Авторы

  • Сабохат Абдухалилова
    Тошкент давлат иқтисодиёт университети Иқтисодиёт назарияси кафедраси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.105730

Аннотация

Ушбу мақолада иқтисодий ўсиш ва унинг моделлари, моделларнинг турлари ва уларнинг ахамияти ёритилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

12

ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ МОДЕЛЛАРИ

Абдухалилова Сабохат Наимовна

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Иқтисодиёт назарияси кафедраси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15614459

Аннотация.

Ушбу мақолада иқтисодий ўсиш ва унинг моделлари, моделларнинг

турлари ва уларнинг ахамияти ёритилган

.

Иқтисодий ўсиш тўлиқ бандлилик шароитига мос келувчи потенциал ишлаб

чиқариш даражасини узоқ муддатли кўпайиши тенденциясини англатади. Иқтисодий
ўсиш жами таклифнинг ўсишини ёки бошқача айтганимизда, ҳақиқий ва потенциал
ЯИМ ҳажмининг ошишини билдиради. Иқтисодий ўсиш муаммосини ўрганиш
натижасида реал ишлаб чиқариш тизими дуч келувчи - чекланган ресурслардан
самарали фойдаланиш муаммосига ечим топилади. Биринчи усулда иқтисодий ўсиш
реал ЯИМ ни ўтган даврга нисбатан ўзгариши сифатида аниқланади ва мамлакатнинг
умумиқтисодий имкониятлари динамкасини аниқлаш учун ишлатилади.

Биринчи гуруҳ омиллари иҳтисодий ўсишни физик (ашёвий) жиҳатдан

таъминлайди. Бу гуруҳга ишлаб чиқариш омиллари киритилади: • табиий ресурслар
сони ва сифати; •меҳнат ресурслари сони ва сифати; •асосий капитал ҳажми;
•технологиялар ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш; •жамиятда тадбиркорлик
малакаларининг ривожланиши даражаси.. Агар иқтисодиётнинг қисқа муддатли ҳолати
кўпроқ ялпи талаб билан белгиланса, узоқ даврга иқтисодиётнинг ривожланиши
кўпроқ ишлаб чиқариш имкониятлари билан белгиланади. Шу сабабли иқтисодий
ўсишни моделлаштиришда диққат марказида реал сектор туради.

Иккинчи гуруҳга омиллари жамиятдаги иқтисодий ўсиш потенциалини юзага

чиқариш имконини берувчи омиллар – талаб ва тақсимот омиллари билвосита
омиллар) киритилади: •бозорнинг монополлашуви даражасини пасайиши;
•иқтисодиётдаги солиқ муҳити; •кредит-банк тизими самарадорлиги; •истеъмол,
инвестиция ва давлат харажатларининг ўсиши; •экспорт ҳажмининг ўсиши;
•иқтисодиётда ишлаб чиқариш ресурсларини қайта тақсимлаш имкониятлари;
•даромадларни тақсимлашнинг шаклланган тизими. Агар ўсиш қўшимча ресурсларни
жалб этиш ҳисобига таъминланса ва жамиятдаги ресурслардан фойдаланишнинг
шаклланган ўртача самарадорлиги даражасини оширмаса экстенсив иқтисодий деб
аталади.

ЯИМнинг ўсиши иқтисодиётда банд бўлганлар сонидан юқори суръатга эга бўлса

интенсив иҳтисодий ўсиш рўй беради. “Иқтисодий ўсишнинг интенсив типи ишлаб
чиқариш самарадорлигининг ошишига боғлиқ. У фойдаланилаётган ресурс бирлигига
тўғри келадиган маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни, ишлаб чиқаришнинг
техник хусусиятларини яхшилашни кўзда тутади. Бундай жарёнлар намоён бўлади:
•фан ва техника ютуқларидан фойдаланиш ва ишлаб чиқаришни янгилашда; •ходимлар
малакасини оширишда; •ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш,
ассортиментини янгилашда”* Иқтисодий ўсишнинг бу икки типи соф ҳолда рўй
бермайди. Иқтисодий ўсиш уни таъминлашдаги интенсив ёки интенсив омилларнинг
улуши даражасига қараб кўпроқ экстенсив, ёки кўпроқ интенсив бўлиши мумкин.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

