ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
77
ЖИНОЯТЛАРНИ КВАЛИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ АҲАМИЯТИ
Агоев Шукрулло Сафарбоевич
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси “Тергов фаолияти”
кафедраси ўқитувчиси
Бозоров Тўрахон Юсуф ўғли
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси 3-босқич 326-гуруҳ курсанти
https://doi.org/10.5281/zenodo.15718249
Аннотация
Мазкур мақолада жиноятларни квалификация қилишда юзага келадиган
муаммолар ва уларни ҳал қилишга оид масалалар кўриб чиқилган.
Калит сўзлар
Жиноятлар, квалификация қилиш тушунчаси, ҳуқуқий баҳо бериш, юридик баҳо
бериш, квалификация қилиш турлари, расмий (легал) квалификация, норасмий
(доктранал) квалификация, квалификация қилишнинг асосий манбалари ва аҳамияти.
Жиноят ҳуқуқи жамиятдаги ҳуқуқий тартибни сақлаш ва жиноятчиликка қарши
курашишда муҳим ўрин тутади. Жиноятлар давлатнинг қонуний асосларига зид
бўлган, инсон ва жамият манфаатларига зарар етказувчи иллат ҳисобланади.
Жиноятларни квалификация қилиш, яъни уларни тўғри ва аниқ баҳолаш,
жиноятчиликка нисбатан адолатли ва таъсирли чоралар кўриш учун муҳим қадамдир.
Бу жараён, жиноятнинг тури, унинг содир этилиш шароитлари ва оғирлигини
ўрганишни ўз ичига олади, шунингдек, унинг оқибатларини ва жиноятчига нисбатан
қандай жазо белгилаш кераклигини аниқлайди. Жиноятни тўғри квалификация қилиш
жиноят судлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари учун асосий масала
ҳисобланади. Агар жиноятнинг тури ва хусусиятлари нотўғри баҳоланса, бу на фақат
жиноятчига нисбатан нотўғри жазо қўлланилишига, балки жамиятдаги ҳуқуқий
тартибнинг бузилишига ҳам олиб келиши мумкин. Жиноятларни аниқлаш ва уларни
қонунга мувофиқ квалификация қилиш жиноятчиликнинг олдини олиш ва фақат
жиноятчиларга нисбатан эмас, балки жамиятга нисбатан ҳам ҳуқуқий адолатни
таъминлашга хизмат қилади
1
.
Даставвал, квалификация тушунчасига тўҳталадиган бўлсак, "
квалификация
" сўзи
лотинчадан олинган бўлиб,"
qualis
"-
"қандай" "қандай сифатли" ва "facere"-"бажариш"
маъноларини билдиради
2
. Таъкидлаб ўтиш жоизки, жиноятларни квалификация
қилиш суриштирув, дастлабки тергов ва суд органлари томонидан амалга оширилиб,
қонуний кучга кирувчи суднинг якуний ҳукми билан мустаҳкамланади.
Жиноятларни квалификация қилиш жиноят қонунини қўллашнинг муҳим
босқичларидан бири бўлиб ҳисобланади. Жиноят ишини тергов қилиш, уни судда
1
Б.Б.Муродов. Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш йўллари // Хусусий айблов ва
ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
Т:Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
2
Б.Б.Муродов. “Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.: Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2012. Б.24
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
78
кўриб чиқиш ва жазо тури ва миқдорини белгилаш жиноятни тўғри квалификация
қилишга боғлиқ
3
.
Жиноятларни квалификация қилиш - бу содир этилган қилмиш белгилари билан
Жиноят кодекси Махсус қисмида назарда тутилган жиноят таркиби белгиларининг
бир-бирига тўлиқ мос келишини аниқлаш ва юридик жиҳатдан мустаҳкамлашдир
4
.
Бошқача айтганда, жиноятларни квалификация қилиш содир этилган қилмишга
ҳуқуқий баҳо беришдир.
