Авторы

  • Зухрахон Олимжанова
    Андижон давлат университети таянч докторанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.101300

Ключевые слова:

иккинчи беш йиллик режа оғир саноат янги социализм жамият саноат ишчилар коллективлаштириш саноатлаштириш қишлоқ хўжалиги колхоз совхоз ишчи синфи таълим муассасалари шаҳарлашув маданий-маърифий ўзгаришлар социалистик тузум миллий сиёсат маҳаллийлаштириш коммунистик мафкура ижтимоий тузилиш қулоқ хўжалиги совет модернизацияси мафкуравий босим миллий ўзлик.

Аннотация

Ушбу мақолада 1930-йилларда Ўзбекистонда саноатлаштириш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги туб ўзгаришлар таҳлил этилади. Муаллиф саноатнинг ривожланиши билан боғлиқ иқтисодий, ижтимоий ва маданий ўзгаришлар, хусусан ишчи синфининг шаклланиши, таълим муассасаларининг кенгайиши ва шаҳар аҳолисининг ижтимоий тузилишидаги янгиликларни ёритади. Шунингдек, аёллар ва турли миллат вакиллари учун таълим имкониятларининг кенгайиши таълим соҳасидаги тенглик ва инклюзивлик тамойилларининг ривожи сифатида кўрсатилади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

103

ЎЗБЕКИСТОНДА ИККИНЧИ БЕШ ЙИЛЛИК РЕЖА: САНОАТЛАШТИРИШ

ВА ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

Олимжанова Зухрахон Рустамжон қизи

Андижон давлат университети таянч докторанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15589428

Аннотация

: Ушбу мақолада 1930-йилларда Ўзбекистонда саноатлаштириш ва

қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги туб ўзгаришлар таҳлил этилади. Муаллиф саноатнинг
ривожланиши билан боғлиқ иқтисодий, ижтимоий ва маданий ўзгаришлар, хусусан
ишчи синфининг шаклланиши, таълим муассасаларининг кенгайиши ва шаҳар
аҳолисининг ижтимоий тузилишидаги янгиликларни ёритади. Шунингдек, аёллар ва
турли миллат вакиллари учун таълим имкониятларининг кенгайиши таълим
соҳасидаги тенглик ва инклюзивлик тамойилларининг ривожи сифатида кўрсатилади.

Kalit so‘zlar:

иккинчи беш йиллик режа, оғир саноат, янги социализм жамият,

саноат ишчилар, коллективлаштириш, саноатлаштириш, қишлоқ хўжалиги, колхоз,
совхоз, ишчи синфи, таълим муассасалари, шаҳарлашув, маданий-маърифий
ўзгаришлар, социалистик тузум, миллий сиёсат, маҳаллийлаштириш, коммунистик
мафкура, ижтимоий тузилиш, қулоқ хўжалиги, совет модернизацияси, мафкуравий
босим, миллий ўзлик.

ВТОРАЯ ПЯТИЛЕТКА В УЗБЕКИСТАНЕ: НОВЫЙ ЭТАП

ИНДУСТРИАЛИЗАЦИИ И РАЗВИТИE ЭКОНОМИКИ

Олимжанова Зухраxон Рустамжон кизи

Базовый докторант Андижанского государственного университета

Аннотация:

В статье анализируются коренные изменения в индустриализации и

сельском хозяйстве Узбекистана в 1930-е годы. Автор освещает экономические,
социальные и культурные изменения, связанные с развитием промышленности, в
частности формирование рабочего класса, расширение образовательных учреждений,
нововведения в социальной структуре городского населения. Кроме того, расширение
образовательных возможностей для женщин и людей разных национальностей
рассматривается как развитие принципов равенства и инклюзивности в образовании.

