БИТИМЛАРНИ НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАШНИНГ ИЛМИЙ- НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

CC BY f
172-178
24
22
Поделиться
Шоназаров, У. (2022). БИТИМЛАРНИ НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАШНИНГ ИЛМИЙ- НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ. Наука и научный потенциал: основа устойчивого инновационного развития общества, 1(1), 172–178. https://doi.org/10.47689/inlibrary-SSPBSIDS-2022-pp172-178
Улфат Шоназаров, Тошкент Давлат Юридик Университети Ихтисослаштирилган филиали

ўқитувчи, Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Бугунги кунда фуқаролик ҳуқуқи субъектлари ўртасида тузилаётган битимларнинг катта қисмини кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ташкил қилади. Ўз навбатида, кўчмас билан боғлиқ битимларнинг хусусиятли жиҳати шуки, тарафлар мазкур битимларни нотариал гувоҳлантиришлари лозим. Агарда тарафлар мазкур қоидага амал қилмасалар битимларнинг ўз- ўзидан ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги исбот талаб қилмас теорема майдонга чиқади.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

172

БИТИМЛАРНИ НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАШНИНГ ИЛМИЙ-

НАЗАРИЙ ТАҲЛИЛИ ВА РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ

Улфат Шоназаров

ўқитувчи, Давлат-ҳуқуқий фанлар кафедраси, Тошкент Давлат Юридик

Университети ихтисослаштирилган филиали, Тошкент, Ўзбекистон

ulfat.shonazarov.90@mail.ru

Бугунги кунда фуқаролик ҳуқуқи субъектлари ўртасида тузилаётган

битимларнинг катта қисмини кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ташкил

қилади. Ўз навбатида, кўчмас билан боғлиқ битимларнинг хусусиятли

жиҳати шуки, тарафлар мазкур битимларни нотариал гувоҳлантиришлари

лозим. Агарда тарафлар мазкур қоидага амал қилмасалар битимларнинг ўз-

ўзидан ҳақиқий эмаслиги тўғрисидаги исбот талаб қилмас теорема

майдонга чиқади.

Замон ривожланар экан жамиятдаги ижтимоий муносабатлар ҳам

доимий суратда ривожланади, бу эса жамият ва давлатнинг барча

соҳаларига ўз таъсирини ўтказмасдан қолмайди. Нотариат соҳасида ҳам,
жумладан битимларни нотариал тасдиқлашда ҳам бир қатор ўзгаришлар

рўй берди. Ислоҳотлар шунчаки юз бермайди, улар турли назарияларинг

амалиётга кўчиши ва назариётчи олимларнинг таклифлари орқали амалга

ошади. Замонавий ҳуқуқшуносликда ҳам бундай назариялар мавжуд.

Масалан, Россиялик тадқиқотчи В.А. Фроловнинг фикрича, ҳозирги кунда

битимларни

нотариал

гувоҳлантириш

характерини

аниқлашда

ноаниқликлар мавжуд. Ушбу масала бўйича илмий адабиётларда икки хил

ёндошишни ажратиб кўрсатиш мумкин. Буларнинг биринчиси, нотариус

томонидан тасдиқлаш устхати тасдиқланган битимнинг қонунийлигини

кафолатлайдиган асосий кафолат; нотариус битимни ҳақиқий эмас деб
эълон қилиш учун ҳеч қандай асос йўқлигини ва уни амалга ошириш

оқибатларининг қонунийлигини тасдиқлайди (тасдиқлаш назарияси).

