛИЛИ

С.М. Мирзалиев

ТДИУ “Илмий тадқиқотлар ва инновациялар”

бўлими бошлиғи

Д.Ф. Абдутурапова

ТДИУ таянч докторанти

Аннотация.

Қуйидаги мақолада бугунги глобаллашув тенденциялари

ва COVID-19 пандемияси шароитида мамлакатни янада барқарор

ривожлантириш бўйича эришилган ютуқлар таҳлили ва истиқболдаги

ислоҳотларнинг устувор йўналишлари кенг муҳокама қилинди.

Калит сўзлар.

Пандемия, глобал иқтисодий вазият, ЯИМ, инвестиция,

саноат, тараққиёт стратегияси.

Кириш.

Пандемиянинг таъсирида, ёмонлашган глобал иқтисодий

вазият ва паст даражадаги ишбилармон фаоллик индекси 2020–

2021 йилларда аксарият мамлакатлардаги иқтисодий ўсиш суратларини

прогноз кўрсаткичидан паст даражада бўлишига таъсир этди. Бундай

шароитда Ўзбекистон иқтисодиётидаги барқарор иқтисодий ўсиш

суръатларини кузатилиши ва стратегик аҳамиятга эга бўлган кенг кўламли

ислоҳотлар олиб борилаётганлиги ишлаб чиқилган иқтисодий

ривожланиш дастурларининг пировард ижобий натижаси ҳисобланади.

Айниқса, давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра,

2021 йилда Ўзбекистон Республикаси ЯИМ ҳажми жорий нархларда

734587,7 млрд. Сўмни ташкил этди ва 2020 йилга нисбатан 7,4%га ўсди. ЯИМ

дефлятори индекси 2020 йилдаги нархларга нисбатан 113,6%ни ташкил этди.

2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий

Мажлисга Мурожаатномасида 2021 йилда мамлакатимизда ижтимоий-

иқтисодий соҳада олиб борилиши кўзда тутилган ислоҳотларнинг устувор

йўналишларига бағишланган маърузасида қайд этилган мамакатдаги

камбағалликка қарши курашиш чора-тадбирлари, хусусийлаштириш ва

трансформация жараёнларини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш,

бозорларни монополиядан чиқариш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

тизимини янада кучайтириш, пандемияда бизнесни ҳимоя қилишнинг

ташкилий, ҳуқуқий ва иқтисодий механизмларини янда такомиллаштириш

ва бошқа масалалар истиқболдаги барқарор ривожланиш суръатларини

таъминлашда мустаҳкам пойдевор яратиши эътироф этилганлиги бугун ўз

тасдиғини топмоқда.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

19

1-расм. 2019-2021 йилларда аҳоли жон бошига ЯИМ (жорий

нархларда, минг сўм)

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2021 йилда аҳоли жон

бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 21039,3 минг сўмни (ёки

1983,0 АҚШ $)ни ташкил этди (1 жадвал).

2-расм. 2019-2021 йилларда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиш

суръатлари (ўтган йилларга нисбатан % ҳисобида)

Аҳоли жон бошига ЯИМ жорий нархларда ЯИМ умумий ҳажмини

мамлакатнинг ҳисобот давридаги ўртача аҳоли сонига бўлиш йўли билан

аниқланади. Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ўртача сони

2019 йилда 33580,4 минг кишини,2020 йилда 34232,1 минг киши ва

2021 йилда 34915,1 минг кишини ташкил этган. Юқорида келтирилган

расмда келтирилганидек, 2021 йилда аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажмининг

реал ўсиши 2020 йилдаги 0,1% камайиши ва 2019 йилдаги 3,7% ўсишига

нисбатан 5,3%гача ўсди.

