ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
56
ТУРКИСТОН МАТБУОТИДА ИСЛОМ МАДАНИЯТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Лутфулло Вахбуллоевич Абдулкадиров
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси
Исломшунослик ва ислом цивилизациясини
ўрганиш “ICESCO” кафедраси ўқитувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15686818
Аннотация
Ушбу мақолада XX аср бошларида Туркистондаги миллий матбуотнинг ислом
маданияти ва маърифатига оид ғояларни қандай ёритгани кенг таҳлил қилинган.
Муаллиф жадидчилик ҳаракати доирасида ташкил этилган газета ва журналлар
саҳифаларида ислом ахлоқи, диннинг софликда сақланиши, диний ислоҳотлар, шариат
масалалари ҳамда халқ урф-одатларининг танқидий таҳлили қандай намоён бўлганини
очиб беради. “Изҳор ул-Ҳақ” журнали таҳлил марказида туриб, унда чоп этилган
мақолаларнинг мазмун-моҳияти, муаллифларининг илмий салоҳияти ва ислом
ҳуқуқига тааллуқли фатволар билан боғлиқ материаллар таҳлил қилинган. Мақолада
журнал саҳифаларида миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, диний сабабли
саводхонликни ошириш, жаҳолатга қарши курашиш ва мусулмон жамиятининг
ривожига қаратилган саъй-ҳаракатлар кенг ёритилган. Шу билан бирга, “Фуқаҳо”
жамиятининг ташкил этилиши ва унинг нашри бўлган мазкур журнал орқали фиқҳий
ва шариат масалалари бўйича кенг жамоатчиликка мурожаат қилганлиги қайд этилган.
Аҳамиятлиси, мақолада журналнинг мазмунан бойлиги ва ҳозирги диншунослик, ислом
тарихи ва туркий матбуотшунослик фани учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши
таъкидланган.
Калит сўз:
Изҳор ул-Ҳақ журнали, Туркистон матбуоти, жадидчилик ҳаракати,
ислом маданияти, фиқҳий ислоҳотлар, миллий уйғониш
COVERAGE OF ISLAMIC CULTURE IN THE PRESS OF TURKESTAN
Lutfullo Vahbulloevich Abdulkadirov
Teacher of the Department of Islamic Studies and Islamic Civilization Studies “ICESCO”
of the International Academy of Islamic Studies of Uzbekistan
Abstract
This article provides a comprehensive analysis of how the national press in Turkestan at
the beginning of the 20th century covered ideas related to Islamic culture and enlightenment.
The author reveals how Islamic morality, preservation of religious purity, religious reforms,
issues of Sharia, and critical analysis of folk customs were reflected in the pages of newspapers
and magazines organized within the framework of the Jadid movement. The journal “Izhar ul-
Haq” was at the center of the analysis, and the content and essence of the articles published in
it, the scientific potential of its authors, and materials related to fatwas on Islamic law were
analyzed. The article extensively covers the efforts of the magazine to protect national values,
increase religious literacy, combat ignorance, and develop the Muslim society. At the same time,
it is noted that the organization of the "Fuqaha" society and its publication through this
magazine addressed the general public on issues of jurisprudence and Sharia. Most
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
57
importantly, the article emphasizes the richness of the magazine's content and its role as an
important source for modern religious studies, Islamic history, and Turkish journalism.
Keywords:
Izhar-ul-Haq magazine, Turkestan press, Jadid movement, Islamic culture,
jurisprudential reforms, national awakening
XX асрнинг дастлабки йилларига келиб, Россия ҳукумати ўзбек ва бошқа туб
халқларга сиёсий ва инсоний ҳуқуқлар беришни ҳаёлига ҳам келтирмаган. Россия
матбуоти ва илмий асарларида Туркистон ўлкаси очиқдан-очиқ “Россия мустамлакаси”
номи билан изоҳланган. Хатто аҳвол шу даражага бориб етганки “Русский Туркестан”
(“Рус Туркистони”) атамасини ишлатиш одат тусига айланди. Шунингдек, туб халқлар,
ўзбеклар, қозоқлар деб асл номлари билан эмас, балки “инородец” (“бегона зот”),
туземец (“ерли аҳоли”) деб юритилган. Мустақилликнинг йўқотилиши, сиёсий
хавфсизлик ва адолатсизлик, бутун жамият аҳолини Россия давлатига қарши кучни
мухолифатга айлантирди. Ислом динининг ривожида XIX аср бошидан XX асрнинг
иккинчи ярмигача бўлган бир ярим асрлик давр муҳим бурилиш босқичи бўлди. Шарқ
мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий тузилишидаги ўзгаришлар, миллий озодлик
ҳаракатининг авж олиши – диннинг жамиятдаги мавқеига бўлган қарашлар ва
ижтимоий ҳаётдаги янгиликларни диний нуқтаи назардан баҳолашда ўз аксини топди.
