ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
78
АДОЛАТ ВА ҲАҚИҚАТ ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИНИНГ АХЛОҚИЙ НЕГИЗИ
СИФАТИДА
Ш.Хакназаров
Судьялар олий мактаби Мустақил изланувчиси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15755132
Судьяларимизнинг адолатни ва қонун стуворлигини таъминлаш борасида оқлов
ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир.
Мен, Президент сифатида, судьяларнинг бундай жасорати ва қатъиятини бундан кейин
ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман.
1
Бугунги кунда ҳалқимиз адолатли қарор қабул
қиладиган юксак маънавиятга эга бўлган судьяларни кўришини ҳохлайди.
У.Мингбоев, “адолатли суд сиёсатини юритиш учун зарур бўлган кенг ҳуқуқий
майдон яратилди. Одил судлов самарадорлигини оширишнинг йўлларидан бири – бу
суд маданияти ва одобидир. Зеро, суд маданиятини юксалтириш, ҳар бир суд
жараёнида суд этикаси қоидаларига тўла риоя қилинишини таъминлаш орқали
пировардида адолатли суд қарорларининг қабул қилинишига эришилади.
2
Ўзбекстон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида “адолат” ва “ҳақиқат”
тушунчаси ва мазмун-моҳияти очиб берилмаган, бу ижтимоий тушунчасидир.
Адолатни, ҳақиқатни одил судловдан ажратиб бўлмайди. Аммо, ҳукмни адолатлилиги
фақат судьяга боғлиқ деб ўйламаслик лозим, балки объектив тамойилларга
асосланиши керак. Адолатни, ҳақиқатни диний, фалсафий, ахлоқий ва ҳуқуқий
жиҳатдан кўриб чиқиш мумкин.
Адолат сўзи - одиллик, одилона иш тутишлик маъноларни англатади.
3
Диний
нуқтаи назарда адолат, инсонлар ўзаро муносабатда бир-бирларига адолатли бўлишни
англатади. Яъни, инсонлар бир-бирларига зулм қилмаслик, ҳақини емаслик, бир-
бирларига яхшилик қилиш тушунилади.
Аллоҳ Таоло Моида сурасида:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳ учун ҳақда
туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни ёмон кўришингиз сизни уларга
нисбатан адолат қилмасликка олиб бормасин. Адолат қилинг. Бу тақвога оид
ишдир. Аллоҳга тақво қилинг. Албатта, Аллоҳ қилаётган амалингиздан хабардор
Зотдир»,
деган (8-оят).
4
Дарҳақиқат, ҳаётда шунақа ҳолат бўладики, ўз оиласи, қўни-қўшни, қариндоши,
биродарига гувоҳлик беришга тўғри келади. Ана шундай ҳолатда, хаттоки душманинг
олдида ҳам фақат Аллоҳ учун ҳақда (адолатли) туриш керак бўлади. Тўғри, бу ниҳоятда
оғир иш саналади ва осон эмас. Бу ишлар ҳар бир мўмин-мусулмон кишининг
ҳақиқатни англагандагина содир бўлади. Ҳақиқий адолат фақат чин, пок мўмин қалб
эгасидагина намоён бўлиши мумкин. Ояти Каримада:
«Адолат қилинг» ибораси.
Одамнинг ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, тили, дини, ирқи ёки бошқа
ҳолатдан қатъий назар унга нисбатан соф адолатли ҳаракат қилишликни назарда
1
Судья маънавияти, одоби ва маъсулияти / нашрга тайёрловчилар Ф.Т.Турсунов, С.Б.Асқаров. – Тошкент:
Муҳаррир нашриёти. 2021. - Б. 6.
2
Мингбоев Убайдулла. Адолат инсон парварликнинг олий нуқтаси. – Тошкент: “ИЛМ-ЗИЁ-ЗАКОВАТ”. - Б. 9-
10.
3
Ўзбек тилининг изоҳли луғати. А.Мадвалиев таҳрири остида (2006-2008).
4
Қуръони Карим.
Таржима ва изоҳлар муаллифи: Абдулазиз Мансур. “Шарқ”, Тошкент. 2001.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
79
тутади.
«Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан хабардор Зотдир»,
деган
огоҳлантиришга урғу берилади. Демак, Аллоҳ барча нарсани кўргувчи, билгувчи ва
эшитгувчи Зотдир. Шундай қилиб, ҳар бир мўмин банда Аллоҳнинг амрига мувофиқ
ҳаракат қилиши зарур. Исломда адолат қариндошларига, оила аъзоларига ёки
яқинларига ён босишга имкон бермайди, аксинча, ўзга дин вакилига, душманига,
кучсиз одамга бирдек муносабатда бўлишга даъват қилади.
Амир Темур бобомиз ҳам давлатчилик қурилишида ғоявий-сиёсий қарашлари
адолат тамойилига суянган. Мисол учун, бобомизнинг машҳур “Куч – Адолатда”
ибораси давлатнинг сиёсий қиёфаси, олий рамзи ҳисобланган. Шунингдек Оқсарой
пештоқига “Адолат – давлатнинг асоси ва ҳумкдорлар шиоридир”, деган ҳикматли
сўзларини ёздиргани бежиз эмас, албатта. Ушбу улуғвор ғоя инсон қадр-қимматини
олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди.
5
Буюк аллома Ҳусайн Воиз Кошифийнинг таъкидлашича, “Адолат жамиятда
ҳаммани тенг ҳуқуқли эканлигини таъминлайди”.