Хусусан, жаҳон иқтисодий ривожланишига салбий таъсир этувчи

омиллардан бири бўлган қашшоқлик ва аҳолининг ижтимоий қатламлари

ўртасидаги тенгсизлик билан боғлиқ зиддиятлар авж олиб бораётган бир

15 764,90

17 591,50

21 039,30

0,00

5 000,00

10 000,00

15 000,00

20 000,00

25 000,00

2019

2020

2021

3,7

-0,1

5,3

-1

0

1

2

3

4

5

6

2 0 1 9

2 0 2 0

2 0 2 1


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

20

шароитда Ўзбекистонда аҳолининг минимал истеъмол харажатлари

оптималлаштирилган.

Камбағалликка

қарши

курашиш

бўйича

ресубликамизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида 2021 йил

1 мартдан бошлаб, аҳолининг минимал истеъмол харажатлари эълон

қилиш вазифаси белгиланиши аҳолининг реал даромадларини харид

қобилияти бўйича теран маълумот олиш ва натижада аҳоли

даромадларини ошириш давлат сиёсатини стратегик йўналишда ишлаб

чиқиш учун шарт шароит яратади. Қолаверса, камбағалликнинг чегаравий

мезонлари бўйича аҳолининг ижтимоий қатламлари ҳолати тўғрисида реал

маълумотлар тизимлаштирилмоқда. Ушбу тизим ҳақиқатда

пенсиялар,

нафақалар, ижтимоий ёрдам бошқа турларининг миқдори расман белгилаб

қўйилган тирикчилик учун зарур энг кам миқдорининг реал қийматидан

келиб чиқиб, ижтимоий соҳанинг ушбу йўналишидаги давлат сиёсати

самарадорлигини янада ошириш имкониятларини яратмоқда.

Бу борада амалга оширилаётган муҳим ислоҳотлардан бири сифатида

2021 йилдан амалиётга жорий этилаётган социал реестр камбағаллик

ҳисобини аниқ юритиш ва аҳолига манзилли ижтимоий ҳимоя тизимини

шакллантиришнинг самарали ташкилий-иқтисоий механизми ҳисобланади.

Режада “Ижтимоий реестр”да “Темир дафтар”даги барча маълумотлар

қамраб олиш механизмини жорий қилиниши эҳтиёжманд оилаларга

ижтимоий хизматларнинг кенг спектрида электрон шаклда кўрсатиш

имкониятларини оширади.

Республикамизда

сўнгги

йилларида

олиб

борилаётган

хусусийлаштириш давлат сиёсатининг миллий моделини янада

такомиллаштириш, таркибий ўзгаришларни амалга оширишда давлат

компанияларини

трансформация

қилиш

жараёнини

янада

жадаллаштириш бўйича ислоҳотларни амага ошириш кўзда тутилмоқда.

Хусусан, миллий иқтисодиёт учун стратегик аҳамият касб этувчи “Навоий

кон-металлургия

комбинати”,

“Ўзбекнефтгаз”,

“Ўзбекгидроэнерго”,

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятлари суверен кредит рейтингини

шакллантириш ва халқаро молия бозоридан давлат кафолатисиз маблағ

жалб этиш орқали тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни тармоқларга

жалб қилишни янада жадаллаштириш сиёсати белгиланган.

Инвестициялар соҳасида эришилган натижаларни таҳлил қиладиган

бўлсак, 2021 йилда ўзлаштирилган инвестицияларнинг умумий ҳажми

254 трлн. сўмни ташкил этиб, ўтган 2020 йилга нисбатан 109% га ўсганини

кузатишимиз мумкин. Шундан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар

95 трлн.сўмни ташкил қилган. Ўтган йилда давлат инвестиция дастури

доирасида умумий қиймати 5.9 млрд. Долларлик 318 та йирик

инвестицивий лойиҳа, ҳудудий инвестиция дастурлари доирасида

7.4 миллиард долларлик 15 710 инвестициявий лойиҳа амалга оширилди.