Квалификация(юридик баҳо) жиноят процессининг барча босқичларида амалга
оширилади. Дастлаб, у бирламчи ҳусусиятга эга бўлади. Содир этилган қилмиш ҳақида
батафсил, тўлиқ маълумотлар тўпланганидан сўнг, қилмишга тўғри ва аниқ ҳуқуқий
баҳо берилади
5
.
Жиноятларни квалификация қилишнинг қўйидаги турлари мавжуд:
- Расмий (легал);
- Норасмий (доктринал)
Жиноятларни расмий (легал) квалификация қилиш
-
бу давлатнинг махсус
ваколатга эга бўлган органлари томонидан жиноят ва бошқа қонун нормалари
талаблари асосида содир этилган қилмишга ҳуқуқий баҳо бериш билан боғлиқ
фаолиятдир. Жиноят ишлари бўйича судлар томонидан қабул қилинган қарорлар
ҳуқуқий кучга эга бўлиб, аниқ юридик хужжатларда ўз аксини топади. Масалан, ҳукм
чиқариш (ЖПК 454-м.), ҳукмни тузиш (ЖПК 465-м.), ҳукмнинг эълон қилиши (ЖПК
473-м.), айблов хулосаси (ЖПК 379-м.), жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок
этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарор (ЖПК 361-м.), жиноят ишини қўзғатиш
сабаблари, асослари (ЖПК 322-м.) Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг нормаларида ўз аксини топган.
Шундай қилиб, Расмий квалификация қилиш белгилари қуйидагилар
хисобланади:
- қилмишга берилган баҳо ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлади;
- муайян ҳуқуқий оқибатни келтириб чиқаради;
- квалификация аниқ жиноят иши материалларига тааллуқли бўлади
6
.
Жиноятларни норасмий (доктринал) квалификация қилиш
адвокатлар ва бошқа
шахсларнинг ариза ва шикоятларида, оммавий ахборот воситаларида, шунингдек,
илмий ишлар ва илмий нашрларда ижтимоий олимларнинг берган шарҳлари
ижтимоий хавфли қилмишга у ёки бу даражада ҳуқуқий баҳо беришдир. Масалан,
Жиноят кодексига шархлар, оммавий ахборот воситалари ходимларининг у ёки бу
3
Н.А Хушвактова. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию общественного участия в
досудебном производстве / Н.А. Хушвактова // Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы
правоприменения: сб. ст. по материалам LXV Международной научно-практической конференции
«Теорети¬ческие аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.
4
Ш.С.Агоев., Ташев У. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-протсессуал
қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. – 2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
5
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов
ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
6
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш
мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В.
6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
79
жиноят ишлари тўғрисида газета ва журналларда чоп этилган мақолалари шулар
жумласидандир
7
.
Норасмий квалификация юридик оқибатни келтириб чиқармайди, бироқ,
аксарият ҳолларда омммавий ахборот воситаларида ёритилган маълумотлар
қилмишга берилган ҳуқуқий баҳонинг ўзгаришига сабаб бўлиши мумкин. Шундай
қилиб, таъкидлаш жоизки, норасмий квалификация расмий квалификация қилишга
бевосита таъсир ўтказади
8
.
Жиноят ҳуқуқи Махсус қисми нормаларини қўллашда ҳуқуқнинг асосий манбаи
ҳисобланмиш Ўзбекистон Республикаси Конституциясига амал қилиш лозим.
