Авторы

  • Д.Ғ. Жўрамуродов
    СамДЧТИ мустақил тадқиқотчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.108490

Аннотация

Биз ушбу мақолада Япон олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларни кўриб чиқиш орқали, фразеологизмлар тадқиқининг вақт ўтиши билан қандай ўзгариб борганлигини кузатамиз.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

35

ЯПОН ТИЛИДАГИ ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАР ТАДҚИҚИНИНГ ШАКЛЛАНИШ

ВА ЎСИШ ДАВРИ

Жўрамуродов Д.Ғ.

(Самарқанд шаҳри Қорасув массиви 18-2, +998905051797,

juramurodov1990@mail.ru, СамДЧТИ мустақил тадқиқотчиси)

https://doi.org/10.5281/zenodo.15682062

Аннотация

Биз ушбу мақолада Япон олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларни

кўриб чиқиш орқали, фразеологизмлар тадқиқининг вақт ўтиши билан қандай ўзгариб
борганлигини кузатамиз.

Аннотация

В данной статье рассматриваются исследования японских учёных, с целью

проследить, как со временем изменялось изучение фразеологических единиц.

Annotation

In this article, we examine how the study of phraseological units has evolved over time
by reviewing research conducted by Japanese scholars.

1980-йилларга келиб, дастлабки босқичларда кўтарилган масалалар тартибга

солиниб, фразеологизмларнинг таърифи бўйича умумий келишувга эришилди. Ушбу
даврнинг энг муҳим илмий ютуғи,

Мияжи

томонидан амалга оширилган тадқиқотдир.

У кундалик ҳаётда кенг қўлланиладиган фразеологизмларни аниқ мисоллар асосида
изоҳлаган ҳолда тадқиқотига инглиз, хитой, француз, корейс ва тай тилларидаги
талқинларини ҳам қўшиб, қиёсий тилшунослик ёндашуви доирасида кенг қамровли
тадқиқот олиб борди.

Шунингдек, ушбу ишнинг “Фразеологизмларнинг изоҳи” бўлимида қуйидагича

таъриф келтирилган: “Фразеологизм атамаси кенг қўлланилсада, унинг тушунчаси ҳар
доим ҳам аниқ белгиланган эмас. Бироқ у камида иккита ёки ундан ортиқ сўз
бирикмасидан иборат бўлиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги нисбатан мустаҳкам ва бутун
бир бирлик сифатида аниқ белгиланган маънога эгадир” [1; 238].

Бу таъриф кейинчалик кўплаб тадқиқотларда тилга олиниб, умумий қабул

қилинган тушунча сифатида шаклланди.

Бундан ташқари,

Мияжи

ўзининг олдинги (1974-йилги) таснифини қайта кўриб

чиқиб, коллокацияли ифодаларни ҳам фразеологизмлар таркибига киритди.

Мияжи

фразеологизмларнинг сўз туркумлари бўйича хусусиятлари, лексик -

семантик хусусиятлари ҳамда шаклий чекловларига оид жиҳатларини батафсил
тасвирлаган. Кейинчалик фразеологизмлар тадқиқотида муҳим аҳамият касб этган
асосий масалалар аллақачон ушбу тадқиқотда тилга олинган бўлиб,

Мияжи

асарини

япон фразеологизмшунослигига катта таъсир кўрсатган илмий иш сифатида баҳолаш
мумкин.

Мияжи Ютака

фразеологик бирикмаларни коллокацияли ифодалар ва мажозий

фразеологизмларга ажратган. У шунингдек, мажозий фразеологизмларни бевосита
ўхшатиш орқали ифодаланган фразеологизмлар ва билвосита (яширин) мажозли
фразеологизмларга бўлиб ўрганади. Бу тафсилотлар қуйидаги диаграммада
кўрсатилган [1; 238].


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

36

Шу даврда фразеологизмлар тузилиши ва уларнинг сўз туркумлари билан

боғлиқлигига эътибор қаратилган тадқиқотлар ҳам олиб борилди. Масалан,

Куниҳиро

фразеология назариясидаги турли масалаларни таҳлил қилган [2; 4].

Морита

эса феъл

тузилишли фразеологизмларни синтактик тузилма асосида ўрганиб чиқди [3; 37].

1990-йилларга келиб, кўплаб тадқиқотчилар фразеологизмларни турли

ёндашувлар орқали ўрганишга киришди. Натижада, фразеологизм масаласи бир неча
фан соҳаси доирасида муҳим мавзулардан бирига айланди ва кенг эътиборга тушди.
Шундай қилиб, фразеологизмларни ўрганиш босқичи ривожланиш даврига кирганини
айтиш

мумкин.