Ключевые слова:

второй пятилетний план, тяжелая промышленность, новое

социалистическое

общество,

промышленные

рабочие,

коллективизация,

индустриализация, сельское хозяйство, колхоз, совхоз, рабочий класс, учебные
заведения, урбанизация, культурные и образовательные изменения, социалистическая
система, национальная политика, локализация, коммунистическая идеология,
социальная

структура,

крестьянское

хозяйство,

советская

модернизация,

идеологическое давление, национальная идентичность.

Ўзбекистон Коммунистик партиясининг VI съездида тасдиқланган иккинчи беш

йиллик режа (1933–1937 йиллар) республика тарихида ўта муҳим босқич бўлиб,
саноатлаштириш жараёнининг янги фазасини бошлаб берди. Бу режа мамлакат
иқтисодиётини чуқур ўзгартириш, уни замонавий техник базага асосланган самарали ва


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

104

юқори унумдор хўжаликка айлантириш мақсадини ўз ичига олди. Шу билан бирга,
меҳнаткаш халқнинг ортиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш ҳамда уларнинг
турмуш даражасини ошириш каби ижтимоий масалалар ҳам режанинг муҳим қисми
сифатида белгиланди.

Иккинчи беш йиллик режанинг марказий вазифаларидан бири — оғир саноатни

жадал ривожлантириш эди. Чунки оғир саноат бошқа барча соҳалар — транспорт,
қишлоқ хўжалиги, енгил саноат ва қурилишнинг ривожланиши учун зарур бўлган
техник воситалар, машиналар ва энергия манбаларини етказиб беришга хизмат
қиларди.

Бу мақсадда республиканинг турли ҳудудларида кўплаб янги саноат корхоналари

барпо этилди. Тошкент, Фарғона, Қўқон, Олмалиқ, Чирчиқ каби саноат марказларида
металлургия, машинасозлик, химия ва энергетика соҳаларида йирик ишлаб чиқариш
объектлари ишга туширилди. Масалан, Чирчиқдаги электростанция, Янги анзур кимё
заводи, Қўқон машинасозлик корхонаси каби иншоотлар мамлакат иқтисодиётида
стратегик аҳамият касб этди.

Бу ривожланиш натижасида республикада илгари мавжуд бўлмаган мураккаб

ишлаб чиқариш тизимлари вужудга келди. Ўзбекистон ўзининг металл, қишлоқ
хўжалиги техникалари ва қурилиш материаллари билан таъминлаш имкониятига эга
бўла бошлади. Ишчи кучи ва муҳандис-техник кадрларни тайёрлаш, маҳаллий
мутахассисларнинг етуклашуви ҳам саноатлаштириш жараёни билан узвий боғлиқ эди.

Агар оғир саноат мамлакатнинг иқтисодий мустақиллиги пойдевори бўлса, енгил

саноат меҳнаткашлар учун қулай турмуш шароитларини яратишда ҳал қилувчи
аҳамиятга эга эди. Шу боис, иккинчи беш йиллик режада енгил саноатни ҳам кенг
миқёсда ривожлантириш белгилаб қўйилди.

Маҳаллий хом ашёдан (пахта, пилла, чарм) фойдаланган ҳолда тўқимачилик,

трикотаж, пойафзал, чарм ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти кенгайтирилди.
Тошкент, Наманган, Марғилон, Бухоро каби шаҳарларда янги енгил саноат фабрикалари
қурилди. Бу нафақат маҳаллий аҳоли эҳтиёжларини қондиришга, балки янги иш
ўринлари яратишга ҳам хизмат қилди.

Айниқса, хотин-қизларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш, уларни турли соҳаларда

фаол иштирок эттириш сиёсати бу даврда фаол қўллаб-қувватланди. Енгил саноат
корхоналари айниқса аёллар учун қулай иш жойларини яратиш билан аҳамиятли бўлди.

