Авторы

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.108480

Ключевые слова:

Мулкий зарар зарани қоплатиш чора тадбирлари мулкий зарарни қоплатишни такомиллаштириш.

Аннотация

Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарнинг умумий тушунчаси, ушбу зарарни жиноятни содир қилган шахслар томонидан қопланиши, зарарни қоплатиш тергов фаолияти бўйича қандай чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига қамраб олганлиги, зарани қоплатишни такомиллаштириш.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

76

ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗАРАРНИ ҚОПЛАШ

Таджиев Азамат Алибоевич

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

“Тергов фаолияти” кафедраси катта ўқитувчиси

Сапабаев Зафарбек Назарбой ўғли

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

3-босқич 325-гуруҳ курсанти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15693442

Аннотация

Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарнинг умумий тушунчаси, ушбу

зарарни жиноятни содир қилган шахслар томонидан қопланиши, зарарни қоплатиш
тергов фаолияти бўйича қандай чора-тадбирлар мажмуини ўз ичига қамраб олганлиги,
зарани қоплатишни такомиллаштириш.

Таянч сўзлар

Мулкий зарар, зарани қоплатиш чора тадбирлари,мулкий зарарни қоплатишни

такомиллаштириш.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда жиноят процессида шахс ҳуқуқларини ҳар

томонлама эътироф этиш ва ҳимоя қилишга қаратилган, инсон ҳуқуқларини олий

қадрият сифатида эътироф этишга асосланган кенг кўламли ислоҳотлар олиб
борилмоқда. Бу авваламбор, давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилишга қаратилган
фаолияти негизида фуқароларнинг иззат-нафси ва қадр-қиммати, ҳаёти ва

саломатлиги, шахсий эркинлиги ва мол-мулкини ҳимоя қилиш ётиши билан

изоҳланади. Конституциянинг 53-моддасига биноан хусусий мулк бошқа мулк

шакллари каби дахлсиз ва давлат ҳимоясида эканлиги, мулкдор фақат қонунда назарда
тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкдан маҳрум этилиши мумкинлиги ҳуқуқий

тартибга солинган

1

.

Юқоридаги конституциявий қоида жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши

муносабати билан жиноий жазолар тизимидан мол-мулкни мусодара қилишнинг
чиқарилганида ҳам намоён бўлди. Шу билан бирга содир этилган жиноят нафақат

қонун билан қўриқланадиган муносабатларга, шу жумладан, инсон манфаатларига ҳам

маълум даражада зарар етказади. Зарар моддий, жисмоний, ёки маънавий шаклларда

намоён бўлади. Умум эътироф этилган принципларга асосан етказилган зарар
қопланиши ёки бартараф этилиши лозим

2

. Бу вазифа фуқаролик ҳуқуқидаги зарар

институти, жиноят процессида жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш

институти орқали амалга оширилади. Жиноят-процессуал кодекснинг бешинчи

бўлимида тартибга солинган жиноят натижасида етказилган моддий зарарни қоплаш

механизмида фуқаровий даъво институти муҳим ўрин эгаллайди. Ўзбекистон

Республикаси ЖПКнинг 275-моддасида қайд этилганидек, жиноят процессида жиноят

1

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув

юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари.

Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

2

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария

ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги

Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

77

туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида

фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарни қоплаш, шунингдек
жабрланувчини дафн этиш ёки унинг стационарда даволаниш харажатларини ҳамда
суғурта тариқасида унга тўланган пул, нафақа ёки пенсия пулини ундириш
тўғрисидаги фуқаровий даъволар кўрилади

3

.

Моддий зарарни ундиришнинг энг оддий ва шу билан бирга самарали усули

реституция ҳисобланади. “Реституция” сўзи лотин тилидан (Restitutio) таржима

қилинганда, “тиклаш”, “аввалги, дастлабки ҳолатга қайтиш” деган маъноларни
англатади. Мазкур атамадан асосан фуқаролик ва халқаро ҳуқуқда кенг

фойдаланилади, аммо у жиноят-процессуал муносабатларда ҳам қўлланилиши мумкин.
Реституция жиноят процессида жиноятдан моддий зарар кўрган жабрланувчининг
жиноят содир бўлгунига қадар мавжуд бўлган мулкий ҳолатининг қайта тикланишини

ифодалайди.