Иккинчи ёндашув, нотариус томонидан тасдиқланган ёзувнинг маълумот

олиш учун мўлжалланганлигига, нотариус битимнинг мазмуни билан

танишганлиги ва уни амалга оширишнинг ҳуқуқий оқибатларини

тушунтирганлигини тасдиқлайди (маълумот назарияси). Амалдаги

қонунчилик кўпроқ иккинчи ёндашувга асосланади [1]. Битимларни

нотариал тасдиқлаш асосан роман-герман ҳуқуқ тизимида учрашини

А.А. Лихолетов қуйидагича таъкидлайди: Кўчмас мулк билан боғлиқ

битимларни нотариал тасдиқлаш жаҳон амалиётига тўлиқ мос келади.
Чунончи, қитъа ҳуқуқий тизимидаги мамлакатларда кўчмас мулк билан

боғлиқ битимлар ҳеч қандай истисноларсиз нотариал тасдиқланиши керак


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

173

ва бу масалалар бўйича суд жараёни жуда кам учрайди. Суд прецеденти

амал қилувчи Англо-Саксон ҳуқуқ оиласи давлатларида мазкур қоида

ишламайди, аксинча бу мамлакатларда бундай битимлар оддий юристлар

томонидан текширилади ва имзоланади. Нотариуслар эса фақат

имзоларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди [2].

Нотариал шаклда тузилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимларнинг

баҳслилиги амалда одатий ҳол эмас. Шундай қилиб, таҳлил кўчмас мулкни

тасарруф қилиш бўйича битимларни тарафлар оддий ёзма шаклда

тузишлари ушбу битимларни ҳақиқий эмаслиги ва уларнинг салбий
оқибатлари хусусида баҳслашишимизга имкон беради [3]. Тарафлар эса бу

ҳаракатлари билан ўзлари томонидан тузилган битимларни хатарга

қўядилар. Бизнинг фикримизча, бундай хатарлар қонун ҳужжатларида

кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни мажбурий нотариал тасдиқлаш

тўғрисидаги қоидаларга амал қилинмаганликларидан келиб чиқади [4].

Кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни тузиш жараёнида фуқаролик

ҳуқуқи субъектлари томонидан йўл қўйилаётган кўплаб қонун бузилишлари,

кейинчалик улар юзасидан судда баҳслашиши, шундан далолат берадики,

кўчмас мулк олди-сотдиси учун мажбурий нотариал шаклга қонуний тус

берилиши соҳадаги энг катта ютуқлардан бири бўлган [5].

Хўш, нотариат институти ва нотариуслар томонидан амалга

ошириладиган хизматлар, хусусан битимларни нотариал тасдиқлаш

бугунги ривожланган даврдаги даражасига қандай етиб келди? Бугунги

кунда битимларнинг ажралмас қисмига айланган нотариал тасдиқлаш

қоидаси қандай босқичларни босиб ўтган? Бу саволларга жавоб топиш учун

кўплаб назариётчи олимлар тадқиқот олиб боришган. Хусусан, Тутиёхон

Султонова бу борада анча салмоқли ижод қилган тадқиқотчилардан бири

ҳисобланади. Муаллиф томонидан ёзилган “Нотариат жараёни” ўқув

қўлланмасида [3] нотариат институти тарихи, унинг вужудга келишига

замин яратган воқеа-ҳодисаларга тўхталиб ўтилган.

Дастлаб, нотариат институтининг вужудга келиш тарихига назар

ташлайдиган бўлсак, нотариусларнинг келиб чиқиш тарихи Қадимги

Мисрга бориб тақалади. Қадимги Мисрда “Sesh” ёки “scribes” деб аталувчи

хаттотлар ҳозирда нотариуслар томонидан амалга ошириладиган

ҳаракатларга қисман ўхшаш тизимга асос солишади.