Бутун мамлакатда бўлганидек, саноат қурилиши ва улар билан боғлиқ қишлоқдаги

ўзгаришлар 1930-йилларда Ўзбекистонда ҳам совет давлати олдида турган бир қатор
вазифаларни ҳал қилди. Биринчи навбатда узлуксиз ўсиб бораётган саноат корхоналари
керакли миқдордаги маблағ, хом ашё ва ишчиларга эга бўлди. Саноат ишчиларининг
совет тузуми ва коммунистик мафкура талабларига жавоб берадиган маърифий ва
маданий савияси жуда тез ўсиб борди. Бунга саноатлаштириш суръатларига мос
равишда бунёд этилган таълим муассасаларининг кенг тармоғи ёрдам берди. Натижада,
Фарғона водийси шаҳарларининг ижтимоий тузилиши Россия шаҳарлариникига ўхшаб
қолди. Яъни, йирик шаҳарлар аҳолисининг аксарият қисмини ишчи-хизматчилар ва
уларга хизмат кўрсатувчи савдо, маданий-маърифий муассасалар ходимлари ташкил
қила бошлади. Қишлоқ хўжалигида эса бутун мамлакат учун бир хил бўлган ишлаб
чиқариш муносабатлари қарор топди. Қишлоқларда хусусий ер эгалигига эга бўлмаган


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

105

колхоз деҳқонларидан ташқари, пролетарлар – совхоз ишчилари ва механизаторлар
қатлами пайдо бўлди. “Капитализм таянчи” деб ҳисобланган қулоқ хўжаликлари
коллективлаштириш натижасида синф сифатида тугатилди, бу эса республиканинг
қишлоқ жойларидаги ижтимоий тузилмасини ҳеч қандай қаршиликларсиз янада
ўзгартириш имкониятини яратди

1

.

Миллий-маънавий соҳадаги “социалистик ўзгаришлар” ҳам яққол ифодаланган

мустамлакачилик – империяча йўналиши билан ажралиб турарди. ХХ аср 20-
йилларининг охирларидан эътиборан “маҳаллийлаштириш” ни қисқартириш, миллий
районларни тугатиш, миллий ўзини ўзи англашга барҳам бериш ва якка мафкурани
қарор топтириш йўли билан ўтказила бошлади. Шу билан бирга, сталинча раҳбарият
подшо Россияси томонидан татбиқ этилган маънавий асоратга солиш амалиётини
жиддий равишда бойитди.

Иккинчи беш йиллик даври социалистик маданиятнинг янада юксалиши билан

тавсифланди. Шаҳар ва қишлоқларда кўплаб янги шифохоналар, амбулаториялар ва
тиббиёт пунктлари ишга туширилди. Халқ таълими эҳтиёжларига ажратилган
маблағлар 3 баробардан ҳам кўпроқ ошди. Республикада мактаблар тармоғи кенгайиб,
ўқувчиларнинг умумий сони 930 минг нафарга етди. Илм-фан, адабиёт ва санъат
соҳалари кенг ривожланди.

Мактаб таълими билан бир қаторда, халқ хўжалиги ва маданият соҳаси учун

кадрлар тайёрлайдиган ўрта махсус ва олий ўқув юртлари тизимининг совет варианти
асослари ҳам яратилди. Бу ўқув юртлари қатъий синфий асосда ташкил этилди.
Натижада маҳаллий аҳолининг “меҳнаткаш бўлмаган” муайян қисми тегишли маълумот
олишдан сунъий равишда узоқлаштирилди. Таълим тизимини руслаштириш чора-
тадбирлари ҳам яққол табақалаштирилган ҳолда амалга оширилди. Бу ҳол уларга
синфий маҳаллий андозаларга мос келадиган маҳаллий миллатлар вакилларини жалб
қилишга жиддий равишда салбий таъсир кўрсатди.