Мисол учун, фуқаро А. Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддасида

қайд этилган ўғирлик жиноятини содир этиб, фуқаро Б.нинг уйидан қимматбаҳо
тақинчоқларни ўғирлаб кетган. Ушбу жиноят иссиқ изидан очилиши натижасида
қимматбаҳо тақинчоқлар қонуний эгаси фуқаро Б.га қайтарилган. Ушбу келтирган
мисолимиз реституцияга яққол мисол бўла олади

4

.

Лекин, ўғирланган буюм ўз эгасига қайтарилишининг имкони бўлмаган тақдирда,

қоидага кўра, моддий зарарни ундириш фуқаровий даъвони қўзғатиш шаклида амалга
оширилади. Жиноят процессида фуқаровий даъво тушунчасини таърифлашда жиноят

туфайли етказилган мулкий зиён ва жисмоний зарарни ундириш – бунинг учун махсус

ваколат берилган мансабдор шахслар ва органларнинг расмий фаолияти эканлиги

ҳисобга олиниши лозим. Етказилган мулкий зиён ва жисмоний зарарни фуқаровий
даъво қўзғатиш йўли билан ундириш фаолияти бундай даъво тақдим этиш ва қабул

қилиш, шахсни фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш, тақдим этилган даъводаги
талабларни асослаш, уларни таъминлаш бўйича зарур чоралар қабул қилиш ва

ҳоказоларни ўз ичига олади. Ушбу фаолият фуқаровий даъвогарлар, фуқаровий
жавобгарлар ва уларнинг вакилларининг жиноят иши бўйича дастлабки тергов ва суд

муҳокамаларида фаол иштирокини талаб қилади

5

.

Жиноят процессида фуқаровий даъвонинг моҳиятини белгилаб олиш учун, аввал

“даъво” тушунчасининг моҳиятини англаб олиш зарур бўлади. “Даъво” асли арабча сўз
бўлиб, ўз ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя этиш ҳақида суд орқали ёки бошқа йўллар билан
қўйилган талаб тушунилади. Шунингдек, замонавий ҳуқуқда даъво (лот. “actio” – даъво,

“actionare” – суд муҳофазасини излаш) барча суд иш юритувлари учун хос бўлган

турдош тушунча ҳисобланади

6

.

3

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси

ИИВ Академияси, 2012. Б.24

4

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала

қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар”

Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

5

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган

шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва

психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

6

Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан

фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини

такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик

университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

78

Жиноят процессида фуқаровий даъво

дейилганда бевосита жиноят туфайли ёки

ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида моддий, жисмоний ёки
маънавий зарар кўрган шахснинг, унинг қонуний вакили ёхуд унинг манфаатлари
асосида прокурорнинг айбдорга ёки моддий жавобгар шахсга нисбатан етказилган
моддий ва жисмоний зарарни қоплаш учун жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб

то суд муҳокамаси жараёни тугагунига қадар билдириладиган ва жиноят ишини
юритишга масъул бўлган давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан ҳал

қилиниши лозим бўлган талаби тушунилади

7

.

Демак, жиноят процессида фуқаровий даъво жиноятдан жабр кўрган шахсларнинг

субъектив фуқаролик ҳуқуқларини муҳофаза қилишнинг энг кенг тарқалган ва асосий
усулларидан бири ҳисобланади. Жиноят процессида фуқаровий даъво маънавий
зарарни ундириш учун ҳам тақдим этилиши мумкинлиги эътиборга лойиқдир. Бу

масала Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 7 –
сонли

Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим

масалалари тўғрисида”ги қарорининг 9–бандида тушунтиришлар билан баён этиб

берилган.

Жиноят процессидаги фуқаровий даъво икки жиҳат, яъни моддий ва процессуал

ҳуқуқий табиатга эга. Унинг моддий табиати – кенг маънода фуқаровийлик ҳисобланса,
процессуал табиати – жиноят-процессуалдир. Унинг моддий табиати даъвогар ва
жавобгар ўртасида вужудга келган мунозарали моддий-ҳуқуқий муносабатларни

тартибга солувчи нормаларга эга моддий ҳуқуқ соҳаси билан белгиланади. Бунда

даъвогар жавобгарга нисбатан талабини процессуал шаклда, моддий-ҳуқуқий талаб

сифатида амалга оширади. Жиноят туфайли етказилган моддий зарарни ундириш
тўғрисидаги даъво эса жиноят процессида қўзғатилиб, ҳал этилганлиги боис, табиийки,

унинг процессуал табиати фақат жиноят-процессуалликни ифодалайди.

