Авторы

  • Бехзод Мамаюсупов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси
  • Атабек Абатниязов
    Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 324-гуруҳ курсанти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.105753

Ключевые слова:

Далилларни сохталаштириш қалбакилаштириш далил фуқаролик қонунчилиги жиноят қонунчилиги электрон далил ахборот технологиялари ахборот миллий қонунчилик.

Аннотация

Мазкур мақолада далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) тушунчаси, шунингдек унинг такомилаштириш йўналишлари баён этилган бўлиб, мазкур жиноятларни тергов қилишдаги янги ёндашув ва методлар кўрсатилган, шунингдек унинг ҳозирги кундаги замонавий аҳборот технологиялари мавзусидаги ўрни атрофлича ёритилган.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

72

ДАЛИЛЛАРНИ СОХТАЛАШТИРИШ ВА ҚАЛБАКИЛАШТИРИШ

ЖИНОЯТИНИ ТЕРГОВ ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ: ЯНГИ

ЁНДАШУВЛАР ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ТАЪСИРИ

Мамаюсупов Бехзод Мўминжонович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

Абатниязов Атабек Ғайратдинович

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 324-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15628631

Аннотация

Мазкур мақолада далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) тушунчаси,

шунингдек унинг такомилаштириш йўналишлари баён этилган бўлиб, мазкур
жиноятларни тергов қилишдаги янги ёндашув ва методлар кўрсатилган, шунингдек
унинг ҳозирги кундаги замонавий аҳборот технологиялари мавзусидаги ўрни
атрофлича ёритилган.

Калит сўзлар

Далилларни сохталаштириш, қалбакилаштириш, далил, фуқаролик қонунчилиги,

жиноят қонунчилиги, электрон далил, ахборот технологиялари, ахборот, миллий
қонунчилик.

Abstract

This article comprehensively and comprehensively covers the concept of falsification of

evidence, its content, measures to prevent it, and the improvement of several articles of the
Criminal Code of the Republic of Uzbekistan, taking into account the opinions of scientists.

Keywords

Forgery of evidence, falsification, evidence, civil legislation, criminal legislation, electronic

evidence, information technologies, information, national legislation.

Аннотация

В данной статье изложено понятие фальсификации (подделки) доказательств, а

также направления ее совершенствования, показаны новые подходы и методы
расследования данных преступлений, а также подробно освещена ее роль в
современных информационных технологиях.

Ключевые слова

Фальсификация доказательств, фальсификация, доказательство, гражданское

законодательство, уголовное законодательство, электронные доказательства,
информационные технологии, информация, национальное законодательство.

Далилларни сохталаштириш ва қалбакилаштириш жинояти жуда муҳим ва

мураккаб ҳуқуқий масала бўлиб, у тергов органлари учун катта синовдир. Бундай
жиноятларни фош этиш ва уларга қарши курашишда замонавий ахборот
технологияларининг ривожланиши катта аҳамият касб этмоқда. Ушбу мақола,
далилларни сақлаш, қалбакилаштириш ва манипуляция қилиш жиноятларини тергов
қилишда янги ёндашувлар ва ахборот технологияларининг таъсирини таҳлил қилишга
қаратилган. Далилларни сақлаш, жиноятларни фош этишнинг асосий шартидир. Тергов
жараёнида далиллар, жиноятчиликнинг аниқ далили сифатида муҳим аҳамиятга эга.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

73

Қонунчиликда ҳам далилларни сақлаш ва уларни муҳофаза қилишга катта эътибор
қаратилган. Далилларни сақлашнинг ўзига хос муаммолари бор, чунки жиноятчилар,
кўпинча, далилларни ўрнатиш ва сақлашнинг энг муҳим босқичларида уларни
қалбакилаштиришга ҳаракат қилишади