Ўзбекистонда саноатлаштириш ва иқтисодий модернизация жараёнлари нафақат

ишлаб чиқариш соҳалари, балки таълим тизимида ҳам туб ўзгаришларни талаб этди.
Иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши, айниқса оғир ва енгил саноат соҳаларининг
кенгайтирилиши, юқори малакали мутахассислар, муҳандислар ва техник кадрларга
эҳтиёжни кескин оширди. Шу боис, иккинчи беш йиллик режа доирасида таълим
тизимини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Биринчи беш йиллик давомида Ўзбекистондаги олий ўқув юртлари сони 1928

йилдаги 2 тадан 1933 йилга келиб 18 тага, техникумлар сони эса 41 тадан 92 тага етди.
Республиканинг олий ва ўрта-техник ўқув юртлари тайёрлайдиган муҳандис-техник
ходимлар сони сезиларли даражада ошди. Беш йиллик охирига келиб олий ўқув
юртлари талабалари сони дастлабки йилга нисбатан 5,5 баробар, техникумларда эса 6
баробар кўпайди

2

.

Шунингдек, техникумлар сони ҳам деярли икки бараварга ошди — 41 тадан 92 тага

етказилди. Бу муассасалар қишлоқ хўжалиги, саноат, соғлиқни сақлаш, транспорт,
қурилиш каби соҳалар учун ўрта-махсус маълумотли кадрлар тайёрлашда муҳим ўрин
тутди.

1

Фарғона ВДА, 1124-фонд, 2-рўйхат, 146-иш, 24-25-варақлар.

2

Зиядуллаев С.К. Индустрия Советского Узбекистана. – Ташкент: Узбекистан, 1984. – С. 31.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

106

Беш йиллик охирига келиб, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган талабалар сони

аввалги йиллар билан солиштирганда 5,5 баробарга ошди. Техникумларда эса
талабалар сони 6 баробарга кўпайди. Бу эса нафақат сони жиҳатидан ўсиш, балки аҳоли
орасида таълимга бўлган қизиқишнинг, айниқса, меҳнаткашлар фарзандлари орасида
олий ва ўрта маълумот олиш истагининг ортганини ҳам кўрсатади.

Республикадаги олий ва ўрта таълим муассасалари нафақат маҳаллий

эҳтиёжларни, балки иттифоқ даражасидаги мутахассисларга бўлган талабни ҳам
қондиришга қодир кадрлар тайёрлай бошлади. Бу, айниқса, саноатлаштириш
жараёнида республика ишчи кучи салоҳиятининг ортишида муҳим омил бўлди.

Иккинчи беш йиллик таълим сиёсатида муҳим жиҳатлардан бири — таълимни

кенг оммага, айниқса аёллар ва турли миллат вакилларига ёқинлаштириш бўлди.
Илгари таълим тизимида кам иштирок этган аёллар, айниқса қишлоқ жойлардаги
қизлар орасида мактаб ва техникумларда таҳсил олиш ҳолати кескин ошди. Бу нафақат
жамиятдаги ижтимоий тенгликни мустаҳкамлашга, балки келгусидаги ишчи кучи
заҳираларини кенгайтиришга ҳам хизмат қилди.

Республика олий таълим тизимининг зиддиятли жиҳати шунда эдики, олий

таълим муассасаларида ўқиётган талабалар ичида маҳаллий миллат вакиллари сони
жуда оз эди. Айниқса, маҳаллий миллат вакилларидан инженер, механик, зоотехник,
ветврач, агроном каби олий маълумотли қишлоқ хўжалик кадрлари деярли йўқ
ҳисобида эди. Бу фикрни қуйидаги далил асослайди. Архив ҳужжатларидан бирида 1939
йилда Фарғона области районларидаги олий ва ўрта махсус маълумотга эга бўлган 132
нафар зоотехник, ветврач каби мутахассисларнинг рўйхати келтирилган

3

. Ажабланарли

томони рўйхатда биронта ҳам ўзбекча исм-фамилия учрамайди.