Аввало,

когнитив

тилшунослик

нуқтаи

назаридан

фразеологизмларнинг

маъносини

талқин

қилишга

эътибор

қаратилади.

Фразеологизмлар анъанавий тарзда тилшунослик тадқиқотларида иккинчи даражали
ҳодиса сифатида қаралиб келган ва уларнинг назарий жиҳатдан етарлича
ўрганилганини айтиш қийин. 1980-йилларда когнитив тилшунослик семантика
соҳасида сезиларли тараққиётга эришганидан сўнг, айнан шу ёндашув асосида
фразеологик бирликларнинг маъносини ўрганишга доир тадқиқотлар бошланган.

Накамура

фразеологизмларнинг шаклланиш жараёнини таҳлил қилиб, барқарор

бирикмалар семантик абстракциялашув натижасида фразеологизмлар даражасига
ўтишини таъкидлаган [4; 43]. Шунингдек,

Накамура

тананинг турли қисмларини

ифодаловчи фразеологизмларни ўрганиб, уларнинг семантик абстракциялашув
даражаси ва метафорик хусусиятлари ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилган [5; 28].

Сакамото

фразеологизмлар ва метафоралар умумий хусусиятларга эга эканлигини

қайд этган: яъни, уларнинг умумий маъноси фақат таркибий қисмларнинг индивидуал
маъноларини йиғиш орқали аниқланмайди. Шу асосда у фразеологизмлар ва
метафораларнинг қандай боғланишини ўрганади [6; 21].

Момияма

эса

фразеологизмларнинг маъно шаклланишини метафора, метонимия ва синекдоха
асосида таҳлил қилиб, уларни тизимли равишда таснифлашга ҳаракат қилган [7; 43].

Маълумки, фразеологизмлар таркибида тана қисмлари билан боғлиқ луғавий

бирликлар жуда кўп учрайди. Ушбу давр анъанавий тадқиқотларига кўра, кўра, тана
аъзоларининг асл семантик мазмунидан бошқа, кўчма маъноларга кенгайиши
жараёнида асосан метафора ҳосил бўлишининг таркибий қисми сифатида метонимия
муҳим рол ўйнайди.

Сатоми Аризоно

“кўз”, “қулоқ” ва “бурун” сўзларини ўз ичига

олган фразеологик бирикмаларни таҳлил қилар экан, тана аъзолари номлари ўзлари
бажарадиган ҳаракат контекстига боғлиқ ҳолда маъно кенгайишига учрашини
муҳокама қилади. Ушбу таҳлил орқали тана аъзоларини билдирувчи сўзлар қандай
жараён орқали асосий маънодан ҳосила маъноларга кенгайгани, ҳамда бу ҳосила
маънолар ўзаро қандай боғланганлиги каби масалаларга аниқлик киритилган [8; 141].

Шу тарзда, япон тилидаги фразеологизмларнинг таърифи ва хусусиятлари,

уларнинг таркиби ҳамда грамматик жиҳатдан таснифи, шунингдек, семантик
хусусиятлари кенг муҳокама қилинган илмий тадқиқотлар, аввалига якунига етгандек
кўринган бўлса-да, хорижий тилларни ўрганувчилар сонининг ортиши билан
тадқиқотлар яна янги йўналишларда ривожлана бошлади. Ана шундай муҳим
тадқиқотлардан бири

Оно

томонидан олиб борилган илмий иш саналади. У япон

тилидаги фразеологизмларни ўқитиш бўйича бирмунча тадқиқотлар қилган [9; 66].


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

37

Оно

ўз тадқиқотларида Япониядаги 1-синфдан 6-синфгача бўлган бошланғич

мактаб дарсликларида фразеологизмларнинг қўлланишини таҳлил қилган. Тадқиқот
натижалари шуни кўрсатдики, “бошланғич мактабда синф даражаси ошгани сайин
фразеологизмлар мураккаброқ тус олади. Шунингдек, фразеологизмларни шунчаки
ёдлашдан уларнинг маъносини англаб, тўғри қўллашга ўтиш кузатилади. Ўйин орқали
ўрганишдан эса, иншо ёзиш жараёнида фразеологизмларни онгли равишда қўллаш
босқичига ўтиш кузатилади” [9; 71].