Лекин нотариусларнинг ҳақиқий аждодлари Қадимги Рим

империясида вужудга келган. Кўпчилик тарихчилар тарихдаги биринчи

нотариусни Тиро исмли римлик қул деб билишади, у машҳур нотиқ

Цицероннинг нутқларини енгиш учун “notae” деб аталган стенография

тизимини ишлаб чиққан. Бошқа гувоҳ стенографлар нотариуслар (notarii)
ва котиблар (scribae) сифатида машҳур бўлишди. Саводхонлик кенг

тарқалмаганлиги сабабли Notary ёки Notarius деб номланувчи шахслар


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

174

шартномалар, васиятномалар ва бошқа муҳим ҳужжатларни пул эвазига

тайёрлашга хизмат қилар эди. Рим империяси ривожланиб бориши ва

саводхонлиги ошгани сайин, нотариусга талаб ҳам ошди. Битимларни

нотариал тасдиқлаш барча замонда ҳам фуқаролик ҳуқуқидаги энг актуал

мавзулардан ҳисобланган. Ҳаттоки Қадимги Римда битимларни учинчи

шахслар томонидан тасдиқлаш амалиёти қонун билан мустаҳкамланган.

Масалан, XII жадвал Қонунининг VI жадвал 1-бандида шундай норма

учрайди: “Агар кимдир ўзини гаровга қўйиш (битимини) нарсани

бегоналаштириш битимини 5 гувоҳ ва тарозибон иштирокида тузса, бунда
айтилган сўзлар узилмас деб ҳисоблансин”. Мазкур нормадаги узилмас сўзи

мазкур битимда айтилган сўзларни исбот талаб қилмас, қатъий қоида

эканлигини билдиради. Бундан ташқари, ушбу қонуннинг VIII жадвалида

айнан юқорида келтирилган 5 нафар гувоҳ ва тарозибоннинг жавобгарлиги

ҳақида ҳам тўхталиб ўтилган бўлиб, унга кўра: Агарда кимдир гувоҳ ёки

тарозибон сифатида битимда иштирок этса ва кейинчалик гувоҳлик

беришдан бош тортса, у лабзсиз деб тан олинади ва кейинчалик гувоҳ

бўлиш ҳуқуҳидан маҳрум бўлади [4]. Мазкур қоидалар бугунги кундаги

битимларни нотариал тартибда тасдиқлашнинг, том маънода Қадимги

Римдаги илк кўриниши десак муболаға бўлмайди.

Шунингдек, XV асрда Христофор Колумбнинг барча саёҳатлари

давомида топилган хазиналарни қирол Фердинанд ва қиролича Изабелла

номига расмийлаштирилишини таъминлаш учун нотариуслар ҳамроҳлик

қилишган.

Колониал Америкада 1600-1800 йилларда нотариус сифатида юқори

ахлоқий шахслар тайинланган. Улар ҳужжатларни тасдиқлаш ва сақлаш

вазифаларини бажарган. Уларнинг мустамлака ҳаётига қўшган ҳиссалари

асосан Америка бизнесининг улкан муваффақият қозонишининг сабаби

сифатида кўрилмоқда. Масалан, мустамлака замонларида нотариуслар

Атлантика бўйлаб амалга ошириладиган тижорат учун алоҳида ўринга эга

эдилар, чунки савдонинг иккала томони ҳам кема юкларига зарар етиши

ёки йўқолииши тўғрисида хабар беришда ҳалол бўлган учинчи томонга

муҳтож эди. Бу даврда нотариуслар жуда катта эътиборда бўлишган бўлса-

да, Американинг илк нотариуслари учун ҳаёт жуда таҳликали эди. Баъзилар

ҳатто расмий ҳужжатларни тасдиқлашда ва рўйхатга олишда

қатнашганликлари учун ўлдирилганлар, чунки қарама-қарши гуруҳлар

Янги Дунёни бошқариш учун курашишган.

Жон Кулидж 1845 йилда туғилган ва Вермонтнинг Плимут Нотч

шаҳрида нотариус сифатида шуҳрат қозонган. Унинг ўғли Калвин Кулидж

эди, 1921 йилда у Уоррен Г. Гардинг бошчилигида вице-президент этиб

сайланди. 1923 йилда Гардинг вафот этганида, Кулидж отасининг ёрдами

билан АҚШнинг 30-президенти сифатида қасамёд қилди. Айнан Калвин


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

175

Кулидж даврида нотариат институтига катта эътибор берилди. Чунки у

АҚШ президентлари орасида ягона отаси нотариус президент эди [5].