6
Чиндан ҳам, мамлакатда адолат
бўлмас экан, тенгсизлик ҳукмронлик бўлиб, инсонлар бир-бирига бўлган муносабатда
камситилишларга, ҳурматсизлик, ҳақ ҳуқларини поймол бўлишига олиб келади.
Т. Алимарданов, “Адолат – бу идеал ғоялар мажмуи, инсон тафаккурида вужудга
келган олий қадрият! Давлатнинг адолатли табиатини англаган Амир Темур уни
сиёсий бошқарув моҳиятига сингдира олган арбоб сифатида ўз халқи ва башариятнинг
битмас-туганмас эҳтиромига сазовор бўлди”.
7
Адолат ҳокимият учун тенглик меъёри, ҳалолликни белгилаш амали, жамиятда
манфаатлар уйғунлигини таъминловчи мурувват, барқарорлик ва фаровонлик омили,
халқпарвар ҳукмдор тимсолидир. У
“Адолат ва инсоф билан Тангрининг яратган
бандаларини ўзимдан рози қилдим. Гуноҳкорга ҳам, бегуноҳга ҳам раҳм-шафқат
билан, ҳаққоният юзасидан ҳукм чиқардим. Хайр-эҳсон ишларим билан
одамларнинг кўнглидан жой олдим. Сиёсат ва инсоф билан сипоҳларимни,
раиятни умид ва қўрқинч орасида тутиб турдим. Фуқаро ва қўл остимдагиларга
раҳмдиллик қилдим, аскарларимга инъомлар улашдим. Золимдан мазлумнинг
ҳаққини олдим. Золим етказган моддий ва жисмоний зарарларни
исботлаганимдан кейин уни шариатга мувофиқ иккиси ўртасида муҳокама
қилдим ва бир гуноҳкорнинг ўрнига бошқасига жабр-зулм етказмадим”
, дейди.
8
Фалсафий нуқтаи назардан, адолат – инсон ҳамжамиятнинг тамойили бўлиб, у
"биргаликда яшайдиган индивидларнинг ўзаро тотув, бир-бирларига ноҳақлик
қилмасликка ва фойда ва зарар мувозанатини тиклашига қаратилган. Адолат
фуқаролар биргаликда нимага эгалик қилишлари, бу умумий ваколатларни амалга
ошириш шаклларини тақсимлаш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш
билан шуғулланишлари ҳақидаги савол кўтарилган жойда бошланади.
9
5
Судья маънавияти, одоби ва маъсулияти / нашрга тайёрловчилар Ф.Т.Турсунов, С.Б.Асқаров. – Тошкент:
Муҳаррир нашриёти. 2021. - Б. 5.
6
Судья маънавияти, одоби ва маъсулияти / нашрга тайёрловчилар Ф.Т.Турсунов, С.Б.Асқаров. – Тошкент:
Муҳаррир нашриёти. 2021. - Б. 16.
7
Алимардонов Т.
Соҳибқироннинг адолат мезони. https://adolat24.uz/?p=23911
8
Алимардонов Т.
Соҳибқироннинг адолат мезони. https://adolat24.uz/?p=23911
9
Бадью А. Загадочное отношение философии и политики. М.: Изд-во ИОИ, 2013. С. 13.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
80
Олимлар,
адолатни
инсониятнинг
ўзаро
муносабатлари,
ҳодиса
ва
жараёнларининг ягона бир бутунлик доирасидаги умумий қонунияти, табиатдаги
барча мавжудотнинг ақл, ҳикмат, эзгулик ва гўзаллик асосида умумий боғловчи асоси
ҳамда тарихнинг ҳаракатлантирувчи кучи, инсониятнинг маданий қадриятлар
ҳақидаги
тасаввурларини
ўзида
синтезловчи
доимий
мақсад
сифатида
тавсифлайдилар.
10
Хусусан, Ш. Монтескьенинг таъкидлашича, адолат муносабатлари уларни
ўрнатган ижобий қонундан олдин мавжуддир.
11
П. Гольбахнинг фикрича, адолат қонунлари ҳар бир давлатда фуқаролар ўз
ватандошлари оладиган яхшилик ёки ёмонликка мувофиқ равишда мукофотланиши ва
жазоланишини талаб қилади.
12
Демак, Адолат - азалий, абадий, тарихан ўзгармас ахлоқий идеал ҳисобланади.
Адолат масаласи ҳар қандай даврда долзарблигини йўқотмаган. У ахлоқий қадриятлар
тизимида алоҳида ўрин тутади, одамлар ўртасидаги муносабатларда тартибга солувчи,
универсал ғоялар мажмуи, қарама-қаршиликлар пойдевори бўлиб саналади. Адолат
дин, фалсафа, аҳлоқ категориясига сингиб, давлат сиёсатида намоён бўлади. Адолатли
бўлиш, нафақат ўзгадан талаб қилиш, балки ўзимиз адолатга муносиб ҳаракат қилишга
интилишимиз лозимлигини англатади. Шу билан бирга адолат ғоялари ҳуқуқда ҳам
ўзининг ифодасини топган.
10
Воробьев B.C.
Размышления о справедливости и праве // Справедливость и право: Межвузовский сборник. -
Свердловск, 1989. С.З.
11
Монтескье Ш.
О духе законов. // Избранные произведения. - М., 1955. С. 164.
12
Гольбах П.
Карманное богословие. -М., 1959. С.9.