1

. Далилларни сақлаш ва қалбакилаштириш

жиноятлари ҳар хил шаклда бўлиши мумкин. Булар орасида физик далилларни, яъни
ҳужжатлар, ғоят муҳими компьютер фаолияти ва электрон маълумотларни сақлаш ва
ўзгартириш ҳамда интернет орқали фальсификация қилиш ҳолатлари мавжуд.
Қалбакилаштиришнинг янгиланган усуллари, шу жумладан цифрлашган далилларнинг
манипуляцияси, жиноятнинг аниқ фош этилишига тўсқинлик қилади. Далилларни
манипуляция қилиш ва сохталаштириш, турли хил муаммоларни келтириб чиқаради.
Терговчилар ва суд органлари ушбу далилларни текшириш, уларнинг аниқлигини
таъминлаш учун маълум бир механизмлардан фойдаланишлари лозим. Бундан
ташқари, ушбу муаммоларга қарши қандай ҳуқуқий меъёрларни ишлаб чиқиш ва амалга
ошириш зарурлиги ҳам муҳокама қилинмоқда. Ҳар қандай замонавий жиноятни
аниқлашда ахборот технологияларининг аҳамияти катта. Компьютер, мобил
қурилмалар, интернет ва маълумотлар базаларига асосланган далиллар тергов
жараёнини янги босқичга олиб чиқмоқда. Рақамли далилларнинг аниқлиги, уларнинг
ўзгаришсизлигини таъминлаш учун замонавий техникалар ишлатиш талаб этилади.
Масалан, блокчейн технологияси билан далилларни шифрлаш ва рақамли муҳрлаш
жараёнлари

2

. Сунъий интеллект (AI) ва машинали ўрганиш (ML) технологиялари

жиноятларни аниқлашда янги имкониятлар яратмоқда. Бу технологиялар, масалан,
электрон почта ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарларни таҳлил қилиш, видеолар ва
аудиофайлларни манипуляция қилишни аниқлашга қаратилган алгоритмларни ишлаб
чиқишда ишлатилади

3

. Шунингдек, машинали ўрганиш ва сунъий интеллектнинг

терговчиларга тўлиқ маълумот таҳлил қилишда қандай ёрдам бера олиши хусусида
хулосалар келтирилади. Биометрия технологияларининг ривожланиши далилларни
аниқлаш ва тўғри таҳлил қилишда муҳим роль ўйнамоқда. Чиқишлар, излар, юзни
таниш, ирисларни таниш технологиялари суд ва тергов органларига далилларни аниқ
ва ишончли ҳолда тақдим этиш имконини яратади. Биометрияни фойдаланиш, айниқса,
жиноятчиларнинг шубҳали ҳаракатларини аниқлаш ва уларга нисбатан аниқ хулосалар
бериш учун зарурдир. Замонавий ахборот технологиялари ва жиноятни аниқлашнинг
янги усулларини самарали қўллаш учун терговчиларнинг малакасини ошириш
муҳимдир. Терговчиларга ахборот технологиялари, рақамли далиллар, видеони таҳлил
қилиш ва сунъий интеллектдан фойдаланишда юкори малака талаб этилади.
Шунингдек, тергов органларига замонавий дастурлар ва асбоб-ускуналар билан
таъминлаш муҳимдир. Далилларни сақлаш ва қалбакилаштириш муаммоларини

1

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.
Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

2

Н.А Хушвактова. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан

фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини
такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

3

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига

хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. –
2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

74

аниқлашда, соҳавий экспертлар, шу жумладан кибер таҳлилий мутахассислар, фалсафий
ва ҳуқуқий экспертлар билан ҳамкорлик қилиш муҳимдир. Ушбу экспертлар тергов
жараёнида ёрдам бериш учун илмий асосларга таянади ва жиноятчиларнинг аниқ
фаолиятини излашда муҳим роль ўйнайди. Замонавий ахборот технологиялари ва
далилларни аниқлаш усуллари билан бирга, қонунчиликни янгилаш ҳам муҳим
аҳамиятга эга. Янгиланган қонунлар, ҳуқуқий механизмлар ва хўжалик субъектлари
билан ҳамкорлик, жиноятни аниқлаш ва терговни тезлаштириш учун зарурдир. Қонун
ҳужжатларида ахборот технологияларини, рақамли далилларни ёқиш ва сақлашга доир
аниқ қоидалар ишлаб чиқиш лозим. Далилларни сохталаштириш ва қалбакилаштириш
жиноятларига қарши курашишда замонавий ахборот технологиялари, биометрия ва
сунъий интеллектнинг аҳамияти катта. Янги ёндашувлар ва юқори малакадаги
терговчиларнинг ёрдами билан, жиноятларни фош этиш ва уларга қарши курашиш
самарали бўлиши мумкин. Шунингдек, қонунчиликни замонавий ахборот
технологияларига мослаштириш, жиноятчиларга қарши курашишда янада самарали
стратегиялар яратиш учун муҳим қадамдир.