13

Иқтисодий ўсиш молделлари ялпи ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли кўпайиши

таклиф омилларига таянган ҳолда таҳлил этиш имконини беради. Бошқа иқтисодий
моделлар сингари иқтисодий ўсиш моделлари ҳам реал жараёнларни абстракт ва
соддалашган кўринишда, шартли тарзда графикларда ва тенгламаларда акс эттиради.
Иқтисодий ўсишнинг кейнсча ва неоклласик моделлари мавжуд. Кейнсча моделларнинг
моҳияти қуйидагича: 1. уларнинг барчаси Кейнснинг ялпи талб тўғрисидидаги бош
ғоясига таянади. Яъни уларни тузишда муаллифлар иқтисодиётни узоқ муддатли
мутаносиб ривожланишининг ҳал қилувчи шарти ялпи талабни ошириш деб қарашган;
2. иқтисодий ўсишнинг асосий омили инвестициялар ҳисобланади, бошқа ишлаб
чиқариш омиллари эътиборга олинмайди;

Таклиф тенгламасида инвестициялар ишлаб чиқариш омилларининг қанчага

қўшимча ўсишини кўрсатади. Агар берилган шароитда инвестициялар I ўсса, ялпи
ишлаб чиқариш

K α миқдорга ўсади:

Ys=

K α ,

K инвестициялар ҳисобига таъминланганлиги учун тенгикни:

Ys= I α

деб ёзиш мумкин , бунда,α – капитал қуйилмалар ( инвестициялар)нинг чегаравий
унумдорлиги. Агар бир йилда ялпи ишлаб чиқаришни 1 млрд. сўмга ошириш учун 4 млрд
сўм инвестиция талаб этилса α =0,25 бўлади. α=

Ys / I бир сўмлик инвестиция ҳисобига

яратилган янги маҳсулот миқдорини кўрсатади. 2. Талаб тенгламаси қуйидаги
кўринишга эга

Yd=

I ( 1/ μ) , бу ерда 1/ μ – харажатлар мультипликатори, μ–

жамғаришга чегараланган мойиллик. Бу тенглама миллий даромад

Yd, ёки ялпи талаб

қўшимча инвестицияларнинг мультипликатив кўпайишига тенг миқдорда ўсишини
кўрсатади.

Даромадлар ва ишлаб чиқариш қувватларининг қўшимча ўсиш суръатлари

тенглиги тенгламаси:

I ( 1/ μ) = I α Бу тенгламани ечиб sуйидаги натижани оламиз:

I

/ I = μ α (

I / I ) – инвестицияларнинг йиллик ўсиш суръати бўлиб, ишлаб чиқариш

қувватларини ошириш ёрдамида тўлиқ бандлиликни таъминлаб туриш учун (μ α)
миқдорга тенг бўлиши керак. Бундан хулоса шуки инвестицияларнинг мутаносиб ўсиш
суръатижамғаришга чегараланган мойиллик ва инвестицияларнинг унумдорлиги (
капитал қайтими) даражаларининг ҳосиласи экан. Агар μ = 0,2 α=0,4 бўлса

I / I = 0,2*

0,.4 =0,08 ёки 8 % Демакинвестицияларнинг ўсиш суръати 8% бўлиши талаб этилади.

Агар Е. Домар ўз моделида инвестицияларни экзоген тарзда берилган миқдор дед

олган бўлса Р.Ф. Харроднинг 1939-йилда ишлаб чиқилган иқтисодий ўсиш моделига
акселератор принципи ва тадбиркорларнинг кутишига асосланган эндоген функцияси
ҳам киритилди. Акселератор принципига кўра нафақат инвестициялар ишлаб
чиқаришнинг

ўсишини

келтириб

чиқаради,

балки

ишлаб

чиқариш

ва

даромадларнингнинг ўсган ҳажми ҳам инвестиция жараёнларининг жадаллашишига
олиб келади. Р.Харрод ўз моделига уч тенгламани киритади: 1)кафолатланганўсиш
сурти тенгламаси; 2) ҳақиқий ўсиш суръати тенгламаси; 3)табиий ўсиш суръати
тенгламаси.