Умуман, иккинчи беш йиллик охирига келиб, Ўзбекистонда 6759 та колхоз ташкил

этилди. Улар республика экин майдонларининг 97,4 фоизини қамраб олган эди

4

. Бу

даврда колхозларнинг техник базаси анча мустаҳкамланди, қишлоқ хўжалигини
механизациялаштириш сезиларли даражада ривожланди. 1938 йилга келиб,
Ўзбекистондаги МТС сони 1932 йилдаги 78 тадан 175 тага етди. Беш йил ичида улардаги
тракторлар сони 2893 тадан 19388 тага, яъни 6,7 баробар кўпайди. Иккинчи беш йиллик
охирида Ўзбекистон далаларида 1177 та комбайн (1933 йилдаги 33 та ўрнига) ишлай
бошлади

5

.

1937 йилда Ўзбекистон колхозлари давлатга 1932 йилга қараганда деярли икки

баробар кўп пахта етказиб берди. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва унинг саноати,
айниқса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш билан боғлиқ тармоқлари,
бир-бирини тақозо этган ҳолда ривожланиб борди.

Хуллас, Ўзбекистон ССРда XX асрнинг 30-йиллари охирига келиб, эски ижтимоий

тузилма тўлиқ тугатилди ҳамда янги социализм жамиятининг мутлақ бошқа ижтимоий
тузилмаси тўлиқ шаклланди. Совет тузуми сиёсий раҳбарияти таъбири билан айтганда,
“барча эксплуататор синфлар”, “кишиларни эксплуатация қилишга ундовчи сабаблар”,

3

Фарғона ВДА, 1124-фонд, 1-рўйхат, 9-иш, 55-57-варақлар.

4

Социально-экономическое развитие Узбекистана за годы Советской власти. – Ташкент: Узбекистан, 1984. – С.

27.

5

Узбекистан за 15 лет. Статистический сборник. – Ташкент: Госиздат, 1939. – С. 49.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

107

“жамиятни нотенг ижтимоий қатламларга бўлиниш тамойили” буткул тугатилган,
янгича тўлиқ ижтимоий бир хилликка эришилган эди.

Ўзбекистонда саноат ишчиларини шаклантириш жараёнлари буюк давлатчилик

ёндашувлари билан нотўғри йўлдан борди. Совет давлатининг кадрлар сиёсати ва унинг
миллий жиҳатлари марказнинг мустамлакачилик интилишларини яққол акс эттирди. У
аввал бошиданоқ миллий кадрлар тайёрлашни эмас, балки келгинди ишчилар кучини
тайёрлашга қаратилган эди.

Саноат ишчиларининг моддий аҳволи иш ҳақининг даражаси билан белгиланарди.

Бунинг ўзига хос хусусияти шунда эдики, иш ҳақи бажарилаётган ишнинг турига,
ишчининг касб фаолиятига ва у қайси корхонада – давлат, хусусий ёки кооператив
корхонасида ишлашига қараб фарқланарди. Хусусий тадбиркорлар томонидан
тўланадиган иш ҳақи давлат кўрсаткичларидан анча юқори эканлиги ушбу бобда аниқ
мисоллар билан ўз тасдиғини топди. Бироқ, кейинчалик давлатнинг иш ҳақини
белгилаш юзпасидан тариф сиёсатининг асосий мақсади саноатнинг турли соҳалари ва
ишчилар тоифалари ўртасидаги иш ҳақини тенглаштиришдан иборат бўлиб қолди.

Қишлоқлардаги саноат ўзгаришлари ва қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш

туфайли ўз даври учун юқори технологияли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ташкил
этилди, улар замонавий техника билан таъминлана бошлади. Бошқа томондан эса,
қишлоқ аҳолисининг маълум бир қисми “синфий кураш” шиори остида қатағон
қилинди, улар кўпинча ўзлари яшаб келган жойларидан сургун қилинди. Қулоқ қилиш
сиёсати, айниқса, анъанавий қишлоқ хўжалик минтақаси бўлган ва қишлоқ аҳолиси
кўпчиликни ташкил этган Фарғона водийси ҳудудига катта зарар етказди.