Дарсликлар таҳлили шуни кўрсатадики, барча синфларда фразеологизмлар билан

боғлиқ асосий метод ёдлаш ва уларнинг маъноларини ўзлаштиришга асосланган. Кўп
ҳолларда, фразеологик бирликларни изоҳлаб ўргатиш эмас, балки уларни мантиқий
таҳлилсиз эслаб қолиш талқин этилади. Ушбу ёндашувнинг сабаби шундаки, “она тили
сифатида япон тилида сўзлашувчи болалар кундалик ҳаётда фразеологизмларни кўп
учратгани боис, уларнинг маъноларини ва қўлланилишини бевосита ёд олиш йўли
билан ўрганиш, уларнинг тузилишини таҳлил қилишдан кўра осонроқ бўлади” [9; 70].

Японияда чет эллик тил ўрганувчиларига фразеологизмларни ўргатиш бўйича

ҳам тадқиқотлар мавжуд. Бунга хитойлик тадқиқотчи

Кан Бирей

томонидан олиб

борилган изланишлар бунга мисол бўла олади. У Японияда япон тилини ўрганаётган
хитой миллатига мансуб талабалар учун фразеологик ибораларни ўргатиш усуллари
ҳақида тадқиқотлар олиб борган [10; 89-108].

Бундан ташқари, турли тилларнинг фразеологик ибораларини қиёсий ўрганиш

ишлари ҳам ортиб бормоқда. Ушбу тадқиқотлар орасида япон тилини инглиз, хитой,
рус, тай ва бошқа тиллар билан қиёсий таҳлил қилган ишлар кўп учрайди. Айниқса,
хитой тили билан қиёсий ўрганилган тадқиқотларда кўпинча таркибий элементлари
бир хил бўлган фразеологизмлар таҳлил қилиниб, уларнинг сони ва маъновий
хусусиятларига алоҳида эътибор қаратилади.

Бу каби тадқиқотларда икки тил орасидаги умумийлик ва фарқларни кўрсатиш

муҳим жиҳат ҳисобланади. Аммо, мавжуд тадқиқотларнинг аксарияти ибораларнинг
семантик ва қўлланилиш жиҳатларини етарлича таҳлил қилмайди, аксинча, шунчаки
фразеологизмлар рўйхатини бериш билан чекланиб қолиш ҳолатлари мавжуд.

Аввало,

Идо

ҳамда

Окада

томонидан фразеологик бирликлар маъноси прагматик

хулосалар асосида изоҳланиши эътиборга лойиқдир. Шунингдек, бу даврда
фразеологик бирликларни корпус асосида таҳлил қилувчи йўналишдаги тадқиқотлар
ҳам бошланган.

Мурата

ва

Ямазаки

ўз тадқиқотида фразеологик бирликлар

ишлатилганлигига қараб матн жанрларини аниқлаш мумкинлигини исботлаб берган
[13; 75‒88]. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, япон тилини ўрганувчилар учун
матн жанрлари ўртасидаги тафовутни англаш ҳамда ҳар бир жанрга хос ифодаларни
ўзлаштириш япон тили ўрта ва юқори даражасидаги таълим самарадорлигини
оширишга хизмат қилади.

Бундай тадқиқотлар маълум миқдорий ҳамда семантик таҳлилларни ўз ичига

олган бўлса-да, фразеологизмларни умумий тарзда миқдорий ва семантик жиҳатдан
таҳлил қилиш ҳали тўлиқ амалга оширилмаган. Бу борада миқдорий ва сифат
жиҳатдан чуқур тадқиқот олиб бориш фразеологизмлар таҳлили учун муҳим аҳамият
касб этади. Илгари фразеологизмларнинг кўп миқдорда эканлиги, уларнинг
қўлланилиш доирасини ўрганишдаги қийинчиликлар туфайли бутун тизим бўйича


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

38

миқдорий ва семантик таҳлил ўтказиш бирмунча мураккаб эди. Бироқ, сўнгги
йилларда компьютер технологияларининг ривожланиши натижасида турли
лингвистик корпуслар яратилиб, бундай тадқиқотларни амалга ошириш имконияти
пайдо бўлди. Келгусида ушбу лингвистик манбаларни фразеологик тадқиқотлар учун
самарали қўллаш имконияти мавжудлиги соҳада янгиликлар қилишга умид уйғотади.

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

宮地裕(

1982

)「慣用句概説」『慣用句の意味と用法』明治書院,

pp. 237‒265

2.

国広哲弥(

1985

)「慣用句論」『日本語学』

4 (1)

,明治書院,

pp. 4‒14

3.

森田良行(

1985

)「動詞慣用句」『日本語学』

4 (1)

,明治書院,

pp. 37‒44

4.

