Авторы

  • Шуҳрат Каюмов
    Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.scin.116934

Ключевые слова:

хусусий таъқиб жабрланувчи прокурор далиллар суд-ҳуқуқ ислоҳотлар инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш хорижий тажриба такомиллаштириш.

Аннотация

Ушбу мақолада ГФР, Франция, Белгия ва Италия каби давлатларда хусусий айблов институтининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинган. Суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш бўйича ислоҳотларни оғишмай давом эттираётган Ўзбекистон Республикаси амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига урғу берилган. Шунингдек, Бельгия, Франция ва Италия каби мамлакатлар ҳуқуқ тизимида хусусий айблов билан боғлиқ хусусиятлар ўрганилган. 


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

73

ГФР, ФРАНЦИЯ, БЕЛГИЯ ВА ИТАЛИЯ КАБИ ДАВЛАТЛАРДА ХУСУСИЙ

АЙБЛОВ ИНСТИТУТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Каюмов Шуҳрат Мўминович

Судьялар олий мактаби мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15755080

Аннотация:

Ушбу мақолада ГФР, Франция, Белгия ва Италия каби давлатларда

хусусий айблов институтининг ўзига хос хусусиятларини таҳлил қилинган. Суд-ҳуқуқ
тизимини либераллаштириш бўйича ислоҳотларни оғишмай давом эттираётган
Ўзбекистон Республикаси амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигига урғу
берилган. Шунингдек, Бельгия, Франция ва Италия каби мамлакатлар ҳуқуқ тизимида
хусусий айблов билан боғлиқ хусусиятлар ўрганилган.

Калит сўзлари:

хусусий таъқиб, жабрланувчи, прокурор, далиллар, суд-ҳуқуқ

ислоҳотлар, инсон ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хорижий тажриба,
такомиллаштириш.

Жаҳон амалиёти нуқтайи назаридан қарайдиган бўлсак, мустаҳкам давлат ва

адолатли жамият қуриш узоқ ва анча мураккаб жараёндир, бу давлат ва жамият
ҳаётининг асосий соҳаларида туб ўзгаришларни талаб қилади.

“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 8-моддасига мувофиқ, ҳар ким

Конституция ёки миллий қонун билан унга берилган асосий ҳуқуқлари бузилган
тақдирда ваколатли судлар томонидан самарали ҳимояланиш ҳуқуқига эга.

1

Инсоннинг Конституция ва қонунларда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркнликлари
дахлсиздир, уларни суд қарорисиз чеклашга ёки маҳрум қилишга ҳеч ким хақли эмас
(Конституция 20-модда).

2

Суд ишлари тўлиқ тенглик асосида, мустақил ва холис судья

томонидан очиқ ва адолатли кўриб чиқилади.

3

Чиндан ҳам, инсон ва фуқароларнинг

ҳуқуқ ва эркинликлари одил судлов орқали таъминланади. Ўзбекистонда одил судлов
фақат суд томонидан амалга оширилади.

Мазкур конституциявий қоидалар ўз вазифаларини самарали бажара оладиган

одил судловнинг зарурлигини белгилайди. Ўзбекистонда содир бўлаётган суд-ҳуқуқ
соҳасидаги ўзгаришлар, айнан суд фаолиятининг чинакам мустақиллигини ва
самарадорлигини оширишни талаб қилмоқда.

4

Суд-ҳуқуқ фаолиятини такомиллаштириш ва одил судловни амалга ошириш

даражасини ошириш жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги соҳаларини
такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Суд фаолиятида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг янги механизмини, яъни хусусий айблов
институтини тадқиқ қилиш ва бу борада қонунчилик базасини янада ривожлантириш
талаб этилади.

1

“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг

Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган.

2

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2023.

3

“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.07.2021 йилдаги ЎРҚ-703-сон.

4

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сон “Суд-тергов фаолиятида

шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сон “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва
судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

74

Сўнгги йилларда оммавий манфаатлардан кўра кўпроқ шахсий манфаатларга

дахлдор жиноятларнинг салмоқли қисми жазосиз қолмоқда, деган фикрга
қўшилишимиз керак. Мисол учун, жиноят ишини қўзғатишни рад этишлар сони 2021
йил 39601 та, 2022 йил 38655 та, 2023 йил 41829 тани ташқил қилган. Прокуратура
органларининг аралашуви натижасида жиноят ишини қўзғатишлар сони 2021 йил
7037 та, 2022 йил 8374 та, 2023 йил 8253 тани ташқил қилди. Шу боис, фуқароларни
жиноят процессида айблов томонидан фаол иштирок этиши ва жиноят процессининг
барча босқичларида жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳақиқий
заруратга айланди. Бу ҳолатлар жиноятдан жабр кўрган фуқароларнинг шахсий
манфаатларини ҳисобга олиш зарурлигини белгилайди.