Шундай қилиб дунё тамаддунида нотариуслар шаклландилар ва улар

кишилик жамиятидаги муҳим субъектлардан бирига айландилар. Айниқса

уларнинг битимларни тасдиқлашдаги ўрни беқиёсдир.

Биз юқорида қадимги дунёда, шунингдек замонавий Европа ва

Америкада нотариусларнинг вужудга келиши ҳамда уларнинг илк

фаолиятлари хусусида сўз юритдик. Хўш, бизнинг диёрдаги нотариат

тарихи қандай, қандай сиёсий ўзгаришлар уларни вужудга келтириш учун

замин ҳозирлади? Буларга жавоб топиш мақсадида юқорида келтириб

ўтилган Тўтиё Султонова томонидан ёзилган ўқув қўлланмага назар

ташлаймиз. Нотариал идораларнинг фаолияти узоқ тарихга эга бўлиб, бу

жараён мусулмон ҳуқуқида ҳам ўз ифодасини топган. Масалан:

“Мухтасар”да ҳозирги кунда давлат нотариуслари томонидан ҳал

этилаётган “Гаров” – 89 боб, “Ижара” – 82 боб, “Кафолат” – 92 боб, “Ихтилоф”

– 117 бўлимининг 16–18 бандларида “Ворислик ҳуқуқи” [6] тўғрисида сўз

юритиладики, бу ҳолат нотариал идораларнинг тарихи узоқ ўтмиш

даврларига бориб тақалишидан далолат беради, чунки ўша вақтлардаёқ,

ворислик масалаларини тегишли тартибга риоя этилган ҳолда

расмийлаштирилиши талаб этилган. Шариат қонунлари ва одат

нормаларига таяниб иш кўрилган даврларда нотариал ҳаракатларни

амалга оширувчи махсус шахслар бўлмаган, лекин низоли ишлар ёки

шикоятларни ҳал этиш юзасидан қозиларга мурожаат этилиб, бу

масалаларни қозилар гувоҳлар иштирокида ҳал этганлар. Қозилар мазмун

жиҳатдан нотариал ҳаракатларни ҳам ҳал қилганлар [7]. Масалан: Хоразм

давлатчилигида ҳам бундай ҳолатни кўришимиз мумкин [8]. Ўша

вақтларда фуқаролар ўртасидаги муносабатлар одат нормалари билан

тартибга солиниб, бу одат нормалари ҳуқуқий ва ҳуқуқий бўлмаган

одатларга бўлиниб, ҳуқуқий одатлар давлат томонидан тан олинган ва

юридик одатлар деб аталиб, юридик кучга эга бўлган [9].

Ўзбекистон Республикаси марказий Давлат Архивида сақланаётган

ҳужжатлар Республикамизнинг нотариал идоралар тарихи ўзига хос бой

тажрибага эга эканлигини кўрсатади. Булар қаторида, Қўқонда – 1890

йилдан бошлаб расмийлаштирилган нотариал ҳужжатлар аниқ ва равшан

тузилган [10]. Бажарилган ҳар бир нотариал ҳаракат алоҳида тартиб

рақами билан реестр дафтарига қайд этилган, нотариал ҳаракатнинг тури,

ундирилган давлат божи, нотариал ҳужжатни олганлик ҳақида мурожаат

этган шахснинг имзоси реестр дафтарда нотариус томонидан юксак савия

билан қайд қилинган. 1890 йилда фаолият кўрсатган нотариус Александр

Фрай-бергер томонидан юритилган Реестрларга қайд этилган нотариал

ҳаракатлардан

нотариус

томонидан

мажбурият

билан

боғлиқ

шартномалар, васиятномалар, кўчмас мулк билан боғлиқ шартнома,

ишончномалар нотариал тартибда гувоҳлантирилганлиги кўринади [11].