Ушбу лойиҳа доирасида 275 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантириш ва инвестициявий


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

21

лойиҳалар ташаббускорларини амалий қўллаб-қувватлаш бўйича

механизмларни такомиллаштириш, шунингдек, масъул раҳбар ва

ходимларни бириктириш орқали лойиҳаларни амалга оширишнинг

доимий мониторингини олиб боришнинг доимий мониторингини олиб

бориш тизимини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

3 расм. 2019–2021 йилларда инвестиция ҳажмини ўсиш суръатлари

(трлн. сўмда)

Хусусан, банк тизимидаги йирик банклар Миллий банк ва Ипотека

банкларининг еврооблигациялар чиқариши ва уларни муваффақиятли

жойлаштириш бўйича эришилган ютуқлар молия тизимининг кредит

рейтинги юксалиб бораётганлиги, молия институтларига хорижий

инвесторларнинг ишончини ортиб бораётганлигидан далолат беради.

Миллий компаниялар ҳисоб сиёсатига халқаро стандартларини

босқичма-босқич жорий этилиши ушбу йўналишдаги фаолият янада

жадаллашувининг бош омилларидан бири ҳисобланади.

Электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги

йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилиш жараёнида

йирик халқаро ташкилотлар: Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт

банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда MacKenzie, Boston Consulting Group,

Rothschild каби компанияларни жалб этилаётганлиги ислоҳотларнинг

самарали амалга оширилишининг ишончли истиқболини мустаҳкамлайди.

Ўзбекистонда 2021 йилда стратегик аҳамиятга эга 32 та йирик

корхона ва тармоқни трансформация қилиш ишлари хусус

и

й секторни

ривожланиши ва корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантириш

имкониятларини яратади. Келгуси йилда “Фарғонаазот” ва “Деҳқонобод

калий” заводлари, “Кока-кола ичимлиги” корхонаси, “Белдерсой” ва

“Чорвоқ” оромгоҳлари, “Ичан қалъа” ва Hyatt Regency меҳмонхоналари,

“Пойтахт” бизнес мажмуаси, алкогол, ёғ-мой каби тармоқлардаги 83 та

220

94,8

254

45,7

70,9

93,2

0

50

100

150

200

250

300

2019

2020

2021

трлн. сўм

Жами ўзлаштирилган инвестициялар

Шундан, хорижий инвестициялар


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

22

йирик корхонадаги давлат улуши сотувга қўйилиши белгиланган. Бу каби

активларнинг очиқ ва самарали сотилишини таъминланиши хусусий

институционал инвесторлар кўламини кенгайишига ва бизнесга уларни

жалб қилиш имкониятлари кенгайишига таъсир этади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича,

давлат улуши бўлган корхоналар сони келгуси икки йилда камида 3

баробар қисқартирилиш

и

ни таъминланиши иқтисодиётда хусусий сектор

кўламини кенгайтиришга шарт-шароит яратади.

1-жадвал.

2019–2021 йилларда иқтисодиё фаолият турлари бўйича ЯИМни

ишлаб чиқариш

Иқтисодиётнинг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган

қиймат ҳажми ЯИМ умумий ҳажмининг 92,8% ини ташкил этди ва 7,5%га

ўсди. Маҳсулотларга соф солиқларнинг ЯИМ таркибидаги улуши 7,2%ни

ташкил этди ва 2020 йил билан таққослаганда 6,7%га ўсди.

Тарихан қисқа даврда мамлакат иқтисодиётини ислоҳ қилиш бўйича

ишлаб чиқилаётган ва ҳаётга жорий қилинаётган давлат дастурлари

мамлакат ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олган бўлиб,

иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор

йўналишлари

деб

номланувчи

3

устувор

йўналишни

ўзида

мужассамлаштирган 5 та устувор вазифа мажмуаси доирасида олиб

борилган тадрижий ислоҳотлар натижасида Глобал пандемия шароитида

ҳам Ўзбекистонда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсиш

суръатларини сақлаб қолиш имкониятларига эга бўлиб қолмоқда.