Бу, ўз навбатида, жиноят-процессуал қонунчилик ҳам оммавий, ҳам хусусий

шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига бир хилда хизмат қилиши кераклигини
англатади.

Шундай қилиб, ушбу параграфда хусусий айбловни тартибга солувчи хорижий

қонунчиликни ўрганиш, таҳлил қилиш ва шу билан бирга миллий жиноят-процессуал
қонунчилигига хусусий айблов институтини ҳуқуқий тартибга солишни
такомиллаштириш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган.

Хусусий айблов масалалари ҳар бир давлатда ўз урф-одатлари, муайян оилага

мансублиги ва менталитетига қараб шаклланган. Хусусан, Германия Федератив
Республикаси ЖПКда хусусий айблов масалалари ўзига хос хусусиятга эга. Германия
ЖК 374-моддасига биноан, қуйидаги жиноятлар жабрланувчининг аризаси билан
қўзғатилиши мумкин: “Ҳақорат” (185–189-моддалар); “Уй-жой дахлсизлигини бузиш”
(123-модда); “Хат ёзиш махфийлигини бузиш” (202-модда); “Тан жароҳати етказиш”
(223 ва 229-моддалар); “Жиноят қилиш билан таҳдид қилиш” (241-модда);
“Ишбилармонлик муносабатларида пора бериш ёки пора бериш” (299-модда); “Мулкка
зарар етказиш” (303-модда); “Муаллифлик ҳуқуқини бузиш” ва бошқалар.

5

Германия қонунчилигига кўра, хусусий айбловчи шахсан ўзи ёки қонуний вакили

орқали туман судига шикоят қилиши мумкин. Хусусий айблов бўйича қўзғатилган
жиноят ишлари умумий қоидаларга мувофиқ, якка тартибда туман судьялари
томонидан кўриб чиқилади.

Даставвал, судья жабрланувчи ва айбланувчини яраштириш имкониятини

излайди. Агар, судьянинг ярашувга бўлган уриниши муваффақиятсиз бўлса,
жабрланувчининг шахсий айблов ишидаги аризаси судда муҳокама қилишга сабаб
бўлади (ГФР ЖПК 380-модда).

6

Шундай қилиб, ГФР процессуал қонунчилигига биноан,

ярашув тартиби хусусий айблов асосидаги жиноят ишлари бўйича суд жараёнининг
мажбурий элементи ҳисобланади.

5

Уголовный кодекс Германии. Полная цитата: Уголовный кодекс в редакции, опубликованной 13 ноября 1998

г. (Федеральный законодательный вестник I, стр. 3322), с последними изменениями, внесенными статьей 2
Закона от 22 ноября 2021 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр. 4906)

6

Уголовно-процессуальный кодекс Германии. Полная цитата: Уголовно-процессуальный кодекс,

опубликованный 7 апреля 1987 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр. 1074, 1319), с последними
изменениями, внесенными статьей 2 Закона от 25 марта 2022 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр.
571).


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

75

ГФР ЖПКга биноан, хусусий айблов ишлари бўйича ариза мазмунига маълум

талаблар белгиланган. Мисол учун, аризада гумон қилинувчи ҳақида маълумот; гумон
қилинувчи қайси жиноий қилмиш билан айбланаётгани; унинг содир бўлган вақти ва
жойи; қонунда назарда тутилган жиноят таркиби ва амалдаги жиноий нормалар;
далиллар тақдим этиш; суд муҳокамаси ўтказилиши лозим бўлган жой; ҳимоячини
таклиф қилиш; гувоҳларнинг яшаш манзили кўрсатилган маълумотлар рўйхати;
экспертларни чақириш; далилларни текширишда иштирок этиш; юзага келган
масалалар бўйича хулосалар бериш; суд қароридан норози бўлган тақдирда шикоят
қилиш. Агар гувоҳларга нисбатан хавфсизлик чоралари қўлланилган бўлса, махфийлик
чоралари кўрилган ҳолда маълум қилинади (ГФР ЖПК 381-модда). Аризада гумон
қилинувчига қўйилган айблов масалалари, умумий тартибда қўйилган айблов хулосаси
қоидалари бўйича кўрилади (ГФР ЖПК 200-модда). Бундан ташқари, хусусий
айбловчининг ҳуқуқлари жиноят натижасида зарар кўрган жисмоний шахсларга ҳам,
юридик шахсларнинг вакилларига ҳам тегишли бўлиши мумкин. Прокуратура хусусий
айблов тўғрисидаги ишлар бўйича жиноят қўзғатишга ёки агар иш жамоат
манфаатларига тегишли бўлса ва бунда жиноят иши очиқ айблов деб ҳисобланса,
бошланган жараёнга киришишга ҳақли.

