ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
157
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ХУСУСИЙ МУЛК ДАХЛСИЗЛИГИНИ БУЗИШ
Авазов Кахрамон Хатамович
Сурхондарё вилояти прокуратураси Ер ресурсларини
талон-тарож қилинишини олдини олиш бўлими бошлиғи
https://doi.org/10.5281/zenodo.16742417
Хусусий мулкнинг дахлсизлиги тамойили “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини
ҳимоя қилиш ҳақида”ги 1950 йил 4 ноябрдаги Европа конвенциясига 1-илова
тариқасида 1952 йил 20 март куни қабул қилинган Баённоманинг 1-моддасида, хусусан
унда шундай дейилган “Ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ўз мулкидан тўсқинликсиз
фойдаланиши мумкин, ҳеч ким, жамият манфаати ва қонунда ҳамда халқаро ҳуқуқнинг
умумий тамойиллари шартларидан ташқари, ўз мулкидан маҳрум этилиши мумкин
эмаслигини тан олинган.
1
Юқоридаги қоидаларнинг мазмунини давом эттирган ҳолда, ЕКИҲ 2000 йил 5
иянвардаги қарорида давлат органларининг мулкий муносабатларга ҳар қандай
аралашуви қонуний бўлиши кераклиги биринчи ва енг муҳим талаб еканлигини
кўрсатилган.
2
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига мувофиқ, фуқаролар
фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-
хил шакллардаги мулк ташкил этиши, Ўзбекистон Республикасида барча мулк
шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминлаши,
хусусий мулк дахлсизлиги, мулкдор ўз мол-мулкидан қонунда назарда тутилган
ҳоллардан ва тартибдан ташқари ҳамда суднинг қарорига асосланмаган ҳолда маҳрум
этилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган бўлиб, хусусий мулк дахлсизлишги бош
қомусимизда мустаҳкамланган.
Жиноят процессида ушбу талабларга риоя қилиш алоҳида аҳамиятга эга, чунки
ушбу қоидалар биринчи навбатда давлат органларининг ўзбошимчалик билан
қарорларини қабул қилишга йўл қўймасликка қаратилган.
Шу билан бирга, терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов ва суд
амалиёти таҳлил қилинганда, хусусий мулк дахлсизлигини ҳимоя қилиш ва уларни
фақат қонунда назарда тутилган асослар бўйича чеклаш имконияти талаблари тўлиқ
бажарилмаяётганлиги, бу танланган мавзунинг долзарблигини белгилайди.
Шуни таъкидлаш керакки, жиноят процесси соҳасида хусусий мулк ҳуқуқларни
чеклаш ёки уларни тугатишга имкон берувчи иккита асосий механизм мавжуд: мол-
мулкни хатлаш ва олиб қўйиш процессуал мажбурлов чораси бўлиб, у мулкка егалик
қилиш, уни тасарруф етиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини чеклашда ифодаланади
ва фақат суд қарори билан қўлланилади.
Ўзбекситон Рсеупубликаси Жиноят кодексининг 289-моддасида “Хусусий эгаликда
бўлиши ман қилинган мол-мулк иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бўлса,
мулкдор тўғри ёки ғайриҳуқуқий равишда қўлга киритганига қараб, у реквизиция
1
Конвенция о защите прав человека и основных свобод ETS № 005 (Рим, 4 ноября 1950 г.) (с изм. и доп. от 21
сентября 1970 г., 20 декабря 1971 г., 1января 1990 г., 6 ноября 1990 г., 11 мая 1994 г.). – Текст электронный //
Справочная правовая система «КонсультантПлюс». - URL: consultant.ru (дата обращения: 31.07.2025).
2
Дело «Бейелер (Beyeler) против Италии : Постановление ЕСПЧ от 05.01.2000. - Текст : электронный //
Справочная правовая система «КонсультантПлюс». - URL: consultant.ru (дата обращения: 31.07.2025)
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
158
қилинади ёки мусодара этилади, яъни мол-мулк ҳақини тўлаш ёки тўламаслик шарти
билан суд томонидан бундай мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни
тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли давлат органига ёки юридик шахсга
берилади.” деб кўрсатилган.
Жиноят иши тергови давомида айбланувчи, гумон қилинувчи ёки уларнинг
жиноий қилмишлари учун моддий жавобгар бўлган шахсларнинг мол-мулкини хатлаш
адолатли қонуний чора бўлиб, бу шахслар етказилган зарар натижасида
жабрланувчилар олдида юзага келган мажбуриятларга эга ва улар ўз мол-мулки билан
жавоб беришлари керак бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 157-моддасида
жиноят иши учун аҳамиятга молик нарсаларнинг, ҳужжатларнинг ва электрон
маълумотларнинг айнан кимда ва қаерда эканлиги маълум бўлиб, уларни қидиришнинг
ҳожати бўлмаса, суриштирувчи, терговчи ва суд уларни олиб қўйишга ҳақлидир.
Шу билан бирга, бундай олиб қўйишнинг мақсадлари фақат оммавий ҳуқуқ бўлиши
мумкин, яъни бундай олиб қўйиш фуқаролик даъвоси талабларини таъминлай олмайди,
чунки жиноят ишида бошқа шахслар ва жабрланувчилар ўртасида мажбурий алоқа
мавжуд емас .
Бундан ташқари, ЕКИҲнинг 07.04.2020 йилдаги қарорида ҳам худди шундай
хулосалар келтирилган:
1.
Жабрланувчига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш мол-мулкни олиб
қўйишнинг бошқа қонуний мақсади ҳам бўлиши мумкин, лекин олиб қўйилган мол-
мулк эгаси фуқаровий жавобгар сифатида жавобгарликка тортилган тақдирдагина иш
бўйича фуқаролик даъвоси қўзғатилади.
2.
Манфаатларини ҳимоя қилувчи мол-мулкни хатлаш фақат айбланувчи ва
фуқаровий жавобгарларнинг мол-мулкига нисбатан қўлланилиши мумкин.
3
Шу муносабат билан учинчи шахсларнинг мол-мулкини олиб қўйишга фақат
иккита мақсадда йўл қўйилади, деган фикрга қўшилиш керак.
Кейинги йилларда, суд-ҳуқуқ соҳасида ўтказилган ислоҳотларнинг натижасида
қонунчиликда хусусий мулк дахлсизлиги мустаҳкамланди.
Хусусан, 2001 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон
Республикаси Жиноят Кодексига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги
қонуни асосида, суд ҳукми бўйича жазо тариқасида ҳукм этилган шахснинг мол-
мулкини мусодара қилиш имкониятини кўзда тутган ЖКнинг 53-моддаси ўз кучини
йўқотди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси 211-моддасига
мувофиқ, ҳукмда, шунингдек жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги ажримда ёки қарорда
ашёвий далиллар масаласи қуйидаги қоидаларга риоя этилган ҳолда ҳал қилиниши
кўзда тутилган, яъни:
1) гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга тегишли бўлган
жиноят қуроллари мусодара қилиниши керак ва улар тегишли муассасаларга
топширилади ёки йўқ қилиб юборилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига,
судланувчига, маҳкумга тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига,
3
URL: consultant.ru
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
159
мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига
қайтариб берилади. Гумон қилинувчига, айбланувчига, судланувчига, маҳкумга
тегишли бўлмаган мол-мулкнинг қонуний эгалари, мулкдорлари ёки уларнинг ҳуқуқий
ворислари, худди шунингдек меросхўрлари аниқланмаган тақдирда, ушбу мол-мулк
давлат даромадига ўтказилади;
2) муомаладан чиқарилган ашёлар тегишли муассасаларга берилиши лозим ёки
йўқ қилиб юборилади;
3) ҳеч қандай қимматга эга бўлмаган ашёлар йўқ қилиб юборилади, манфаатдор
шахслар ёки муассасалар илтимос қилган ҳолларда эса уларга берилиши мумкин;
4) жиноят ёки бошқа ғайриҳуқуқий ҳаракатлар содир қилиниши натижасида
қонуний эгаси ва мулкдоридан маҳрум бўлиб қолган пуллар ёки бошқа бойликлар
қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқ ворисларига, шунингдек
меросхўрларига қайтариб берилиши лозим;
5) жиноий йўл билан орттирилган пуллар ва бошқа бойликлар суднинг ҳукмига
биноан жиноят натижасида етказилган мулкий зарарни қоплашга ўтказилади, мулкий
зарар кўрган шахс аниқланмаган тақдирда, давлат фойдасига ўтказилади;
6) ашёвий далил ҳисобланувчи ҳужжатлар уларни сақлаш зарурати тугагунга
қадар ишда асраб турилади ёки манфаатдор шахсларга ёхуд муассасаларга берилади.
Жиноят-процессуал кодекснинг 289-моддасида бўлса, хусусий эгаликда бўлиши
ман қилинган мол-мулк иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган бўлса, мулкдор
тўғри ёки ғайриҳуқуқий равишда қўлга киритганига қараб, у реквизиция қилиниши ёки
мусодара этилиши, яъни мол-мулк ҳақини тўлаш ёки тўламаслик шарти билан суд
томонидан бундай мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф
этиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли давлат органига ёки юридик шахсга берилиши
назарда тутилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 27.12.2016 йилдаги жиноят
натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд
амалиёти тўғрисида”ги Қарорига кўра, “Суриштирув, дастлабки тергов органларининг
эътибори шунга қаратилсинки, жиноят натижасида етказилган мулкий зиён
қопланишини таъминлашнинг муҳим ҳуқуқий механизми гумон қилинувчи,
айбланувчи, фуқаровий жавобгарнинг мол-мулкини ЖПК 290-моддасига мувофиқ
тезкорлик билан хатлаш ҳисобланади.” Ҳукмнинг мулкий зиённи қоплашга оид қисми
ижроси самарадорлигини ошириш мақсадида суриштирув, дастлабки тергов органлари,
шунингдек, ЖПК 280-моддасига риоя этган ҳолда гумон қилинувчи, айбланувчи,
фуқаровий жавобгарнинг муайян ҳаракатларни амалга оширишини тақиқлаш каби
ФПК 106-моддасида назарда тутилган чораларни қўллашни амалиётга киритишлари
лозим.” деб кўрсатилган.
Шубҳасиз, бу қоидалар қатъий чекловларсиз суриштирувчи, терговчига ва судга
чексиз еркинлик беради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, жиноят-процессуал кодексга суд рухсатисиз
хусусий мулкка дахл қилиш мумкин эмаслиги ҳақида принцип сифатида киритиш лозим
бўлди.
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
160
References:
Используемая литература:
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.
Конвенция о защите прав человека и основных свобод ETS № 005 (Рим, 4 ноября
1950 г.) (с изм. и доп. от 21 сентября 1970 г., 20 декабря 1971 г., 1января 1990 г., 6 ноября
1990 г., 11 мая 1994 г.). – Текст электронный // Справочная правовая система
«КонсультантПлюс». - URL: consultant.ru (дата обращения: 31.07.2025).
2.
Дело «Бейелер (Beyeler) против Италии : Постановление ЕСПЧ от 05.01.2000. - Текст
: электронный // Справочная правовая система «КонсультантПлюс». - URL: consultant.ru
(дата обращения: 31.07.2025)
3.
URL: consultant.ru