Жиноят процессида фуқаровий даъво ўз моҳиятига кўра ундириш тўғрисидаги

даъво ҳисобланади. Ўз ўзидан маълумки, фуқаровий даъво моҳиятига кўра фуқаровий
даъвогарнинг моддий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги талаби бўлиб, у

жавобгарга эмас, балки судга йўналтирилган бўлади, шу сабабли даъво ишини

жавобгарга нисбатан эмас, балки жавобгарга қарши қўзғатиш тўғрисида ва ундан

етказилган зарарни ундириш тўғрисида бўлади.

Жиноят процессида фуқаровий даъво бошқа даъволар сингари иккита элемент –

предмет ва асосга эга. Улар иш бўйича исбот қилиниши керак бўлган фактлар

доирасини белгилаш ва бу билан тергов органлари ҳамда суднинг муваффақиятли

фаолиятини таъминлаш, даъво бўйича қонуний ва асосланган қарор чиқаришга ёрдам
беради.

Фуқаровий даъвонинг предмети – бу моддий (мулкий), жисмоний ва маънавий

зарарни ундириш тўғрисида судга тақдим этилган моддий-ҳуқуқий талабдир. Зарарни
ундириш тўғрисидаги талаб судгача бўлган босқич, шунингдек жиноят процессининг
бошқа босқичлари билан чекланмайди, балки суд ҳукмининг фуқаровий даъвога оид

қисми ижро этилиши билан якунланади. Жисмоний зарар шахснинг ҳаётдан маҳрум

7

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг

ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические

исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

79

этилишида, унга тан жароҳати етказилишида ва соғлиғига зарар етишида ўз

ифодасини топади. Жиноят туфайли фуқаронинг, корхонанинг, муассасанинг ёки
ташкилотнинг мулкий ҳолатларига зарар етиши моддий зарарни келтириб чиқаради.
Аммо, шу билан бирга, моддий зарар жиноят туфайли мулкнинг ўзига моддий зарар
етмаган ҳолатларда ҳам, масалан, жисмоний шикаст олган жабрланувчи ўз меҳнат

қобилиятини қисман йўқотиши оқибатида маошининг маълум улушидан маҳрум
бўлганида ёки унинг қонуний вакили унинг даволаниши учун дори-дармонга харажат

қилганида, протез сотиб олганида, кўмиш маросимлари ва бошқа шу кабиларга
сарфлаган харажатида ҳам мавжуд бўлиши мумкин. Жиноят туфайли вафот этган

шахснинг меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари ёки вояга етмаган болаларини боқиш
учун кетадиган харажатлар ҳам фуқаровий жавобгардан ундирилади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, жиноят туфайли етказилган зарар моддий ва

номоддий шаклларда ўз ифодасини топади. Бунда шуни тан олиш керакки, номоддий
зарар оқибатларини сон (пул) эквивалентида ўлчаш, белгилаш ва уларни қоплашда

бир қатор қийинчиликлар учрайди. Масалан, жиноий қилмиш туфайли (безорилик,

туҳмат, ҳақорат ва ҳ.) инсонга етказиладиган жисмоний ва маънавий азобларнинг
миқдорини моддий жиҳатдан қандай белгилаш мумкин? Бевосита мулкий зарар

етказиш билан боғлиқ жиноятлар содир этилганда, яъни ўғрилик, босқинчилик,
фирибгарлик каби ҳаракатларда тажовуз объекти мавжуд бўлиб, бунда етказилган
мулкий зарарни ўлчаш ва баҳолаш, демакки, қоплаш мумкин бўлади. Ушбу жиноий

ҳаракатлар биринчи навбатда мулкка йўналтирилган бўлади, шунинг учун ҳам жиноят

туфайли етказилган мулкий зарарнинг қийматини белгилашда қийинчилик

туғилмайди

8

.