Германия қонунчилигида хусусий айблов бўйича ишларни суд босқичида кўриш

жараёни қуйидаги ўзига хос хусусиятларга эга:
1)

прокурор айбловдан воз кечган тақдирда жабрланувчи судда айбловни қўллаб-

қувватлаш ҳуқуқига эга, аммо ҳуқуқий саводсизлик ёки молиявий қийинчиликлар
бўлса, жабрланувчининг ҳуқуқларини прокурор ҳимоя қилиши мумкин;
2)

гумон қилинувчи хусусий айблов ишларида жабрланувчини жиноий

жавобгарликка тортиш учун қарши ариза бериш ҳуқуқига эга;
3)

томонларнинг ярашувига йўл қўйилмайди, бироқ жабрланувчи айбловни

қайтариб олиш ҳуқуқига эга, шунингдек ушбу иш бўйича кейинчалик қайта шу шахсни
жавобгарликка тортиш учун ариза билан судга қайта мурожаат қилиш мумкин эмас
(ГФР ЖПК 77, 212, 232, 374, 391).

7

Н.Е.Петрованинг фикрича, Германия қонунчилиги хусусий айблов ҳуқуқини

суиистеъмол қилишга қарши кафолатларни ҳам беради.

8

Агарда, айблов судда ўз

тасдиғини топмаса, гумон қилинувчи хусусий айбловчидан етказилган моддий ва
маънавий зарарни ундириш чораларини кўришга ҳақли эканлигига эътибор қаратади.

Шундай қилиб, Германия қонунчилиги хусусий айблов ишлари бўйича жиноий

таъқиб қўзғатилишини бевосита жабрланувчининг ихтиёрига беради. Хусусий
айбловчи судда айбловни қўллаб-қувватлаш, ҳимоячини таклиф қилиш, далилларни
тақдим этиш, хусусан, гувоҳлар ва экспертларни чақириш, далилларни текширишда
иштирок этиш, юзага келган масалалар бўйича хулосалар беришга ҳақли,
томонларнинг ярашувига йўл қўйилмайди, бироқ жабрланувчи айбловни қайтариб
олиш ҳуқуқига эга, суд қароридан норози бўлган тақдирда юқори инстанцияга шикоят
қилиш ҳуқуқига эга. Бундан ташқари, хусусий айбловчи бўлиб, жиноятдан жабр кўрган

7

Филимонов Б. А.

Уголовный процесс ФРГ. М., 1974. С. 60.

Гуценко К. Ф., Головко Л. В., Филимонов Б. А.

Уголовный процесс западных государств. Изд. 2-е, доп. и испр. М., 2002. С. 454.

8

Петрова Н.Е.

Частное и субсидиарное обвинение. Дисс. ... канд. юрид. наук. - Самара, 1999. С.86-87.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

76

жисмоний шахслар ҳам, юридик шахслар ҳам, ҳамда унинг вакиллари ҳам иштирок
этиши мумкин.

Бельгия, Франция ва Италия каби мамлакатлар ҳуқуқ тизими ўзига хосдир.

Бельгия Қироллигининг жиноят процессуал қонунчилигида хусусий айблов
масалалари умуман назарда тутилмаган. Прокурор айбловни қўллаб-қувватлаш ва
жиноий таъқиб қилишда монополияга эга. Шу билан бирга, жабрланувчи жиноят
процессида фуқаровий даъво билан чиқиш ҳуқуқига эга. Бельгияда томонлар ўртасида
ярашув институти жуда ривожланган. Томонларнинг ярашуви судьяларнинг иш юкини
камайтириш билан тавсифланади. Ярашув прокурор томонидан ўз идорасида ва унинг
иштирокида ташкил этилади. Бундай процессуал иш юритишга қонунчилик маълум
талаблар қўяди, мисол учун, томонлар жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш,
баъзан эса айбланувчи томонидан бошқа ҳаракатларни амалга ошириш тўғрисида
келишувга (кечирим сўраш) келишади. Баённома прокурор томонидан расмий
равишда қайд этилади. Агар баённомада кўрсатилган талаблар айбланувчи томонидан
бажарилган бўлса, жиноий таъқиб айбланувчи учун жиноий оқибатларсиз тугатилади.