Кибермаконда содир этилаётган жиноятлардан жабр кўрганлар сони кундан-кунга

ошиб бормоқда бу хаммамизга маълум ҳақиқатлардан бири. Жиноятчилар ўзганинг пул
маблағларини талон-торож қилишда янгидан-янги усуллардан фойдаланиб, дастурий
аппарат қурилмалари ёрдамида қонунга хилоф тарзда банк картаси ёки бошқа тўлов
карталарининг нусхасини ясаш, сохталаштириш орқали ўзганинг банк ҳисобидаги ёхуд
электрон тўлов ҳамёнидаги пулларини талон-торож қилади. Мазкур тоифадаги
жиноятларни содир этишнинг ҳам, уларни аниқлашнинг ҳам бирдан - бир манбаи – бу
электрон маълумотлардир. Ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги электрон маълумотларни
рақамли далил, деб топиш ва иш ҳужжатларига қўшиш билан боғлиқ муаммолар
юқоридаги каби жиноятларни фош этишда яқин вақтларгача катта қийинчиликларни
юзага келтираётган эди. Шу нуқтаи назардан мазкур турдаги далилларни
соҳталаштириш натижасида терговга қадар текширув ва дастлабки тергов давомида
далилларнинг номақбул тарзда баҳоланишига олиб келмоқда. Бу ўз навбатида эса
судлар эътиборидаги масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

Шу муносабат билан рақамли далилларни қабул қилиб олиш, текшириш ва

баҳолаш тартибига оид нормаларни Ўзбекистон Республикасининг тегишли
қонунчилик ҳужжатларига киритиш зарурати юзага келди. Ҳозирги кунда эса мазкур
масалажда қонунчилик томонидан бир қанча таклифлар берилиб, ўз навбатида булар
қабул қилиниб ижобий баҳоланмоқда. Амалдаги ЖПК га тегишли тартибда рақамли
далилларни олиш расмийлаштириш ва уни жиноят иши ҳужжатларига қўшиш амалиёти
ва тартиби жорий этилди

4

. Шу мақсадда 2024 йил 21 ноябрда “Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига рақамли далиллар билан ишлаш
тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида” ги қонун қабул қилинди. Процессуал қонунчилик ҳужжатларида электрон
далиллар тушунчаси, улардан фойдаланиш тартиби ва шу билан боғлиқ масалалар
назарда тутилмаган ҳамда рақамли далилларга қандай маълумотлар киритилиши
қонунчиликда белгиланмаган эди. Мазкур қонун билан ана шу бўшлиқлар тўлдирилди.

4

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов

ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

75

Қонун рақамли далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилиб,
рақамли технологиялар тараққиёти шароитида ҳуқуқий муносабатларни тартибга
солишни яхшилаш, суд ишларида рақамли далилларнинг қонунийлик асосларини
мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинди

5

. Бу ўз навбатида Терговгва қадар текширув

даврида бир қаенча турдаги енгилликларни юзага чиқарди. Бу соҳада эса алоҳида
тартибда ишловчи мутаҳассислик йўналиши келиб чиқди. Рақамли далилларни йиғиш,
сақлаш ва тақдим этишда ягона қоидалар ва стандартларни белгилаш орқали суд ва
дастлабки тергов давридаги ишларида адолатни таъминлаш, рақамли далилларнинг
асослилигини ва ишончлилигини кафолатлаш, улардан нотўғри фойдаланишнинг
олдини олиш, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва нотариал хизматларда
рақамли технологияларни янада кенг жорий қилиш, рақамли далиллар билан ишлаш
борасида ҳуқуқшунослар ва фуқароларнинг билим ва малакаларини ошириш каби
жиҳатлар қонундан ўрин олган. Хусусан бунда терговчи ва сўриштирувчиларнинг
ахборот теҳгологиялари соҳасида билим ва малакага эга бўлииш белгиланди. Терговчи
ва сўриштирувчиларни қайта тайёргарликдан ўтказиш тартиби белгилиниб, сўнг олган
назарий билимларини ўзининг иш фаолиятида қўллай олиш кўникмалари шаклланди.
Жиноят-процессуал кодексида электрон маълумотлар, рақамли далиллар тушунчалари
ва уларни текшириш тартиби белгиланиб, рақамли далилларнинг асослилигини
таъминлаш ҳамда уларнинг қонуний кучга эгалигини кафолатлаш тартиблари ишлаб
чиқилди. Хусусан, амалдаги Жиноят-процессуал кодекси 204

1

-моддаси (Электрон

маълумотлар) билан тўлдирилди. Унга кўра, “электрон маълумотлар электрон
қурилмалардан ва ахборот тизимларидан, шунингдек, ахборот технологияларидан
фойдаланган ҳолда яратиладиган, ишлов бериладиган ҳамда сақланадиган
маълумотлардир”. Гувоҳ, жабрланувчи, гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи ва
бошқа шахслар электрон маълумотларни ушбу маълумотларнинг кўчирма нусхасини
электрон жисмдан электрон маълумотлар мавжуд бўлган бошқа электрон жисмга олиш
орқали тақдим этишга ҳақли. Бу орқали мазкур далиларни соҳталаштириш имконияти
бироз булсада пасайишига олиб келди. Терговга кадар текширувни амалга ошираётган
органнинг мансабдор шахси, суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд тақдим этилган
электрон маълумотларни мутахассис иштирокида қабул қилиб олади ҳамда электрон
маълумотлар мавжуд бўлган бирламчи электрон жисмларни кўздан кечиради. Шу
ўринда таъкидлаш лозимки, Жиноят-процессуал кодексининг 161-моддасига қўшимча
сифатида киритилган нормага мувофиқ, шахсий электрон маълумотларни олиб қўйиш
ва тинтув қилиш қонунга ҳамда суднинг қарорига асосан амалга оширилади. Эътиборли
жиҳати шундаки, агар олиб қўйиш ёки кўздан кечириш бўйича тергов ҳаракатлари олиб
борилаётганда электрон маълумотлар мутахассис иштирокисиз олинган бўлса, 95

1

-

модданинг тўртинчи қисмига асосан улар номақбул далиллар, деб топилади. Бунинг
моҳияти шундаки, электрон маълумотлар (масалан, компьютер, телефон, серверлар ва
бошқа электрон қурилмалардан олинган маълумотлар) тўғри ва аниқлик билан

5

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва

ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

76

йиғилиши учун мутахассис иштироки талаб қилинади

6

. Айнан терговчи ва

сўриштирувчилар эса ҳар бир тергов ҳамда процессуал ҳаракатларда ахборот
тузилмаларини мутахссис иштирокида олинишини тақозо этади. Электрон
маълумотлар тўпланганида, бу жараённи профессионал мутахассислар амалга
ошириши керак. Чунки улар маълумотларни тўғри олиш ва уларни сақлашда зарур
бўлган техник ва ҳуқуқий амалиётларни билади. Агар электрон маълумотлар
мутахассис иштирокисиз, яъни масалан, оддий терговчи ёки бошқа мансабдор шахслар
томонидан, уларнинг тўғри олингани ва сақлангани кафолатланмаса, бу маълумотлар
нотўғри ёки манипуляцияланган бўлиши мумкин. Шу боисдан ҳам улар суд томонидан
номақбул далиллар деб топилиб, асос сифатида қабул қилинмайди