Инсоннинг ҳаёти ва соғлигига қарши йўналтирилган жиноятлар жисмоний

жиҳатдан зарар етказади, шунинг учун ҳам уларни бевосита ундиришнинг имконияти
мавжуд бўлмайди. Аммо тан олиш керакки, жабрланувчининг сарф қилган моддий

харажатларини ҳисоблаб, уларнинг ҳам миқдорини аниқлаш мумкин бўлади

9

.

Жиноят туфайли етказилган зарарнинг миқдори ва хусусиятларини белгилаб

бериш суд, прокурор, терговчи ва суриштирув органларининг вазифаси ҳисобланади.

Суд томонидан нафақат етказилган зарарнинг миқдори ва хусусиятлари белгилаб

берилади, балки зарарнинг тўлиқ ҳажмда ундирилиши учун барча чоралар кўрилади.

Даъвонинг асосини юридик фактлар ташкил этади, фуқаровий даъвогар эса

улардан ўзининг талабларини шакллантиради, қонун фуқаровий даъвогар ва

айбланувчи (фуқаровий жавобгар) ўртасида ҳуқуқий муносабатлар юзага келишини

улар билан боғлайди. Бундай фактларга қуйидагилар киради: жиноят содир бўлиши;
фуқаровий даъвогар томонидан моддий зарарнинг мавжудлиги; жиноят ва зарар

ўртасидаги сабабий боғланиш

10

.

8

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни

тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг

Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

9

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар

//Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

10

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари

//проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

80

Жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплаш жамиятда адолатни

таъминлаш ва жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга.
Зарарни қоплаш орқали жабрланувчи моддий ва маънавий йўқотишларини қисман
бартараф этиши мумкин. Шу билан бирга, жиноятчиларни жавобгарликка тортиш ва
уларнинг

мол-мулкларига

нисбатан

тегишли

чоралар

кўриш

орқали

ҳуқуқбузарликларнинг олди олинади. Қонунчиликда мулкий зарарни қоплаш
механизмларини такомиллаштириш ва уларни амалга оширишда самарали

механизмларни яратиш жамиятнинг ҳуқуқий хавфсизлигини мустаҳкамлайди ва
ҳуқуқий муносабатларда адолатни таъминлайди.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

4.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

5.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари

// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи

фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий

университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

6.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //

“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

7.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш

йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:

Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

8.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга

хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг

муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали

10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10. Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик

жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11. Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-

амалий конференцияси.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

81

12. Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп

моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13. А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар

№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14. А.Т.Аширбоев.

Жиноят

ишини

тўхтатиш

тушунчаси

ва

аҳамияти.

Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
15. А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси

Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.

16. А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро

тажриба

ва

ўзбекистон

қонунчилигини

такомиллаштириш

истиқболлари

//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические

исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17. Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

18. Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари

билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления

педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19. Н.Қ.Усманалиев.

Протсессуал

муддатларнинг

ҳисоблашда

қўлланилувчи

меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

20. Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган
жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в

системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

21. Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт

//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22. Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические

исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

23. Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в

современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –

С. 31-35.
24. Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –

2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25. Хушвактова Н.А. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

82

материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие

аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588
26. Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда
жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий

хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»:
республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик

университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].

Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.

Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари // Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.

Б.Б.Муродов. Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки // “Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.

Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.

Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали 10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.

Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил

Ш.Ш.Суюнов. Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси.

Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар № 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.

А.Т.Аширбоев. Жиноят ишини тўхтатиш тушунчаси ва аҳамияти. Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.

А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.

А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.

Н.Қ.Усманалиев. “Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.

Н.Қ.Усманалиев. Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.

Н.Қ.Усманалиев. Протсессуал муддатларнинг ҳисоблашда қўлланилувчи меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.

Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.

Ш.С.Агоев., Шакирова С. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт //Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.

Ш.С.Агоев., Абдухамидов А. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.

Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 31-35.

Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.

Хушвактова Н.А. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд. «Интернаука», 2022. DOI:10.32743/25419889.2022.11.65.346588

Хушвактова Н.А. Коррупцияга оид жиноятларни фош қилиш ва тергов қилишда жамоатчилик ёрдамидан фойдаланиш // «Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш масалалари»: республика илмий-амалий конференцияси тўплами – Тошкент давлат юридик университетининг ихтисослаштирилган филиали, Т: 2022. Б.78-83.