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

176

Бухоро амирлигида – ХIХ асрнинг иккинчи ярмида суд тизимида

ўзгаришлар юз бериб, жиноий ва фуқаролик ишлари алоҳида шахслар

томонидан ҳал этилган. Жиноий ишларни беклар ва Қушбеги беклари

кўриб ҳал этган. Қозилар эса фуқаролик ишларини кўриб, бунда оила, ер,

ворислик ҳуқуқи билан боғлиқ ҳолатлардан келиб чиқадиган

муносабатларни ҳал этганлар ва бу билан улар қисман даражада нотариус

ваколатини ҳам амалга оширган [12]. Чунки улар томонидан ҳам низоли,

ҳам низосиз муносабатлар тартибга солинган. Ўзбекистон Республикаси

Марказий Давлат Архивидаги ҳужжатларни ўрганиш шундан далолат
берадики, нотариал идоралар томонидан бажарилган ҳаракатларни одат,

шариат қонунларига кўра қозилар бажариб келганлар. Қозиларнинг

фаолияти суд тизими билан боғлиқ бўлганлиги сабабли биз ўша вақтда

топилган ҳужжатларни суд-нотариал ҳужжатлари деб аташни лозим

топдик.

Тошкент шаҳрининг ХIХ асрда расмийлаштирилган фуқаролик

ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган ишларни ўрганиш шуни

кўрсатадики, Кўкча даҳасида фаолият кўрсатган қози мулла Боймирза Қози

ибн Мирзо Оғали томонидан расмийлаштирилган васиқаларни қайд этиш

дафтарида 497 тадан иборат ҳужжат расмийлаштирилиги бу масалага
қанчалик жиддий аҳамият берилганлигидан далолат беради.

Муаллиф ўз тадқиқотлари давомида нотариал идоралар ва улар

томонидан амалга ошириладиган ҳаракатларнинг ривожланиш жараёнини

бир неча даврларга бўлиб чиққан. Улар қуйидагилар:

Биринчи давр шариат қонунлари ва одат нормаларига асосланиб иш

кўрган, нотариус номига эга бўлмаса-да, лекин мазмун жиҳатдан нотариал

ҳаракатларни бажариб келган қозиларни давридан то 1917 йил Туркистон

АССР ташкил топгунча бўлган даврни ўз ичига олади.

Иккинчи давр 1917 йилдан 1956 йилгача бўлган давр бўлиб, 1918 йил

16 ноябрда Туркистон АССР Юстиция Халқ Комиссарияти “Туркистон

Республикасида халқ судларини сайлаш бўйича” Қўлланмани ишлаб чиқди

ва бу қўлланма Декрет бўлиб тасдиқланган ҳолатда матбуотда эълон

қилинди. Ушбу қўлланмага асосан халқ судлари, халқ нотариуслари вилоят

советларининг вилоят сеьзди томонидан сайланишлиги қайд этилди ва

халқ судлари, халқ нотариуслари ушбу қўлланманинг 2- моддасига асосан

ўша жойдаги ишчи, солдат, деҳқон депутатлари совети томонидан тақдим

этилган номзодлар орасидан сайландилар [13].

Учинчи давр 1956–1974 йилгача бўлган давр бўлиб, нотариал

идоралар фаолияти такомиллашганлигини ва нотариал ҳаракатларнинг

турлари ҳам кўпайганлигини гувоҳи бўламиз. Жумладан, 1965 йилда
нотариуслар фаолиятига ижро хатларини расмийлаштиришдан иборат

нотариал ҳаракатнинг тури қўшилганлиги фикримизни тасдиқлайди.


background image

Наука и научный потенциал – Основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

177

Тўртинчи давр 1974-йилдан мустақилликга эришгунча бўлган давр.