中村明(

1977

)「語の意味と固定連語の扱い(〈特集〉日本語の表現

慣用語句、

特別な言い回し

)」『日本語教育』

33

,日本語教育学会,

pp. 43‒54

5.

中村明(

1985

)「慣用句と比喩表現」『日本語学』

4 (1)

,明治書院,

pp. 28‒36

6.

坂本勉(

1982

)「慣用句と比喩

慣用化の度合の観点から

」『言語学研究』1,京

都大学言語学研究会,

pp. 1‒21

7.

籾山洋介(

1997

)「慣用句の体系的分類

隠喩・換喩・提喩に基づく慣用的意味の

成立を中心に

」『名古屋大学国語国文学』

80

pp. 29‒43

8.

有薗智美(

2013

)「行為のフレームに基づく「目」、「耳」、「鼻」の意味拡張

知覚行為から高次認識行為へ

」『名古屋学院大学論集言語・文化篇』

25 (1)

pp. 123‒

141
9.

小野米一・王婉瑩・松田知子・田原佳世・ジェビットスーザン・張海蓉(

1999

)「

身体語彙を含む日本語の慣用句

中国語・英語との対照を通して

」『語文と教育』,鳴

門教育大学国語教育学会,

pp. 66‒84

10.

韓美齢(

2005

)「中国人日本語学習者に対する日本語慣用句の指導について

教科

書の実態と学生の誤用分析から慣用句の教え方へ

」『福岡教育大学国語科研究論集』

46

,福岡教育大学国語国文学会,

pp. 89‒108

11.

井門亮(

2012

)「イディオム解釈とアドホック概念」『言語・文化・社会』

10

,学

習院大学,

pp. 1‒15

12.

岡田聡宏・井門亮(

2014

)「省略語・イディオム解釈とアドホック概念」『言語・

文化・社会』

12

,学習院大学,

pp. 1‒29

13.

13.

村田年・山崎誠(

2011

)「「手」の慣用句を指標とした文章ジャンルの判別

代日本語書き言葉均衡コーパスを用いて

」『日本語と日本語教育』

39

,慶應義塾大学日

本語・日本文化教育センター,

pp. 75‒88

Библиографические ссылки

宮地裕(1982)「慣用句概説」『慣用句の意味と用法』明治書院,pp. 237‒265

国広哲弥(1985)「慣用句論」『日本語学』4 (1),明治書院,pp. 4‒14

森田良行(1985)「動詞慣用句」『日本語学』4 (1),明治書院,pp. 37‒44

中村明(1977)「語の意味と固定連語の扱い(〈特集〉日本語の表現─慣用語句、特別な言い回し─)」『日本語教育』33,日本語教育学会,pp. 43‒54

中村明(1985)「慣用句と比喩表現」『日本語学』4 (1),明治書院,pp. 28‒36

坂本勉(1982)「慣用句と比喩─慣用化の度合の観点から─」『言語学研究』1,京都大学言語学研究会,pp. 1‒21

籾山洋介(1997)「慣用句の体系的分類─隠喩・換喩・提喩に基づく慣用的意味の成立を中心に─」『名古屋大学国語国文学』80,pp. 29‒43

有薗智美(2013)「行為のフレームに基づく「目」、「耳」、「鼻」の意味拡張─知覚行為から高次認識行為へ─」『名古屋学院大学論集言語・文化篇』25 (1),pp. 123‒141

小野米一・王婉瑩・松田知子・田原佳世・ジェビットスーザン・張海蓉(1999)「身体語彙を含む日本語の慣用句─中国語・英語との対照を通して─」『語文と教育』,鳴門教育大学国語教育学会,pp. 66‒84

韓美齢(2005)「中国人日本語学習者に対する日本語慣用句の指導について─教科書の実態と学生の誤用分析から慣用句の教え方へ─」『福岡教育大学国語科研究論集』46,福岡教育大学国語国文学会,pp. 89‒108

井門亮(2012)「イディオム解釈とアドホック概念」『言語・文化・社会』10,学習院大学,pp. 1‒15

岡田聡宏・井門亮(2014)「省略語・イディオム解釈とアドホック概念」『言語・文化・社会』12,学習院大学,pp. 1‒29

村田年・山崎誠(2011)「「手」の慣用句を指標とした文章ジャンルの判別─現代日本語書き言葉均衡コーパスを用いて─」『日本語と日本語教育』39,慶應義塾大学日本語・日本文化教育センター,pp. 75‒88