XX асрда Шарқнинг машҳур ва тараққийпарвар ҳаракатига − жадидчиликка асос
солинди. Бу ижтимоий ривожланишнинг асосий масалалари ва энг аввало,
мустамлакачиликнинг асосларини бузиш ғоясини концептуал жиҳатдан идрок этишда
кўринди. Дастлаб улар асосий эътиборни бутун ижтимоий тизимни ўзгартиришдан
кўра, маънавият соҳасини янгилаш зарурлигига қартиб, замонавий мактабларни очиш,
газеталар чиқариш, табиий фанлар бўйича дарслик ва ўқув қўлланмаларни нашр этиш,
ғарб техника ва технологиясини ўрганиш заруриятини, Европа маданияти ютуқларидан
фойдаланишни тарғиб этиш орқали миллий, дунёвий таълимни юзага келтириш,
маънавий ҳаётни янгилаш ва бойитиш, миллий ўзликни англашни юксалтиришга замин
яратдилар. XX асрнинг миллий матбуотининг Тошкентда “Тараққий” (Исмоил Обидий,
1906), “Хуршид” (Мунаввар қори, 1906), “Тужжор” (Саидкаримбой Саидазимбоев, 1907),
“Садои Туркистон” (У.Асадуллахўжаев, 1914), “Нажот” (Мунаввар қори, 1917), “Шўрои
Ислом” (Абдулла Баттол, 1917) «Ал-Ислоҳ” (Абдураҳмон Сайёҳ, 1915-1918), “Чаён”
(1917), “Изҳор ул-Ҳақ” (Мулла Садриддинхўжа муфти, 1918), “Ал-Изоҳ” (1917-1918) каби
газета ва журналлар, Фарғонада “Садои Фарғона” (Обиджон Маҳмудов, 1914), “Фарғона
нидоси” (1917), “Тирик сўз” (1914), Бухорода “Бухорои Шариф” (Миржалол Юсуфзода,
1912-1913), “Турон” (Ғиёсмахсум Ҳусайний, 1913), Самарқандда “Самарқанд”
(Маҳмудхўжа Беҳбудий, 1913), “Ҳуррият” (1917) газеталари ва «Ойина” журнали (1913-
1915), Қўқонда “Эл байроғи” (Б.Солиев, 1917), “Тириксўз” (О.Маҳмудов, 1915)
газеталари, “Кенгаш” (Ҳамза Ҳакимзода, 1917), “Юрт” (Ашурали Зоҳидий, 1917)
1
каби
1
Р.Рахматжонов. “Жадидлар ва матбуот” : "Жадид маърифатпарварларининг миллий таълим, матбуот, адабиёт
ва санъатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва унинг Миллий ғоя тарғиботидаги аҳамияти” Республика
илмий-амалий анжумани материаллари (15 апрель; 2016; Тошкент) - Тошкент: Тошкент ислом университети,
2016.-216 6.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
58
журналларининг чоп этилиши 180 давр тақозоси билан маърифатпарварлик
ғояларининг тарқалишида самарали восита ва миллат эхтиёжига айланди.
Мусулмон зиёлилари мамлакат қолоқлигининг асосий сабабини халқнинг
маърифий қолоқлигида деб билдилар. Шу боис зиёлилар таълимни ислоҳ қилишни
асосий масала деб қарашган. Улар бу борада нафақат назарий жиҳатдан, балки амалий
томондан ҳам кўп куч-ғайрат сарфлашди. Ислом динида маънавий юксалишнинг муҳим
воситасини кўрдилар. Таниқли маърифатпарварлар Беҳбудий, Сўфизода, Ҳожи Муин,
Чўлпон, Мирмуҳсин Шермуҳаммедов, Лутфулла Олимий, Садриддин Айний, Сиддиқий
Ажзий, Мўминжон Муҳаммаджонов, Фахриддин Рожий нафақат замонавий мактаблар
орқали, балки ўзларининг матбуотдаги чиқишлари орқали ҳам халқни маънавиятини
юксалтиришга, ислом динини софлигини сақлашга, турли бидъатлардан халос қилишга
уринган.