Давлат нотариуслари ва бошқа нотариал фаолиятни амалга оширувчи

мансабдор шахслар 1974 йилда ЎзССРнинг Давлат нотариати тўғрисидаги

қонун ва бошқа қонун ости ҳужжатларига таяниб ишлаб келдилар.

Республикамиз мустақил деб эълон қилингач, Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси томонидан 1996 йил 26 декабрда “Нотариат тўғрисида“ги

қонун қабул қилинди. Ушбу қонун ўзида мустақиллигимизни ва

ўзлигимизни таниганлигимизни ва бу ҳолат қонун даражасига

кўтарилганлигини

тасдиқловчи

муҳим

аҳамиятга

эга

бўлган

Республикамиз тарихидаги биринчи ҳуқуқий ҳужжат бўлди [14].

Юқоридаги манбалардан кўринадики, нотариат институти ва

нотариуслар томонидан амалга ошириладиган бошқа ҳаракатлар, хусусан

битимларни нотариал тасдиқлаш кўп асрлик тарихга эга. Битимларни

учинчи шахслар томонидан гувоҳлантирилиши барча замонларда ҳам

турли кўринишларда (Қадимги Мисрда хаттотлар томонидан, Қадимги

Римда 5 нафар гувоҳ ва тарозибонлар томонидан) мавжуд бўлган. Бу эса

кишилик жамиятида битимларнинг нақадар муҳим аҳамият касб этишини

англатади.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Фролов В.А. Правовая сущность удостоверительной надписи

нотариуса:

гражданско-правовой

аспект.

Электронный

научно-

практический журнал «Гуманитарные научные исследования». 2017 г.

http://human.snauka.ru/2017/01/18874.

2.

Лихолетов А.А.

Преимущество

нотариальных

сделок

с

недвижимостью // Международный студенческий научный вестник. –

2018. – № 5.

3.

Шоназаров У. 2021. Гражданско-правовое толкование изьятии

земельных участков для государственных и общественных нужд. Общество

и инновации. 2, 2/S (мар. 2021), 146–152. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-

1415-vol2-iss2/S-pp146-152.

4.

Gulomov, Akmaljon Sh, Nodir S. Muxiddinov, and Ulfat I. Shonazarov.

“Concepts And Procedures Of Private Property Under The Legislation Of The Republic

Of Uzbekistan”. Journal of Positive School Psychology 6.3 (2022): 1587-1594.

5.

Шоназаров, У. «Научно-теоретические основы правовых отношений

изъятия земельных участков для государственных и общественных нужд».

Общество и инновации, т. 2, вып. 10/S, декабрь 2021 г., сс. 572-6,

doi:10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp572-576.

6.

Тутиёхон Султонова. Нотариат жараёни. Ўқув қўлланма. / Масъул

муҳаррир: Ш.Ш.Шорахметов, ю.ф.д., проф. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган

юрист. – Т.: ТДЮИ нашриёти, 2006. – 193 бет.


background image

Наука и научный потенциал: основа

Устойчивого инновационного развития

общества (Ташкент, 15 мая 2022 года)

178

7.

В.Р.Топиллиев. Рим ҳукуқи: юриспруденция бакалаврият таълим

йўналиши талабалари учун дарслик. –Т.: Янги аср авлоди нашриёти,

2013. – 225-бет.

8.

https://www.nationalnotary.org/knowledge-center/about-notaries/notary-

history.

9.

Мухтасар. – Т.: Чўлпон нашриёти 1994. 205, 189, 214, 275-бетлар.

10.

Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах обитавших в Средней

Азии в древние времена. М., 1950, стр. 50.

11.

С.П. Толстов

«Древний

Хорезм»

Описъ

исторический

архиологического исследования- МГУ 1948 год.

12.

С.И. Воробьева Жамиятда ҳуқуқ ва урф одатлар. Т., 1986, 12-б.

13.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви фонд

И.660, ОП№2, Д№1, Л№1, Л№11, Л№12.