Франция Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилигида хусусий айблов

институти мавжуд эмас, аммо жабрланувчи жиноий таъқиб қилишнинг иккита усулига
эга бўлиши мумкин. Биринчи усул, агар прокурор гумон қилинувчига нисбатан жиноят
иши қўзғатмаса, жабрланувчиг тергов судьясига шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.
Тергов судьяси жабрланувчининг шикоятини қабул қилади ва уни илгари қабул
қилмаган прокурорга топширади, прокурор эса жиноий иш қўзғатиши шарт бўлади.

9

Иккинчи усул - тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш билан боғлиқ. Бундай ҳолда,
жабрланувчи судга айбланувчига “тўғридан-тўғри судга чақирув” юбориш тўғрисида
ариза билан мурожаат қилади. Бу ҳужжат суд ижрочилари томонидан айбланувчига
топширилади, кейин эса жабрланувчининг ташаббуси билан суд муҳокамаси олиб
борилади.

10

References:

Используемая литература:

Foydalanilgan adabiyotlar:

1.

“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти

Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва
эълон қилинган.
2.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2023.

3.

“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.07.2021 йилдаги

ЎРҚ-703-сон.
4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сон

“Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш
кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022–
2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси

9

Калиновский К. Б. Уголовный процесс современных зарубежных государств: учебное пособие. Петрозаводск,

2000. 48 с.

10

Головко Л. В.

Реформа уголовного процесса Франции // Гос-во и право. 2001. № 8. С. 89.


background image

ILM-FAN VA INNOVATSIYA

ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI

in-academy.uz/index.php/si

77

тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16
январдаги ПФ-11-сон “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва
судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги Фармонлари.
5.

Уголовный кодекс Германии. Полная цитата: Уголовный кодекс в редакции,

опубликованной 13 ноября 1998 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр.
3322), с последними изменениями, внесенными статьей 2 Закона от 22 ноября 2021 г.
(Федеральный законодательный вестник I, стр. 4906)
6.

Уголовно-процессуальный кодекс Германии. Полная цитата: Уголовно-

процессуальный кодекс, опубликованный 7 апреля 1987 г. (Федеральный
законодательный вестник I, стр. 1074, 1319), с последними изменениями, внесенными
статьей 2 Закона от 25 марта 2022 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр.
571).
7.

Филимонов Б. А.

Уголовный процесс ФРГ. М., 1974. С. 60.

Гуценко К. Ф., Головко Л. В.,

Филимонов Б. А.

Уголовный процесс западных государств. Изд. 2-е, доп. и испр. М., 2002.

С. 454.
8.

Петрова Н.Е.

Частное и субсидиарное обвинение. Дисс. ... канд. юрид. наук. -

Самара, 1999. С.86-87.
9.

Калиновский К. Б. Уголовный процесс современных зарубежных государств:

учебное пособие. Петрозаводск, 2000. 48 с.
10.

Головко Л. В.

Реформа уголовного процесса Франции // Гос-во и право. 2001. № 8.

С. 89.

Библиографические ссылки

“Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг Резолюция 217 А (III) билан 1948 йил 10 декабрда қабул ва эълон қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. – Т.: Ўзбекистон, 2023.

“Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 28.07.2021 йилдаги ЎРҚ-703-сон.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги ПФ-6041-сон “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги ПФ-11-сон “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонлари.

Уголовный кодекс Германии. Полная цитата: Уголовный кодекс в редакции, опубликованной 13 ноября 1998 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр. 3322), с последними изменениями, внесенными статьей 2 Закона от 22 ноября 2021 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр. 4906)

Уголовно-процессуальный кодекс Германии. Полная цитата: Уголовно-процессуальный кодекс, опубликованный 7 апреля 1987 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр. 1074, 1319), с последними изменениями, внесенными статьей 2 Закона от 25 марта 2022 г. (Федеральный законодательный вестник I, стр. 571).

Филимонов Б. А. Уголовный процесс ФРГ. М., 1974. С. 60. Гуценко К. Ф., Головко Л. В., Филимонов Б. А. Уголовный процесс западных государств. Изд. 2-е, доп. и испр. М., 2002. С. 454.

Петрова Н.Е. Частное и субсидиарное обвинение. Дисс. ... канд. юрид. наук. - Самара, 1999. С.86-87.

Калиновский К. Б. Уголовный процесс современных зарубежных государств: учебное пособие. Петрозаводск, 2000. 48 с.

Головко Л. В. Реформа уголовного процесса Франции // Гос-во и право. 2001. № 8. С. 89.