7

. Мазкур қоиданинг

киритилишидан асосий мақсад маълумотларнинг тўғрилигини ва қонунийлигини
таъминлашдир. Шунингдек, янги тартибга кўра, терговга қадар текширувни амалга
ошираётган органнинг мансабдор шахсига, суриштирувчига, терговчига, прокурорга
ёки судга электрон маълумотларни ўз ташаббуси билан тақдим этиш ҳуқуқи
белгиланди. Яъни, фуқаролар, шунингдек, корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг
раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари ўз тасарруфида бўлган электрон
маълумотларни терговга кадар текширувни амалга ошираётган органнинг мансабдор
шахсига, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга ўз ташаббуси билан тақдим
этишга ҳақли

8

. Демак, бу уларнинг ихтиёрига биноан амалга оширилади, яъни улар

маълумотларни ўз ихтиёри билан беришлари мумкин. Бу мажбурий тартиб эмас.
Қонунда “рақамли далиллар” тушунчаси қайд этилган бўлиб, Жиноят-процессуал
кодексига киритилган 204

2

-моддага кўра, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар

тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон маълумотлар, шу жумладан,
электрон тарздаги файллар, аудио ва видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида
сақланаётган маълумотлар, шунингдек, бошқа электрон маълумотлар рақамли далил
бўлиши мумкин. Рақамли далилдан кўчирма нусха олишга, башарти унинг яхлитлиги ва
айнан ўхшашлиги сақлансагина йўл қўйилади

9

. Улар иш материаллари билан бирга

сақланади. Қонунда рақамли далилларни олиш, уларни кўздан кечириш ва текшириш
каби процессуал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ нормалар ҳам
белгиланган. “Рақамли далиллар” тушунчасининг қонунчиликка киритилиши бир
қатор муҳим афзалликларни тақдим этади. Бу афзалликлар, аввало, замонавий
технологияларни ва электрон маълумотларни ҳуқуқий тизимда самарали қўллашга
имкон беради. Электрон маълумотлар (компьютер файллари, электрон почта
хабарлари, видео ва аудио ёзувлар, интернетдан олинган материаллар) кўплаб
жиноятларда муҳим роль ўйнайди. Шунинг учун бундай далилларни қонун доирасида

6

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”
Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

7

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни

аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли
Республика илмий-амалий конференцияси.

8

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке.

–2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

9

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш

мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В.
6. – Но 1/С. – Б. 267-277.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

77

тўғри баҳолаш зарур. Рақамли далилларни қонунчиликка киритиш, уларнинг глобал
ҳуқуқий тизимларда ҳам тан олиниши ва бир хил тартибда ишлатилишини
таъминлайди

10

. Чунки рақамли маълумотлар халқаро миқёсда жуда кенг доирада

қўлланилмоқда. Рақамли далилларни тан олиш давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни ҳам
осонлаштиради. Бир сўз билан айтганда, қонун ахборот технологияларидан
фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларни фош этиш имконияти ҳамда тергов
ва одил судлов сифатининг ошишига замин яратди. Бу фуқаролар ва юридик
шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя
қилиш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

5.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари //

Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.

Б.Б.Муродов.

Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.

Б.Б.Муродов.

Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.

Б.Б.Муродов.

“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

10.

Ш.Ш.Суюнов.

Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик

жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.

Ш.Ш.Суюнов.

Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг

жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги

10

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси, 2012. Б.24


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

78

ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.

Ш.Ш.Суюнов.

Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп

моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда

жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.

А.Т.Аширбоев.

Жиноят

ишини

тўхтатиш

тушунчаси

ва

аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15.

А.Т.Аширбоев.

Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган

тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.

А.Т.Аширбоев

. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро

тажриба

ва

ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш

истиқболлари

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.

Н.Қ.Усманалиев.

“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий

жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.

Н.Қ.Усманалиев.

Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан

боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук.
– 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.

Н.Қ.Усманалиев.

Протсессуал

муддатларнинг

ҳисоблашда

қўлланилувчи

меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж

. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни

кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.

Ш.С.Агоев., Шакирова С

. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт

//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А

. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг

ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д

. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик

жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.

Ш.С.Агоев., Ташев У

. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-

протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

79

25.

Н.А Хушвактова

. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию

общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV
Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты
юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука»,
2022.
26.

Н.А

Хушвактова

. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда

жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий
хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик
университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука», 2022.

Н.А Хушвактова. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.