1917 йилдаги февраль инқилоби даврида содир бўлган воқеалар фақатгина Россия
ёки Туркистонда эмас, балки бутун дунё ҳамжамиятига катта таъсир кўрсатди. Рўй
берган геосиёсий ўзгаришлар ўша даврда Россия империяси таркибига кирувчи
Туркистон ҳудуди сиёсий ва миллий ғоялар ҳамжиҳатлиги ёки қарама-қаршилиги,
оммавий ҳаракатларнинг кучли ва ўзига хос тўқнашув майдонига айланишига,
“жадидлар” деб номланган ўлка зиёлиларининг халқнинг олдинги сафларида бўлиб,
ягона мақсад йўлида халқ оммасига тараққиёт йўлини кўрсатишга интилганлигини шу
давр миллий матбуоти саҳифаларидаги материаллар орқали кенг очиб бериш мумкин.
XX асрга келиб мамлакатда бир томондан турли ижтимий-сиёсий жараёнлар
натижасида тартиб ва иқтисодий муносабатлар вужудга келаётган бўлса, иккинчи
томонидан мамлакат худудига кириб келаётган ғоявий оқимлар бўлди. Мусталамлака
даврида шаърий масалаларни ҳал қилиш, ҳанафийлик мазҳабини софлигича кейинги
авлодга етказиш масаласи долзарб муаммолардан бирига айланди. Шу мақсадда 1918
йили 10 августда Тошкент шаҳрида “Фуқаҳо жамияти» ташкил топди. Диний ҳуқуқий
маслахат яъни “Фуқаҳо” жамияти 4 қози ва улар ёнидаги муҳрдор, аълам ва муфтийлар
томонидан маслахат асосида фуқароларнинг ижтимоий-маиший ҳаётларида дуч
келиши мумкин бўлган масалаларга ечим топиши ва уни шаръий йўл билан ҳал
қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган
2
.
1918 йил 30 декабрда Тошкентда “Фуқаҳо жамияти”нинг Мулло Сайфуддинхон
Аълам раислигида ўтказган мажлиси қуйидаги мазмундаги қарори қабул қилади
3
:
1. Чор ҳукуматининг замонинда Туркистон крайина (ўлка) жорий бўлган
положенияси (
низоми
)ни бус-бутун бекор ва лағв (асоссиз) этиб, махас(фақат) шариат
ҳукмларини мукаммал суратда ижро этилар.
2. Аҳли ислом ила овруполилар орасиндаги 7 моддадан иборат бўлган, чунончи, қўл
кесув, қасос олув, дарра урув, тошбўрон қилув ва бунга ўхшаш жисмоний жазоларнинг
бадалини ижро қилувга аҳли мажлис маъал мамнуният (
мамнуният билан
) розилиғин
изҳор этар.
3. Ҳозирда қозилар устиндан муваққат ўларақ назорат қилиб турув учун 5 товушга
қарши аксарият хоҳиши билан Хўқанддаги муваққат ҳукуматга мурожаат қилурға қарор
берилди(!).
2
Кенгаш. –. Тошкент. 1917 йил 8 сентябрь.– № 14. – С. 3.
3
“Тошкентдаги мусулмон ташкилотлари қарори” // “Ишчилар дунёси” журнали Т. 1918 йил 17 январь.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
59
4. Хўқанддаги муваққат ҳукумат марка чиқорганига қадар, мажлис маркани йўқ
бўлувини лозим ва мақбул деб топди.
5. Николай замонида қозиларга берилган изннинг бутунлай йўқ бўлувини, печатни
ҳозирда керак бўлув эҳтимоли борлигидан муваққат ўлароқ печатни турувини лозим
топилди. Ушбу қарорни Хўқанддаги муваққат ҳукуматидан тасдиқ ва қабул эдилиюр
4
.
Бу эса уламоларнинг энг илғор қисмининг ўлкада фақат Туркистон Мухторияти
ҳукуматини тан олишини англатар эди. “Фуқахо” жамияти ўзининг мақсад ва
дастурларини тарғиб қилиш учун Тошкентда ҳафтада бир марта чиқадиган диний,
илмий, адабий, сиёсий нашри «Изҳор ул-Ҳақ» журналини чоп эта бошлади. Журналнинг
биринчи сони 1918 йил 20 февралда чиқди.