Шу билан бирга макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул

қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида таркибий ва институционал

ўзгаришларни чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг

2019 йил

2020 йил

2021 йил

Млрд. сўм

Ўсиш

суръати,

%да

Млрд.

сўм

Ўсиш

суръати,

%да

Млрд.

сўм

Ўсиш

суръати,

%да

ЯИМ, шу

жумладан,

529391.4

105.7

602193.0

101.9

734587.7

107.4

Тармоқлар-

нинг ялпи

қўшилган

қиймати

484128.7

105.8

557831.5

101.9

681423.7

107.5

Саноат

136103.1

105.0

153187.9

100.9

189606.8

108.7

Ҳизматлар

187123.2

106.0

215815.5

100.7

262496.3

109.2

Маҳсулотларга

соф солиқлар

45262.7

104.7

44361.5

101.6

53164.0

106.7


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

23

барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган комплекс

вазифалар самарали ижроси натижаси ўлароқ, мамлакат иқтисодиётини

истиқболда ривожлантириш аниқ мақсадли 2022–2026 йилларга

мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси давлат

дастури ишлаб чиқилди. Бу ўз навбатида, ўрта ва узоқ истиқболда

мамлакатлани ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини белгилаб

олиш ва дунёнинг тараққий этган мамлакатлари қаторига кириш

имкониятлари эга бўлишида муҳим омил сифатида хизмат қилмоқда.

Хулоса ва таклифлар.

Юқорида қайд этилганларни эътиборга олган ҳолда, қуйидаги таклиф

ва тавсиялар ишлаб чиқилди:

1.

Ўзбекистон

Республикасида

инновацион

фаолиятни

ривожлантириш мақсадларига эришиш ва мазкур соҳадаги асосий

муаммоларни ҳал қилишда амалдаги инновациялар бўйича қонунчилик

тизимига хусусий секторни янада жалб этиш, уларнинг мазкур соҳадаги

фаолиятини соддалаштириш ҳамда барча даражада, хусусан, олий таълим

тизимида таълим сифати ва қамровини ошириш, узлуксиз таълим

тизимини ривожлантириш бўйича ўзгартиришлар киритиш зарур.

2.

Бундан ташқари, ИТТКИ харажатлари ошиши иқтисодий ўсишга

олиб келиши аниқланган. Шу боисдан, иқтисодий ривожланишнинг асосий

воситаси сифатида ҳукумат, айниқса, хусусий компаниялар томонидан

илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмалари харажатларини

оширишга янада кучли эътибор қаратиш лозим.

3.

Шунингдек, солиқ имтиёзлари тизимини ривожлантириш ҳамда

инновацион фаолият юритиш учун инфратузилмани шакллантириш ҳам бу

ўринда муҳим.

4.

Статистик маълумотлар базасини шакллантиришда инсон

омилини камайтириш, бунинг учун ягона маълумотлар базасини

шакллантириш зарур. Яъни статистика ташкилотларига иқтисодиётнинг

барча соҳалари бўйича рақамли маълумотларни олишга умумий рухсат

(доступ) бериш. Мисол сифатида, ташқи савдони аниқ рақамларда

ифодалаш учун (ҳақиқатда божхонадан ўтаётган товарлар экспорти ва

импорти учун) айнан божхона тизими маълумотларидан статистик таҳлил

мақсадида фойдаланиш учун маълумотлар базасига дастурий йўл билан

кира олиш имконини яратиш, Марказий банк маълумотлар базасидан эса

хизматлар бўйича маълумотлар олиш имконини яратиш зарур.

5.

Мамлакатда

янги

ғояларни

патентлаштириш

тизимини

соддалаштириш ва бепул рўйхатга олиш ва шу билан бирга кичик миқдорда

бўлса-да мукофотлаш тизимини жорий этиш лозим.

6.