Жиноятларни квалификация қилишнинг қуйидаги муҳим аҳамиятларни
таъкидлаш мумкин:
- давлатнинг жиноий-ҳуқуқий сохада олиб борилаётган сиёсатини қўллаб-
қувватлайди;
- жиноят қонуни принципларини амалга оширишнинг зарурий шарти
ҳисобланади;
- қонунда кўрсатилган нормаларга таянган ҳолда одил судловни амалга
оширишнинг кафолати ҳисобланади;
- айбдор ва жабрланувчининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашнинг
кафолати ҳисобланади;
- одил судлов органларининг обрўсини кўтариш ва уни қўллаб-кувватлашга
кўмаклашади;
- аниқ жиноят статистикасини юритишнинг ҳаққоний асоси ҳисобланади;
- жиноят қонунида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишнинг ҳақиқатан
ҳам содир этилганлигини тан олишнинг асоси ва услуби бўлиб хизмат қилади, яъни
жиноий қилмишни жиноий бўлмаган қилмишдан фарқлаш вазифасини бажаради
9
.
Шунинг учун, жиноятларни тўғри ва мукаммал очиш, уларни қонун талабларига
мувофиқ тўғри квалификация қилиш, ҳар бир жиноят учун асосли ва адолатли жазо
белгиланишини таъминлайди
10
.
Ҳулоса қилиб айтганда, жиноятни тўғри квалификация қилиш учун жиноятнинг
содир этиш шароитлари, мақсади, таъсири ва жабрланувчиларига нисбатан ҳавф-
хатарлар ҳамда қўрқитувчи омиллар ҳисобга олиниши лозим. Бу жараён жиноятчига
нисбатан адолатли жазо тайинлашга ёрдам беради, шунингдек, жиноятларни аниқлаш
ва ҳуқуқий чоралар кўришни самарадорлигини ошириш учун асос бўлиб хизмат
қилади.
7
А.Т.Аширбоев. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро тажриба ва ўзбекистон
қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари //Общественные науки в современном мире: теоретические и
практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
8
Ш.Ш.Суюнов. Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик жинояти турлари.
“Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
9
Ш.Ш.Суюнов. Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини сотиш
мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В.
6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
10
А.Т.Аширбоев. Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган тақдирда дастлабки терговни
тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг
Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024. 95-98 б.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
80
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 25.01.2020 йилдаги
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. // [Електрон манба].
3.
Ўзбекистон юридик энциклопедияси. –Т., 2009. – Б. 199.
4.
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Т.4. –Т., 2002. – Б. 47.
5.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал қонун нормаларини эркинлаштириш йўллари
// Олий юридик ўқув юртларида инсон ҳуқуқлари муҳофазасини таъминловчи
фанларнинг ўқитишнинг замонавий муаммолари. Тошкент. Ўзбекистон Миллий
университети ҳуқуқшунослик факултети 2009. Б. 66-69.
6.
Б.Б.Муродов.
Жиноят-протсессуал муносабатларда ҳимоячининг иштироки //
“Адвокатлик фаолияти: назария ва амалиёт масалалари” мавзусидаги илмий-амалий
конференция материаллари. ЎзР Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари
мониторинги институти. – Тошкент, 2010. Б. 171-175.
7.
Б.Б.Муродов.
Хусусий айблов институтини қўллаш самарадорлигини ошириш
йўллари // Хусусий айблов ва ярашув институтларини такомиллаштириш чоралари:
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Т:Ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2015й.Б. 34-40.
8.
Б.Б.Муродов.
“Жиноятларни тергов қилиш методикаси” фанидан ўқув дастури. Т.:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2012. Б.24
9.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга
хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятларни квалификатсия қилишнинг
муҳим жиҳатлари. “Талқин ва тадқиқотлар” Республика илмий-услубий журнали
10сони. 01.10.2022 йил Б. 105-109.
10.
Ш.Ш.Суюнов.
Компютер техника воситалари орқали содир этилган фирибгарлик
жинояти турлари. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика
илмий-амалий конференцияси. 9.06.2023 йил
11.
Ш.Ш.Суюнов.
Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш тергов харакатининг
жиноят содир этган шахсларни аниқлаш хамда уларнинг айбини исботлашдаги
ахамияти. “Замонавий дунёда педагогика ва психология” номли Республика илмий-
амалий конференцияси.
12.
Ш.Ш.Суюнов.
Гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп
моддаларини сотиш мақсадисиз ноқонуний ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, жинояти
тушунчаси // Жамият ва инновация. – 2025. – В. 6. – Но 1/С. – Б. 267-277.
13.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг қаерда эканлиги номаълум бўлган ҳолларда
жиноят ишини тўхтатишнинг назарий ва амалий жиҳатлари. Жамият ва инновациялар
№ 1 (2024).– 2024. – 314-320 б.
14.
А.Т.Аширбоев.
Жиноят
ишини
тўхтатиш
тушунчаси
ва
аҳамияти.
Эксмерткриминалистик фаолият: истиқболлар ва инновациялар мавзусидаги халқаро
конференция материллари тўплами. Т., Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар
вазирлиги Академияси, 2023. – Б. 381-388.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
81
15.
А.Т.Аширбоев.
Айбланувчининг иштирокини таъминлаш имкони бўлмаган
тақдирда дастлабки терговни тўхтатиш: Назария ва амалиёт. Ўзбекистон Республикаси
Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Ахборотномаси № 1 (2024).– 2024.
95-98 б.
16.
А.Т.Аширбоев
. Cуриштирув ва дастлабки терговни тўхтатиш институти: халқаро
тажриба
ва
ўзбекистон
қонунчилигини
такомиллаштириш
истиқболлари
//Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 14. – С. 37-42.
17.
Н.Қ.Усманалиев.
“Оқилона муддат” тамоийилини жорий этиш назарий ва амалий
жиҳатлари //Наука и инновации в системе образования. – 2025. – Т. 4. – №. 3. – С. 44-50.
18.
Н.Қ.Усманалиев.
Жиноят ишини юритишни тўхтатиш ва тиклаш муддатлари
билан боғлиқ айрим мулоҳазалар //Теоретические аспекты становления
педагогических наук. – 2025. – Т. 4. – №. 6. – С. 40-47.
19.
Н.Қ.Усманалиев.
Протсессуал
муддатларнинг
ҳисоблашда
қўлланилувчи
меъзонларнинг айрим жиҳатлари //проблемс анд солутионс оф сcиентифиc анд
инновативе ресеарч. – 2024. – Т. 1. – №. 3. – С. 25-30.
20.
Н.Қ.Усманалиев. Байназов Ж
. Ўғирлик жинояти бўйича ҳодиса содир бўлган жойни
кўздан кечириш тергов ҳаракатининг янги усуллари //Наука и инновации в системе
образования. – 2024. – Т. 3. – №. 8. – С. 69-74.
21.
Ш.С.Агоев., Шакирова С
. Қийнаш жиноятини тергов қилиш: назария ва амалиёт
//Развитие и инновации в науке. –2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 75-81.
22.
Ш.С.Агоев., Абдухамидов А
. Гувохлантириш тергов харакатини ўтказишнинг
ахамияти //Общественные науки в современном мире: теоретические и практические
исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. – С. 49-51.
23.
Ш.С.Агоев., Асатуллаев Д
. Ахборот технологиялари соҳасидаги ўғирлик
жиноятларни тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари //Общественные науки в
современном мире: теоретические и практические исследования. – 2024. – Т. 3. – №. 7. –
С. 31-35.
24.
Ш.С.Агоев., Ташев У
. Экспертиза фаолиятининг арманистон республикаси жиноят-
протсессуал қонунчилигидаги ҳуқуқий асослари //Развитие и инновации в науке. –
2024. – Т. 3. – №. 6. – С. 48-56.
25.
Н.А Хушвактова
. Факторы, препятствующие эффективному использо-ванию
общественного участия в досудебном производстве / Н.А. Хушвактова //
Теоретические аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения: сб. ст. по
материалам LXV Международной научно-практической конференции «Теорети¬ческие
аспекты юриспруденции и вопросы правоприменения». – № 11(65). – Москва, Изд.
«Интернаука», 2022.