Унинг ношири ва масъул мудири Мулла Садридаинхўжа муфтий Ибн Шарифхўжа
Эшон эди. Эълон қилинган мақолаларнинг муаллифлари асосан ўз даврининг йирик
уламоларидан ҳисобланган Мулла Рахимхон, Мулла Содиқхон бин Собирхон ҳожи, Миён
Бузрукхон
Миёнзода,
Эшонҳўжа
Эшон
мударрис,
Шокиржон,
Мулла
Собир
Ғанизода,
Абдулла
бек, Мулла Обиджон Тошкандий ва бошқалар эди.
Журнал ўз саҳифаларида даврнинг долзарб муаммоларини, диний-ахлоқий,
сиёсий, маданий, иқтисодий ва ижтимоий масалаларни ёритиб борди. Эълон қилинган
ҳар бир мақола Қурьон оятлари, хадислар ҳамда ўтмшидаги машхур илохиётчиларнинг
сўзлари билан тасдиқланар эди.
Журналдаги мақолалар муайян бир тартибда берилмаган. Ҳар сонда мақолалар
мазмунан муҳимлиги ва долзарблигига қараб жойлаштирилган.
Масалан: “Изҳор ул-Ҳақ”нинг 1-жузда (2018 йил 20 февраль) Муқаддима – “Фуқаҳо”
жамияти; “Маслак ва мақсад” – Ҳайъати таҳририя, “Дафъи таҳлика” – Мулла
Садириддинхўжа муфтий, “Ийқоз” – Миён Бузрук Миёнзода, “Тарихий соли ҳижрий” –
Сирожиддин махдум Сидқий Хондайлақийлар томонидан ёзилган мақолалар берилган.
Журналнинг Муқаддимасида “фуқаҳо жамияти” ва журналнинг мақсади-
йўналишлари билан биргаликда асосан шаръий-фиқҳий масалаларни ечими бўйича
саволлар билан мурожаат қилганларга манбаларга таяниб жавоб бериш мумкинлиги
эътироф этилган.
Масалан, “
Аллоҳга ҳамд ва пайғамбарга саловатлар билан муқаддима қисми
бошланган. Хусусан саодатли бандаларининг дилларини ислом ва имон нури бирла
мунаввар қилди. Дуруд но маҳдуд султон анбиё, алайиминассолати азкоҳо ва
миннатаҳиёти асффоҳо ҳазратлариға ким ҳакими мутлақ ҳақиқатий нурияларининг
азалда тожи рисолат бирла сарфроз қилиб, нигин нубуватларининг нақш ҳотами набиин
бирла музаян қилди.
Ва жумла азҳоб ва ансобларига ким нафс ва молларини фаҳрикоинот ризосиға базл
ва сарф қилгон суннаи мавзияларини жону дил бирла қабул қилган ва ҳидоят осмониға
кавкаби-дарҳашида бўлиуб, шариат ва тариқат йўлин излаганларға муқтадо бўлганва
жумлаи шариат аниммаидин мубинфуқаҳо мутқининг ларға ким жаҳд ва тоқатлари
4
“Тошкентдаги мусулмон ташкилотлари қарори” // “Ишчилар дунёси” журнали Т. 1918 йил 17 январь.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
60
бирла маъфрифат дарёсига ғаввос бўлиб, дуррисоф жавоблар бирла масоили шарияларға
муҳтож бўлғонларни ғани қилгон айтиб эдилар
5
.”
Журналда чоп этилган мақолаларни таҳмннан 5 та гурухга ажратиш мумкин:
Туркистон мусулмон ахолисининг диний, маърифий, маданий савиясини
юксалтиришга қаратилган мақолалар (шаръий ва фиқхий масалаларга оид мақолалар,
савол-жавоблар, диний маърифий ҳамда танқид услубидаги шеърлар);
Сиёсий жараёнларни ёритишга бағишланган мақолалар;
Жамиятдаги ижтимоий масалаларга бағишланган мақола, турли мазмундаги
эълонлар;
Таҳририятга ёзилган мактублар. Журнал Тошкентдаги “Маданият” ширкатида,
араб алифбосига асосланган эски ўзбек ёзувида чоп этилган. “Изҳор ул-Ҳақ” журнали
Ғуломия матбаасида босилган. Матнлар настаълиқ хатида, Қуръон оятлари, хадислар,
турли изоҳлар берилган жойлари эса насх хатида битилган. Ўша давр иқтисодий
вазиятидан келиб чиқиб, журналнинг баҳоси қуйидагича “Бир йиллик обуна – 18 сўм,
олти ойлик – 10 сўм, уч ойлик – 40 сўм, бир нусхаси – 50 тийин қилиб белгиланган”
6
.
