Авторы

  • Фаррухбек Мадумаров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.108511

Аннотация

Мазкур мақолада республика ҳудудида жойлашган маҳаллий тўқимачилик корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва унинг сифатини бошқаришни давлат томонидан тартибга солиниши ҳамда унинг йўналишлари ҳақида сўз юритилади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

136

МАҲАЛЛИЙ ТЎҚИМАЧИЛИК КОРХОНАЛАРИДА МАҲСУЛОТ СИФАТИНИ

БОШҚАРИШНИ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИШ

ЙЎНАЛИШЛАРИ

Мадумаров Фаррухбек Толибжонович

Андижон давлат университети мустақил тадқиқотчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15696523

Аннотация

: Мазкур мақолада республика ҳудудида жойлашган маҳаллий

тўқимачилик корхоналарида маҳсулот ишлаб чиқарилиши ва унинг сифатини

бошқаришни давлат томонидан тартибга солиниши ҳамда унинг йўналишлари ҳақида
сўз юритилади.

Калит сўзлар

: Маҳаллий тўқимачилик, давлат, сифати, ишлаб чиқариш.

Амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи

савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги,

Стандартлаштириш бўйича миллий орган, Стандартлаштириш бўйича техник

қўмиталар, давлат ва хўжлик бошқаруви органлари миллий стандартлаштириш
тизимининг

ташкил

этувчилари

ҳисобланиб,

улар

бир

вақтнинг ўзида

стандартлаштириш соҳасида тегишли ваколатларга ҳам эга ҳисобланадилар. Мазкур

тизим қонунийлик, холислик, очиқлик ва шаффофлик, миллий стандартларни ишлаб

чиқишда манфаатдор тарафларнинг ўзаро келишуви, маҳсулот келиб чиққан

мамлакатдан ва (ёки) жойдан, шунингдек ишлаб чиқарувчининг мулк шаклидан

қатъий назар, маҳсулотга нисбатан камситувчи муносабатга йўл қўймаслик,

стандартлардаги такрорланишларнинг ва зиддиятларнинг олдини олишга қаратилган
ҳамжиҳатлик каби тамойиллар асосида фаолият юритади.

Жумладан, мамлакатда маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнларини техник жиҳатдан

тартибга солиш, мазкур соҳадаги техник регламентларни ишлаб чиқиш, уларни қабул

қилиш, амалиётга жорий этиш, маҳсулот мувофиқлигини баҳолаш ҳамда ушбу
йўналишларда давлат назоратини амалга ошириш жараёнида вужудга келадиган

ижтимоий-иқтисодий муносабатлар “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги
Қонун орқали тартибга солиниб, у қуйидаги тамойилларга асосланади:

“- техник регламентларни қўллашнинг бирлиги;
- техник жиҳатдан тартибга солишнинг ҳамда мувофиқликни баҳолашнинг

бирлиги ва яхлитлиги;

- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида тадбиркорлик субъектларининг

камситилишига ва инсофсиз рақобатга йўл қўйилмаслиги;

- мувофиқликни мажбурий баҳолаш тартиб-таомилларини амалга оширишда

синаш ҳамда ўлчаш қоидаларининг ва усулларининг бирлиги;

- давлат назоратига ва мувофиқликни баҳолашга доир ваколатларнинг бир орган

томонидан бирга қўшиб бажарилишига йўл қўйилмаслиги;

- мувофиқликни баҳолаш органларининг ишлаб чиқарувчилардан, сотувчилардан

ва харидорлардан (истеъмолчилардан) мустақиллиги;

- икки ва ундан ортиқ давлат назорати органида айни бир ваколатларнинг

такрорланишига йўл қўйилмаслиги”.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

137

Шунингдек, техник жиҳтдан тартибга солиш жараёнларид Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш
агентлиги, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Стандартлаштириш бўйича
миллий орган, аккредитация органи, эксперт комиссиялари, синов лабораториялари
ҳамда мувофиқликни баҳолаш органлари техник жиҳтдан тартибга солиш давлат

тизимини ташкил этиб, улар соҳада ваколатли органлар ҳисобланиб, қуйидаги
йўналишлар бўйича давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этадилар:

“- техник жиҳатдан тартибга солишнинг иқтисодиётни, моддий-техника базасини

ривожлантириш даражасига, шунингдек илмий-техник жиҳатдан ривожлантириш

даражасига мувофиқлигини таъминлаш;

- кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

тизимини такомиллаштириш;

- мазкур соҳани халқаро (минтақавий) стандартлар билан уйғунлаштириш;
- мазкур соҳани ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- илғор инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

- халқаро ҳамкорликни ривожлантириш”.
Таҳлилларга кўра, миллий иқтисодиёт тармоқлари ва соҳалари кесимида

маҳсулот, жумладан кўрсатилётган хизматлар сифатини бошқариш жараёнлари билан
боғлиқ бўлган стандартлаштириш ишларини ташкил этиш, уни мувофиқлаштириш ва
тегишли стандарт даражасида ишлаб чиқаришни мувофиқлаштиришда давлатнинг

мутасадди ташкилотлари иштироки қуйида келтирилган тартибда йўлга қўйилган

ҳисобланади:

- Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирлиги – қурилиш, қурилиш индустрияси

соҳасида, жумладан, соҳага оид бўлган лойиҳалаш ва конструкциялаш;

- Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги – миллий

иқтисодиётнинг турли тармоқларида;

- Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси – табиий ресурслардан фойдаланишни тартибга солиш ҳамда атроф муҳитни

ифлосланишини олидини олиш ва бошқаа зарарли таъсирларни камайтириш;

- Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги – тиббиёт учун

мўлжалланган маҳсулотлар, шу жумладан дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий
техника соҳасида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, шу
жумладан импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли

моддалар мавжудлигини аниқлаш масалаларида;

- Ўзбекистон Ресубликаси Мудофаа вазирлиги – мудофаа қобилиятини ва

сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш, мудофаа аҳамиятига молик маҳсулотлар

соҳасида.

Юқоридаги таҳлилларга кўра, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги мамлакат тўқимачилик саноати корхоналарида маҳсулот сифатини
бошқаришни давлат томонидан тартибга солишда иштирок этувчи мутасадди давлат

ташкилоти

ҳисобланади.

Шунингдек,

маҳсулот

сифатини

бошқаришда

стандартлаштиришга оид бўлган меъёрий хужжатларда халқаро, хорижий, миллий ва
хусусий стандартлар тоифаларига ажратилади.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

138

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси

Взирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳаатдан тартибга солиш
агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш
чоралари тўғрисида”ги 370-сон қарорига 2-илова, 01.07.2024.
2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ-91-сон қарори 2-иловаси, 28.02.2024 й.
3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон техник жиҳатдан

тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ-91-сон қарори 2а-иловаси, 28.02.2024

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Взирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳаатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлари фаолиятини самарали йўлга қўйиш чоралари тўғрисида”ги 370-сон қарорига 2-илова, 01.07.2024.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-91-сон қарори 2-иловаси, 28.02.2024 й.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-91-сон қарори 2а-иловаси, 28.02.2024