Давлат бюджети даромадлар базасини диверсификациялаш масаласи

бўйича таклифлар асосан барқарор иқтисодий ҳолатларда муҳим аҳамиятга

эга бўлиши мумкин. Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш

амалиёти сифатида янги солиқларни жорий этиш, солиқ ставкаларини


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

24

ошириш ҳамда ставкаларни табақалаштириш кенг қўлланилган амалиёт

сифатида таъкидлансада, даромадларни диверсификация қилиш кенг

маъноли тушунча сифатида қараш мақсадга мувофиқ.

7.

Давлат бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлашда

албатта белгилаб олинадиган асосий вазифа давлатнинг ҳақиқий солиқ

потенциалини аниқлаштириб олишдан иборат. Ҳозирги кунда давлатнинг

ЯИМга нисбатан яширин иқтисодиёт улуши 40-50 фоизни ташкил этишини

ҳисобга олган ҳолда солиқ базасини яна 40-50 фоизга қадар ошириш

имкониятларига эга эканлигимизни таъкидлаш мумкин. Бунда ушбу

яширин иқтисодиётни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга

оширишни жадаллаштириш давлат бюджети даромадларини ошириш

имкониятларини яратади.

8.

Давлатнинг очиқ эшиклар сиёсати орқали инвестицион муҳитни

шакллантириш ҳудудий имкониятларидан келиб чиққан ҳолда тармоқ ва

соҳаларни ривожлантиришга қаратилган инвестицияларни жалб қилиш

иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўналишларидан биридир.

Натижада янги солиқ объекти пайдо бўлиши билан аҳолининг иш билан

таъминланиши ҳамда ялпи талаб рағбатлантирувчи восита ва бир

вақтнинг ўзида ялпи таклифни ўзгариши сабаб бўлади. Иқтисодий

барқарорликни таъминлаш орқали давлат барқарор даромад манбаларига

эга бўлади.

9.

Хорижий давлатлар амалиётидаги бизнес соҳасига берилаётган

имтиёзлар, кредит фоизлари пастлиги, бизнесни ташкил этишдаги

қоғозбозлик камлиги ва муддатлари қисқалиги, тезкор маълумотлар билан

таъминланиши, ахборотларнинг рақобатчилар учун ҳам очиқ ва

ошкоралиги ушбу мамлакатларнинг ютуғи саналади. Бундан фойдалансак,

босқичма-босқич бизнес субъектларига тушунтирилиб, амалий ёрдам

берилса мақсадга мувофиқ бўларди.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ.

1.

Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил

28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг

тараққиёт стратегияси” тўғрисидаги ПФ–60-сонли фармони. https://lex.uz/

pdfs/5841063.

2.

Ўзбекисон Республикасининг давлат статистика қўмитасининг

2021 йилдап Ўзбекистон Республикасида ЯИМ ишлаб чиқариш бўйича

ҳисоботи. https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/17280-yalpi-

ichki-mahsulotni-ishlab-chiqarish-2021-yil-yanvar-dekabr.

3.

https://review.uz/uz/post/v-2021-godu-uzbekistan-privlek-86-mlrd-

pryamx-inostrannx-investiciy.

Библиографические ссылки

Узбекистан Республикаси президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мулжалланган Янги Узбекистоннинг тарацциёт стратегияси” туFрисидаги ПФ-60-сонли фармони. https://lex.uz/ pdfs/5841063.

Узбекисон Республикасининг давлат статистика кумитасининг 2021 йилдап Узбекистон Республикасида ЯИМ ишлаб чикариш буйича х,исоботи. https://stat.uz/uz/matbuot-markazi/qo-mita-yangiliklar/17280-yalpi-ichki-mahsulotni-ishlab-chiqarish-2021-yil-yanvar-dekabr.

https://review.uz/uz/post/v-2021-godu-uzbekistan-privlek-86-mlrd-pryamx-inostrannx-investiciy.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов