Авторы

  • Рамзиддин Исакджанов
    Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш UNESCO кафедраси доценти

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.112911

Аннотация

Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса ислом дини асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик, фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш, илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа – ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам беради.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

22

ИСЛОМ ФАЛСАФАСИДА ФАЛСАФА ВА ДИН УЙҒУНЛИГИ МАСАЛАСИ

Рамзиддин Исакджанов

Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси

Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий

ўрганиш UNESCO кафедраси доценти

https://doi.org/10.5281/zenodo.15736238

Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса ислом дини

асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик,
фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам
кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш,
илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий
асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа –
ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний
ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида
мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт
мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд
муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний
ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал
тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам
беради.

Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари

мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари
мазкур минтақа маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган.
Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш
маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри
тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси Ғарб
мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар
томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил
қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ,
материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом
дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар
тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда
алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида
талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин. Шу сабабли Ибн Сино тафсирини
ўрганиш динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек мўътадил ислом
тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда катта аҳамият касб этади.

Ўзбекистонда сўнгги йилларда дин соҳасига, хусусан миллий ва диний

қадриятларимизни қайта тиклаш ҳамда тўлақонли тадқиқ этиш, халқимизга соф
қадриятларимизни етказишга катта эътибор қаратилмоқда. Дарҳақиқат, “...ислом
динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, барча одамларни
эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган теран


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

23

маъноли фикр ва ғоялар ҳам бугун ўз қиммати ва аҳамиятини йўқотган эмас”

1

. Шу

маънода Абу Али ибн Сино илмий меросида фалсафага тегишли асарлар алоҳида ўрин
эгаллайди. Унинг фалсафий қарашлари шаклланишида Арасту ва Форобийнинг
таъсири катта бўлган. Лекин, Ибн Сино фалсафада бу икки файласуфлар қаторида
алоҳида ўринга эга бўлиб, ўзига хос мактаб яратган мутафаккир экани эътироф
этилган. Ислом таълимотига асосланган Ибн Сино фалсафаси мероси нафақат ислом,
балки яҳудий ва насроний дини олимлари фалсафий тафаккурига ҳам таъсир ўтказиб,
алломанинг диний-фалсафий қарашларини ўрганиш биланбир қаторда жамиятдаги
мажуд диний масалаларни рационал тушунишга зарурат туғилмоқда.

Шарқ давлатларида ислом фалсафасини ўрганиш, уни тадқиқ қилишда катта

ишлар амалга оширилган ва оширилмоқда. Масалан, Миср Араб Республикаси Қоҳира
университетининг Ислом фалсафаси факультетида ҳар йили ислом фалсафасининг
турли долзарб муаммоларига бағишлаб халқаро анжуманлар ўтказилади ва анжуман
материаллари тўплам ҳолида чоп этиб борилади. Анжуманларда мисрлик
файласуфлардан Муҳаммад Шарқовий, Аҳмад Арафот ал-Қози ислом гносеологиясига
оид маърузалари билан қатнашиб келадилар

2

. Муҳаммад Лутфий Жумъа ислом

файласуфлари қарашларини таҳлилий тарзда тадқиқ этган

3

. Эрон ислом файласуфлари

томонидан ҳам муҳим тадқиқотлар олиб борилган. Масалан, ислом фалсафасига оид
тадқиқот ишларидан бири ҳисобланган М.Фахрийнинг «Ислом фалсафаси тарихи»
асари 1983 йили Насрулло Пур Жаводий таржимасида Теҳронда форс тилида нашр
этилди

4

. Туркия Республикасида ҳам ислом фалсафасига доир илмий тадқиқотлар

амалга оширилган. Улар орасида проф. И.Абдулҳамид, проф. М.Байракдарнинг
монографиялари

5

алоҳида ўрин тутади.

Абу Али ибн Синонинг фалсафий фикр тараққиётидаги ўрни шундаки, унинг

таълимоти юнон мероси ва ғарбий Европа Уйғониш даври тафаккурига кўприк
вазифасини ўтади. Юнон метафизикаси яккахудоликка асосланган теология учун
мавҳум бўлган “Абадий двигател” билан чекланган эди. Ибн Сино уни “Вожиб ал-
вужуд” билан алмаштирди ва шу ғоя орқали яккахудолик илоҳиётига мос таълимот
яратди. Бу ўз навбатида Ренессанс даври схоластикасига мос тушар эди. Унинг
фалсафий қарашлари илғор европа мутафаккирларининг тафаккурига сезиларли
таъсир кўрсатди.

Эътиборли жиҳати, Ибн Синонинг қарашлари дин ва фалсафа орасида уйғунликни

ҳосил қилишга қаратилганлигидир.Аллома яшаган даврдан кейин мусулмон дунёсида

1

Мирзиёев Ш.М. Халқимизнинг розилиги бизнинг фаолиятимизга берилган энг олий баҳодир. 2-жилд. – Т.:

Ўзбекистон, 2018. – Б. 82.

2

Муҳаммад Шарқовий. Ал-Фалсафат ал-исламийа ва таквин ал-ҳисс ан-нақдий. – Қоҳира, 1997. –Б. 27.; (

دمحم

و ةيملاسلاا ةفسلفلا ىواقرش

نيوكت

ىدقنلا سحلا

-

,ةرهاقلا

1997

)

А.Арафот. Ал-фалсафат ал-исламийа ват-танвир.//

Ал-Фалсафат ал-исламия ва бина ал-инсан ал-маъасир. –

Қоҳира, 1997. –Б. 93.

.رصاعملا ناسنلاا انب و ةيملاسلاا ةفسلفلا //ريونتلا و ةيملاسلاا ةفسلفلا .تافرع(

ا

,ةرهاقل

1997

)

3

Доктор Муҳаммад Лутфий Жумъа. Тарих фалосифати-л-ислам. – Қоҳира, Мактабатул аъламил кутуб., 1999. –

Б.320.

م روتكد(

عمج ىفطل دمح

الاا ةفسلافلا خيرات ا

بوتكلا ملاعلا ةبتكم.ملاس

ا

,ةرهاقل

1999

)

4

Фахрий М. Сайре фалсафа дар эслом. –Теҳрон, 1983

ملاسا رد فسلف ىريس .ىرخف.م(

,نارهت

1983

)

5

Ирфон Абдулхамид. Исломда эътиқодий мазхаблар ва ақоид асослари. – Истанбул: Оғул матбааси, 1994.;

Доктор Мехмет Байракдар. Ислам фелсефесийа кириш – Анкара, 2003.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

24

яратилган асарларда асосан фалсафа ва дин соҳасини ажратишга қаратилган
ёндашувларни гувоҳи бўлиш мумкин. Айнан шу ҳолат кейинги тадқиқотчиларнинг
назарича мусулмон дунёси учун фалсафа эшиклари ёпилишига сабаб бўлди. Фалсафа
фани даҳрийликка олиб борувчи фан сифатида қаралди. Ибн Синонинг фалсафаси,
айнан илоҳиёти аксинча, диний таълимотларни рационал тафаккур асосида
тушунтиришга қаратилган эди. Лотин тилига таржима қилинган алломанинг асарлари
Папа черкови исканжасида мудраб ётган Европа жамияти учун қўл келди.
Мутаваккирнинг асарлардаги илғор ғояларни улар жамиятга тадбиқ қилдилар.

Фалсафа фанидаги “Метафизика” яъни, илоҳиёт боблари айнан Ибн Сино

асарлари орқали ўрганилди.

Ҳозирги кунда материянинг абадийлига масаласи дин ва фалсафа уйғунлигига

қаратилган таълимотлар орасида энг мураккаблигича қолаётган бўлсада, Ибн Сино
мазкур қараш яккахудолик таълимотларидаги ақидага зид эмас, балки аксинча
“материянинг абадийлиги” Яратувчининг доимо ҳаракатда эканлиги ва бу абадий ва
азалий яратувчанлик Унинг қудратидан далолат беришини таъкидлаб ўтди. Дин ва
фалсафа соҳасидаги энг мураккаб масалани ечишга ҳаракат қилган алломанинг бу
таълимоти унинг буюк файласуф эканлигига далолатдир. Айнан шу мавзу илоҳиёт
соҳасидаги ечими топилиши зарур бўлган долзарб масаладир.