Саноатлаштириш ва коллективлаштириш Фарғона водийси қишлоқларининг

ижтимоий таркибига ҳамда ижтимоий муносабатларга жиддий таъсир кўрсатди. Колхоз
тузумини қарор топишининг Фарғона водийси қишлоқлари учун ҳам ижобий, ҳам
салбий оқибатлари мавжуд эди. Бир томондан, коллективлаштириш натижасида
қишлоққа замонавий техника кириб келди ва улар воситасида ишлаб чиқариш
бирмунча енгиллашди, қишлоқдаги энг камбағал деҳқонларнинг турмуш даражаси
кўтарилди, қишлоқларда маданий-маърифий муассасалар вужудга кела бошлади.
Бироқ, бу ижобий ташаббусларннинг барчаси колхозларда меҳнатни ва меҳнатга ҳақ
тўлашни тўғри ташкил эта олмаслик, давлатнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотлари
тайёрлаш мажбурияти бўйича қатъий сиёсати туфайли ўз аҳамиятини йўқотди.

Бу каби салбий омилларга қарамасдан, умуман олганда, саноатлаштириш

натижасида Ўзбекистонда, шу жумладан Фарғона водийси шаҳарларида йирик саноат
ишлаб чиқаришига асос солинди, юзлаб саноат корхоналари, янги темир йўллар,
автомобил йўллари қурилди, оз миқдорда бўлса ҳам маҳаллий миллат вакилларидан
ишчилар синфи ва техник зиёлилар қатлами шаклланди.


References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Фарғона ВДА, 1124-фонд, 2-рўйхат, 146-иш, 24-25-варақлар.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

108

2.

Зиядуллаев С.К. Индустрия Советского Узбекистана. – Ташкент: Узбекистан, 1984.

– С. 31.

3.

Фарғона ВДА, 1124-фонд, 1-рўйхат, 9-иш, 55-57-варақлар.

4.

Социально-экономическое развитие Узбекистана за годы Советской власти. –

Ташкент: Узбекистан, 1984. – С. 27.
5.

Узбекистан за 15 лет. Статистический сборник. – Ташкент: Госиздат, 1939. – С. 49.

6.

Маматқулов Б.Ш. Ўзбекистонда саноатлаштириш сиёсатининг амалга оширилиши

ва унинг оқибатлари (1925-1941 йй.). Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
диссертацияси автореферати. – Қарши, 2022. – 54 б.
7.

Тетенева Л.Г. Борьба рабочего класса Узбекистана за выполнение второго

пятилетнего плана в промышленности (1933-1937). Автореферат диссертации на
соискание ученой степени кандидата исторических наук. – Ташкент, 1959. – 26 с.

Библиографические ссылки

Фарғона ВДА, 1124-фонд, 2-рўйхат, 146-иш, 24-25-варақлар.

Зиядуллаев С.К. Индустрия Советского Узбекистана. – Ташкент: Узбекистан, 1984. – С. 31.

Фарғона ВДА, 1124-фонд, 1-рўйхат, 9-иш, 55-57-варақлар.

Социально-экономическое развитие Узбекистана за годы Советской власти. – Ташкент: Узбекистан, 1984. – С. 27.

Узбекистан за 15 лет. Статистический сборник. – Ташкент: Госиздат, 1939. – С. 49.

Маматқулов Б.Ш. Ўзбекистонда саноатлаштириш сиёсатининг амалга оширилиши ва унинг оқибатлари (1925-1941 йй.). Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси автореферати. – Қарши, 2022. – 54 б.

Тетенева Л.Г. Борьба рабочего класса Узбекистана за выполнение второго пятилетнего плана в промышленности (1933-1937). Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата исторических наук. – Ташкент, 1959. – 26 с.