14.

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви фонд

И.660, ОП-№2, Д-№16, Л-№1, Л-№2, Л-№75, Л-№85, Л-№86.

15.

А.И.Ишанов «Основные черты общественного строя Бухарского

ханства»1983 год, стр 125.

16.

История Советского Государства и права Узбекистана Том-1,

Издательство Академии наук УзССР. Ташкент-1960 г, 485-486 стр.
Тутиёхон Султонова. Нотариат жараёни. Ўқув қўлланма. / Масъул
муҳаррир: Ш.Ш. Шорахметов, ю.ф.д., проф. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган
юрист. – Т.: ТДЮИ нашриёти, 2006. – Б. 6–11.

Библиографические ссылки

Фролов В.А. Правовая сущность удостоверительной надписи нотариуса: гражданско-правовой аспект. Электронный научно-

практический журнал «Гуманитарные научные исследования». 2017 г. http://human.snauka.ru/2017/01/18874.

Лихолетов А.А. Преимущество нотариальных сделок с недвижимостью // Международный студенческий научный вестник. -2018. - № 5.

Шоназаров У. 2021. Гражданско-правовое толкование изьятии земельных участков для государственных и общественных нужд. Общество и инновации. 2, 2/S (мар. 2021), 146-152. DOI:https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss2/S-pp146-152.

Gulomov, Akmaljon Sh, Nodir S. Muxiddinov, and Ulfat I. Shonazarov. “Concepts And Procedures Of Private Property Under The Legislation Of The Republic Of Uzbekistan”. Journal of Positive School Psychology 6.3 (2022): 1587-1594.

Шоназаров, У. «Научно-теоретические основы правовых отношений изъятия земельных участков для государственных и общественных нужд». Общество и инновации, т. 2, вып. 10/S, декабрь 2021 г., сс. 572-6,

doi:10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp572-576. DOI: https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss10/S-pp572-576

Тутиёхон Султонова. Нотариат жараёни. Укув кулланма. / Масъул муҳаррир: Ш.Ш.Шорахметов, ю.ф.д., проф. Узбекистонда хизмат курсатган юрист. - Т.: ТДЮИ нашриёти, 2006. - 193 бет.

В.Р.Топиллиев. Рим хукуки: юриспруденция бакалаврият таълим йуналиши талабалари учун дарслик. -Т.: Янги аср авлоди нашриёти, 2013. - 225-бет.

https://www.nationalnotary.org/knowledge-center/about-notaries/notary-history.

Мухтасар. - Т.: Чулпон нашриёти 1994. 205, 189, 214, 275-бетлар. DOI: https://doi.org/10.1016/S0367-2530(17)30596-0

Бичурин Н.Я. Собрание сведений о народах обитавших в Средней Азии в древние времена. М., 1950, стр. 50.

С.П. Толстов «Древний Хорезм» Описъ исторический архиологического исследования- МГУ 1948 год.

С.И. Воробьева Жамиятда хукуц ва урф одатлар. Т., 1986, 12-б.

Қаранг: Узбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви фонд И.660, ОП№2, Д№1, Л№1, Л№11, Л№12.

Қаранг: Узбекистон Республикаси Марказий Давлат Архиви фонд И.660, ОП-№2, Д-№16, Л-№1, Л-№2, Л-№75, Л-№85, Л-№86.

А.И.Ишанов «Основные черты общественного строя Бухарского ханства»1983 год, стр 125.

История Советского Государства и права Узбекистана Том-1, Издательство Академии наук УзССР. Ташкент-1960 г, 485-486 стр. Тутиёхон Султонова. Нотариат жараёни. Укув кулланма. / Масъул мухаррир: Ш.Ш. Шорахметов, ю.ф.д., проф. Узбекистонда хизмат курсатган юрист. - Т.: ТДЮИ нашриёти, 2006. - Б. 6-11.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов