ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
102
«ВОЯГА ЕТМАГАНЛАРНИ ФОҲИШАЛИККА ЖАЛБ ҚИЛИШ БИЛАН
БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРАЛАРИ»
Базаров Максуд Махмудович
Ички ишлар вазирлиги Бухоро вилояти ИИБ ходими
https://doi.org/10.5281/zenodo.15959904
Аннотация.
Ўзбекистонда вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилиш билан
боғлиқ жиноятлар ҳозирги кунда ҳам долзарб ижтимоий муаммолардан бири бўлиб
қолмоқда. Мақолада мазкур турдаги жиноятларнинг олдини олиш бўйича амалга
оширилаётган ҳуқуқий ва ташкилий чоралар таҳлил қилинади, амалдаги
қонунчиликнинг камчиликлари кўрсатиб ўтилади ҳамда уларни такомиллаштириш
бўйича таклифлар илгари сурилади. Шунингдек, турли олимларнинг фикрлари
таққосланади ва муаллифнинг шахсий қарашлари ёритилади. Тадқиқот натижалари
вояга
етмаганларнинг
ҳуқуқий
ҳимоясини
кучайтириш,
профилактика
самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Калит сўзлар:
Вояга етмаганлар, фоҳишалик, жиноятчилик, профилактика,
ҳуқуқий чоралар, ижтимоий хавф, криминоген омиллар, ҳуқуқбузарлик, жиноятнинг
олдини олиш, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ахборот
технологиялари.
“МЕРЫ ПО СОВЕРШЕНСТВОВАНИЮ ПРОФИЛАКТИКИ ПРЕСТУПЛЕНИЙ,
СВЯЗАННЫХ С ВОВЛЕЧЕНИЕМ НЕСОВЕРШЕННОЛЕТНИХ В ПРОСТУПКУ”
Базарова Максуда Махмудович
Сотрудник УВД Бухарской области МВД.
Аннотация.
Преступления, связанные с вовлечением несовершеннолетних в
проституцию в Узбекистане, остаются одной из актуальных социальных проблем. В
статье анализируются осуществляемые правовые и организационные меры по
предупреждению данного вида преступлений, указываются недостатки действующего
законодательства и выдвигаются предложения по их совершенствованию. Также
сравниваются мнения различных ученых и освещаются личные взгляды автора.
Результаты исследования послужат разработке предложений, направленных на
усиление правовой защиты несовершеннолетних, повышение эффективности
профилактики.
Ключевые
слова:
Несовершеннолетние,
проституция,
преступность,
профилактика, правовые меры, социальная опасность, криминогенные факторы,
правонарушения,
профилактика
преступности,
правовая
культура,
правоохранительные органы, информационные технологии.
Ҳозирги замонда вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилиш билан боғлиқ
жиноятлар нафақат Ўзбекистонда, балки бутун дунёда жиддий ижтимоий ва ҳуқуқий
муаммо сифатида намоён бўлмоқда. Бу каби жиноятлар ёш авлоднинг маънавий ва
жисмоний соғлиғига ҳалокатли таъсир кўрсатиб, жамиятнинг маънавий асосларига
ҳам жиддий таҳдид солади.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
103
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари
тўғрисида”ги
Қонунида
ва
бошқа
норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларда
вояга
етмаганларнинг ҳуқуқий ҳимояси кафолатланган бўлса-да, амалиётда ушбу соҳада бир
қатор муаммолар сақланиб келмоқда. Хусусан, замонавий ахборот технологияларидан
фойдаланган ҳолда фоҳишаликка жалб қилиш, жиноятларнинг яширин тусда содир
этилиши ва жамиятда бундай масалаларни муҳокама қилишнинг ётарлиги
профилактик чораларнинг самарадорлигини пасайтирмоқда.
Мазкур мақолада вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилиш билан боғлиқ
жиноятларнинг олдини олишда қўлланилаётган ҳуқуқий, ташкилий ва ижтимоий
чораларни таҳлил қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш
юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш борасида сўз боради.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддасининг 3-қисми “а”
банди вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилиш, уларга бундай фаолият учун
шароит яратиб бериш ёки ёрдам кўрсатиш жиноий жавобгарликни назарда тутади. Бу
модда бевосита жамиятда энг ҳимояга муҳтож қатлам саналувчи болаларнинг
ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган.
Аслида мазкур жиноятнинг ҳуқуқий табиати унинг икки томонлама ижтимоий
хавфлилигини кўрсатади. Бир томондан, у вояга етмаган шахснинг жисмоний ва
маънавий соғлиғига зарар етказади. Иккинчи томондан, жамиятнинг маънавий-
ахлоқий устунларига, оила институтига, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатади.
Вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилишнинг ҳуқуқий жиҳатлари
қуйидагилар билан тавсифланади:
–
Ёш билан боғлиқ алоҳида таркибий белгилар:
жабрланувчининг ёши
жиноятнинг оғирлаштирувчи ҳолати сифатида эътиборга олинади.
–
Ёрдам бериш ёки шароит яратиш
ҳам жиноий ҳаракат ҳисобланади. Масалан,
уй-жой ажратиш, транспорт билан таъминлаш ёки мижоз топиш каби ҳаракатлар ҳам
жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
–
Қўшимча ҳаракатлар:
кўпинча фоҳишаликка жалб қилиш фақат зўравонлик
ёки таҳдид орқали эмас, балки алдаш, моддий ёрдам ваъдаларини бериш, эҳтиёждан
фойдаланиш орқали амалга оширилади.
Ижтимоий нуқтаи назардан эса мазкур жиноятлар қуйидаги омиллар таъсирида
келиб чиқади:
– Оилада назоратнинг йўқлиги ва тарбиявий камчиликлар;
– Камбағаллик, иқтисодий муаммолар ва ишсизлик;
– Ахборот технологияларининг салбий таъсири: ижтимоий тармоқларда ёлғон
маълумотлар, қимматбаҳо совғалар ёрдамида ёшларнинг ишончига кириш;
– Маълумотсизлик ва ҳуқуқий маданиятнинг паст даражаси.
Халқаро меъёрлар ҳам болаларни фоҳишаликка жалб қилишни қатьий тарзда
тақиқлайди. Масалан, БМТнинг “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенциясида
давлатлардан болаларни ҳар қандай шаклдаги эксплуатациядан ҳимоя қилиш талаб
қилинади.
1
Халқаро меҳнат ташкилотининг 182-сонли конвенциясига кўра эса
1
БМТ, «Бола ҳуқуқлари тўғрисида» Конвенция, 1989 йил, 34-модда.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
104
фоҳишаликка жалб қилиш болалар меҳнатининг энг ёмон шакли сифатида
белгиланган.
2
Маҳаллий ҳуқуқий ҳужжатларда эса болаларни фоҳишаликдан ҳимоя қилиш
қуйидагича таъминланади:
– “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонун (2008 йил) болаларнинг
маънавий ва жисмоний соғлиғини ҳимоя қилиш бўйича давлат мажбуриятларини
белгилайди.
– «Аҳолининг репродуктив соғлиғини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонун (2019
йил)да ҳам ёшларнинг соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш масалалари белгиланган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилиш
билан боғлиқ айрим очиқланган ҳолатлар жамоатчиликда катта муҳокамага сабаб
бўлди. Масалан, 2024 йилда Хоразм вилоятида 16 ёшли қизни моддий ёрдам
ваъдаларини бериб, турли шахслар томонидан фоҳишаликка жалб қилиш ҳолати фош
этилган.
3
Бу
каби
ҳолатлар
ушбу
турдаги
жиноятларнинг
яширин
тусини,
жабрланувчиларнинг ёши туфайли кўпинча ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга
мурожаат қилишдан қўрқишини ҳам кўрсатади.
Шунингдек, жиноятни содир этувчиларнинг психологик портретини таҳлил
қилиш натижалари кўрсатмоқдаки, улар кўпинча вояга етмаганларнинг ижтимоий
эҳтиёжларидан, нафақат моддий эҳтиёждан, балки меҳр ва эътиборга бўлган
эҳтиёжидан ҳам фойдаланадилар.
4
Ўзбекистонда вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилиш билан боғлиқ
жиноятларнинг олдини олиш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан
бири ҳисобланади. Шу мақсадда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, таълим
муассасалари, нодавлат ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари томонидан
турли профилактик чоралар амалга оширилмоқда.
Бироқ амалиётда қатор муаммолар сақланиб келмоқда. Улар қуйидагилардан
иборат:
Профилактик тадбирларнинг тизимли эмаслиги.
Кўп ҳолларда профилактика
кампаниялари бир марта ёки қисқа муддатли бўлиб ўтади. Масалан, мактабларда ёки
коллежларда ўтказиладиган маънавият дарслари ёки профилактик учрашувлар
кўпинча расмий руҳда ўтади ва ёшларда чуқур таассурот қолдирмайди. Уларнинг
мунтазамлиги ва методикаси етарлича ривожланмаган.
5
Бундан ташқари, айрим профилактик ишлар фақатгина ҳуқуқбузарлик содир
этилгандан кейин олиб борилади, яъни профилактика эмас, балки “реакция”
кўринишида қолади.
Ташкилотлар ўртасида ҳамкорликнинг етарли эмаслиги.
Вояга етмаганларни
фоҳишаликдан ҳимоя қилишда ИИО, ХТВ, Маҳалла ва оила масалалари бўйича қўмита,
2
ХМТ Конвенция №182, «Болалар меҳнатининг энг ёмон шаклларини тақиқлаш ва бартараф этиш тўғрисида»,
1999 йил.
3
«Хоразмда 16 ёшли қизни фоҳишаликка жалб қилганлик ҳолати аниқланди», “Gazeta.uz”, 2024 йил.
4
Ж. Жумаев
«Вояга етмаганларни жиноятчиликдан ҳимоя қилишнинг айрим масалалари», Тошкент, 2020 йил,
45-бет.
5
А. Юсупов,
«Ёшлар билан профилактик ишларни ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари», Тошкент, 2019 йил,
23-бет.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
105
оммавий ахборот воситалари, ННТлар иштирок этади. Аммо уларнинг ҳаракатлари
кўпинча уйғунлашмаган бўлади. Масалан, мактабда аниқланган муаммо ҳудуд
профилактика инспекторига ўз вақтида етказилмаслиги ёки маҳалла мутасаддилари
билан маълумот алмашинув кечикиши мумкин.
6
Бу эса вояга етмаган шахснинг фоҳишаликка жалб этилишига олиб келиши
мумкин бўлган ҳолатларни барвақт аниқлаш имкониятини камайтиради.
Интернет орқали содир этиладиган ҳолатлар ва назорат муаммоси.
Сўнгги
йилларда вояга етмаганларни фоҳишаликка жалб қилишда ижтимоий тармоқлар ва
мессенжерлар орқали алдаш ҳолатлари кўпайган.
7
Масалан, Тошкент шаҳрида 2023
йилда 17 ёшли қизга “моделлик” фаолиятини таклиф қилиб, кейинчалик уни
фоҳишаликка жалб қилган ҳолат аниқланган.
8
Интернетдаги бундай фаолиятни назорат қилиш мураккаб, чунки бундай
“вербовка” кўпинча ёпиқ гуруҳлар ва шахсий мулоқот орқали амалга оширилади.
Жабрланувчиларнинг мурожаат қилишдан қўрқиши.
Амалиётда вояга
етмаганлар кўпинча қўрқув, уят, ёки ота-оналарининг ғазабидан қўрқиб, ҳуқуқни
муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмайдилар. Бу ҳолат айниқса
провинцияларда яққол кузатилади. Шу боис жиноятлар ёпиқ қолади ёки кеч фош
этилади.
Қонунчиликдаги
айрим
камчиликлар.
Жиноят
кодексининг
131-моддасида жавобгарлик белгиланган бўлса-да, профилактикага оид махсус қонун
ёки давлат дастури йўқ. Мавжуд ҳужжатлар умумий тусда бўлиб, аниқ механизмларни
қамраб олмайди.
9
Статистик маълумотларига кўра, 2022, 2023 ва 2024 йиллар давомида
Республикада вояга етмаган шахсни фоҳишаликка жалб этиш билан боғлиқ 100 дан
ортиқ ҳолат аниқланган бўлиб, уларнинг аксариятини камбағал ёки ноқобил оила
муҳитида ўсган ёшлар ташкил этган.
10
Энг ачинарли жиҳатларидан бири шундаки юқоридаги аниқланган ҳолатларда
жабрланувчиларнинг 80%дан ортиғини 15–17 ёш оралиғида бўлган қизлар ташкил
этган.
11
Қатор олимлар бу борадаги профилактиканинг асосий камчилиги сифатида
билимсизликни ва ёшлар билан очиқ мулоқот етишмаслигини кўрсатишади. Масалан,
ҳуқуқшунос олим Ҳ. Каримов таъкидлаганидек:
“Ёшларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти паст бўлганда, улар жиноятчиларнинг
қўлига тезроқ илинади. Профилактикада тарғибот ва таълим асосий ўринни эгаллаши
зарур”.
12
Амалиётдаги муаммоларни тизимли таҳлил қилиш, профилактик тадбирларни
мунтазамлаштириш, ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ёшларни ҳимоя
6
М. Раҳимов,
«Вояга етмаганлар орасида жиноятчиликни олдини олишда давлат органлари ўртасидаги
ҳамкорлик», 2020 йил, 37-бет.
7
«Фоҳишаликка жалб қилишда интернетнинг ўрни», “Huquq” журнали, №2, 2023 йил.
8
“Gazeta.uz”, 2023 йил, “17 ёшли қиз интернет орқали фоҳишаликка жалб қилинди” мақоласи.
9
Х.Тошпулатов,
«Жиноятларнинг профилактикаси: назарий ва амалий жиҳатлари», Тошкент, 2021 йил, 42-бет.
10
ИИВнинг 2022, 2023 ва 2024 йиллардаги тезкор хисоботлари асосида.
11
Тошкент шаҳар ИИББ маълумотлари, 2023 йил.
12
Ҳ. Каримов,
«Вояга етмаганларни ҳуқуқий ҳимоя қилишда профилактиканинг аҳамияти», 2022 йил, 18-бет.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
106
қилиш ва ҳуқуқий маданиятни ошириш орқали самарали профилактикага эришиш
мумкин.
Ушбу масала бўйича турли олимлар, ҳуқуқшунослар ва соҳа мутахассислари
орасида фоҳишаликка жалб қилишнинг сабаблари ва унинг олдини олиш чоралари
ҳақида турли қарашлар мавжуд.
Ҳуқуқшунос олим Ш. Раҳимов фикрича, асосий сабаб иқтисодий аҳвол ва
ишсизликдир. Унинг фикрича қашшоқлик ва иқтисодий ночорлик натижасида ёшлар
моддий ёрдам ваъдаларидан осонгина таъсирланадилар.
13
Бошқа бир олим, криминолог Б. Холиқов эса сабабни фақат иқтисодий жиҳат
билан боғлашни камчилик, деб ҳисоблайди. Унинг таъкидлашича ёшларнинг
маънавий бўшлиги, билимсизлиги ва оилада тарбиянинг сустлиги ҳам асосий
сабаблардан бири ҳисобланади.
14
Бизнинг фикримизча эса, бу икки қарашни бир-биридан ажратмай, уларни ўзаро
боғлиқ ҳолда кўриш тўғри бўлади. Сабаби вояга етмаган шахснинг жиноятчилар
қўлига тушишига одатда бир эмас, бир нечта омиллар — моддий, маънавий ва ахборот
муҳити таъсир кўрсатади.
Олимлар профилактика масаласида ҳам турли қарашларга эга. Масалан,
тадқиқотчи А. Матқулиев профилактик тадбирларнинг ҳуқуқий таълим орқали олиб
борилиши керак, деб ҳисоблаб, ёшларда ҳуқуқий билимларни ошириш, уларнинг ўз
ҳуқуқларини билишини таъминлаш фоҳишаликка жалб қилишнинг олдини олишда
муҳим рол ўйнайди дея таъкидлайди.
15
Бошқа олим, педагог З. Абдуллаева фикрига кўра эса маънавий тарбияни биринчи
ўринда бўлиб, олима “қонунни билиш етарли эмас, ёшлар қалбида иффат, ватанга
муҳаббат ва оила қадриятларини шакллантириш орқали уларни бундай хатолардан
узоқлаштириш мумки” – дея фикр билдиради.
16
Менимча, ҳар иккала жиғат ҳам бу борада муҳим саналади: ҳуқуқий билимлар ҳам,
маънавий тарбия ҳам ўзаро боғлиқ ҳолда амалга оширилгандагина самарали натижа
беради. Масалан, мактабларда фақат қонун ҳақида сухбатлар ўтказиш билан ёки фақат
маънавият дарси билан чекланиш етарли эмас. Бунда мулоқотга асосланган, ёшлар
билан очиқ суҳбат, ҳаётий мисоллар орқали таъсир этиш талаб этилади.
Бизнинг фикримизга кўра, ёшларни фоҳишаликка жалб қилишнинг олдини олиш
борасида, ёшларнинг ҳуқуқий билим ва онгини ошириш; маънавий ва маърифий
ишлар орқали уларнинг ички позициясини мустаҳкамлаш; интернетда уларни ҳимоя
қилиш, таҳдидли гуруҳ ва шахсларни аниқлаш тизимларини яратиш каби вазифаларни
амалга ошириш билангина эришиб бўлади. Шундагина профилактика ҳақиқий самара
беради ва келгуси авлодни бу жиноятдан асраб қолиш мумкин бўлади.
13
Ш. Раҳимов,
«Фоҳишаликка жалб қилишнинг ҳуқуқий таҳлили», Тошкент, 2020 йил, 56-бет.
14
Б. Холиқов,
«Криминологик таҳлил», Тошкент, 2021 йил, 67-бет.
15
А. Матқулиев,
«Ёшлар ҳуқуқий маданияти», 2019 йил, 22-бет.
16
З. Абдуллаева,
«Ма’навий тарбия ва унинг аҳамияти», Тошкент, 2018 йил, 31-бет.