Журнал
25x16,5см
ўлчамдаги
қоғозга
босилиб,
ҳар
бир
сон
9-10 варақдан иборат бўлган. Бош бетида журнал номи, сон рақами,
чиққан санаси (милодий ва ҳижрийда) ва шу сондаги мақолалар мундарижаси берилган.
Мазкур журналнинг 15 та сони “Изҳор ул-Ҳақ” номи билан чоп этилган ва 15-
сонидан сўнг “Баён ул-Ҳақ” деб ўзгартирилган.
Гарчи бу журнал узоқ муддат фаолият олиб бормаса-да, мустабид тузум даврида
миллат дардини кўтариб, унинг хурсандчилик ва қайғули кунларига шерик бўла олди.
“Изҳор ул-Ҳақ”нинг иккинчи саҳифасида анъанага мувофиқ доимий равишда
журнал мундарижаси бериб борилган. Унга кўра, аввал мақола номи кейин унинг
муаллифи исм-шарифи келтирилади.
Фуқаҳо жамияти аъзолари доимий ўз мақолалари билан матбуотда чиқишлар
қилиб турганлар. Миён Бузрук Миёнзода, Эшонхўжа Эшон мударрис, Сирожиддин
Маҳдум Сидқий, Муҳаммад Расул қори Хожизода, Шокиржон мударрис, Муҳаммад Ўрин
мударрис Дўстмуҳаммадзода, Мулла Раҳимжон, Мулла Абдуғофур, Мулла Собир
Ғанизода, Мулла Обиджон Тошқандий, Мулла Хайриддинхон Аълам, Мулла Шариф ибн
Мулла Мусо, Бадриддин Азизий, Абдуллоҳ Раҳматзода Хўқандий, Аҳмад Самарқандий
каби ва бошқа бир қатор илм-маърифат пешволари ўзларининг юқори савияли
мақолалари билан давомли суратда қалам тебратиб турганлар.
Замонамиз тадқиқотчилари ва олимлари ўзларнинг илмий мақолаларида “Изҳор
ул-Ҳақ” журналининг тўлиқ мазмунини тадқиқ қилиш жуда муҳим эканлини қайд
этадилар. Тарихий жараённи адолатли ёритиш, уларга тўғри баҳо бериш, қолаверса,
тараққийпарвар уламолар фаолиятини манбалар орқали ўрганишни талаб этади. Ўша
5
Иловага қаранг. “Изор-ул Хақ” 1-жуз. 1918 йил 20 февраль.
6
“Изхору-л-хак” 3-жузъ.1918 йил 7 март. 10-сахифа
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
61
даврдаги миллий матбуот органлари ана шундай қимматли манба бўлиб хизмат қилади
деган таклифни илгари сурадилар
7
.
Туркистон тараққийпарварлари халқни жаҳолатдан қутқаришда матбуотнинг
аҳамиятини англаб, ўз саҳифаларида буни халққа тушунтиришга ҳаракат қилган. “Изҳор
ул-Ҳақ” журналида Жамият ҳаётини ўзгартиришда миллий матбуотнинг алоҳида
аҳамиятини англаган таҳририят турли ижтимоий иллатларни олдини олиш мақсадида
мақолалар ва муносабатлар бериб борган. Тўй ва бошқа маъракалар ўтказилиши
халқнинг жаҳолатда қолишининг асосий сабабларидан бири сифатида кўрсатилади.
Шунингдек, унинг саҳифаларида бундай тўй ва маъракалар ўтказиш илмсизлик
натижаси эканлиги, дунёнинг ҳеч бир миллатида бу ҳол учрамаслиги, бундай ҳолат
Қуръон Карим ва ҳадиси шарифга мутлақо зидлиги алоҳида таъкидланади.
Бугун нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам диний бағрикенглик, бошқа дин
вакилларига ўзаро ҳурмат, бир-бирини тушуниб ҳамжиҳатликда яшаш, ижтимоий ҳаёт
тарзининг асосий тамойилларидан бирига айланиб бормоқда. Шундай экан жаҳон
динларидаги хусусан, ислом динидаги қонун қоидалар, диний, ижтимоий, маданий ва
маърифий, шунингдек, бу дин билан боғлиқ диний урф-одатларни ўрганиш ҳозирги
ислом тарихи, тарихнавислик ва диншунослик фанлари XX асрнинг бошларида
Туркистонда жамият ривожи учун ҳаракат қилган Фуқаҳо жамияти ва унинг афкор
нашри бўлмиш “Изҳор ул-Ҳақ” да берилган мақолалар ўрганилди. Бу мақолалар бугунги
кунда ҳам ўзнинг долзарблигини йўқотмагани билан эътиборлидир.
Ўзбек зиёлийлари мустамлакачилик сиёсати туфайли Туркистоннинг танг аҳволга
тушиб қолганини, халқнинг жаҳолат ва нодонлик қўйнида, эрксизлик, зулм
исканжалари остида қаттиқ эзилиб қолганини чуқур англадилар ва бундай ҳаётни
ўзгартириш, янгилаш лозимлиги ҳақидаги фикрларни илгари сурдилар.
Улар халқни маърифатли қилиш, маънавий савиясини юксалтириб, яхшини
ёмондан ажрата олишини янгиланишнинг бирламчи шарти деб билдилар ва шу ишни
амалга ошириш учун ниҳоятда оғир ва ўз ўрнида шарафли бўлган масъулиятли
меҳнатга бел боғлаган эдилар.
Журналдаги халқ маросимлари, урф-одат, анъаналарни ислоҳотига доир
мақолалар ўз даврининг етук дин уламолари томонидан ислом шариати нуқтаи
назаридан, манбаларга суянган ҳолда ёритилган бўлиб, ҳозирги кунда ҳам долзарблиги
билан аҳамиятлидир.
Журнал таҳририяти мазҳаб масаласига алоҳида эътибор билан қараган. Ҳар бир
шаръий масалада ислом динининг ҳанафия мазҳабига доир фатво китобларидан жавоб
берилишини ёқлаган. Бундан барча мақолалар ҳанафия мазҳабига мувофиқ, деган
хулосага келмаслик лозим. Чунки бошқа турли мазҳаб манбаларига суяниш ҳолатлари
ҳам учрайди. Бундай ҳолатда дарҳол мунозара уюштирилиб, танқидий мақолалар чоп
этилган.
“Изҳор ул-Ҳақ” журнали ҳам ўша давр миллий матбуотида фаолият юритган қатор
газета ва журналлар сингари Туркистон ўлкасининг ўз муштарийларига эга бўлган
7
Р.Рахматжонов. “Жадидлар ва матбуот” : "Жадид маърифатпарварларининг миллий таълим, матбуот, адабиёт
ва санъатни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси ва унинг Миллий ғоя тарғиботидаги аҳамияти” Республика
илмий-амалий анжумани материаллари (15 апрель; 2016; Тошкент) - Тошкент: Тошкент ислом университети,
2016.-216 6.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
62
нашри афгори ҳисобланди. Гарчи қисқа муддат ишлаб турган бўлса-да, ўша даврнинг
диний, маданий ва маърифий, адабий, тарихий, сиёсий-ижтимоий бошқа масалаларини
кўтариб чиқа олди. Бу билан тез фурсатларда халқ орасидаги обрўли мажаллалар
қаторидан ўрин эгаллади. Унда ёритилган мақолалар доим халқни бирдамликка,
ҳамжиҳатликка, меҳнатга, илм-маърифатга, фан-техника ва технологияларини чуқур
ўрганишда ортда қолмасликка тарғиб қилиб келди. Савол-жавоблардаги мунозаралар,
мақолалар миллатнинг маданий ҳаётини кўрсатиб бериш билан уни ислоҳ қилишга
қаратилганлиги диққатга сазовордир.
Бугунги глобаллашув жараёнида жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётида
диннинг ўрни ва вазифаси масаласига алоҳида аҳамият берилаётган бир даврда, яқин
ўтмишимиздаги тараққийпарвар шахслар, дин арбобларининг фаолияти, уларнинг
маърифий ва ижтимоий-сиёсий қарашлари, шу билан бирга ўлка мусулмон аҳолисининг
дунёқараши, диний-аҳлоқий қадриятларининг шаклланишига, сиёсий онгининг
ўсишига уламоларнинг таъсирини ўрганишда “Изҳор ул-Ҳақ” журналининг тўлиқ
мазмунини тадқиқ қилиш жуда муҳимдир.
Тарихий жараённи адолатли ёритиш, уларга тўғри баҳо бериш, қолаверса,
тараққийпарвар уламолар фаолиятини манбалар орқали ўрганишни талаб этади. Ўша
даврдаги миллий матбуот органлари ана шундай қимматли манба бўлиб хизмат қилади.